Ҳайз кўрмайдиган ёшга етган аёл уч ой идда ўтириб, сўнг бошқасига турмушга чиққандан кейин ҳайз кўриб қолса, унинг никоҳи дуруст бўладими ёки йўқми? Баъзи олимлар наздида никоҳ фосид бўлади. Агар қози никоҳ ўқишга рухсат берган бўлса, сўнг қон кўрса, никоҳ дуруст бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан никоҳ дуруст бўлади ва қозининг ҳукми ҳам шарт эмас. Лекин, кейинги иддаларни ҳайз билан ўтиради.
فِي مَجْمُوعِ النَّوَازِلِ الْآيِسَةُ إذَا اعْتَدَّتْ بِالْأَشْهُرِ وَتَزَوَّجَتْ، ثُمَّ رَأَتْ الدَّمَ يَكُونُ النِّكَاحُ فَاسِدًا عِنْدَ الْبَعْضِ أَمَّا إذَا قَضَى الْقَاضِي بِجَوَازِ النِّكَاحِ، ثُمَّ رَأَتْ الدَّمَ فَلَا يَكُونُ النِّكَاحُ فَاسِدًا وَالْأَصَحُّ أَنَّ النِّكَاحَ جَائِزٌ وَلَا يُشْتَرَطُ الْقَضَاءُ، وَفِي الْمُسْتَقْبَلِ الْعِدَّةُ بِالْحَيْض.
“Мажмуун навозил”да келишича, оиса ойлар билан идда ўтириб, сўнг турмушга чиқса, сўнг қон кўриб қолса, баъзилар наздида никоҳ фосид бўлади. Аммо, никоҳланишга қози ҳукм чиқарганидан кейин қон кўриб қолса, никоҳ фосид бўлмайди. Саҳиҳ қавлга биноан бундай аёлларнинг никоҳи қозининг ҳукмисиз жоиздир. Келажакда идда ўтириш керак бўлиб қолса, ҳайз билан идда ўтиради” (Фатвои ҳиндия).