loader

Зиҳор қилгандан кейин уч талоқ қўйиш

Бир киши аёлини зиҳор қилгандан кейин унга уч талоқ қўйса ва шаръий ҳалоладан кейин аёл аввалги эри билан турмуш қурса, каффоратни тўлашдан олдин унга яқинлик қила олмайди.

اذا ظاهر من امرأته ثم طلقها ثلاثا ثم تزوجها بعد زوج آخر كان مظاهرا لا يحل له وطؤها قبل التكفير لان وقوع الفرقة لا يبطل الظهار.

“Бир киши аёлини зиҳор қилиб, каффорат тўлашидан олдин аёлини уч талоқ қилса ва бошқа эрга тегиб чиққандан кейин аввалги эр унга уйланса, зиҳор каффоратини адо қилишидан илгари аёлига яқинлик қилиши мумкин эмас. Чунки, ажрим зиҳорни йўққа чиқармайди” (Фатвои қозихон).

Орқага Олдинга