loader

075. Қиёмат сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 40 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Йўқ, қасамёд қилурман қиёмат куниға! 2. Ва қасамёд қилурман ўзини маломат қилувчи нафсға! 3. Оё, гумон қилурми инсонки, Биз анинг суякларин жам қилмасмиз? 4. Орий, (қилурмиз), қодирдурмиз анинг бармоқларин бошларин дуруст қилмакка. 5. Инсон хоҳларки, келажакда хам маъсиятда давом этсин. 6. У савол қилурки, қачон келар қиёмат куни? 7. Бас, вақтикн, кўзлар хира бўлса, 8. ва нурсиз қолса, 9. ва бир-бириға жам қилинса ой ила қуёш, 10. инсон дерки ул кун: "Қайси тарафда қочадирган жой?" 11. Йўқ! Йўқ ҳеч панох! 12. Ул кун Парвардигоринг тарафидадур қароргоҳ! 13. Инсонга ул кунки нима олиб келибдур ва нима қўйиб келибдур - хабар берилур. 14. Балки инсон ўзиға ўзи гувоҳ бўлур. 15. Агарчи ҳар қисм узрларни тақдим этса ҳам. 16. (Эй ҳабибим, Қуръонни) тезроқ ёд қилиш учун тилингни анга машғул қилма. 17. Ани жам қилмак ва ўқитмак Бизнинг зиммамиздадур. 18. Вақтики Биз (фаришта тили бирла) ами ўқурмиз, анинг ўқишиға тобе бўл. 19. Кейин равшан баён қилиб бермак Бизнинг зиммамиздадур. 20. Бундоқ бўлмас, балки сизлар яхши кўрурсиз бу дунёни 21. ва қўйиб қўюрсйз охиратни. 22. Бир қанча юз ул кун хурсамд ва нурлик бўлур, 23. ўз Парвардигориға боқғувчи бўлур. 24. Бир қанча юз ул кун ниҳоятда тиришган бўлур, 25. хаёл қилурки, аларға елка камарларин синдирадирган муомала қилинур. 26. Вақтики жон ўмров суякка етса, 27. ва дейилсаки, ким дам солгувчи 28. ва (ўлгувчи) жазм билсаки, бу жудоликдур 29. ва чирмашса анинг бир оёғи яна бир оёғиға, 30. санинг Парвардигоринг тарафиға бўлур ҳайдалиш. 31. (Кофир) ишонмади Қуръонға ва намоз ҳам ўқимади 32. ва лекин ёлғон деди ва юз ўгирди, 33. кейин ўз хонадониға кетди керилган холда. 33. Вой ҳолингға ва вой холингға! 35. Яна (дерман) вой холингға ва вой ҳолингға! 36. Инсон гумон қилурмики, ани шундоқ қўйиб берилур? 37. Оё, ул бачадонға тўкиладирган манийдин бир қатра эмасми эрди? 38. Кейин уюган қон бўлди ва Аллох ани яратди ва дуруст қилди 39. ва андин бир жуфт пайдо қилди: эркак ва урғочи. 40. Ул Аллох қодир эмасми ўликларни тиргизмакка?
Бу сура сураи қиёма бўлиб, ал-қориа сурасидин сўнгнозил бўлғондур. Борий таоло бу сурада қиёмат куниға ва маломат қилувчи нафсға қасамёд қилиб, ул куни тамом халҳнингўлгандин сўнг ҳисоб учун тирилишларин исбот қилур.
Қиёматнинг бўлиши аҳлан мумкин бир нарса бўлиб, мухбири содиқ тарафидин хабар берилган амри мутлақдур ва воқеъ бўлиши ҳақиқий ва яқинийдур. Анинг учун ҳар бир мусулмон анинг бўлишиға иймон келтирур. Парвардигор иршод қилур: Ман қиёмат куниға ва ўз-ўзин маломат қилгувчи нафсға қасамёд қилиб дерманки, эй кофирлар, сизлар ўлганларингиздин кейин албатта тиртзилурсиз ва ҳисобға олинурсиз.
Карамлик уламолар дебдурларки, инсоннинг нафси аввал ҳолида ўйин-кулгуға ва ҳар қисм зоҳирий лаззатлик нарсаларға машғул бўлур, яхши ахлоқ ва яхши феълларю ҳартз рағбат қилмас. Ул ҳолда ат ёмонликка ҳукм ҳилгувчи нафс дейилур. Қачон ўшал нафс ўз хушиға келиб, яхши -ёмонни ажратса, оҳиста-оҳиста ёмонликдин тортилиб яхшиликка юз қўйса ва шу аснода иттифоқан ғафлатда қолиб, аввал қилиб юрган номуносиб феълларидин баъзисин билмай ҳилиб қўйган соашди ўз-ўзин маломат ва итоб қилса, ул суратда ани "нафси лаввома", яъни, ўз хатоси учун ўзини маломат қилғувчи нафс дейилур. Вақтики ўшал нафс қилмишларидин пушаймон бўлиб, яхшилик ва салоҳ тарафиға берилиб, беҳуда ва манъ қилинган ишлардин буткул алоҳида бўлса ва алардин нафрат ҳилса ва ношаръий амалларни қилмакдин, хаёлиға келтирмакдин ҳам озор топадиган бўлса, ул ҳолда дни "нафси мутмаъина", яъни, ором олғон нафс дейилур. Бусурада Парвардигор қасамёдқилган нафс иккинчи қасам бўлюн "нафси лаввома"дурш, инсон анингтирбиясиғи кўшиш қилса, иншоаллоҳ, тафвиқи илааввал "нафсимутмаъина"ликмақомиғаетишур, соҳиби дунёва охират саодатин қўлға киритур.
Борий таоло қиёмат қиёмин баъси нашри вуқуидин хабар бериб, иршод қилурки, бу ожиз ва нодон инсон Бизни ўзи каби ожиз хаёл қилурми? Биз анинг эски ва чириб кетган суякларини аввалтдекўз ўртға қўйиб, тиргиза олмасмизми, бунарсаға қудратимиз етмасми? Орий, етур! Биз ожиз эмасмиз, анинг тамом аъзоларин янгидин яратмакка ва аввалгидек қилмакка, ҳатто бармоқларин учларин ҳам асли ҳолатдагидек қилиб пайдо қилмакка қодирдурмиз. Қиёмат ва маҳшар масаласи ҳақиқатда мушқул масала эмасдурки, инсон ани тушунмасин. Балки анинг имкони учун қатъий далиллар навжуддур, ҳар бир ақллик инсон тушуна олур, лекин бечора мункир инсон ҳолган азиз умрин ҳам фисқу-фужур ила ўтказмакчидур, тавба қилиб, ҳидоят топмакчи эмасдур. Агар ул тавбачлсава қиёматни ҳақдеббилса, флибтурган айш-ишратлариға халал бўлур, роҳатлари бузулур. Анингучун қасддин ўз-ўзини нодон олиб ё масхара қилиб савол қилурки, ул ваъда ҳилинган қиёмат куни қачон бўлур? Анинг бу саволиға жавоб шулдурт, вақти жаҳоннинг бу кўриниб турган тзоми барбод бўлса ва тамом оламни қўрқинчлик ҳоллар иҳота қилса, ул ҳолларт кўришдин мункирлар кўзлари хиралашса, ой тби нурли бир жисм нуридин жудо бўлиб хира бўлса ва қуёш ила ойни бир бириға жам қилиниб, равшанлик зоил қилинса, ҳар иккисин ўраб дарёға ташланса, ул кун қиёмат қачон бўлур деб шошилган инсон юраги ёрилпб, қочадирган жой қайси тарафда дебҳар тарафға югурса, бошин ҳар тарафға урса ва ўзиға паноҳ ахтарса — ана ўшал кун қиёмат куни дейилур. Ул кун мункир инсоннинг қилган надоматлари фойда бермас, изтиробидип ани ҳеч тм қутқара олмас, паноҳ истаган соатида анга "йўқ, йўқ, санга бу кун ҳеч паноҳ йўқ", дебжавоб берилур.
Эй ҳабибим, ул кун аввали ва охири ҳамма Парвардигорнинг адолат хонасиға тўпланур. Алар Анга жавоб бермак учун ўз қароргоҳларида мунтазир турурлар. Ул кун ҳар бир инсонға ҳаётида қилиб ўтган амалларидин савол берилур, аввал ва охир қилганларин, дунёда қолдирганларин ва охиратға олиб келганларин — ҳаммасин кўз олдиға ҳозир қилинур. Инсон ул амалларин кўргач, ўз дилида аларнинг ҳаммасин хотириға олур ва ўзи ўз амалиға гувоҳ бўлур, лекин зоҳирда инкор этиб, ҳар қисм беҳуда узрларни тақдим этур ва важҳлар кўрсатур, улар наф қилмас ва важҳлар қабул этилмас.
Карамликуламолар ривоят қилибдурларки, саййиди олам ваҳйнинг ибтидоий замонларида қачон Жаброил алайҳиссалом ваҳй келтирсалар, ўзлари ҳам ул жаноб бирла баробар ўқир эрдилар. Укиши ўқиб бўлғонларича интизор қилмас эрдилар. Мабодо баробар ўқимасам, баъзи калималар эсшрдин чиқиб қолмасин ва баъзи жумлалар зое бўлмасин, дебқўрқур эрдилар. Анингучун муборак тилларин қимирлатиб ҳижжалаб ўқиб турур эрдилар. Бу ҳолат бир нав ўзлариға ташвиш берур эрди ва қийналур эрдилар, сўнгра ҳазрати Борий таоло ло туҳаррик лисонака литажъли биқи (тезроқ ёд олиш учун тилингни анга машғул қилма) оятин нозил қилди. Пайғамбаримиз бу оятға амал қилиб, Жаброил алайҳиссалом ваҳйни ўҳаб тамом қилгунларича хомуш туриб эшитур эрдилар, ул киши кетганларидин кейин тамом эшитган ваҳйларин ўз дилларида сақлаб қолур эрдилар ва ҳарфма-ҳарф ўқиб эшитдирар эрдилар. Бирор ҳарф зое бўлмас эрди.
Борий таоло яна қиёматт мунтр бўлюн жамоаларға хитоб қилурки, эй мункирлар, қиёматға инкорларингиз мақбул далилға асос эмасдур. Балки сизлар бу дунё ва анинг роҳат ва лаззатларит яхши кўрурсиз. Чунш дунё лаззати нақддур. Бу охиратни орқаға кўйиб гфорсиз, чунт ул насиядур. Нақд ва ҳозирнинг муҳаббати сизларш ўраб олғондур, бу кирдорларингиз оқибатин охиратда кўрурсиз. Ул кун халҳ иккиға бўлинур: бир фирқа мўминлар бўлурки, юзларида хурсандлик аломати дарахшон бўлур иймон нури ила. Бу амали солпҳ баракотидин Парвардигорларин муборак дийдорин кўрурлар. Рабб ул-оламин ўз ваъдасиға мувофиҳ аларға Ўз жамоалин томоша қилдириб, меҳмон қилғай. Бир фирқа мункирлардурки, аларнинг чеҳралари кудуратдин ҳорайган, пешоналари ғамдин тиришган бўлур. Ул бечоралар лаҳза шул хаёлда бўлурки, ҳозир аларға амаллараға мувофиқжазо берилур, анинг таҳликидин ўмров тмарлари ожиз келиб ҳам бўлурлар. Орий, орий, ожиз ва узрлик инсон ҳамиша ғафлатдадур ва келадирган воқеалардин хабари йўқдур, оз кунда умри тамом бўлур ва ажали гирибонидин тутур, азиз жонин нотавон баданидин қабз қилур. Вауқпит жони халқумиға келиб, табиблар иложсиз қоладур, ул ҳолда авлоди ва аҳрабоси маюслик аламида ҳайрон ва паришон, ҳар тарафға югурурлар, бу бечораға дам солиб, жонин ўлим фариштаси қўлидин қутқара олмаслар. Бу ҳолни кўриб турган ва жони баданидин чиқиб халқумиға етган ғариб инсон ўзи ҳам жазм қилурки, бу соат дунёдин ва анинг айшу оромидин ва анда бор ҳар бир маҳбубдин жудолик соатидур. Сўнгра жон бериш кулфатидин бетоқат бўлур, охир ширин жони мажруҳ бадашдин парвоз қилур. Маҳшар куни тамоми аҳли маҳшар ша баробар Парвардигори олам тарафиға ҳайдалур ва шаҳаншоҳи ҳақиқий ҳузурида муҳосибаға тортилур. Ҳазор афсуски, олдида бу қадар ҳангомалар турган мискин банда тўрт кунлик ҳаётиға кўнгил қўюр, бу улуғ сафар учун тайёрлик қилмас. Ҳақиқий душмани бўлғон нафс ва шайтон иғвоси ила қийматлик умрин барбод қилур. Ул пайғамбарларға, китобларға ва қиёмат куниға ишонмади, намоз ўқимади, ҳақдин юз ўгирди ва такаббур ихтиёр қилди. Оё, ғофил инсон гумон қилурмики, аш яршшьн Ҳолиқ шундоқ қўйиб берур, бир қонун остида ҳаёт ўтказмакка таклиф қилмас, ҳайвон каби туғулур ва ҳайвон каби ўлур, ўлгандин сўнг тирилмас, қилган амалларидин ҳисоб бермас? Анинг бу гумони ботилдур. Инсон аввал не эрди? Оналари бачадонлариға тўкиладирган нопок манийдин бир қатра эрди, кейин бир парча уюган қон бўлди, ўшал ҳондин Аллоҳ ани бир инсон суратида яратди. Бу қадар улуғ қудрат эгаси бўлғон Парвардигор Ўз ҳукми ила ўликларни икинчи пайдо қилмакка ва аларға янгидин жон бермакка ва ҳар на қадар чириб тупроқ бўлиб кетган бўлса ҳам, аввалги ҳолатиға келтирмакка қодир эмасми? Эй Парвардигори меҳрибон, Санинг пок зотинг ожизлшдин тозадур, албатта қодирдурсан, қудратинг ҳар нарсаға етур.
Уламойи киромлар дебдурларки, бу сурани ўқиб охириға етганда "бало", яъни, орий, қодирдурсан, демак суннатдур. Бу сура охиридаги ўн оят Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлғондур. Нозил бўлиш хос бўлса ҳам, ҳукми омдур, умумийдур.

Орқага Олдинга