loader

072. Жин сураси

Маккада нозил бўлғондир ва ул 28 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Дегил, (эй ҳабибим): "Ваҳй келди мангаки, бир неча адад жинлар (Қуръон эшитиб) кетибдурлар ва (қавмлариға) дебдурлар: "Биз эшитдук бир ажиб Қуръонни 2. ки, яхши йўлға бошлар. Кейин биз анга иймон келтирдук ва биз ўз Парвардигоримизға ҳеч кимни шерик қилмасмиз. 3. Ва албатта Парвардигоримизнинг азмати улуғдурки, на хотини бордур, на боласи. 4. Ва бизлардин бўлғон ахмоқ (шайтон) ёлғон сўзни Худоға нисбат берур эрди. 5. Ва гумон қилур эрдукки, инсонлар ва жинлар Худо ҳақида ҳаргиз ёлғон сўзламаслар. 6. Ва инсонлардин бир неча одамлар жинларнинг бир мунча кишиларин панохлариға қочур эрдилар, бас, ортдирдилар аларнинг саркашликларини. 7. Ва сизлар гумон қилгандек гумон қилган эрдиларки, Аллоҳ ҳеч кимни ўлгандин кейин тиргизмас. 8. Биз тутаб кўрдук осмонни ва топдук ани зўр пойлоқчилар ва учқунлар ила тўлган ҳолда. 9. Биз (аввал) ўлтирур эрдук эшитмак учун ўлтирадирган ерларда, эмди ҳар ким эшитмакчи бўлса, топур ўзи учун мунтазир бўлғон учқунни. 10. Биз билмасмизки, ёмон бир ҳол ирода қилғандурми ердагиларға ё аларнинг Раббилари алар учун тўғри йўлини хоҳладими? 11. Ва албатта бизлардин баъзиларимиз яхшилармиз ва баъзиларимиз андин бошқа; бизлар эрдук қисм-қисм йўлларда. 12. Ва биз билдукки, Аллоҳни ер юзида харгиз ожиз қолдиролмасмиз ва қочиб ани чарчата олмасмиз. 13. Биз вақтики ҳидоят сўзин эшитдук, Анга нймон келтирдук, хдр ким Парвардигориға иймон келтирса қўрқмас зиёндин ва на зулмдин. 14. Ва албатта бизнинг баъзимиз мусулмондурмиз ва баъзимиз ноинсофдурмиз. Ҳар ким мусулмон бўлибдур, тўғри йўлни ахтарибдур. 15. Ва албатта ноинсофлар дўзахға ўтин бўлдилар". 16. Ва агар (маккаликлар) тўғри йўлда турсалар эрди, Биз аларни сувдин кўп сероб қилур эрдук, 17. токи синайлук анда аларни ва ҳар ким юз ўгирса Парвардигорин ёдидин, ани қаттиқ азобға солур. 18. Ва албатта масжидлар Худо учундур, бас, чақирманглар Худоға қўшиб ҳеч кимни! 19. Вақтики Аллоҳнинг бандалари Анга ибодат учун турарлар, яцин қолурки, одамлар анинг (яъни, банданинг) устиға устма-уст бўлсалар. 20. Ва дегил: ("Ҳақиқат шулки), ман Парвардигоримға чақирурман ва шерик Қилмасман Анга ҳеч кимни!" 21. Дегил: "Ман қодир эмасман сизлар учун на зарарға ва на ҳидоятға". 22. Дегил: "Ҳеч бир киши мани Аллоҳ азобидин ҳаргиз қутқаролмас ва ҳаргиз топмасман Андин бошқа бир паноҳни". 23. Магар еткизмак Аллоҳ тарафидин ва рисолатлар устимғадур. Ва ҳар ким мухолиф бўлса Худо ва расулиға, бас, анинг учун бордур жаханнам, хамиша анда қолиб кетур, 24. то вақтики алар кўрурлар ваъда қилинган (азобларини), ул вақт билурларки, кимнинг мададкори камқувватроқдур ва саноеда озроур. 25. Дегал: "Ман билмасманки, ваъда қилинган нарсаларингиз яқиндурми ёки Парвардигорим анга узун бир муддат тайин қилурми? 26. Ул ғайбни билгувчидур, хабардор қилмас ўз сириға ҳеч кимни, 27. ўзиға мақбул бўлғон расулидин бошқа. Кейин анинг олдидин ва орқасидин нигоҳбон (фаришта) тайин қилур, 28. то билсинки, алар Раббиларин пайғомларин албатта еткиздилар. Ва Аллоҳ ихотасидадур ул нарсаки, алар қошларидадур ва Аллоҳ санаб қўйгандур ҳар бир нарсанинг ададин".
