Маккада (ё мадинада) нозил бўлғондур ва ул 36 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Войдур торозуни кам тортувчиларға, 2. ул зотларики, қачон ўлчаб олса одамлардин бутун олурлар 3. ва қачон ўлчаб берсалар аларға ё тортиб берсалар аларға кам берурлар! 4. Оё, гумон қилмайдиларми, алар тирилгувчилардур 5. улуғ бир кун учун, 6. ул куники тик турурлар одамлар бутун жахон Парвардигори ҳузурида. 7. Бундоқ бўлмасин! Албатта гуноҳкорлар номаи аъмоли "Сижжин"дадур. 8. Нима билдирди санга, нимадур "Сижжин"? 9. Ёзилган китобдур! 10. Войдур ул кунни ёлғон дегувчиларға. 11. Ул зотларики ёлғон билурлар жазо кунини. 12. Ва ёлғон билур ани фақат хар бир ҳаддидин ошгувчи гунохкор. 13. Қачон тиловат қилинса анга оятларимиз, дер: "Аввалгиларнинг хикояларидур". 14. Бундоқ эмас. Балки занг боғлагандур диллариға касб қилган гуноҳлари. 15. Бундоқ бўлмас! Албатта алар Раббиларидин ул кун мамнуъ (ажратилган) бўлурлар. 16. Кейин алар албатта дўзахга киргувчилардур. 17. Кейин дейилур: "Будур ул нарсаки, сизлар ани ёлғон дер эрдинглар". 18. Ҳаргаз эмас! Албатга яхши бандаларнинг номалари "Иллиюн"дадур. 19. Ва нима билдирди санга, нимадур "Иллиюн"? 20. Ёзилган бир дафтардур. 21. Кўриб турурлар ани муқарриб фаришталар. 22. Албатта яхши бандалар неъматлар ичиндадурлар, 23. тахтларда ўлтириб назар қилурлар. 24. Танурсан аларнинг юзларидаги неъмат тароватини. 25. Ичирилурлар муҳрланган хос шаробдин. 26. Анинг муҳри мушкдур. Ва ана шул нарсаға рағбат қилсин роғиблар. 27. Ва анга аралештирилган нарса "тасним"диндур, 28. ул бир чашмадуркн, андин ичирилурлар муқарриблар (Худонинг яцна кишилари). 29. Албатта ул зотларики гунох қилдилар, иймон келтирганлардин кулар эрдилар 30. ва қачон ўтсалар олдиларидин, ишора қилишур эрдилар кўзлари ила бир-бирлариға. 31. Ва қачон қайтсалар манзиллариға, қайтур эрдилар хуш бўлишиб. 32. Ва қачон кўрсалар аларни дер эрдилар: "Албатта булар йўлдин адашгандурлар!" 33. Ва юборилмади аларни буларға нигохбон қилиниб. 34. Бас, букун иймон келтирган бандалар кофирлардин кулурлар, 35. тахтларда ўлтириб назора қилурлар. 36. Оё,топдиларми жазосини кофирлар ул амаллари учунки қилур эрдилар?
Бу суранинг номи сурат ут-татфиф ва сурат ул-мутаффифин бўлиб, анкабут сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдин — Аллоҳ андин рози бўлсин — ривоят қилинурки, дебдурлар: "Ҳазрати расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилиб Мадинаға келган ваҳтларида Мадина савдотрлари ўлчаббериш ва торпшш хусусида тамом бошқа одамлардин зиёда ёмон эрдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло бу сурани нозил қилди, кейин алар ўзларин ислоҳ қилиб яхши бўлдилар ва ўлчов торозуларин ҳам яхши қилдилар".
"Мутаффифин" сўзитнгмаъноси мутлаҳнуқсон бергувчи бўлса ҳам, Парвардигори олам муроди ўз тафсириға мувофиқ ул зотлардурки, алар бошқадин бир нарсани ўлчаб олса, ўлчовни бутун тўлдириб камитмай олур, лекин ўзлари бошқаға берса, ўлчовни кам берурлар. Булар дунёди бошқаға кам бериб, ўз жонлариға ҳаром ризқ ила тарбия қилганликлари учун охиратда аларға ҳалок ва зиёш ҳиёмат ила жазо берилур. Ислом динида инсон ўзиға нимани марғуб кўрса, бошқаға ҳам ана шундай кўрмаги лозимдур. Ва нима нарсани ўзиға макруҳ кўрса, бошқаға ҳам шундай кўриши вожибдур. Анинг учун қайси савдогар ўз дўкони учун нарса олганда, ўз ҳаққин бутун ва мукаммал қилиб олса, бошқаға сотганда ўлчовда ҳам, торозуда ҳам кам берса, бу оят ифодасича хоиндур. Ва ҳиёматда анингучун ҳалок илажазо берилур.
Парвардиюр иршод қилурки, бу тариқада муомалада бўлгувчилар улуғ даҳшатлик куннинг борлиги ва ул кун учун тирилишлариш эсга олмайдилармит, ул кун тамом инсонлар Рабб ул-оламин ҳукмиға мунтазир бўлғон ҳолларида маҳшарда турурлар. Бу туриш интизор туршии бўлиб, муддатин миқдорида мутааддид ҳадислар ворид бўлғондур. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар Аллоҳ андин рози бўлсин — ривоятларида жаноби рисолатпаноҳ пайғамбаримиздин нақл қилинибдурки, дебдурлар: "Маҳшар куни тамом инсонлар Парвардигори олам ҳукмиға инпшзор бўлиб шул қадар турурларки, ҳар бир инсон икки қулоғин нисфиға қадар ўз териға гарқ бўлур". Бу туриш муддати бир ҳадисда етмиш йил дейилса, иккинчи ҳадисда уч юз йил дейилибдур. Баъзи ривоятда қирқ минг йил ҳам айтилур. Ҳазрати Ибн Масъуд разиаллоҳу анҳудин ривоят қилинурт, одамлар қиёмат куни бошларин осмон тарафиға кўтарган ҳолда қирқ минг йил турурлар. Ҳеч ким аларға сўз қилмас. Яхшилар ҳам, ёмонлар ҳам ўз терлариға ғарқ бўлурлар. Жаноби Абдулмц ибн Умар ушбу сурани ўқиб явма якумун носу ли Рабб ул-оламин (ул кун турарлар одамлар бутун жаҳон Парвардигори ҳузурида) жумласиға етганларида баланд овоз ила йиғлаганлари ва ундин сўнггЬни ўқиёлмаганликлари ривоятдур.
Парвардиюри меҳрибон юкррида баён қилинган қабиҳ хислат, яъни, кам тортишдин тнъ галиб марҳамат қилурки, бадкор ва ёмон бандалартнг номаи аъмоллари "Сижжин"да бўлур. "Сижжин" ёзилган бир китобдурки, ёзилиши тамом бўлғондур, зиёдлик ва нуқсон қабул этмас. Карамлик уламолар бу маҳомда дебдурларки, сижжин маъноси ниҳоятда тор ва паст жой детк бўлур, яъни, фожирларнинг амалнбмалари натижа ва оқибат эътибори ила ул қадар ёмондурки, кимнинг аъмоли анга ёзилса, ул кишининг дўзахдаги мақоми тамоми табоҳати жаҳаннамтнг энг таги, ниҳоятда танг ва тор жойи бўлиб, анда ул банда ҳар жиҳатдин оғир бир ҳолда бўлур.
Ҳазрати расули акрамдин ривоят қилинурки: "Қачон бир инсон гуноҳ қилса, ул гуноҳдин кўнглиға бир қора доғпайдо бўлур, агар тезда тавба ҳцлса, ул доғкетиб, қалби соф бўлур. Ва атр гуноҳ устиға гуноҳ қила берса, доғустиға доғ қўшилиб борур, охир анинг остида қолиб кетур". Бу ояти шарифада зикр қилинган занг боғлашдин мурод шулдур. Аллоҳ таоло иршод қилурт, бундоқ бўлмасин, яъни, ҳақицат оинаси бўлғон соф ва пок қалбни куфр ва маъсият ила зангқора қилмасин, балки иймон ва тоат ила сайқал ва жило берилсин, охиратға ишонилсин ва анга мувофиқ амалларда бўлинсин. Қйёматға мункир бўлғон зотлар анда ҳар қисм азоблар ила жазоларин. тортурлар. Парвардигорларларин дийдоридин маҳрум ва мамнуъ этилурлар. Имоми Шофиий бу ояти шарифани мавҳумидин далиллар келтириб дерларт, қиёмат куни мўмин бандалар Парвардигорларин муборакжамоалин албатта кўрурлар.
Қиёматда ёмон бандалар номаи аъмоллари "Сижжин"да бўлюни каби, яхшиларнингаъмоллари "Иллиюн"да бўлур. "Иллиюн" ёзилган дафтари аънолдур, яъни, аларнинг номаи аъмоллари бир мақоми олийда бўлурки, анга ҳар осмоннинг муқарриб фаришталари ҳозир ва шоҳид бўлурлар.
Эй мухотиб, кофирлар учундилиб ўтган феъли бадлариға муносиб жазо берилдими ё йўқ,? Албатта муносибжазо берилди, Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасиға зулм крлмас, балки банда ўз-ўзиға зулм қилур.