Маккада нозил бўлғондур ва ул 31 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Тахқиқ, инсон устида шундоқ бир замона ҳам ўтгандурки, анда ул зикрға лойиқ бир нарса эмас эрди. 2. Албатта Биз инсонни аралашган бир маний қатрасидин яратдукки, ани синармиз (ва анинг учун) ани эшитадирган ва кўрадирган қилдук. 3. Бешак, Биз анга йўл кўрсатдук, ё шукр қилғувчидур ва ё ношукрдур. 4. Албатта хозирлаб қўйдук кофирлар учун занжирларни ва ғулларни ва шуьлалик ўтни. 5. Бешак, яхшилар ичурлар ул шароб пиёласидинки, анга кафур чашмасидин аралаштирилгандур. 6. Ул чашмадурки, андин Худоиинг хос бандалари ичурлар, хохлаган ерлариға оқизиб олиб кетурлар. 7. Ул яхшилар вафо қилурлар назрлариға ва қўрқурлар ёмонлиги хар тарафға ёйилган кундин. 8. Ва таом берурлар Худо муҳаббатида муҳтож турган мискинға ва етимға ва асирға. 9. (Дерлар): "Биз сизларға Аллоҳ учун таом берурмиз, хоҳламасмиз сизлардин на жазо ва на шукр! 10. Биз қўрқурмиз Парвардигоримиздин ул кундинки, чеҳраси тиришган, кулфати қатгақдур". 11. Бас, қутқарди Аллоҳ аларни ул куннинг шаръидин ва ато қилди аларға юзлариға нур ва диллариға сурур. 12. Ва берди аларға сабр қилганликлари учун боғ ва ипак либослар. 13. Алар анда тахтларға суяниб ўлтирган бўлурлар, кўрмаслар анда офтобни ва на қаттиқ совуқни. 14. Ва яқин бўлур аларға дарахтларнинг сояси ва паст қилинган ниҳоятда. 15. Айланиб турур атрофларида кумушдин бўлғон идишлар ва шишалардин бўлғон кўзачаларки, 16. шишалари ҳам кумушдин бўлур, муносиб андазада қўйилган бўлур. 17. Ва аларға анда ичирилур ул шароб косасиники, анга занжабил чашмасидин аралаштирилгандур, 18. ул чашма жаннатда бир чашмадурки, номи Салсабилдур. 19. Ва айланиб турур хузурларида доим тургувчи болалар, аларни қачон кўрсанг, сочилган марваридлар деб гумон қилурсан. 20. Ва қачон назар қилсанг, анда кўрурсан неъматларни ва буюк салтанатни. 21. Баданларида яшил ранглик нозик ипакдин ва қнлин ипакдин либослар бўлур ва аларға кумуш билакузуклар тақилур ва Парвардигорлари аларға ниҳоятда покиза вдароб ичирур. 22. (Ва аларға дейилур)ки, бу иноят сизларға яхши амалларингиз учун мукофотдур ва ихтиёрларингиз қабул бўлди! 23. (Эй ҳабибим), Биз санга бу Қуръонни оз-оз тушурдук. 23. Эмди сан Парвардигоринг хукмиға интизор 1$ил ва алардин бўлғон бир гунохкор ё ношукр сўзиға кирмагил. 25. Ва ёд қил Парвардигоринг номин эртаю-кеч 26. ва кечанинг баъзи хиссасида; сажда қил Анга ва кечанинг кўп миқдорида Анга тасбеҳ айт. 27. Бу жамоа дунёни яхши кўрурлар ва орқаға ташларлар қиёматнинг оғир кунини. 28. Биз
яратдук аларни ва маҳкам қилдук яратишларини ва қачон хоҳласак келтирурмиз ўринлариға бошқа (жамоани). 29. Албатта бу насихатдур, бас, хар ким хоҳласа Парвардигории тарафиға йўл тутур. 30. Ва сизлар хохламассизлар, агар Аллоҳ хоҳламаса — албатта Аллоҳ ҳар нарсани билгувчи, ҳикмат сохибидур! 31. Дохил қилур хоҳлаган бандасини ўз раҳматиға ва золим бандалари учун ҳозир қилиб қўйгандур дарднок азобни.
Бу сура шарифанинг номи сурат ул-даҳр ва сурат ул-инсон ва ҳал ато бўлиб, ар-Раҳмон сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдин ривоят қилинурки, дебдурлар: "Бу оятлар жаноби ҳазрати Али ва ҳазрати Фотима — Аллоҳ алардин рози бўлсин — ва канизақлари Физза ҳақида нозил бўлғондур. Воқеаси шулдурт, бир куни имом Ҳасайн ва имом Ҳусайн бемпр бўлдилар. Ҳаммалари Аллоҳға назр ва аҳд қилдшарт, агар Аллоҳ икки имомға шифо ато қилса, уч кун рўза тутурлар. Ҳар иккилари. сиҳат топдилар. Сўнгра булар ҳам назрлариға вафо қилмак учун рўза ният қилдилар. Ҳазрати Али бир яҳудийдин уч соъ арпа олиб келдилар ва ул арпадин ҳазрати Хотуни жаннат ҳар куни бир соъини нон қилиб, ифтор вақтида ҳаммаларин олдилириғи қўюр эрдилар. Биринчи кун ифтор вахршда бир мискин дарвозалариға келиб: "Ёрасулаллоҳ аҳллари", деб овоз қилди. Ҳазрати Хотун бу овозни эшитгач, ҳазрати Али ишоралари ила дастурхонда бор нонни олиб чихрб мискинт бердшар. Очликда танҳо сув ичиб, ҳаммалари эртасиға рўза тутдшар. Ул кун ўшал вақтда яна бир етим келиб овоз қилди, яна бир нонни олиб чиқиб бердилар. Учинчи кун бир асир келди, ул кун ҳам шундоқ қилдилар. Уч кунни пайдарпай холис сув ила рўза тутиб, сув ила ифтор қилдилар. Алартнг бутариқа риёзат ва ибодатлари, ўз жонларию бертн машаққат ва азиятлари ва Парвардигор номиға қилган таъзим ва ҳурматлари Рабб ул-оламинға тҳоятда писанд келди ва бу сурани алар ҳақларида нозил қилди, тот бошқалар ҳам алар каби нафс ила жиҳодва Худоризоси учун ижтиҳодқилсинлар".
Иршод қилурки, "ҳал ато...", яъни, инсон бечора ҳозир ўзин ҳаётда ва конил сиҳатда ва ҳар бир нарсаға қудрат ва итоатда кўриб, ўз-ўзиға мағрур бўлмасин, ани йўҳдин бор этган Яратувчи ва ризқ берувчини унутмасин. Бу мискин махлуҳ устидин бир мунча замонлар ўтгандурки, ул замонда бул зикрға ва сўзлашға қобил эмас эрди, чунки аввал бир сиқим тупроқ эрди, на ул бошқа бир кшлсани танур эрди ва на ат бошар. бир жон билур эрди. Қачон Биз ани вужудға келтиришға ирода қилдук, ул ваҳт эр-хотиннингнопок қатрасидин ани бир эшитгувчи комил бир инсон қилиб яратдук. Бу ҳол банда учун имтиҳондурки, бу вужуд ила кимға бандалик қилур ва бу қулоқ ила кимнинг ҳукмин эшитур, бу кўз ила қайси бир зотнинг сифатларин томоша қилур? Биз анинг вужудида ақл неъматин пайдо қилиб, саодат ва шақоват йўлларин равшан ва намоён қйлиб кўрсатдук. Агар саодат ёр бўлса, бу неъматларни қабул қилур, ўз ҳолиқиға шукргузор банда бўлур. Агар шақоватға дучор бўлса, ўз-ўзиға мағрур бўлур, Ҳолиқин унутур, ношукр, саркашлардин. бўлур. Инсон бу танбиҳни тушуниши лозимдур. Бу дунёда анга ихтиёр берилгандур: хоҳласа саъй ва ижтиҳод қилиб яхши бандалардин бўлур. Худо ва расулт мухолиф бўлса ва аларға душман бўлғон жамоаға кўшилса, кофирлардин бўлур. Кофирлар будунёда бир нав ором ва осойишда кўрилсалар ҳам, охиратда алар учун ўтдин бўлғон азоб занжирлари ва бўйинлариға ғуллар ва тҳоятда баланд шуълалик ўт зиндони ҳозирдур. Яхши бандалар ҳисоб ва азоб кулфатларидин Парвардигор омонида бўлурлар, жаннат боғларида роҳат қилурлар. Кафур номли