МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 46 ОЯТДУР
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасам (жон) суғурувчиларға шўнғиб 2. ва бўшатгувчиларға ечиб 3. ва сузувчиларға тезлик ила. 4. Ва илгарилагувчиларға югуриб 5. ва тадбирин кўргувчиларға хар ишнинг! 6. Ки, (қиёмат ҳақдур) ул куники харакатға келур титрагувчи, 7. орқасидин келур иккинчиси, 8. бир қанча диллар бордурки, ул кун изтиробда бўлур (хавфдин), 9. аларнинг кўзлари тубанда бўлур. 10. (Қиёмат мункирлари) дерлар: "Оё, биз яна қайтарилурмизми аввалги Э{олимизға? 11. Оё, чириган суяклар бўлсак ҳамми?" 12. Ва дейдилар: "Ул холда ул (қайтиш) зиёнлик қайтишдур!" 13. Шулдур ул нарсаки, биргина қичқириқдур, 14. бас, ўшал соат улар маҳшар майдонида бўлурлар. 15. Оё, келдими санга, (эй ҳабиб), Мусонинг хабари? 16. Вақтики чақирди ани Парвардигори Туво номлик пок бир майдонда. 17. Деди: "Бор сан Фиръавн цошиғаки, ул туғён цилди 18. ва дегил: "Оё, хушинг борми пок бўлишға? 19. Ва шул нарсаки, ҳидоят цплай ман сани Парвардигоринг тарафиға ва сан қўрқғил!" 20. Кейин кўрсатди анга катта нишонни 21. ва ишонмади (Фиръавн) ва бош тортди, 22. сўнгра қайтди кўшиш қилган ҳолда. 23. Ва жам қилди ва нидо қилди. 24. Кейин деди: "Ман сизларнинг улуғ раббингиздурман!" 25. Бас, гирифтор қилди ани Аллох дунё ва охират азобиға. 26. Албатта бу қиссада ибрат бордур ул кишиғаки, қўрқур! Оё, сизларни яратмак мушкулми ё осмонни, Аллоҳ осмонни яратди, 28. кўтарди шифтини ва баробар қилди ани 29. ва қоронғу қилди кечани ва зоҳир цилди равшанлик (тонг)ни 30. ва ерни андин кейим бутун тўшади, 31. ташқариға чиқарди андин сувини ва сабзавори (яйлови)ни 32. ва тоғларни собит қилди 33. фойда етказмак учун сизларға ва жонворларингизға. 34. Бас, Ул вақтики қилса катта ҳангома, 35. ул куники, ёдлар инсон қилган амалини 36. ва юзаға чиқарнлса жаҳаннамки, хохлаган киши кўрур. 37. Бас. Ул кишики туғён қилди 38. ва таржих берди (афзал кўрди) дунё хаётини, 39. бас, дўзах анинг ўрнидур 40. Ва ул кишики қўрқибдур Раббин қошида турмакдин ва манъ қилибдур нафси анинг хохишидин, 41. бас, жаннатнинг ўрнидур анинг жойи. 42. Савол берурлар санга қиёматдин: "Қачон бўлур анинг қиёми?" 43. Санга нима маълум анинг баёни? 44. Парвардигорингғадур илмнинг нихояси. 45. Ҳақиқат шулдурки, сан қўрқитгувчидурсан ул кишиники, Андин қўрқур. 46. Гўё алар ул куники, ани (қиёматни) кўрурлар, турган бўлурлар дунёда фақат бир кеча, ёки анинг сабохи (тонги) миқдорида.
Бу суранинг номи сураи нозиот бўлиб, ан-набоъдин сўнг нозил бўлғондур.
