loader

Хулуъни шартга боғлаш

Шартга таълиқ қилинган талоқ шарт топилиши билан воқе бўлгани каби шартга таълиқ қилинган хулуъ ҳам шарт топилиши билан воқе бўлади. Масалан, бир киши аёлига: "Агар уйга кирсанг бир миллион эвазига хулуъ қилдим" деса ва аёл уйга кирса талоқ воқе бўлиб, бир миллион сўм эрга бериши лозим бўлади. Лекин, аёл уйга киришдан олдин: "Бунга розиман" дейиши шартдир.
فِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْخَانِيَّةِ رَجُلٌ قَالَ لِامْرَأَتِهِ إذَا دَخَلْت الدَّارَ فَقَدْ خَلَعْتُك عَلَى أَلْفٍ فَدَخَلَتْ الدَّارَ يَقَعُ الطَّلَاقُ بِأَلْفٍ يُرِيدُ بِهِ إذَا قَبِلَتْ عِنْدَ الدُّخُولِ.
"Татархония"да "Хония" дан нақл қилиб шуни келтирадики, бир киши аёлига: "Ховлига кирсанг минг дирҳам эвазига сени хулуъ қилдим" деса ва аёл кираётган пайтда хулуъни қабул қилса, минг дирҳам эвазига талоқ тушади" (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга