Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир. (Дарҳақиқат, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳам тўхтаб турган денгиз сари тушдилар. Ҳаммалари денгизда очилган йўлга тушиб бўлганларидан кейин шу дамгача иккига бўлиниб сокин турган сув ҳаракатга келди ва уларни ғарқ қилди.)
Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди. (Фиръавн ва қавмини ҳалок қилиш билан биз Бани Исроилни азобдан озод этдик. Улар унинг қавми қўл остида азоб чекар эдилар.)
Ва уларга оят-мўъзижалардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик. (Аллоҳ таоло Бани Исроилга турли оят-мўъжизалар юборди. Уларда синов бор эди.)
Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар. (« Туббаъ» Яман подшоҳларининг лақабидир. Араблар ичида уларнинг довруғи кенг тарқалган эди.)
Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир. («Ажратиш куни» қиёматнинг номларидан бири. У кунда ҳақ ботилдан, мўминни кофирдан, яхши ёмондан ажратилади. Шунинг учун ҳам « ажратиш куни « деб номланган. Ана ўша кун ҳамманинг қайта тирилиши ва тўпланиши учун белгиланган вақтдир.)
Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. (Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)