loader

Эрни ташлаб бошқаси билан кетиб қолган аёлга аввалги эр томонидан талоқ қўйилиши

Бир аёл эрини ташлаб бошқаси билан кетиб қолиб, у билан бир неча йил яшаб аввалги эрига қайтмаса ва аввалги эр унга талоқ қўйса, бас унга ҳам идда ўтириш лозим бўлади. Иддасиз зино билан яшаб турган кишига ҳам, бошқасига ҳам турмушга чиқа олмайди. Чунки, идда фақат пачадонни софлигини текшириш учун жорий қилинмаган. Балки, никоҳ неъматини зоил бўлишига аза тутиш учун ҳам жорий қилингандир. Шунинг учун ҳам никоҳдан кейин фақат хилвати саҳиҳа бўлган бўлса ҳам идда ўтириш лозим бўлади.

وَسَبَبُ وُجُوبِهَا عِنْدَنَا النِّكَاحُ الْمُتَأَكِّدُ بِالتَّسْلِيمِ أَوْ مَا يَجْرِي مَجْرَاهُ مِنْ الْخَلْوَةِ أَوْ الْمَوْتِ، وَشَرْطُهَا الْفُرْقَةُ أَيزَوَالُ النِّكَاحِ، أَوْ شُبْهَتِهِ كَمَا فِي الْفَتْحِ.

 “Бизнинг наздимизда идданинг вожиб қилиниш сабаби ўзини топшириш ёки унинг ўрнига ўтувчи хилват ёки вафот этиш билан таъкидланган ниокҳдир. Идданинг шарти никоҳ ёки унинг шубҳасини зоио бўлишидир” (Раддул муҳтор).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР