loader

082. Инфитор (Ёрилиш) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 19 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Вақтики осмон ёрилур 2. вақтики юлдузлар тўкилур, 3. вақтики дарёлар (денгизлар) тошур ва (бирикур), 4. вақтики қабрлар ағдар-тўнтар қилинур, 5. билур хар бир жон ул нарсаники муцаддам юборибдур ва ул нарсаники таъхир қилибдур. б. Эй инсон, нима нарса мағрур қилди сани карим Парвардигорингға, 7. ул зотиғаки яратди сани, баробар қилди саии ва тўғри қилди сани, 8. қайси бир суратдаки хоҳлади таркиб берди санга! 9. Бундоқ бўлмасин! Балки сизлар ёлғон дерсизлар жазони. 10. Албатта сизларға муайяндур нигохбонлар - 11. мухтарам ёзғувчилар. 12. Билурлар алар ул марсаники сизлар қилурсизлар. 13. Албатта яхшилар неъматлар ичидадурлар! 14. Ва албатта гунохкорлар дўзахдадурлар! 15. Кирурлар ангажазо кунида (ёнурлар) 16. ва эмаслар андин ғойиб бўлғувчилар, 17. нима билдирди сангаки, нимадур жазо куни? 18. Кейин нима билдирди санга нимадур жазо куни? 19. Ул кунки эга бўла олмас ҳеч ким хеч ким учун ва хеч бир нарсаға ва хукм ул кун хосдур Аллохға!
Бу суранинг номи инфитор бўлиб, ан-нозиот сурасидин сўнг тушгандур. Юқорида ривоят қилинган ҳадиси шариф мазмунларича, Парвардигор бу сурада ҳам ҳиёмат аҳволидин мухтасар баён бериб, марҳамат қилурки, вақтики осмон бу кўринган ҳолатидин ўзгарур, Яъни, ёрилиб пора-пора бўлур ва тамом. юлдузлар ўз марказидин жудо бўлиб тўкилур, дарёларнинг сувлари тошиб, бир-бирларию қўшилурлар, ширинлари шўрлариға аралашур ва тамом қабрлар ағдар-тўнтар қилиниб, ичида бор ўликлар ер юзиға чиқарилур. Ул кун ҳар бир яхши ва ёмон жазм билур ул нарсаники, ани ўзидин аввал юборибдур ва ул нарсаники, ўзидин кейин қолдирибдур. Парвардигор қиёматға мункир ва нафс иғвоси ила мағрур бўлғон бандасиға хитоб қилурки, эй Одам ўғли, меҳрибон Парвардигорингнинг буюк карам ва эҳсониш кўриб туриб на учун бу қадар мағрур бўлдинг ва нимй нарса сани мағрур этди? Ҳақ шул эрдики, бу карам ва шафқат муқобилида сан ҳамиша тоатида бўлсанг ва ҳаргиз исён қилмасанг. Карам ва эҳсон учун мукофот маъсият эмас, тоатдур, муртадлик эмас, ибодатдур. Сизлар гумон ҳилдингизларки, Аллоҳ таоло сизларнинг трдорларингиздин бехабардур. Чунки Аллоқ ҳар бир банда ҳолатидин воқиф ва сизларшнг иродангизға ҳўйган нигоҳбонлари бордур ва алар Худо наздида муҳтарамдурлар. Анинг учун бандаларнинг аъмолларин ниҳоятда эҳтиёт ила ёзурлар, қилиб турган ишларингизни тамом равшан билурлар. Қиёмат куни яхши бандалар турлик неъматлар ичида роҳат қилурлар, ёмон бандалар жаҳаннам азобиға мубтало бўлурлар ва алар жаҳаннамға жазо куни дохил бўлурлар. Дохил бўлғондин кейин андин ташҳариға чиқмаслар ва ғойиб бўлмаслар.

Орқага Олдинга