бир чашма шаробидин аралаштирилган шаробдин косаларни тўлдириб ичурлар. Жаннатда бир муқаддас чашма бордурки, андин Аллоҳнингхос бандалари ичурлар ва хохлаган мақомлариға ул чашмадин ариқлар оқизиб олиб кетурлар. Ўшал чашмани Кафур чашмаси дейилур. Баъзи уламолар баёнларича,,ул чашманингбоши ва маркази бизнингпайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафо қасрларида бўлур. Ул ердин тамом пайғамбар ва атҳиё (Худодин кўр^анлар) жойларию ариқчалар олиб кетилур. Парвардигор юқорида баён қилинган даражотға ноил бўлғувчи яхши бандалари васфларин баён қилиб, иршод қилурки, ул бандалар зиммалариға лозим бўлғон ҳар бир ибодатни ўз вак^пида бенуқсон адо қилурлар, ҳатто ўзлари ўзлариға вожибқилиб олюн назрлариға ҳам вафо қилурлар. Назр — бир инсон ўз устиға вожиб бўлғон бир нарсани бир шарт ила ўзиға вожиб қилиб олса, уни назр дейилур. Чунончи, десаки, манинг беморим тузалса, ё сафарға кетган биродарим саломат қайтиб келса, ман Аллоҳ йўлида бу қадар садақа берурман, ё бунча ракат намоз ўқурман. Агар бемори тузалса ё мусофири қайтиб келса, бу қилган назрға вафо қилмак вожибдур.
Қиёмат кунининг шарри ва ҳаттиқлиги даража-бадаража умумий бўлур. Ҳеч тши андин сақланиб қолмас, фақат Ҳақ таоло ўзи асраган азизлар алоҳида ҳолурлар. Анинг учун яхшилар бу дунёда туриб, ул кундин ҳамиша хавфда турурлар ва Аллоҳни яхши кўрганликларидин Анинг йўлида ўзлариға маҳбуб ва ўзлариға марғуб яхши таомларини мискин ва етимларға ва ҳатто кофир асирларға ҳам. берурлар. Аларға эҳсон қилиб турган соатларида дерларки, эй биродарлар, бизлар сизларға таомдин ҳар бир нарса берсак, Парвардигоримиз ризоси учун берурмиз, бизға Анингризоси ва хушнудлиги маҳсуддур ва сизлардин на мукофот ва на ташаккур талаб қилмасмиз. Парвардигоримизнинг қаҳру ғазабидин қўрқурмиз.
Масъала: уламолар бу оятдаги "асир" сўзининг маъносини умумий дебдурлар, яъни, асир мусулмон бўлсин ё кофир бўлсин, анга эҳсон қитак жоиздур. Ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз Бадр жангида асир тушган кофирларға марҳамат қилмак учун карамлик саҳобаларға сшр қилгашиклари собитдур.
Парвардигор марҳамат қилурки, юқорида зикр хрлинган бандаларнинг қилган амаллари холис бўлиб, ниятларида содиқ бўлғонликларидин Аллоҳ аларға қиёмат кунининг шарридин нажот берди ва нажотларидин ўзлариға башорат бериб, юзларини нурли, дилларини хурсанд айладч. Бу дунёда очлик ва кулфат тангликлариға ^тмган сабрларин эвазиға аларға жаннат боғларин ва анда кийиладирган ипак ва шоҳи либосларин карам қилди. Қиёмат куни алар жаннатда ўзлариға инъом қилинган боғ ва бўстонларда, фохир либосларни кийишиб, заррин тахтлар устида ҳар тамонға суянишиб ором олурлар. На анда офтобни кўриб ҳароратидин шикоят қилурлар ва на шиддатлик ҳавода қолиб, совуқдин нолиш қилурлар, балки жаннат ҳавоси ниҳоятда латиф ва муътадил бўлғонлигидин ҳар ҳолдин роҳатда бўлурлар. Жаннатдаги дарахтлар мевали шохлари меваси кўплигидин эгилиб, бошлариға соя солибтурур. Хоҳлаган соатларида аларнинг меваларидин тановул қила олурлар ва атрофларида жаннат хизматчилари