loader

Лиъоннинг шартлари

Зинокор деб туҳмат қилгандан кейин лиъон вожиб бўлиши учун тўққиста шарт топилиши лозимдир. Улар:

1. Эр-хотин иккалалари мусулмон, ҳур, оқил ва болиғ бўлиши;
2. Иккалаларидан ҳар бирига олдин қазф билан ҳад урулмаган бўлиши, яъни эр-хотиндан қайси бири бирор кишини зинокорсан деб айиблаб, сўнг айтган сўзига гувоҳ келтира олмай саксон қамчи урилган бўлмасин. Агар у иккисидан бирортасига қазф ҳадди урилган бўлса, лиъон қилиш дуруст бўлмайди;
3. Эр-хотин ўртасидаги никоҳ саҳиҳ бўлиши. Агар фосид никоҳ билан оила қурилса ва эр аёлга: “Зинокорсан” деб туҳмат қилса, лиъон дуруст бўлмайди ёки эр боин талоқ қилинган аёлига: “Зинокорсан” деб туҳмат қилса, бундай ҳолатда ҳам лиъон лозим бўлмайди;
4. Пок-домон аёл бўлиши, яъни аёл зинокор ёки шубҳа билан яқинлик қилинган ёки фосид никоҳ билан яқинлик қилинган бўлмаслиги;
5. Эр қилган даъвосига ҳужжат келтира олмаслиги. Агар эр қилган даъвосига тўртта гувоҳ келтирса, бас лиъон дуруст бўлмайди;
6. Эр ўз даъвосида мустаҳкам туриши ва аёл ҳам эр томонидан қилинган даъвони рад қилишда бардавом бўлиб, лиъон қилишни талаб қилиши;
7. Зино туҳмати соф, сариҳ лафзлар билан бўлиши. Шунинг учун соқов томонидан ишоралар билан қилинган туҳмат билан лиъон вожиб бўлмайди;
8. Эр аёлдан туғилган боланинг насабини инкор қилиши. Агар эр аёлининг ҳомиласини инкор қилса ва бундан кейин гарчи аёл олти ой ўтар ўтмас бола туғса ҳам лиъон вожиб бўлмайди;
9. Лион қилинаётган жой дорул ислом бўлиши.

وَشَرْطُهُ قِيَامُ الزَّوْجِيَّةِ وَكَوْنُ النِّكَاحِ صَحِيحًا لَا فَاسِدًا.

“Унинг шарти эр-хотинлик ришталарини боқий туриши ва никоҳни саҳиҳ йўл билан бўлишидир. Фосид йўл билан эмас” (Дуррул мухтор).

قَوْلُهُ: وَشَرْطُهُ قِيَامُ الزَّوْجِيَّةِ فَلَا لِعَانَ بِقَذْفِ الْمَنْكُوحَةِ فَاسِدًا، أَوْ الْمُبَانَةِ وَلَوْ بِوَاحِدَةٍ، بِخِلَافِ الْمُطَلَّقَةِ رَجْعِيَّةً، وَلَا بِقَذْفِ زَوْجَتِهِ الْمَيِّتَةِ. وَيُشْتَرَطُ أَيْضًا: الْحُرِّيَّةُ وَالْعَقْلُ وَالْبُلُوغُ وَالْإِسْلَامُ وَالنُّطْقُ وَعَدَمُ الْحَدِّ فِي قَذْفٍ، وَهَذِهِ شُرُوطٌ رَاجِعَةٌ إلَيْهِمَا. وَيُشْتَرَطُ فِي الْقَاذِفِ خَاصَّةً: عَدَمُ إقَامَةِ الْبَيِّنَةِ عَلَى صِدْقِهِ، وَفِي الْمَقْذُوفِ خَاصَّةً إنْكَارُهَا وُجُودَ الزِّنَا مِنْهَا، وَعِفَّتُهَا عَنْهُ. وَيُشْتَرَطُ أَيْضًا كَوْنُ الْقَذْفِ بِصَرِيحِ الزِّنَا، وَكَوْنُهُ فِي دَارِ الْإِسْلَامِ، هَذَا حَاصِلُ مَا فِي الْبَحْرِ عَنْ الْبَدَائِعِ وَنَفْيُ الْوَلَدِ بِمَنْزِلَةِ صَرِيحِ الزِّنَا.

“Мусаннифнинг “лионнинг шарти эр-хотинликни” боқий туриши деган сўзидан мурод, лион вақтида саҳиҳ йўл билан эр-хотин бўлишсин. Фосид йўл билан никоҳланган аёл ёки бир талоқ бўсада боин талоқ қўйилган аёлни зинокорликда айблаш билан лион қилинмайди. Ражъий талоқ қўйилган аёлни хилофи ўлароқ. Эр ўзини ўлиб кетган аёлини зинокорликда айблаши жоиз бўлмайди. Лионда яна ҳурлик, ақл, балоғатга етганлик, мусулмон бўлишлик, сўзлай олишлик, олдин туҳматда ҳад урилмаганлик шарт қилинади. Бу шартларнинг барчаси эр-хотин иккисига тегишлидир. Эрдан яна, ростгўйлигига ҳужжат қоим қила олмаганлиги ҳам шарт қилинади. Аёлда эса, аёлдан зино собит бўлганлигини инкор қилишлик ва зинодан пок эканлигининг даъвоси шарт қилинади. Шунингдек, эр аёлни зинокорликда айблаши зино сўзини ошкора айтиши билан бўлиши ҳамда бу нарса ислом ҳовлисида бўлиши шарт қилинади. Бу нарса “Бадоиъ”дан нақл қилиниб “Баҳр”да келган нарсаларнинг хулосасидир. Эр болани ундан эмаслигини даъво қилиши зинода айблаш кабидир”. (Дуррул мухтор).

Орқага Олдинга