loader
Агар уларнинг талвасага тушишларини, энди қочиб қутулиш йўқ ва яқин макондан тутилишларини бир кўрсанг эди? (Қочиб қаёққа ҳам борар эдилар. Маҳшарда, Роббул оламийн ҳузурида хору зор бўлиб турибдилар. Кучли, шиддатли, қўпол ва уларга нисбатан шафқатсиз фаришталар сергаклик билан уларни кузатиб туришибди. Ким қимир этса, ҳоли хароб бўлади.)
Улар: «Унга иймон келтирдик», дерлар. Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин?!
Ҳолбуки, унга олдин куфр келтирган эдилар. Ғойибга узоқ жойдан тош отар эдилар.
Ва улар билан ўзлари иштаҳа қилган нарсанинг ораси тўсилди. Худди олдин ўтган маслакдошлари каби. Албатта, улар шак-шубҳа ичида эдилар. (Улар иймонга келиб, жаннатга киришни истаб қолдилар. Аммо бунга имкон берилмади. Улардан олдин ўтган кофир ва мушрикларга ҳам айни шу муомалада бўлинган эди.)