Маккада нозил бўлғондур ва ул 17 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Қасамдур осмонға ва кечқурун келгувчиға! 2. Ва нима маълум қилди санга, нимадур кечқурун келгувчи? 3. Равшан юлдузлар. 4. Таҳқиқ, ҳар бир жоннинг тепасида сақловчиси бордур. 5. Эмди боқснн инсон, ул нима нарсадин яраталибдур. 6. Яратилгандур отилиб турган сувдинки, 7 хориж бўлур (чиқур) камар ила кўкрак суякларин ўртасидин. 8. Таздиқ, Ул (Парвардигор) ани қайтармакка қодирдур, 9 ул кунки сирлар очилур. 10. Бўлмас анда ҳеч қувват ва ёрдамчи анга. 11. Қасамдур айлангувчи (ёмғирлик) осмонға 12 ва ёрилғувчи ерға. 13. Албатта бу (Қуръон) ажратгувчи сўздур 14 ва бу ҳазил эмасдур. 15. Албатта алар кўрмакдалар бир махфий тадбирни. 16. Ва Ман ҳам кўрмакдаман бошца бир тадбирни. 17. Бас, муҳлат бер кофирларға, муҳлат бер аларға оз бир муддат.
Бу сураи карима номи сурат ул-ториқ бўлиб, балад сурасидин кейин нозил бўлғондур. Борий таоло бу сураи муборак бошида осмонға ва андаги равшан юлдузларға қасамёд қилиб, иршод қилурки, дунёда мавжуд ҳар бир жон учун Аллоҳ таоло тарафидин тайин бир нигоҳбон ва сақлагувчи албатта бордур. Ул ҳар қисм бало ва офатлардин муҳофаза қилур ё қилиб тургпн амалларини ёзиб борур. Модомики инсон ҳар лаҳза Аллоҳнинг назарида бўлиб, анинг устида муайян муроқиб ва муҳофиз бўлғонлигин билгач, анинг учун лозимдурки, ҳеч бир соат ғофил турмай, бандалик вазифалариға машғул бўлсин, тўрт кунлик бебақо ҳаётға мағрур бўл часин ва ўз аслин унутмасин. Боқсинки, асли ўзи нима нарсадин яратилгандур. Вужуди нопок бир нарсадин пайдо бўлғондурш, борлар камарларидин ва хотинлар сийналаридин отилиб чиқур. Ана шул ночиз сувдин инсонни пайдо қилган азаматлик Тангри ани иккинчи марта ҳайтариб тиргизмак ва ҳисоб-китоб қилмакка ҳодирдур. Лекин бу муомала шул кун бўлурки, анда ҳаммананг махфий сирлари фош бўлур. Ул кун инсонда мудофаа қуввати бўлмас ва анингучун мададкор ва ёрдамчи ҳам топилмас.
Парвардигори меҳрибон суранинг охирида иккинчи марта осмонға ва ерға қасамёд қилиб, марҳамат қилурки, албатта бу Қуръон ҳақ ила ботилни ажратгувчи китоб бўлиб, ҳазил ва ботилдин пок ва тозадур. Кофирлар бу Китобни халқ наздида беасар қолдирмак учун махфий тадбир ва чоралар кўрмакда бўлсалар ҳам, тадбири Илоҳий аларнинг чораларин мукаммал суратда кўргандур, ҳаргиз ғофил эмасдур.
Анинг учун, эй набийи муҳтарам, сан алар ҳақларида дуои бад қилмагил, балки бир оз муддат муҳлат бергил. Сўнгра ҳар икки томоннинг оқибатин томоша қилгил.
Борий таолонинг бу иршоди, алҳамдулиллоҳи, ўз ҳақлигин ва ростлигин исбот ҳилди. Минглар дунёдин йўқ бўлдилар, бу Китобни обрўсиз қилмак учун кўрган ҳийла ва тадбирлари йўқ бўлди, балки Қуръони карим букунгача саломат давом этди, бутун дунёни ўз нури ила мунаввар қилди.
Модомит осмон ўз гйрдишида (зрт ур-ражъи) давом этар ва дунёни ёмғирлар ила сероб қилар, ер кўкси ёрилиб, оламни ўз неъматлари ила тарбия этар экан, Қуръони карим ҳам Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила ўз аҳли бўлғон Ислом авлодини иршод ва ҳидоятлари ила ҳар бир куфр ва залолатдин сақлаб, сироти мустақим устида олиб борур.