кумуш идишлар ва кумушдин ясалган шиша кўзачаларда керакли миқдорда аларни тўлдирган ҳолларида айланиб турурлар. Анда Занжабил чашмасидин аралштирилган шароблар ила тўлган косаларни аларға тақдим этурлар. Занжабил чашмаси ул муборак чашмадурки, анингхосноми Салсабилдур. Салсабилнинг маъноси оқиб турган тоза сув демакдур. Ҳамиша бир умр ва бир суратда яшагувчи ходим болалар жаннатлар атрофида айланиб турурлар, ул ходимларнинг юзларидаги ҳусн, жамол ва хилқатларидаги дунёлик сабабидин тўтлган ва сочилган марваридлар деб гумон қилурсан. Жаннатда ҳачон ва қайси тарафға ва қайси бир жаннатнинг ҳолиға боқсанг, буюк ва беҳисоб неъматларни, улуғ бир подшоҳликни кўрурсан. Жаннатиларнинг баданларида ранги яшил ва занюри бўлюн нозик қалинипак либослар бўлур, кўллариға жаннат кўринишида бўлғон зеварлар ва билакузуклар тақиб қўйилур, Парвардигорлари аларға ниҳсятда тоза шароб ичирур. Иноят » қилурки, бу меҳрибонлигим сизларға қилиб келган амалларинтз ва хизматларингиз бадалида берилур, чунки. саъй ва ихтиёрларингиз қабул бўлди, эмди сизлар мақбул бандаларимдиндурсиз.
Эй ҳабибим, Биз санга бу Қуръонни оз-оз қилиб тадрижий суратда тушурдук. Бу тариқа сура-сура, оят-оят қилиб тушурмакда кўп ҳикмат бордур ва ҳам санингучун таблиғи ниҳоятда осон бўлур. Эмди сан таблиғ кулфатлариға таҳаммул этгил, халқ ҳам дин ҳукмлариға оҳиста-оҳиста ўргансин. Анинг бирдан ҳидоят топмоғи учун шошилмагил, балки Парвардигоринг ҳукмиға интизор бўлғил. Кофирлардин бир гуноҳкор ё ношукр келиб сани таблиғдин тўхтатмаклик ниятида ҳар қисм иғволар қилса, қабул этмагил ва ўз ишингда давом этгил. Эртаю-кеч Парвардигоринг номин ёд эттл ва кечаларнинг баъзида Анинг саждасиға машғул бўл ва таҳажжуд намозин ўқигил ва кечанинг кўп ҳиссасин Анинг тасбеҳи ила ўтказгил. Санинг ҳидоятинг ва насиҳатларингни қабул этмаган бу мункир жамоат дунёни кўп яхши кўрур, дунё муҳаббатиға ғарқ бўлғонлардур, қиёмат каби оғир бир ташвишли кунни ёддин чиқарган ва орқаға ташлаб қўйгандурлар, чунки алар ҳиёматға мункирдурлар ва анинг бўлмоғин номумкин билурлар. Ҳолбуки, аларни Биз пайдо қилгандурмиз ва бу кўрилган хилқатларин Биз мустаҳкам қилгандурмиз, ўшал қадар тамизимизда ҳозир мавжуддур. Қачон хоҳласак аларнинг бу ҳозирги вужудларин тамом нобуд қилиб, иккинчи янгидин пайдо қилурмиз. Ёки бу тариқа саркашликларида давом этсалар, ҳаммаларин дунёдин маҳв этиб, ўринлариға алар каби бошқа тоифани келтира олурмиз. Биз учун бу осондур. Қудрати қоҳирамиз ҳар ерда намоёндур.
Эй ҳабибим, кофирларни Исломға даъват қилгил ва жабр шиддат ихтиёр этмагил, чунки бу Қуръон ҳамма учун умумий насиҳатдур, хоҳлаган банда бундин баҳра олиб, Парвардигорин йўлиға тушур. Лекин, эй инсонлар, бу саодат сизларға Аллоҳ хоҳламаган тақдирда ҳаргиз ҳосил бўлмас. Сизлар ҳар вақт Анинг ҳидоятин ва Анинг иноятин талаб қилинглар, Аллоҳ ҳар банда ҳолин тамом билгувчи ва ҳар бир ишни ҳикмат ила қилгувчи зотдур. Хоҳлаган саодатманд бандасин ўз раҳматиға олур, золим ва саркаш бандалари учун ниҳоятда дардлик ва аламлик азоб ҳозир қилиб қўйгандур.