loader

Ҳурмати мусоҳара сабабли ажрашиш

“Хазинатул фиқҳ”нинг муҳаррамот (никоҳи ҳаром қилинганлар) бобида эр-хотин ўртасидаги никоҳни тугатиб, уларни бир-бирига абадий ҳаром қилиб қўядиган масала зикр қилинган. Ўша масалага бу ерда бир назар ташлаймиз.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, аёл қози олдига келиб: “Эримнинг асллари, яъни дадаси ёки бобоси ёки фарълари, яъни ўғли ёки набираси мени зино қилиб қўйди ёки шаҳват билан ушлади ёки шаҳват билан ички жинсий аъзоимга қарадаи ёки эрим аслларим, яъни онам ёки момом ёки фаръларим қизим ёки набирам билан зино қилиб қўйди ёки уларни шаҳват билан ушлади ёки ички жинсий аъзоларига шаҳват билан қаради” деса ва эр аёлни гапини тасдиқ қилса ёки эр инкор қилса-ю, аёл қозига тақдим қилган аризасини гувоҳлар билан исбот қилса, бас эр-хотин ўртасида абадий ҳурмат (ҳаромлик) собит бўлади. Эр аёлига муторакат лафзларини айтиб, масалан, “Сени қўйдим” ёки “Сен билан ажрашдим” деб, аёл билан ажрашади. Эр қилинган даъвони тўғри деб тасдиқ қилса ёки тақдим қилинган аризани аёл гувоҳ ва ҳужжатлар билан исбот қилса, лекин эр ажрашмайман деб, туриб олса, қози эр тарафидан ажратади ва бу ажрим зоҳирий жиҳатдан ҳам, ботиний жиҳатдан ҳам икки томонга ўтади.
Эр аёл томонидан қилинган даъвони тасдиқ қилмаса ёки аёл ҳам тақдим қилган аризасига гувоҳ келтира олмаса, эрга қасам ичтирилади агар эр қасам ичса даъво ёпилиб, эр-хотин ришталари давом этади. Агар эр қасам ичишдан бош тортса, эр-хотин ўртаси ажратилади.
Танбиҳ: Эр аёл даъво қилган иш содир бўлганлигига гумони ғолиб бўлса, у билан ҳурмати мусоҳара собит бўлади ва кейинчалик эр буни инкор қилиши ҳаром ҳисобланади. Агар эр қози олдида: “Бундай иш бўлмаган” деб ёлғон қасм ичса ва қози эрнинг ичган қасамига қараб: “Никоҳ риштаси давом этади” деб қарор чиқариши билан аёл эрга ҳало бўлиб қолмайди. Аёл ҳурмати мусоҳара собит бўлиб, никоҳим бузилди деб билса-ю, лекин эътиборли гувоҳ келтира олмаса ва эр: “Бундай бўлмаган” деб қасам ичса ҳамда қози тақдим қилинган аризани рад этса, бас бу аёлга ўзини-ўзи эрга топшириши жоиз бўлмайди. Балки, хулуъ ва бошқа йўллар билан эрдан ажрашиш йўлларини ихтиёр қилиши лозим. Агар аёл ҳеч қандай чора топа олмаса, яъни хулуъ билан ҳам, талоқ билан ҳам эридан ажраша олмаса, имкон борича эрни ўзидан йироқ қилади. Лекин, эрнинг талоғисиз ва қозининг ажримисиз бошқа жойга турмушга чиқиб кетиши дуруст эмас.

Орқага Олдинга