Бир киши бегона аёлни хотиним деб ўйлаб, у билан яқинлик қилиб қўйса, кейин аёли эмаслиги маълум бўлиб қолса, бу суратда аёлга уч ҳайз миқдорда идда ўтириш лозим бўлади. Ҳайз кўрмайдиган ёшда бўлса, уч ой идда ўтиради. Агар яқинлик сабабли ҳомила бўлиб қолса, ҳомилани қўйгунча идда ўтиради. Бу ҳолатга тушиб қолган аёлнинг идда тугагунича ўз эридан алоҳида яшаб туради. Агар эри йўқ аёл бўлса, турмушга чиқмай туради.
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بِامْرَأَةٍ عَلَى وَجْهِ شُبْهَةٍ أَوْ نِكَاحٍ فَاسِدٍ فَعَلَيْهِ الْمَهْرُ وَعَلَيْهَا الْعِدَّةُ ثَلَاثُ حِيَضٍ إنْ كَانَتْ حُرَّةً وَحَيْضَتَانِ إنْ كَانَتْ أَمَةً وَسَوَاءٌ مَاتَ عَنْهَا أَوْ فُرِّقَ بَيْنَهُمَا وَهِيَ حَيَّةٌ، فَإِنْ كَانَتْ لَا تَحِيضُ مِنْ صِغَرٍ أَوْ كِبَرٍ فَعِدَّةُ الْحُرَّةِ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ.
“Агар бир киши шубҳа билан ёки фосид никоҳ билан бир аёлга яқинлик қилиб қўйса, кишининг зиммасига маҳр беришлик ва аёлнинг зиммасига эса, ҳур бўлган суратида уч ҳайз чўри бўлган суратда икки ҳайз ўтириши вожиб бўлади. Хоҳ бундай аёлнинг эри вафот топган бўлсин ёки аёл тирик бўла туриб у иккалаларининг орасини ажратиб юборилган бўлсин”. Агар балоғатга етмаганлик ёки қондан қолиш ёшига етганлиги туфайли ҳайз кўрмайдиган бўлса, ҳур аёлнинг иддаси уч ойдир (Фатвои ҳиндия).