loader

Ийлонинг ҳақиқати

Эр-хотин алоқалари доимий ҳисобланади. Лекин, ушбу алоқа доим ҳам бир хил тарзда бўлавермайди. Балки, баъзи бир сабаблар юзага келиб, ўртадаги алоқалар гоҳо ундай, гоҳо бундай бўлиб туради. Лекин, шариати исломия оилада ўзаро келишмовчилик чиқиб, эр-хотин ришталари узилишини ва бири иккинчисидан гўё эр-хотин бўлмагандек узоқ бўлишларини хоҳламайди. Шунинг учун Қуръони карим бунинг ечимини баён қилиб, эр тўрт ой ёки ундан зиёда муддат давомида аёлимга яқинлик қилмайман деб, қасам ичса ва тўрт ой давомида яқинлик қилмаса, эр-хотин ришталари узулишини айтган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
لِلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِنْ نِسَائِهِمْ تَرَبُّصُ أَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ فَإِنْ فَاءُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ وَإِنْ عَزَمُوا الطَّلَاقَ فَإِنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيم
“Хотинларидан ийло қилганлар учун кутиш тўрт ойдир. Агар қайтсалар, бас, албатта, Аллоҳ мағфиратли, раҳмли зотдир. Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир” (Бақара 226-227 оят).

Орқага Олдинга