Ҳайз кўрмайдиган ёшга етган аёлларга оиса (ҳайз кўришдан умидини узган аёл) дейилади. Бундай аёлларнинг иддаси уч ой бўлади. Агар шундай аёл ой билан идда ўтираётган пайтда ҳайз кўриб қолса, ўткизган идда кунлари иддадан ҳисобланмайди. Балки, у аёлга янгитдан уч ҳайз миқдорида идда ўтириши лозим бўлади.
إنْ كَانَتْ آيِسَةً فَاعْتَدَّتْ بِالشُّهُورِ، ثُمَّ رَأَتْ الدَّمَ انْتَقَضَ مَا مَضَى مِنْ عِدَّتِهَا، وَعَلَيْهَا أَنْ تَسْتَأْنِفَ الْعِدَّةَ بِالْحَيْضِ وَمَعْنَاهُ إذَا رَأَتْ الدَّمَ عَلَى الْعَادَةِ ؛ لِأَنَّ عَوْدَهَا يُبْطِلُ الْإِيَاسَ هُوَ الصَّحِيحُ.
“Агар аёл оиса бўлса, ойга қараб идда ўтиради. Агар ой билан идда ўтираётган пайтда ҳайз кўриб қолса, ўтказган идда кунлари ботил бўлади ва унга ҳайз билан янгитдан идда ўтириш лозим бўлади. Унинг маъноси, агар оиса аёл одатига кўра идда мабойнида қон кўриб қолса деганидир. Чунки, қоннинг қайтиши қондан қолишни бекор қилади. Шу гап саҳиҳдир” (Фатвои ҳиндия).