loader

002. Бақара (Сигир) сураси

МАДИНАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 286 ОЯТДУР ВА 40 РУКУЪДУР

Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон ва ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1.    Алиф, лом, мим.
Хуруфи муқаттаъа, яъни, узук ҳарфлар Қуръони каримда 29 сура аввалида келгандур, бу ҳарфларға жумҳури уламо маъно бермайдурлар, балки "Аллоҳ аъламу бимуродаҳу" деб кетурлар, чунки бу ҳарфлар асрори Қуръониядиндур ва Аллоҳ таоло ўз асрорин ўзи яхшироқ билур.
2.    Бу (Қуръон) ўша Китобдурки, анда ҳеч бир шак йўқдур. Худодин қўрқувчилар учун раҳбардур.
3. Ул жамоаки, кўрмай туриб ишонурлар.
Яъни, жаннатни ва дўзахни ва фаришталарни ва шулар каби махфий нарсаларни кўрмасалар ҳам Худо ва расул баёнлари ила ишонурлар.
Ва намозларин адо қилурлар.
Намоз адо қилишдин мурод ани ҳамиша ҳақларин риоя қилиб, вақтида ўқимакдур.
Ва биз уларға берган нарсадин сарф қилурлар.
Намоз тоатларин асллари уч қисм. бўлур: биринчиси — дил тоати, иккинчиси — бадан тоати, учинчиси — мол тоатидур. Бу оятда шу уч қисм тоат тартиби ила баён қилинибдур.
4.    Ва ул жамоаки, ишонурлар сизға туширилган Китобға ва сиздин аввал туширилган Китобға ва охиратға ҳам жазм ишонурлар.
Бу жамоа китобийлардурки, ўз Китоблариға ҳам ва Қуръони каримға ҳам иймон келтирурлар.
5.    Ана шул зотлар Парвардигорлари йўлидадурлар ва ана шул зотлар нажот топгувчилардур.
Иймон келтириб амали солиҳға давом этган зотлар дунёда ҳидоят топурлар ва охиратда нажотға ноил, ҳар қисм муродлариға восил бўлурлар. Бу оятдин маълум бўлурки, иймондин ва амали солиҳдин маҳрум зотларнинг дунёлари ва охиратлари тамом барбоддур.
6.    Ул жамоаки, кофирдурлар, аларға баробардурки, сиз аларни қурқитинг, ё қўрқитманг, алар мусулмон бўлмаслар.
7. Аллоҳ таоло аларнинг диллариға ва қулоқлариға муҳр ургандур ва аларнинг кўзларида парда бордур ва бордур алар учун азим азоб.
Бу оятда баён қилинган кофирлар Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб кабилар эди, кофирлардурлар, алар ҳамиша иймондин маҳрумдурлар, Бу жамоаға сўз таъсир этмас, диллари ҳақни танимас ва қулоқлари эшитмас ва кўзлари кўрмас, алар учун жаҳаннам буюк азоби тайёр.
8. Баъзи инсонлар бордурларки, дерлар: "Бизлар Аллоҳ таолоға ва қиёмат куниға ишондук". Ҳолбуки, алар ишонгувчи эмаслар.
9. Фириб бергувчидурлар Аллоҳ таолоға ва мўминларға, ҳолбуки, алар ўзлариға фириб бермакдалар ва ўзлари билмаслар.
10. Аларнинг дилларида хасталик бордур, Аллоҳ таоло аларнинг хасталикларин яна зиёда қиладур.
Аларда Исломға ва расули Исломға ва мусулмонларға аввалдин ҳасад ва инодлари бор эрди. Диний Исломда тараққий пайдо бўлгач ҳасад ва инодлари зиёда бўлди.
Ва бордур аларға дарднок азоб, анинг-чунки, ёлғон сўзлар эрдилар.
11. Ва қачон аларға дейилсаки: "Ер юзида фасод қилманглар", дерларки: "Бизларгина ислоҳ қилгувчидурмиз".
12. Билингларки, аларгина фасод қилгувчилардур, лекин сезмаслар.
13. Ва қачон аларға десаларки: "Иймон келтиринглар, ҳам чунонки, бошқа одамлар иймон келтирдилар", дерлар: "Иймон келтирайликму ақлсизлар иймон келтиргани каби?" Билинглар, алар ўзлари беақлдурлар, лекин билмаслар.
Бу жамоа мунофиқлардурки, Ислом қабул қилмакни ҳамоқат дерлар, ҳақиқатда аҳмоцлар ўзларидурларки, давлати абадияни қўйиб, дунёнинг роҳатини дўст тутурлар.
14. Ва қачон алар мўминлар ила мулоқот қилсалар, дерларки: "Бизлар иймон келтирдук". Ва қачон ўз шайтонлари ила хилватда ўлтуришсалар, дерларки: "Бизлар сизлар ила бирдурмиз, бизлар (мусулмонларни) масхара қилурмиз".
15. Аллоҳ таоло аларни масхара қилур ва аларға мухлат берурки, саркашликларида ҳайрон юрсунлар.
16. Ана улар шу жамоатдурларки, тўғри йўл бадалиға гумроҳликни сотиб олдилар, бас, тажоратлари нафъи бермади ва бўлмадилар тўғри йўлда.
Мунофиқлар икки юзлик жамоатдурлар; мусулмонлар ила бўлғонда мусулмон бўлурлар, кофирларға қўшилсалар кофир бўлурлар, алар бу тариқа ила мусулмонларни ўйнамакчи бўлурлар, ҳақиқатда Аллоҳ таоло аларнинг ўзларини масхара қилиб қўйганлигидин бехабардурлар. Ҳаҳиқий гумроҳлар, зиёнға учраганлар шулардур.
17. Аларнинг мисоллари ул одам кабидурки, (кечда) ўт ёқди, вақтики ўт анинг атрофини ёритиб эрди, Аллоҳ таоло нурларин ўчириб қўйди ва ўзларин қоронғуликлар ичида қолдурдики, ҳеч нарсани кўрмадилар.
18. Кардурлар, гунгдурлар, кўрдурлар, эмди алар қайтмаслар.
Мунофиқлар зоҳирда бир оз нур ҳосил қалсалар ҳам, ёмон амаллари сабаб бўлиб, ул оз нурлари ҳам шундоқ ўчдики, эмди аларға ҳаргиз нур насиб бўлмас. Чунки алар абадий зулматда қолган карлар, гунглар, кўрлардур, алар ҳидоят тарафиға қайтолмаслар, бу алар учун бир яхши мисолдур.
19. Ва алар мисоллари шулки, осмондин ёмғир ёғиб турар, анда қоронғуликлар бўлур ва гулдурак чақмоқ бўлур, қулоқлариға бармоқларин тиқурлар, қаттиқ овозлар сабабидин ўлишдин қўрқуб. Ва Аллоҳ таоло кофирларни ҳар тарафдин ўраб олгандур.
20. Яқиндурки, чақмоқ тездин олиб кетса кўзларин. Қачон ул ёруғ берса аларға, анда юруб олурлар ва қачон қоронғу бўлса аларға тўхтаб қолурлар ва Худо агар хоҳласа эрди, аларнинг қулоқларин ва кўзларин олиб қўяр эрди. Аллох таоло албатта хар нарсаға қодирдур.
Бу иккинчи мисолдур алар учунки, Ислом динида аввалда бироз кулфат кўрилса ҳам, анжомий тамом роҳатдур, гўё ёмғир кабидурки, аввали қоронғуликлар, гулдуркор чақмоқлар ила келур, охири дунёни сероб қилур, оламни обод қилур. Исломнинг ибтидоий ҳолатларидин қўрқган мунофиқлар гоҳ мусулмон, гоҳ кофир бўлиб, оқибат маҳрум қолдилар.
21. Эй инсонлар, бандалик қилинглар ўэ Раббиларинғизға, ул Раббики пайдо қилди сизларии ва сизлардин аввал ўтганларни, токи азобдин нажот топинглар.
22. Ул Раббики, қилиб берди сизларға ерни тўшак ва осмонни шифт ва ёғдурди осмондин ёмғур, бас, пайдо қилди андин емакларйнгиз учун хар қисм меваларни. Эмди сизлар ҳеч кимни Худоға шерик қилманглар, ҳолбуки, сизлар билурсизлар.
Аллоҳ бу оятда уч тоифа ҳолларин баён қилди. Биринчи мўминлар, иккинчи кофирлар, учинчи мунофиқларт, кўринишда мусулмондурлар, лекин дпллари мункирдур. Эмди бу сўнгги оят ила тамом инсонларға хитоб қилиб, марҳамат қилурки: "Эй инсонлар, тамом жаҳон ва аҳли жаҳон ҳақиқий молиш бўлғон Парвардигорға ибодат қилинглар, бошқани Анға шерик қилманглар, чунки сизларға маълумдурки, Аллоҳнинг мисли йўқдур".
23. Ва агар сизлар шакда бўлсангизлар ул Китоб хусусидаки, Биз ани ўз бандамизға тушурдук, бас, биргина шундоқ сура сизлар ҳам келтиринглар ва чақиринглар Аллоҳ таолодин бошқа нақадар мададкорларингиз бўлса, агар сизлар рост бўлсангизлар.
 24. Бас, агар бундоқ қила олмасангизлар ва харгиз қила олмассизлар, сақланинглар ул ўтдинки, анинг ўтини одамлар ва тошлар бўлур. Тайёр қилингондур ул ўтни кофирлар учун.
Қуръони каримнинг Аллоҳ тарафидин нозил бўлғонлиғию шак қилсаигазлар, анинг баробарида эмас, балки бир кичик сурасин баробарида бир нарсани Келтиринглар. Агар келтира олмасангизлар, жазм билингларш, бу Китоб Аллоҳнинг Китобидур, аиға хилоф қилманглар, токи анинг азобидин нажот топинглар.
25. Башорат беринг ул одамларғаки, мўмин бўлдилар ва яхши ишлар қилдилар, албатта бордур алар учун боғларки, оқиб турар остларидин ариқлар. қачон берилса аларға ул боғлардин бирор қисм мева емак учун, дерлар: "Бу ўшал меваларки, бундин аввал бизға берилган эрди ва берилур аларға бир-бириға ўхшаш мевалар ва бордур алар учун покиза хотунлар ва алар ул боғларда ҳамиша турарлар.
Жаннат мевалари суратда бир-бириға ўхшаса ҳам, ҳар қайси меванинг мазаси алоҳида бўлур ва жаннат хотунлари ҳайз ва нифоз каби зоҳирий нажосатлардин ва бадхулқлик ва нофармонлик каби ботиний айблардин пок бўлурлар, жаннат ҳаёти доимий бўлур, фано бўлмас.
26. Албатта Аллоҳ таоло ҳаё қилмас бирор мисолни баён қилмакдин пашшаии ё ул нарсаники, андин каттадур. Бас, ул зотларики, иймон келтирдилар, алар билурларки, бу мисол ҳақдур, Раббиларин тарафиндиндур ва ул зотларики, кофирдурлар, дерларки: "Бу тимсолдин Аллох таолонинг муроди надур?" Аллоҳ таоло бу тимсол ила кўп бир инсонни гумроҳ қилур ва кўп бир инсонни анинг ила ҳидоят қилур ва лекин анинг ила нофармонларни гумроҳ қилур.
27. Ул зотларики, Аллоҳ таоло ахдин мустахкам қилганидин кейин бузурлар ва кесурлар ул риштаники, Аллоҳ таоло анинг уланишиға амр бергандур ва ер юзида фасод қилурлар, ана шул зотлар зиёнға йўлиқғувчилардур.
Қуръони мажидда баъзи ерда пашшани, баъзи ерда ўргумчакни тимсол қилиб келтирур. Бу нарсаға кофирлар эътироз қилур эрдиларка: "Агар бу Китоб Аллоҳ таолонинг Китаби бўлса эрди, бундоқ майда нарсаларни мисол келтирмас эрди". Аларнинг бу эътирозлариға бу икки оят ила жавоб берилибдур. Қаробат риштасини Аллоҳ таоло улансин деб ҳуш берур, ҳар тил ўз хешлариға силаи (алоқа) раҳм қилмаса, шул риштани узган бўлур.
28. (Эй кофирлар), нечук Аллоҳ таолоға мункир бўлурсизлар? Ҳолбуки бежон эрдингазлар, сизларға У жон берди, кейин сизларни ўлдурур, кейин яна тиргизур сизларии, кейин сизлар Анинг ҳузуриға қайтарилурсизлар.
29. Аллоҳ таоло ўшал зотдурки, ер юзйда бор нарсаларнинг ҳаммасини сизлар учун яратди, кейин юзланди осмон тарафиға, бас, дуруст қилди аларни етти осмон қилиб. Ва ул зот ҳар нарсадин хабардордур.
30. (Ёд қилинг ул вақтиники), сизнинг Раббингиз фаришталарға дедики: "Ман ер юзиға бир ноиб пайдо қилмоқчидурман", анда ул фаришталар дедиларки: "Оё, ер юзиға шундоқ ноиб пайдо қилурсанмики, ул анда фасод қилур ва қон тўкур ва бизлар Санға ҳамдинг ила тасбех айтурмиз ва Сани поклик ила ёд қилурмиз". Раббингаз дедиқи: "Ман албатга билурман ул нарсаники, ани сизлар билмассизлар!"
 31. Ва таълим берди Аллоҳ таоло Одамға ҳамма нарсанинг номини, кейин рўбарў қилди ани фаришталарға, бас, деди: "Баён қилинглар Манға бу нарсаларнинг номларини, агар ростгўй бўлсангизлар".
32. Фаришталар дедилар: "Ё Раб, Сан покдурсан, бизда ҳеч илм йўқдур, магар Сан ато қилган миқдорда. Албатга, Сан буюк илм ва ҳикмат соҳибидурсан".
33. У деди: "Эй Одам, аларға бу нарсалар номларин баён қил!". Бас, вақтики, Одам аларға ул нарсалар номларин баён қилди, Аллоҳ таоло деди: "Ман сизларға демадиммики, Ман албатга билурман, осмонларнинг ва ернинг махфий нарсаларин ва билурман ул нарсаники, ани зоҳир қилурсизлар".
34. Вақтики Биз дедук фаришталарғаки: "Сажда қилинглар Одамға!" Бас, алар сажда қилдилар, магар Иблиски, аввал инкор қилди ва кибрлик қилди ва бўлди кофирлардин.
Одам алайҳиссаломнингпайдо бўлишларин хабари фаришталарт етган замон фаришталар ул жанобнинг хоки жасадларин кўруб дедиларт: "Бу жасадда ҳис ва ҳаракат пайдо бўлса ҳам оқибат андиша бўлмас, балки нақд манфаат учуп бир-бирлари. ила урушурлар ва ўлушурлар, вужудларидин фойда йўқдур". Парвардигор аларға жавоб берурт: "Бу вужудда бир ҳикматни Ман ўзим билурман", кейин Аллоҳ таоло номлар илмини Одам алайҳиссаломға фитрий таълим берди, андин фаришталар ожиз эрдилар. Оқибат илму фазл баракотидин фаришталарға масжуд бўлдилар ва шайтон эса кибру ғурур сабаб бўлиб, лаънати абадияға дучор бўлди.
35. Ва дедук Биз: "Эй Одам, сан ва хотунинг жаннатда туринглар ва енглар анда хоҳлаган нарсаларингни хоҳлаган ерларингда ва яқин келманглар бу дарахтғаки, бўлурсизлар золимлардин".
36. Кейин тойдурди аларни шайтон ул ердин ва чиқарди ҳар иккилларин ул иззат-рохатдинки, анда эрдилар. Ва дедук Биз: “Тушунглар хаммаларинг, эмди баъзиларинг баъзиларингға душмандурсизлар! Ва бор сизлар учун ерда турадурган жой ва фойдаланмак маълум бир муддатға қадар".
37. Кейин таълим олдилар Одам алайхиссалом Раббиларидин неча сўзни, ул тавбасин қабул этди, албатта ул зот тавба қабул қилғувчи ниҳоятда рахмлик зотдур.
38. Биз дедук: "Тушунглар бу ердин хаммаларинг! Эмди агар келса сизларға Манинг тарафимдин бирор хидоят, бас, ҳар ким Манинг хидоятимға юрса, на аларға хафв бўлур ва на алар ғамган бўлурлар.
39. Ул одамларки, кофир бўлурлар ва ёлғон билурлар Бизнинг оятларимизни, ана шулардурлар дўзахиларки, алар анда хамиша қолурлар.
Шайтон ўзи мардуд бўлғонидин кейш хазрати Одам ва ҳазрапш Ҳавони жаннатда роҳатда туришларини рашк ва ҳасад қилиб, чидай олмай бетоқат бўлди. Охири аларға Аллоҳ таало манъ қилган дарахтни қасам бериб туриб едурди, андин ул икка азиз Аллоҳ таоло итоби ила жаннатдин ччиқарилдилар, ҳазрати Одам бар неча замон паришон ва ҳайрон йиғлаб юрганларидин кейин Аллоҳ раҳм қилиб бир неча калима таълим берди. Ул калималар баракотадин тавбалари қабул, бўлди. Сўнгра Аллоҳ ҳазрати Одамға ва тамом авлодлариға ҳуш қилдики, сизлар Манинг ҳидоятларимға мутобиқ юрган ҳолларингиздагина иззат ва икромға ноил бўла алурсизлар. Таълим берилган дуобудур: "Раббано залламно анфасано ва ин лам тағфирлано ва тарҳамана линакунно минал хосирин".
40. Эй Исроил авлоди, Манинг сизларға қилган эхсонимни ёд қилинглар ва тамом қилинглар Манға берган ахдларингни, Ман хам тамом қилурман ахдимни ва Мандингина қўрқинглар.
41. Ва иймон келтиринглар Ман нозил қилган Китобғаки, тасдиқ этур ул сизлардағи Китобни ва бўлманглар анинг хаққинда биринчи мункир. Ва сотаб олманглар Манинг оятларим бадалида озгина бир қийматни ва Мандингина сақланинглар.
42. Ва аралаштирманглар ҳақни ботилға ва ёшурманглар ҳақни билиб турган ҳолларингизда.
43. Ва адо этинглар намозни ва берингглар закотни ва рукуъ қилинглар рукуъ қилғувчилар ила.
Исроил Яъқуб алайҳиссалом номларидур: Баний Исроил деб шул жаноб авлодларин айтилур. Мусо алайҳиссалом шулардиндурлар. Таврот шуларға тушгандур. Аллоҳ таоло Тавротда алардин аҳд олгандирки, қачон сизларға бир пайғамбар келса ва Китобларшгизни тасдиқ этса, сизлар анға тобеъ бўлинглар ва мадад қилинглар, агар сизлар шул иқрорқа вафо қилсангизлар, Ман ҳам Шом мулкини сизлардин олмасман. Лекин алар Тавротға амал қилмадилар, ниятлари бузилди, ришва (пора) ола бошладилар. Аллоҳ таоло сўзини оз нарсаға сотдилар, яхши йўлни қўйиб гумроҳ бўлдилар. Аллоҳ таоло бу аъмолларин сабабидин аларни расво қилди. Эмди яна аларю неъматларин ёд бериб, расули акрам саллаллоҳу алайҳа ва салламға ҳухм берур ва мусулмонлар каби намоз ўқиш ва закот бериш ва жамоатға давом этмакка амр қилур.
44. Оё, буюрурсизларми одамларни яхши ишға ва унутурсизларми ўзларингаи. Ҳолбуки, сизлар тиловат қилурсизлар Квтобни, ва учун тушунмассизлар.
45. Ва мадад ҳосил қилинглар сабр ва намоз ила. Ва намоз албатта оғирдур, магар ўзларин тубан кўргувчи бандаларға.
46. Ул жамоакв, жазм билурлар шуники, албатта алар Раббилариға рўбарў бўлурлар ва шуники. албатта алар анинг ҳузуриға қайтурлар.
47. Ё Исроил авлоди, Манинг сизларға қилган эҳсонларимни ёд қилинглар ва шуни ҳамки, Ман афзал қилдим сизларни тамом жахон ахлидин.
48. Ва қўрқинглар ул кунидинки, анда ҳеч ким ҳеч кимнинг ҳеч ҳожатиға ярамас ва қабул этилмас ҳеч ким тарафидин шафоат ва олинмас ҳеч ким тарафидин бадал ва ва аларға мадад қилинур.
Бошқани яхши ишға буюриб, ўзи қилмаслик номуносиб бир феълдур. Сабр ила намоз ҳар бир мушкулни осон қилур. Намоз хоксор учун осондур, қиёмат куни ҳеч ким балогардон бўлолмас ва беизн шафоат қилолмас ва ҳеч кимдин бадал олинмас ва ҳеч кимға мадад ҳосил бўлмас. Баний Исроилнинг ота-боболариға ишониб гуноҳ қилишлари нодурустдур.
49. Вақтики, Биз нажот бердук сизларға Фиръавнлардинки, алар сизларға ёмон азоб берур эрдилар. Ва бор эрди шул воқеаларингизда буюк имтиҳон Раббиларингиз тарафидин.
Бало лафзининг мутааддид маънилари бордур: мусибат ва неъмат ва имтиҳон. Бу мақомда ҳар уч маънини олинса бўлур.
50. Вақтики, Биз сизлар учун дарёни ёрдук ва нажот бердук сизларға ва ғарқ қилдук фиръавнларни ва сизлар кўриб туриб эрдингизлар.
51. Вақтики, Биз ваъда қилдук Мусо алайҳиссаломға 40. кечани, кейин сизлар маъбуд қилиб олдингизлар бўзакни Мусо кетгандин кейин, ҳолбуки, сизлар золим эрдингизлар.
52. Кейин Биз афв этдук сизларни, токи сизлар шукр қилинглар.
53. Вақтики, бердук Баз Мусоға Китоб ва муъжаза, токи сизлар ҳидоят ҳосил қилинглар.
Фирқон ҳаққи ила ботилни жудо қилгувчи бир қувватдурки, ул пайғамбарлар маъбус бўлишларидин муҳаддам аҳллар дилларида пайдо бўлур, инсонда бу қувват мавжуд бўлмаса, Китоб анға асар қилмас ва Фирқон деб муъжизани ва Қуръони ҳакимни айтилур.
54. Вақтики, деди Мусо ўз қавмиға: "Эй қавмим! Сизлар бузақни маъбуд деб билиб ўз жонларингизға зулм қилдингазлар. Эмди тавба қилинглар Яраткувчиларингазға ва ўлдиринглар ўз-ўзларингизни; сизлар учун Яраткувчиларингиз қошида шул яхшироқдур. Кейин қабул қилди тавбаларингизни, албатта У буюк тавба қабул қилгувчи, ниҳоятда раҳмлик зотдур".
55. Вақтики, дедингизлар: "Эй Мусо! Биз ҳаргиз иймои келтирмаймиз санинг сўзингға токи бир алония (очиқ, ошкор) кўрмасак Аллоҳ таолони". Бас, келиб тушди сизларға чақмоқ ва сизлар қараб туриб эрдингизлар.
56. Кейин Биз тиргиздук сизларни ўлганларингиздин сўнг, токи шукр қилинглар.
 57. Ва Биз соябон қилиб бердук сизларға булутни ва тушурдук сизлар учув манна ва салвони, (дедук): "Енглар Бвз сизларға ато қилган неъматларнинг покизаларидин", ва зулм қилмадилар алар Бизға ва лекин ўзлариғагина зулм қилур эрдилар.
Манна таранжубин каби бир ширин нарса бўлиб, ҳар кун субҳи содиқдин офтоб тулу қилгунча ҳар бир киши учун бир соъ миқдорида осмондин ёғур эрди. Одамлар ани чодирлариға ўраб олиб, бутун кун тановул қилур эрдилар. Салво бедона каби кичик парранда эди, шом вақтида уйлар атрофиға тўпланиб қолур эрди, қоронғу бўлғондин кейин халқлар аларни тутуб кабоб қилиб ер эдилар.
58. Вақтики Биз дедук: "Дохил бўлинглар бу шаҳарға, бас, енглар анда хоҳлаган ерларингда хоҳлаган миқдорда. Ва киринглар дарвозаға сажда қилган ҳолда ва денглар: "Мағфират қил", Биз мағфират қилурмиз сизларнинг хатоларингизни ва яхшиларға зиёда карам қилурмиз.
59. Кейин ўзгартдилар золимлар аларға дейилган сўз ўрниға бошқа бир сўзни. Ва тушурдук Биз золимлар устилариға осмондин азоб нофармонликлари сабабидин.
Ҳитта (таҳқирлаш) деган лафз ўрниға хинза, яъни, буғдой дедилар. Ва сажда ўрниға думбалари ила сурулиб шаҳарға кирдилар, кейин аларға вабо тегиб, туш вақтида 70 минг одам ўлиб кетди.
60. Вақтики сув талаб қилди Мусо ўз қавми учун, бас, дедук: "Ур асонг ила тошни", бас, оқаб жорий бўлди андин 12 чашма. Таҳқиқ, ҳамма одамлар ўз сувхоналарини таниб олди. "Енглар ва ичинглар Аллоҳ таолониг берган ризқидин ва ер юзинда фасод қилиб юрманглар".
Баний Исроил саҳрода сувға ташна қолдилар. Мусо алайҳиссалом дуолари ила 12 чашма бир тошдин пайдо бўлди. Турсалар ва юрсалар ул тошни баробар олиб юрур эрдилар.
61. Вақтики дедингизлар: "Эй Мусо! Бизлар биргина қисм таомға ҳаргиз сабр қила олмасмиз. Бас, дуо қил биз учув Парвардвгорингғаки, пайдо қилсин бизларға ер ундира дургон нарсалардин; кўкўтдин ва таррасидин, буғдойидин ва мошидин ва пиёзидин". Мусо деди: "Бадал олмоқ истарсизми? Тушунглар бирор шаҳарға, албатта ҳосил бўлур сизларға тилаган нарсаларингиз". Ва тушурилди аларға хўрлик ва муҳтожликни ва мустахиқ бўлдилар Аллоҳ таоло ғазабиға. Бу аининг учундурки, алар инкор қилур эрдилар Аллоҳ таолонинг ахкомиға ва ноҳақ ўлдурур эрдилар пайғамбарларни. Бу шунинг учунки, алар втоат қилмадилар ва ҳадларидин тажовуз қилур эрдилар.
62. Таҳқиқ, қайси бир мусулмон ва қайси бир яхудий ва қайси бир насроний ва қайси бир юлдузпараст иймов келтирса Аллоҳ таолоға ва қиёмат кунниға ва яхши амалларни қилса, бас, алариинг ажрлари Раббиларин қошида мавжуддур ва аларға ва хафв бордур ва ва алар ғамгин бўлурлар.
Баний Исроил дер эрдиларки, бизлар пайғамбарларнинга влодларидурмиз. Аллоҳ таоло наздида биз бошқа фирқалардин афзалдурмиз. Аларнинг бу ғурурлариға Аллоҳ таоло оят ила жавоб бериб марҳамат қилурки, афзалият бир фирқаға хос эмасдур, балка қайси тоифада иймон ва яхши амал бўлса, саодат аларнинг рафиқларидур. Собиийлар бир фирқадурларки, ҳар диндш оз-оз аҳком олгандурлар. Иброҳим алайҳиссаломға муҳаббат қилурлар, фаришталарға ибодат қилурлар, Забурни тиловат қилурлар,- Каъбаға қараб намоз ўқурлар.
63. Вақтики Биз сизлардин аҳд олдук ва кўтардук тепаларингизға Тур тоғини, (дедук): "Олинглар Биз берган Китобни қувват бирла ва ёд тутинглар анда бор ҳукмни, токи сақланинглар!"
64. Кейин қайтиб кетинглар, шундин кейин ҳам агар сизларға Аллоҳ таолонинг фазл ва раҳмати бўлмаса эрди, албатта зиёнкорлардин бўлур эрдингизлар.
65. Ва таҳқиқ, албатта сизларға ул жамоаларингиз маълумдурки, тажовуз қилдилар шанба куни ҳаққинда, бас, дедук Биз аларға: "Хор ва залил маймун бўлиб қолинглар".
66. Бас, ибрат қилиб қолдурдук бу воқеани ҳамзамонлариға ва кейинлариға ва насиҳат қилиб қўрқувчиларға.
67. Вақтики деди Мусо ўз қавмиға: "Аллоҳ таоло хукм берур сизларғаки, бир сигир сўйинглар", алар дедилар: "Сав бизни масхара қилурсанми?" Мусо деди: "Аллоҳ таоло паноҳиға қочурман нодонлардин бўлишимдин".
68. Алар дедилар: "Дуо қил биз учун Раббингға, бизға баён қилсин, ул нечук сигирдур". (У) дедики: "Бир сигирдурки, ва қаридур, ва зиёда ёшдур (балки ўрта ёшдур шуларнинг оралиғида). Бас, амалға оширинглар сизларға берилган ҳукмни".
69. Алар дедилар: "Дуо қил биз учун Раббингғаки, ранги нечук. Бнзға баён қилсин". Мусо деди: "Аллох таоло дейдурки, ул тўқ сариқ рангли бир сигирдурки, ҳусни кўргувчиларни хуш қилур".
70. Алар дедилар: "Дуо қил бизлар учун Раббингға, бизға иштибоҳ бўлди ва бизлар агар Худо хоҳласа, албатта анға йўл топурмиз".
71. Мусо деди: "Ул дейдурки: "Ул бир сигирдурки, мехнаткаш эмасдур, ва ер ҳайдар, ва экин суғорар, беайбдур. Анда ҳеч турлик доғ йўқдур". Алар дедилар: "Эмди сав тўғри сўз қилдинг". Кейин алар ани сўйдилар, (ҳақиқатда, бундоқ қилмоқчи эмас эрдилар).
Баний Исроил ўрталарида бир кишини номаълум бир киши ўлдуриб эрди, анинг ворислари ҳар кимға туҳмат қила бошладилар. Кейин ҳазрати Мусо алайҳиссалом дедиларки: "Бир сигирни сўйиб, бир ҳиссаси ила ўлукни урулса, ўлдургувчини ўзи кўрсатиб берур. Аллоҳ таоло ҳукми шулдур". Алар шундоқ қилиб эрдилар, ўлик тирилиб, ўз қотилини кўрсатиб бердики, ул ўз вориси эркан.
72. Вақтики ўлдурдингиз бир инсонни ва жанжал қилдингизлар анинг хусусинда ва Аллоҳ таоло зохир қилғувчи эрди сизлар беркитмоқчи бўлғон нарсани.
73. Бас, Биз дедук: "Уринглар ул ўлукни ул сигирнинг бир хиссаси ила". Мана шул тариқада тиргизур Аллоҳ таоло ўлукларни ва кўрсатур сизларға қудратин нишонларини, токи сизлар тушунинглар.
74. Кейин бундин сўнг ява хам қотиб кетди дилларингиз, эмди у диллар тошлар кабидур ё зиёда қаттиқроқдур. Баъзи тошлар борки, андин ариқлар оқиб турур ва баъзи тошлар борки, ул ёрилур ва андин сув чиқиб турур ва баъзилари Аллоҳ таоло хафвидин пастға тушиб кетур ва Аллоҳ таоло сизларнингг амалларингиздин ғофил эмасдур.
75. (Эй мусулмонлар), умид қилурсизлармики, алар сизларнинг сўзларингиз ила мўмин бўлсинлар, ҳолбуки, алардек бир фирқа Аллоҳ таоло каломин (Тавротни) эшитур эрдилар, кейин ани ўзгартирар эрдилар тушунганларидин кейин ҳам, ўзлари эса билур эрдилар.
76. Ва қачон мусулмонларға йўлуқсалар, дер эрдиларки: "Биз иймон келтирдук". Қачон баъзилари баъзилара ила хилват қилсалар, дер эрдаларки: "Оё, аларға Аллох таоло сизларға очиб берган розларни сўзлайсизларми, токи алар илзом берсинлар анинг ила Раббаларингиз ҳузурида". Оё, тушунмассизларми?
Яҳудлардин баъзи мунофиқлар ўз Китобларида бор авсофи Муҳаммадияни мусулмонларға хушомад қилиб баён қилиб эрдилар, бундин бошқа яҳудлар ҳазза бўлишиб (қўрқиб), ул мунофиқларю эътироз қилур эрдиларки, ўз Китобимиздин аларға далил ва сана берурсизлармики, анинг ила мусулмонлар сизларға ғолиб келар.
77. Оё, алар буни билмаслармики, таҳқиқ, Аллоҳ таоло билиб турар ул нарсаники, токи алар беркитурлар ва ул нарсаники, алар зоҳир қилурлар.
78. Ва аларнинг ораларида баъзилари ўқимагандурлар, Китобни билмаслар, магар ёлғон орзуларни билурлар ва алар фақат гумон ила иш қилурлар.
79. Бас, афсус ул жамоағаки, ўз қўллари ила китоб ёзурлар, кейин дерларки: "Бу китоб Худо тарафидиндур", токи анинг бирла оз бир қиймат ҳосил қилсинлар! Афсус аларға қўлёзмаларининг сабабидин ва афсус аларға ҳосил қилиб турган нарсаларининг сабабидин!"
80. Дерларки: "Тутмас бизни жаханнам ўти, магар саноғлиқ бир неча кунгина". Сиз денг: "Сизлар Аллоҳ таоло қошидин ахд олгандурсизларми, (ул ҳолда) Аллоҳ таоло ҳаргиз аҳдиға хилоф қилмас. Ёки билмаган нарсаларингизни Аллоҳ таолоға нисбат бериб сўзларсизларми?"
81. Орий! Кимики гуноҳ қилибдур ва гуноҳи ани тамом ўраб олибдур, аларгина дўзахилардур, доимий суратда анда қолурлар.
82. Ва ул зотларики, иймон келтирибдурлар ва яхши амалларни қилибдурлар, ана шулар жаннатидурлар ва алар доимий суратда анда қолурлар.
83. Вақтики Биз аҳд олдик Исроил авлодидинки: "Худодин бошқаға бандалик қилмассизлар ва ота-оналарға ва қариндошларға ва муҳтожларға яхшилик қилурсизлар. Ва одамларға яхши сўзланглар, намозни адо қилинглар, закотни беринглар". Кейин сизлар ахддин ёндингизлар, магар бир озларингиз ва сизлар ахддин ёнғувчилардурсиз.
84. Вақтики Биз сизлардин ахд олдукки: "Ўзаро қон тўкманглар, ўз кишиларингизни ўз ватанларингиздин сурманглар". Кейин сизлар иқрор қилдингизлар ва ўзларингаз (бу сўзға) гувоҳдурсизлар.
85. Эмди сиз шул жамоатдурсизларки, ўз кишиларингизни ўлдурурсизлар ва ўзларингиздин баъзи фирқани ватанидин сурурсизлар, гуноҳ ва зулм ила аларнинг мухолифлариға мадад берурсизлар. Ва агар сизларға асир тушсалар, аларнинг товонларин бериб бўшатурсизлар, ҳолбуки, аларни сурмак ҳам сизларға Ҳарам эрди. Оё, сизлар Китобларингизнинг баъзисиға иймон келтириб, баъзисини инкор этурсизларми? Кимики сизлардин шул тариқа иш қилур, анинг жазоси бундин бошқа бўлмаски, дунёда залил ва расво бўлур ва қиёмат кунида қаттиқ азобға ташланур. Аллоҳ таоло қилиб турган ишларингиздин ғофил эмасдур.
Ўз кишиларингиз бошқалар қўлиға асир тушса, ажратмоқға ҳозирдурсизар, лекин аларға ўзларингиз зулм қилсаларинтз боки надур ва бу нечук муомаладир! Худо ҳукмига амал қилсангизлар, ҳар икки ҳолда қилинглар.
86. Ана шулар ул зотларики, дунё ҳаётини сотиб олдилар охират бадалида, бас, алардин азобни енгил қилинмас ва на аларға мадад етур.
87. Ва таҳқиқ, Биз Мусоға Китоб бердук ва орқасидин пайдарпай пайғамбарларни юбориб турдук ва Марям ўғли Исоға равшан муъжизаларни бердук ва мадад бердук анға муқаддас руҳ ила. Оё, қачон бир пайғамбар сизларға дилларингаз суймаган бир ҳукмни келтирса, кибр қилурсизлар, алардин бир фирқани ёлғонға нисбат берурсизлар ва бир фирқани ўлдурурсизлар.
Муқаддас руҳ деб Жаброил алайҳиссаломни айтилур ё исми Аъзамники, анинг баракотидин ўлукларни тиргизур эрдилар.
88. Ва алар дерларки: "Бизларнинг дилларимиз хилофлар ичидадур", балки Аллох аларға лаънат қилгандур куфрлари сабабидин, бас, алар оз иймон келтирурлар.
89. Вақтики аларға Аллоҳ таоло тарафидин Китоб келдики, рост дер алардаги Китобни ва алар нусрат ва ғалаба талаб қилур эрдилар кофирларға, бас, вақтики келиб эрди аларға ўзлари таниган нарса, алар анға инкор қилдилар. Бас, Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин кофирларға.
Агар кофирлар юлиб бўлсалар, яҳудлар дуо қилар эрдиларш, "пайғамбари охири замон тезроқ вужудға келсинлар" деб, Эмди ваҳтики ул зот (Муҳаммад) келсалар, булар ўзлари инкор этдилар.
90. Ниҳоятда ёмондур ул нарсаки, анинг бадалида алар жонларин сотдилар. Ул шуки. кофир бўлдилар Аллох таоло нозил қилган нарсаларға шунға зарда қилибки, на учун Аллоҳ таоло ўз бандаларидин хоҳлаган бир кимсаға ўз фазлин нозил қилур. Бас, алар ғазаб устиға ғазабға мустаҳиқ бўлдилар ва кофирлар учун бордур расво қилгувчи азоб.
91. Ва қачон аларға дейилсаки: "Иймон келтиринг ул нарсағаки, Аллох таоло нозил қилди!" Дерлар: "Иймон келтирурмиз ул нарсағаки, бизға нозил бўлибдур" ва инкор этурлар андин бошқаға, холбуки, ул (нарса) ҳақдур, аларнинг Китобларин тардиқ этур сиздек. Бас, на учун ўлдурур эрдингизлар бундин аввал пайғамбарларни, агар сизлар мўмин бўлсангизлар?
92. Ва тахқиқ, келди сизларға Мусо алайхиссалом равшан муъжизалар ила, яна хам сизлар бўзакни маъбуд қилиб олдингизлар ул кетгандин кейин ва сизлар золим эрдингизлар.
93. Вақтики Биз сизлардин аҳд олдук ва тепаларингизға Тур тоғини кўтардук (ва дедук): 'Тутинглар Биз сизларға берган Китобни маҳкам ва эшитинглар!" Алар дедилар: "Эшитдук ва лекин итоат қилмасмиз". Аларнинг диллариға бўзак мухаббатин куфрларин сабабидин. (Эй Мухаммад), сиз денгки: "Иймонларингаз берган ҳукм нихоятда ёмондур, агар сизлар мўмин бўлсангазлар".
Яъни, зоҳирда итоат қилдук десалар ҳам, дилларида инкор қилур эрдилар.
94. Сиз денгки: "Агар охират уйи бошқалар аралашмай Худо қошида ёлғиз сизнинг ўз ҳақларингиз бўлса, тиланглар ўлимни, агар даъволарингизда рост бўлсангизлар".
95. Ва алар ҳаргиз-харгиз таманно (истак) қилмаслар ўлимни, ўз қўллари юборган амаллар хафвидин ва Аллох таоло яхши билғувчидур золимларни.
Яҳудлар мақтаниб дер эрдиларш: "Жаннатға биздин бошқа ҳеч ким бормас ва бизларға азоб бўлмас". Парвардигор марҳамат қилурки, агар сизлар рост жаннати бўлсангизлар ўлимдин нечук қўрқурсизлар?
96. Ва сиз аларни хаётға хамма одамдин зиёда хирс қўйган топурсиз. Ҳатто ул жамоадин хамки мушрукдурлар; аларнинг хар бирлари хохларки, умрлари минг йилға борсун. Ва анинг узун умр кўрмаги Аллох таоло азобидин нажот беролмас. Ва Аллох таоло аларнинг хар бир амалларин кўриб турур.
97. Сиз денг: "Кимики душман бўлса Жаброилға", - бас, ўшал зот туширди Қуръонни сизнинг дилингизға, Аллох таоло хукми ила тасдиқ этур (Қуръон) ўзидин аввалғи Китобларни, хидоятдур ва хушхабардур мўминлар учун.
98. Кимики душман бўлса Аллох таолоға ва анинг фаришталариға, анинг пайғамбарлариға ва Жаброилға ва Мекоилға, бас, албатта, Аллох таоло (ҳам) кофирларға душмандур.
Ва дер эрдиларки: "Қуръонни Жаброил олиб тушар экан, агар бошқа бир фаришта олиб келса эрди, биз албатта иймон келтирар эрдук, чунки Жаброил бизға душмандур. Бизнинг душманларимизға мадад бериб, аларни бизға ғолиб қилгандур". Аллоҳ таоло аларға жавоб берурки: "Фаришта Аллоҳ таолодин беизн бир иш қилолмас, ҳар ким фаришталарға душман бўлса, Аллоҳ таоло анға душмандур".
99. Ва тахқиқ, Биз тушурдук сизға равшан оятларни, уни фақат нофармонларгина инкор этур.
100. Оё, хар қачон алар бирор қасам муохида (шарт) қилсалар, отйб ташлар ани яна бир фирқаларики, (алар) ўзларидиндур. Балки, аларнинг аксарлари иймон келтирмаслар.
101. Вақтики аларға Аллох таоло тарафидин ул пайғамбар келдики, тасдиқ этур алардағи Китобни, китобийлардин бир фирқалари Аллох таолонииг Китобини ўз орқа тарафлариға шундоқ отдиларки, гўё улар ул Китобни хеч ҳам билмаслар.
Яҳудларда аҳдида турмаслик эскидин одатдур, кўрдиларки, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам сифотлари Тавротда мавжуддур, шунингучун ҳам Тавротни орқаға отдилар.
102.    Ва алар тобеъ бўлдилар ул нарсағаки, ўқур эрдилар ани шайтонлар Сулаймон алайхиссалом подшоҳлик замонларида. Сулаймондин куфр содир бўлмади ва лекин шайтонлар кофир бўлдиларки, одамларға жоду таълим берур эрдилар. Ва Бобил шахрида Хорут ва Морут номлик икки фариштаға туширилган нарсани таълим берур эрдилар, ул икки фаришта ҳеч кимға таълим бермас эрдилар, то демасаларки: "Биз ҳақиқатда бир имтихондурмиз, сан кофир бўлма. Алар таълим олур эрдилар ул иккиларидин ул нарсаники, жудо қилурлар анинг ила эру хотунни. Ҳолбуки, алар Худодин беизн хеч кимға зарар еткизолмаслар. Ва таълим олур ул варсаники, аларға нуқсон етказур ва фойда бермас. Ва таҳқиқ» ўзлари билур эрдиларки, албатта кимки жодуни сотиб олди, анинг учун охиратда ҳеч бир насиб йўқдур. Албатта кўп ёмондур ул варсаки, улар ўз жонларин сотдилар анинг бадалида, кошки алар билсалар эрди.
Яъни, яҳудлар ўз динларин ва Китобларин қўюб, сеҳр ва жодуға берилиб кетдилар. Аларға сеҳр икки тарафдин ҳосил бўлғондур: биринчи — ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом замонларида инсонлар ва шайтонлар аралаш юрар эрдилар, ўшал шайтонлардин таълим олгандурлар. Бу қисм сеҳрни Сулаймон алайҳиссаломға нисбат берур эрдилар. Ва дер эрдилар: "Сулаймон алайҳиссалом шу сеҳрнинг қувватидин инсу жинға баробар ҳоким бўлғон эрдилар". Аллоҳ таоло аларнинг бу нисбатларин беҳудалигин баён қилурки, сеҳр Сулаймоннинг иши эмасдур, чунки сеҳр куфрдур. Сулаймондин куфр содир бўлмас; иккинчи — Бобил шаҳрида турғувчи икки адад сеҳргар фаршшпалардин таълим олгандурларки, алар ҳар бир сеҳр толибиға таълимдин аввал дер эрдилар: "Бу ишдин иймонингизра нуқсон етур", бовужуди ул хоҳиш қилса таълим берур эрдилар. Сеҳрдин охират учун фойда йўқдур, балки зарар бордур. Ва нуқсони бўлур, Худодин беизн сеҳр ҳеч кимға зарар еткура олмас, дин илмини ва Китоб илмини ўрганса, алар савоб топур эрдилар.
103. Ва агар алар иймон келтирсалар ва тақво қилсалар эрди, Худо қошидаги ажрлари яхшироқ эрди, кошки алар билсалар эрди.
104. Эй мўмин бандалар, расул алайхиссаломға "Роъно" (риоя қил) деб хитоб қилманглар, "Анзурно" (назар сол бизға) денглар. Ва яхши эшитинглар ва кофирлар учун дардлик азоб бордур.
Арабчада "роъно" ва "анзурно" лафзлари маънида бир-бириға яқиндур, лекин "роъно" лафзин яҳудлар истеъмол қилсалар,- ёмон ният ила қилур эрдилар, чунки яҳудчада "аҳмақ" "роъно" бўлур эркан. Шул сабабдин Аллоҳ таоло мусулмонларни расулуллоҳ ила суҳбат қилганларида булафзни истеъмолдин манъ қилиб, анингўрниға "анзурно" демоқға иршод қилибдур, яъни, "Ё расулаллоҳ, бизға боқсунлар" деган бўлур.
105. Китобийлардин бўлғон кофирлар буни суймасларки, Парвардигорларингиз тарафидин сизларға бирор яхши сўз нозил бўлсин. Аллох таоло хохлаган бандасини ўз раҳматиға хос қилур ва Аллоҳ таоло буюк фазл сохибидур.
106. Биз қайси бир оятни мансух қилурмиз (алмаштирурмиз), ё диллардин унутдирурмиз, анинг ўрниға андин яхшироқ ё анға баробар оятни келтирурмиз, санға маълум эмасмики, Аллоҳ ҳар нарсаға қодирдур.
Қуръони каримшнг баъзи оятлари мансух бўлғонлигин билғач, яҳудлар эътироз қилур эрдиларт: "Агар бу Китоб ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг Китоби бўлса, на учун баъзиси мансух бўлур, мансух бўлғон оятдаги айб аввалдин Худоға маълум эмас эрдими?" Бу эътирозға Аллоқ таоло жавоб берурки, на мансухда бир айб бордур ва на носихда, балки ҳокими мутлақ ҳар вақтнинг ўзиға муносиб сўз қилур, эмди бу оят мувофиқдур, ҳеч кимда эътирозға ҳақ йўқдур.
107. Сан билмасмисанки, тамом осмонларнинг ва ернинг подшоҳлиғи Аллоҳ таолоға хосдур, сизлар учун Аллоҳ таолодин бошқа на дўст бордур ва на мададкор.
108. Оё, сизлар ҳам савол қилмоқчидурсизлар ўз пайғамбарингиздин ҳам, чунонки, савол қилинган эрди Мусодин бундин аввал? Ва кимки иймон бадалиға куфр олур, албатга ул киши тўғри йўлдин озгандур.
Яҳудлар ўз пайғамбарларидин ҳар қисм беҳуда савол қилган каби сизлар ҳам пайғамбарларингизға номуносиб саволларни қилмангларки, бежо савол инкор ҳисоб қилинур.
109. Китобийларнинг кўплари шуни хохлайдурларки, мусулмон бўлғонларингиздин кейин ҳам сизларни яна кофир қилсалар, бу камоли ҳасадларидиндур. Ҳақ равшан бўлғондин кейин ҳам. Бас, афв этинглар ва кечиринглар Аллоҳ таоло ўз хукмини юборғунча, албатта Аллоҳ таоло ҳар бир нарсаға қодирдур.
110. Ва адо қилинг намозни ва беринглар закотни яхшиликдин, ҳар нарсаки, ўзларингиздин илгари юборурсизлар, ани Аллоҳ таоло қошида топурсизлар. Аллоҳ таоло сизларнинг амалларингизни албатга кўриб турур.
111. Ва алар дейдиларки: "Яҳуд ва насородин бошқа ҳеч бир фирқа жаннатға харгиз кирмас". Бу аларнинг ботил хаёлларидур. Сиз денг: "Келтиринглар далилларингизни, агар рост бўлсангазлар.
112. Орий, кимики тубан қилса юзини Аллоҳ таоло ҳузурида ва ўзи яхши бўлса, анинг ажри маҳфуздур ўз Парвардигори ҳузурида ва на аларға хафв бордур ва на алар ғамган бўлурлар.
113. Яҳудлар дерлар: "Насоро тўғри бир йўлдин эмасдур". Насоро дерки: "Яҳудлар ҳақ йўлда эмасдурлар". Ҳолбуки, алар ҳаммаси Китоб ўқурлар, шу тарзда беилм жамоа ҳам буларнинг сўзлари каби сўзни қилурлар. Эмди Аллоҳ таоло қиёмат куни булар ўрталаридаги ихтилофлик нарсалар устинда ўзи ҳукм қилур.
Беилм жамоа араб мушрикларидурки, ул ҳазрати Иброҳим алайхиссалом динларида эрдиларки, йўлдин озиб бутларға чўкиниб кетдилар.
114. Ва кимдур золимроқ ул кишидинки, манъ қилур Аллоҳ таолонинг масжидларинда Анинг номини ёд қилмоқдин ва масжидларнинг хароб бўлишиға сайъ қилур? Алар учун масжидларға кирмақлари нодуруст эрди, магар қўрққон ҳолларида. Алар учун дунёда расволик бордур ва алар учун охиратда ниҳоятда буюк азоб бордур.
Насоролар яҳудларға муҳорабада (жангда) юлиб келганларида аларға зидлик қилишиб масжидларни бўзиб ташладилар, инсонларға ўчакишиб, Аллоҳ таоло учун бино қилинган масжидларни бузмак ниҳоятда зулмдур.
115. Аллоҳ таолонинг мулкидур Машриқ ҳам, Мағриб ҳам; бас, қайси тарафға юзлансангизлар ўша тарафдадур Аллох таолонииг юзи. Аллоҳ таоло албатта ихоталик ва илмлик зотдур.
116. Ва дерларки: "Аллоҳ таолонинг авлоди бордур". Ҳолонки, покдур Ул, балки осмонларда бор ва ерда бор хамма нарсанинг мамлукидур, ҳаммалари Анға тобеъдурлар.
117. Осмонларни ва ерларни пайдо қилгувчидур ва хар қачон бир нарсани қилмакчи бўлса, анға фақат "бўл!" дер, бас, ул нарса бўлур қолур.
118. Ва беилм жамоа дерлар: "На учун Аллоҳ таоло бизларға сўзламас ва андин бизларға бир нишон келмас". Булардин аввалғилар хам қадимда шундоқ сўз қилур эрдилар, уларнинг диллари бир-бириға ўхшагандур. Тахқиқ, Биз баён қилганмиз нишонларимизни яқин келтирғувчиларға.
119. (Эй набий мухтарам), Биз сизни ҳақ дин ила юборгандурмиз башорат бергувчи ва қўрқитғувчи қилиб ва сиздин дўзахилар хусусларида сўралмас.
120. Ва яхуд ва насоро сиздин ҳаргиз хушнуд бўлмаслар, то сиз аларнинг миллатлариға тобеъ бўлмасангиз, аларға денгки: "Ҳақиқатда хидоят Аллоҳ таолонинг хидоятидур ва агар сиз, эй пайғамбар, Аллоҳ таоло тарафидин сизға илм келгандин кейин яна аларнинг хоҳишлариға тобеъ бўлсангиз, (ул холда) сизға Аллоҳ таоло азобидин қутқарғувчи на дўст топилур ва на мададкор".
121. Ул зотларики, Биз аларға Китоб бердук, алар ул Китоб хақин адо этиб ўқурлар, ана шул зотлар экан иймон келтирувчилар. Ва кимики анға инкор этур, ана шулардурлар зиёнда қолганлар.
Китобийлардин баъзи боинсофлари ҳам. бор эрдиларки, ўз Китобларини яхши фаҳмлаб ўқур эрдилар, улар Қуръони каримға ҳам. иймон келтирур эрдилар. Аларда бир олимлари бор эрди, номлари Абдуллоҳ ибн Салон эрди. Ул кишининг бир неча ҳамроҳлари ҳам баробар мусулмон бўлдилар.
122. Эй Исроил авлодлари! Манинг сизларға қилган эҳсонларимни ёд қилинглар ва шуни хамки, Ман сизларни ахли оламдин афзал қилгандурман.
123. Ва қўрқинглар ул кунидинки, анда ҳеч ким ҳеч кимнинг ҳеч ҳожатиға ярамас ва қабул этилмас ҳеч ким тарафидин бадал ва наф қилмас ҳеч кимға шафоат ва на аларға мадад қилинур.
124. Вақтики Иброҳим алайҳиссаломни анинг Рабби имтиҳон қилиб эрди бир неча сўзда, бас, уд аларии бажо қилди. Ул деди: "Ман сани тамом одамларға пешво қилурман". Ул (Иброҳим) деди: "Манинг авлодимға ҳамми?" Аллоҳ таоло деди: "Манинг бу аҳдим золимларға етмас".
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни тўрт нарсада имтиҳон қилди: аввали тавҳид, яъни, Худони якка ва ягона деб эътиқод қилганлари учун ўтға ташландилар, иккинчи, шул мақсад йўлида ватандин ва ақрабо ва аҳбобдин жудо бўлиб хорижға кетдилар; учинчи, маъсум гўдақларин, покдомон хотунларин Аллоҳ таолошнг паноҳиға топшириб, дин тарқатмоқ учун чиқиб кетдилар; тўртинчи, кўзларин нури ёлғизгина ўғилларит Аллоҳ таоло ризоси учун ўз қўллари ила сўймакка ҳозир бўлдилар. Мана бу имтиҳонларнинг ҳаммасида Аллоҳ таолони хушнуд қилдилар. Анинг учун Аллоҳ таоло ул зотға имомат ва пешволик мартабасин карам қилди. Имомат ул жанобнинг авлодларидин ул киши йўлида юрганларға ҳам насиб бўлур.
125. Вақтики, Биз Каъбани инсонлар учун жам бўладурган ва омон топадурган жой қилиб бердук ва (буюрдикки): "Мақоми Иброҳимни мақоми намоз қилиб олинглар". Ва аҳд олдук Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломдинки: "Пок тутинглар Манинг хонамни, тавоб , қилғувчилар ва анда ўлтирғувчилар ва рукуъ қилғувчилар ва сажда қилғувчилар учун".
126. Вақтики, деди Иброҳим: "Раббим, бу мақомни (Маккани) шаҳри омон айлағил ва насиб этқил аҳлиға ҳар қисм мевалардин, Яъни, Аллоҳ таоло ва охиратға иймон келтирганлариға". Парвардигор деди: "Ва кимики кофир бўлур, бас, ани ҳам фойдалантирурман, сўнгра ани дўзах азобиға мустар (мажбур) қилурман". Ва ул ниҳояггда ёмон мақомдур.
Яъни, дўзах азобидин нажот топадурган бир мақоми Иброҳим деб ул тошни айтилурки, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ани тепасида туриб Каъбани бино қилгандурлар, анда оёқлорин нишони ҳам бордур. Бу тошни ва Ҳажари асвадни жаннатдин келтирилгандур, ул тошнинг жиҳотиға намоз ўқимоқ мустаҳабдур.
127. Вақтики кўтарур эрди Иброхим ва Исмоил Каъбаи шариф деворларин (ва дер эрдилар): "Эй бизнинг Парвардигоримиз, қабул қил биздин (бу хизматни), таҳқиқ, Сангина эшитгувчи, билгувчидурсан.
128. Эй Парвардигоримиз, бизни ўзингға яна хам фармондор айлағил ва бизнинг авлодларимиздии ҳам ўзингға бир мутеъ жамоат пайдо қилғил ва кўрсатғил бизларға ҳақимизнинг тариқасини ва қабул эт тавбамизни, албатта, Сан улуғ тавба қабул қилғувчи ва ниҳоятда рахмлик зотдурсан".
129. Эй Парвардигоримиз, юборғин аларға ўзларидин бўлғон бир пайғамбарники, тиловат қилсин аларға Санинг оятларингни ва таълим берсин аларға Китоб ва пок қилсин аларни. Ҳақиқатда Сангина ҳикматлик ғолиб зотдурсан.
Имомат рутбаси муносиб ва мустаҳиқ бўлғон зотларға берилур, лекин ризқ муомаласида яхши ва ёмон баробардур. Китоб илми деб Қуръони каримнинг маънилари ва зарурай матлабларин айтилур ва ҳикмат деб анинг асрори махфиясин ва румўзи латифасин айтилур.
130. Кимдур улки, миллата Иброҳимиядин юз ўгурди, магар ул кишики, ўзи аҳмақдур. Ва Биз албатта Иброҳимға бу дунёда ҳам улуғлик ато қилгандурмиз, ул қиёматда албатга яхши бандалардин бўлур.
131. Вақтики анинг Парвардигори анға деб эрдики: "Итоатда бўл” Ул деди: "Ман тамом ахли жаҳон Парвардигориға итоат қилдим".
132. Ва васият қилди Иброхим ўғиллариға шул нарса ила ва Яъқуб ҳамки: "Эй ўғилларим, Аллоҳ таоло сизлар учун бу динни ихтиёр этди, эмди сизлар мусулмондикдин бошқа бир холда ҳаргиз бўлманглар!"
133. Оё, сизлар Яъқубға ўлим келганда хозир эрдингизларми? Вақтики ул ўз ўғиллариға дедики: "Мандин кейин сизлар кимға ибодат қилурсизлар?" Алар дедиларки: "Бизлар ибодат қилурмнз санинг Маъбудинг ва оталаринг Иброхим ва Исмоил ва Исхоқ Маъбудлари бўлғон биргина Маъбудға ва бизлар ўшал Маъбуд итоатиға қойимдурмиз".
134. Алар ўтиб кетгаи бир жамоатдурлар, алар учундур аларнинг аъмоллари, сизлар учундур сизларнинг аъмолларингиз ва сизлардин буни сўралмаски, алар на қилур эрдилар.
135. Ва яҳуд ва насоро дерларки "Яҳуд ё насроний бўлингларки, хидоят топурсизлар". Денг (эй Мухаммад), балки Иброҳим миллатларида бўлурмизки, алар мувахҳад (бир Худоға ишонувчи) эрдилар ва мушриклардин эрмасдилар.
136. Ва денглар: "Бизлар иймон келтирдук Аллоҳ таолоға ва бизға туширилган Китобиға ва ул нарсағаки, туширилгандур Иброҳимға ва Исмоилға ва Исхоқға ва Яъқубға ва анинг авлодиға ва ул нарсағаки, берилгандур Мусоға, Исоға, ва ул нарсағаки, берилгандур бошқа набийларға Парвардигорларин тарафидин. Биз алардин хеч бирларии хақларида фарқ қилмасмиз ва биз ул Павардигорқа мутеъдурмиз.
137. Бас, алар ҳам сизлар иймон келтиргаи каби иймон келтирсалар, ҳақиқатда тўғри йўл тутган бўлурлар ва алар юз ўгирсалар, у ҳолда аларгина мухолифатда бўлғон бўлурлар, бас, аларға сизнинг тарафингиздин Худо кифоя қилур ва Улдур эшитгувчи ва билгувчи зот.
138. Биз қабул этдук Аллоҳ таоло рангини ва кимнинг ранги ҳаммадин Аллоҳ таолонинг рангидин ва бизлар Анғагина ибодат қилурмиз.
Насоролар янги бир бола туғилса ё бир одам динлараға дохил бўлса, сариқ бир ранг қилиб анинг ила бўяр эрдиларт, эмди холис насроний бўлди, Парвардигор мусулмонларға иршод берур. Сизлар денгларки: "Бизлар Аллоҳ таоло рангини, яъни, ҳақ динни қабул қилгандурмизки, дохил бўлғувчини ҳар қисм нопокликдин тоза қилур, бошқа бир рангға эҳтиёжимиз йўқдур".
139. Сиз денг: "Оё, сизлар бизлар ила Аллоҳ таоло ҳақинда жанжал қилурсизларми, ҳолбуки, ул бизнинг хам Раббимиздур, сизларнинг ҳам Раббингиздур. Бизлар учундур бизнинг аъмолларимиз ва сизлар учундур сизларнинг аъмолларингиз ва биз холис Анға ибодат қилурмиз".
140. Оё, сизлар дерсизлармики: Иброхим ва Исмоил ва Исхоқ ва Яъқуб ва анинг авлодлари яҳудий ё насроний эрдилар? Сиз денг: "Сизлар зиёда билурсизларми, ёки Аллоҳ таоло? Ва кимдур золимроқ ул кишидинки, Аллох таоло тарафиндин анға етган шаҳодатни гумон қилур? Ва Аллох таоло сизларнинг амалларингиздин ғофил эмасдур".
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ила ул зотнинг авлодлари ҳақларинда яҳуд ва насоро даъволари тамом ёлғондур. Аллоҳ таоло марҳамат қилурки, "Мо кона Иброҳима яҳудиян ва насрониян", яъни, Иброҳим алайҳиссалом на яҳудий эрдилар ва на насроний, балки муваҳҳад муслим эрдилар.
141. Алар ўтиб кетган бир жамоатдурлар, алар учундур аларнинг аъмоллари ва сизлар учундур сизларнинг аъмолларингиз ва сизлардин буни сўралмаски, алар на қилур эрдилар.
Бу ояти шарифа такрор зикр қилинди, биринчисида китобийларға хитоб, иккинчиси уммати Исломияға хитобдур, ё ҳар иккиси ҳам китобийларғадур, таъкид учун келгандур.
142. Эмди ахмақлар дерларки: "Мусулмонларни ул қиблаларидинки, ҳамиша анға қараб ибодат қилур эрдилар, нима қайтарди?" Сиз денг: "Машриқ ҳам, Мағриб хам Аллоҳ таолонинг ўз мулкидур, ҳидоят қилур хоҳлаган бандасини тўғри йўлға!"
143. Ва шул тариқа Биз сизларни яхши бир уммат қилдук, токи сизлар гувоҳ бўлинглар бошқа одамларға ва расулуллоҳ гувоҳ бўлсинлар сизларға. Ва Биз ул қибланики, анға юзланур эрдингиз шуиинг учун қилган эрдикки, маълум бўлсин Бизға ким тобеъ бўлур расулға ва ким орқа пошналариға қайтур ва албатга бу муомала кўп оғирдур, магар ул жамоағаки, аларни Аллоҳ таоло ҳидоят қилибдур ва Аллоҳ таоло ундоқ эрмаски, зое қилсин сизларнинг иймонларингизни. Албатта Аллоҳ таоло одамларға кўп меҳрибон, нихоятда раҳмдилдур.
Мадинаға келғач, расули акрам 17 ой Байт ул-муқаддасға боқиб, намоз ўқидилар, кейин Каъбаи шарифаға юзландилар, шул хусусда яҳудлар ва баъзи хом мусулмонлар тарафидин бўладирган эътирозни Аллоҳ таоло аввалдин баён қилиб жавобини берурки, Машриқ ва Мағриб Аллоҳ таолонши? мулкидур, бул муддатға қадар ул тарафға ҳукм берган Аллоҳ таоло бу кун бу тарафға амр қилибдур. Тариқаси ўзгарса ҳам ибодат Аллоҳ таолонинг ўзиғадур. Ва асли қибла ўзи ҳозирги қибладур, бу борада эътироз ҳамоқатдур. Аввалғи намозлар зое бўлмас, бу муомала ила ҳақиқий тобеъ маълум бўлди. Бу уммат тамоми. умматдин афзалдур, чунки набийлари ҳамма набийлардин афзалдурлар.
144. Ҳақиқатда Биз кўриб турибдурмиз, сизнинг юзингазни осмон тарафиға кўтарилишини, эмди Биз сизни юзлантирурмиз аввал қиблағаки, сизға марғубдур. Бас, қилинг юзингизни Масжиди Ҳарам тарафиға ва қайси бир ерда бўлсангизлар юзларингни анинг тарафиға қилинглар ва албатта китобий жамоалар яқин билурларки, хақ шулдур Раббилари тарафидин ва Аллоҳ таоло ғофил эмасдур ул нарсадинки, улар қилибдурлар.
Расули акраминг муборак юзлари ҳамиша осмон тарафиға бўлиб, ҳукмға мунтазир турур эрдилар ва қибланинг Каъбаға бўлишиға роғиб эрдиларш, хоҳишлариға мутобиқ ҳукм нозил бўлиб, Каъбаи шарифа то қиёмат куниғача мусулмонларға қибла бўлиб қолди.
145.    Ва агар сиз китобийларға тамом далилларни келтирсангиз ҳам, алар сизнинг қиблангизға тобеъ бўлмаслар ва сиз хам аларнинг қиблаларин қабул қилмассиз. Ва алар хам баъзиларин қиблаларин қабул этмаслар ва агар сиз ўзингазға вахй илми ҳосил бўлиб туриб алариинг хохишлариға тобеъ бўлсангиз, ул ҳолда албатга сиз золимлардин бўлурсиз.
146. Ул жамоаки, Биз аларға Китоб бердук, улар расулуллоҳни ўз ўғилларини танигандек танирдурлар ва алардин бир фирқалари хақни билиб турсалар хам беркитурлар.
147. Бу нарса ҳақдур. Парвардигорингиз тарафидиндур, бас, шак қилғувчилардин бўлманг.
148. Ҳар ким учун бир хос жиҳат борки, уланға юзлансун. Бас, сизлар яхши амаллар учун югуришинглар, сизлар ҳар қайси мақомда бўлсангизлар хам, Аллоҳ таоло хаммаларингизни жам қилур, албатта Аллох таоло ҳар нарсаға қодирдур.
149. Ва сиз қайси бир мақомдин чиқсангиз юзингизни Масжиди Ҳарам тарафиға қилинг ва шу тариқа қилмак албатта ҳақдур. Парвардигорингиз тарафидиндур ва Аллох таоло сизлариинг аъмолларингиздин ғофил эмасдур.
150. Сиз қайси бир мақомдин чиқсангиз юзиигизни Масжиди Ҳарам тарафиға қилинг ва қайси бир ерда бўлсангизлар хам юзларингизни анинг тарафиға қилинглар, токи мухолифларда сизларға сўзлашға мажол қолмасун, магар алардин бўлғон беинсофлар (сўзларлар) ва сизлар алардин қўрқманглар ва Манинг ўзимдин қўрқинглар ва токи неъматимни сизларға бутун қилай ва токи сизлар тўғри йўлда бўлинг.
Каъбаи шарифа ўз ичиға олган масжидш Ҳарам дейилур. Чунки анда уруш ва шикор қилмак ва дарахт. ва гиёҳларни кесмак каби ишлар ҳаромдур. Ҳеч бир масжидға бу қадар иззат ва
ҳурмат ҳосил бўлмагандур. Вақтики, Каъбаға юзланмак ҳукми нозил бўлди, ул вақт расули акрам бир қанча саҳобалари ила баний Салма масжидларида жамоатда пешин намозини ўқиб туриб эрдилар ва икки ракатини ўқиб, учинчи ракатида эрдилар ҳукм нозил бўлғон замон расули акрам юзларин Каъба тарафиға қилдилар, саҳобалар ҳам юзландилар. Қолган икки ракатини Каъбаға юзлашб тамом қилдилар. Ўшал масжидни Масжид ул-қибла-тайн дерлар. Расолатпаноҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигор ато қилган буюк неъматларнинг улуғидурлар, уммати Исломия нақадар шукр қилсалар камдур.
151. Ҳам чунонки, юбордук сизларға ўзларингиздин бйр расулники, тиловат қилур сизларға оятларимизни ва пок қилур сизларни ва таълим берур сизларға Китоб ва ҳикматни ва таълим берур сизларға ул нарсаники, ани билмассизлар.
152. Бас, Мани ёд қилинглар ва Ман ҳам сизларни ёд қилурман ва бажо қилинглар шукримни ва Манға ношукр бўлманглар.
153. Эй мўмин бандалар, муддао хосил қилинглар сабр ила ва намоз ила. Албатта Аллоҳ таоло сабр қилғувчилар иладур.
154. Ва деманглар Аллоҳ таоло йўлида ўлдирилгувчилар хақларидаки: "Алар оми ўлуклардурлар!" Балки алар тариклардур ва лекин сизлар (хаётлар) сезмассизлар.
155. Ва Биз сизларни албатга имтиҳон қилурмиз бир оз хафв ва бир оз очлик ила ва молларингиз ва жонларингиз ва меваларингизға бир қисм нуқсон бермак ила ва башорат беринг ул сабрлик бандаларға
156. ки, қачон аларға бир қисм мусибат етса, дерлар: "Биз бешак Аллоҳнинг ўз мулкидурмиз ва бизлар албатга Анинг хузуриға қайтгувчилардурмиз".
157. Ана шул зотларға бўлур Парвардигорларин тарафидин хос-хос инояти ва хам рахмати ва ана шуларгана ҳидоят топгувчилардур.
158. Ҳақиқатда Сафо ва Марва Аллох таолонинг нишонларидиндур; бас, кимики Ҳаж Байтуллоҳ қилса ё умра қилса, бу иккисин ўртасида бориб келмак анға ҳеч гуноҳ эрмас. Ва кимики ўз рағбати ила яхшилик қилса, Аллох таоло албатта қадрдон, билгувчидур.
Сафо ва Марва — Маккада икки тоғдурки, саййидино Халил (Иброҳим пайғамбар) замонларидин ҳаж қилғувчилар аларни ҳам тавоб қилур эрдилар. Сўнгра араб мушриклари ул тоғларға икки бут қўйиб, аларға таъзим қилур эрдилар. Ислом диниға мушарраф бўлғон саҳобалар ширкдин тавба қилганлари учун Сафо ва Марва тавофидин ҳам тортилдилар. Кейин Аллоҳ таоло ҳукм нозил қилдики, Сафо ва Марвани тавоф қилмакда ҳеч гуноҳ йўқдур, чунки аларнинг тавофлари ҳаж аъмолларидиндур, қилиниши зарурдур.
159. Албатта ул зотларики, қитмон қилурлар (яширурлар), Биз нозил қилган равшан мазмунларни ва хидоятни Бизлар ани Китобда равшан баён қилганимиздин кейин хам, ана шул зотлардур, ул жамоаки лаънат қилур аларни Аллоҳ таоло ва лаънат қилур аларға лаънат қилғувчилар.
160. Магар ул жамоаки тавба қилурлар ва ислоҳ қилурлар ва баён қилурлар, мана булар ул зотлардурки, тавбаларин Ман қабул қилурман ва Ман тазба қабул қилғувчи раҳмлик зотдурман.   
Дунё ғаразлари учун Аллоҳ таоло ҳукмларин яширғувчи инсонлар ушбу ояти шарифа далолатича, лаънатилардин ҳисоб қилинур. Ўлишидин муқаддам тавба қилса ва бузган нарсаларин тузатса, Аллоҳ таоло тавбасин қабул қилур.
161. Ҳақиқатан ул жамоаки кофир бўлдилар ва кофирлик холларида ўлдилар, аларға бўлур Аллоҳ таолонинг лаънати ва фаришталарнинг ва одамларнинг — хаммаларининг лаънати.
162. Алар ул лаънатда доим қолурлар, на алардин азобни енгил қилинур ва на аларға мухлат берилур.
163. Ва сизларнинг маъбудларингиз биргина ёлғиз Маъбуддир. Андин бошқа маъбуд йўқдур, бехад меҳрибон ва нихоятда раҳмликдур.
164. Албатта осмонларни ва ерни пайдо қилишда ва кеча ва кундузнинг бирин сўнгидин бирининг келишида ва дарёда одамларға нафъи бор нарсани олиб юрган кемаларда, ул сувдаки, ани Аллоҳ таоло осмондин тушурди, кейин анинг ила ерни тиргизди ўлиб қолганндии сўнг. Ва анда юриб турғувчи ҳар қисм жонворларни тарқатди, ҳаволарни ўзгаришида ва осмон ила ер ўртасида юриб турган булутдаки, Аллоҳ таоло ҳукмиға тобеъдур, албатта оқиллар учун нишонлари бордур.
Ло илоҳа илло ҳува жумласида Борий таолонинг зоти тавҳиди ва арраҳмон ур-карим калималарида сифоти. тавҳиди собит бўлиб эрди, эмди инна фи ҳалқис самовати оятида афъоли тавҳиди ҳам собит бўлди. Яъни, Аллоҳ таоло зотда ҳам, сифотда ҳам ва афъолда ҳам якка ва ягонадур. Ваҳдаҳуло шарит лахудур.
165. Одамлардин баъзилари борки, алар Аллоҳ таолодин бошқаларни Анға шерик қилурлар, дўст тутурлар аларни ҳам Аллох таолони дўст тутган каби. Ва мўминларнинг албатта Аллоҳ таолоға муҳаббатлари зиёдадур. Кошки золнм бўлғон жамоа вақтики азоб кўрурлар, (дунёда) шуни билсалар эрдики, тамоми қувват Аллоҳ таолодагинадур. Ва албатта Аллоҳ таоло қаттиқ азоб бергувчидур.
166. Вақтики безор бўлурлар муқтадолар (эргашувчилар) ўзлариға эргашган жамоадин ва кўрурлар ҳаммалари азобу охиратни ва бир-бирларидин тааллуқ (алоқа)лари кесилур.
167. Ва тобеълар дерларки: "Кошки бизларға бир бор дунёға қайтмоқ насиб бўлса, бизлар хам булардин безор бўлсак, хам чунонки, булар ҳам биздин безор бўлдилар!" Мана шу тарзда Аллоҳ таоло аларға аларнинг аъмолларин холий тарзда армон қилиб кўрсатур ва алар дўзахдин ҳаргиз чиқғувчилар эрмаслар.
168. Эй инсонлар, ер юзида бор ҳалол ва покиза ризқлардин енглар ва шайтон изларидин юрманглар, ул сизларға равшан душмандур.
169. У ҳақиқатда сизларни буюрур ёмон ишға ва бежолиқға ва билмаган нарсаларингизни Аллоҳ таолоға нисбат беришларингизға.
170. Ва қачон аларға дейилсаки, тобеъ бўлинглар Аллох таоло нозил қилган хукмға, дерлар: "Балки бизлар тобеъ бўлурмиз ул нарсағаки, ота-боболаримизни анинг устинда топдук". Оё, ота-боболари ҳеч бир иарсани тушунмасалар ҳам, роҳи ростда бўлмасалар ҳам тобеъ буларларми?
171. Ва кофирлар мисоллари шунға ўхшаш бир киши бир нарсанн чақирурки, ул овоз ва чақирувдин бошқа нарсани эшитмас (шул тарзда) алар карлардурлар, гунглардурлар, кўрлардурлар, бас, алар хеч нарсани тушунмаслар.
Саркаш кофирларға таблиғ қилмак тўқайлардағи жонворларни чақирмак кабидур, алар овоз эшитур, бошқа ҳеч бир нарсани тушунмас. Кофирлар ҳақни эшитмакдин кардурлар ва ҳақни сўзламакдин гунгдурлар ва ҳақни кўрмакдин кўрдурлар. Бу уч неъматдин маҳрум жамоадин ҳидомп умид қилиб бўлмас. Ҳар ким ўзи билмаса ва билганнинг сўзиға кирмаса анинг ҳам ҳоли шулдур.
172. Эй мўминлар, енглар Биз сизларға ато қилган ризқларнинг ҳалолларидин ва Аллох таолоға шукр қилинглар, агар Анғагина ибодат қилсангизлар.
173. Ҳақиқат шулки, Аллоҳ таоло ҳаром қилгандур сизларға ўзи ўлган жонворни ва қонни ва тўнғиз гўштини ва Аллоҳ таолодин бошқани номини олган жонворни. Бас, кимики нофармон бўлмай ва ҳаддидин ошмай ночор бўлса ҳеч гунохи йўқдур; Аллоҳ таоло албатта мағфират ва раҳмат соҳибидур.
Жонворларни сўйиш вақтида бут ё жин, ё пайғамбар, ё пир номин олиб сўйилса, ёки алардин бирларин ризо ва хушнудликларин қасд қилинса сўйилган жонвор ҳаром бўлур, агар бисмилло дейилган бўлса ҳам. Чунки, жонни жон бергувчидин бошқаға назр қилиб бўлмас.
174. Албатта ул зотларики, беркитурлар Аллоҳ таолонинг туширган Китобини ва анииг бадалиға олурлар оз бир бахони, алар ўз қоринлариға емаслар, магар ўтни ва Аллоҳ таоло қиёмат куни алар ила сўзлашмас, на аларни пок қилур ва алар учун бордур дарднок азоб.
175. Ана шулардурлар ул жамоаки, ҳидоят бадалида гумроҳликни сотиб олдилар ва мағфират бадалила азобни (олдилар). Ва аларнинг дўзах ўтиға нақадар сабрлари буюкдур.
176. Бу нарса шунинг учундурки, Аллоҳ таоло бу Китобни ҳақ ила туширган эрди ва ул жамоаки шундоқ Китоб ҳаққинда ихтилоф қилурлар, алар қаршиликда нихоятда узоқ кетдилар.
177. Яхшилик шугина эмасдурки, юзларингизни Машриқ ва Мағриб тарафиға қилсангизлар ва лекин яхши одам ул кишидурки, иймон келтирур Аллох таолоға ва қиёмат куниға ва фаришталарға ва Китобларға ва пайғамбарларға. Ва берур молини Худо мухаббатида қариндошлариға ва етимларға ва мискинларға ва мусофирларға ва савол қилғувчи (гадолар)ға ва қулларни озод қилишға ва адо қилур намозни ва берур закотни ва ул жамоаки вафо қилурлар ахдлариға қачон ахд қилсалар ва сабр қилувчилар муҳтожлик (тушган)да, беморликда ва уруш вақтида, ана шул зотлардурлар қўрқувчилар.
178. Эй мўминлар, фарз қилинди сизларға ўлдирилганлар ҳақинда қасос (олиш); озод одам ўрниға озод, қул ўрниға қул ва хотун ўрниға хотун. Бас, кимики анинг учун биродари тарафидин андак ҳам афв этилди, қоидаға мутобиқ талаб этилсун. Бу нарса осонликдур Парвардигорингиз тарафидин. Ва рахматдур. Бас, кимики бундин кейин ҳам таадди қилур (ҳаддин ошур), бордур анинг учун дарднок азоб.
Қасос маъноси луғатда баробарлик ва тенгликдур, Исломдин олдин яҳудлар ва арабларда қоида шул эрдики, бир насаблик улуғ одамнинг қули ўлдирилса, ўрниға паст зотлик одамларпинг озод кишиларидин бирини ўлдирур эрдилар. Ва алардин хотун шши ўлдирилса, ўрниға булардин эркакни ва алардин бир озод ўрниға булардин икки озодни ўлдирур эрдилар. Парвардигор бу оятда ул қоидини манъ қилиб марҳамат қилурки, қасддин ўлдирилганлик ҳақида баробарлик лозимдур, ҳамма жон баробардур. Озод ўрниға озодни ва қул ўрниға қулни ва хотун ўрниға хотунни ўлдирилсин. Бу хусусда насаблик, бенасаб, амир, ғариб, қул, озод, хотун, эркак, ёш, қари, хаста, соғ — ҳаммаси баробардур. Фойда: эр киши агар хотун кишини, ё озод одам кулни ўлдирса, қасос олинурми ё йўқми? Бу масалада мазкур оятда бир ҳукм йўқдур. Анинг учун уламолар бунда ихтилоф қилибдурлар; имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Иннан нафса биннафси оятидин ва ҳам ал-муслимуна татакафару би-аҳлиҳим ҳадисидин истинбод қилиб дерларки: "Бу икки суратда ҳам қасос олинур, лекин ғулом қотилнинг ўз ғуломи бўлмаса". Ва ул жаноб мазҳабларида зимми (мусулмон ҳимоясидаги киши)ни ўлдирган мусулмондин ҳам қасос олинур. Ва агар ўлдирилганнинг ворислари афв этса, қотилдин қасос олинмас.
179. Эй оқиллар, қасосда сизлар учун ҳаёт бордур, токи сизлар сақланурсизлар.
180. Сизларға фарз қилинди, қачон қайси бирларингизға ўлим келса, агар ул ўзи мол хам қолдирса, васият қилмак ота-онасиға ва қариндошлариға муносиб суратда бу ҳақдур парҳезгорлар учун.
Бу васият мерос оятлари нозил бўлишдин муқаддам фарз эди, сўнгра фарзияти қолмади, балки истеҳбоб даражасиға тушди, ул ҳам ворисға бўлмаса. Аммо халқ ила муомаласи бор киши муомаласини тамом қилиб кетмас учун васият қилмоқ ҳарҳолда фарздур.
181. Кимики ўзгартирур васиятни эшитиб туриб, бас, анинг гунохи анинг ўзгартгувчиларға бўлур. Аллоҳ таоло албатта эшитгувчи ва билгувчи зотдур.
Васият мувофиқи шаръий бўлса, ани тағйир бермак гуноҳ бўлур, агар бир инсон васиятда бир тарафға оғмалик қилса, ё ғалат қилса, ё хилофи шаръий васият қилса, ул ҳолда ҳар икки тарафға шаръий маслаҳат бериб, ислоҳ қилиб ҳўйса, бу тағйир эмасдур. Ва бу ислоҳ қилғувчи гуноҳкор бўлмас.
182. Кимки васият қилғувчининг тарафдорлиғидин ё гуноҳкор бўлишдин қўрқса ва алар ўрталарини ислоҳ қилса ул одамға хеч гунох йўқдур. Аллох таоло албатта мағфират қилғувчи, нихоятда раҳмлик зотдур.
183. Эй мўминлар, фарз қилинди сизларға рўзани хам, чунонки, фарз қилинган эрди сизлардин аввал ўтганларға, токи сизлар парҳезгор бўлинглар.
184. Бир неча саноқлик кундур ва сизлардин кимики бемор бўлса, ё сафар устида бўлса бошқа кунлардин адад (рўза адади)ни тўлдирсин ва қодир кишиларға бир мискинға таом буларлик фидя лозимдур. Ва кимики ўз рағбати ила яхшилик қилса, ул ўзи учун яхшидур. Ва рўза тутмақларингиз сизлар учун хаммадин, агар билсангизлар.
185. Рамазон ойи ул ойдурки, анда Қуръон туширилгандур, ул инсонлар учун ҳидоятдур ва хидоятнинг ва хақ ила ботилни жудо қилмакнинг равшан далилларидур, сизлардин ким шул ойни топса анинг рўзасин тутсин ва кимики бемордур ва сафар устидадур бошқа кунлардин ададини тўлдирсун. Аллоҳ таоло сизларға осонликни хохлар ва қаттиқликни сизларға хоҳламас ва шунинг учунки, тўлдиринглар ададни ва баён қилинглар Аллоҳ таолонинг улуғлигшш хидоят қилгани учун сизларга ва токи сизлар шукр қилинглар.
Ибтидоий Исломда рўза янги фарз қилинган кунларда ҳар бир мусулмон рўза тутмакда ё фидя бермакда мухтор эрди, кейин одат бўлғондин сўнг бу ихтиёрни олиб қўйилди. фидя — бир мискинни икки вақт тўйғазиб таом бермакдур, агар бундин зиёда берса, яна яхшидур. Бу ояти шарифа ила юқоридаги оятда берилган ихтиёрни банд қилинди. Эмди ҳар киши рамазонни топса, ўзи бемор ё сафарда бўлмаса анинг зиммасиға рамазон рўзаси фарздур. Ўзи тутур, тутмаса ўрниға мискинға фидя бермак ножоиздур. Ҳар ким бу кунлардо ҳам рўза тутласа, фидя берса бўлур, деса, ул одам бединдур ё жоҳилдур.
186. Ва қачон савол берсалар Манинг бандаларим Манинг хусусимда, бас, Ман яқиндурман, қабул қилурман дуо қилгувчининг дуосин, қачон ул Манға дуо қилса. Бас, лозимдурки алар ҳам Манинг хукмимни қабул қилсинлар ва Манға иймон келтирсунлар ва ҳидоят топсунлар.
187. Ҳалол қилинди сизлар учун рўза кечаларидг хотунларингизға яқин бўлмак, алар сизларға пардадурлар ва сизлар аларға пардадурсизлар. Аллох таолоға Маьлумки, сизлар ўз-ўзингизға хиёнат қилур эрдингизлар, бас, тавбаларингазни қабул қилди ва сизларни афв этди. Эмди сизлар аларға яқин бўлса беринглар ва талаб килииглар Аллох таоло сизлар учун ёзган нарсани. Енглар ва ичинглар то равшан маълум бўлгунча сиэларға субҳиинг оқ ипи қора ипидин. Кейин рўзаларингизни тамом қилинглар кечқурунғача ва яқин қилманглар аларға масжидларда эътикофға ўлтирган холларингизда. Бу нарсалар Аллох таолонинғ манъ қилган нарсаларидур, бас, анға яқинлашманглар. Мана шул тарзда баён қилур Аллох таоло ўз нишонларини одамларға, токи алар сақлансунлар.
Рўза ибодати янги фарз қилинган замонда кечанининг аввалида емак-ичмак, хотун ила суҳбат қилмак жоиз бўлса ҳам, бир ухлаб турғач бу ҳаммаси мамнуъ эрди. Баъзилар бу ҳукмға хилоф қилдилар ва пайғамбар ҳузуриға келиб иқрор ҳам айтдилар вс тавба тариқасин сўрдилир, Шул воқеа устида бул оят нозил бўлди ва бутун кеча емак-ичмак ва суҳбатға ижозат берилди ва сабаб бўлғон зотлар тавбалари қабул қилинди. Лекин хотун суҳбати эътикофда кеча-кундуз мамнуъдур. Аллоҳ таоло ёзган нарсалар улдур: оқ ип субҳдур ва қора ип кечқурундур.
188. Ва еманглар бир-бирларингизнинг молларингизни ўз ўрталарингазда ножоиз суратда ва еткурманглар ани хокимлар қошиға, токи одамлар молларидин бир мунчасини ношаръий бир тариқада енглар деб, ҳолбуки, ҳақиқат ўзларингизға маълумдур.
Бошқанинг молини ножоиз суратда емак маъниси ўғирлик қилмак ва хиёнат этмак ва фириб бермак ва ришват емак ва зўрлик қилиб олмак ва ҳиморда ютиб кетмак, ножоиз тижорат ила қўлға келтирмакдур. Мана бу суратларнинг ҳар бири ила мол ҳосил қилмак шариатда ҳаромдур. Ва золим ҳокимларға бошқани молидин хайр бермак ва ўз молин аларға ришват тариқасида бермак, ё алар ила бир бўлиб ҳаромхўрлик қилмак тамоми ножоиздур.
189. Савол берурлар сизға янги ойлар хусусида, денп "Алар инсонлар учун ва хаж учук муқаййинланган вақтдур". Ба яхши амал бу эмаски, сизлар уйға орқа тарафдин келинглар ва лекин яхши амал шулдурки, бир кимса Аллохдин қўрқсун ва уйларға ўз дарвозаларингиздин кираверинглар ва Аллох таолодин қўрқинглар, токи нажот топурсизлар.
Қадим араблар эҳромға киргандин сўнг яна уйлариға киргувчи бўлсалар дарвозадан кирмай, томдин тушур ё орқасидин тешиб кирур эрдилар ва бу нарсани яхши амал деб эътиқод этур эрдилар. Аллоҳ бу оятда бу ақоиданинг ғалатлигин билдирур.
190.    Аллоҳ таоло йўлида ул жамоа ила уруш қилингларки, сизлар ила урушурлар ва таадди қилманглар, Аллоҳ таоло таадди қилғувчиларни яхши кўрмас.
191. Ва аларни ўлдиринглар қайси ерда топсангизлар ва аларни чиқаринглар ул мақомдинки, андин алар сизларни чиқардилар ва фасод ўлдиришдин зиёда қаттиқдур. Уруш қилманглар алар ила масжиду Ҳарам қошинда, то алар ул мақомда сизлар ила урушмагунча. Ва агар ул ерда сизлар ила урушсалар, сизлар ҳам аларни ўлдиринглар; кофирлар сазолари шундоқ бўлур.
192.    Бас, агар алар куфрдин қайтсалар, Аллоҳ таоло албатта мағфират ва раҳмат соҳибидур.
193. Ва урушинглар алар ила то фасод қолмагунча ва Аллоҳ таолонинг дини қойим бўлғунча. Бас, агар алар қайтсалар, таадди (душманлик) йўқдур, магар золимларға.
Фасод ва фитна диндин чиқмак ва бошқаш чиқармакдур. Бу нарсалар Ҳарамда ва муҳаррам ойида уруш қилмоқдин ҳам ёмондур. Жиҳод шунинг учун машруъ (шаръий) бўлғондурки, зулм йўқолсин ва диндин халқни гумроҳ қилинмасин ва Аллоҳ таоло ҳукми жорий бўлсин.
194.    Ҳурматлик ой хурматлик ойға муқобилдур ва ҳамма ҳурматлик нарсалар бир-бирлариға муқобилдур. Ҳар ким сизларға таадди қилса, сизлар ҳам анға ул сизға қилган таадди баробарида таадди қилинглар. Ва Аллоҳ таолодин қўрқинглар. Ва билингларки, Аллоҳ таоло албатта сақлангувчилар иладур.
6-санаи ҳижрийда умра учун борганда расули акрамни ва саҳобаларни зулқаъдада Ҳарам ҳудудида эҳром ҳолатида тўсдилар, 7-санада шул умра қазоси учун бордилар, лекин уруш тўғри келиб қолса нима қилурмиз, деб саҳобалар қўрқдилар, Парвардигор бу оят илааларға жавоб берурки, алар ҳурматлик нарсаларнинг ҳурматларин поймол қилсалар, сизлар ҳам алардин интиқом олинглар.
195.    Аллоҳ таолонинг йўлида сарф қилинглар ва ўзларингизни ўз қўлларингиз ила ҳалокатға ташламанглар, яхшилик қилинглар, Аллоҳ таоло яхшилик қилгувчиларни албатта дўст тутар.
Жиҳод учун мол сарф қилмаслик ўз-ўзини ҳалок қилмаклик бўлур.
196.    Аллоҳ таоло ризоси учун ҳаж қилинг ва умрани тамом қилинглар. Ва агар манъ этилсангизлар, бас, нимаики Муяссар бўлса қурбонликдин (қилинглар) ва бошларингиз сочини олдирманглар то қурбонлиқ жонвор ўз маҳаллиға (жойиға) етмагунча. Ва кимики сизлардин бемор бўлса, ё анинг бошида бирор қисм азият бўлса, бас, ул ҳолда фидя берсин, яъни, ё рўза тутсин ё садақа берсин. Ё қурбонлиқ қилсин, кейин қачон омонда бўлсангизлар, кимики (бир санада) умра ила ҳаж қилиб, фойда қилмакчи бўлса (Яъни, таматўъ ва қирон), қурбонлиқдин нима муяссар бўлса берсии ва кимики ани,топа олмаса, бас, уч кун рўза тутур ҳаж кунларида ва етти кун қачон қайтсангизлар; ана шу ўн бутун бўлди. Мана бу нарса ул киши учундурки, анинг аҳли Маккаи мукаррамада бўлмаса ва Аллоҳ таолодин қўрқинглар. Ва билингларки, Аллох таоло қатгақ азоб бергувчи зотдур.
Ҳаж ва умра Аллоҳ таоло ризоси учун қилинур, нат, халқ кўрсин ё ҳожи номини олай деб. Агар бир киши ҳаж ё умра учун эҳромға тргандин сўнг бирор душман сабаб бўлиб ё хасталик пайдо бўлиб Маккаға етмай йўлда тўхтаб қолса, ул киши муяссар бўлғон бир қурбонлиқни Ҳарамға бирор киши қўлидин бериб юборур ва тайин қилурки, бу жонворни фалон куни Макка Ҳарамида сўйилсин. Қачон ул жонворнинг Маккаға етиб сўйилиши жазм маълум бўлса, кейин сочини олдириб эҳромдин чиқур. Бундин аввал ҳаргиз соч олдирмас, бу қонни эҳсор қони дейилур. Масалан, ҳолат эҳромда бир киши пастда бўлса, бошида оғриқ ё заҳм бўлса, ул одам зарурат учун сочин олдирур, лекин фидя берур, фидяси уч кунлик рўза тутур, ё олти мискинни тўйғизсин, ё бир қўй ё эчт қурбонлик қилсин. Бу қонни жанобат қони дейилур, гадоликдин парҳез ҳожи учун аъло парҳездур, ҳаж ойлари шаввал, зулқаъда ва зулҳижжанинг ўнидур.
197.    Ҳаж биринчи маълум ойлардур, бас, кимики ул ойларда ҳажни қасд қилур, (анинг учун) хотун ила суҳбат ва гуноҳ ва жанжал ҳажда мамнуьдур ва сизлар қайси бир яхши амални қилурсизлар, Аллоҳ таоло ани билур ва йўл учун озиқ олинглар ва озиқнинг яхшиси пархездур ва эй оқиллар, Мандин қўрқинглар.
198. Сизлар учун гуноҳ эмасдур Парвардигорларингиздин ризқ талаб қилмакларингиз. Вақтики Арафотдин қайтурсизлар, Машъари Ҳарам (Мазулға)да Аллоҳ таолони ёд қилинглар. Ва ёд қилинглар Ани ўзи таълим берган тариқада ва бундин аввал сизлар гумроҳлардин эрдингизлар.
Ҳаж кунларида ва ҳаж сафарида тижорат қилмак жоиздур, мақсуди асли ҳаж бўлғондин кейин тижорат нуқсон қилмас, Машъари Ҳарам бир тоғнинг номидур, Мазулғададур. Ўшал тоғ устида қиёми афзалдур варна Мазулғанинг ҳар ерида қиём ва вуқуб жоиздур, магар водийи Маҳсарда бўлмаса.
199. Кейин сизлар қайтинглар ул мақомдинки, одамлар ул ердин қайтурлар ва Аллоҳ таолодин мағфират талаб қилинглар. Албатта, Аллоҳ таоло мағфират қилғувчи ниҳоятда рахмлик зотдур.
Маккаликлар Исломдин аввал ҳаж қилганларида вукуб учун Арофатға қадар бормас эрдилар, балки Ҳарам ҳудудларида турар эрдилар, чунки Арофат Ҳарамдин ташқари эрди. Бошқа томон бориб вухуб қилиб қайтур эрдилар. Парвардигор марҳамат қилурки: "Эй маккаликлар, сизлар ҳамки, Маккаға қайтишда одамлар вуқуб қилиб қайтган ердин қайтинглар ва ўтган хатоларингиз учун истиғфор қилинглар".
200. Вақтики адо қилиб бўлсангизлар ҳажнинг рукнларини, бас, ёд қилинглар Аллоҳ таолони ота-боболарингизни ёд қилганларингиз каби. Ё андин зиёда ёд қилинсин. Одамлардин баъзилари дер: "Эй Раббимиз, Сан бизларға дунёдағина бергил" ва анинг учун охиратда хеч насиб йўқдур.
201. Ва алардин баъзилари дерлар: "Эй Раббимиз! Бизларға дунёда ҳам яхши ҳолат ва охиратда ҳам яхши ҳолат ато қилгил ва дўзах азобидин бизларға нажот берғил".
202. Мана бул зотларға амалларин хосиятидин улуғ насиб ҳосил бўлур, Аллох таоло тездин хисоб олғувчи зотдур.
Ҳаж кунларида қадим араблар ота-боболарин фазоил ва маҳосинларин баён қцлишиб фахр қилишур эрдилар. Парвардигор бу нарсадин мусулмонларни манъ қилур, ота-бободин зиёда Худони ёд қилмакка буюрур. Ёд қилғувчилардин баъзилари дуоларида дунёвий роҳат ва иззатнитна талаб қилурлар. Алар учун охиратда ҳисса берилмас ва баъзилари дунёда ҳам ва охиратда ҳам иззат ва ором талаб қилурлар. Алар учун қиёмат куни буюк даража, улуғ савоб ато қилинур.
203.    Ва ёд қилинглар Аллох таолони саноқли кунларда. Бас, кимики икки кун ичида кўчмакға шошилса, анға хеч бир гунох йўқдур. Кимки таъхир қилса, анға хам хеч бир гунох йўқдур, яъни, ул кишиғаки, Аллох таолодин қўрқур ва қўрқинглар Аллоҳ таолодин ва , билингларки, албатга Анинг хузурига жам қилинурснзлар.
Саноқли кунлар зулхижжанинг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунларидур. Бир мусулмон ҳаж кунларида Худодин кўрқса ва хилофий шаръий ишлардин сақланса, ул одам учун Минода икки кун ва уч кун турмак баробардур, лекин уч кун турмак афзалдур.
204.    Одамлар ичларида шундоқ одам хам борки, анинг дунё ҳаёта хусусинда қилган сўзи сизға дилкаш маълум бўлур ва дилида бор нарсаға Худони гувох қилур, ҳолбуки, ул мухолифатда хаммадин зиёда қаттиқроқдур.
205. Ўшал одам қачон хузуриигиздин қайтса, фасод ғарази ила мамлакатяинг хар тарафиға югурур ва экинларнинг ва хайвонларнинг ҳалокиға уринур, Аллоҳ таоло фасодни дўст тутмас.
206. Ва қачон анға: "Аллоҳ таолодин қўрқ!" дейилса, анинг ғурури яна гуноҳға омода қилур, ул одам учун жаханнам кифоя қилур ва жаханнам ниҳоятда ёмон мақомдур.
Бу ҳол мунофиқнинг ҳолидурки, зоҳирда хушомад қилур, ҳар сўзиға Худош гувоҳ қилур ва дерки: "Манинг дилимда Исломнинг муҳаббати бордур". Лекин мухолифатда ҳаммадин зиёда ҳисса олур, иложи бўлса талаб-бўлаб кетур. Насиҳат қилинса зид қилур, асри саодатда Ахнас ном бир мунофиқ бор эрди, анда бу авсоф тамом мавжуд эрди, ҳазрати пайғамбар ила шу тариқада муомала қилур эрди.
207.    Ва баъзи иисонлар борки, Аллоҳ таоло ризосии талаб эткб, ўз жонин хам сотиб юборар ва Аллоҳ таоло бандалариға нихоятда мехрибондур.
Бу комил мўминнинг сифотидурки, Аллоҳ таолонинг ризосин ҳосил қилмак учун ширин жонин қурбон қилур.
208.    Эй мўминлар! Ислом диниға мукаммал суратда дохид бўлинглар ва шайтон излариға тобеъ бўлманглар! Чунки ул сизларға равшан душмандур.
Яҳудлардин бир неча тшилар мусулмон бўлғон эрдилар. Алар Исломда туриб Таврот аҳкомиға ҳам амал қилур эрдилар, чунончи, шанба куни таъзим қилмак ва туянинг гўштин ва сўтин ҳаром эътиқод этмак, Тавротни ҳам тиловат қилиб турмак каба ишларни қилур эрдилар. Алар ҳақларида бу оят нозил бўлдики, Исломға дохил бўлсангизлар Исломнинг ҳукмиға мукаммал тобеъ бўлинглар. Баъзи ҳукмиға амал қилиб, баъзисин тарк қилманглар.
209.    Бас, агар сизларға равшан ҳукмлар келғандин кейин хам снзлар тойиб кетсангизлар, ул ҳолатда билингларки, Аллоҳ таоло ҳаммаға ғолиб хикматли зотдур.
210. Оё, алар шул интизордалармики, Аллоҳ таоло ва фаришталар булут соябонларн остинда аларға рўбарў бўлсинлар ва ишни тамом қилинсин. Ва хамма ишлар Аллох таоло тарафиға қайтур.
Одамларики, Ҳақ таоло равшан аҳкомларин кўриб туриб яна кажравликларидин қайтмаслар, алар ҳақиқатда Худо ва расули Худоға иймон келтирмаган бўлдилар. Ва Қуръонға ишонмадилар. Эмди алар шул нарсаға мунтазирдурларки, Аллоҳ таоло ўзи фаришталар ила тушиб, ҳар камнинг афъолиға мутобиқ жазо ва сазо берсин ва бўладурган ишни тамом крлинсин. Парвардиюр марҳамат қилурки, ҳамма иш Аллоҳ таолоға ҳавола бўлур, албатта ҳаммаға муносиб муомалани Ул қилур. Ва қачон қилур — Ўзи билур, мункирлар на учун бетоқат бўлурлар.
211. Исроил авлодидин савол қилингки, Бвз аларға нақадар равшан далиллар иноят қилдик ва кимики Аллох таолонинг неъмати анға ҳосил бўлғондин кейин ани ўзгартирур, албатта Аллох таоло қаттиқ азоб берғувчи зотдур.
212. Кофирларға дунё ҳаёти зийнатлик маълум бўлур ва алар иймон келтирганларни масхара қилурлар, холбуки, пархезгорлар қиёмат куни алардин юқори мақомда бўлурлар. Аллох таоло хоҳлаган бандасиға ҳисобсиз ризқ ато қилур.
213. Аввал хамма одамлар бир динда эрдилар. Кейин Аллох таоло юборди башорат бергувчи ва қўрқитғувчи пайғамбарларни ва нозил қилди хақ Китобларни, токи ул ҳукм қилсин одамлар ўзаро ихтилоф қилган нарсалари хақинда. Ва бул равшан Китоб нозил бўлғондин кейин ҳам алар равшан оятлар ҳақиида ихтилоф қилдилар, бир-бирлариға фасод қилдилар. Бас, ҳидоят қилди Аллоҳ таоло мўминларни ўз ҳукми ила ўшал ҳақ нарсағаки, алар анда ихтилоф қилиб эрдилар ва Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини тўғри йўлға хидоят қилур.
Вақтики, ҳазрати Одам ва ҳазрати Ҳаво алайҳиссалом иккилари дунёға қадам қўйдилар, қачон бир фарзанд пайдо бўлса, хар иккилари анға Ҳаҳ динни таълим берур эрдилар. Шу тарзда бора-бора ҳаммалари бир динда ихтилоф қилмай давом этдилар. Вақтики авлодлари кўпайиб ҳар қайсилари бошқа мижоз ва бошқа табиатда бўлдилар ва ўрталарида ихтилофлар пайдо бўлди ва ақидада ва амалда бир-бирлариға мухолиф бўла бошладилар. Кейин Аллоҳ таоло шу ихтилофларш кўтармак ва тўғри йўлларни кўрсатмак учун пайғамбарларни юборди, алар мутепларға башорат бериб, нофармонларни қўрқитур эрдилар, алар ила баробар осмоний Китоблар ҳам туширди, тот Парвардигорнинг ўзи ул Китоблар ила алар ўрталарида бўлғон ихтилофлар хусусинда ҳукм қилсин. Ҳақиқатда Ҳақ дин устида ихтилоф қилғувчилар ўшал Китоб туишрилган жамоа эрдилар, равшан далилларни кўриб туриб яна хилоф қилдилар. Аллоҳ таоло ўзи алардин мусулмонларни Ҳақ динни ҳидоят қилур.
214. Оё, сиэлар гумон қилурсизлармики, (тўғридин-тўғри) жаинатға кирурсизлар. Ҳолбуки, сизлардин аввал ўтганларға келган ҳоллар ҳоло сизларға келмади. Аларға шундай оғир ҳол ва кулфат етди ва шундоқ изтиробға учрадиларки, ҳатто пайғамбардек зот ва ул жанобға иймон келтирганлар (беихтиёр) деб юбордиларки: "Аллоҳ таоло ваъда қилган мадад қачон келур?" Худо дедики: "Билинглар, Аллоҳ таоло мадади албатта яқиндур".
Аввалғи набийлар ва умматларға душманлар тарафидин ҳар қисм кулфат ва азиятлар етганда алар сабр қилганлар, бу уммат ҳам алардин бўлмасликлари лозим. Меҳнат қилмай жаннатни орзу қилмак номуносиб бир ҳаракатдур.
215. Сиздин алар савол қилурларки: "Нима харж қилсинлар", сиз денгки: "Қайси молки (Аллоҳ таоло учун) харж қилурсизлар, ул нарса ота-она ва қариндошлар, етимлар, мухтожлар, мусофирлар ҳақлари эрур. Ва қандоқ яхши бир амал қилурсизлар Аллоҳ таоло анм яхши билур.
216. Фарз қилинди сизларға жиҳод, (холбуки), ул сизларға номарғубдур ва мумкиндурки, сизлар бир нарсани ёмон кўрасизлар ва ул нарса сизлар учун хайрликдур. Ва мумкиндурки,бир нарсани яхши кўрарсизлар ва ул нарса сизлар учун ёмонликдур. Ва Аллох, таоло ўзи билур ва сизлар билмассизлар.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам вақтики Маккаи мукаррамада эрдилар, жиҳод учуп ул жанобға ижозат берилмади ва қачон Мадинаи Мунаввараға ҳижрат қилдилар, кейин урушға изн берилди, лекин шундоқ кофирлар илаки, улар аҳли Исломға уруш очурлар. Кейин тамоми кофирлар ила урушға ижозат бўлди ва жиҳод фарз бўлди. Агар кофирлар мусулмонларға ҳамла қилсалар, жиҳод ҳамма мусулмоиларға фарзи айн бўлур, бўлмаса фарзи кифоядур, лекин жиҳод ниқма (ўч олиш) Китобларда кўрсатилган шартларға мутобиқ бўлса. Агар бир қавм мусулмоилар ила мусолиҳа ё муоҳида қилса, ё иймоилариға ўтса, ул қолда алар ила урушмак ва душманлариға мадад бермак мусулмонларға ножоиздур.
217. Шаҳри Ҳарам (ҳурматлик ой)да жанг ҳақинда сиздин савол қилурлар, сиз денгки: "Агар жанг гуноҳи кабирадур ва (лекин) Аллох таоло йўлидин тўсмак ва Анға мункир бўлмак ва хонаи Каъбадан тўсмак ва анинг аҳлини андин чиқармак Аллох таоло қошинда андин ҳам катта гуноҳдур. Ва фасод одам ўлдирмакдин ҳам ортиқ гуноҳдур. Алар ҳамиша сизлар ила жанг қилурлар, токи сизларни ўз динларингиздин қудратлари етса махрум қилсинлар. Ва сизлардин кимики ўз динидин муртад бўлса ва кофирлик ҳолида ўлса, ана, аларнинг ҳамма амаллари дунёда хам, охиратда хам зое бўлди. Ва алардурлар дўзахиларки, анда доим қолурлар.
Ҳазрати фахри олам саллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоатларидин бир тоифани кофирлар муҳобиллариға юбориб эрдилар, алар бориб кофирларни ўлдириб, молларин талаб олиб келдилар, ўшал кун мусулмонлар ҳисобларида жумод ус-сонийнинг охирш куни эрди. Ва кофирлар ҳисобларида ражаб ойининг аввали эрди. Анинг учун кофирлар таъна қила бошладиларки, Муҳаммад алайҳиссалом Ҳарам ойни ҳалол қилдилар, асҳоблариға бошқаларни Ҳарам ойда ўлдирмоқға ва молларин таламоқға ижозат бердилар. Бу воқеа сабабидин мусулмонлар расулуллоҳдин савол қилдилар, сўнгра бу оят нозил бўлди, Яъни, Ҳарам (ҳурматлик ой)да билиб туриб қасддин уруш қилманг, гуноҳдур. Лекин одамларни мусулмон бўлишдин тўсмак ва ўзи Исломни таслим этмаслик ва Байтуллоҳ зиёратлариға келтн одамларға монеъ бўлмак ва маккаликларни Маккадин дарбадар қилмак ва халқ ўртасида куфрни тарқатмак Ҳарам ойларда урушмакдин зиёда гуноҳдур, кофирлар мусулмонларни Ҳақ динларидин маҳрум этмак учун ҳамиша ҳаракатдадурлар. Иложини топсалар қўймаслар ва ҳар ким ўзининг Ҳақ динидин муртад бўлса, анинг тамом амаллари бекор бўлур. Магар яна тавба қалиб Исломға дохил бўлса, сўнгғи яхши амалларин савобиға эга бўлур.
218. Ул зотларики, иймон келтирдилар ва ҳижрат қилдилар ва Аллоҳ таоло йўлида жиҳод қилдилар, ана шул зотлар Аллоҳнинг рахматиға умидвор бўла олурлар ва Аллоҳ таоло буюк мағфират соҳиби ва ниҳоятда рахмлик зотдур.
219. Сизға шароб ва қимор ҳақинда савол берурлар. Денгки: "Буларда буюк гунох. бордур ва инсонлар учун бир оз манфаатлари ҳам бордур ва гуноҳлари манфаатларидин кўп каттадур".
Шароб ва қимор ҳақинда бир неча оят нозил бўлғондур, ҳар қайси оятда бу икки нарсани мазаммат қилингандур. Ҳаммадин охирида сураи моида ояти нозил бўлиб, буларнинг ҳаромлиғи равшан эълон қилинди. Ҳар нарса инсонни маст қилса ҳаромдур ва ҳар ўйинки, ютиш ва ютдириш шарти бўлиб, икки тарафдин баробар ўйналса, ул ҳам ҳаромдур.
Ва савол қилурлар сиздинки: (Аллоҳ таоло йўлида) нима харж қилсинлар. Сиз денгки: "Нимаики зиёда".
Одамлар савол қилдиларки, на қадар молдин Аллоҳ йўлида харж қилсинлар. Жавоб берилдики, ўз ҳожати дунёвийларингиз.дин зиёда бўлса, сўнгра харж ҳилинглар. Ҳам чунонки, охират фикри сизларға лозимдур, шул тарзда дунё фикри ҳам лозимдур. Тамом молларингизни бериб қўйсангизлар, албатта дунёвий интизомларингиз барбод бўлур.
Ана шул тариқа равшан баён қилур Аллох таоло сизлар учун оятларини. Магар сизлар фикр қилинглар.
220. Дунё ва охират ҳақинда савол қилурлар сиздин, етимлар хақларинда, сиз денг "Алар молларин ислох қилмак ҳаммадин. Ва агар харжда шерик қилиб олсангизлар, алар ўз биродарларингиздурлар; Аллох таоло яхши билурки, ким фасод қилғувчидур. Ва агар Аллох таоло хоҳласа эрди, сизларни машаққатға солур эрди. Албатта Аллох таоло ғолиб хикматлик зотдур.
Етимлар моллариға муҳофиз бўлғонлар савол қилдиларки, нечук интизом қилсинлар. Ул вақт бу оят нозил бўлдики, етимларға муҳофиз бўлюн зотлар ҳамиша ниятларида аларнпнг ислоҳлари мақсуд бўлсин ва нима нарса аларнинг хайр ва манфаатлари бўлса, ани қилинса, бок йўқдур. Бир вақт аларнинг нарсаларин ейилса, иккинчи вақт ўз нарсаларин аларға едирсинлар, чунки алар ҳам ўз биродарларидур. Аллоҳ таоло тузғувчи ила бузғувчини яхши билур. Бандалариға осонлик ато қилур, машаққатни хоҳламас.
221. Мушрик хотунларни никоҳларингизға олманглар, то алар иймон келтирмасалар ва мушрик хотун сизларға нақадар марғуб кўринса хам андин мусулмон чўри албатта ҳаммадин ва никох қилманг (мусулмон хотунни) мушрик эрларға, то алар иймон келтирмаслар; мушрик озод эрсизларға нақадар яхши кўринса ҳам, андин мусулмон қул албатга яхшироқдур. Алар (мушриклар) дўзахға чақирурлар ва Аллох таоло ўз хукми ила жаннатға ва мағфиратға чақирур, равшан баён қилур одамларға ўз оятларини, то алар насихат хосил қилсинлар.
222. Ҳайз ҳақинда сизға савол берурлар, сиз денгки: "Ул нажосатдур". Бас, ҳайз вақтинда хотунлардин алохида туринглар ва аларға то пок бўлмағунларича яқин борманглар ва қачон пок бўлсалар ул ҳолда аларға Аллоҳ таоло буюрган тарафдин яқинлик қилинглар. Аллох таоло тавба қилғувчиларни дўст тутур ва ниҳоятда пок турғувчиларни ҳам дўст тутур.
223. Хотунлар сизларнинг экинзорлариигиздур, бас, келинглар экинзорларингизға қайси тарафдин хоҳласангизлар ва ўзларингиз учун келажак ҳақинда ҳам тайёрлик қилинглар.
Хотунлар ила суҳбат вақтида танҳо нафс роҳати мақсуд бўлмасин, балки яхши фарзандлар матлуб бўлсин. Яхши суратда суҳбат қилинсин,лекин ижозат берилган тарафдин фойдаланилсин.
Аллох таолодин қўрқинглар, билингларки, албатга сизлар Анға йўлиқурсизлар ва башорат беринг мусулмонларға.
224. Аллоҳ таолони қасамларингизға нишон қилиб олманглар, яхшиликни ва тақвони ва одамлар аролариға сулхни қилмаслик учун. Аллоҳ таоло эшитгувчи ва билгувчи зотдур.
Яъни, бирор яхши ишни қилмаслик учун Худо номиға қасам ичилмасин. Масалан, ота-онам ила сўзлашмасман, ғарибға эҳсон қилмасман ва урушганларш яраштирмасман, дейилмасин бу суратларда Худои таоло номин ёмон нарса учун олинган булар, бир киши шундоқ қасам ичган бўлса, каффарот бермак вожибдур.
225.    Аллоҳ таоло қасамларингиздаги беҳуда сўз учун сизларға муохиза қилмас, лекин дилларингиз қасд қилган қасам учун гирифтор қилур (қабзға олур). Аллох буюк мағфират соҳиби, ҳалийм бир зотдур.
Лағв ва беҳуда қасам шулдурки, инсон оғзидин одатға мутобиқ хохламай туриб қасами. лафзи чиқиб кетур, андин дилнинг хабари ҳам бўлмас, бундоқ қасам учун каффорот йўқдур ва гуноҳ ҳам бўлмас. Қасам ичишда тил ва дил баробар иттифоқ қилган бўлса, албатта ани синдирилса, каффорот лозим бўлур.
226.    Одамларики, хотунлариға яқинлашмаслик учун қасам ичарларки, алар учун 4 ой мухлат берилур, бас, агар (шул муддатда) қайтсалар. Аллох таоло буюк мағфират сохиби, нихоятда рахмлик зотдур.
227. Ва агар талоқни қасд қилсалар, албатга Аллох таоло эшитгувчи, билгувчидур.
Бир киши хотунға яҳинлашмайман, деб қасам ичса, кейин тўрт ой ичинда хотуниға яқин борса, ҳасамиға каффорот берур ва хотуни анинг никоҳида ҳолур ва агар тўрт ой тамом ўтиб кетса, ул ҳолда хотуни анға баайни талоқ бўлур. Бу масаланинг тафсири фиқх .китобларида ёзилгандур.
228. Ва талоқ берилган хотунлар уч ҳайз ўтгунча ўзларин бошқа никохдин сақласинлар ва жоиз эмас аларға қоринларидағи Аллох таоло яратган фарзандларини яширмақлари, агар алар бўлсалар иймон келтирувчилар Аллох таолоға ва қиёмат куниға. Ва аларнинг ўз эрлари буларни қайтариб олмоқға шул муддат ичида бошқадин зиёда ҳақдордурлар, агар алар сулхға толиб бўлсалар. Ва хотунлар учун (эрлариға) ўшал ҳақ собитдурки, эрлари учун аларға собит эрди. Ва эрлар алардин афзалроқдурлар ва Аллоҳ таоло ғолиб ҳикматлик зотдур.
229. Талоқи ражъий: - икки бордур, кейин (хотунни) яхшилик ила никоҳида сақланур ёки хуш қилиб қўйиб юборур. Ва сизлар учун дуруст эмасдурки, аларға берган нарсаларингизни биронтасини қайтариб олишлик. Магаринки, эр-хотунда ўзаро Аллоҳ ҳукмларини бажо қила олмаслик хафви бўлса. Кейин агар сизлар қўрқсангизларки, ҳар иккилари Аллоҳ таоло ҳукмларин бажара олмаслар, ул холда иккилариға ҳам гуноҳ бўлмаски, хотун бир нарса бериб ўзини қутқариб олсин. Бу нарсалар Аллохнинг хукмларидур, бу ҳукмлардин тажовуз қилманглар ва кимики Аллох таолонинг хукмларидин тажовуз қилур, ана шул жамоа золимлардур.
Исломдин аввал арабларда қоида шул эрдики, ўн бор, йигирма бор талоқ қилиб, хотунларин яна иддалари битмасдин қайтариб олур эрдилар. Шу тариқада хотунларшнг аксари ҳайрон ва паришон қолур эрдилар. Шул нарсанинг манъи учун бу оят нозил бўлдики, бир эр ўз хотунини икки бор талоқ қалиб қайта олур, лекин бу идда ичида бўлур. Вақтики идда тамом бўлур, ул ҳолда хотун мухтор (ихтиёрий)дур. Икки бор хотунни талоқ қилгандин кейин яна учинчи бор талоқ қилса, ул хотун бошқа бир кишиға хотун бўлиб чиқиб, иддаси битгунча аввалғи эриға ҳалол бўлмас. Эрлари учун хотунлариға берган махрларин талоқ эвазида қайтариб олмоқлари ножоиздур. Атр ҳар икки Сари ҳш жамоатлари қўрқсаларки, алар ажралишмаган суратда Аллоҳ таолонинг ҳукмиға мутобиқ ҳаёт кечира олмаслар, ул ҳолда хотун мол бериб ўзини қутқариб олса ва эр ул молни қабул қилиб олиб жавоб берса, ҳар иккилариға гуноҳ бўлмас, бу нарсани халъ дейилур.
230. Эмди агар (учинчи бор) хотунға талоқ берса, бундин кейин ул хотун анға халол бўлмас, токи бошқа бирор эрға никоҳ қилинмаса. Агар ул эр хам талоқ берса, ул холда эр-хотунға бок йўқдурки, яна қайтадин топишсинлар. Агар Аллоҳ таоло хукмларин бажо қила олишлариға гумонлари ғолиб бўлса. Ва бу нарса Аллоҳ таоло хукмларидурки, баён қилур аларни илмлик инсонлар учун.
Асри саодатда (Ислом бошида) бир киши ўз хотунин бир ёки икки талок, қилди ва идда ичинда ражаъат қилмади, кейин иддаси тамом бўлғоч, бошқалар ила баробар ўз эри ҳам одам юбориб талаб қилди. Хотун ҳам ўз эриға рози эрди, лекин хотун никоҳдин манъ қилди, сўнгра бу ояти шарифа нозил бўлдики, хотунни хуш қилмак лозим. Ва никоҳ анинг мутобиқи бўлиши зарур. Шахсий адоват бу хусусда даҳл бермасин ва аввалғи эр ҳам қўйган хотунини хоҳлаган кишиға никоҳ қилинишидин манъ қилмасин, башартики, мувофиқ шаръи бўлса ва агар ғайри куфрға ё идда ичида ё бошқаға никоҳ бўлмакчи бўлса, албатта манъ қила олур.
231. Ва қачон хотунни талоқ қилсангизлар ва аларнинг иддалари ҳам тамом бўлса, ул ҳолда аларни яхшилик ила никоҳингизда сақланглар ё яхшилик ила аларға жавоб беринглар ва аларни бу ғараз ила сақламангларки, аларға кулфат бериш (мақсадида) ва таадди қилманглар ва кимики шундоқ қилур, ул одам ўз-ўзиға зулм қилган бўлур. Аллоҳ таолонинг сизларға қилган эхсонини, ва шуни хамки, ул мехрибон сизларға Китоб ва ҳикмат туширдики, анинг ила сизларға насихат қилур. Аллоҳдин қўрқинглар ва яхши билингларки, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани билғувчи зотдур.
232. Ва қачон хотунларни талоқ қилсангизлар ва аларни иддалари тамом бўлса, эмди ул хотунларни ўз эрларин никохлариға кирмакдин манъ қилманглар, вақтики, алар ўзаро рози бўлишсалар шаръийға мутобиқ. Бу насиҳат сизлардин шундоқ одамға қилинурки, ул одам Аллох ва қиёмат куниға иймон келтарур. Бу нарса сизлар учун зиёда сафолик ва зиёда покликдур ва Аллоҳ таоло билур, сизлар билмассизлар.
233. Ва оналар ўз авлодлариға бутун икки сана сут эмизсинлар, бу хукм ул киши учундурки, сут эмизмак муддатан тамом қилишға толибдур ва отанинг зиммасиғадур эмизгувчиларнинг таомлари ва кийимларн қоидаға мутобиқ. Ҳеч бир кишиға тоқатидин ташқари нарса ҳукм қилинмас, онаға боласин туфайлидин озор берилмасин ва ворисиға ҳам шул тариқа (нон ва нафақа) топишдур, эмди агар ота ва она иккилари ўзаро хушлик ва маслаҳат ила сўтдин чиқармакчи бўлсалар, ул холда аларға гуноҳ йўқдур. Ва агар болаларингизни бошқа эмизғувчиларға эмиздирмакчи бўлсангизлар, ул ҳолда хам сизларға гунох. бўлмас. Вақтики таслим қилсангизлар бермакчи бўлғон нарсаларингизни қоидаға мутобиқ ва қўрқинглар Аллоҳ таолодин ва билингларки, Аллох таоло қилиб турган амалларингазни кўриб турур.
Агар эр билан хотун ўрталарида талоҳ воқе бўлса ва эмизикли бола ҳам бўлса, ул боланинг онасиға ҳукм шулдурш, икки йил шу балаш эмизур. Бу ҳуш ул одам учундурки, эмизиш муддатин тамом қилмакчи бўлса, оз муддатда сўтдин чиҳарилса ҳам бўлур. Бу ҳукм никоҳда турган онаға ва талоқ қилиниб идда ўтирган онаға ва иддаси чиқған онаға баробардур. Фарқ шулдурки, никоҳдаги ва иддадаги она учун таом ва либос бола эмизсалар ҳам, эмизмасалар ҳам бир йилдур. Аммо иддаси тамом бўлғон онаға эмизиш учун бир йилдур. Ва агар ота бироз зарурат ва маслаҳат юзасидин боланинг онасин қўюб, бошқа эмизувчи олса ҳам бўлур. Агар ота ўлиб кетса, боланинг меросхўриға лозимдурки, эмизгувчи она учун таом ва кийим интизомин қилсинлар. Ота бошқа эмизикчи олганда боланинг онасин ҳаққиға нуқсон етказмасин, ҳар нимаики муқаррар қилинган бўлса, тамом берилсин.
234. Ва сизларlин аввал одамларики вафот қилурлар ва хотунларин қўюб кетурлар, ул хотунлар тўрт ой ва 10 кунғача ўзларин интизорда сақларлар ва қачонки аларнинг иддалари тамом бўлур, ул ҳолда қоидаға мутобиқ ўз ҳақларида бир иш қилсалар андин сизларға ҳеч бир гуноҳ йўқдур- Аллох таоло сизлар қилиб турган ишдин хабардордур.
Юқорида қўйилган хотун учун ул ҳайз ўлтирмакка ҳукм бўлғон эрди. Эмди ўлган кишининг хотуни учун 4ой 10 кун иддаға ҳукм бўлди, агар бу муддатлар ичинда хотунда бола йўқ эканлиги маълум бўлса, бошҳанинг никоҳида бўла олур ва агар ҳомиласи бўлса, бола туғилгунча интизор қилинур.
235. Ва гуноҳ бўлмас сизларға ишора ила ул хотунларға никох пайғомини берсангизлар ё (ул муддаони) дилларингизда сақласангазлар. Аллох таолоға бу нарса маълумдурки, сизлар аларға никох сўзини қилурсизлар ва лекин алар ила махфий суратда никоҳ дуосин қилманглар, магарки, қоидаға мутобиқ бирор сўз қилсангизлар (боқ йўқ) ва то чиқмағунча, никох учун пухта ирода хам қилманглар ва билингларки, Аллоҳ таоло дидларингазда бор ҳар бир нарсани билиб турур. Бас, андин ҳазар қилинглар ва билингларки, Аллох таоло мағфиратлик ва ҳалимлик зотдур.
Бу ояти шарифа хулосаси шулки, иддадағи хотуннинг иддаси битмагунча бир киши никоҳ қила олмас ва андин очиқ ваъда ҳам ололмас ва равшан талаб ҳам беролмас, лекин дилда ният қилсаки, иддаси тамом бўлғоч бу хотунни олурман деб, ё ишора ила маҳсудни билдириб қўйса, бок йўқдур. Чунончи, ўзиға десаки, сизни ҳар ким азиз тутур ё десаки ман бир хотун олмак қасдидаман. Бундин зиёда ортиқ сўзлашмак шаръан мамнуъдур.
236. Агар сизлар хотунларни аларға яқин бормай туриб ва аларға бирор маҳр муқаррар қилмай туриб талоқ қилсангизлар гуноҳ бўлмас. Ва лекин аларға сизлар бироз харж беринглар, холи яхши одамға ўз қудратиға яраша бўлсин. Ва холи танг одамға ўз холиға муносиб, харж қоидаға мутобиқ бўлсин. Бу яхши амал қилғувчиларға лозим ҳақдур.
Агар никоҳ вақтида маҳр зикр қилинмади ва маҳрсиз никоҳ бўлиб қолди, ҳеч бок йўқдур, маҳр кейин зикр қилинса ҳам бўлур. Лекин шул суратда эр хотунға яқин бормай туриб талоқ қилса, эрға ҳеч маҳр лозим бўлмас. Лекин эрға лозимдурки, ўз хурсандлиғи ила хотунға бир нарса берсун; уч адад либос, кўйлак ва рўмол ва чодир каби нарса. Ўз ҳолатиға мутобиқ марҳамат қилсин. Хотун кишиға хилвати саҳиҳадин илгари жавоб бермак гуноҳ эмасдур.
237. Ва агар хотунларни аларға бормай туриб талоқ қилсангизлар, холбуки, аларға. Махр хам муқаррар қилган бўлсангизлар, ўшал маҳрнинг нисбини берилур. Магаринки хотунлар ўзлари ёки ул одам афв этсаки, никох тугуни анинг қўлиндадур ва сизларнинг афв этмақларингиз тақвоға яқинроқдур. Ўзаро эҳсон қилишмакни унутманглар, албатга Аллох таоло қилиб турган амалларингизни кўриб турур.
Агар никоҳ вақтида маҳр муқаррар бўлғон бўлса, кейин эр қўл тегизмай туриб хотунни талоқ қилса, ул ҳолда муҳаррар бўлғон маҳрни берилмасин. Берилур магар хотун ё эр афв этса, ул ҳам берилмаса бўлур. Хотуншнг афви шулки, ўшал собит бўлғон ҳақ ярмини ҳам олмас, эрнинг афви шулки, муқаррар бўлғон маҳрнинг тамомин берур ва бериб қўйган бўлса, ярмини қайтариб олмас, балки ҳаммасини афв этур. Эрнинг афв этмаги тақвоға яқинроқдур, чунки никоҳ тугунини Аллоҳ таоло анға топшургандур. Никоҳни ўз жойида сақламак, бўзиб юбормак анинг қўлидадур.
238.    Намозларнииг ҳаммасиға, хусусан ўрта намозға эхтимом ила давом қилинглар ва Аллоҳ таоло хузуринда луб (сидқидил) ила қиём этинглар.
Ўрта намаз намози асрдурки, кеча ва кундузнинг ўртасида ўқилур ва ул вақт дунёю машғулият зиёдароқ бўлур ва намозда адаб шулки, бехуда ҳаракат қилинмасин, нихоятда хушуъ (итоат) билан ўқилсин,
239. Ва агар сизлар хафвда бўлсангизлар юриб туриб ё миниб туриб (ўкинглар) ва қачон омон топсангизлар ёд қилинглар Аллох таолони ончунонки, ул таълим берди сизларға билмаган нарсаларингизни.
Уруш замонасида душмандин хафв қилинган вақтда ночорлик сабабидин уловға, яъни, от ва туяға ва аробаларға миниб туриб, ё оёқ ила кетиб туриб берукуъ ва бесужут қибладин бошқа тарафға боқиб туриб намоз ўқилса бўлур ва қачон хафв ва хатар ҳолати кўтарилса, аввал қандоқ ўқилса шундоқ ўқилур чунка ул зарурат учун эрди.
240. Ва сизлардин ул одамларики ўлурлар, хотунларин қолдирурлар, алар васият қилиб кетсинларки, бир саналик харж хотунлариға берилсин уйдин чиқарилмай.
Бу ҳукм ибтидоий Исломда бор эрди, кейин қачон мерос ояти нозил бўлур, хотунларға ҳам меросдин ҳисса берилғоч, хотунларнинг иддалари 4ой ва 10 кун муқарррар қилинди ва бу ояти шарафи ҳуши мавқуф этилди Ва агар ўзлари чиқиб кетсалар сизларға ҳеч гуноҳ йўқдур, аларнинг ўз хақларида қилган ишларида қоидаға мутобиқ бўлса. Ва Аллоҳ таоло ғолиб хикматлик зотдур.
241. Ва талоқ берилган хотунлар учун харж берилур қоидаға мутобиқ, бу лозимдур пархезгорларға.
Бундин илгари яҳинлашмай туриб талоқ қилинса ва никоҳ вақтида маҳр зикр қилинган бўлмаса ул хотунға эрнинг мулкидин рўмол, бир чодир бермак эр зиммасиға лозим эрди. Эмди ҳар бир талоқ берилган хотунға берилмак лозим бўлмаса ҳам мустаҳаб бўлди.
242. Мана шул тариқа баён қилур Аллоҳ ўз ҳукмларини, токи сизлар тушунинглар.
243. Оё, сан кўрмадингми ул жамоаники, ўлимдин қўрқиб ўз уйларидин чиқдилар, ҳолбуки, алар ададда минглар эрдилар. Кейин Аллоҳ таоло аларға дедики: "Ўлинглар!" Кейин яна тиргизди. Албатга Аллоҳ одамларға фазл қилғувчидир ва лекин одамларнинг кўплари шукр қилмаслар.
244. Ва жиҳод қилинглар Аллоҳнинг йўлида. Ва билингларки, Аллоҳ таоло албатта эшитгувчи, билгувчидур.
245. Кимдур ул одамики, Аллоҳға қарзи ҳасана берур, Аллоҳ таоло ани неча баробар қилиб анға берур. Ва Аллоҳгина (ризқни) танг қилур ва фаровон қилур. Сизлар ҳаммаларингиз Анинг тарафиға қайтарилурсизлар.
Ўтган умматлардин бир жамоаки, ададлари нвча минг эрди, уй асбобларин ва зарурий ашёларин олиб, ўз ватанларидин чиқиб кетдилар, чунки аларнинг душманлардин хафвлари бор эрди. Анинг учун урушдин жонларин қутқазиб қочдилар. Ё ўшал мулкда ва бошида бўлғон эрди андин қочдилар, токи урушда ё вабода ўлиб кетмасинлар, Алар тақдирға таваккал қилмадилар, балки ишонмадилар. Бир манзил йўл юриб эрдилар, Аллоҳдин "ўлинглар" деб ҳукм келди. Ҳаммалари лаҳзада ўлдилар, бирлари ҳам саломат қолмадилар. Кейин пайғамбарларин дуолари ила Парвардиюр яна ҳаммаларин тиргизди, токи булар тавба қилсинлар. Бу воқеадин мақсуд шулдурки, Аллоҳ йўлида урушмакдин ва пул ва мол харж қилмакдин ҳаргиз тортинилмасин. Чунки жон ва мол Аллоҳнинг ўз мулкидур. Бергуси келса ўликка ҳам жон берур ва ғариб ва мискинни ҳам подшоҳ қилур. Олгуси келса соғни ҳам ўлдирур, подшоҳни ҳам гадо қилур. Ҳеч ким Аллоҳ йўлида қарзи ҳасана бермакдин мискин бўлиб қолурман, деб хафв қилмасин. Ризқни танг қилғувчи ва кенг қилғувчи Аллоҳдур.
246. Оё, кўрмадингми Баний Исроилдин ул жамоаники, алар Мусодин кейин (бир вақт) ўз пайғамбарлариға дедиларки: "Бизлар учун бирподшоҳ муқаррар қилиб беринг, токи бизлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилайлик". пайғамбар деди: "Оё, бу ҳам мумкиндурки, сизлар сизларға жиҳод фарз қилингандин кейин жиҳод қилмасангазлар". Алар дедиларки: "Нима учун бизлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилмасмиз, ҳолбуки, бизлар чиқарилдик уйларимиздин ва (жудо бўлдик) фарзандларимиздин". Вақтики аларға жиҳод ҳукмин берилди, бироз одамдин бошқа ҳаммалари қайтиб кетдилар. Ва Аллоҳ золимларни яхши билур.
247. Ва пайғамбарлари аларға деди: "Аллоҳ Толутни сизларға албатта подшоҳ муқаррар қилди". Алар дедилар: "Ул бизға нечук подшоҳ бўла олур ва бизлар подшоҳликка андин зиёда ҳақдордурмиз ва анда молу давлат зиёда эмасдур". пайғамбар деди: "Аллоҳ ани сизлардин муносиб билди ва ортиқлик берди анға илмда ҳам, жисмда ҳам. Аллоҳ таоло ўз мулкини хоҳлаган бандасиға ато қилур". Аллоҳ таоло вусъат бергувчи, билгувчи зотдур.
Ҳазрати Мусо алайҳиссаломдин кейин Баний Исроил жамоати бироз яхши турдилар, кейин вақтики аларнинг ниятлари бўзилиб эрди, аларға бир кофир душман подшоҳ мусаллат бўлди. Ул подшоҳшшг номи Жолут эрди. Ул аларни шаҳардин чиқариб юборди, молларин талади ва ўзларин қул қилиб ишлатди, охир Баний Исроил жамоалари бу ердин қочиб Байт ул-муқаддасға жам бўлди. Ул замонда ҳазрати Ушмуил алайҳиссалом пайғамбар эрдилар. Баний Исроил ул жанобға арз қилдиларни, бизға бир подшоҳ муқаррар қилиб беринг, биз Аллоҳ йўлида анинг ила жиҳод қилурмиз. пайғамбарлари аларға собитқадам туролмасликларин сўзлади, лекин алар ҳар қисм ҳужжатлар баён қилиб, қабул қилмадилар. Охир пайғамбар дедиларки: "Аллоҳ сизларға Толутни подшоҳ тайин этди, алар ани номуносиб деб билдилар, пайғамбар муносиблиғини билдирди. Чунки ул ҳаммадин жисмда ҳам илмда зиёда эрди. Охир ул подшоҳ муқаррар бўлди. Сўнгра алар бу нишонлардин бошқа осмоний нишон ҳам бўлса дедилар, кейин пайғамбар дуо қилди, сўнгра зафар ва нусрат сандиғи етиб келди.
248.    Аларға пайғамбарлари деди: "Толутни подшохлиғиға аломат шулдурки, сизларға бир сандиқ келур, анда Раббиларингиз тарафидин таскин бўлур ва баъзи бир нарсалар бўлур Мусо ва Ҳорун авлодлари қўюб кетган нарсалардинки, ани (сандиқни) фаришталар кўтариб келурлар. Таҳқиқ, бу нарсада сизлар учун нишон бордур, агар сизлар мўмин бўлсангизлар.
Баний Исроил жамоасида бир сандиқ бор эрди, анда баъзи табаррук нарсалар бор эрди, яъни, ҳазрати Мусо алайҳиссалом ва бошца пайғамбарларнинг ёдгорлари маҳфуз эрди. Баний Исроил уруш замонида ул сандиқни ўзлари ила баробар ва муқаддам олиб юрар эрдилар. Ва ул сандиқ баракотидин Аллоҳ аларға фатҳ ва сукун ва нусрат (ғалаба) насиб қилур эрди. Вақтики Жолут аларға ғолиб келди, ул сандиқни олиб кетди. Бир неча муддат ўзи ила сақлади. Қачон Аллоҳ ул сандиқни Баний Исроилға қайтаришни хохлади, шундоқ бўлдики, Жолут қайси шаҳарда сақласа, ул шаҳарда вабо пайдо бўла берди. Кейин қўрқиб 2 адад ҳўкизға сандиқни юклаб қўюб юборди. Сўнгра фаришталар ҳўкизни ҳайдаб, Толутнинг дарвозасиға етказиб қўйишди. Бу нарса ила Толут учун бир ҳужжат ҳам пайдо бўлиб, Баний Исроил ишондилар.
249.    Кейин Толут аскарларин олиб равона бўлди, аларға дедики: "Аллоҳ бир ариқ ила сизларни имтиҳон қилур, бас, кимики ул ариқдин сув ичса, ул мандии эмасдур; ва кимики андин тотмас, ул мандиндур. Магар кимики андин ўз қўли ила бир кафт суволса" (бок йўқдур). Бас, алар ул сувдин ҳаммалари ичдилар, магар алардин бироз одам қолди, вақтики Толут ва анға ҳамроҳ бўлғон мусулмонлар ариқдин ўтдилар ва дея бошладиларки: "Сизда бугун Жолут ва анинг лашкарлари ила урушмак учун тоқат йўқдур". Ул одамларики, биз бир кун албатта Аллоҳға мулоқот қилурмиз деб интизор қнлур эрдилар, дедиларки: "Бир мунча оз жамоат ўтгандурки, Аллоҳ ҳукмн ила катта-катга жамоатға ғолиб бўлғондурлар". Аллох таоло собирлар иладур.
Толут ила урушмакка тамом Бани Исроил тайёр бўлдилар, лекин Толут дедики: "Урушға борғувчилар навжувон, паҳлавон йигитлар бўлсинлар". Бу шартға ҳам саксон минг одам мувофиқ келиб, ҳозир бўлдилар. Толут буларни ҳам имтиҳон қалмакчи бўлди, йўл юриб эрдилар, биринчи манзилда сув топилмади ва иккинчи манзилда бир ариқ келди, Толут ҳукм бердики: "Ҳар ким бир кафтдин зиёда сув ичса, ул ман била юрмасин". Бу сўзни эшитиб туриб ҳам жамоалари сувдин қониб ичдилар ва охир ўлиб қолдилар. Фақат 313 нафар бир кафтдин сув ичиб, Толут ила қолдилар. Бошқа зиёда ичганлар йўлға ярамадилар, вақтика Жолутға рўбарў бўлдилар, ўшал 313 нафар рўбарў бўлдилар. Бўлар ичларинда ҳазрати Довуд алайҳиссалом ва оталари ва олти биродарлари ҳам бор эрдилар. Йўлда уч адад тош ҳазрати Довудға овоз бердики, бизни ҳам баробар олиб кетинг, биз Жолутни ҳалок қилурмиз. Кейин вақтики муқобила бўлди, Жолут ўзи майдонға тушиб деди: "Агар ҳаммаларингизға ман ўзим кафоя қилурман". Кейин Шамуил алайҳиссалом ҳазрати Довудни ҳозир қилдириб ҳукм бердилар. Ул жаноб майдонға тушиб, ўшал уч тош ила ани (Жолутни) ҳалок қилдилар, лашкарлари қочди, мусулмонлар фатҳ ва зафарға ноил бўлдилар. Оз бир жамоат бўлсалар ҳам пайғамбарларин ва подшохларин ҳукмлариға итоатда бўлиб, Парвардитрлариға илтажо ва дуода бўлдилар ва Ўзин ваъдасаға иймон келтириб, мададини умид қилиб, душманға муқобил бўлдилар. Охир комёб бўлиб ғолиб келдилар. Содиқ мусулмонлар учун бу қиссада етарли ибратлар бордур. Бу хил воқеалар Аллоҳнинг ваъдасин ростлиғиға буюк нишонлардур. Парвардигор бу сиёсатларин ва Танбиҳларин жаҳон аҳлиға гоҳо кўрсатиб турмаса, бутун олам амин ва омони хатарда қолур.
250. Вақтики булар Жолутнинг ва анинг лашкарларин муқобилиға чиқадилар, дедилар, "Парвардигоро, бизнинг дилларимизға сабр иноят қил ва қадамларимизни собит эт ва ёрдам бер бизларға кофирлар хилофлариға".
251. Бас, мўминлар Аллоҳ хукми ила шикаст бердилар Жолут лашкариға ва Довуд Жолутни ўлдирди ва Аллоҳ Довудға салтанатни берди ва ҳикматни ва таълим берди ва анға хоҳлаган нарсасини. Ва агар Аллоҳ инсонларнинг баъзилари ила баъзиларин даф қилиб турмаса эрди, албатта ер юзй фасодға тўлур эрди. Ва лекин Аллоҳ таоло жаҳон ахлиға кўп меҳрибондур.
252. Бу нарса Аллохнинг оятларидурки, Биз ани санға дуруст тариқада эшитдирадурмиз. Ва албатта, (эй Мухаммад), сиз пайғамбарлардиндурсиз.
253. Бу (мухтарам) пайғамбарларимиз, буларнинг баъзиларин баъзиларидин ортиқ қилгандурмиз, баъзилари шундоқдурларки, Аллох алар ила сўзлашди ва баланд қилди Аллох баъзиларин мартабаларин. Ва бердук Биз Марямнинг ўғли Исоға муъжизалар ва мадад бердук анға рух ул-муқаддас ила.
Чунончи ҳазрати Одам ва ҳазрати Мусо алайҳиссалом ила Аллоҳ таоло сўзлашгандур, баъзилари бир қавмға ва баъзилари бир қишлоқға, баъзилари бир шаҳарға пайғамбар бўлур эрдилар. Баъзилари жаҳонда бор қавм, ҳар мулк, ҳар аср учун қиёматғача пайғамбар тайин этилдилар ва ўшал зот бизнинг пайғамбаримиз саййид олам саллаллоҳу алайҳи ва салламдурлар. Ҳазрати Исо алайҳиссаломға равшан муъжизалар ато қилингандур, чунончи, ўликни тиргизмак ва кўрларни ва песларни ва ноилож хасталарни тузатмак ва ҳамиша Жаброил алайҳиссалом мададларида юрмак каби.
Ва агар Аллоҳ хохлаган бўлса эрди, алардин кейин келганлар аларға равшан ҳукм келгандин сўнг бир-бирлари била урушмас эрдилар. Кейин аларда ихтилоф пайдо бўлди, алардин баъзилари иймон келтирдилар ва баъзилари кофир қолдилар. Ва агар хоҳлаган бўлса эрди Аллоҳ ўзаро урушмас эрдилар. Ва лекин Аллох таоло нимани хохласа қилур.
254. Эй мўминлар, (Аллоҳ йўлида) сарф қилинглар ул молдинки, биз сизларға бердук шундай куннинг келишидин илгарики, анда на савдо-сотиқ ва на дўстлик ва на шафоат бўлур. Ва кофирлар -аларгина золим жамоатдурлар.
Бахтиёр инсон ўз ҳаётида Аллоҳ карам қилган молдин Анинг ўз йўлида эҳсонлар қилиб, охиратда буюк даражотға ноил бўлур. Бу нарса дунёда мумкиндур. Ва дунёда бу давлатни ҳосил қила олмаган номард охиратда на савоб сотиб олур ва на дўстларидин анға мадад етур ва на беизн илоҳий бир кимса ани шафоат қила олур. Бу хусусда ҳаммадин зиёда ўз жониға зулм қилувчи зотлар кофирлар бўлурларки, алар охиратға ҳеч ҳам ишонмас эрдилар.
255. Аллоҳ (ул маъбудки) Андин бошқа хеч бир маъбуд йўқдур, тирикдур, хамма нарсани сақлагувчидур, на енгил уйқу олур ва на оғир уйқу; Анинг ихтиёрида хар нарсаки осмонларда бордур ва ҳар нарсаки ерда бордур. Кимдур ул зотаки, Андин беизн Анинг хузурида шафоат қиладур? Ул билиб турур махлуқларнинг ҳозир ва ғойиб ҳамма холларини ва махлуқлар ҳаммалари Анинг маълумотиндин ҳеч бир нарсани ўз иҳоталариға ололмаслар, магар ўзи хоҳлаган миқдорни. Анинг кўрсиси ўз ичиға олгандур осмонларни ва ерни. Ва Анға оғир келмас иккисин сақламоқ, Улдур ҳаммадин баландда азимат соҳиби.
Бу ояти шарифани оят ал-кўрси дейилур. Ҳадиси набавийда бу оят ҳақинда аъзами ояти Китобуллоҳ, яъни, Қуръони карим оятларининг азаматидур, ҳаммадин буюкроғи дейилмишдур. Ва ниҳоятда кўп фазилат ва савоб ўқиғувчи ҳақинда нақл ва ривоят қилинмишдур.
256. Диии Исломда зўравонлик йўқдур; ҳидоят гумроҳликдин тамом равшан бўлди. Бас,кимики шайтонға мункар бўлса (ишонмаса) ва иймон келтирса Аллоҳға, ул одам таҳқиқ, нихоятда махкам бир халқани тутибдурки, у харгиз сингувчи эмасдур. Аллох эшитғувчи, билғувчидур.
Қуръони карим оятлари ила жаноби Вожибул вужуднинг ваҳдониятин равшан далиллари тамом дунё халқиға соф баён қилингандур. Эмди кофирлар учун ҳеч узр қолмади. Анинг учун забардастлик ила мусулмон қилмоқға ҳожат йўқдур. Ҳар ким Исломни қабул этибдур — узилмас ва кесилмас бир ипни тутиб нажот топибдур.
257.    Аллоҳ иймонликлариинг мададкоридур, аларни зулматлардин нур тарафиға чиқарур. Ва ул жамоаки куфр ихтиёр қилдилар, аларнинг дўстлари шайтондур; шайтон аларни нурдин зулматлар тарафиға чиқарур. Ана шулар дўзахилардур, алар анда абадий қолурлар.
258. Ул одамни кўрмадингмики, ул Иброхим ила анинг Раббин ҳақинда жанжал қилди, шунинг учунки, Аллоҳ анға мулк ато қилган эрди. Вақтики Иброхим деди: "Манинг Раббим улдурки, тиргизур ва ўлдирур". Ул деди: "Ман тиргазурман ва ўлдирурман". Иброҳим деди: "Аллох офтобни Машриқдин чиқарур, сан ани Мағрибдин чиқар". Бас, ул кофир хайрон бўлиб қолди; Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.
Намруд деган подшоҳ салтанатға мағрур бўлиб келганларш ўзиға сажда қилдирур эрди. Ҳазрати Иброҳим келиб сажда қилмадилар, сўраб эрди, дедиларки: "Ман Раббимдин бошқаға сажда қилмасман". Ул дедиш: "Ман раббдурман". Ҳазрати Иброҳим дедиларт, ман ҳокимни рабб билмасман, Рабб улдурки, тиргизур ва ўлдирур. Кейин Намруд икки адад қамоқдагилардин олдириб, бегуноҳни ўлдирди ва гуноҳи борини қўйиб юбориб дедики: "Кўрдингми, ман кимни хоҳласам ўлдирурман ва кимнй хоҳласам ўлдирмасман". Кейин ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом офтобни Мағриб тарафидин чиқаришни буюрдилар, лекин ул чиқара олмади, шармисор бўлди.
259. Ё кўрмадингми ул одамники, бир шахардин ўтди ва ул шахар шифтлари ила йиқилган эрди. Ул одам дедики: "Аллох бу (шахар) ўликларин ўлгандин сўнг қандоқ тиргизур?" Бас, ўлдирди Аллоҳ ами юз санаға қадар, кейин ани тиргизди. Ул дедики: "Сан бул ерда қанча қолдинг?" Ул деди: "Бир кун қолдим ё бир куннинг ҳам бир қисми". Аллох деди: "Балки юз сана қолдинг! Боқғил таомингға ва шаробингғаки, ўзгармабдур. Ва кўргил эшагингни ва (бу шунинг учундурки), Биз сани одамларға намуна этиб кўрсатайлик ва назар қил суякларғаки, Биз нечук ани қўшиб турғузурмиз, кейин анға гўшт кийгизурмиз, вақтики анға бу воқеа мушохада бўлди, дедики: "Ман жазм билурман, Аллох хар нарсаға қодирдур!"
Бу воқеа соҳиби ҳазрати Узайр алайҳиссаломдурлар. Борий таоло ўз қудратин кўрсатмак учун ул жанобнинг руҳларин қабз этди. Ва эшакларин ҳам ўлдирди, кейин юз йилдин сўнг тиргизди. Кўрдиларки, анжирлари ва шароблари бузилмабдур, лекин миниб келган эшаклари ўлиб, чириб кетибдур, Аллоҳ ўз назарларида жонворни тиргизди, кўриб турдилар, сўнгра миниб янги бўлғон шаҳарға дохил бўлдилар, Ҳамма кўриб ажабда қолди ва ўзлариға ҳам мушоҳида илми ҳосил бўлди.
260. Вақтики Иброхим деди: "Эй Парвардигоро, манға кўрсатки, ўликларни нечук тиргизурсан?" Аллох дедики: "Сан иймон келтирмадингми?" Иброхим деди: "На учун келтармай, ва лекин шунинг учун дедимки, дилим таскин топсин". Аллох деди: "Тўрт адад қуш тутғил ва аларни ўзингға ром қилғил. Кейин аларни сўйиб, хар тоғ устиға аларнинг баданларидин бир-бир хиссани қўйғил, кейин аларни чақирғил, алар санға югуриб келурлар ва сан билки, Аллох таоло ғолиб хикматлик зотдур".
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳукми ила тўрт парранда олиб келдилар: бири товуқ, бири қарға, бири товус, яна бири кабутар эрди. Уларни бир неча кун боқиб ўзлариға ром қилдилар, алар ҳам бу жанобни яхши таниб олишди, қачон чақирсалар югуриб келишар эрди.' Кейин ҳаммасини сўйдилар, бир тоғ устиға бошин қўйиб, яна бириға ҳамма танин қўйдилар, яна бириға ҳамма оёғин қўйдилар, ўзлари ўртада туриб бирин чақирдилар, анинг боши учиб келиб ҳавода турди, кейин тани келиб қўшилди, кейин қаноти тўшилди, кейин оёғи қўшилиб, югурган ҳолда хизматлариға келди. Кейин қолган учтаси ҳам шў тарзда тирилиб келишди.
261. Одамларики, молларин Аллох таоло йўлида сарф қилурлар, аларнинг мисоллари шулки, гўё биргана дон етти (алохида) бош чиқарибдур, ҳар бир бошда юз ададдин дон бордур. Аллох хохлаган бандасиғагина зиёда берур ва Аллоҳ вусъатлик бергувчи зотдур.
262. Одамларики, сарф қилурлар молларин Аллох йўлида, кейин орқасидин Анға миннат қилмаслар ва азият бермаслар, алар учун Парвардигорларин ҳузурларида ажрлари бордур. Ва аларға на хафв бўлур ва на алар ғамда қолурлар.
263. Яхши сўз ва кечирмак ҳаммаднн ул садақадинки, орқасидин азият етур ва Аллох бениёз (бой), тахаммуллик зотдур.
Аллоҳ йўлида сарф крлинган нарса риёсиз холис берилган бўлса оз бўлса ҳам Парвардигор қошида буюк ажрға сабаб бўлур, лекин эҳсон қилиб, орқасидин миннат қилиб бечора мусулмонға азият қилмаслик лозимдур. Бир нарса бериб миннат ва азият қилишдин яхши сўз қилмак ва гадонинг бадхулҳлигини афв этмак яхшироқдур. Миннат ва азият ила эҳсон қилғувчилар ва эҳсон қилиб риё қилғувчилар учун қиёмат куни ажр ва савоб йўқдур.
264. Эй иймон келтирган жамоа! Барбод қилманглар ўз садақаларингизни миннат қилиб ва азият бериб ул одам кабики, молини сарф қилур одамларға кўрсатмак учун ва иймон келтирмас Аллоҳға ва қиёмат куниға. Бас, анинг мисоли бир соф текис тошға ўхшарки, анинг устида тупроқ бўлур, анға кучли бир ёмғир келур ва ани тамом соф қилиб қўюр. Булар ҳам қилган ҳосилларидин хеч нарсаға қодир бўлмаслар ва Аллох кофирларни ҳидоят қилмас.
265. Ва ул одамларики, молларини сарф қилурлар Аллохнинг ризосин ҳосил қилмак учун ва дилларин мазбуд қилибдурлар, моллари шундоқ бир боғға ўхшарки, баланд бир ерда бўлур, анға кучли ёмғир келур, андин ул икки баробар мева берур. Анға агар кучли ёмғир ёғмаса, шабнамгина кифоя қилур. Аллоҳ сизларнинг амалларингизни кўриб турғувчидур.
266. Оё, сизлардин ҳеч бирларингиз дўст тутарми шул нарсаники, анинг хурмодин ва узумлардин бир боғи бўлсинки, анинг остидин ариқлар оқиб турсин ва анинг ўшал боғда хар қисм мевалари ҳам бўлсин ва ўзи ғариб қолган бўлсин. Ва анинг бир мунча нотавон авлоди хам бўлсин, (шул холда) ул боғға қаттиқ бир шамол етсаки, анда ўт бўлсин ва ул боғ куюб кетсин? Шул тарзда баён қилур Аллоҳ сизларға оятларин, токи сизлар фикр қилинглар.
Хайр-эҳсон бир мевали боғдур, анинг берган мевасин қиёматда олиб тановул қилурки, ул вақт ниҳоятда муҳтож бўлғон вақти бўлур. Агар Худо учун холис қилган бўлса орзусиға муносиб андин фойдаланур ва агар халқ кўрсин деб қилган бўлса, ул боғ куюб кетган бўлур, бу бечора маҳрум қолур.
267. Эй мўминлар, сарф қилинг ҳосилларингизнинг ва Биз сизлар учун ердин чиқариб берган нарсаларнинг покизасин ва қасд қилманглар ёмонини андин бермак учун ва сизлар ани харгиз олмассизлар, магар андин кўз юмурсизлар. Ва билингларки, Аллоҳ албатта беҳожатдур, таъриф қилингандур.
268. Шайтон сизларни мухтожликдин қўрқитур ва бехаёликка буюрур ва Аллох сизларға ўз мағфирати ва фазлини ваъда қилур. Аллох вусъатликдур, билгувчи зотдур.
269. Ато қилур хоҳлаган бандасиға дин фахмини ва кимики анға дин фахми берилибдур, албатта ул одамға буюк хайр ато қилинибдур. Ва ақлсизлар қабул этмаслар насиҳатни, ақли донишлар эса қабул этурлар.
Дин ишларида фаҳми расо одамлар Аллоҳ таоло йўлида эҳсон қилсалар яна ният ила қилинур ва қайси тариқада қилинур — хўп яхши билурлар. Алар ўзлариға фойдали ишларни билибқилурлар. Зарарли ишлардин қочурлар,
270. Ва сизлар қайси бир қисм хайрот қилурсизлар ва қайси бир турлик назр берурсизлар, албатта Аллоҳ таоло хаммасини билиб турур. Ва золимлар учун хеч бир мададкор йўқдур.
271. Агар сизлар хайротни ошкора берсангизлар - ул хам яхшидур. Ва агар анн махфий қилсангизлар ва фақирларни топиб берсангизлар, мана бу нарса сизлар учун яна яхшироқдур. Ва Аллох таоло сизларнинг баъзи гуноҳларингизни узоқ қилур. Ва Аллох таоло сизларнинг кирдикорларингиздин яхши хабардордур.
Бергувчшшнг кўнглида халқ кўрсин, деган ният бўлмаса, очиқ суратда эҳсон қилса ҳам бўлур, токи ани кўриб бошқаларға ҳам шавқ пайдо бўлсин ва махфий қилиб бермак ҳам яхши, токи садақа олғувчи одам бошқалар ҳузурида хижолат бўлмасин. Ҳар икки ҳолда фақирни билиб берилсин, эҳсон гуноҳлар учун собундир (гуноҳларни ювадур).
272. Сизға аларни хидоят қилмоқ лозим эмасдур ва лекин Аллох таоло кимни хоҳласа хидоят қилур ва ул молники қилурсизлар хайротдин, анинг манфаати ўз жонларингизға бўлур ва харж қилмассизлар, магар Аллох таоло ризосин талаб қилиб ва хайротдин нима нарса харж қилурсизлар, анинг ажрин сизларға тамом берилур. Ва сизларға зулм қилинмас.
273. (Хайрот) ул фақирлар учундурки Аллоҳ таоло йўлинда банда қилингандурлар, мамлакатда хар тарафға юришға қудратлари йўқдур. Аларни жохил гумон қилур, савол қилмаганларидинки, алар бойлардурлар, сан аларни чехраларидин танурсан, одамлардин ёпишиб олиб савол қилмаслар (тиланмаслар) ва хайротдин ниманики харж қилурсизлар, албатта Аллоҳ таоло ани билур.   
Ҳақиқатда хайрот асли бериладиган кишиси шул зотларки, Аллоҳ йўлида бир муҳим ишға банддурларки, ани ташлаб хорижға тижорат ё саноатучун юролмаслар, чунончи, саййиди олам пайғамбарнинг асҳобларидин ахли сунна ҳамиша расули акрам хизматларида илм таҳсили ва жиҳода учун турур эрдилар, анинг учун халқ аларни бойлар жамоалари деб билур эрдилар, лекин ҳолатлари чеҳраларидин маълум бўлиб турур эрди. Ушбу замоиларда Қуръони карим ҳифслариға ва дини илм таҳсилиға машғул бўлиб, тижорат ва саноат қила олмаган одамлар бўлсалар, алар бу ҳукмға дохилдурлар, алардин хабар олиб турмак лозимдур.
274. Ул зотларики Аллох йўлида молларин харж қилурлар кечқурун ва кундузи махфий суратда ва ошкора, бас, алар учун бордур ажрлари Парвардигорларининг қошида. Аларға хафв йўқдур ва на алар ғамда қолурлар.
Ҳазрати Ибн Аббосдин ривоят қилинурки, бу ояти шарифа ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳа ҳақларида нозил бўлғондурки, ул жаноб қўлларида тўрт тангалари бор эрди, бирин кечқурун ва бирин кундузи ва бирини махфий ва бирини ошкор Аллоҳ йўлида сарф қилдилар.
275. Ул одамларики, суд (фойда) олиб ерлар, қиёмат куни ўринларидин турмаслар, магар ул одам кабики, шайтон анинг хушин барбод қилибдур ўраб олиб. Аларнинг бу ҳолатлари шунинг учундурки, (дунёда) дер эрдилар: "Тижорат ҳам ҳақиқатда судхўрликнинг ўзидур". Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни халол қилгандур ва суд олмакни ҳаром қилгандур, Эмди кимики Парвардигории тарафидин насихат келса ва ул одам тўхтаса, бас, ул олгани анға бўлур; кимики яна суд олмоқға қайтур, бас, аларгина дўзахидурлар. Алар анда хамиша қолурлар.
276. Аллоҳ суд баракотин камайтирур ва хайрот баракотин зиёда қилур. Аллоҳ ҳеч бир ношукр гуноҳкорни дўст тутмас.
Суд форсий сўздур, арабча "рибо" деган сўзнинг маънисидур. Яъни, бир кишиға бир неча рупия бериб кўпайтириб олмоқни айтилур. Масалан, 40 рупияни 45 рупия қилиб олинур. қиёмат куни ҳамма қабрдин бош кўтарганда пул фойдасини еган одамлар қабрларидин жин уриб кетган одамлар каби турурлар. Бу сазо аларға шул сабабдин берилибдурки, аларни дунёда Аллоҳ ҳалол қилган тижоратни тамом судни ўзи деб билур эрдилар. Ҳолбуки, тижоратдин келган фойда звази бор фойда жинси алоҳидадур. Ани Аллоҳ ҳалол қилгандур ва суддин келган фойда эвази йўқдур, жинси бирдур, ани Аллоҳ ҳаром қилгандур. Билиб туриб шунчалик фарқни ажратмаган инсонлар оқибатлари шундоқ бўлур. Судда баракот бўлмас, анжоми давлатнинг заволидур. Мўмин банда ўз Раббидин келган насиҳатни жони ила қабул қилур, кимға бир нарса берса, садақа қилиб берур, ё қарзи ҳасана деб берур, ҳалол давлатин суд ила ҳаром қилмас.
277. Ул одамларики иймон келтирдилар ва яхши амалларин қилдилар ва намозларини адо қилдилар ва закотларин бердилар, албатта алар учун бордур ажрлари Раббиларин қошида. Ва аларға хафв ва на ғамда қолмоқ бўлур.
278. Эй иймонлик бандалар, Аллоҳ таолодин қўрқинглар ва суддин нақадар боқий қолган бўлса олманглар, агар иймонлик бўлсангизлар.
279. Ва агар шундоқ қилмасангизлар Аллох томонидин сизларға уруш эълон бўлур ва анинг пайғамбаридин. Ва агар тавба қилсангизлар, ул холда молларингаз сизларға бўлур, на зулм қилурсизлар ва на зулм қилинурсизлар.
280. Ва агар (қарздор) қўли қисқа бўлса, бас, муҳлат берилсин ҳоли яхши бўлғунча. Ва бутун кечиб юборсангизлар сизлар учун яна ҳаммадин, агар сизлар билсангизлар.
281. Ва қўрқинглар ул кунидинки, ул кун хаммаларингиз Аллоҳ ҳузуриға қайтурсизлар, кейин ҳар бир кишиға қилган амалларин жазосин мукаммал берилур ва аларға зулм қилинмас.
282. Эй мўминлар, қачон сизлар ўзаро муқаррар бир вақтғача қарз муомаласин қилсангизлар, ўшал муомалани ёзинглар ва ўрталарингиздаги ёзғувчи инсоф ила ёзсин. Ва ёзғувчи ёзишдин тортинмасин, ҳам чунонки, Аллох анға таълим берибдур. Лозим шулки, ёзиб берсин ва айтиб берсин қарз олғувчи одам ва ул Аллоҳдин қўрқсин ва олган нарсасидин бирор нарсани кам ёздирмасин.
Бу юқоридағи оятларда аввал хайротнинг фазилатини баён қилинди, кейин суднинг муддатин кўрсатилди, эмди бу оятда қарз олиб, қарз бериш ҳукмлари зикр қилинур. Бу ояти шарифа Қуръони каримда бор оятларнинг узунидур, номини оят ул мадойина дейилур. Парвардиюр бу оят ила мусулмонлар учун ўзаро бир муддатға қадар қарз муомаласини ваъда ила қилмоқға ижозат берур, лекин бу муддатда икки тараф ўртасида жанжал бўлмасин, деб алоҳида мукаммал қоида баён қилур ва дерки, бир қоғозға ани ёзилсин, анда муддати равшан ёзилсин ва ҳар икки тараф номлари кўрсатилсин. Котиб воқеани адолат ила ёзсин, ёзишдин ибо қилмасин. Иложи бўлса, қарз олғувчи ўзи ёзсин, ёза олмаса, айни воқеани ўзини яширмай тамом равшан ёздирсин. Ўзи ёш бола бўлса, ё кўп қари, кучсиз одам бўлса, ё ақли камроқ бўлса, анинг меросхўрларидин бири ёздирсин. Бошқанинг ҳаққиға жабр ва нуқсон қилмасин, кам ёздурмасин.
Ва агар қарз олғувчи одам беақл бўлса, ё камтоқат бўлса ёки ул ўзи айтиб беришға қодир бўлмаса, ул холда анинг ишларин қиладурган одам тўғри ёздирсин. (Ва шундоқ муомалада) эр кишиларингаздин икки адад гувоҳ қилиб қўйинглар, агар икки эр киши мавжуд бўлмаса, бир эр ва икки хотун бўлсин ўзларингизға марғуб бўлғон гувохлардин. Хотунлардин қайси бирлари муомалани унутсалар ул бирлари иккинчилариға ёд берур ва гувоҳлар қачон чақирилсалар, тортилмасинлар ва эринманглар бундоқ муомалани кичик бўлсин ё катга бўлсин вақтиға қадар ёзишдин. Бу нарса Аллоҳ қошида инсофға зиёда яқин ва шаходатни зиёда дуруст туткувчидур. Ва шубхаға тушмасликларингға яқинроқдур. Магар муомала ҳозирий тижорат бўлсаки, ани ўзаро қўлдин қўлға олиб бериб турсангизлар, ул холда ани ёзмасдикларингиз сизлар учун гунох бўлмас ва қачон ўзаро савдо қилсангизлар гувоҳ қўйинглар ва ёзғувчиға ва гувоҳға зарар етказилмасин ва агар зарар еткурсангизлар сизларға гуноҳ бўлур. Аллохдин қўрқинглар ва Аллох сизға таълим берур ва Аллох хар нарсани билгувчи зотдур.
283. Ва агар сизлар сафарда бўлсангизлар ва ё ёзғувчи одам топа олмасангизлар, бас, гаровларға берилсинлар. Ва агар баъзиларингиз баъзиларингизға ишониб қарз берса, ўшал ишонилган одам олган омонатни адо қилсин ва Аллоҳ таолодин қўрқсинки, Раббидур. Ва гувоҳликни беркитманглар ва кимики шаходатни беркитур, албатта анинг дили гуноҳкордур ва Аллоҳ қилиб турган амалларингизни яхши билур.
Гаров муомаласиға сафарда котиб ва шоҳид топилмаган сабабдин зиёда зарурат тушур. Иқоматда ҳам гаров муомаласин қилмак ҳадис ҳукмларича жоиздур.
284. Ҳар нарсаки осмонларда, ҳар нарсаки ерда бордур Аллоҳнинг мулкидур. Ва агар сизлар дилларингизда бор нарсаларни маълум қилсангизлар ё ани махфий қилсангизлар, Аллоҳ снзлардин анинг ҳисобин олур. Кимни хоҳласа мағфират қилур ва кимни хоҳласа азоб қилур. Ва Аллоҳ ҳар нарсаға қодирдур.
Бу ояти шарифа нозил бўлюч, асҳоби каромдин катта бир жамоат кўп ташвишға тушдилар, ҳатто жаноби халифаи аввал Абу Бакр разиаллоҳу анҳу ҳам келиб жаноби расули акрам алайҳиссаломға арз қилдиларки: "Ё расулаллоҳ, агар бизларнинг хотиримизға келган нарсаға ҳам Аллоҳ ҳасоб-китоб қилса, ҳолимиз нечук бўлур?" Ҳазрати саййиди олам. марҳамат қилдиларки: "Сизлар "самиъно ва аътаъно" (эшитдук ва итоат қилдук)денглар". Аларҳаммалари жон ва дил ила бу ҳукмға амал қилдилар. Ҳақ таолоға аларнинг бу ишлари манзур бўлди. Сўнгра тубандағи икки оят ила ҳазрати расулни ва саҳобаларини таъриф қилди ва ҳам омонатдин ташқари бир ҳукмнинг бўлмаслигини эълон этди. Бир гуноҳни хаёлға келса ҳам амалға оширмаган ҳолда (азобға) олиш йўқлиғини баён қилди.
285. пайғамбар иймон келтирди ул нарсағаки, Парвардигор тарафидин туширилди. Мусулмонлар ҳам ҳаммалари Аллоҳға ва Анинг фаришталариға ва Китоблариға иймои келтирдилар, (дерларки): "Биз Аллоҳнинг пайғамбарларин ҳеч бирларнн фарқ қилмаймиз (бир-биридин)". Дерлар: "Биз эшитдук ва итоат қилдук, эй Раббимиз, мағфиратингаи тилармиз ва Санинг ҳузурингға қайтармиз".
 286. Аллоҳ таоло ҳея кимни тоқатадин ташқари бир нарсаға буюрмас, ул кишининг яхшилиги ўзиға бўлур, ёмонлиғи ҳам ўзиға. Биз агар унутсак ё хато қилсак (азобға) олма, эй бизнинг Парвардигоримиз! Бизларға оғир юк қўйма, ҳам чунонки қўюб эрдинг биздин аввалғиларға! Эй бизнинг Парвардигоримиз! Бизларға ани кўтармакка бизда тоқати йўқ юкни юклама. Ва афв эт биздин, мағфират қил бизни ва раҳм қил бизға. Сан хожамиздурсан, бас, ғолиб бил бизларни кофирларға.
Ҳадиси шарифда келибдурки, қачон бир инсон раббано ло туаххизноаин суранинг охириғача ўқиса, Аллоҳ марҳамат қилурки, "Ман албатта қилдим, Ман албатта қилдим", яъни, ушбу дуоларингни қабул қилдим. Илоҳи ушбу калималарин баракотидин биз ожиз ва бекас, муҳожир бандаларинг ҳолимизға раҳм қилғил, мафула бандаларингға ато қилғил, карамларингдин маҳрум этмагил. Мазлум ватанимизни динсиз кофирлар асоратидин озод этгил.

Орқага Олдинга