Бу суранинг номи сурат ул-жин ва сурат ул-қулъуҳия бўлиб, аъроф сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Ҳазрати саййиди олам пайғамбарлик ва Китоб нозил бўлиш тахтиға ўлтиришларидин аввал жин тоифасиға осмон хабарлари оз-оз маълум бўлиб турур эрди. Вақтики ул жанобға вақй нозил бўла бошлади, жинларға хабар силсиласи банд бўлди ва осмондин юлдузлар учқунлари ҳаддин зиёда огпилиб турди. Жинлар хаёл қилдиларт, дунёда бир янги ҳодиса пайдо бўлғондур, анинг учун осмон хабарлариға бу қадар эҳтиёт қилиниб турилгандур. Сўнгра ўшал янги ҳодисани билмак ва маҳалини топмак учун жинларнинг турли тоифалари ҳар тарафға тарқалдилар, Машриқ ва Мағрибни тамом қидира бошладилар. Алардин бир жамоа Бати Баҳла деган мақомдин ўтиб туриб эрди, иттифоқо ўшал вақтда ҳазрати сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам бир неча карамлик саҳобалар — Аллоҳ алардин рози бўлсин — ила бомдод намозин ўқиб туриб эрдилар. Аллоҳ таолонинг марҳамати ёр бўлиб, ул жамоаға Қуръони карим эшитилиб қолди. Эшитгин оятлари диллариға ажиб бир инцилобпайдо қилди, ҳаммалари Қуръони мажиднинглафзи, фасоҳат, балоғати ва мазмуни, таъсир ва ҳаловатиға жон-диллари ила шайдо бўлдилар. Бир-бирлариға дедиларки, осмон хабаридин жинларни маҳрум ва матруд қилган нарса ушбудур. Сўнгра расули мақбул намоздин фориғ бўлишлари ила жинлар жамоалари диллариға иймон ва яҳин чароғин ёндирган ҳолларида ўз мацом ва қавмлариға бориб, аларға насиҳат грлдилар. Бу сурада Парвардигор ўшал воқеани муфассал баён қилур. Ҳадислардин маълум бўлурки, бу ибтидоий воқеада аларнинг келиб-кетганликлари ва Қуръони каримни эшитганликлари ҳазратға билдирилмай, кейин ваҳй воситаси ила бўлиб ўтган ва баён қилингандур, андин сўнг жинлардин кўп кишилар Исломға мушарраф бўлғонликлари ва алардин ҳазрат ила мулоқот ва диний таълим олмак учун ўзлари ви элчиларининг бот-бот келиб турганликлари ривоят қилинур. Ҳамчунонки, инсонларда фитрат соҳиби ҳамиша Қуръони каримнинг оби ҳаётиға ташна турур. Жинларда ҳам фитрати салима (соф Ислом) бу муборак Китоб баракотаға муштоҳ турур.
Ҳазрати Борий таоло марҳамат қилурки, эй ҳабибим, сан ўз умматларингға дегилки, Аллоҳ таоло тарафидин манга ваҳй воситаси ила маълум бўлдики, жинлардин бир жамоа келиб мандин Қуръони каримни эшитиб кетибдур. Алар ўз қавмлариға бориб дебдурларки, бизлар букун бир ажибҚуръон эшитдук, йўл йўқотганларни яхши йўлға бошлар, тобе бўлғонларни ҳамиша ҳидоятда сақлаб, ҳожатларидин нажот берур. Анинг учун бизлар чин юракдин тўхтамсиз ва таваққуф қилмай анга иймон келтирдук. Эмди биз муваффақлардин бўлдук. Бу йўлдин ёнмасмиз ва яккаю-ягона бўлғон Парвардигоримизға ҳеч кимни шерик қилмасмиз. Ва ибодатимиз танҳо Ўзиға қилурмиз, Парвардиюримизнингжалоли ва азмати ниҳоятда улуғдур. Хотин ва авлодға эҳтиёжи ҳаргиз йўёқдур, фарзандлари ҳам йўқдур. Бизлардин баъзи аҳмик, ш нодинларияиз Лллоҳ х.иқиуи вужуди йўқ ёлғон сўзларни қилиб, хотин ва боласи бор, шерик ва баробари бор, деган номуносиб нисбатларни бериб юрур эрди. Ул аҳмақларнинг сардори, балки шул ботил ақиданинг ижодчиси Иблис эрди. Бизлар ўз гумонимизда инсонлар ва жинлар Аллоҳ таоло ҳақида бу қадар ёлғон сўз қилурлар, деб билмас эрдук. Анинг учун ҳам бизлар аларға эргашиб, беҳуда ботил ақидаларни қилар эрдук, эмди бу Қуръони каримни эшитгач, ҳақиқат ниҳоятда равшан матум бўлдики, Парвардигоримиз яккаю-ягонадур. Ҳар бир эҳтиёж ва нуқсон ва азмиятиға нолойиқ сифатлардин покдур. Ва бизлардин баъзимизнинг зиёда саркаш бўлишимизға одамлар сабаб бўлур эрдилар. Алардин бир мунчалари биздин бўлғон бир мунча буюкларға кўп эҳтиром қилур эрдилар, хавф ва хатар мақомларида ўзларин аларнинг паноҳлариға олур эрдилар. Чунончи, сафарда қайси бир жойда хатарлик маълум бўлса, бизлар ўзимизни бу мақомнинг жинлар сардорлари паноҳиға олурмизки, бизларни ёмон ва адабсиз жамоаларин кулфатва азиятларидин сақласин. Бу тариқа муомала ила инсонлар жинларда бор ҳадим туғён ва саркашликларин яна зиёда қилдилар. Инсонларнинг ўзлари ҳам бу нав ширкиётға берилиб, аввалгидин зиёда гумроҳ бўлиб кетдилар. Анинг учун одамларнинг кўплари ҳам сиз жинлар каби эътицод қилурларки, Аллоҳ таоло ҳеч бир бандани ҳисоб учун қабрдин тургизмас, ёки оламға янги расул ва пайғамбар юбормас. Мана бу эътиқод ҳам ботил бўлди. Аллоҳ таоло бу охир замон пайғамбарин бизларға юборди ва ул жанобға халц ҳидояти учун Қуръонни нозил қилди. -Қуръони тримдин ва расул забонларидин шълум бўлдики, ҳар бир жин*ва инсон ўлгандин кейин қиёмат куни тирилур ьи қилгин иниллириуип ҳисоб берур, иймони саломат ва амаллари солиҳ бўлса, жаннатға дохил бўлур, агдр иймондин маҳрум ва амаллари ёмон бўлса дўзах ўтиға ташланур. Биз жинлар осмон тарафаға учиб, анга яқин бориб эрдук, кўрдукки осмонни зўравор пойлоқчилар — учҳунлар ила ҳафозат қилибдурларки, ҳеч бир жин андин ғайб хабарини била олмас. Агар қайси бир жин ва шайтон осмондин хабар ўғирламак қасдида яқин борса ва бирор нарсат эшитмакчи бўлса, ул ўзи учун махфий интизорда . турган учқунға йўлиқур ва анинг асири бўлиб ҳалок бўлур ёки ниҳоятда қаттиқ ярадор бўлиб қайтур. Бундин аввал бизлар осмоннинг ҳар бир ерида ўлтириб, ҳар қисм хабарларни эшитур эрдук, ҳеч бир тарафдин бизға монелик йўқ эрди. Биз билмаслшзки, бу воқеанинг натижаси на бўлур? Аллоҳ таоло бандаларин Исломни қабул қилмаганликлари ва ва зулмни ташламатнликлари учун бирор умумий ҳалоки дунёлик ирода қилгандурми? Ё Парвардигор алар учун ҳидоят ва саодат насиб этгандурми? Чунки Ислом қабули доимий саломат ва абадий саодатдур. Андин юз ўгирмак, анга мухолифат этмак абадий ҳалокат ва азоб бўлур. Биз жинлар Ислом пайғамбари келмасдин аввал ҳам ҳар йўлда фирқа-фирқа бўлиб, баъзимиз яҳудий, баъзимиз насорий ва баъзимиз мушрик бўлғон ҳолда саргардон юрур эрдук. Эмди саодат насиб бўлғонлармиз, алҳамдулиллоҳ, мусулмон бўлиб, Қуръони карим ҳидоятларин қабул қилдук ва ҳазрати саййиди олам ғуломларидин бўлдук. Лекин орамиздин баъзи бахтсиз жинлар ҳамон ўз залолатларида боқий қолдилар. Биз мусулмон жинлар эътиқодимиз шулки, ер юзида юриб, ўз