Иддада ўтирган аёл бир киши билан зино қилиб, ҳомиладор бўлмаса, бундай ҳолатда янгитдан идда ўтириш лозим эмас. Балки, зино қилган куни ҳам ўтирган иддасидан ҳисобланаверади.
أَمَّا نِكَاحُ مَنْكُوحَةِ الْغَيْرِ وَمُعْتَدَّتِهِ فَالدُّخُولُ فِيهِ لَا يُوجِبُ الْعِدَّةَ إنْ عُلِمَ أَنَّهَا لِلْغَيْرِ.
“Бошқанинг аёли эканлигини маълум бўла туриб, ўзганинг никоҳидаги ёки иддасидаги аёлни никоҳига олиш ва унга яқинлик қилиш иддани вожиб қилмайди” (Раддул муҳтор).