Маккада нозил бўлғондур ва ул 28 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Тахқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмиға юбордук: "Қўрқит қавмингни аларға дарднок азоб келишидин илгари!" 2. Деди ул: "Эй қавмим! Ман сизлар учун равшан қўрқутгувчидурман (ки, дерман): 3. Бандалик қилинглар Худоға ва қўрқинглар Андин ва итоат қилинглар манга! 4. Кечирур Ул баъзи гуноҳларингизни ва мухлат берур сизларға муайян бир муҳлатгача. Аллоҳ таоло муайян қилган вақт келиб қолса, мухлат берилмас! Кошки билсангиз эрди!" 5. Деди Нуҳ: "Парвардигоро, ман қавмимни кечаю-кундуз чақирдим, 6. лекин манинг чақиришим аларнинг нафратларинигина зиёда қилди. 7. Ва ман аларни қачон чақирсам гуноҳларини афв этншинг учун, киргиздилар бармоқларин қулоқлариға ва ўралиб олдилар кийимлариға ва зидлик қилдилар ва буюк такаббурлик қилдилар. 8. Кейин ман аларға ошкора даъват қилдим. 9. Сўигра ман очиқ сўзладим аларға ва яшириб сўзладим аларға махфий қилиб, 10. бас, дедим: "Мағфират талаб қилинглар Раббиларингиздин, Ул мағфират қилғувчидур, 11. юборур Ул сизларға осмондин пайдарпай ёғинни, 12. ва мадад берур сизларға моллар ва ўғиллар ила ва ато қилур сизларға боғларни ва оқизиб берур сизларға ариқларни. 13. Нима бўлди сизларғаки, Аллохиинг улуғлигини хаёл қилмассизлар? 14. Ҳол буки, яратди сизларни ҳар қисм қилиб. 15. Оё, кўрмадингизмики, Аллоҳ осмонни нечук табақа-табақа қилиб яратибдур? 16. Ва пайдо қилибдур анда ойни нур қилиб ва офтобни чироқ қилиб. 17. Ва Аллоҳ сизларни ердин бир хос тарзда яратди, 18. кейин яна қайтарур снзларни анга ва андин яна чиқарур сизларни. 19. ва Аллох ерни сизларға палос қилиб берди, 20. токи анинг кенг йўлларида юринглар". 21. Деди Нуҳ: "Эй Парвардигорим, алар манға царши бўлдилар ва тобе бўлдилар ул кишигаки, анинг моли ва фарзандлари зиёндин бошқа нарсани зиёда қилмади. 22. Ва алар буюк чора ва тадбир кўрдилар 23. ва дедилар: "Ўз худоларингизни қўйманглар - Ваддани ва Сувоъни ва Ёғусни ва Яъуқани ва Насрани!" 24. Ва таҳцнц, алар гумрох қилдилар кўп кишини ва Сан зиёда қилғил золимларға фақат гумрохликни". 25. Алар ўз гунохлари сабабидин ғарқ қилиндилар ва солиндилар дўзахға, бас, топмадилар ўзлари учун Аллоҳдин бошқа ҳеч мададкор. 26. Ва деди Нуҳ: "Парвардигорим, қўймағил ер юзиға кофирлардин бирор уйликни хам. 27. Сан агар аларни дунёға қўйсанг бамдаларингни йўлдин оздирурлар ва туғилмас алардин ёмон ва ношукр бандалардин бошқа (хеч ким). 28. Эй Раббим, мағфират қил манинг, ота-онамнинг ва уйимға иймон ила киргувчининг ва тамом мўминларнинг ва мўмина хотинларнинг гунохларимизни. Ва зиёда цил кофирларға фақат барбодликни".
Бу сураи муборакнинг номи сураи Нуҳ бўлиб, наҳл сурасидин кейин нозил бўлғондур. Нозил бўлишда ешмиш биринчи бўлғони каби тартибда ҳам 71 -сурадур. Жаноби Борий таоло бу сурада анбиё алайҳиссаломнинг ақдам ва акбарлари ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ила умматларин воқеаларидин бироз ҳиссани баён қилур. Нуҳ алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломдин кўп замон муқаддам ўтхшдурлар. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломнинг дин ва миллатларида, йўл ва суннатларидадурлар. Баъзи тафсирчилар ҳар иккиларин ўрталарида ўтган замонни икки минг олти юз қирқ сана дебдурлар. Бу икки ҳазрат ўрталарида икки пайғамбар — ҳазрати Ҳуд ва ҳазрати Солиҳ алайҳиссаломлар ўтибдурлар. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмлари ораларида 950 йил туриб, аларни тавҳидға ва саодатларин сабаби бўлғон ҳар бир яхши амалға даъват қилдилар, лекин афсуски, оз киши иймон келтирди ва бошқалари ўз куфр ва залолатлариди қолдилар, магар бир оз кишигина қабул қилди. Парвардиюр бу сурада иршод қилурки, Биз бандамиз Нуҳни ўз қавмиға пайғамбар қилиб юбордук ва унга амр бердукки, эй Нуҳ, сан ўз қавмингни қўрқит ва огоҳ қил. Ҳазрати Нуҳ Парвардигор томонидин содир бўлғон бу охирий танбиҳдин сўнг ўз қавмлариға насиҳат қилдилар. Марҳамат қилдиларт, эй қавмим, эмди ширк ва куфрлариншзни тарк қилинглар, ўз Парвардигорларингизға ибодат қилинглар, дунёвий ва охират азобларидин сақланинглар, Агар сизлар манинг насиҳатимни қабул этсангизлар, Аллоҳ таоло бу кунға қадар қилиб келган улуғ гуноҳларингизни афв қилур ва тездин ҳалок бўлишдин нажот берур. Сўнгра сизлар дунёда узун умр кўрурсизлар, ҳаётларингиз соатлари баракотли бўлур. Эмди сизлар ажал келмай туриб тавба қилинглар ва иймон келтиринглар, чунки ажал вақти келиб қолса, ул вақт ҳеч бир ҳийла ва тадбир ила ани орқаға суриб бўлмас. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кўрдиларки, аларға сўз таъсир қилмади. Ночор дарбори Илоҳийю арз қилдиларки, эй Парвардигорим, ман Санинг фармонинг ила Санинг яккалигингга ўзқавмимни кечаю-кундуз ором олмай чақирдим, лекин алардин ижобат ва мувофиқат кўрилмади, балки, аксинча, аларнинг нафратлари аввалгидин зиёда бўлди. Охар ман аларнинг катта-катта жамоалариға бориб ошкора эълония даъват бердим. Агар мажлис ва вақт мухолиф кўрилса, ниҳоятда мақбул тарзда оҳиста махфий насиҳатлар қилдим ва дедимт, тавба ҳилинглар, Худодин гуноҳларингиз мағфиратин талаб цилинглар, Парвардигорларингиз ниҳоятда меҳрибондурки, шул қадар муддат Анға ва Анинг расулиға осий ва мухолиф бўлсантзлар ҳам, манинг насиҳатим ила тавба қилсангизлар, Ул меҳрибон тамом қилган гуноҳларингизт афв қилур, тавба ва ибодатларингизни рад қилмас ва ҳеч бирингизни раҳматидин ноумид қилмас, тепаларингизда турпш қаҳатчилик балосшш сизлардин кўтарур. Осмондин сизларға кетма-кет ёғин булутларин юбориб, оламни сувдин сероб қилур, андин экинзорлар ва боғлар равнаҳ топиб, мевалар ва ғаллалар ниҳоятда тўкин бўлур. Ҳайвонлар семиришиб, сут, қатиқ ва ёғ кўпаюр. Куфр ва маъсият сабабидин тўхталган наслсизлик дафъ бўлиб, хотинлардин ўғил фарзандлар кўп пайдо бўлғай. Эй қавмим, сизларға нима бўлдики, Аллоҳ таоло буюклигидин кўрқмассизлар, Ул зот сизларни қисм-қисм қилибяратди. Чунончи, оналариншз қоринларида бир ҳолдин неча ҳолға ўтдингизлар ва туғилган кунингиздин ўладирган кунингизюча нақадар ўзгаришлар вужудлйрингизда пайдо бўлур. Боқмассизларми ўз вужудларингизғаки, сизнинг аслларингиз Одам алайҳиссаломни ва анинг авлодини тупроқдин яратибдур? Ҳар бир ўлган фарзандлариншзни яна шул тупроққа қайтарур. Қиёмат куни келса яна андин ҳаммаларингизни ташқариға чиқарур.
Бу қадор тушунтирсалар ҳам бадбахт қавм тушунмади, охир Нуҳ алайҳиссалом айтдиларки, Парвардигоро, қавмим манинг насиҳатларимни истамади, ўзларин сардорлари ва молдорлари сўзлариға кириб, аларға эргашиб кетди. Алар бу нодон қавмни оздирмак учун буюк тадбир ва чораларни кўрдилар. Эмди Сан буларнинг залолат ва гумроҳликларин бундин ҳам зиёда қилғил, токи шақоват ва паймонаси тўлиб азоби Илоҳийға гирифтор бўлсинлар. Парвардигор марҳамат қилурки, ул қавм ўз пайғамбарларин дуо бадиға қолди, қилган гуноҳларин тсофатиға дучор бўлиб, ҳаммалари сув балоси ила ғарқ қилиндилар.
Юқорида номлари баён цилинган бутлар Нуҳ алайҳиссалом қавмларин бутлари эрди, ҳар қайсилари учун алоҳида бутлар бор эрди. Анингучун ҳар бир муродларин талаб қилур вақтида ўша матлабнинг ўзиға хос бўлғон бутнинг ўзиға ибодат қилур эрдилар. Баъзи ривоятларда мазкур бутлар илгари замонда ўтган солиҳ бандаларнинг номлари бўлиб, алар ўлиб кетгач, қавмлари шайтон иғвоси ила аларға чўқиниб кетганликларин нақл қилинибдур.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг охирги дуолари бу бўлди: "Эй Парвардигорим, эмди ер юзида уйлик ва ҳаракат қиларлик кофирлардин бирор ададини ҳам саломат қўймағил, ҳаммасини баробар фано ва ҳалок қилғил, чунки буларни дунёда саломат юрмакка қўйиб берсанг, ўзларигина гумроҳ бўлиб қолмаслар, балки бошқа бандаларингш ҳам йўлдин оздирурлар, насл ва авлодлари ҳам бадкор ва ношукр бўлур. Эй Парвардигорим, мандин ўз мақомимға мувофиқ бирор хато бўлса, ўшал хатоимни, ота ва онам хатоларини ва ҳар ким манинг кемамға, ё уйимға, ё масжидимға мўмин бўлиб кирган бўлса, анинг хатосини ва қиёматға қадар дунёда пайдо бўладирган ҳар бир мўмин эр ва хотиннингқилган гуноҳларин мағфират айлагил".