loader

Мажбуран хулуъ қилдирилса, хулуъ бўладими?

Эр хулуъ қилишга рози бўлмаса, аёл қариндош-уруғлари ёки қози босим ўтказиш йўли билан эрни хулуъ қилдиришга ундаса ва эр аёлни хулуъ қилса, бас мажбуран талоқ қўйдириш мумкин бўлгани каби мажбуран хулуъ қилдириш жоиз бўлади ва аёлга бир боин талоқ воқе бўлади.
وَلَوْ عَبْدًا أَوْ مُكْرَهًا فَإِنَّ طَلَاقَهُ صَحِيحٌ
"Қул ёки мажбурланган хулуъ қилса жоиз бўлади. Чунки, унинг талоғи дуруст бўлади" (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга