loader

087. Аъло (Энг улуғ) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 19 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллоҳ номи ила

1. Поклик ила ёд қил ҳаммадин улуғ Парвардигоринг номини, 2. Ул зотики яратди ва баробар қилди 3. Ул зотики тақдир этди ва йўллади анга 4. ва Ул зотики чиқарди ўтлоқни 5. ва қилди ани қуруқ қора гиёҳ! 6. Албатта Биз ўқитурмиз сани, бас, сан унутмассан, 7. магар ул нарсаники хоҳласа Аллох - албатга Ул билур баланд овозни ва махфийсини! 8. Ва муваффақ қилурмиз сани осон йўлға. 9. Бас, ваъз цнл, агар фойда қилса ваъзинг. 10. Қабул қилур ваъзни ул кишики, (Аллоҳдин) қўрқур. 11. Ва қочадур андин буюк бахтсиз, 12. ул кишики дохил бўлур буюк ўтға, 13. кейин ўлмас ул анда ва тирилмас. 14. Тахқиқ, зафар топди ул кишики, пок бўлди 15. ва тилға олди қабби номини ва намоз ўқиди. 16. Балки таржиҳ берурсизлар (ортиқ кўрурсизлар) дунё хаётини 17. ва охират яхшироқдур ва боқийроқдур. 18. Албатта бу ёзилгандур аввалги сахифаларда, 19. Иброҳим ва Мусо (алайҳиссаломлар) сахифаларида.
Бу суранинг номи сурат ул-аъло бўлиб, таквир сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Ҳадиси шарифда бордурки, ҳазрати расули акрам бусура нозил бўлюнда "ани саждаларингға олипглар", дебдурлар. Шушнгучун намоз саждасида "субҳона раббул-аъло" дейилур.
Аллоҳ таоло бу сурадажаноб пайғамбаримизға аввалан ва жамии умматлариға сониян амр қилурки, оламда бор мавжудотнинг ҳсицм.асидин ҳамма жиҳатдин баланд ва улуғ бўлғон Парвардигоринг номини ҳамиша поклик ила ёд, қилки, нима нарсани яратган бўлса, тҳоятда баробар ва муътадил қилибяратибдур. Ҳар бир махлуқи учун салоҳ (яхшилик) ё фасоддин тақдир этибдур ва ул миқдори учун ани ҳидоят ҳилибдур', ер юзини сабзавор айлаб, ул кўкариб турган гиёҳларни қуритибдур. Бу қадар қудратни осори мавжуд Парвардигорин зотини ва номини ёд қилмак ҳар бир махлуқ учун лозимдур.
Эй ҳабибим, дунёда ҳар бир наражи тадрижий суратда ўз камолиға етшзган Парвардигоринг санга ҳам Қуръони каримни, оҳиста-оҳиста тамом ўқурсан ва мукаммал ёд қилурсан, ани ҳаргиз ёддин чиқармассан ва ҳамиша қалбингда маҳфуз қолур, деб тушурди. Магар баъзи оятларнинг ҳукми мансух бўлғони жиҳатидин хотирингдин Худо хоҳиши ила унутдирилур, анинг ҳикматин Аллоҳнинг ўзи билур. Чунки баланд ва паСт овозни, ёки махфий ва ошкор амални билгувчи зот Улдур. Муваффақ қилурмиз Биз сизни ҳар бир осонликка, андин Худонинг маърифаи ибодати, мулки сиёсати, ваҳй ва аҳкомишнг сифати тамом сашнг учун осон бўлур. Эмди, эй муҳтарам пайғамбар, сан халҳ ўртасида ваъз ва насиҳатингда давом эт, лекин насиҳатингдин бошқаларға манфаат умиди бўлсин.
Аллома Ибн Касир бу оят тафсирида аҳл бўлмаюн инсонларға илм таблиғи хилоф дебдурлар. Чунт илмдин истифода учун шарт ул тингловчининг аслиятидур. Парвардигор марҳамат қилур, қалби Аллоҳдин қўрқцан, қиёмат куни Анинг ҳузурида ҳисоб учун мулоқотға иймон келтирган киши учун албатта ваъз ва насиҳат асар қилур. Аммо қайси инсон азалда бадбахт бўлиб, жаҳаннамға дохил бўлиши муҳақҳиқ бўлса, ул одам ваъз ва насиҳатдин четлашур. Ул киши ҳамиша жаҳаннамда цолиб, азобдин ҳам қутилмас ва ҳаётда ҳам анга фойда бўлмас. Ҳпқчқптда халос бўлиш ва зафар ахлоқли, беш вақт намозни ўҳиган ва Парвардигорин муборак ношн ёд қилган бандалар насибларидур. Лекин ғофил инсонлар, сизлар бу тариқа фойдалик насиҳатларға қулоқ солмайсизлар, балки дунёнинг фоний ҳаётин ғанимат билурсизлар. Ҳолбуки охират ҳаёти ва роҳати зиёда ва бехатар, бақоликдур. Бу муборак мазмун ва олий насиҳат Қуръони каримдин аввал тушган осмоний саҳифалар, ҳазрати Иброҳим ва ҳазрати Мусо саҳифаларида ҳам бордур. Бунинг зарур ва мақбуллигиға иттифоқ қилингандур.
Ҳазрати Ойиша — Аллоҳ андин рози бўлсин — пайғамбар алайҳиссаломдин наҳл крлибдурларки, дебдурлар: "Дунё уйи йўқ инсоннинг уйи ва моли йўқ инсоннинг молидур, ақлсиз инсон аиинг учун ҳар нарсани жам қилур". Чунки оқил инсон меҳнатин зое ҳилмас, балки ҳамиша анингучун боқий бўлғон роҳат учун ҳаракат қилур. Эмди комил бир инсон ва оқил мусулмон ул саодатманддурт, умри кам, роҳати ранжуюм бўлғон дунёни ҳўйиб, охират учун ҳамиша фикру ёди ила амал қилур.

Орқага Олдинга