Ражъий талоқ иддасида аёл хулуъ қилишни хоҳласа, хулуъ қилдира олади. Лекин, боин талоқ иддасида хулуъ дуруст бўлмайди. Чунки, хулуъ билан ҳам боин талоқ воқе бўлади. Бу масала юқорида ўтди-ки, ражъий талоқдан кейин боин талоқ воқе бўлади. Лекин, боин талоқдан кейин боин талоқ воқе бўлмайди.
الصَّرِيحُ يَلْحَقُ الصَّرِيحَ وَ يَلْحَقُ الْبَائِن بِشَرْطِ الْعِدَّةِ الخ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنُ الْبَائِنَ.
"Сариҳ сариҳга ва хотин иддадалигида боинга илашади. Лекин, киноий боин мутлоқ боинга илашмайди" (Дуррул мухтор).