loader

003. Оли Имрон (Имрон хонадони) сураси

МАДИНАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 200 ОЯТ ВА 20 РУКУЪДУР

Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Алиф, лом, мим.
2. Аллоҳ таоло ягонадур, Андин бошқа маъбуд йўқдур, тирикдур. Коинот низомин сақлағувчидур.
Нажрондин олтмиш адад Исоийдин иборат бир ғаразли жамоа вакиллари суратинда келиб, ҳазрати саййиди олам пайғамбар хизматлариға ҳозир бўлдилар. Алардин бирлари Абдулмасиҳ жамоатнинг амири ва бирлари Айҳам ас-Саййид соҳиб маслаҳати ва бирлари Абу Ҳориса ҳаммадин катта пешволари эрдилар. Булар ниҳоятда дабдаба ва шавкат ила келишиб Ислом ила насроният ўртасида бўлган низоли масалалар хусусида сўзлашдилар. Бу воқеанинг тафсири тарих ва сийрат имотаридин Муҳаммад ибн Исҳоҳ сийратларида мавжуддур. Бу муборак сура сураи оли Имроннинг бошлашшидин таҳрибан 80-90 ояти ушбу воқеа устида нозил бўлғондур. Насронийлар ақидаларин асоси шул эрдики, ҳазрати Исо алайҳиссалом худодурлар ё Худонинг ўғлидурлар, ё уч худонинг биридурлар. Бу суранинг биринчи оятида тавҳиди холисни баён ҳилиб, Аллоҳ таолонинг ҳамиша тирик ва бутун жаҳонға нигоҳбон эканлигин исбот қилинур. Ҳазрати Исо алайҳиссалом бу икки манфаатдин ҳолидурлар. Анинг учун худо эмасдурлар. Бу баёнда аларнинг асосий ақидалари бекор бўлур.
3. Тушурди Ул сизға ҳақ Китобиники, тасдиқ этур ўзидин аввалғи Китобларни ва тушурди Ул Тавротни ва Инжилни.
4. Бу Китобдин аввал раҳнамо қилиб одамларға ва тушурди муъжизаларни, ул одамларики мункир бўлдилар Аллоҳ таолонинг оятлариға, алар учун бордур албатга қаттиқ  азоб. Аллоҳ ғолибдур, интиқом олғувчидур.
5. Аллоҳ таоло (зотадурки), махфий эрмасдур Анға ҳеч бир нарса на ерда, на осмонда.
6. Ул ўшал зотдурки, сизларнинг суратларингизни тортур оналарингиз қорнида хоҳлаган тариқада. Андин бошқа. ҳеч бир маъбуд йўқдур, ғолибдур, зикмат соҳибидур.
7. Ул ўшал зотдурки, сизға Китоб тушурди, андин баъзи оятлар муҳкамадурлар (маънилари равшан). Шул оятлар Китобнинг аслидурлар ва бошқалари муташобадурлар (маънилари муайян эмас). Бас, одамларики дилларида кажлик бордур, алар гумроҳлик тарқатмоқ ва мақсудни билмоқ қасдида муташоба оятлар орқасиға тушурлар, ҳолбуки, андин мақсуд надур - Аллоҳдин бошқа зот билмас. Ва одамларики дин илмида комилдурлар, алар дерларки: "Биз буларға иймон келтирдук, булар ҳаммаси Парвардигоримиз тарафидиндур". Фақат ақллиларгана насиҳатни қабул этурлар.
Қуръони карим ва бошқа осмоний Китобларнинг оятлари икки қисмға бўлинур; биринчи қисми ул оятлардурки, андин Аллоҳнинг муроди на эканлиги равшан маълум бўлиб турур. Бу қисм оятларни маҳкамот дейилур. Иккинчиси ул оягшарки, андин муродни тушунмакда бироз иштибоҳ пайдо бўлур. Бу қисм оятларни муташобиҳот дейилур. Бу хусусда дуруст йўл шулдурки, иккинчи қисм оятларни биринчи қисм оятларға тўғри қилиб кўрмоқ лозимдур. Агар анға маънида ва муродда мувофиқ келса қабул қилинур. Тўғри келмаса рад қилинур. Инсон ўз ақл- фаҳми ила анға маъни бермай, ҳақиҳатни Аллоҳға ҳавола қилиб, зоҳирийға иймон келтириб, ҳаммаси Парвардигоримиз оятлари, деб эътиқод этмак лозимдур. Чунончи, дин илмида комил зотлар шундоқ дерлар, ақли бутун одамлар қабул қилурлар ва дилларида кажлик ва бузуқлик бор инсонлар бошқаларни йўлдин оздирмоқ учун муташобеҳ оятлардин фойдаланурлар.
8. Эй, бизнинг Парвардигоримиз! Бизнинг дилларимизни ҳидоятингға мушарраф қилганингдин кейин яна (йўлдин) оздурма ва бизға ўз ҳузурингдин раҳмат ато қил. Сан албатта кўп эҳсон қилғувчи зотдурсан.
 9. Эй, бизнинг Парвардигоримиз! Сан албатга одамларни бир кун ўз хузурингға жам қилғувчидурсанки, анда хеч шак йўқдур. Аллоҳ албатта ўз ваъдасиға хилоф қилмас.
Диний илмда комил бўлғон зотлар ҳамиша ўзларин тубан берурлар ва шул тариқа Парвардигорлариға дуо қилурлар: Аллоҳумма ажъално минҳум (Эй Аллоҳ, бизни ўшалардин қалғил).
10. Ҳақиқатан одамларики, кофир бўлдилар, аларнинг моллари ва авлодлари Аллоҳ таоло муқобилинда (назаринда) алар учун хеч бир нарсаға ярамас. Алар дўзахнинг ўтинларидур.
11. Фиръавнийлар ва алардин аввал ўтганларнинг муомалалари кабики, алар ҳам ёлғон дедилар Бизнинг оятларимизни, бас, Аллох гирифтор этди гунохларин сабабидин; Аллоҳ азоби қаттиқ бир зотдур.
12. Кофирларға денгки: "Эмди анқариб мағлуб бўлурсиз ва тўпланурсиз жаханнам тарафиға ва ул нихоятда ёмон бир мақомдур".
13. Ҳақиқатан сизлар учун бир намуна икки тоифа ўрталаринда бўлиб ўтдики, алар (Бадр майдонида) йўлиқишдилар; бир тоифа Аллох йўлида жиҳод қилур эрдилар ва иккинчилари кофирлар эрдиларки, мусулмонларни ўз кўзлари ила ўзлариға икки баробар кўрар эрдилар. Аллоҳ хоҳлаган бандасиға ўз мадади ила қувват берур. Бу воқеада кўргувчилар учун ибрат бордур.
Парвардигор бу ояти шарифа ила хабар берурки, оз кунда яҳудлар ва насоролар ва мушриклар ҳаммалари ҳазрати саййидй олам Муҳаммад пайғамбар қавмларидин мағлуб бўлиб, салоҳ таслим қилурлар. Бу дунёдат расволикларидур ва охиратда иймон келтирмай ўлиб кетганлари жаҳаннам азоби ила сазоланур.
14.    Хушнамо маълум бўлур инсонларға марғуб нарсаларнинг муҳаббати, яъни, :хотунларнинг ва ўғилларнинг ва тилло ва кумушдин йиғилган хизонанинг ва нишон қилинган отларнинг ва ҳайвонларнинг ва экиннинг муҳаббати. Бу нарса ҳаёти дунё фойдасидур ва яхши мақом Аллох қошиндадур.
Ҳадисда хотунлар ҳақларинда келибдурки: Мо таракту баъди фитнатан азарра ала рижоли минаннисои, яъни, мандин кейин ҳеч бир фитна эркақлар учун хотунлардин зиёда бўлмас. Яна бир ҳадисда бу тариқа келибдурки: Ад-дунё матоъун ва хайру матоиҳ ал-миръатус солиҳоту, яъни. дунё ўзи бир матодур ва матоларнинг ниҳоятда яхшироғи яхши хотундур. Бундин маълум бўлурки, хотун диндор, хушахлоқ ва вафодор бўлса, дунёнинг ҳаммадин улуғ неъмати хотундур. Ва агар хотун динда бепарво ва хулқи ёмон ва ўзи бевафо бўлса, андин ёмонроқ фитна ва мусибат дунёда бўлмас. Нишонлик отлардин мурод ул отлардурки, аларға нумра тақилгандур ё тўрт оёғида, ё пешонасида қудрати қашқалари бордур. Ё бу отлардин мурод яйловға ўтламоқ учун қўйиб юборилган отлардур. Булар каби нарсалар роҳати бир неча кунлик роҳатдур. Охират роҳати абадийдур, ул роҳат Худодин қўрқганларға насиб бўлур.
15. Сиз денг "Ман сизларға шундоқ бир нарсадии хабар берайкиб,ул нарсаларингиздин яхшироқдур". Одамларики Парвардигоридин қўрқурлар, бордур алар учун Раббиларин қошинда боғларки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда ҳамиша қолурлар ва пок хотун ва Аллоҳнинг ризоси (бордур). Аллох бандаларин яхши кўриб турғувчи зотдур.
16. Алар шул зотлардурки, дерлар; "Эй, бизнинг Парвардигоримиз! Бизлар иймон келтирдук, эмди бизнинг гуноҳларимизни кечгил ва сақлағил бизни дўзах азобидин".
17. Алар сабр қилғувчилар ва  рост сўзлағувчилар (ва итоатликлар) ва мол сарф қилғувчилар ва сахарларда мағфират талаб қилғувчилардур.
18. Аллох ва фаришталар ва илм сохиблари гувохлик бердиларки, Аллоҳ таолодин бошқа маъбуди бархақ йўқдур. Ул инсоф ҳокимидурки, Андин бошқа маъбуд йўқдур, ғолибдур, хикмат сохибидур.
19. Аллох қошиндағи дин - Исломдур ва бас, ихтилоф қилмадилар
китобийлар, магар аларға сахих илм хосил бўлғондин кейин махз ўзаро зиддиятлар қилишиб. Кимики Аллохнинг аҳкомиға мункир бўлур, бас, Аллох тездин хисоб олғувчи зотдур.
Аллоҳ ва фаришталар ва тамом аҳли илм ушбу нарсаға шаҳодат берурларки, жаноби Вожиб ул-вужуд ваҳдаҳу ло шариқа лаху Андин бошқа ибодатға мустаҳиқ маъбуди барҳақ ҳеч йўқдур. Ширк ақидаси тамом ботил ақидадур, ҳар бир замон олимлари ҳамиша тавҳидға даъват бериб ўтгандурлар. Ва ҳозирги замонда эса тавҳид далоли Ул қудрати вужудға зуҳур қилгандурки, Анинг хилофиға бир калима сўз қилмак тамоми ҳамоқатнинг ўзидур. Ҳатто мушриклар ўзлари ҳам қойилдурларки, илми усул мушрикона ақоидни таййид этмас. Бу муборак ақидани келтирган Ислом дини Худойи дин ва ҳақ диндур. Бу ҳақ динни қабул этмай, ўзларин аҳли Китоб даъво қилғувчи китобийлар ҳақиқий китобийлар эрмасдурлар. Балки зиддий ва бўйсунмаган жамоадурлар. Қўлларида чароғ бўлиб, кўзлари соғ жамоадин бу тариҳа мухолифатлар учун Худо қиёматда афъоллариға муносиб сазолар берур.
20. Агар булар сиз ила жанжал қилсалар, сиз денгки: "Ман ўз юзимни Аллох тарафиға қилдим ва манинг тобеларим хам" ва денг; "Сиз китобийларға ва араб мушриклариғаки, сиз хам биз каби Исломни қабул қилурсизларми?" Агар алар Исломни қабул қилсалар, албатта тўғри йўл топган бўлурлар ва агар юз ўгирсалар, ул ҳолда сизнинг вазифангиз еткурилгандур. Бас, Аллоҳ бандаларин яхши кўриб турғувчи зотдур.
21. Ҳақиқатан одамларики, Аллоҳнинг оятлариға мункир бўлурлар ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирурлар, одамлардин (афъол ва ахлоқда), эътидолға буюрғувчиларки, бас, аларға башорат беринг оғир азобдин.
22. Ана шулардур ул жамоаки, дунёда ҳам, охиратда хам қилган амаллари зое бўлғондур ва йўқдур алар учун хеч бир мададкор.
23. Оё, кўрмадингизми ул жамоаники, аларға Китоб (Таврот)дин бир ҳисса берилган, аларни чақирилур Аллохиинг Китобиғаки, то хукм қилсинлар аларнинг ўрталарида; кейин бир фирқа юзларин ўгурган холда қайтурлар.
24. Бу нарса шунинг учундурки, алар дерлар: "Дўзах ўти харгиз бизни тутмас, магар саноғлик неча кун". Ва мағрур қилди аларни динда ўзлари тутган бўхтонлари.
25. Бас, холлари нечук бўлур, вақтики биз жам қилурмиз аларни бир куники, анда шак йўқдур ва берилур ул кун ҳар бир жоннинг амалин жазоси мукаммал ва аларға зулм қилинмас.
Яҳудийларнинг илгари ўтган улуглари деб кетган эканки, бизлардин ҳар ким нақадар гуноҳ қилса ҳам, дўзахда етти кундин зиёда қолмас.Мана бу сўзға алар мағрур бўлиб, ҳар бир номаъқул ишни қилур эрдилар, ҳолбуки, бу ниҳоятда равшан ёлғондур.
26. Сиз денг: "Эй Аллох! Тамоми мулкнинг подшохи, Сан кимға хохласанг салтанат берурсан ва кимдин хохласанг салтанатаи тортиб олурсан. Ва хохлаган бандангни аэиз қилурсан ва хохлаган қулингни хор қидурсан. Ҳамма хайр Санинг қўлингдадур, албатта Сан хар бир нарсага қодирдурсан.
27. Кечани кундузға дохил қилурсан ва ўликдин тирнкни пайдо қилурсан ва тирикдин ўликни пайдо қилурсан ва хохлаган бандангға бехисоб ризқ берурсан".
28. Мусулмонлар мусулмонларни қўйиб кофирларни ошно қилмасинлар ва кимики шундоқ қилур, ул одам Аллох тарафидин хеч бир алоқада бўлмас. Магар кофирлардин бир нав сақланмак қасдида бўлсангизлар (нуқсон бўлмас) ва Аллоҳ сизларни ўзидин қўрқитур. Аллох тарафиға қайтиш бордур.
29. Сиз денг "Агар сизлар дилларингиздаги сирларни яширсангизлар, ё ошкор қилсангиэлар, хархолда аии Аллоҳ билур, хам билур Аллох осмонларда ва ерда бор нарсаларни ва Аллох ҳар нарсаға қодир".
30. Ул куники анда хар бир одам қилган яхши амалини ўз муқобилида хозир топур ва қилган ёмон амалини хам. Орзу қилурки, кошки анинг ила ёмон амалин ўртасида узоқ масофа бўлса. Аллоҳ сизларии ўзидин қўрқитур ва Аллох бандалариға нихоятда мехрибондур.
31. Сиз денгки: "Эй инсонлар! Агар сизлар Аллохни дўст тутсангизлар манға тобе бўлингларки, Аллох сизларни дўст тутур, гуноҳларингизни кечирур". Ва Аллоҳ мағфират соҳиби, ниҳоятда рахмлик зотдур.
Қуръони карим Аллоҳға ўзин муҳабббатлик деб даъво қилғувчи ҳар бир бандатнг даъвоси рост ё ёлғонлигини билмак учун ҳазрати саййиди олам пайғамбар суннатлариға иттибоин. (эргашгап) меёр қарор берур. Яъни, ҳар кимнинг ул жанобға пайравлиғи нақадар зиёда бўлса, шул миқдорда анинг Аллоҳға муҳаббати зиёда маълум бўлур ва наҳадар пайравлиғи кам бўлса, шул қадар ул ёлғончидур.
32. Сиз денг: "Итоат қилинглар Аллохға ва расулиға". Агар алар юз ўгирсалар, Аллоҳ кофирларми дўст тутмас.
33. Аллоҳ Одамни, Нухни ва Иброхимни ва Имроннинг авлодини албатта бутун олам ахлидин ортиқ қилди,
34. Алар авлод бўлди баъзилари баъзилариға ва Аллох эшитғувчи ва билғувчидур.
35. Вақтики Имроннииг хотуни деди: "Эй манинг Раббим! Ман ўз қорнимдағи фарзандимни хар тарафдин озод этиб, Ўзингға назир қилдим, Сан мандин қабул эт, албатга Сангина эшитгувчи, билгувчидурсан".
Имрон номлик икки зот ўтгандур: бири Мусо алайҳиссаломнинг оталари, иккинчиси Марям — Ҳудо андин рози бўлсин — оталаридур. Бу мақомда зикр қилинган Имрон салаф ва халаф аксарларин қавлларича, иккинчи Имрондур. Чунки тубандаги оятда воқеаси баён қилинадурган хотун ушбу Имроннинг рафиқасидур. Ва анинг авлоди Марям ва Исо алайҳиссалом воқеалари тафсил ила зикр қилинур.
36. Вақтики ул хотун қорнидағи болани туғди, деди: "Эй Парвардигорим, ман буни қиз туғдим" ва Аллоҳ нима туққонини яхши билур ва ўғил қиз каби эрмасдур ва (деди): "Ҳақиқатан ман анға Марям деб от қўйдим. Ва ҳақиқатан ман ани ва анинг авлодини шайтони ражим шарридин Санинг панохингға берурман".
37. Бас, қабул этди ани Парвардигори яхши суратда ва ани яхши ўстирди ва кафил зилди анға Закариёни. Ҳар бор Закариё ибодатгохға анинг қошига бориб эрди, топур эрди анинг қошида емак қисмини. У айтди: "Эй Марям, бу нарса санға на ердин келди?" Ул айтдики: "Бу нарса Аллоҳ таоло тарафидин келди". Албатта, Аллоҳ хохлаган бандасиға бехисоб ризқ берур.
Яъни, дунёвий ишлардин ва никоҳ алоқасидин озод туриб, Санинг ибодатингға ва калисо хизматиға машғул бўлсин, Аллоҳ ул хотун дуоларин ижобат айлаб, назрларин қабул этди. Қиз бўлсалар ҳам Марямни ўғил каби қабул этди ва одатға хилоф бўлса ҳам калисо хизматиға олиндилар. Тарбиятлариға ҳолаларин эрлари ҳазрати Закариёни мутасадди қилинди. Ҳазрати Марям кундузи калисо ёнида хос бир ҳужрада туриб, кечқурун ҳолаларин қошларида турур эрдилар. Ҳужраларида қиш кунларида ёз меваси, ёз кунларида қиш ҳосили бўлур эрди. Бу нарса Аллоҳ тарафидин қилинган каромат эрди.
38. Ўшал ерда Закариё (ўлтириб) дуо қилди, Парвардигориға деди: "Эй Парвардигорим, манға ўз тарафингдин покиза авлод иноят қил. Сан албатта дуо эшитгувчи зотдурсан".
39. Фаришталар анға овоз бердилар ва у ибодатгоҳда намоз ичида қоим эрдики: "(Эй Закариё), Аллоҳ санға Яҳё номли фарзанддин башорат бердики, Аллоҳнинг калимаси (Исони) тасдиқ этур ва муқтадор бўлур ва хотун севмас бўлур ва солиҳ бандалардин бўлур".
40. Закариё арз қилди: "Эй Парвардигор, ўғил фарзанд манға нечук ато бўлур, ҳолбуки, ман қараб қолганман ва хотуним туғишдин қолгандур?" Аллоҳ рахмат қилдики: "Аллоҳ мана шул тариқа хоҳлаган нарсасини қила олур".
41. Закариё деди: "Парвардигор, манинг учун бир аломат муайян қил". Аллох мархамат қилдики: "Аломатинг шулдурки, уч кунғача одамларға сўзлай олмассан, магар ишора билан ва ёд қил Парвардигорингни кўп-кўп, эрталаб ва кечқурун тасбеҳға машғул бўл". 42. Вақтики фаришталар дедилар: "Эй Марям, ҳақиқатан Аллох сани ортиқ қилди ва сани бутун жаҳон хотунларидин афзал қилди.
43. Эй Марям, ўз Парвардигорингға бандалик қил ва рукуъ қилғувчилар ила рукуъ қил".
44. Бу нарса ғайб хабарларидиндур, Биз ваҳй воситасида сизға билдирурмиз ва сиз алар қошларинда эрмас эрдингиз, вақтики алар (қуръа суратинда) ўз қаламларини ташлар эрдиларки, қайси бирлари Марямни парвариш қилур. Ва сиз алар қошларинда эрмас эрдингиз, вақтики алар ўзаро жанжал қилур эрдилар.
Ҳазрати Марям камолға етиб жувон бўлғонларидин кейин Аллоҳ фаришталар тилларидин ул жанобға ато ҳилинган даражалар ва мартабаларни билдириб, шул мақомға муносиб бандаликю чақирур. Ҳазрати Марямни ўз тарбиясиға олмак учун мвсжид буюклари ўзаро жанжал қилишиб, охир қалам ила қуръа ташламоқға қарор бердлар. Ҳаммалари Таврот ёзадурган қаламларини оқиб турган ариқға ташладилар, ҳаммаларин қаламлари оқиб кетди, ҳазрати Закариё қаламлари юқориға оқди.
45. Вақтики фаришталар дедилар: "Эй Марям, хақиқатан Аллоҳ таоло санға бир калимадин башорат берурки, Ўз тарафидиндур, анинг номи Масиҳ Исо ибн Марям бўлур, дунё ва охиратда сохиби мартаба бўлур ва ҳам Аллоҳ таолонинг яқин бандаларидин бўлур.
46. Ва она қучоғида одамларға сўз қилур ва ўрта ёш бўлғонда ҳам солих бандалардин бўлур.
Ҳазрати Исо алайҳиссалом умуминсон болалари каби ота-онадин туғилмай, танҳо онадин туғилдилар. У эса одатға хилоф бир нарса бўлса ҳам Аллоҳ ҳукми ила бўлғондур. Ва ҳабия маъниси соҳиби мартаба ва ҳар бир номуносиб нисбатдин пок демак бўлур. Она қучоғида сўз шунинг учун қилурларки, халҳ ул жаноб туғилган вақтларида волидалариға туҳматомиз хитоб қилганда, волидасининг ҳақиқатини болалариға ҳавола қилдилар вахалҳға ул жаноб ўзлари кофий ва шофий жавоб бердилар ва ўрта ёш бўлғонда ниҳоятда ажаб ва ғарир сўзлар қилдилар.
47. Марям арз қилди: "Парвардигоро, манға фарзанд нечук бўлур, ҳолбуки, манға одам боласин қўли тегмагандур?" Аллоҳ деди: "Аллоҳ шул тариқада хоҳлаган нарсасини ярата олур, қачон бир ишни хоҳласа, анға "Бўл!" дебгина хитоб чилур, ўшал он ул нарса бўлур қолур".
48. Ва таълим берур анға Китобни ва донишни ва Тавротни ва Инжилни.
49. Ва пайғамбар қилиб юборур Баний Исроилға. Ул аларға дерки: "Ман сизларға Парвардигорингиз тарафидин далил олиб келдим, (ул шулки), ман сизларға лойдин қуш суратинда бир нарсани қилиб (кўрсатурман), кейин ул нарсаға дам солурман, ул нарса Аллоҳ таоло ҳукми ила учар қуш бўлур ва онадин туғма кўрни ва песни тузатурман. Аллоҳ ҳукми ила ўликни тиргизурман. Ман сизларға миниб келган нарсаларингизни айтиб берурман, албатта ушбу нарсада сизлар учун далил бордур, агар сизлар иймондор бўлсангизлар.
50. Ва ман тасдиқ қилғувчидурман ул Китобники, номи Тавротдур ва мандин аввал келгандур. (Ман келдим) токи ҳалол қилиб берай сизларға ҳаром қилинган нарсалардин баъзисин. Ва келдим ман сизларға Раббиларингиз тарафидин далил ила. Ва бас, қўрқинглар Аллохдин ва манға итоат қилинглар.
51. Ҳақиқатан Аллоҳ манинг хам, сизларнинг хам Раббингиздур, Анғагина бандалик қилинглар, бугина тўғри йўлдур".
52. Вақтики Исо аларда кофирликни сезди, деди: "Кимдур Худо йўлида манға мададкор?" Ҳаворийлари дедилар: "Бизлар Аллоҳ диниға мададкордурмиз, биз Аллохға иймон келтирдук ва сиз шунға гувоҳ бўлингки, бизлар албатта мусулмонлардурмиз".
Ҳаворийлар аслида икка ададкир ювғувчи одамлар эрдилар. Кир ювмакка машғул бўлғонлари сабабидин аларни ҳаворий дейилур эрди. Ҳазрати Исо алайҳиссалом аларнинг бошлиқлариға бориб дедиларки: "Сизлар на учун либос ювурсизлар, келинглар, ман сизларға дил тозалаш ҳунарини таълим берай". Алар бу сўзни эшшпиб дарҳол ул жанобға қўшилдилар. Шундин кейин кимки қўшилса, анға ҳаворий лакаби берилар эрди.
53. Эй бизнинг Парвардигоримиз, бизлар Сая туширган Китобға иймон келтирдук ва тобе бўлдук расулға. Эмди бизни гувоҳлик берғувчилар ила ёзғил.
54. Ва алар махфий чора кўрдилар. Аллоҳ ҳам махфий чора кўрди. Аллоҳ махфий чора кўргувчиларнинг яхшироғидур.
Араб тилида макр деб махфий суратда нозак бир тадбир кўрмакни айтилур. Ҳазрати Исо замонларида мавжуд подшоҳ яҳудийлар ағвол (жин)ларидин Матосир бўлиб, ул жанобни тутмак ва ҳибс қилмак ва дорға осмакка ҳукм берди. Аларнинг бу муомалаларин жавобиға жаноби Рабби ул-оламин ҳазрати Масиҳ алайҳиссаломт шул қадар муҳофазат қилдики, алар бир дона мўйлариға нуқсон етказа олмадилар. Аллоҳ ҳазратни осмонға олиб, фаришталарға қўшиб қўйди. Ул жаноб алар ила Арш атрофидадурлар, инсон эрдилар, фаришта ҳам бўлдилар, ерлик эрдилар, осмонлик ҳам бўлдилар. Бутун Ислом умматлари эътиқод қилурларки, Исо алайҳиссалом тирикдурлар, осмондадурлар, бир куни осмондин тушурлар.
55. Вақтики Аллох Исоға деди: "Эй Исо, хақиқатан Ман сани олғувчидурман ва тарафимға кўтарғувчидурман ва сани пок қилғувчидурман кофирлар муҳаббатидин ва ғолиб қилғувчидурман тобеларингни кофирларға қиёматғача. Кейин Манинг тарафимға бўлур ҳаммаларингизнинг қайтишларингиз ва Ман ҳукм қилурман ўрталарингизда бўлғон ихтилофларда.
56. Бас, ул жамоаки, кофир бўлдилар. Ман аларға қаттиқ азоб берурман дунёда ҳам, охиратда ҳам ва алар учун бўлмас мададкорлар.
57. Ва аммо ул жамоаки, иймон келтирдилар ва яхши амаллар қилдилар. (Аллоҳ) аларға ажрларин мукаммал берур; Аллоҳ золимларни дўст тутмас.
58. Бу нарсани сизға ўқиб эшитдирурмизки, булар оятлардур ва ҳикматли насихатлардур.
59. Ҳақиқатан Исонинг Аллох қошидағи мисоли Одам кабидур, ани тупроқдин яратди, кейин анға "Бўл!" деди, ўшал он ул бўлди.
60. Бу сўз хақдур, Парвардигорингиз тарафидиндур. Бас, сиз шак қилғувчилардин бўлманг.
61. Кимики бу хусусда сиз ила жанжал қилур сизға саҳиҳ илм ҳосил бўлғондин кейин ҳам, бас, сиз денг: "Келинглар, чақирайлик ўғилларимизни ва сизнинг ўғилларингизни, хотунларимизни ва сизнинг хотунларингизни, ўзимизни ва сизларнинг ўзларингизни, кейин ҳаммамиз илтижо қилайлик ва юборайлик Аллоҳ лаънатин ёлғончи инсонларға!"
Дедиларки: "Агар Худонинг ўғли бўлмаса, кимнинг ўғлидур?" Аларнинг бу эътирозлари ўрнида юқоридаги ояти шарифа нозил бўлди, яъни, бир фарзанднинг вужуди учун ҳамиша ота ва онанинг вужуди лозим эрмасдур. Аллоҳ хоҳласа отасиз ҳам пайдо қила олур Масиҳ алайҳиссалом каби ва ота-онасиз ҳам пайдо қила олур ҳазрати Одам алайҳиссалом каби. Аллоҳ таоло жаноби пайғамбаримизға ҳукм. берурки, Нажрон насоролари бу қадар тушунтирсангиз ҳам тушунмаслар. Ул ҳолда сиз алар ила мубоҳила қилинг, аларға денгки: "Келинглар, сизлар ҳам, бизлар ҳам аҳл-авлодларимизни баробар олиб Аллоҳға зори ва тазарруъ қилайлик ва ҳар ким. Исо алайҳиссалом ҳаққинда берган баёнида ёлғончи бўлса, анға Аллоҳнинг лаънатин юборайлик, токи ҳақ ила ботил равшан бўлсин". Алар бу сўзни эшитғач, бир кун ўз ўрталарида маслаҳат қилмак учун ижозат олдилар, кейин ҳаммалари маслаҳат қилиб сўзлашдилар. Ораларидаги улуғларидин бир соҳиби рай дедики: "Эй насронийлар, сизлар яхши билурсизларки, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ пайғамбардурлар ва қайси бир қавм ҳақ расул ила мубоҳила қилса, ҳалок бўлмай қолмас. Биз бул зот ила мубоҳила қилсак, ер юзида бир насроний қолмас. Биз учун муносиб шулдурки, ўз жонимизни саломат олиб қочирайлик. Бу жаноб Масиҳ ҳақларинда яхши сўз қилдилар. Аллоҳ Исмоил алайҳиссалом авлодларидин бир пайғамбар юбормоқчи эрди. Мумкиндурки, ўшал пайғамбар шул зотдурлар". Бу маслаҳатға қарор берғач, саййиди олам пайғамбаримизға икрор бўлдилар ва мубоҳила қилмадилар. Лекин жаноби саййиди олам ҳазрати Фотимани ва ҳазрати Алини ва икки имомни ҳамроҳ қилиб олаб чйқиб туриб эрдилар. Мубоҳила (бир-бирини айблаш) учун ҳозир эрдилар. Сўнгра алар сулҳ қилишиб, жўзя қабул қилишиб, ватанлариға қайтдилар.
62. Ҳақиқатан бу ҳақ баёндур ва Аллоҳдин бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдур ва албатта Аллоҳнинг ўзи ғолиб, хикматлик зотдур.
63. Бас, алар юз ўгирсалар, Аллоҳ фасодчилар холин билгувчи зотдур.
64. Сиз денг: "Эй китобийлар, келинглар бир калима тарафиғаки, сизларнинг ва бизларнинг ўртамизда баробардур, ибодат қилмайлик Аллохдин бошқаға ва шерик этмайлик Анга бошқа. ҳеч кимни ва Аллохни қўйиб, баъзимиз баъзимизни рабб деб билмайлик". Бас, агар алар юз ўгирсалар денгки: "Сизлар гувоҳ бўлинглар бу нарсағаки, биз албатта Худонинг итоаткор бандаларидурмиз".
65. Эй китобийлар, Иброҳим хусусида нечук жанжал қилурсизлар? Ҳолбуки, Таврот ва Инжил андин кейин нозил бўлғондур. Оё, яна тушунмассизларми?
 66. Орий, сиз шул жамоадурсизларки, ўзларингизға маълум нарса хақида жанжал қилдингизлар. Эмди ул нарса хусусида нечук жанжал қилурсизларки, ул сизларға маълум эрмасдур? Аллоҳ билур ва сизлар билмассизлар.
67. Иброхим на яхудий эрди, на насроний эрди ва лекин тўғри йўл топган мусулмон эрди ва мушриклардин эрмас эрди.
68. Ҳақиқатан, одамлар ичларинда Иброхимға ниҳоятда яқин жамоа ўз замонида тобе бўлғонлар эрдилар ва (алардин сўнг) бу набийи мухтарамдурлар ва булар иймон келтирганлардур. Аллоҳ мўминларнинг мададкоридур..
Иброҳим алайҳиссаломни яҳудийлар яҳудий дер зрдилар, насоролар насроний дер эрдилар. Ҳар икки фирқанинг даъволари ёлғондур. Нечук яҳудий ва насроний бўлурлар, ҳолбуки, ул жаноб Тавротдин ва Инжилдин неча юз йил муқаддам ўтгандурлар, ҳазрати Мусо ва ҳазрати Исо ул зотдин кўп замон кейин ўтгандурлар. Эмди ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломға ҳаммадин яқин фирқа ўз замонларидағи умматларидур, сўнгра бу набийи муҳтарам ва бу жанобнинг умматларидурлар.
69. Китобийлардин бир тоифа шуни орзу қилурларки, қайси бир сурат ила сизларни гумроҳ қилсинлар ва алар ўзларидин бошқани гумрох қилмаслар ва лекин тушунмаслар.
Яҳудийлар Ислом хилофида ҳар хил тадбир ва чоралар- кўрур эрдилар. Ул тадбирлардин баъзиси шул эдит, ўз одамларидин бир нечалари эрталаб мусулмон бўлиб, мусулмонлар ила баробар бутун кун бўйи намоз ўқисинлар, лекин шом вақтида Исломдин хориж бўлсинлар ва халқға десинларки: "Осмоний Китобларда башорат берилган пайғамбар бу зот эмас эканлар, биз улуғ илмларимиздин ҳақиқат қилдук ва ўзимиз ҳам кўрдукки, охир замон пайғамбарин нишонлари бу жанобда йўқ экан ". Аларнинг бу сўзларин эшитган баъзи хом ва содда мусулмонлар иймонлари заиф бўлғонлиги сабабидин ташвишға тушсинлар ва десинларки: "Агар Ислом ҳақ бўлса, булар
андин чиқар эдиларми?" Аларнинг бу шайтон ишлари ўзлари каби зотларға таъсир қилур. Аллоҳ ҳидоят қилган банда бу тариқа иғволар ила йўлдин озмас.
70. Эй китобийлар, нима учун Аллоҳнинг оятлариға мункир бўлурсизлар, ҳолбуки, ўзларингиз иқрор қилурсизлар?
71. Эй китобийлар, нима учун ростға ёлғонни қўшиб сўзларсизлар ва ҳақни яширурсизлар, холбуки, ўзларингиз билургизлар?
72. Ва китобийлардин бир жамоа дедиларки: "(Эй одамлар), мусулмонларға тушурилган Китобға эрта билан иймон келтиринглар ва кечқурун (андин) қайтинглар, шояд алар ҳам қайтурлар.
73. Ва ишонманглар ўз динларингиздағи одамдин бошқанинг сўзиға". Сиз денгки: "Асл ҳидоят Аллохнинг ҳидоятидур ва ишонманглар бу сўзғаки, сизларға берилган нарсани яна бир кишиға берилсин!" Ё қайси бир жамоа Худо қошида сизларға ғолиб келсин. Сиз денгки: "Ҳақиқатан ҳам фазл ва карам Худо қўлидадур, Ул ани хоҳлаган бандасиға берур". Ва Аллоҳ (бағри) кенг ва билгувчи зотдур.
74. Хос қилур ўз раҳматиға хоҳлаган бандасини ва Аллох буюк фазл соҳибидур.
75. Ва китобийлардин баъзилари шундоқдурки, агар сан анға кўп бир мол омонат қўйсанг, ул санға ани топширар ва баъзилари шундоқдурки, сан анға биргина тилло омонат қўйсанг ҳам ани санға топширмас, магар тепасида қоим туриб олсанг. Бу шунинг учундурки, алар дерларки: "Саводсизларнинг молларин олса бизға гунох бўлмас". Ва алар Аллохға ёлғон сўзни нисбат берурлар ва буни ўзлари билурлар.
Китобийлардин баъзилари дерларш: "Исломға кирган нодон арабларшнг ҳақларин емак бизларға дурустдур, гуноҳ эмасдур". Бу хоинлартнг сўз ва кирдикоридур. Аммо алар ичинда шундоқ аминлари ҳам борки, агар аларға бир тилло эмас, бутун хазинани омонат қўйса, бир тийиниға хиёнат хрлмас. Ана шу фирқалари ҳаҳини танитн ва Худодин қўрқған ва ўз Китоблариға амал қилганлардур. Жаноби ҳазрат Абдуллоҳ ибн Саллом тби зотлар шул фирқадиндурлар.
76. Йўқ! (Аларнинг даъволари ёлғондур), кимики ўз ахдиға вафо қилур ва Аллоҳдин қўрқур, Аллоҳ қўрқувчиларни дўст тутар.
77. Ҳақиқатан ул зотларики, Аллоҳнинг ахдин ва ўзларининг қасамларин муқобилида озгина бир қийматини олурлар, ана шул зотлар учуи охиратда ҳеч бир насиб йўқдур. Ва Аллоҳ аларға (лутф ила) сўзламас ва қиёмат куни аларға (муҳаббат ила) боқмас, аларни пок ҳам қилмас. Ва аларға бордур дарднок азоб.
78. Ҳақиқатан алардин бир фирқа борки, Китобни тилларин буриб ўқурлар токи сизлар ул нарсани Китобдин хаёл қилинглар, ҳолбуки, ул нарса Китобдин эмасдур ва алар дерлар: "Ул нарса хам Худо тарафидиндур", ҳолбуки, ул нарса Худо тарафидин эмасдур, алар билиб туриб Аллоҳға ёлғонни насиб берурлар.
79. Ҳеч бир инсон учун бу дуруст эмаски, Аллоҳ анға Китоб ва хикмат ва пайғамбарлик берсин, кейин ул одамларға шундоқ десинки: "Сизлар Аллоҳни қўйиб манға банда бўлинглар ва лекин сизлар Аллох кишилари бўлинглар, шунинг учунки, сизлар Худо Китобини таълим берурсизлар ва шунинг учунки, сизлар ўқирсизлар".
80. Ва жоиз эмаски, сизларға фаришталарни ва пайғамбарларни парвардигор қилиб олмаклигингиз учун у буйруқ берсин. Оё, ул сизларға сизлар мусулмон бўлғонларингаздин кейин кофир бўлишға буюрурми?
81. Вақтики Аллоҳ пайғамбарлардин ахд олди: "Албатта нима нарсаки Китобдин ва ҳикматдин Ман сизларға берсам, кейин бир пайғамбар сизларға келсаки, сизлардағи Китобни тасдиқ этур. Ул ҳолда сизлар албатта анға иймон келтиринглар ва анға мададкор бўлинглар". Ул деди: "Иқрор бўлдингизларми ва шул шарт ила шартимни қабул қилдингизларми?" Алар дедилар: "Иқрор бўлдик". Аллоҳ деди: "Эмди сизлар гувох бўлинглар ва Ман ҳам сизлар ила гувохлардиндурман".
82. Бас, кимики юз ўгирур бундин кейин, ана шулар нофармондурлар.
Жаноби Борий таоло тамоми пайғамбар алайҳиссаломдин аҳд олгандур. Ва алар ҳаммалари ўз умматларидин қарор олгандурларки, саййиди олам пайғамбаримизға иймон келтирсинлар ва ул жанобға мадад берсинлар. Ҳам чунонки, ҳазрати Али ва ҳазрати Аббос — Тангри алардин рози бўлсин — ва бошқалардин ва сарвари коинот ўзлари иршод қилурларким, ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг замонида мавжуд бўлур эрди, манға тобе бўлур эрди ва марҳамат қилурларки, Исо алайҳиссалом осмондин нозил бўлса, Қуръони карим ва сизларнинг пайғамбарларингиз суннати ила ҳукм қплур. қиёматда шафоати кубро учун илгари юрмак ва тамоми аҳли маҳшарни бу жаноб илмлари остиға жам. бўлишлари ва меърож кечасида тамоми анбиёға ишонмак ушбу сиёдати кубро асарларидиндур.
83. Оё, Аллоҳ динидин бошқа бир дин ахтарурларми? Ҳолбуки ҳар кимики осмонларда ва ерда бордур ҳамма хушлик ила бўлса хам, ночор бўлса хам Ул зотға тобедур ва хаммалари Анинг тарафиға қайтурлар.
84. Сиз денг: "Биз Аллоҳға иймон келтирдук ва ул нарсағаки, бизға тушурилди ва ул нарсағаки Иброҳимға ва Исмоилға ва Исҳоқға ва Яъқубға ва анинг авлодиға ва ул нарсағаки, берилди Мусоға ва Исоға ва хамма пайғамбарларға Парвардигорлари тарафидин. Бас, алардин ҳеч бирларини ажратмасмиз ва биз ул Парвардигорға итоаткорлардурмиз.
85. Кимики Исломдин бошқа бир динни хохлар, ул дин андин ҳаргиз қабул қилинмас ва ул киши охиратда зиёнға йўлиққанлардин бўлур.
86. Нечук ҳидоят қилсин Аллоҳ ул қавмники, иймон келтиргандин кейин кофир бўлдилар ва шаҳодат берган эрдилар, бу пайғамбар албатта хақ пайғамбардур деб, аларға равшан далиллар ҳам келган эрди. Ва Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!
 87. Ана шуларнинг жазолари шулки, албатта Аллоҳ тарафидин аларға лаънат бўлур ва фаришталарнинг ва инсонларнинг ҳаммаларин (тарафидин) ҳам.
88. Алар лаънатда қолурлар, алардин азобни енгил қилинмас ва аларға муҳлат берилмас.
89. Магар ул одамларики тавба қилдилар шул муомаладин кейин ва ўз ҳолларин ислоҳ қилдилар. Бас, Аллоҳ мағфиратлик ва рахмлик зотдур.
90. Ҳақиқатан ул одамларики иймон келтирганларидин кейин кофир бўлдилар, кейин кофирликда ортиб кетавердилар, аларнинг тавбалари ҳаргиз қабул этилмас ва алар гумроҳлардурлар.
91. Ҳақиқатан ул зотларики, кофир бўлдилар ва кофир ҳолларнда ўлиб кетдилар, бас, қабул қилинмас алардин ер юзи тўла тиллони, агарчи ул одам шул қадар мол бериб ўзини қутқармакчи бўлса ҳам. Аларға бордур дарднок азоб ва йўқдур аларға ҳеч бир мададкор.
92. (Эй мўминлар), яхшиликда ҳаргиз камолот ҳосил қила олмассизлар то яхши кўрган нарсаларингиздин харж қилмасангизлар. Ва нима нарсаники харж қилурсизлар, Аллоҳ ани албатта яхши билур.
93. Баний Исроил учун Таврот тушурилишидин аввал таомларнинг ҳаммаси ҳалол эрди, магар Исроил ўзиға харом қилган нарса ул алоҳидадур. Сиз денг, (эй хабибим): "Келтиринглар Тавротни ва тиловат қилинглар ани, агар рост бўлсангизлар".
94. Бас, кимики бундин кейин ҳам Аллохға ёлғон нисбат берса, ана шулардур золимлар! 95. Сиз денг: "Аллоҳ рост сўзлади! Эмди сизлар тобе бўлинглар Иброҳим миллатиға, ёлғиз Аллоҳим деган эрди ва мушриклардин эмас эрди".
Яҳудлар расули акрам пайғамбаримизға ва мусулмонларға дер эрдиларки: "Сизлар ўзларингизни ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом динлариға кирурмиз дерсизлар, яна на учун туя гўштини ерсизлар ва туя сўтини ичурсизлар. Бу икки нарса Иброҳим хонадонлариға ҳаром эрди", Аларнинг бу эътирозлариға Аллоҳ бу оят бирла жавоб бердики, ҳозир тановул қилиниб турган таомлар ҳамнаси аввалда ҳан Баний Исроил учун ҳалол эрди. Таврот тушғоч аларға баъзи нарсалар ҳаром бўлди. Аммо туя эса Таврот тушмасдин аввал. Фақат Яъқуб алайҳиссалом ани емай деб қасам ичиб эрдилар. У кишиға тақлид этиб авлодлари ҳам емай кўйдилар. Бу тариқа қасам бизнинг Исломда нодурустдур. Ҳар ким шундоқ қасам ичса, каффорот бериши лозимдур.
96. Ҳақиқатан биринчи уйики, одамларға (ибодат учун аввал) тайин қилинган эрди. Шул уйдурки, Маккададур, баракотликдур ва жаҳон аҳли учун ҳидоятдур.
97. Анда равшан нишонлар бордур, мақоми Иброҳим бордур ва кимики анға дохил бўлур, омон топур ва Аллоҳнингҳаққидур шул уйни ҳаж қилмак одамлар зиммалариға, шул одамғаки, анға боришға тоқати бордур. Ва кимики инкор қилур, Аллох албатта ахли оламдин бениёздур.
98. Сиз денг: "Эй китобийлар! Нима учун Аллохнинг оятларини инкор қилурсизлар, Аллох қилиб турган амалларингизға гувохдур!"
99. Сиз денг: "Эй китобийлар! Нима учун сизлар тўсурсизлар Аллоҳ йўлидин мўминларни, ахтарурсизлар Исломда айбни, ҳолбуки, сизлар воқифдурсизлар. Аллоҳ сизларнинг кирдорларингиздин бехабар эмасдур!"
100. Эй иймондорлар! Сизлар агар китобийлардин қайси бир жамоа сўзиға итоат қилсангизлар, алар сизларни мусулмон бўлғонларингиздин кейин қайта кофир қилурлар.
101. Ва нечук кофир бўлурсизлар, ҳолбуки, сизларға Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинмакда ва ораларингизда Анинг пайғамбари мавжуддур? Ва кимики Аллох таолони махкам тутур, ул одам албатта тўғри йўлға йўлланган бўлур.
102. Эй иймондорлар! Аллохнинг шаъниға мутобиқ қўрқиш ила Андин қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлғон ҳолларингазда ўлинглар.
103. Ва хаммаларингиз бир бўлиб Аллоҳнинг (хидоят) ипини махкам тутинглар, бир-бирларингиздин жудо бўлманглар ва ёд қилинглар Аллоҳнинг сизларға бўлғон эҳсонини, вақтики, сиз ўзаро душман эрдингизлар. Бас, улфат солди дилларингизға ва сизлар Аиинг эхсонидин бир-бирларингизға биродар бўлдингизлар. Сизлар дўзах чуқурининг кунорасида эрдингизлар, бас, сизларға андин нажот берди, мана шул тарзда баён қилур Аллоҳ сизларға оятларин, токи сизлар хидоят топинглар.
Пайғамбари Худо Мадинаға ташриф қилган вақтларида Мадина аҳлида, балки бутун Арабистонда ўзаро жангу жадал ниҳоятда авжида эрди. Бу зоти бобаракот ҳидоят ва иршодларин баракотидин ул қадим фитналар тамом кўтарилиб, ҳаммалари ҳақиқатни тушунишиб, бир ажиб шптифоқ ва иттиҳодда бўлдиларки, бутун жаҳонни ҳайрат ва ажабда қолдирдилар. Ҳозирги асрда бошқа тамом миллатлардин ададда зиёда бўлғон мусулмонларға келиб турган фалокатлар Қуръон ила ҳадисға амаллари бўлмай, салафларин йўлларин тарк қилганликларидин ва душманлар иғволариға берилганликларидиндур.
104. Бўлсин сизлардин бир жамоаки, чақирсин (ҳаммани) яхши ишларға ва буюрсин яхши ишларға ва манъ қилсин ёмон ишлардин ва шулар нажот топғувчилардур.
Мусулмонларда Қуръон ва ҳадисға амал ўзаро иттифоқ ва иттиҳод ва биродарлик ва қавми тамаддун ва тараққий ва ҳар бир давлат ва саодат ул всиуп пайдо бўлурки, аларда хос бир аҳли илм ва аҳли тадбир жамоа бўлиб, бутун халқни яхши ишларға буюриб, ёмон ишлардин қайтариб турса, сўзда ва амалда баробар йўл тутса. Ҳадиси шарифда келгандурки, қачон омий
халқ ношаръий ишларға берилиб кетсалар, аларни манъ қилгувчи бир киши бўлмаса, ул вақт азоби Илоҳий ҳаммаға баробар.
105. Ва бўлманглар ул жамоа кабики, равшан ҳукмлар аларға келгандин кейин хам, алар ихтилоф қилдилар ва алар учун бордур буюк азоб.
106. Ул куни анда баъзи юзлар оқарур ва баъзи юзлар қораюр, аммо одамларики, юзлари қораюр; оё, сизлар иймон келтиргандин кейин кофир бўлдингизларми? Бас, эмди татинглар азобларингизни кофир бўлғонларингиз учун.
107. Ва аммо одамларики, юзлари оқарур, алар Аллоҳ раҳматида бўлурлар ва ул рахматда ҳамиша қолурлар.
108. Булар Аллохнинг оятларидур, ани сизға тиловат қилурмиз дуруст қилиб. Ва Аллоҳ истамас тамоми оламға аламни.
109. Нима нарсаки осмонда бордур ва нима нарсаки ерда бордур хаммаси Аллоҳнинг мулкидур ва хамма ишлар Аллоҳ тарафиғагина қайтарилур.
110. (Эй мусулмонлар), сизлар инсонлар (ҳидоятлари) учун юборилган жамоанинг ниҳоятда яхшисидурсизларки, яхши ишға буюрурсизлар ва ёмон ишдин манъ қилурсизлар ва Аллохға иймон келтирурсизлар. Ва агар китобийлар иймон келтирсалар эрди, алар учун албатта яхшироқ бўлур эрди. Алардин баъзилари мўминдурлар ва кўпроқлари нофармондурлар.
Бу ояти тарафа шаҳодат берурка, бутун жаҳон халқин ҳидоят ва иршодлари учун пайдо қилинган жамоаларнинг ниҳоятда яхшилари мусулмонлардур. Чунки буларда яхши ишларға халҳни даъват ва ёмон ишлардин манъ қилмоқ сифати бордур. Бу сифат тамом яхши сифатларнинг яхшироғидур. Ҳар кимда бу сифат мавжуд бўлса, ул киши нақадар даъво қцлса ва ҳимоя қилса ҳақдордур. Лекин афсуски, бу муборак сифат ҳозирги асрда мусулмонларда ниҳоятда оз бир жамоада қолгандур, қолганлари бунинг хилофиға машҳурдурлар. Ананг учун ҳар бир яхшиликдин маҳрумдурлар. Чунончи, китобийлар ҳам ўз зарурий сифатларидин маҳрум бўлғон, ҳар мусибатға дучордурлар.
111. Алар сизларға енгил бир озордин бошқа зарар етказа олмаслар ва агар сизлар ила урушсалар, орқаларин сизларға ўтириб қочарлар, кейин аларға мадад берилмас.
112. Аларға хорлик лозим қилингандур, қайси ерда топилсалар, (ҳоллари) шулдур, магар Аллоҳнинг паноҳида бўлсалар ва ҳам мусулмонларнинг паноҳларида бўлсалар. Ва аларка мискинлик лозим қилинди. Бу шунинг учундурки, алар Аллоҳнинг ҳикматлариға кофир бўлур эрдилар ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдириб эрдилар. Бу шунинг учунки, алар нофармон бўлдилар ва ҳадларидин ошиб кетдилар.
113. Алар ҳаммалари баробар эмасдурлар, китобийлардин бир фирқалари тўғри йўлдадурлар, алар кечқурунлари Аллоҳ оятларин тиловат қилурлар ва ҳам алар сажда қилурлар.
114. Алар иймон келтирурлар Аллоҳға ва қиёмат куниға ва буюрурлар яхшга ишга ва манъ қилурлар ёмон ишдин. Ўзаро югуришурлар хайрли ишларда ва ана шуларгииа солиҳ кишилардурлар.
115. Ва қайси бир хайр ишни қилсалар, савобидин маҳрум қилинмаслар ва Аллоҳ парҳезгорларни яхши билур.
Бу юқорида баён қилинган сифатлар китобийларнинг аксарларида собиқ келса ҳам, алардин баъзилари ҳақни танийдурган, инсофни савадурган зотдурлар. Анингучун Худонинг фазли ила алар Ислом диниға мушарраф бўлдилар. Алар кечалари Қуръони карим оятларин намозларида тиловат қилур эрдилар, Аллоҳға иймон келтирур эрдилар, халқни яхши ишларға буюриб, ёмон ишлардин манъ қилур эрдилар. Хайр ишларида бошқалардин кейин қолмаслик учун югурушур эрдилар.
116. Ҳақиқатан ул одамларики, кофирдурлар, аларнинг моллари ва авлодлари Аллох. (азобин) муқобилида хеч бир нарсаға ярамас! Алар дўзахидурлар, алар анда доим қолурлар!
117. Аларнинг ушбу дунёвий ҳаётда қилиб турган харжлари бир нав ҳапоға ўхшарки, анда тез совуқ бўлса; ул ҳаво ўзлариға зулм қилган қавм экинлариға тегса ва аларни ҳалок қилса. Аллоҳ аларға зулм қилмади, алар ўзлариға зулм қилурлар.
Иймондин махрум жамоанинг молларп ва авлодлари аларнинг азоб аҳлидин қутқара олмас ва аларнинг дунёда қилган эҳсонлари ва садақалари нақадар бўлса ҳам, куфрлари сабабидин ҳаммаси ҳисоб қилинур. Совуц урган зкиндин ҳосил умид қшшб бўлмагани каби куфр ҳолатида бўлган ҳар бир амал бенатижадур. Мусулмонлар учун ўз миллат ва мазҳабларида бўлмаган ажнабийларни сирдош тутмоқмик ва аларға зоти ва миллий сирларин сўзламоқлик мамнуъдур. Чунки, алар душмандурлар, нақадар булар аларни дўст тутсалар, алар буларни шу қадар ёмон кўрарлар.
118. Эй иймонлик бандалар! Бошқа жамоани ўзларингизға шерик қилманглар( алар сизларнинг харобликларингиз учун ҳеч камлик қилмаслар, зарарларингизни орзу қилурлар. Тилларидин душманликлари маълум бўлур ва дилларидаги махфий адоватлари андин зиёдароқдур. Ҳақиқатан равшан баён қилдук сизға нишонларни, агар сизларда ақл бўлса.
119. Эшитинглар, сиз аларни дўст тутурсизлар ва алар сизларни дўст тутмаслар. Ва сизлар ҳамма Китобларға иймон келтирурсизлар ва алар қачон сизларға йўлиқсалар: "Биз мусулмонмиз", дерлар. Ва қачон ўзлари хилват қилсалар сизларға ғуссадин бармоқларин тишлаб-тишлаб олурлар. Сиз денгки: "Ғуссадин ўлиб кетинглар! Ҳақиқатан
Аллоҳ диллардаги сирларни билгувчи зотдур".
120. Сизларға бир яхши ҳол келса, аларға ёмон маълум бўлур ва агар сизларға бир қисм кулфат етса, алар анинг ила хуш бўлурлар. Агар сизлар сабрли бўлсангизлар ва тақво қилсангизлар, алар фирибларидин сизларға ҳеч бир зарар етмас. Ҳақиқатан Аллоҳ аларнинг тамом амаллариға иҳота қилгандур.
121. Вақтики, сиз сабоҳ вақтида ўз уйингиздин юрдингиз, мусулмонларни уруш мақомиға бирлаштирур эрдингиз, Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидур.
122. Вақтики, сизлардин икки тоифа дилларида қасд қилдиларки, номардлик қилсинлар, Аллох аларнинг мададкорлари эрди ва лозимдурки, мусулмонлар Аллоҳға таваккал қилсинлар.
Яъни, (зй Мухаммад), ёд қилинг ул вақтиники, сиз сабоҳ вақтинда ўз уйингиздин жанг учун юрдингиз ва майдон жангида мужоҳидларни ҳар фирқаларин ўзлариға муносиб жойларға тайин қилур эрдингиз, шу мақомда (мунофиқларнинг номардликларин кўриб) хос мусулмонлардин Бану Салма ва Бану Хориса номли икки тоифа ҳам душманлар кўплигин ва мусулмонлар озлигин кўриб бироз қўрқдилар ва диллариға майдонни ташлаб кетмоқ хаёли пайдо бўлди. Лекин Аллоҳ ўшал соат аларға мадад ва дастгирлик қилди ва аларнинг муборак дилларин мазбуд қилди. Алар дарҳол ўзлариға келдилар ва васваса асаридин саломат қолдилар. Аллоҳға таваккал қилган мусулмонларға Аллоҳнинг мбадади ҳозирдур.
123. Ҳақиқатан Аллоҳ Бадр майдонида ҳам сизларға мадад қилган эрди ва сизлар (анда ҳам) камзўр эрдингиз. Бас, қўрқинглар Аллоҳдин, токи шукр қилғувчи бўлинглар.
124. Вақтнки сиз мусулмонларға дер эрдингиз: "Оё, сизларға бу кифоя қилмасмики, Раббиларингаз осмондин уч минг адад фаришта тушуриб, сизларға мадад берсин?"
Бу мақомда Уҳуд жангидин бир йил аввал бўлиб ўтган Бадр жангини мусулмонларға ёд берилурки, анда ҳам булар ниҳоятда камзўр ва оз 'эрдилар. Лекин карами Илоҳий тўла юзаға чиқиб тарихда мисли кўрилмаган ғалаба ҳосил қилдилар. Бу воқеанинг муфассал баёни сураи анфол ҳошиясида келур. Бу ерда 123-оятдин 129-оятға қадар Бадр воқеасидин ёд берилур, Уҳуд жанги тафсирий баёни ҳам кўз олдимизға келур.
125. Орий, агар сизлар сабр қилсангизлар ва тақво қилсангизлар ва алар бирдан жўш ила тепаларингизға келиб қолсалар, Парвардигорингиз мадад қилур сизларға беш минг нишондор фаришта илаки, (аларнинг минадиган отлари ҳам нишонликдур).
126. Бу нарсани Аллоҳ сизларнинг дилхушликларингиз учунгина қилди ва токи кўнгилларингаз бундин ором топсин. Ва мадад Аллоҳнинг ўз тарафидингина бўлурки, (У) ғолибдур ва ҳикмат соҳибидур,
127. токи кофирлардин баъзиларин ҳалок қилсин ё аларни хор қилсин, кейин алар номурод бўлиб қайтсинлар.
128. Бу ишда ҳеч ихтиёр сизда йўқдур, Аллоҳ аларни ё тавбаға муваффақ қилур, ё аларға азоб берур, алар золимдурлар.
Бу ояти шарифада жаноби Ҳақ таоло ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни огоҳлантирурки, бандада ҳеч ихтиёр йўқдур ва анинг илми яширин энасдур. Парвардигор фоил мухтор эрур, ҳарна хоҳласа қила олур. Агарчи кофир сизға душмандур ва ул золимдур, лекин Аллоҳ хохласа анға азоб берур. Сиз алар ҳақларинда дуоибад қилманг, балки бу хусусда Аллоҳга ҳавола қилинг ва кўринг Ул на қилур. Жаноби пайғамбаримиз бу оятға амал қилиб сабр қилдилар. Дарҳақиқат, ўшал золим ва душманлар Аллоҳнинг ҳидояти ила Ислом учун жон фидо ва мададкор ва ҳазрати расули акрам учун ошиқи беқарор бўлдилар.
129. Ва ҳар нарсаки осмонлардадур ва хар нарсаки ердадур - ҳаммаси Худонинг мулкидур. Кимни хохласа мағфират қилур ва кимни хоҳласа азоб қилур. Аллоҳ мағфиратлик ва раҳмлик зотдур.
130. Эй мўминлар! Неча баробар қилиб суд еманглар. Аллохдин қўрқинглар, шояд нажот топсангизлар.
Бу мақомда пул фойдаси емакдин қайтаришнинг ҳикмати надур? Уламоий киромлар марҳамат қилурларки, пул фойдаси муомаласиға берилгап одам ниҳоятда молпараст, бахил бўлур, бир тийин учун жон берур. Анда инсоний ҳамдардлик бўлмас. Бундоқ одам Худо йўлида на жон бера олур, на мол. Анинг учун Аллоҳ мусулмонларни пул фойдаси емакдин манъ қилурки, ҳамма ибодатдин ' баланд ибодат жиҳодни Худо йўлида ҳиммат ва истиқлоллариға халал етмасин ва бундоқ разил бир сифатдин вужудлари пок турсин.
131. Ва сақланинглар кофирлар учун тайёр қилинган ўтдин
132. ва итоат қилинглар Худоға ва расулиға, токи сизларға рахм қилинсин.
133. Ва шошилинглар Раббиларингиздин карам бўлувчи мағфират тарафиға ва ул бихишт тарафиғаки, кенглиги осмонлар ва ер баробаридадур, тайёр қилиигандур тақводорларға,
134. ул зотларики, хурсандликда ҳам, кулфат вақтида ҳам (Аллоҳ йўлида) харж қилурлар ва аччиқларин ютурлар ва одамлар (хатоларин) афв этурлар. Аллоҳ яхши амал қилганларни дўст тутар.
Ул амалларики, ани қилгувча Аллоҳнинг мағфиратиға мустаҳиқ бўлур: 1) хурсандлик ва хафаликда Аллоҳ ризоси учун Анинг йўлида эҳсон қилмак; 2) ҳар нечук ғазаб келса ҳам аччиқни ютмак; 3) бошқаларнинг қилгаи зулм ва тааддилари учун интиқомға қодир бўла туриб афв этмак; 4) сазоға мустаҳиқларға билъакс эҳсон қилмакдур.
135. Ул зотларики, қачон бир гуноҳ фош қилсалар ёки ўз ҳақларида зулм қилсалар Аллоҳни ёд қилурлар ва гуноҳлари учун мағфират талаб қилурлар, кимдур Аллоҳдин бошқа гуноҳ кечгувчи? Ва ўзлари билиб туриб (ғалат) ишларни давом этмаслар,
136. мана бу зотларнинг жазолари Парвардигорларин тарафидин мағфиратдур ва боғлардурки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда ҳамиша қолурлар ва қандоқ яхшидур ишлагувчиларнинг ажрлари.
Гуноҳи фош, яъни, очиқ гуноҳ шулдурки, андин бошҳаға зарар етса ва. ўзи ҳақида зулм қилмак ўзиғагина зарарли бир иш қилса. Ҳар икки ҳолда ҳам гуноҳни қилган замон Аллоҳ таолонинг азиматини, савоб ва азобини, ваъда ва даҳшатини ёдиға олса ва дарҳол қалб ва тил билаи тавба қилишға машғул бўлса ва қилган гуноҳиға ниҳоятда пушаймон қилса, иккинчи. бундоқ ишни билиб туриб давом қилмаса, ул банда мағфирати Илоҳийға мустаҳиқдур ва анинг жазоси (мукофоти) жаннатдур, остларидин ҳар қисм ариқлар оқиб турур ва ул анда ҳамиша қолур. Худо карам қилган банда учун бу на хуш саодатдур.
137. Сизлардин аввал бир қанча воқеалар (одатлар) бўлиб ўтгандур; ер юзини сайр қилинглар ва кўрингларки, ҳақни ёлғон дегувчиларнинг анжомлари (оқибатлари) нечук бўлибдур.
138. Бу (Қуръон) омий инсонлар учун равшан баёндур ва тақводорлар учун ҳидоят ва насиҳатдур.
139. Бўшашманглар ва ғам еманглар ва сизларгина ғолибдурсизлар, рост мусулмон бўлсангизлар.
140. Агар сизларға захм етган бўлса, ул қавмға ҳам шундоқ захм етгандур. Ва бу кунларни Биз одамлар ўрталарида гоҳц унға, гоҳ бунға бериб турурмиз, токи мўминлар маълум бўлсинлар Аллохға ва шахид қилсин Аллоҳ баъзиларингазни, Аллоҳ дўст тутмас золимларни!
141. Ва ҳам пок қилсин Аллоҳ иймонлик зотларни ва нобуд қилсин кофирларни.
142. Сизлар гумон қилурсизларки, беимтиҳон жаннатға дохил бўлурсизлар, ҳолбуки, Аллоҳ ҳануз маълум қилмади сизлардин жиҳод қилғувчиларни ва зоҳир қилмади сабр қилғувчиларни.
Уҳуд жангида вақтики мусулмон мужоҳидлар ниҳоятда кўп захмий бўлдилар ва буюк-буюк баҳодирлари шаҳид бўлишиб, муборак аъзолариш кофирлар кесишиб, ғоятда тубан қилишдилар. Ва ҳазрати саййиди олам пайғамбаримизтнг муборак тишлари шаҳид бўлиб, чеҳраи нурлари мажруҳ бўлди. Бу ҳол суратда шикаст кўрилган сабабдин мусулмонлар кўп паришон бўлдилар. Шул ҳолда ҳазрати Борий таоло тарафидин иршод келдики: "Эй мусулмонлар! Сизлар ҳаргиз бўшашманглар ва ғам еманглар, сизлар ўз эътиқод ва яқинларингизда қоим турсангизлар, албатта душманларингизға ғолиб келурсизлар!" Буни эшитган мажруҳ ва ғамгин мужоҳидлар дубора душманға жавобий ҳамла қилдилар. Алар буларнинг ҳамлалариға тоқат келтиролмай; ҳаммалари майдонни ташлаб қочдилар. Парвардиюр бу жангда хотирлари шикаста бўлғон саҳобаларға тасалли берурки, на учун сизлар ранжида бўлурсизлар, ҳолбуки, бугун сизларға етган кулфат ўттн йил Бадрда аларға етган эрди. Алар ботил динлари учун бу қадар азиятларни таҳаммул қилурсизлар. Ҳақ учун бироз ранж кўрсангизлар маҳзун бўлурсизларми? Ҳолбуки, бу жангда бир қанчаларингиз шаҳид бўлдингиз ва холис мусулмонлар ила мунофиқлар ажралдилар. Жаннат учун истиҳқоқ ҳосил бўлди.
143. Ҳақиқатан сизлар ўлимға тўғри келмасдин аввал ани орзу қилур эрдингизлар. (Мана эмди), таҳқиқ, сизлар ани (тўғриларингизда) кўрдингизлар бок;иб туриб.
144. (Жаноби) Муҳаммад пайғамбардурлар ва ул кишидин аввал кўп пайғамбарлар ўтгандур. Оё, агар ул (жаноб) ўлсалар ё ўлдирилсалар, сизлар орқа пошналарингизға қайтиб кетурсизларми? Ва кимики орқасиға қайтур, ул ҳаргиз Аллоҳға нуқсон еткизолмас ва Аллоҳ шокир бандалариға тездин савоб берур.
145. Ҳеч кимда тоқат йўқдурки, Аллоҳнинг ҳукми келмай ўла олсин. (Аллоҳ вақтин) муайян қилиб ёзиб қўйгандур. Ва ҳар ким дунёда савобға толиб бўлса, ани анға берурмиз ва ҳар ким охиратда савоб олмоқчи бўлса, савобини анға охиратда топширурмиз ва Биз шукрлик бандаларға тездин жазо (мукофот) берурмиз.
146. Бир неча пайғамбарлар ўтгандурларки, алар ила бир бўлиб кўп худо талаблар урушгандурлар, кейин алар Аллоҳ йўлида аларға етган кулфат сабаб бўлиб, на бўшашдилар, на камзўр бўлдилар ва на (душманга) бўйсундилар ва Аллоҳ сабрлик бандаларни дўст тутар.
147. Ва аларнинг тилларидин бу жумладин бошқа сўз чиқмадики, дер эрдилар: "Парвардигоримиз, бизларнннг гуноҳларимкзни ва ишларимиздағи ҳаддин ошишларимизни ва собит қил қадамларимизни ва ғолиб қил бизларни кофирларға".
148. Кейин Аллоҳ иноят қилди аларға дунёдағи ажрларни ва охират савобининг яхшисини. Аллоҳ дўст тутур яхши амалликларни.
Уҳуд жангида ҳазрати расули акрам пайғамбаримиз ўзлари. жанг нақшасини туздилар, тамом сафларни дуруст қилганларидин кейин тоғ тарафида бир очиқ йўл бор -эди, анға эллик адад аскар тийр(камон)андозлардин қўйдилар. Бошлиқлари Абдуллоҳ ибн Жубайр эрдилар. Буларт набийи карим таъкид қилиб эрдиларки, сизлар шул мақомда собитқадам турсангизлар, бизлар ғолибдурмиз. Кейин уруш бошланди. Мужоҳидлар паҳлавонлари бор шижоатларини дариғ тутмадилар, буҳолни кўрган мушриклар майдонни ташлаб қочмоқға тайёр бўлдилар, вақтики алар қоча бошладилар, мусулмонлар ғанимат молларни қабза қцла бошладилар, бу ҳолатни кўргач, тийрандозлар ҳам ҳарчанд бошлиқ манъ қилсалар ҳам қабул этмай, ғанимат (ўлжаға) юзландилар. Бошлиқ бир неча одам ила қолди ва охир душманлар шул тарафдин ҳамла қилдилар, андин мусулмонларға кўп шикаст етди ва кўп жон ҳалок бўлди. Ва расули акрам захми (ярадор) бўлдилар, бехуш бўлиб йиқилдилар. Қайси бир шайтон тарафидин Муҳаммад ўлди, деган садо кўтарилди, саҳобалар ниҳоятда саросимаға тушдилар. Ҳар қисм хаёллар пайдо бўлди, кейин саййиди олам ўзлари: "Инни ибодуллоҳи, ана расул (ман Худонинг қўлиман, мен пайғамбарман)", деб садо қилдилар. Ву муборак овозни эшитиб, қарийб ўттиз адад саҳоба етиб келдилар ва мудофаатға шуруъ бошладилар. Охири яна ғолиб бўлдилар. Парвардигор бу неча оятда мусулмонларға тамкини истиқонат таълим берурки, аввалғи пайғамбарларға ҳам шундоқ воқеалар пеш келгандур, алар баробар собит қадам турандурлар. Сизлар алардин зиёда истиқлолда бўлишларингиз лозимдур.
149. Эй мўминлар, агар сизлар кофирларға итоат қилсангизлар, алар сизларни орқа қадамларингизға ёндирурлар, кейин сизлар катта зиёнға йўлиқурсизлар.
150. Балки Аллоҳ таоло сизларнииг Мададкорларингиздур. Ва ул мадад қилғувчиларнинг яхшироғидур.
151. Эмди Биз Кофирларнинг диллариға хайбат солурмиз, шунинг учунки, алар Худоға шерик қилдилар ул нарсаники, Аллоҳ анға ҳужжат нозил қилмагандур. Ва аларнинг жойлари дўзахдур ва ул золимлар учуи ёмон жойдур.    .
Мушрикларнинг аввалларию Аллоҳ ҳайбат солгандин, алар мусулмонлардин қўрқиб қоча бошладилар, мусулмонлар ўзлари мажруҳ ва захми бўлсалар ҳам, аларни Мадинадин Ҳамро ул-асадю қадар қувиб бордилар, қочиб кетиб турган лашкарлар сипоҳсолори Абу Суфён аларға дедики: "Бизлар бу қадар одам, бу қадар аслаҳа ила бир чарчаган ва шикаст топган оз жамоани халос қилмай келавердик, юринглар, қайтиб бориб аларни памом қилиб келайлик". Лекин бу сўзларни қабул қилғувчи бир киши ҳам чиқмайди, чунки  алар мушрик эдилар, Худоға осий эрдилар, ширклари, исёнлари сабаб бўлиб, дилларию Ислом ҳайбати ўрнашмаган эрди.
152. Ҳақиқатан Аллоҳ ўз Ваъдасини Сизларға рост қилиб кўрсатди. Вақтики сизлар Худо ҳукми ила аларни ўлдурур эрдингизлар то ул вақтиғачаки, ўзларингиз кучсиз бўлдингизлар ва расул ҳукмида жанжал қилдингизлар ва нофармон бўлдингизлар. Аллоҳ сизларға севган нарсаларингизни кўрсатгандин кейин ҳам сизлардин баъзиларингиз дунёни хоҳлар ва баъзиларингиз охиратни хоҳлар эрди. Кейин сизларни алардин қайтарди, токи сизларни синаб кўрсин; ва албатта сизларни афв этди ва Аллоҳ мўминларға карамлик зотдур!
153. Вақтики сизлар (тоғларға, чангалларға) чиқиб кетур эрдингизлар ва ҳеч кимға бурилиб боқмас эрдингизлар, расулуллоҳ сизларни орқаларингиздин чақирдилар. Кейин (Аллоҳ) сизларға ғам ўрниға ғам берди, токи ғам еманглар қўлдин кетган нарсаға ва яна етган мусибатға. Аллоҳ қилиб турган амалларингиздин хабардордур.
Расули акрам аввалда марҳамат қилиб эрдиларки, агар сизлар сабр ва истиқлол ила иш кўрсангизлар, Аллоҳ бизларни душманларға ғслибқилур. Уҳуд майдонида мусулмонлар аввал ниҳоятда сабот ила турдилар ва душманлардин бир нечаларни жаҳаннамға юбордилар, буюк ғалаба ҳосил қилдилар, вақтики ўз ўрталарида ихтилоф қилиб сарвари олам пайғамбар ҳукмлариға қоим турмадилар, оқибат шикаст топдилар. Охир яна пайғамбарға итоат этдилар. Аллоҳ яна анжомларин хайр қилди, сўнгга умматларға сабоқ, ёдгор қолди, Агар алардин баъзилари ўлжаға кўз ташламасалар эрди, бу қадар ташвишлик ҳолларға дучор бўлмас эрдилар. Ҳосили шулки, карамли саҳобалар буюк имтиҳонға учрадилар, расулуллоҳға бироз киши иштиҳод ила хилоф қилдилар, анинг ёмон оқибати ҳаммаға умумий бўлди, аксарлари бехушлик ҳолда ҳар тарафға қочдилар. Оқибат расулуллоҳ аларни ўзлариға чақириб олдилар.
154. Кейин Аллох ул ғамдин сизларға тасалли тушурди, яъни, уйқуки, сизлардин баъзиларингизға ғалаба қилур эрди ва баъзиларингизға бўлса жонларин фикри тушиб эрди: алар Аллоҳ хақинда нодонлик замонасидағи каби ноҳақ гумон қилур эрдилар.
Парвардигор Уҳуд майдотда мусулмонларға қаттиқ шикаст ҳосил бўлғондин сўнг ўз карами ила аларға тасалли тушурди, яъни, бу қадар хафвлик ҳоллардин кейин аларға бир қисм жамият хотир ато қилдики, анинг асаридин ҳаммалариға уйқу келиб, баъзиларин қўлларидин салоҳлари тушиб кетди ва шул ҳолда ҳам мунофиқлар ўз жирканчли жонларин фикрида бўлиб, Аллоҳ ваъдалариға ишонмай, жоҳилона, номуносиб гумонлар ва ўринсиз сўзлар қилур эрдилар.
Дер эрдиларкиг "Бизларнинг ихтиёримизда бирон нарса бормики?" Сиз денг: "Ҳамма иш Аллоҳ қўлиндадур". Алар ўз дилларида шундоқ сўзларни махфий сақларларки, сизға изхор қилмаслар. Дерлар: "Агар бизнинг қўлимизда бирор ихтиёр бўлса эрди, биз бу ерда ўлдирилмас эрдук". Сиз денг: "Агар сизлар ўз уйларингизда бўлсангизлар ҳам ўлдириш ёзилган одамлар албатта ўлдириладиган жойлариға чиқиб борур эрдилар ва токи Аллох таоло синасин ботилларингазда бор нарсани ва соф қилсин дилларннгизда бор нарсани". Аллох диллардағи сирларни билгувчи зотдур!
155. Ҳақиқатан сизлардин ул кишиларики қочдилар икки жамоат йўлиқишгаи кунда, аларни баъзи гунохларининг сабабидин шайтон тойдирди. Аллоҳ аларни афв қилди, Аллох албатта Мағфиратлик, рахмлик зотдур.
156. Эй мўминлар! Ул одамларға ўхшамангларки, кофир бўлдилар ва дерлар (мусулмон биродарларин) ҳақларинда, вақтики алар ер юзида сафар қилсалар, ё жиҳодға борсалар: "Агар алар бизларнинг қошимизда турсалар эрди, ўлмас эрдилар ва на ўлдирилур эрдилар". Токи Аллоҳ бу сўзни аларнинг диллариға ҳасрат қилсин, Аллоҳгина тиргизур ва ўлдирур ва Аллоҳ сизларниг ҳамма амалларингизни кўриб турур.
Бир инсон учун сафарда ўлмак ё жангда ўлдирилмак ёзилган бўлса, албатта ўшал ёзилган кайфиятда ўлур ва ўлдирилур. Уйида ўлтириб қолмак ё ўз жамоасидин ажрамаслик ани саломат олиб қола олмас. Бу Ислом ақидасидур. Лекин мунофиқлар инсонлар диллариға ҳасрат ва ташвиш солурларки, сафарға чиқмасалар ё ғазотға бормасалар ва бизнинг қошимизда турсалар эрди, на ўлар эрдилар, на ўлдирилур эрдилар. Бу ботил ва номақбул бир ақидадур. Тиргизмак ва ўлдирмак Аллоҳ қўлидадур. Ва кайфияти ҳам ул хоҳлаган каби бўлур. Инсон ҳарҳолда ўлмай қолмас, аммо беҳтарин ўлиш Аллоҳ йўлида ва дин хизматида ва душман ила жиҳод этиб жангда ўлишдур.
157. Агар сизлар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангиз ё ўлсангиз, Аллоҳнинг мағфирати ва Анинг раҳмати бўлур - улар жам қилиб турган нарсадин ҳаммадин.
158. Ва агар сизлар ўлсангиз ёки ўлдирилсангиз, албатта ҳаммаларингиз Аллоҳ ҳузуриға жам қилинурсизлар.
159. Бас, Аллоҳнинг меҳрибонлигидин сиз, (Муҳаммад), аларға мулойим бўлдингиз ва агар сиз мизожи тез, дили қаттиқ бир киши бўлсангиз эрди, булар атрофингиздин тарқашиб кетур эрдилар. Эмди сиз аларни афв этинг ва алар учун мағфират талаб қилинг. Ишингизда алар ила маслаҳат қилинг, кейин қачон азми карам қилсангиз, Аллоҳға таваккал қилинг» Аллоҳ таваккал қилғувчиларни дўст тутар.
160. Агар Аллоҳ сизларға мадад қилса, ҳеч ким сизларға ғолиб бўлолмас ва агар ул сизларни қўйиб юборса, бас, ким андин кейин сизларға мадад бера олур? Ва мусулмонлар Аллоҳнинг ўзиға таваккал қилсинлар.
161. Ҳеч пайғамбар учун муносиб эмасдурки, хиёнат қилсин, ҳар кишики хиёнат қилур, қиёмат куни ул нарсани баробар келтирур (ўзи билан). Кейин ҳам ҳар кимнинг қилган амалин жазосин мукаммал берилур ва аларға зулм қилинмас.
Худованди карим раҳмати ва лутфи шомили ҳол бўлиб, ҳазрати расули акрам Уҳуд жангида ҳозир бўлғон саҳобаларға ниҳоятда яхши муомалада бўлдилар, хатоларин афв этдилар, шикаста хотирларин шод қилдилар ва Парвардиюр кўмаги ила ҳамиша аларға меҳрибонлик қилур эрдилар. Баъзи муҳим ишларда алар ила маслаҳат қилур эрдилар, қачон бир тарафға раъйлари қарор топса, Аллоҳға таваккал айтиб ижро қилур эрдилар. Баъзи ривоятда бордурки, Бадр жангида бир нарса ўлжа молларидин йўқолиб эрди, саҳобаларидин бирлари дедиларки: "Шояд он ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун сақлаган бўлсалар". Шул воқеа устида 161-оят нозил бўлди, яъни, бир инсонға Аллоҳ пайғамбарлик рисолат мартабасин ато қилган бўлса, ул зотнинг шаьнларида бу тариқада гумон билкулли номуносиб, чунки пайғамбар ҳаргиз мамнуъ бир нарсаға машғул бўлмаслар, ғанимат молларидин бир нарсани ихтиёрсиз олмак ва ани яширмак умумий мусулмонлар учун ҳам мамнуъдур. пайғамбарлар қадрлари ул қадар баланддурки, алар ҳақларинда бундоқ гумонларға ўрин йўқдур.
162. Оё, ул одамики, Аллоҳ ризосиға тобе бўлур, баробар бўлурми ул одами илаки, Аллоҳнинг ғазабиға мустаҳиқ бўлибдур? Ва мақоми (анинг) жаҳаннамдур ва қандоқ ёмон мақомдур.
163. Бу (инсон)лар Аллоҳ қошида мухталиф даражададурлар ва Аллоҳ аларнинг амалларин кўриб турур.
164. Ҳақиқатан Аллоҳ мўминларға улуғ эҳсон қилди, вақтики аларға ўзларидин пайғамбар юборди, ул пайғамбар аларға Анинг оятларии тиловат қилур ва аларни пок қилур ва аларға Китобни ва доноликни таълим берур ва алар бундин аввал албатта равшан гумроҳликда эрдилар.
165. Оё, вақтики сизларға бир мусибат етсаки, сизлар тарафдин ани икки ҳиссаси (аларға) етгандур, дерсизлармики: "Бу мусибат на ердин келди?" Сиз денг: "Ул мусибат сизларға ўз тарафларингаздин келди". Аллоҳ албатта ҳамма нарсаға қодирдур.
Уҳуд жангида бўлғон воқеа устида асҳоби киромнинг таассуфлариға жавобан Парвардигор марҳамат қилурки, эй мусулмонлар, бу мусибат учун на деб таажжуб қилурсизлар, сизларға алардин бир ҳисса зарар етган бўлса, аларға сизлардин икки ҳисса зарар етгандур. Чунончи, Уҳудда сизлардин 70 адад шаҳид бўлғон бўлса, Бадрда алардин 70 киши ўлдирилиб, яна 70 ададлари асир тушдилар. Ул асирларни ўлдирмак ихтиёри сизларда бор эрди, Ухудда ҳам ибтидоий камёблик сизларға бўлғон эрди, ул ҳолда сизлар алардин йигирмадин зиёдаларин ўлдирдингиз. Уҳудда сизларға бир фурсат асносида мағлубият бўлиб, яна фатҳ ва ғалаба насиб бўлди. Аларға Бадрда қулли даража шикаст бердингизлар, бу ҳолларға инсоф ила боқилганда сизлар учун ўз кулфатларингиздин шикоят қилишға ҳаҳ қингиз йўқдур. Ҳақиқатда бу мусибат сизларға ўз тарафларингиздин келди, чунт сизлар бу жангда зиёда жўшға келиб, ҳазрати расули акрамнинг ва бошқа тажрибакорлардин бир қанчаларин сўзлариға кирмай, ўз ихтиёрларинг ила Мадинадин ташқари чиқиб, уруш қилмак учун хоҳиш қилдинглар. Кейин тийрандоз жамоаларингиз ўзларин ниҳоятда зарур мақомларин душманға ҳоли қилиб бердилар. Ўттн сана сизларға асир тушган Бадр асирлари ҳақинда сизларға дейилган эрдики, аларни ё ўлдиринг, ё фидя олиб қўйиб юборингки, иккинчи сана сизлардин ҳам 70 киши шаҳодат жомин ичурлар. Сизлар шу шартни қабул қилиб, фидя олиб озод қилдингизлар. Эмди ўшал шарт бужангда вужудға келди. Бундин ташқари буҳодисада кўп фойда юзаға чиқди. Чунончи, содиқ мўмин ила мунофиқ бир-биридин ажралди ва бир мунча пок бандаларға даражаи шаҳодат насиб бўлди. Алар жаннатда ниҳоятда хушдурлар, ҳам ўзларидин ва ҳам дунёда яхши амалларға машғул бўлиб қолган биродарларин аҳвол ва афъолларидин мамнундурлар.
166. Ва ул нарсаки, сизларға икки фирқа жам бўлғон кунда воқе бўлди, ул нарса Аллоҳнинг изни ила келди ва шунинг учунки, маълум қилсин Аллоҳ мўминларни
167. ва маълум қилсин мунофиқларни. Ва дейилди аларғаки: "Келинглар, Аллоҳ таоло йўлида урушинглар ва душманни даф қилинглар!" Алар дедилар: "Агар бизға уруш хабари бўлса эрди, албатта биз сизлар ила бўлур эрдик". Алар ул кун иймондин зиёда куфрға яқинроқ эрдилар. Алар оғизлари ила шундоқ сўзларни қилурларки, дилларида йўқдур, Аллоҳ аларнинг махфий нарсаларини яхши билур.
168. Ана шул зотдурларки, биродарлари хаққинда дерлар; ҳолбуки, ўзлари ўлтириб олдилар: "Алар бизларға итоат қилсалар ўлдирилмас эрдилар". Сиз денг "Ўзларингиздин ўлимни қайтаринглар, агар ростгўй бўлсангизлар".
169. Ва ул одамларики, Аллох йўлида ўлдирилдилар, аларни ўликлар деб гумон қилмагин. Балки алар тирикдурлар. Парвардигорларин қошида аларға ризқ берилур.
170. Хурсанддурлар Аллох ўз фазли ила аларға берган нарсадин ва хурсандлик қилурлар ул кишилар тарафидин ҳамкн, ҳозирғача аларнинг қошлариға орқаларидин етиб келмадилар, шунинг учунки, аларға хам на хафв бордур ва на ғам ерлар.
171. Аллохнинг неъматидин ва карамидин хурсанд бўлурлар ва шул нарсадин ҳамки, Аллох мўмин бандаларин савобларин зоеъ қилмас.
172. Ул зотларики, Аллоҳнинг ва анинг расулининг хукмларин қабул қилдилар, аларға захм еттандин кейин ҳам аларнингяхши амал қилғувчилари ва пархезгорлари учун буюк савоб бордур.
173. Алар шул одамлардурларки, аларға' одамлар дедилар: "Маккалик одамлар сизлар учун асбоб жам қилдилар, сизлар алардин қўрқинглар!" (Бу сўз) аларнинг иймонларин зиёда қилди ва дедиларки: "Бизға Худо кофийдур ва у қандоқ яхши чорасоздур!"
174. Кейин алар Аллохнинг инъоми ва карами ила қайтдилар, хеч бир қисм кулфат аларға етмади ва алар тобе бўлдилар Аллоҳнинг ризосиға. Аллох улуғ карам соҳибидур.
175. Ҳақиқат шулки, бу шайтондур, ўз дўстларидин қўрқитур, бас, сизлар алардин қўрқманглар ва Мандин қўрқинглар, агар мўмин бўлсангизлар.
Уҳуд жанги тамом бўлиб, бир-икки фирқа тарқалур вақтларида маккаликлар сардори Абу Суфён эълон қилдики, келар сана Бадрда яна жанг қилурмиз. Ҳазрати расули акрам бу эълонни қабул қилдилар, кейин ўшал вақт келганда ҳамма саҳобаларға жанг учун чиқилсин, деб ҳукм бердилар ва дедиларш: "Агар ҳеч ким чиқмаса, танҳо расули Худо ўзи ҳам бўлса чиқўр". Ул тарафдин Абу Суфён лашкар олиб Маккадин чиқди, лекан бироз юргач қалбиға хафв пайдо бўлди. Кейин қаҳатни баҳона қилиб қайтишиб кетдилар. Аммо хоҳладиларки, айб мусулмонларға қолсин. Анинг учун Мадинаға кетиб турган бир кишиға бир тироса (қалқон) бериб, таълим бердиларки, мусулмонлар диллариға хафв солсин. Ул одам бориб шуҳрат қилдики, маккаликлар кўп катта лашкар жам қилдилар, мусулмонлар бормасалар яхши. Аллоҳ мусулмонларға истиқлол ато қилди, алар дедиларки, кофирлар нақадар кўп бўлсинлар, бизларға Аллоҳ ўзи танҳо кифоя қилур. Шундоқ деб ҳаммалари ваъдаға мувофиқ Бадр майдониға равона бўлдилар. Ул кунларда Бадрда буюк бозор бўлиб турур эрди, уч кун туриб, тижорат қилишиб кўп фойдалар олиб қайтдилар. Бу жангни кичик Бадр дейилур. Мана шул сафарда расули акрам ила баробар бориб қайтган асҳоби киром — Худо алардин рози бўлсин — ҳақларида бу оятлар нозил бўлди.
176. Ғамгин қилмасин сизларни ул одамларики, куфр тарафиға югурурлар, алар Аллоҳға ҳаргиз ҳеч бир нуқсон беролмаслар, Аллоҳ хоҳларки, аларға охиратда хеч бир насиб бермас ва алар учун бордур буюк азоб.
177. Ҳақиқатан одамларики, иймон ўрниға куфрни сотиб олдилар, алар харгиз Аллохға ҳеч бир нуқсон беролмаслар, аларға бордур дардлик азоб.
178. Кофирлар гумон қилмасинларки, Бизнинг аларға муҳлат беришимиз алар ҳақинда хайрдур. Ҳақиқат шулки, Биз аларға кўпроқ гунох қилсинлар, деб мухлат берурмиз ва бордур аларға хор қилғувчи азоб!
179. Аллоҳ мусулмонларни ҳозир сизлар турган ҳолға қўймоқчи эмас, токи алохида қилмаса ёмонни яхшидин. Аллоҳ хабардор қилмоқчи эмас сизларни ғайбдин ва лекин сайлаб олур ўз пайғамбарларидин кимники хоҳласа. Бас, иймон келтиринг Аллоҳға ва пайғамбарлариға ва агар сизлар иймон келтирсангизлар ва парҳезгор бўлсангизлар, сизлар учун буюк савоб бордур.
180. Ва одамларики бахиллик қилурлар Аллоҳ ўз фазлидин аларға берган нарсаға, алар гумон қилмасинларки, бахилликлари алар учун яхшидур, балки ул алар' учун ёмондур. қиёмат куни ул молики анға бахиллик қилдилар, аларнинг бўйинлариға бўйинтуруғ қилиб солинур ва Аллоҳға хосдур осмонлар ва ернинг мероси ва Аллоҳға қилиб турган амалларингиз маълумдур.
Дунёда бироз яхши маишатға соҳиб бўлмак ва маҳдуд муддатға қадар азобдин нажот топмак кофирлар ҳақларинда аларнинг мақбулликлариға далил бўлмаган каби мўминлар ҳақларинда ҳам дунёда бироз мусибатларға дучорликлари ва зоҳирий суратда кўрилган шикасталик ва мағлубликлари аларнинг Худо тарафидин мардудликлариға нишон бўла олмас. Асл мақсад ул ердаки, Аллоҳ мусулмонларни ҳозирги ом ва номаълум ҳолда қўймакчи эмасдур, чунки тинчлик ва ором ҳолатида содиқ банда ила мунофиҳ маълум бўлмас. Нозик-нозик воқеалар ила аларни бир-бирларидин жудо қилур, чунончи, якка-якка кофирлар ила муҳорабаға изн берур. Ўшал ҳолда ҳақиқий рост мўминлар расули акрам атрофларида парвона каби ширин жонларин қурбон бермакдин имтиноъ қилмаслар. Мунофиқлар эса ҳабис (жирканч) жонларин фикриға тушиб, ҳар қисм баҳоналарни қилиб, ўз хиёнатларин маълум қилурлар. Жонлари эмас, балки нопок молларин ҳам Аллоҳ йўлида сарф қилишдин бахиллик қилурлар. Агар билсалар ўшал ҳақ йўлда бермаган моллари қиёмат куни ўз гарданлариға азоби тавқиъ бўлур. Дунёда нақадар молдор инсон бўлса, албатта бир кун мол-давлатин Аллоҳ таолоға таслим бериб, равона бўлур.
181.    Ҳақиқатан Аллоҳ эшитади ул зотларининг сўзларинки, дерлар: "Албатга Аллох муҳтождур ва бизлар бойдурмиз". Эмди Биз аларнинг сўзларин ёзиб сақлармиз ва (ёзиб сақлармиз) аларнинг пайғамбарларини нохақ  ўлдирганликларин. Ва дермиз: 'Тотинглар куйдургувчи ўт азобини!"
Воқеа бугина эмаски, яҳудлар ҳақ йўлда эҳсон қилмакдин бахиллик қилиб гуноҳға қолсинлар, балки аларда бу беҳаёлик ва адабсизлик ҳам борт, манзаллази юқрузуллоҳу қарзан ҳасанан (ул зотики Аллоҳни яхши ҳарз ила қарздор қилади) ояти нозил бўлюнда уялмай дедиларки: "Модомика Аллоҳ биздин қарз талаб қшшбдур, маълум бўлдики, Аллоҳ бизға муҳтож экан ва бизлар бои эканмиз". Ҳолбуки, Парвардигор камоли шафқатидин ўз йўлида сарф бўлғон маблағни қарз деб ном берур, токи бандасин эҳсони учун жазо ва савоб карам қилсин.
182. Бу амаллар сазодурки, қўллариигиз аввал юборгандур ва Аллоҳ бандалариға золим эмасдур.
183. Ул зотларики дерлар: "Ҳақиқатан Аллох бизға хукм бергандурки, биз ҳеч бир пайғамбарға иймон келтирмайлук, то келтирмагунча бизнинг олдимизға шундоқ қурбонлиқки, ани ўт есин". Сиз денг: "Мандин аввал сизларға бир қанча пайғамбарлар муъжизалар ила келгандурлар ва сизлар деган муъжизаии ҳам келтиргандурлар, бас, нима учун сизлар аларни ўлдирдингизлар, агар рост бўлсангизлар?".
184. Кейин агар булар сизларни ёлгончи десалар, сиздин аввал хам бир неча пайғамбар ёлғончи дейилгандурки, алар муъжизалар ва сахифалар ва равшан Китоб келтирган эрдилар.
185. Ҳар жон ўлим мазасини тортғувчидур ва снзларға
қиёматкуни ажрларингизни тамом берилур. Ҳар кишики дўзахдин узоқ қилинибдур, бихиштға дохил қилинибдур, ўшал одам муродиға етибдур. Ва бу дунё ҳаёти алдаш асбобидин бошқа нарса эмасдур.
Пайғамбарлардин баъзилариға шул муъжиза ато қмлинган эрдики, агар ул жаноб бир нарсани Аллоҳ номиға назр қилсалар, осмондин ўт тушиб ани еб кетур эрди. Яҳудлар бу нарсат ўз заъамларича ҳар бир пайғамбарға лозим деб даъво қилиб, саййиди олам пайғамбаримиздин ҳам талаб этдилар, кейин шуни баҳона қилиб ишонмадилар. Ёлғонға нисбат бердилар. Парваардигор тасалли берурки, эй ҳабибим, булар сизни ёлғончи десалар, парво қилманг, сиздин аввал ўтган пайғамбарларға ҳам шул тарзда муомалалар бўлиб ўтгандур. Ҳолбуки, алар ҳам муъжизалар, саҳифалар ва равшан Китоблар олиб келган здилар. Буларни мағрур қилган нарса дунё ҳаётиға ортиқча эътимодларидур. Ақли бор инсон дунёға кўнгил бермас, балки дўзахдин қутилмак ва жаннатға кирмак учун саъй қилур, бу жамоа бундоқ нарсалардин ғофилдурлар.
186. (Эй мусулмонлар), сизларға имтиҳон бўлур молларингиз ва жонларингаз ҳақинда ва албатта эшитурсизлар сизлардин аввал Китоб берилганлардин ва мушриклардин кўп дилозор сўзларни. Ва агар сизлар сабр қилсангизлар ва Худодин қўрқсангизлар, ана шул ишларингиз ниҳоятда улуғ химмат кучдур.
Бу хитоб асри саодатда мавжуд мусулмонларға бўлса ҳам ҳар бир замонға мутофиқ келур. Парвардигор марҳамат қилурки, эй мусулмонлар, сизлар учун келажакда ҳам. бир қисм имтиҳонлар жонларингизға ва молларингизға бўлур ва ҳар нав қурбонликлар берадурган соатлар келур. Ўлдирилмак, жароҳатланмак, асир тушмак, бемор бўлмак, моллардин ажралмак, хешу ақрободин жудо бўлмак каби воқеалар пеш келур ва ҳам китобийлардин ва мушриклардин ниҳоятда дилозор сўзларни эшитмакка тўғри келинур. Ул ҳолларда сабр ва тақво ила иш кўрилса, ниҳоятда буюк ҳиммат кўрсатилган бўлур. Мусулмонға эҳтиётдин ҳар ҳолға тайёр турмак лозимдур.
187. Вақтики Аллоҳ китобийлардин аҳд олдики: "Буни сизлар одамларға албатта равшан баён қилурсизлар ва ани яширмассизлар". (Кейин) алар ул аҳдни орқа тарафлариға отдилар ва анинг бадалиға оз бир қийматни сотиб олдилар, бас, сотиб олган нарсалари нақадар ёмон нарсадур.
Китобий уламолардин аҳд олинган эрдики, Тавротда мавжуд аҳком ва башоратларни одамларға соф баён қилсинлар ва ҳеч бир зарурий баённи яшириб қолмасинлар. Лекин ул жамоа олимлари бу аҳдға парво қилмадилар. Дунёнинг оз бир матойиға кўнгил бериб, аҳдни буздилар. Аҳком зарурини яширдилар. Мазмунларни аралаштириб, лафзий ва маънавий тағйирлар пайдо қилдилар. Хусусан, расули арабий пайғамбаримиз авсофи алайҳиларин изҳор қилмак лозим эрди, изҳор қилмадилар. Бу жамоа танҳо молғагина бахил эмаслар, илмға ҳам бахилдурлар.
188. Гумон қилмағил ул одамларники қилган амалларидин хуш бўлурлар ва шуни севарларки, қилмаган нарсалар ила мақтансалар, аларни гумон қилмаки, азобдин нажот  топарлар. Бордур алар учун дардли азоб.
189. Аллоҳға хосдур осмонларнинг ва ернинг подшохлиғи. Ва Аллох ҳар нарсаға қодирдур.
190. Албатта осмонларни ва ерни яратишда ва кеча ва кундузнинг келиб кетишларида ақли бор кишилар учун нишонлар бордур.
Яъни, ақли бор инсон вақтики осмон ва ернинг яратилишиға ва алардағи ажиб-ғариб ҳолатларға ва кеча ва кундузға ва алардағи мустаҳкам ва боқоида низомға вақ ила боқур эса, беихтиёр яқин келтирурки, бу буюк корхона ва анда бор мураттаб ва тартиблик низом бир Қодир ала-л-атлоқ кўлиндадур ва Ўшал зот Ўз қудрати ила ҳар бир катта ва кичик махлуҳға ҳад (чегара) тайин этгандур. Ҳеч бир вужудда Анинг ҳукмиға хилоф этмакка мажол йўқдур. Агар бу жаҳон мавжудотидин бирор мавжуд Ул ҳолиқий акбар фармониға қарши бўла олса эди, бу буюк олам низоми қачонлар барҳам бўлиб кетур эрди.
191. Ул оқилларки, ёд қилурлар Аллоҳни туриб-туриб ва ўлтириб ва ёнбошлаб.
Яъни, Ҳеч бир ҳолда Худодин ғофил бўлмаслар, Анинг ёди ҳамиша аларнинг тилларида ва дилларида жорий турур. Чунончи, ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз ҳақларида онамиз ҳазрати Ойиша разийллоҳу анҳодин ривоят крлинадики, дебдурлар: кона язкўруллоҳа алақулли аҳяниҳи (У Аллоҳни ҳар вақт зикр этарди) ва ҳам баъзи ривоятда келибдурки, бу оят нозил бўлғон кечаси расули акрам туриб, ўлтириб, туриб ё ётиб туриб Аллоҳни ёд қилиб йиғлаб чиқғанлар.
Ва фикр қилурлар осмонларнинг ва ернинг яратилишиға, дерлар: "Эй, бизнинг Парвардигоримиз! Сан бу нарсани фойдасиз яратмадинг, Сан покдурсан, бизни дўзахнинг азобидин қутқар".
192. Эй, бизнинг Парвардигоримиз! Кимни Сан дўзахға солдинг, ани Сан расво қилдинг ва золимларнинг мададкори бўлмас.
193. Эй Парвардигоримиз! Биз бир чақирғувчини эшитдукки, чақирур эрди: "Раббиларингизға иймон келтиринглар", деб. Кейин биз иймон келтирдук. Эй, Парвардигоримиз! Мағфират қил гуноҳларимизни ва маҳв қил ёмонликларимизни, ўлим иасиб қил бизға яхшилар ила.
194. Эй Раббимиз! Бергил бизға пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни ва расво қилма бизни қиёмат куни. Ҳақиқатан Сан ваъдаға хилоф қилмассан.
195. Кейин аларнинг Раббилари аларнинг дуоларин қабул қилди: "Ман зое қилмасман сизлардин ҳеч бир амал қилувчининг амалини эркак бўлсин, хоҳ хотун. Сизлар бир-бирларингизға жинсдурсизлар, Эмди ул зотларики, ватанларин ташладилар ва диёрларидин чиқарилдилар ва Манинг йўлимда озорландилар ва урушдилар ва ўлдирилдилар — Ман аларнинг гуноҳларин алардин махв қилурман ва ўзларин дохил қилурман шундоқ жаинатларғаки, остларидин ариқлар оқиб турур, бу Аллоҳ тарафидин мукофотдур. Аллоҳ қошиндадур савобнинг яхшиси.
Бу ояти каримада салафлари бўлғон саҳобаларға иқтидои дин муқаддаслари учун севган ватанларин ташлаган ва уйларидин чиқарилган ва Аллоҳ йўлида озор чеккан ва урушган ва шаҳид бўлғон зотлар учун нақадар буюк башорат бордур.
196. Фириб бермасин сизға кофирларнинг шахарларда бориб-келиб туришлари,
197. бу озгина фойдадур, кейин аларнинг жойлари жаханнамдур ва ул кўп ёмон жойдур.
198. Лекин одамларики, Парвардигорларидин қўрқиб турдилар, бордур алар учун жаннатларки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда хамиша қолурлар. Бу Худо тарафидин аларға меҳмонликдур. Ва ул нарсаки, Худо қошидадур, яхшидур яхшилар учун.
Яъни, кофирларнинг шаҳардин шаҳарға юриб ҳар қисм тижоратлардин ҳар турлик роҳатлар ила ҳаёт кечиришлари сизни мағрур этмасин. Бу роҳатлар номи роҳатдур, ҳақиқати абадий ранж ва кулфатдур. Чунончи, бир одамға бир ҳафта палов ва қовурма едириб, кейин дорға осилса, ё умрбод қамоқға ҳукм қилинса, шул одамни бахтиёр инсон деб бўлурми? Ҳаргиз бўлмас. Кофирлар ҳам дунёда тўрт кун роҳат сурсалар ҳам анжомлари абадий азобдур. Ва мусулмонлар дунёда ранж ва аламда бўлсалар ҳам иймон ва амала солиҳларин баракотидин қиёмат куни жаннат меҳмонхонасида Парвардигорларида меҳмон бўлурлар Ва анда ҳамиша қолурлар, дунё меҳнатларин тамом унутурлар.
199. Китобийлардин баъзилари бордурларки, иймон келтирурлар Худоға ва сизларға нозил бўлғон Китобға ва ўзлариға нозил Китобға, ожизликда қолган ҳолларида Аллоҳға; сотиб олмаслар Аллохнинг оятларин ўрниға оз бир бахони. Ана шулардурлар Раббилари қошида ажрлари сақланганлар. Албатта Аллоҳ тез ҳисоб олғувчидур.
200. Сабр қилинглар, эй мўминлар ва сабрда душмандин ортиқ бўлинглар ва жиҳодға муқим бўлинглар. Аллоҳдин қўрқиб туринглар - токи муродларинг ҳосил бўлсин.
Бу сураи шарифа охиринда ҳрзрати Борий таоло мусулмонларға ниҳоятда жомеъ ва Монеъ насиҳат қилурки, гўё суранинг мағзи ва ҳосили эрур, яъни, агар мусулмонлар учун камёблйк ва дунё ва охиратда дуо ҳосил қилмак маҳсуд бўлса, дунёда ҳар қисм кулфатларға дучор бўлса ҳам, Аллоҳ тоатиға давом этмак ва гуноҳлардин сақланмак ва душман муҳобилида собит қадам турмак, Исломни муҳофаза этмак, хусусан, душманнинг кириб келиш хафви бўлғон мақомларда темир девор каби сийналарин қалқон қилиб турмак лозимдур. Ҳадисда келибдурки, расули акрам қачон хафвда турсалар бу сура охиридаги ўн оятни осмонға боқиб туриб ўқир эрдилар.

Орқага Олдинга