Бир киши аёлига: "Маҳр эвазига холий қўяман" деса, бу хулуънинг мубороти манзилида бўлади. Агар эр у сўзи билан талоқ ёки хулуъни ният қилган бўлса, бас бир боин талоқ воқе бўлади. Ният қилмаса, талоқ воқе бўлмайди.
Хулуъ лафзи билан бошқа хулуъ лафзлари орасида фарқ бўлиб, хулуъ уруфда талоқ каби сариҳ лафз ҳисобланади. Шунинг учун ниятсиз хулуъ қилиш ва аёл томонидан уни қабул қилиб олиш билан боин талоқ воқе бўлади. Лекин, хулуънинг бошқа лафзлари киноя ҳисобланади. Шунинг учун улар билан талоқ ният қилинса талоқ бўлади. Агар ният қилинмаса, талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар хулуъ каби муборот ва холийсан каби лафзлар уруфда талоққа ишлатилса ва бу оммалашиб кетса, улар сариҳ лафзга айланади ва ниятсиз ҳам у лафзлар билан хулуъ воқе бўлаверади.
إلَّا أَنَّ الْمَشَايِخَ قَالُوا لَا تُشْتَرَطُ النِّيَّةُ هَهُنَا أَيْ فِي لَفْظِ الْخُلْعِ.
"Лекин машоихларимиз, бу ерда ният шарт эмас деганлар, яъни хулуъ лафзини атиб хулуъ қилганда ният талоқ тушиши учун ният шарт эмас деганлар" (Дуррул мухтор).
وَفِي الْبَحْرِ عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ: فَلَوْ كَانَتْ الْمُبَارَأَةُ أَيْضًا كَذَلِكَ: أَيْ غَلَبَ اسْتِعْمَالُهَا فِي الطَّلَاقِ لَمْ تَحْتَجْ إلَى النِّيَّةِ وَإِنْ كَانَتْ مِنْ الْكِنَايَاتِ وَإِلَّا تَبْقَى النِّيَّةُ مَشْرُوطَةً فِيهَا وَفِي سَائِرِ الْكِنَايَاتِ عَلَى الْأَصْلِ ا هـ وَفِيهِ إشَارَةٌ إلَى أَنَّ الْمُبَارَأَةَ لَمْ يَغْلِبْ اسْتِعْمَالُهَا فِي الطَّلَاقِ عُرْفًا، بِخِلَافِ الْخُلْعِ فَإِنَّهُ مُشْتَهِرٌ بَيْنَ الْخَاصِّ وَالْعَامِّ فَافْهَمْ.
"Баҳр"да "Баззозия"дан зикр қилиниб, бир-бирларидан воз кечиш лафзлари талоқда истеъмол қилиш ғолиб бўлса, тало тушиши учун ниятга ҳожат бўлмайди. гарчи у киноий сўзлардан бўлсада. агар талоқда истеъмоли ғолиб бўлмаса, воз кечиш лафзларида ният шарт эканлиги боқий қолади. Бошқа киноий сўзларда ҳам шунингдекдир. Бу гапда "воз кечиш" урфда талоққа истеъмол қилиниши ғолиб эмаслигига ишора бордир. "Хулуъ"лафзининг хилофи ўлароқ. Чунки, у хос ва омма ичида талоқда ишлатилиши машҳурдир" (Раддул муҳтор).