Маккада нозил бўлғондур ва ул 50 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасам ул (ҳаволар)ғаки, фойда еткизмак учун юборилурлар 2. ва ул (ҳаволар)ғаки, овоз ила тез юрурлар 3. ва ул (ҳаволар)ғаки, (булутларни) кўтариб тарқатурлар, 4. ул ҳаволарғаки, (булутларни) парчалаб ташларлар 5. ул ҳаволарғаки, (дилға) ёд тушурурлар 6. тавбани ё қўрқитишни! 7. Ул нарсаки, сизларға ваъда қилинур, албатта воқеъ бўлур. 8. Вақтики юлдузлар нурсиз қолурлар, 9. вақтики осмон ёрилур, 10. вақтики тоғлар учиб юрурлар 11. ва вақтики пайғамбарлар муайян вақтда жам бўлурлар, 12. қайси кун муомала кечиктирнлган эрди? 13. Ажратиш куни учун! 14. Ва нима билдирди сангаки, надур ажратиш куни? 15. Ул куй ёлғон дегувчиларнинг ҳоллариға вой! 16. Оё, Биз аввалгиларни ҳалок этмадукми? 17. Кейин Биз аларнинг орқаларидин кейингаларни юборурмиз. 18. Гуноҳкорларға Биз шундоқ муомала қилурмиз. 19. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 20. Оё, сизларни ҳақир (арзимас) сувдин яратмадукми? 21. Кейин Биз ани махфуз бир жойға қўйдук 22. маълум бир вақтгача. 23. Кейин андоза қўйдук ва нечук яхши андоза қўйғувчидурмиз. 24. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 25. Оё, Биз ерни жам қилгувчи қилмадукми 26. тирикларни ва ўликларни 27. ва пайдо қилдук ер юзиға баланд тоғларни ва ичиргуздук сизларға ширин сувни? 28. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 29. Юринглар ул (дўзах) тарафиғаки, ани ёлғон дер эрдингизлар! 30. Юринглар уч шохлик соя тарафиға, 31. на ул соядур ва на ўт иссиғидин қутқарур. 32. Ул ўт қаср каби учқунларни отур, 33. ул (учқун) сариқ ва (қора) туяларға ўхшар. 34. Ул кун ёлғон дегувчилар холлариға вой! 35. Бу кун ўшал кундурки, (кофирлар) сўзлаёлмайдурлар. 36. Ва аларға узр баён қилмак учун ижозат берилмас. 37. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 38. Бу кун ажратиш кунидур, жам қилдук сизларни ва аввалгиларни. 39. Сизларда тадбир бўлса ишлатинглар. 40. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 41. Худодин қўрқувчилар сояларда ва чашмаларда 42. ва диллари хохлаган мевалар ичида бўлурлар. 43. Хўп маза қилиб енглар ва ичинглар қилган амаллариигаз сабабидин. 44. Биз яхши иш қилгувчиларға шундоқ жазо (мукофот) берурмиз. 45. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 46. (Эй ёлғон дегувчилар)! Енглар бир оз кун ва фойдаланинглар: сизлар гунохкорсиз. 47. Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға вой! 48. Ва қачон аларға дейилса: "Рукуъ қилинг!" Рукуъ қилмаслар49. Ул кун ёлғон дегувчилар холлариға вой! 50. Эмди алар Қуръондин кейин қайси бир сўзға иймон келтирурлар?
Бу сура номи суратул-мурсалот бўлиб, ҳумаза сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Бу сурада Парвардигор беш нарсаға урсамёд қилур: мурсалот, осифот, ноширот, фориқот, мулкиёт. Баъзи муфассирлар бу беш нарсанинг ҳаммасини ҳаволар деб дурлар ва баъзилар аввалги тўрптасит ҳаволар, бешинчиси фаришталар дебдурлар. Бундин бошқа ҳам қавллар бордур. Бутаржимада асрий буюк ва муътамид олимлар таржималариға муваффақият айтилиб, ҳаммасиға ҳаво деб таржима берилди. Чунончи, агар ҳаво оҳиста-оҳиста юрса, андин инсонға ва ҳайвонға ва ҳар бир нарсаға фойда ва наф ҳосил бўлур. Ўшал ҳаво агар рафторин тез қилиб, шиддат била овоз қилиб юрса, оламни бузиб паришон қилур. Сукун била (секин-аста) келса "мурсалот" ва шиддат била келгани "осифот" дейилур. Ўзи биргина нарсадур. Ҳар ҳолати учун бошқа вақт берилур. Парвардигор хоҳласа, анинг ила оламға наф етказур ва хоҳласа зарар етказур. Шу ҳаволардин баъзиси буғ ва бошқа нарсаларни кўтариб юқориға олиб чиқур ва булутларни қўзғатиб, ҳар тарафға ёғмак учун тарқатур. Аллоҳ хохлаган мақомларға сув берур ва қачон муҳтож ерлар сувдин сероб бўлса, ўшал ҳаво булутларш бир-биридин жудо қилиб юборур, қисмларни бўлак қилиб, парчалаб ташлар. Анинг учун ўшал ҳаволарни "ноширот" (булутларни тарқатувчи) ва "фориқот" (булутларни парчалаб ташловчи) дейилур. Шу ҳаволар Аллоҳамри ила ҳилиб турган ҳаракат ва сукунатларида бандалар диллариға тавба ва хавф ёдини тушурурлар. Ё пайғамбарлар диллариға ваҳй овозин етказурлар. Чунки ҳар нарсанинг овози эшитгувчининг қулоғиға ҳаво воситаси ила эшитилур. Аллома Ибн Касир сўнгги акки сифат, яъни, фориҳот ва мулкиётдин мурод фаришталар эканлигида уламоларда хилоф йўҳдур, дебдур. Парвардигори олам бу беш нарсадин нималарни ирода қилган бўлса, ўшал нарсалар қудрат қоҳирасин буюк нишонларидур. Аларға қасамёд қилиб иршод қилурки, сизларға ваъда қилинтн нарсанинг келишиға инкор урлурсазлар, албатта келур. Лешн муайян ваҳтини Ўзимдин бошқа ҳеч шм билмас. Анинг келишида осмондаги юлдузларнинг нури маҳв этилур ва осмон ёрилур, тоғлар зилзиладин шйда-майда бўлиб, бўлақлари ҳавода учиб юрур. Пайғамбарлар учун адолати Илоҳийға умматлари ила ҳозир бўлмакка вақт берилур ва ўшал ваҳтда тамом жам бўлурлар, ўшал вақт ваъда қилинган нарса вужудға келур.
Оё, Ман ер каби буюкмахлуҳри сизлар учун мушфиқ, меҳрибон ходим қилиб бермадимми? У тирикларингизни тепасида, ўликларингизт қорнида сақлар. Ва атнгустида баланд тоғларни яратгандурманки, қаттиқлигидин ва оғирлигидин турган еридин қўзғалмас. Шу ернинг юзида сув чашмаларин пайдо қилгандурманки, юмшоқлигидин ва оқиш табиати борлитдин ҳар тарафға оқиб, оламни сероб қилур. Ман андин сизларнинг ташналикларингизни даф қилурман. Мана шу ажиб ва ғариб қудрат соҳиби сизларнинг чириб қолган суякларингизни маҳшар куни жам қилиб, жон бермакдин ожиз қолурми? Ул кун қиёматни ёлғон дегувчиларға буюк офат ва мусибатлар бордур. Ул кун аларға дёйилурки, эй мункирлар, бу кун ишонмаган ва ёлғон деган мақомларингизға юринглар ва маҳшаргоҳға жам бўлинглар. Юринглар уч шохлик соя тарафғаки, на ул ҳақиқатда ором бергувчи соя эрур ва на мункирларни дўзах ҳароратидин қутҳарур. Уламолардин Имоми Қаттода дебдурларт, қиёмат куни кофирлар маҳшар ҳароратидин фарёд қилганларида аларни соялантирмак учун бир тутун жаҳаннамдин кўтарилур, ул тутун ҳар бир кофирни уч тарафидин ўраб олур, бир ҳиссаси бошида соябон каби турур, бири ўнгида, бири чап тарафида турур. Ҳисобдин фориғ бўлгунча ҳоли шул тариқа бўлур. Аммо мусулмонлар арши аъзам соясида бўлурлар, ул кун жаҳаннам ниҳоятда ғазабға келиб, қаср, яъни, буюк уй каби учқунларни отиб турур. Ул учқунлар баланд кўтарилиб, ерға тушар вақтида ҳора ва сариқ туялар каби бўлиб кўринур. Қиёмат куни ҳар қисм мавқиф (тўхташ жойи)лар бўлур, баъзи мавқифларда кофирлар ҳаргиз сўз қила олмаслар ва баъзилари сўзласалар ҳам андин наф бўлмас.
Ул кун ёлғон дегувчилар ҳоллариға войки, алар ўз фасоҳат ва балоғатлариға мағрур эрдилар, ул кун хомуш ва безабон бўлиб қолурлар. Қиёмат куни тамом халқни бир ерға жам қилиб, ул ердин ҳар тоифани ажратиб, ўз мақомлариға юборилур, маҳшарға жам қилинган утшти Муҳаммадийя кофирлариға дейилурки, букун Биз сизларни ва аввалги ўтган кофирларни бир ерға жам қилдук, эмди ҳаммаларингиз бир бўлиб, неки маслаҳатларингиз бўлса қилинглар. Ва ё бирор тадбир ва ҳийлаларингиз сизларни кутқара. олса, Манинг хилофимға қилатинглар, қайси сурат ила бўлса бўлсин, ўзларингизға нажот беринглар, лекин нечук қутқара олур алар? Ул кун ёлғон дегувчиларға ҳасрат ва надоматдин бошқа бир нарса ҳосил бўлмас. Мункирлар бу тариқа ҳар қисм азобға дучор бўлғон кунларида, Аллоҳ таолодин қўрққан ва Анинг тоатида ҳаёт кечирган бандалар Аллоҳнинг карами ва инояти ила аввал арши азимнинг, сўнгра жаннатнинг сояларида ором қилурлар. Атрофиларида ҳар ҳисм чашмалар оқибтурур, табиатлари хоҳлаган ва кўнгиллари тилаган ҳар турли мевалари қошларида турур.
Бу баён қилинган ҳақ насиҳат Қуръони мажид насиҳатидур. Кофирлар Қуръон каби азим бир муқаддас китобға иймон келтирмаслар ва анинг насиҳатин олмаслар, эмди бундин кейин қайси китобға иймон келтирурлар ва қайси бир насиҳатчи насиҳатин олурлар? Қуръони карим охирги китобдур ва анинг насиҳати охирийдур.