Лиъондан кейин қози чиқарган ҳукми билан эр-хотин ўртасида ажрм бўлиб, аёлга боин талоқ воқе бўлади. Агар аёл лиъондан кейин фарзанд кўрса, унинг насаби аёлдан собит бўлади. Эрдан насаб собит бўлмайди. Эр ўз даъвосида, аёл эса, уни инкор қилишда ажрмдан кейин бардавом бўлсалар у иккиси ўртасида абадий никоҳ дуруст бўлмайди. Ҳа, ажрмдан кейин эр ўз даъвосидан қайтса ёки ўзини-ўзи ёлғончига чиқарса ёки аёл ўз сўзидан қайтса, бас иккалаларини никоҳлаш дуруст бўлади. Чунки, эр-хотиндан бири ўз сўзидан қайтиш билан у иккиси орасида лиъон қолмайди.
Ҳадиси шарифда:
الْمُتَلَاعِنَانِ لَا يَجْتَمِعَانِ أَبَدًا
“Икки лаънатлашувчилар абадий жамланмайдилар” дейилган. Бу ҳадисдан кўзланган мақсад шу-ки, икки лиъон қилувчилар ўз сўзида бардавом бўлиб, собит турсалар уларни абадий жамлаш мумкин эмас. Лекин, эр даъвосидан қайтиши ёки аёл ўзини-ўзи ёлғончига чиқариши билан лиъон ботил бўлади ва иккисини орасини жамлашга монеълик қилаётган нарса ҳам йўққа чиқади. Шунинг учун уларни никоҳ қилиш дуруст бўлади. Лекин, эр ўзини-ўзи ёлғончига чиқарса, бас унга қазф ҳадди, аёл киши инкоридан қайтса, бас унга зино ҳадди жорий қилинади.
Шунингдек, лиъондан кейин эр бирор кишига зинокорсан деб туҳмат қилди ва унга гувоҳ келтира олмай, қазф ҳадди урилди ёки лиъондан кейин аёл бирор киши билан зино қилса ва у ўз исботини топиб, ҳад жорий қилинса, бас у икки суратда ҳам лиҳон тугаб, қайтадан у икки лиъон қилишган эр-хотинни никоҳлаб қўйиш мумкин бўлади. Чунки, лиъон қилишганларнинг бир-бирига никоҳи абадий ҳаром бўлиши учун лиъонга аҳлият у иккисида доимий боқий туриши лозим. Эрга қазф ҳади, аёлга зино ҳади қоим қилингандан кейин лиъон аҳлияти у иккисида боқий қолмайди ва бир-бирлари билан никоҳанишлари жоиз бўлади.
ثم يفرق القاضي وينفي نسبه ويلحقه بامه وتبين بطلقة فان اكذب نفسه حد وحل له نكاحها لانه لم يبق اللعان بينهما فقوله عليه السلام المتلاعنان لا يجتمعان ابدا اي ما داما متلاعنين لان علة عدم اجتماعهما اللعان فلما بطل اللعان لم يبق حكمه وهو عدم الاجتماع وكذا ان قذف غيرها بعد التلاعن فحد او زنت بعد التلاعن فحدت فان بقاء اهلية اللعان شرط لبقاء حكمه.
"Қози ажратиб, насабини эрдан инкор қилади ва болага онани насабини беради ва аёлга бир боин талоқ воқе бўлади. Агар эр ўзини-ўзи ёлғончига чиқарса, ҳад урилади ва аёлини никоҳлаб олиши ҳалол бўлади. Чунки, эр ўзини ёлғончига чиқариши билан иккиси орасида лион қолмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки лаънатлашувчи абадий жамлашмайдилар дегани, яъни модомики эр-хотин лаънатлашувчи ҳолда қолсалар. Чунки, эр-хотинни жам қилинмаслик иллати лиондир. Лион ботил бўлгандан кейин лионга тегишли ҳукм қолмайди. Лионнинг ҳукми, эр-хотинни жамланмаслигидир. Агар эр аёлини лион қилгандан кейин бошқа бир аёлни қазф қилганлиги сабабли эрга ҳад урилса ёки аёл зино қилиб ҳад урилса эрга аёлнинг никоҳи ҳалол бўлади. Лион ҳукмини боқий қолиш шарти лионга аҳлиятлик боқий қолишидир" (Шарҳул виқоя).