Маккада нозил бўлғондур ва ул 78 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллох номи ила
1. Ар-Рахмон
2. таълим берди Қуръонни.
Қуръон Худо атоларин буюкроғи ва неъматларин мартабада ҳаммадин баландроғидур. Осмонлар ва ерлар ани кўтаришдин ожиз қолгандурлар. Шул қадар улуғ раҳматни нотавон инсонға карам қилибдур.
3. Ул яратди инсонни,
4. кейин таълим берди анга сўзлашни.
Инсон бу неъмат воситасила ўз муддаосин бошқаға тушунтира олур. Ва бошқанинг мақсадин тушуна олур. Ва Қуръони карим таълим ва тааллумлари ҳам бу неъмат ила вужудға келур.
5. Қуёш ва Ой учун бир муқаррар ҳисоб бордур.
Яъни, Аллоҳ таоло ҳукм қилган кайфиятда тулуъ (ой ва куннинг чиқиши) ва ғуруб (ботиши) топширилган ҳисоб ва низом доирасида ҳаракатда бўлурлар, анга зарра қадар хилоф қила олмаслар. Ҳаммалари Бизнинг хизматимизға машғулдурлар.
6. Танасиз дарахт ва таналик дарахт сажда қилурлар.
Осмон ва ерда офтоб ва ой Худованди карим итоатида бўлғонлари каби ер юзидаги таналиква танасиз дарахтлар (гиёҳлар) ҳам Анинг саждасиға машғулдурлар.
7. Ва осмонни баланд қилди ва қўйди торозуни,
8. токи ҳаддин тажовуз қилманглар
тарозуда.
9. Ва тўғри қилинглар ўлчашни адл ила ва нуқсон еткурманглар тарозуға.
Яъни, Аллоҳ таоло осмондин ерғача ҳар нарсат ҳақ ва адл асосида аъло даражада вазн ва таносиб ила бино қилгандур. Агар зарра қадар адлсизлик бўлиб ҳолса, бутун олам низоми барҳам ва дарҳам бўлур. Шунингучун бандаларға ҳам лозимдурки, адл ва ҳақни қўлдин бермасинлар.
10. Ва ерни тўшади халқ учун.
11. Бордур анда мева ва хурмо дарахтларики, (мевалари) ғилофликдур.
12. Ва бордур бошоқлик ғалла ўсимлиги ва райҳон.
Ки, анда ором ила ҳаёт кечирурлар ва меваларидин истифода ^лурлар, донларин тановул этурлар, кепакларин жонворлариға берурлар. Хушбўй райҳонлар ила димоғларин чоғэтурлар (райҳон гул маъносида).
13. Энди сизлар (иккингиз) Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
14. Ул яратди инсонни сопол каби қуруқ лойдин 15. ва яратди жинларни ўгаинг шуъласидин.
16. Энди сизлар Парвардигорингазнинг қайси неъмтлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
17. Ул икки Машриқнинг Парвардигори ва икки Мағрибнинг Парвардигоридур.
Яъни, ёзу қишда бошқа-бошқа томондин тулуъ этиб, бошқа-бошқа мағрибға ботурлар.
18. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон
важин)?
"Олойи" сўзидин умуман неъмат ирода қилинур. Летн имом Ибн Жазарий баъзи салафдин "қудрат" маъноси мурод эканлигини ривоят этмишлар. Бу жамла бу сурада ўпипиз бир бор зикр ҳилинибдур ва ҳар бор алоҳида бир неъматю ишора этшшбдур.
19. Қўйиб юборди икки денгизники, мулоқот қилишурлар,
20. ўрталарида бордур
пардаки, таадди (харакат) қилишмаслар.
21. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға
мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
22. Чиқур ҳар иккисидин марварид ва маржон.
Яъни, шўр сув ширин сувға ва ширин сув шўр сувға таадди қилиб, анинг хосишнин ўзгартиролмас. Ё ҳар иккиси бирикиб, дунёни ғарқ этмас. Денгиз ва дарёларнинг остларида марварид ва маржон каби неъматлар ҳам мавжуддур.
23. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлдингизлар, (эй инсон ва жин)? 24. Ва Анинг ихтиёрндадур денгизда тоғлар каби баланд кўримган (кемалар).
25. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жнн)?
26. Кимики ер юзидадур фано бўлгувчидур.
27. Ва доим қолур Парвардигорингизнинг ўз зотики, жалол ва эҳсон соҳибидур.
28. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
29. Савол қилур Андин кимики осмонларда ва ердадур, ҳар кун Ул бирор ҳолатда бўлур.
Яъни, Парвардиюрдин тамом аҳли жаҳон ўз ҳожатларин талаб қилурлар. Ҳеч ким Анинг карамидин бениёз эмасдур ва Ул ўз ҳикматиға мувофиқ ҳожатраволик қилур. Ҳар лаҳза Анинг учун бошқа бир ҳол ва шаън бордур; кимни ўлдирмак ва кимни тиргизмак ва кимни хаста қилмак ва кимни тузатмак ва кимдин олмак ва кимға бермак каби ишлар ҳаммаси Анинг шаънига дохилдур.
30. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
31. Анқариб форуғ бўлурмиз сизлар учун, эй инсон ва жин!
32. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
33. Эй жин ва инсон жамоалари! Агар қодир бўлсангизларки, ўтиб кета олурсизлар осмонларнинг ва ернинг кунораларидин, бас, ўтиб кетинглар! Ўтиб кета олурсизлар фақат қувват билангина. Ва ул қувват ва тоқат сизларда йўқдур.
34. Энди Парвардигорингазнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
35. Юборилур сиз икки жамоаға ўз шуъласин ва тутунини, кейин сизлар муқобила қила олмассизлар.
Яъни, вақтики мужримларға ўтнинг соф шуъласин ва тутун аралашган учқунларин юборилур, ул вақт ҳеч бир куч алардин бу азобни қайтара олмас.
36. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
37. Кейин вақтики ёрилур осмон ва бўлур қизил ранг тери каби.
Яъни, қиёмат куни осмон ёрилур, таги қизил чарм (тери) каби қизариб кетур.
38. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
39. Ул кун с.ўралмас ўз гунохидин на инсон ва на жин.
Яъни, ҳеч бир одам ва ҳеч бир жиндин ашнг гуноҳларин билмак учун савол қилинмас, чунт аввалдин ҳаммаси Аллоҳ таолоға шълумдур. Лекин бўйниға қўймак ва ўзин иқрор этдирмак учун албатта савол бўлур.
40. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
41. Танилур гуноҳкорлар ўз аломатлари ила, тутилур пешона сочларидин ва оёқларидин.
Мусулмонлар сажда ва таҳоратнинг осор ва анжоми ила танилганлари каби мужримлар ҳам чеҳраларининг бенурлиги ва кўзларин кўклигидин маълум бўлиб турурлар. Баъзиларин пешоналаридин ва баъзиларин оёқларидин тутиб жаҳаннамға отурлар.
42. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
43. Будур ул жаҳаннамки, ани ёлғон дер эрдилар гуноҳкорлар!
44. Бориб келурлар ул ўт ила иссиқ қайноқ сув ўртасида.
Яъни, гоҳ ўт ила ва гоҳ қайноқ сув ила азоб қилинурлар.
45. Энди Парвардигорингизнииг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
46. Ва кимики қўрқибдур Раббин ҳузурида туришдин, анга икки жаннат.
47. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға. мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
48. Дарахтларининг шохлари кўп бўлур.
49. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
50. Бордур икки чашмаки, оқиб турурлар.
51. Энди Парвардигорингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
52. Бордур ичида ҳар хил мевалардин икки кисм. Ҳар ким дунёда Парвардигорин ҳузуриға борганда ҳисоб беришдин Қўрқиб ҳар қисм ёмон ишлардин сақланса ва парҳезгорлар йўлларида юрса, ул одам учун қиёматда икки олий шон боғ берилурки, аларшнг васфлари тубанда келадур, яъни, ул боғларда мева дарахтлари кўп бўлиб, шохлари ниҳоятда сермева бўлур ва соялик бўлур ва икки адад булоқ бўлурки, ҳамиша сувлари оқиб турур, ҳаргиз қуримас, дарахтлар мевалари ҳўл ва қуруқ — икки қисм бўлур.
53. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
54. Суянган холларида шундоқ фарш (тўшак)ларға, аларнинг астарлари қуюқ ипакдиндур ва хар икки жаннат меваси кўп яқин бўлур.
Бир бисотнинг астари қуюқ ипакдин бўлса, анинг аврасин шундин қиёс қилинсин.
55. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
56. Бордур аларда кўзларин тубан қилгувчи ҳурларки, яқин келмагандур аларға булардин аввал на инсон ва на жин.
57. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
58. Гўё ул (ҳурлар) ёқут ва маржондурлар.
Яъни, на аларнинг иффатлариға бир кимса қўл узатгандур ва на алар ўз эрларидин бошқа бир тмсаға ётгандурлар. Балки ҳамиша ҳаёдин кўзлари тубан турур. Алар жамолда ниҳоятда беназир ва камолотда ғоятда бебаҳо бўлурлар, гўё ёқут ва маржондурлар.
59. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
60. Оё, яхши тоат жазоси (мукофоти) буюк иноятдин бошқа нарса бўлурми?
Дунёда қилган яхши ибодатларин мукофоти улуғкарам ва илтифот бўлур.
61. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматларнға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
62. Ва ул икки (жаннат)дин бошқа яна икки жаннат бордур, Аввалги икки бор шояд Худоға яҳин бандалар учундур. Ул ҳолда бу икки бор асҳоби ямин (пайғамбарнинг ўнг қўл саҳобалари) учун бўлур.
63. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
64. Икки яшйл жаннатки, қораға мойилдур. Яшил ранг зиёда қуюқ бўлса қораға мойил бўлур.
65. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
66. Бордур аларда қайнаб чиқиб турган икки чашма.
Яъни, сувлари ҳамиша фавворадай уриб турур, ҳеч тугамас.
67. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, эй инсон ва жин)?
68. Бордур аларда мева: хурмо дарахти ва анорлар.
69. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсои ва жин)?
70. Бордур аларда чиройлик хотинлар.
71. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсиз, (эй инсон ва жин)?
72. Чодирларда сақланган ҳурлар, Ул икки боғ жаннатда бор неьматларнинг баъзиси хўбсуратлик басират (келишган) хотинлардурки, алар ўзлариға хос чодир ва қасрларда турурлар. Бундин маълум. бўлурки, хотинларнингяхшилари ўз уйларида Худоға ибодат ва эрлариға итоатда бўлурлар. Ҳамиша оёғи кўчада бўлғон хотин яхши хотип эмасдур.
73. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
74. Яқин келмагандур аларға булардин аввал на инсон ва на жин.
75. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)? 76. Суянган ҳолда яшил ёстиқларға ва яхши қийматлик тўшакларға. Яъни, ул икки жаннат аҳли.
77. Энди Парвардигорларингизнинг қайси неъматлариға мункир бўлурсизлар, (эй инсон ва жин)?
78. Ниҳоятда баракотликдур сизнинг жалол ва эҳсон соҳиби бўлғон Парвардигорингиз номи!
Ҳақиқатда бу баён қилинган улуғ даражалар ва буюк неъматлар ул зулжалол вал икром муборак номиға муҳаббат ва Анингҳукмию итоат баракотидур. Илоҳи, биз нотавон бандаларинти ҳам итоаткор бандаларингдин қилгил ва уларға бўлғон иноятларингдин бизни маҳрум этмагил, омин.