Ийлонинг луғавий ва шаръий маъноси: Ийло луғатда аҳд қилмоқ, қасам ичмоқ деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда тўрт ой ёки ундан ортиқроқ муддат ичида аёлига яқинлик қилмасликка қасам ичишни ийло деб айтилади.
الإيلاء معناه في اللغة اليمين مطلقا. سواء كان على ترك قربان زوجته. أو غيره الخ أما معناه في الشرع فهو الحلف على أن لا يقرب زوجته سواء أطلق بأن قال: والله لا أطأ زوجتي أو قيد بلفظ أبدا بأن قال: والله لا أقربها أبدا أو قيد بمدة أربعة أشهر فما فوق بأن قال: والله لا أقرب زوجتي مدة خمسة أشهر أو مدة سنة أو طول عمرها أو ما دامت السموات والأرض .
“Ийло луғатда, аёли билан яқинлик қилишни тарк қилишга ёки бошқа нарсага мутлоқ қасам ичишдир. Шариатдаги маъноси, эр аёлига: “Аллоҳга қасамки, аёлим билан яқинлик қилмайман” ёки абадий лафзи билан қайдлаб: “Аллоҳга қасамки, у билан абадий яқинлик қилмайман” ёки тўрт ой ёки ундан кўпроқ муддатни қайдлаб: “Аллоҳга қасамки, аёлимга беш ой ёки бир йил ёки умрбод ёки осмону ер тургунича яқинлик қилмайман” деб, яқинлик қилмасликка қасам ичишдир” (Китобул фиқҳ алал мазаҳибил арбаа).
Шунинг учун бирор киши тўрт ой ёки ундан кўпроқ муддат ичида аёли билан ўзини сустлиги ёки аёлидан норозилиги туфайли аёли билан қасамсиз қўшилмаса, бас бу ийло дейилмайди.
قوله حلف فلو ترك الوطي اربعة اشهر فصاعدا تكاسلا او غضبا من دون حلف فليس بايلاء شرعا .
“Мусаннифнинг “қасамдир” деган қавли, яъни бепарволик ёки қасам ичмай аччиқ қилиб тўрт ой ёки ундан кўпроқ муддат яқинлик қилишни тарк қилиш шаръий ийло ҳисобланмайди” (Умдатур риоя).