Аллоҳ таолобу сурада қиёматнинг борлиги ва ҳақлиги учун карамлик фаришталарнинг бир неча тоифалариға қасамёд қилур. Алардин биринчи тоифа ул фаришталарки, кофирлар руҳларин баданлариға шўнғиб туриб, томир-томирларидин ниҳоятда шиддат ила суғуриб олурлар. Алар нозиотдурлар. Иккинчи тоифа ул фаришталардурт, мўмин бандаларда бадан қафсида маҳфуз ва боғланган покжонларин боғларин ечиб, бандларин бўшатибюборурлар. Сўнгра аларнингжонлари ниҳоятда хурсанд бўлғон ҳолда олами муқаддас тарафиға парвоз ҳилурлар. Бужамоа фаришталар ан-тшитот (бўшатгувчилар)дур. Учинчи тоифа ул фаришталардурки, Аллоҳ таоло аларни нима нарсаға ҳукм қилган бўлса, ўшал ҳукм қилинган нарсани бажо қилмак учун ниҳпятда тез югурурларки, гўё дареларда сузувчи жонворлар каби суратда кетурлар, ё ўшал руҳ қабз этгувчи фаришталардурш, руҳларт олиб, осмон тарафию ҳавода сузган каби парвоз қцлурлар. Бу тоифалар Худо амрин бажармак учун мусобаца қилурлар. Бу тоифалар собиҳот (сузгувчилар) ва собиқот (илгарилагувчилар)дур. Охирий тоифа ул фаришталардурки, арвоҳлардин қайсилариға савоб ила ва қайсилариға азоб ила ҳукм этилган бўлса, ҳар қайсиларин тадбирин кўрурлар. Худо ҳукмиға мувофиқ интиқом қилурлар, ё фаришталардурки, мутлақ амрлар ҳақида тадбиқ этурлар, бу жамоа мутадаббирот (тадбир) кўргувчилардур.
Баъзи уламолар ривоятлариш назаран, бу қасамёд қилинган нарсалар ғозийларнинг отларидур ё юлдузлардур. Бу қавлларнинг ҳаммасию ҳам тадбиқ мумкиндур. Аллоҳ таоло шу васфларнинг эгаларию қасамёд қилиб, қиёмат кунитнг жазм келишини исбот қилур. Қасамнинг жавоби, албатта, эй мункирлар, ўлгандин кейин яна ҳисоб-китоб учун тирилурсизлар деган мазмундур. Парвардигор марҳамат қилурки, қиёматнинг бўлиши сурға икка марта дам урилиши сўнггида бўлур. Биринчисида ер қаттиқ изтиробға келур, устида боржондорлар ернинг цаттиҳ ҳаракатидин ҳалок бўлур. Орқасидин иккинчи дам урилиши ила тамом халқ янтдин тирилур. Бу икки дам уришнингўртасида қирҳ йил ўтур. Ул кун қаёматға мунтр бўлғон инсонларжнг диллари хавфдин ниҳоятда изтироб чекур ва анжомларин кўриб, кўзлари тубан бўлур. Мункирлар дунёда мусулмонларға масхара қилган ҳолда дер эрдиларка, эй мусулмон, сизларнинг эътиқодларингизда бпз ўлгандин кейин яна тирйлурмизми, сўнгакларимиз чириб кетса ҳам яна аввалгидек суратимизға келурмизми? Агар сизлар дегандек, яна ҳаётға қайтсак ул қайтишимиз биз учун зиёнлик қайтиш бўлур.
Аларнинг бу тариқа сўзлари гўё бир қисм масхара эди, яъни, иккинчи тирилиш ўзи йўқ нарса деганлари эди.
Қодири мутлақ марҳамат қилурки, кофирлар циёматни нақадар гумон қилсалар қилсинлар, лекин Аллоҳнинг қошида биргина цичҳириқдин иборатдур, яъни, сурға бир дам урилган замон махлуқот наҳшар майдониға анжомлариға мунтазир бўлғон ҳолда ҳозир турур. Бу қадар суръат ила қиёматни барпо қилмакда Аллоҳ таолоға ҳеч меҳнат ва кулфат йўқдур. Аллоҳ мункирларнинг оқибатларин хароблигидин расули акрамға хабар бериб, иноят қилурки, эй ҳабибим, дунёда ўттн золим ва мункирларнингулуғи Фиръавннинг ҳидояти учун юборилган пайғамбар Мусо алайҳиссалом воқеалари санга маълум бўлдими? Ул воқеа ибратлик бир воқеа бўлғони сабабидин аввалдин зикр қилинган ва баён қилингандур. Вақтики Мусонинг Парвардигори Тур тоғиға яцин Туво номлик пок бир майдонда Мусони Ўзиға чақириб амр қилдики, эй Мусо, сан Фиръавн қошиға бориб ани огоҳ қилгил, чунки ул ҳаддидин ошюндур ва ўз Парвардигориға саркаш бўлди. Сан анга дегилки, эй Фиръавн,_ умринг бу қадар куфр ва залолатда ўтди, вужудинг ғализликка ботгандур, эмди иймон ва тоат ила ширк ва маъсиятдин пок бўлмакка хоҳишинг борми ва манинг ҳидоятимға рағбатинг бўлурми? Агар роғиб бўлсанг, ман сани ҳақиқий Парвардигоринг тарафиға йўл кўрсатурман, сўнгра сан ҳидоят топиб, қўр1<^увчи банда бўлурсан, анжоминг саодат бўлур. Мусо алайҳиссалом Аллоҳ тарафидин рисолат тартибиға ноил бўлиб, Фиръавн ҳузуриға бордилар. Фиръавн рисолшпларин қабул қилмади, инкор қилиб қцйтарди. Сўнгра Мусо алайҳиссалом Фиръавнға буюк нишон ва далил кўрсатдилар, яъни, ҳассаларин ерға ташладилар. Ул ҳасса бир аждарҳо бўлиб қолди ва қўлларин кўрсатдиларки, ниҳоятда оқ нурлик бўлиб кўринди. Фиръавн бу муъжизаға ишонмади ва исёнида давом этди. Мусо алайҳиссалом муъжизаларин мақобилида Фиръавн жодугарларни жам қилди, қавми ва аскарларин тўплади ва нидо қилдики, эй махлуқлар, Мусо "Ман Худотнгпайғамбаридурман", дебдаъво қилур, ҳолбуки, сизларнингбуюк парвардиюрларингиз мандурман, Мусони ким пайғамбар қилибдур, бу сўзи ноҳақдур. Сўнгра Аллоҳ таоло Фиръавнни гирифтор қилди, дунё ва охират азобиға дучор этди. Дунёда дарёға ғарқ цилди ва охиратда дўзах аҳлидин бўлди.
