loader

070. Маориж сураси

(МЕЪРОЖЛАР, НАРВОНЛАР) СУРАСИ
МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 44 ОЯТДУР
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, нихоятда раҳмлик Аллох номи ила

1. Талаб қилгувчи талаб қилди ул азобники, тушгувчи эрди 2. кофирларға, йўқдур ани қайтара олгувчи 3. Аллоҳ тарафидин келурки, Ул меърожлар (нарвонлар) ҳокимидур. 4. Чиқарлар фаришталар ва руҳ Анинг тарафиға ва (ул азоб) бир кун воқеъ бўлурки, миқдори эллик минг йил бўлур. 5. Эмди сан яхши сабр қилиб тургин, 6. алар ул кунни албатта улоц кўрурлар 7. ва Биз ани яцпн кўрурмиз, 8. ул кун осмон бўлур мисли эритилган мис каби 9. ва бўлур тоғлар бўялган ва титилган жун каби 10. ва сўрамас хеч бир дўст дўстани, 11. вахолангки, бир-бирлариға кўриниб турурлар. Гуноҳкорлар орзу қилурларки, ўрниға бериб қутилса ул кун азобидин ўғилларини 12. ва хотинини ва ака ё укасини 13. ва ўз жамоасиники, ани олиб турур эрдилар 14. ва ер юзида бор ҳаммани, кейин қутқарса ўзини. 15. Ҳаргиз бўлмас, албатта (жаҳаннам) шуълалик ўтдур, 16. сўйиб олгувчидур териларни, 17. чақирур ҳақдин қайтган ва юз ўгирган кишини 18. ва мол жам қилиб сақлаб цўйгаи кишини. 19. Инсон албатта камҳиммат пайдо бўлғондур, 20. анга қачон кулфат етса, фарёд қилгувчидур, 21. ва қачон анга мол пайдо бўлса бахилдур, 22. намоз ўқувчилардин бошқалари 23. ки, алар ўз намозлариға ҳамиша қоимдурлар 24. ва ул жамоаки, молларидин муқаррар ҳисса чиқарилгандур 25. савол қилгувчи (гадой)ға ва савол қилмагувчиға 26. ва ул зотларғаки, ишонурлар жазо куниға 27. ва аларки Парвардигорларии азобидин қўрқурлар, 28. албатта аларнинг Парвардигорларин азоби қўрқмайдиган нарса эмас! 29. Ва ул кишиларки, алар шаҳват жойларини сақларлар, 30. магар ўз хотинлариға ва ўз чўрилариға бўлса; ўл ҳолда аларни маломат қилинмас. 31. Ҳар ким бу икки тоифа ҳалолдин бошқа хдромға толиб бўлса, аларгана шариат ҳаддидин ошганлардур. 32. Ва ул зотларики, ўз омонатлари ва ахдлариға риоя қилурлар 33. (хиёнат қилмаслар) ул кишиларки, ўз гувоҳликларида қоим турурлар 34. ва ул жамоаки, ўз намозларидин хабардор турурлар, 35. ана шул зотлар бихишт боғларида иззатда бўлурлар. 36. Бас, нима бўлди кофирларғаки, санинг тарафингға югуришиб келмакдалар 37. ўнг тарафдин ва чап тарафдин тўп-тўп бўлиб? 38. Ё тамаъ қилурми алардин ҳар бир эркакки, неъмат жаннатлариға киргизилсии? 39. Ҳаргаз бўлмас! Албатга Биз аларни ўзлариға маълум нарсадин яратгандурмиз. 40. Бас, Ман шарқлар ва мағриблар Парвардигориға қасамёд қилибдурманки, албатта Биз қодирдурмиз 41. алардин яхшироқ халқни ўринлариға келтиришға ва Биз ожиз эмасдурмиз! 42. Эмди қўйиб бер аларнигина беҳуда сўзларға ва ўйинларға машғул бўлиб юрсинлар то аларға ваъда қилинган кунни кўргунлариғача, 43. ул куники, гўрларидин югуришган холларида чиқурлар, гўё алар бир хос нишонаға қараб югуриб турган бўлсалар 44. тубан бўлғон ^олда кўзлари. Ўраб олур аларни хорлик. Ўшал кундур аларға ваъда қилинган кун.
