loader
Қачон инсонга неъмат берсак, у юз ўгирар ва ёнбоши ила узоқлашар. Қачон уни ёмонлик тутса, бас, у узундан-узоқ дуо эгасидир.
Сен: «Менга айтинглар-чи, агар у Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сиз унга куфр келтириб юрган бўлсангиз. Хўш, (ҳақдан) узоқ тортишувда бўлганлардан ҳам адашганроқ ким бор?!» деб айт.
Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?! (Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар. Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар.)
Огоҳ бўлинглар. Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлишдан шакдадирлар. Огоҳ бўлинглар. Албатта, У зот ҳар бир нарсани ихота қилгувчидир. (Унга рўбарў бўлишдан қочиб қаерга борадилар?)