Бир киши Аллоҳ таолонинг машиятига зиҳорни таълиқ қилиб аёлига: “Аллоҳ хоҳласа сен менинг онам кабисан” деса, талоқ каби зиҳор ҳам воқе бўлмайди. Агар бир кишининг хоҳишига эр аёлини зиҳорини таълиқ қилиб: “Фалончи хоҳласа, сен менинг онам кабисан” деса ва фало шахс зиҳорни хоҳласа, зиҳор воқе бўлади. Агар хоҳламаса, зиҳор воқе бўлмайди. Эр аёлига қараб: “Хоҳласанг сен менинг онам кабисан” деса ва аёл ўша мажлисда зиҳорни хоҳласа, зиҳор бўлади. Агар хоҳламаса, зиҳор бўлмайди.
ولو قال انت علي كظهر امي ان شاء الله لا يكون ظهارا كما لا يكون طلاقا ولو قال انت علي كظهر امي ان شاء فلان او قال انت علي كظهر امي ان شئت فهو على المشيئة في المجلس.
“Эр аёлига: “Сен менга онамнинг бели кабисан, иншааллоҳ” дейиши билан талоқ тушмагани каби зиҳор тушмайди. Агар эр аёлига: “Фалончи хоҳласа, сен менга онамнинг бели кабисан” деса ёки “Агар хоҳласанг сен менга онамнинг бели кабисан” деса, ўша мажлисда аёлнинг хоҳшига эътибор берилади” (Фатвои қозихон).