Бу суранинг номи сурат ул-меърож ва сураи саала бўлиб, ал-ҳок^а сурасидин кейин нозил бўлгондур. Вақтики расули акрам Макка кофирларини азоби Илоҳийдин қўрцитдилар, алар савол бера бошладиларки, ул азобға мустаҳиқ кимлардур? Савол қилгувчи Назр ибн Ҳорис эрди. Ул ўзи дуо ҳам қилган эрдики, Парвардигор, агар буҚуръон Санинг каломинг бўлиб, ани Сан нозил қилган бўлсанг, осмондин бизнинг устимизға тошлар ёмтрини ёғдиргин ва ё азоби алимт бизни гирифтор қилгил. Бу суранинг бошида Борий таоло шул воқеаға ишорат қилиб, иршод қилурки, бир бинда кофирларға воқеъ булгувчи азобни талаб қилардурки, ул воқеъ бўлғон соатда ҳеч ким ани дафъ қила олмас. Чунки ул Аллоҳ тарафидин нозил бўлур.
"Ал —маориж" сўзи "меърож" калимасининг жами бўлиб, маъноси юқориға чиқидиган нарвон каби нарса демакдур, ё "маъриж" сўзинингжами, яъни, юқориға чиқадиган мақом демакдур. Ушбу эътибор ила ҳар бир осмонни меърож дейилур. Фаришталар ила ҳазрати Руҳ ул-айн ёки руҳ номли бир тоифа ёки мусулмонларнинг руҳлари осмонларни йўл ҳилиб, Аллоҳ таолонинг аршин тарафиға чиқурлар. Кофирларға келгувчи азоб Аллоҳ тарафидин келур, ул куннингузуилиги эллик минг йил миқдорида бўлур. Аммо ҳақиқий комил мусулмонлар учун бу муддат биргина фарз намозин адо қила олурлик фурсатда ўтиб кетар. *Ҳар на қадар узунлиги ва мушкуллиги кофирларға бўлур. Парвардигор кофирларнинг қиёмат азоби қилган мажбуриятлари ва шошишларини баён қилиб, пайғамбаримизга тасалли берур ва иршод қилурт: "Эй ҳабибим, сан аларнинг бу тариқа адабсизликлариға ва инкорлариға сабр цилгил. Алар қиёмат кунин узоқ билиб, балки номумтн эътиқод қилиб, ҳар бир номуносиб амалларни қилмакдалар. Ул куннингкелишин мажбурият ила талаб қилурлар ва ул куннинг даҳшатлик ҳолатларидин қўрқмаслар. Жаҳаннам бир шуълалик ўтдурт, кофирларнингбаданларидин тамом пўстларин шилиболур, ичларидин жигарларин суғуриб олур. Баъзи тафсирчилар юзларин терисин ва баъзилар қўл ва оёқларин атрофин, баъзилари димоғларин терисин шилиболур дебдурлар. Имом Ҳасан Басрий дебдурларт, баданларида бор ҳар бир аъзоларин, ичларин ва ташқариларин тамом куйдирур, танҳо дилигина қолиб, додлаб овоз қилиб турур.
Парвардигор марҳамат қилурки, маҳшар куни жаҳаннам ўз болаларини чақирур. Болалари ул жамоадурки, дунёда ҳацдин, Исломдин ва ва ҳатто Қуръони каримдин ва ҳақ расул Муҳсшмад алайҳиссаломдин юз ўгирган, тасдиқ қилмаган ва дунё молларин жам қилиб, сандиқ ва халталарда яшириб сақлаган, Аллоҳ йўлида миллат саодати учун андин сарф қилмаган ва закотин чиқармаган одамлардур. Жаҳаннам аларни ниҳоятда ширин тил ила ўз қучоғиға чақирар, кейин тампм маҳшаргоҳдин аларни қуш дон терган каби териб олур.
Аллоҳ таоло иршод қилурки, ҳақиқатда инсон нихоятда тмҳиммат ва хомтамаъ яратилган махлуцдур. Чунончи, агар бироз кун муҳтожлик ё беморлик ва хафалик ҳолда қолса, изтиробға тушур, бесабрлик ила ҳар тарафға югуриб, фарёдлар қилур. Қачон Аллоҳ озроқ мол ва неъмат ато қилиб ҳолин дуруст қилиб, сиҳат ва хотиржамлик эҳсон қилса, ул ҳол шукрин адо қилмас. Ва Аллоҳ таоло йўлида карам ва саховат этмас. Инсонларнинг аксарлари шул сифат ва шул ҳолатдадурлар. Магар ул жамоаки, иймон давлатиға мушарраф бўлғондин кейин ҳамиша намозларин ўз вақтида адо қилур ва молларидин ҳожатмандларға ҳисса чиқарур ва муҳтожлар икки қисм бўлурлар, баъзилар ўз тиллари ила ҳожатларин карам аҳлиға билдириб сўрарлар ва баъзилари хижолатдин саволға тиллари бормас. Бу икки тоифанинг иккисидин ҳам хабар олиб турилур. Ва қиёмат куники, ани жазо куни дейилур, анга ишонурлар ва Парвардигорнинг осийларға берадирган азобидин- доим қўрқиб турурлар. Чунт Парвардигорларин азоби андин ғофил ва бепарво бўладирган нарса эмасдур. Балки андин ҳамиша хавфда ва ташвишда туриладирган нарсадур. Ҳам ўз нафсва шаҳватларин сўзиға кирмаслар ва ҳаром суҳбатлардин ўз андомларин сақларлар ва эҳтиёт ҳилурлар. Аюр ҳамсуҳбатлари. хотинлари ё сотиб олган канизак ва чўрилари бўлса, алар ила суҳбат ҳилмакда маломат йўҳдур. Лекин ҳар ким ўзиға ҳалол бўлган бу икки тоифадин бошқаға қасд ва рағбат қилса, ул киши албатта шаръий ҳаддин ошганлардин бўлур.
Ва юқоридаги зотлар бу авсоф ила баробар эмаслар ва аҳдлариға хиёнат қилмаслар, балки эҳтимом ила риоя қилурлар. Омонат қўйилган нарсаға хиёнат ва ҳилинган аҳдға бевафолик қилмаслар ва қайси воқеа устида ҳозир бўлсалар ул воқеа учун алардин шаҳодат талаб қилинса, бирор ҳарф зиёда ё кам қилмай, воқеанинг ўзини ҳақиқий суратда баён қилиб берурлар. Ва намозларин вақтлариға ва рукуълариға ва вожиблариға ва суннатлариға ва мустаҳаблариға шҳоятда эҳтимом қилиб давом ҳилўрлар — мана бужамоа Парвардигорларин зиёфат уйи бўлюн жаннат шидаулуғ бир иззатда бўлурлар. Рабб ул-оламин ушбу баёнида ўзининг маҳбуб ва жаннати бандаларин саккиз сифат ила таъриф қилди. Ул саккиз сифат аввали ҳам намоз бўлди ва охири ҳам намоэ бўлди. Маълум бўлурки, ҳаммадин аъло сифатлари намозға давом этишлари экан. Ҳақиқатан, намоз мўмин банданинг Парвардигор ила муножотидур. Намозға ниҳоятда эҳтимом қилишимиз лозиндур, ўзимизҳам, оиламизҳам, фарзандларимиз ҳам бу улуғ муборак соатдин маҳрум қолмайлук. Ҳозирги замонамизда намозға парвосизлик аксари хонадонларда кўрилмакда.
Асри саодатда баъзи кофирлар жамоа-жамоа бўлишиб, ҳазрати саййиди олам пайғамбаримизнинг атрофлариға югуриб келиб Қуръон эшитар эрдилар. Бу эшитишдин мақсадлари ҳидоят топмак ва баҳра олмак эмас эрди, балки бир нав масхара ва беҳурматлик эрди. Анинг учун ўшал мажлисда кулишур эрдилар ва жаннат зикри келиб қолса, жаннатға мусулмонлардин олдин биз борамиз, дер эрдилар. Парвардигор бу қисм ҳаёсизликларға жавоб бериб, иноят қилурки, эй ҳабибим, кофирларға нима бўлдики, югуришган ҳолда санинг ҳузурингға жам бўлурлар. Ва ўзлариға муносиб бўлмаюн сўзларни қилурлар. Оё, алар ўз тамаъларида ўзларини жаннатилар деб билурларми? Жаннат неъматлариға бизлар ҳам ҳиссадормиз дерларми? Ҳаргиз шундоқ бўлмас. Чунки Биз аларни маълум бўлюн тупроқ каби ҳақир ва маний каби нопок нарсадин яратгандурмиз. Алар шул асли ҳолларида турибдурлар. Иймон ва Ислом давлати ила мушарраф бўлиб, саодатта мустаҳиқ бўлғонлари йўқдур, нечук ўзларини жаннати дерлар? Жаннати бўлмак учун иймон даркордур ва яхши амаллар бўлиши зарурдур.
Бас, Рабб ул-машориқ вал мағориб бўлғон ўз зоти алийямға қасамёд қилиб дерманки, бу кофирлардин яхшироқ бир жамоани аларнинг ўринлариға келтирмоққа Биз қодирдурмиз, ҳаргиз ожиз эмасдурмиз. Яъни, қудрати Илоҳийя дунёда ҳаёт кечириб ўтган кофирларнинг чирибкетган ҳолларида ҳам маҳшар куни аввалгидин ҳам мукаммал суратда қилиб тиргиз— макдин ожиз эмасдур. Ёки бу кофирлар Ислом ва набийи саломға хизматдин нафрат қилиб қочсалар, қудрати қоҳирамиз алардин яхшироқ бир мухлис тоифани Ислом хизмати ва му—соидаси учун набийи мукаррам атрофлариға ҳозир қила олур. Андин ожиз эмасдур, чунончи, аларнинг Исломға нафрат замоналарида Мадинаи муттаҳҳирада ансори киромларни — Аллоҳ алардин рози бўлсин — пайғамбаримизға ёрдам бериш учун ҳозир қилди. Макка кофирлари забун ва мағлуб бўлиб, таслим Ьўлдилар. Эй расули мукаррам, эмди сан аларни бир неча кун қўйиб бер, токи алар хўб беҳуда сўзларни қилиб, ўйин-кулгуларида давом этсинлар. Охир ўшал ваъда ҳилинган кун етиб борур, ул кунни кўрмай чоралари йўҳдур. Ул кун ҳаммалари ҳабрларидин тезлик ила югуриб чиқурлар. Ҳатш бир низомда, бир муайян нишона ва аломатға югуриб келибтургандек, ҳаммалари хавфдин кўзлари тубан ва бутун вужудларин хорлик, расволик ўраб олган бўлур. Ана ўшал кунни аларға ваъда қилинур эрди. Ул кунҳар бир инсон, хоҳ тоатлик бўлсин, хоҳ гуноҳкор бўлсин, амалларин жазо ва сазосин албатта кўрур.
Ал-машориқ — машриқлар ва ал-мағориб — мағриблар демак бўлиб, офтоб ҳар кун бир ердин чиқиб, бир ерға ботур, яъни, бу куники машриқи ва мағриби қайси бир ердин бўлса, эртаси андин бошқа бўлур. Ҳар кун анинг машриқи ва мағриби алоҳида бўлғонлигидин жами лафзи келтирилибдур.

Орқага Олдинга