loader

Зино сабабли ҳомила бўлиб қолса, идда ўтириш лозим эмас

Бир аёл зино сабабли ҳомиладор бўлиб қолса, шу ҳолатда ҳам унга идда ўтириш лозим бўлмайди. Агар у аёл турмушга чиқишни хоҳласа, ҳеч қандай иддасиз турмушга чиқиб кетаверади. Агар никоҳига олаётган эр у билан зино қилиган киши бўлса, никоҳдан кейин бир-бирлари билан яқинлик ҳам қилаверадилар. Агар зино қилгувчи кишидан бошқасига турмушга чиқса, никоҳдан кейин болани туққунича у билан яқинлик қилмай туради.

وَصَحَّ نِكَاحُ حُبْلَى مِنْ زِنًا لَا حُبْلَى مِنْ غَيْرِهِ... وَإِنْ حَرُمَ وَطْؤُهَا وَدَوَاعِيهِ حَتَّى تَضَعَ ... لِئَلَّا يَسْقِيَ مَاءَهُ زَرْعَ غَيْرِهِ إذْ الشَّعْرُ يَنْبُتُ مِنْهُ. لَوْ نَكَحَهَا الزَّانِي حَلَّ لَهُ وَطْؤُهَا اتِّفَاقًا.

“Зино туфайли ҳомиладор бўлиб қолган аёлнинг никоҳи друст бўлади. Лекин, бошқа сабабли ҳомиладор бўлган аёлнинг никоҳи дуруст эмас. Гарчи ҳомилани қўйгунича унга яқинлик қилиш ва яқинликка олиб борувчи ишлар ҳаром бўлсада. Токи ўзганинг экинини суғормасин. Чунки, сочлар маний сабабли ўсади. Агар зинокор аёлни зино қилган киши никоҳига олса, яқинлик қилиши бил иттифоқ ҳалол бўлади” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР