loader

Ҳазил-мазақ ёки фақат ёзма хулуъ қилиш

Аёл қасдсиз, ҳазиллашиб эрига: "Маҳримни кечаман ёки шунча эвазига мени хулуъ қилинг" деса, эр унга жавобан: "Қабул қилдим" деса, бас хулуъ бўлади. Чунки, хулуъ талоқ бобида сариҳ бўлиб, унда ният шарт эмас.
Шунингдек, эр-хотин ўзаро келишганларидан сўнг эр аёлига: "Маҳрингдан воз кечсанг талоғингни бераман" деса, унга жавобан аёл қоғозга ёзиб: "Маҳримдан воз кечдим" деса, эр ҳам унга ёзма равишда: "Хулуъ қилдим" деб жавоб берса, гарчи иккалалари тил билан хулуъни баён қилмасалар ҳам ёки хулуъга иқрор бўлмасалар ҳам ёки қағозни йиртиб юборсалар ҳам, бас хулуъ воқе бўлади ва аёлга бир боин талоқ тушади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазли ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат" .
الْخُلْعُ إزَالَةُ مِلْكِ النِّكَاحِ… الْمُتَوَقِّفَةُ عَلَى قَبُولِهَا.
"Хулуъ никоҳ милкини кетказишликни аёл қабул қилган нарсага тўхтаб турувчи нарсадир" (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга