loader

Ҳурмати мусоҳарани собит бўлиш шартлари

Ўпиш, ушлаш ёки шаҳват билан ҳурмати мусоҳара собит бўлишининг бир неча шартлари бор бўлиб, уларсиз ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Улар қуйидагилар:

1. Эр-хотин шаҳватга қодир бўлиши, яъни эр энг ками ўн икки, аёл эса тўққиз ёшда бўлишлари;

2. Ушлаш ва жинсий аъзонинг ичига қараш шаҳват билан бўлиши шарт. Агар ушлаётганда ёки жинсий аъзони ичига қараётганда шаҳват бўлмай, балки қўйиб юборган ва қараб бўлганидан кейин шаҳват пайдо бўлса, бас бу билан ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди; Аёл кишининг жинсий аъзоси икки қисмга бўлинади:

А). Ташқи жинсий аъзо: жинсий аъзонинг икки лабчаси. Аёлларни хатна қилинадиган юртларда ўша икки лабча хатна қилади;

Б). Ички жинсий аъзо: арабларда у жойни муҳбал дейилади, қиннинг оғзи. Ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун аёлнинг ушбу жойига шаҳват билан қараган бўлиши шарт қилинади.

3. Ушлаш ёки жинсий аъзонинг ички томонига қараш қасдан бўлиши шарт эмас. Балки, адашиб, янглишиб, эсдан чиқиб, билмай ва қандай тарзда бўлмасин шаҳват билан ушлаш ёки жинсий аъзосининг ичига (шаҳват билан) қараш ила ҳурмати мусоҳара собит бўлади.

4. Ушлаш ва ўпиш билан ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун иккаласида ҳам шаҳват топилиши шарт эмас. Балки, ушловчи ва ушланувчининг бирида шаҳват топилиши кифоядир;

5. Аёлдаги ички жинсий аъзога ёки эркакнинг жинсий аъзосига қарашда қарагувчида шаҳват бўлиши лозим. Агар кўрсатгувчи томонидан шаҳват бўлса-ю, қарагувчи томондан бўлмаса, у билан ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди;

6. Аёлнинг даъвоси гувоҳ билан эшитилиши, яъни лаб, юздан ўпганлигига ёки жинсий аъзога қараганлигига ёки кўкракнинг тугмасидан ушлаганлигига гувоҳ келтиришини ўзи кифоя қилади. Шаҳват билан бу ишни қилмаган эдим дейилса, унинг гапига қулоқ тутилмайди. Балки, эр-хотин ўртаси ажратилинади. Аксинча бўлса, яъни бош, пешона  ва баданнинг бошқа жойларидан ушлади деб, даъво қилинса, қилинган даъвога гувоҳ келтирилади. Гувоҳлар бу ишни шаҳват ёки шаҳватсиз қилганлигини жинсий аъзога қараб ёки бошқа белгиларга қараб аниқлаган бўлишилари лозим. Агар жинсий аъзо туриб кетган бўлса, шаҳват билан қилган бўлади. Аксинча бўлса, шаҳватсиз қилинган бўлади. Агар гувоҳлар пешонасидан ушлади деб феълни ўзига гувоҳлик берсалар уларни берган гувоҳлигига эътибор қилинмайди. Ҳа, албатта куёвдан: “Бу ишни шаҳват билан қилганмисан ёки шаҳватсизми?” деб сўралади. Агар эр бу ишни шаҳват билан қилмаганман деб, қасам ичса, эр-хотин ўртаси ажратилмайди. Агар қасам ичишдан бош тортса, қасам ичтирилади;

7. Ўпиш, ушлаш ёки шаҳват билан ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун шарт шуки, бадандаги иссиқликни тўсиб қоладиган кийим ёки шу каби нарса бўлмаслиги. Агар қалин материал устидан ўпган ёки шаҳват билан ушлаган бўса ва бадандаги ҳароратни ҳис қилмаса, ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Агар юпқа ва ушлаганда ҳароратни ҳис қиладиган материал ва шунга ўхшаш нарсалар устидан ушласа ёки ўпса ҳурмати мусоҳара собит бўлади;

 8. Ҳурмати мусоҳара собит бўлиши учун ушлаш, ўпиш ёки қараш шаҳват билан бўлиши билан биргаликда маний тўкилмаган бўлсин. Агар маний тўкилиб кетса, ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Чунки, манийнинг тўкилиши жимодан тўсиб қўяди[1].

وَالْعِبْرَةُ لِلشَّهْوَةِ عِنْدَ الْمَسِّ وَالنَّظَرِ لَا بَعْدَهُمَا وَحَدُّهَا فِيهِمَا تَحَرُّكُ آلَتِهِ أَوْ زِيَادَتُهُ بِهِ يُفْتَى وَفِي امْرَأَةٍ وَنَحْوِ شَيْخٍ كَبِيرٍ تَحَرَّكَ قُبُلُهُ أَوْ زِيَادَتُهُ وَفِي الْجَوْهَرَةِ: لَا يُشْتَرَطُ فِي النَّظَرِ لِفَرْجٍ تَحْرِيكُ آلَتِهِ بِهِ يُفْتَى هَذَا إذَا لَمْ يُنْزِلْ فَلَوْ أَنْزَلَ مَعَ مَسٍّ أَوْ نَظَرٍ فَلَا حُرْمَةَ بِهِ يُفْتِي ابْنُ كَمَالٍ وَغَيْرُهُ.

“Ушлаш ва қараш вақтида шаҳват топилган бўлиши шарт. Улардан кейин шаҳват топилса, эътиборга олинмайди. Эркак кишидаги шаҳватнинг ҳадди, жинсий аъзоси қўзғолиши ёки қўзғолган бўлса зиёдалашишидир. Фатво шунгадир. Аёл киши ҳамда ёши бир жойга етган чолларда қалбини жунбушга келиши ёки унинг зиёдалашишидир. “Жавҳара”да ички жинсий аъзога қараётганда эркак кишининг жинсий аъзоси қўзғолиши шарт эмас, дейилган. Фатво шунгадир. Ҳурмати мусоҳара бўлиши учун ушбу воқеалар содир бўлаётган пайтда мани тўкилмаган бўлсин. Ушлаш ва қараш мабойнида мани тўкилса, ҳурмати мусоҳара собит бўлмайди. Ибн Камол ва бошқалар шунга фатво берганлар” (Раддул муҳтор).

Масала: Куёв қайнона билан қўл беришиб кўришаётганда ёки қайнота келинининг пешонасидан ўпаётганда иккисининг қай бирида шаҳват топилса, ҳурмати мусоҳара собит бўлади (куёвга хотини, келинга эса эри абадий никоҳи ҳаром бўлади).

إذَا قَبَّلَ أُمَّ امْرَأَته أَوْ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً يُفْتَى بِالْحُرْمَةِ مَا لَمْ يَتَبَيَّنْ أَنَّهُ قَبَّلَ بِغَيْرِ شَهْوَةٍ؛ لِأَنَّ الْأَصْلَ فِي التَّقْبِيلِ هُوَ الشَّهْوَةُ بِخِلَافِ الْمَسِّ.

“Агар бир киши ўзининг қайнонасини ёки бегона аёлни ўпса ва шаҳватсиз эканлиги маълум бўлмаса, ҳурмати мусоҳара (унга аёли абадий ҳаром бўлди) деб фатво берилади. Чунки, аслида ўпаётганда шаҳват топилиб, ушлаётганда топилиши ҳам, топилмаслиги ҳам мумкин” (Баҳрур роиқ).

Масала: Бир киши ўзининг балоғатга етган қизининг пешонасидан ўпаётганда ёки бирор жойидан ушлаётганда ота томонидан ёки қиз томонидан шаҳват топилса, қизнинг онаси, яъни эрнинг турмуш ўртоғи абадий ҳаром бўлади. Шунингдек, аёл ўзининг балоғатга етган ўғлини бирор жойини ушлаётганда ёки пешонасидан ўпаётганда она томонидан ёки ўғил томонидан шаҳват пайдо бўлса, ўғилнинг дадаси, яъни аёлнинг турмуш ўртоғи аёлга абадий ҳаром бўлади.

فَلَوْ أَيْقَظَ زَوْجَتَهُ لِيُجَامِعَهَا فَوَصَلَتْ يَدُهُ إلَى بِنْتِهِ مِنْهَا فَقَرَصَهَا بِشَهْوَةٍ وَهِيَ مِمَّنْ تُشْتَهَى يَظُنُّ أَنَّهَا أُمُّهَا حَرُمَتْ عَلَيْهِ الْأُمُّ حُرْمَةً مُؤَبَّدَةً، كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

“Агар эр жимо қилиш учун аёлини уйғотаман деб, хотиним деган гумонда қўли қизига тегса ва уни шаҳват билан чимчиласа, қизи шаҳват ёшига етган бўлса, яъни тўққиз ёки ундан юқори бўлса, аёли абадий ҳаром бўлади. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Масала: Балоғатга етган бола бирор аёлни ёки балоғатга етган қиз бирор кишини ушлаётганда ёки ўпаётганда икки томонлардан бирида шаҳват топилса, бола у аёлнинг қизига, қиз у кишининг ўғлига турмушга чиқа олмайди.

وَ أَصْلُ مَمْسُوسَتِهِ بِشَهْوَةٍ وَلَوْ لِشَعْرٍ عَلَى الرَّأْسِ بِحَائِلٍ لَا يَمْنَعُ الْحَرَارَةَ وَأَصْلُ مَاسَّتِهِ وَنَاظِرَةٍ إلَى ذَكَرِهِ وَالْمَنْظُورُ إلَى فَرْجِهَا الْمُدَوَّرِ الدَّاخِلِ وَلَوْ نَظَرَهُ مِنْ زُجَاجٍ أَوْ مَاءٍ هِيَ فِيهِ وَفُرُوعُهُنَّ مُطْلَقًا.

“Шаҳват билан ушланган аёлнинг она-момолари ушлагувчига ҳаром бўлади. Гарчи, ушлагувчи аёлнинг ҳароратни манъ қилмайдиган рўмоли устидан унинг сочини ушласа ҳам. Шунингдек, эркак кишини ушловчи ва жинсий аъзосига қарагувчи аёлнинг она-момолари, қизлари, набиралари қаралгувчи ва ушлангувчи эркакка ҳаром бўлади. Аёлнинг думалоқ бўлган ички жинсий аъзосига қараш билан ҳам қарагувчига унинг она-момолари ва қиз ҳамда набиралари ҳаром бўлади. Гарчи, ойна ортидан ёки аёл сув ичидалигида қараган бўлса ҳам” (Раддул муҳтор).

Масала: Эр ўгай қизини ушлаётган ёки пешонасидан ўпаётган пайтда иккисидан бирида шаҳват пайдо бўлса, қизнинг онаси, яъни эрнинг турмуш ўртоғи абадий ҳаром бўлади.

Орқага Олдинга