Бир аёл эри бўла туриб, бошқаси билан зино қилиб юрса, шу ҳолатда эр унга талоқ қўйса, бас идда у аёлга ҳам лозим бўлади. Гарчи зино қилиб юрувчи эрга турмушга чиқиб кетишни истаса ҳам. У аёл турмушга чиқишидан илгари идда ўтириб, сўнг турмушга чиқади. Агар у аёл ҳомиладор бўлса ва ҳомила зино қилувчи эрдан бўлса ҳам ҳомилани туқгунича идда ўтиради. Ҳа, туғилган боланинг насаби эридан собит бўлади. Агар зинокор аёлнинг эри вафот этиб қолса, вафот иддаси унга лозим бўлади.
وَلَا تَعْزِمُوا عُقْدَةَ النِّكَاحِ حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ
“Муддат ниҳоясига етгунича никоҳ ақдини тузманглар” (Бақара 235 оят).