Раббимиз Аллоҳнинг китоби Қуръони трим ва расули Муҳаммад Мустафоға итоат қилмаган ҳолимизда Парвардигоримиз азобидин ернинг ҳеч бир жойиға бекина олмасмиз ва ҳавоға учиб қочиб Аяи чарчагпа олмасмиз. Яъни, ўзимизни тутмак ва азоб бермакдин Худойишзни ожиз қолдира олмасшз. Балки бу ақидадурмизки, агар Парвардигор ғазаби келса, лаҳза ичинда бизларни тута олур, хоҳлаган суратда азоб бера олур, анинг учун ҳидоят дафтари бўлғон Қуръони каримни эшитган замонимиз Анга иймон келтирдук. Ҳар ким Парвардигориға иймон келтирса, на дунё, на охират зиёнидин Қўрқур ва ш бирон золим зулмидин андиша қилур. Ҳамиша анинг ёри Худо бўлур. Дунё ва охират ташвиши ани хотирин паришон қилмас. Эмди биз жинлардин баъзиларимиз Аллоҳ ва расул даъватларин қабул этиб, мусулмон бўлғонлармиз ва баъзиларимиз ҳаҳға итоат қилмай саркашликда қолгаилармиз. Ҳар кцм Ислом динин қабул этиб мусулмон бўлибдур, албатта ул тўғри йўлт ахтарибдур ва топибдур. Анинг дунёси ҳам, охирати ҳам ободдур. Аммо ноинсофлар ва ҳақдин * юз ўгирганлар охиратда жаҳаннам ўтинидурлар ва дунёлари нақадар обод кўринса ҳам, оқибатлари барбоддур. Бу суранинг ибтидосидин ўн бешинчи оятиға қадар ҳиссаси мусулмон жинларнинг Қуръони каримни пайғамбаримиз саййиди олам забони покларидин эшитиб бориб, қавмлариға қилган насиҳатлари ва таблиғларидур. Эмди ҳолган ўн уч ояти Парвардигор тарафидин умумий танбиҳ ва насиҳатдур. У иршод қилурки, эй ҳабибим, сан дегил: "Манга ваҳй воситаси ила бу ҳам баён қилиндит, Макка мушриклари агар Худо ва расул кўрсатган тўғри йўлда юриб турсалар эрди, албатта Биз қаҳатчилик балосидин ва сувсизлик офатидин аларни хутҳарур эрдук. Мамлакатларин ҳар бир неъмат ила обод қилиб, имтиҳон қилур эрдук. Оё, алар ул неъматлар шукрин адо қилиб, Парвардигорлариға итоатда бўлурларми ёки яна аввалгидек мушриклик ва гумроҳликларида давом этурларми? Ҳар ким ўз Парвардигорин ёдидин юз ўгирса ва шукрин бажо қилмаса, ани қаттиқ.бир азобға гирифтор қилурки, ул ани ҳаргиз таҳаммул қила олмас".
Дегил, эй ҳабибим, манга бу ваҳй ҳам нозил бўлдики, масжидлар Аллоҳ таолоға ибодат қилит учун бино бўлғон мақомлардур. Аллоҳ учун ибодатға бошқа бир кимсани шерик қилмак ҳар ҳолда ва ҳар мақомда нодуруст бўлғони каби масжидларда ҳам нодуруст. ва мамнуъдур. Анинг учун, эй бандалар, ҳеч бир ҳолда ва ҳеч бир ерда Худодин бошқа бир зопиш Аига шерик қилиб ибодат қилманглар. Баъзи тафсирчилар (масожид) масжидлар лафзидин мурод тана аъзолари -пешопа, икки қўл, икки оёқ ва икки тизза дебдурлар, яъни, бу аъзоларни Аллоҳ таоло яратгандур, Андип бошқаға бу аъзоларни истемол қилинмасин. Бу нарса ҳам ваҳй ила маълум қилиндики, вацтики Аллоҳ таолонинг хос бир бандаси ўз Парвардигориға ибодат қилмак учун намозға турса ё халқни Аллоҳ тарафиға даъват қилса, халқ анинг ибодатин ва даъватин барбод қилмак учун тепасиға устма-уст жам бўлур ва анга ҳужум қилур. Мусулмонлар Қуръон ва ваъз эшитмак учун шавқ ва рағбат ила келсалар ҳам, лекин аксар кофирлар адоват ва инод илр мухолифлик қасдида жам бўлурлар.
Эй ҳабибим, сан аларға дегилки, ман ҳар ҳолда ва ҳар мақомда яратган меҳрибон Парвадигоримнинг ўзиға ибодат қилурман ва бунга ҳаммани даъват этурман. Ман ҳаргиз бир кимсани ибодатда Анга шерик қилмасман. Манинг бу ишим ҳақиқатдур. Сизлар на учун таажжуб қилурсизлар ва нима нарсадин хафа бўлурсизлар? Ман сизларни ҳақ йўлға чақирурман, лекин сизлар учун на зарар, на Худонинг ҳидоятиға молик ва қодир эмасдурман, чунки пайғамбарлар вазифалари Худо сўзин етказишдур ва Худо ҳукмларин билдиришдур. Қавмни ҳидоят қилмак, аларға нуқсон ва зарар еткизмак Аллоҳ таолонинг ихтиёридадур.
Ва дегилки, агар ман Парвардигор ҳукмларин бандалариға еткизмакда бепарволик қилсам ва Парвардигорим ғазабнок бўлиб жазо бермакчи бўлса, ҳеч бир махлуқ мани Анинг азобидин қутқара олмас. Шунинг учун ҳаргиз Анинг ҳукмиға хилоф қилмасман ва У нечук фармон берса, лаёқатим борича ижро қилурман. Манинг вазифам Аллоҳнинг пайғомин ва ҳукмин бандалариға еттзмакдур. Худо ила бандалари ўртасида рисолат, яъни, элчиликдур. Манинг устимға юкланган вазифа шудур. Эмди ҳар ким Худоға ва Анинг расулиға исён қилса, анингучун жаҳаннам азоби ҳозирдур, ул анда абадий цолиб кетур.
Эй ҳабибим, кофирларни ўз ғурур ва туғёнлариға қўйиб бер. Булар ҳозир ўз шавкатлари ва жамоатлари ва мададкорлариға мағрурдурлар. Вақтики алар ўз кўзлари ила ўзлариға ваъда қилинган азоб ва кулфатларш кўрурлар, ўшал вақт. албатта билурларки, қайси тараф ожиз ва мададкори қувватсиз ва адади ҳам оздур. Парвардигор азматин ва маҳшардаги адолат интизомин кўрган кофирлардин ҳеч бирининг шаклари цолмаски, пайғамбарларнинг иззатлари баланддур ва мададкорлари ҳаммадин зиёда қувватликдур* Агар кофирлар десаларки, мусулмонлар учун иззат ва каромат, кофирлар учун разолат ва залолат бериладирган кун қачон келур? Алар жавоблариға дегилки, ман бу нарсани равшан билмасман, сизларға ваъда қилинган қиёмат куни оз фурсатда келурми ёки Парвардигор анингучун узун муддат қарор берурми? Ман у кундин хабар берурман ва лекин қачон бўлишин билмасман. Анинг илми Аллоҳнинг ўзиға хосдур. Ҳақиқий сирларни
билувчи олим Парвардигорнинг ўзидур ва ўзиға хос бўлғон сирға ҳеч кимнп впқиф қилмас, магпр ўз бандаларидин баъзиларин рисолат мартабаси ила сарфароз қилган бўлса, аларнингҳар қайсилариға хоҳлатн вақтда хоҳлаган сирларидин хабар берур, ваҳй воситаси ила аларни огоҳ қилур ва анинг ҳар тарафидин, олдидин ва орқасидин сақловчи ниюҳбон тайин қилур, тот жинлар ва шайтонлар ул ваҳйдин баъзи ҳиссасин ўтрламасинлар ва пайғамбарларнинг ўзлариға ҳам жазм ҳосил бўлсин, ўз илм ва хабарларида шак ва шубҳа қолмасин. Бу қадар интизом ва эҳтиётлик анинг учундурт, Аллоҳ фаришталарин пайғамбарларға ва пайғамбарларш халк^а Парвардиюр пайғомларин баробар етказганликларин кўрсин. Ваҳй муомаласи тҳоятда соф ва беғаш юрсин. Бу нарсалар тамоми Аллоҳ таолонинг илми иҳотасидадур, ҳеч бир нарса Анинг қабзасидин (тутиб туришидин) чиқиб кета олмас ва ҳар бир нарсанинг ўзин ва ададин Ул тамом билур ва ҳисоби Анга маълумдур.

Орқага Олдинга