У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.
Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. (Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)
Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. (Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир. (Қуръони Каримни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши У зот (с. а. в) у каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканлигидандир.)