Мана бу воқеада Худодин қўрққанлар учун ибрат бордур. Ҳар кимса ўз Парвардигорин танимаса ва Анинг ибодатин ва ҳукмларидин бош тортса ва тавба қилмаса, Ҳақнинг юборган пайғамбарлариға эргашмаса, ул тшининг оқибати ҳалоки абадий ва азоби сармадий бўлур.
Сўнгра Аллоҳ таоло ўшал қиёматға мункир бўлғон ва Аллоҳ учун ани мушкул гумон қилган зотларға хитоб қилиб марҳамат цалурт, эй мункирлар, Аллоҳ ўчун сизларнинг жонсиз баданларингға жон ато қилмак мушкулми, ё осмон, ер ва тоғларни пайдо қилмак мушкулми? Агар бу нарсаларни яратиш мушкул бўлса, кўрингларки, Аллоҳ осмонш пайдо қилди, ниҳоятда баланд, кенг ва мустаҳкам яратдики, анда ҳеч бир нуқсон йўқдур. Ҳар жиҳати ҳамвор ва баробардур, кечаси ниҳоят қоронғу ва кундузи ёруғ ва равшандур. Осмондин сўнг ерни тўшади ва устида юрган халқ учун ани бир ором бисот қилиб берди, андин юлам ҳаёти учун ҳар қисм сув, сабзавот ва чаманзорлар пайдо қилди, буқадар интизомнинг ҳаммаси, эй мункирлар, сиз ва ҳайвонларингизнинг фойдаси учун бўлғондур, эмди ул вақтики ваъда қшинган воқеа ва ҳангома келур ва жаҳаннам тамоми аҳли маҳшар рўбарўларида намоён турур, ҳар бир кўргувчи ани бепарда ва монесиз кўра олур. Ул кун инсон икки навға бўлинур. Ҳар ким будунёда ўз ҳаддидин ошган ва дунёни охирашдин муқаддам билган бўлса, жаҳаннам анинг ўрнидур. Ҳар ким Парвардигорин ҳузурида ҳисоб учун ҳозир ва қоим бўлишдин хавф қилса ва ўз нафсин хоҳишиға мувофиқ ҳаёт кечирмаган бўлса, албатта жаннат анинг оромгоҳйдур. Аллоҳ таоло ҳазрати рисолатпаноҳ пайғамбаримизға марҳамат қилурки, эй ҳабибим, кофирлар масхара ва инкор юзасидин санга савол берурларки, қиёмат қачон бўлур ва қачон ҳисоб ва жазо куни келур? Ҳақиқат шулки, қиёмат вақпшн муийян зикри ва баёни санинг ишинг эмасдур. Қиёмапшинг ҳукми Парвардигорингға ҳавола қилингандур ва сан андин қўрққувчиларни огоҳ қилгувчи ва қўрқитгувчидурсан. Бас, ҳозир мункирлар на учун қиёмат кечикди ва қачон келур, дерлар. Лекин вақтики ўз кўзлари ила кўрурлар, шул тариқа гумон қилурларт, дунёда биргина кеча ё анинг тонгги миқдорида бир муддат турибдурлир. Ви ҳеч бир узун муддат ва замон ўтмабдур.