loader

Иддада ўтирган аёл зино сабабли ҳомиладор бўлиб қолиши

Иддада ўтирган аёл зино билан ҳомиладор бўлиб қолса, бас унинг иддаси ҳомилани қўйгунча бўлади. Туғушдан олдин зино қилгувчига ҳам ва бошқасига ҳам турмушга чиқа олмайди. Вафот иддасида ўтирган аёл зино қилиб, ҳомиладор бўлиб қолса, унинг иддаси ўзгармайди, яъни бундай аёл фақат вафот иддасини ўтиради.

وَاعْلَمْ أَنَّ الْمُعْتَدَّةَ لَوْ حَمَلَتْ فِي عِدَّتِهَا ذَكَرَ الْكَرْخِيُّ أَنَّ عِدَّتَهَا وَضْعُ الْحَمْلِ وَلَمْ يُفَصِّلْ، وَاَلَّذِي ذَكَرَهُ مُحَمَّدٌ أَنَّ هَذَا فِي عِدَّةِ الطَّلَاقِ، أَمَّا فِي عِدَّةِ الْوَفَاةِ فَلَا تَتَغَيَّرُ بِالْحَمْلِ وَهُوَ الصَّحِيحُ.

“Иддада ўтирган аёл ҳомиладор бўлиб қолса, Кархий раҳматуллоҳи алайҳ унинг иддаси ҳомиласини қўйгуничалигини зикр қилиб, тафсилини баён қилмаган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳолат талоқ иддасида бўлади. Аммо, вафот иддасида ҳомиладор бўлиб қолиш билан идда ўзгармайди деганлар. Шу гап саҳиҳдир” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР