МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 40 ОЯТДУР
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Одамлар нималардин бир-бирлариға савол қилурлар? 2. Улуғ бир хабардин савол қилишурлар 3. ки, анинг ҳақида алар мухталифдурлар. 4. Ҳаргиз эмас, (оз кунда) билурлар, 5. яна ҳаргиз эмас, оз фурсатда билурлар! 6. Оё, Биз ерни тўшак қилиб бермадукми 7. ва тоғларни тиргак (қозиқ)лар 8. ва яратдук сизларни эру хотин 9. ва қилиб бердук уйқуларингизни рохат 10. ва қилиб бердук кечани либос 11. ва қилиб бердук кечани маишат вақти 12. ва бино қилдук тепаларингизда етти махкам (осмонни) 13. ва пайдо қилдук нури ўткир чироқни 14. ва тушурдук булутлардин кўп тўқилгувчи сувни, 15. токи чиқарурмиз сув ила дон ва гиёҳни 16. ва дарахти кўп боғларни. 17. Албатта ажратиш куни муйян бир вақтдур, 18. ул куники сур(най)ға дам урилур ва келурсизлар тўп-тўп бўлиб. 19. Ва очилур осмон ва пайдо бўлур анда дарвозалар. 20. Ва юргизилур тоғлар ва бўлур тоғлар сароб (қумлик). 21. Албатта жаханнам ўткинчиларнинг йўлидур, 22. саркашларнинг жойидур, 23. алар анда турурлар асрлар, 24. тотмайдурлар анда совуқ бир нарса ва на ичимлик, 25. фақат қайноқ сув ва йиринг (берилур), 26. мувофиқ жазодур. 27. Албатта алар умид қилмас эрдилар ҳисоб-китобни. 28. Ва ишонмас эрдилар оятларимизға ёлғон деб. 29. Ҳар бир нарсани санаб қўйгандурмиз ёзиб. 30. Эмди тотинглар, азобдин бошқа нарсани зиёда қилмасмиз! 31. Албатта мутгақийлар учун бордур муродға етиш, 32. боғлар ва узумлар 33. ва камолға етган ёшлари баробар қизлар 34. ва шароб тўла пиёлалар. 35. Эшитмаслар у ерда бехуда сўз ва на ёлғон. 36. Жазодур Парвардигоринг тарафидин (мукофот) хисобидиндур. 37. Парвардигор осмонларнинг ва ернинг ва ўрталарида бор нарсаларнинг беҳад мехрибонидур. Қодир бўлмас Анинг ила ҳеч ким сўзға, 38. ул куники қоим турур Рух (номлик) фаришта ва бошқа фаришталар саф боғлаб; анга Раҳмон изн бергандин бошқа ҳеч ким сўзламас ва сўзлар ул тўғри сўзни. 39. Ўшал ун ҳацдур, бас, ҳар ким хохласа олсин Парвардигори тарафиға қайтишни. 40. Албатта Биз қўрқитдук сизларни яқин азобдин, ул кундаки кўрур инсон икки қўли муқаддам юборган нарсани ва дер кофир: "Кошки ман тупроқ бўлсам эрди!"
Бу суранинг номи сурат ул-набсгь бўлиб, маориж сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Борий таоло бу сурада қиёматға мункир бўлғон мушрикларнинг бир-бирлариға масхара ва инкор ила қилған истиқсорларин савол тарзида баён қилиб дерш, мушриклар нима нарсадин бир-бирлариға савол беришур? Яна Ўзи жавоб бериб иршод қилурки, алар нима улуғ хабар устида савол қилишурларки, ўзлари ул хусусда мухталифдурлар. Баъзилари анга ишонурлар, баъзилари инкор этурлар. Ул улуғ хабар қиёмат ва анда бўладирган ҳолатдур. Аллоҳ таоло қиёмат кунин бўлишин номумкин деган ва қудрати Илоҳийни аш бўлдиришдин ожиз билгйн мункирларт жавоб ўрнида марҳамат қилурки, бир тўда ожиз башар тоифасидин бу тариқа номуносиб эътироз ҳаргиз дуруст эмасдур. Алар оз кунда ҳақиҳатни билурлар. Яна таъкид қилинурки, ҳаргиз бу дуруст эмасдур ва оз фурсатда равшан билинурки, ул хабар рост ва дуруст экан. Бу икки жумла Қодири мутлақ тарафидин мунтрлар учун буюк таҳдид ва даҳшатдурки, бу тариқа эътироз этувчиларнинг оқибатлари қўрқинчликдур. Мана бу даҳшат сўнггида Аллоҳ ўз қудрати пайдо қилган нарсалардин баъзисин зикр қилиб, иноят қилурки, эй нодонлар, Манинг коинотда буқадар мавжуд нишонларимдин қудратимнинг улуғлигин билолмадиншзмики, Ман сизлар учун ердек буюк махлуқни тўшак қилиб бердим ва сизлар анинг устида роҳат қилиб ҳаёт кечирурсизлар. Унинг ила баробар бутун тоғларш ернинг изтиробидин саломат турмоғи учун тиргак (мих)лар ўрнида яратдим, муайян оромда бўлиб, сизларға ҳамиша сукунат ҳосилдур ва ҳам сизлар бир-бирларингизға яқин вд улфат бўлмакларинг учун наслларингни оламда давом этишиға баъзиларингизни эр ва баъзиларингизни хотин қилиб яратдим. Кундузлари машғулотда бўлиб, жисму жонларингға ҳосил бўлмаган ранж ва таъбларинг дафъи учун уйҳудек бир роҳатни пайдо қилдим, кечани либос ва чодир қилиб бердимки, анда ҳар бир лозим бўлюн амалларингни цилурсизлар ва кундузш сизлар учун айш ва ҳаракат замони қилиб бердимки, анда касб, савдо-сотиқ ва бошқа шуғулларингда бўлурсизлар. Бундин бошур тепаларингда баланд етти қават кенгва маҳкам осмонларни биноқилдимва андабутунжаҳонниўзнури ила ёритибтурганўткир чироқижод этдим ва ҳам сизларнинг ҳаётларингиз муҳофазаси учун булутлардин кўп тўкилувчи ва оламни сероб қилувчи сувлар ёғдирдим. Токи ул сувлар ила ерни сероб этайлук, андин сизлар учун ҳар қисм дон, гиёҳ ва дарахти кўп боғлар пайдо бўлсин. Мана шу қадар қудрати азима соҳиби сизлартнг чириган ва тупроқ бўлиб кетган суякларингға янгидин жон ато қилмакдин ожиз қолурми? Ҳаргиз қолмас! Қудратининг ниҳояси йўҳдур!
Ҳазрати Борий таоло ўз қудрати олиясин баъзи нишонларин баён қилгандин кейин ҳар бир қабули хитоб зоргға хитоб қилиб марҳамат қилурки, ул куни анда ҳақ ва ботил, яхши ва ёмон бир-биридин алоҳида қилинур ва бир муайян вақтға тайин қилингандур; на ул вақтдин муқаддам келур ва на таъхир этилур. Ул муайян ваҳтни Аллоҳнинг ўзи билур, ул кун сурға дам урилур ва сизлар ҳабрлардин туриб ҳар синф ўз сардори ила баробар тўп-тўп бўлиб Парвардигорларингҳузуриға келурсизлар. Ул кун ҳайбатидин бу кўринган баланд ва маҳкам осмон ёрилур ва очилур. Анда маҳшарға тушгувчи фаришталар учун дарвозалар пайдо бўлур ва тиргаклар каби ерни изтиробдин сақлаб турган тоғлар ул куннингҳайбатидин ўз жойидин қўзғалур. Ва шу қадар қаттиқ ҳаракатға келурки, ҳаммаси қум тўдалариға ўхшаб ҳолур, узоқдин боқғувчилар кўзлариға шуълалик сувдек кўринур. Ҳақиқатда сув эмасдур, қум тўдаларидур. Бироздин кейин бу ҳолат ҳам қолмай, ҳавоға учиб кетур, (Араблар кўзга сув бўлиб кўринган ҳум тўдасини сароб дерлар). Жаҳаннам жаннат тарафиға кетиб турганларнинг йўллари устида бўлур. Ҳар жамоа жаҳаннам тепасиға келганда алардин саволлар ҳилинур ва йўл ҳазз (қуръа, чек) кўрилур, ҳар кимнинг қўлида нажот нишонаси бўлса, ул киши саломат ўтиб кетур ва агар бўлмаса, шу ерда гирифтор қилинур. Жаҳаннан ўз Яратувчисиға саркашлик қилганлар учун доимий қароргоҳ бўлур. Алар анда ҳисобсиз замонлар қолиб кетурлар.
Эмди, эй жаҳаннамийлар, дунёда қилган амалларингни кўринглар ва мазасин тотинглар. Парвардигор кофир бандалариға тайёрлаган қўрқинч азобларни баён қилгандин кейин мўмин бандалари учун тайёрлаган каромат ва зиёфатларин зикр қилур.
Марҳаматлар ҳаммаси, эй ҳабибим, санинг меҳрибон Парвардигоринг тарафидин мукофотдур, тайёрлик ва кифоя қилурлик атодур, чунки Парвардигоринг тамом осмонларнинг ва ернинг ва ўртада бор жамики мавжудотнинг Парвардигоридур, меҳрибонлигин ниҳояси йўқдур, жалол ва азмати баланддурки, ҳеч бир зот Анинг ҳузурида сўзламакка қодир эмасдур. Анингучун эҳсон ва атоси Ўз азматиға лойиқ бўлур. Бу сазо ва жазолар ул куни бўлурки, анда Жаброил алайҳиссалом ва тамоми фаришталар саф тортибтурурлар ёки фаришталар аҳкомға ва авлоди Одам анжомиға мунтазир турурлар. Ул кунда ҳеч кимда ҳудрат йўқдурки, сўзға лаб очсин. Ул зотларт, Аллоҳ таоло изн берур сўзларлар. Ашрнинг каломлари ҳақ бўлур. Ана шул баён қилинган кун ҳақдур. Эмди ҳар тши саодатға толиб бўлса, тоат этсин, маъсиятдин четлашсин. Ва Парвардигори ҳузурида ўзи учун бир муражаъ, яна қайтиб борадирган оромгоҳ ҳозирласин.
Эй мункирлар, Биз сизни яқин фурсатда келадирган азоби охиратдин қўрқитдук ва огоҳ қилдук Ул кун ҳар бир инсон дунёда ўзидин муқаддам юборган амалларин ўз кўзи ила кўрур ва ул амаллари учун бериладирган азобларни мушоҳада қилган кофир юз минг ҳасрат ва надоматлар ила дерки, кошки ман тупроқлик ҳолимда ҳолсам эрди, ё маҳшарда қасос учун ҳозир қилиниб, сўнгра тупроқ бўлиб кетган ҳайвонлар каби ман ҳам тупроқ бўлиб кетсам эрди.