loader

053. Нажм (Юлдуз) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 62 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллох номи ила

1. Қасамдур юлдузға, вақтики тушса.
2. Адашмади рафиқларингиз, йўлдии озмади. Рафиқдин мурод набийи муаззам пайғамбаримиздурларки, на ғалат қилиб йўлдин адашгандурлар ва на ўз ихтиёрлари била билиб туриб йўлдин чиққандурлар.
3. Ва сўэламас ул нафсин хоҳишидин.
4. Ул (Қуръон) фақат бир вахйдурки, анга туширилур.
Яъни, ул жаноб пайғамбарнинг муборак оғизларидин бир ҳарф ҳам нафс хоҳиши ила чиқмас. Балки ҳайси бир иршодки, дин хусусида қилурлар, албатта ул Худо тарафидин ваҳй ила бўлур. Ва Анингҳукмиға мувофиқ бўлур. Бу ваҳйнинг тиловат қилинадурганларин Қуръон дейилур ва тиловат қилинмайдурганларин Ҳадис дейилур.
5. Таълим берибдур анга буюк қувватлар эгаси бўлғон (фаришта)
6. ки, қувватликдур; кейин тўғри турди ва
7. ул эрди осмоннинг баланд кунорасида,
8. кейин ул яқин бўлди ва тушди,
9. кейин тўхтади икки камон қадар ё андин ҳам яқинроқ (бир ерда),
10. бас, ваҳй тушурди Худо бандасиға, ул нарсани тушурди.
11. Ёлғон қўшмади пайғамбар дили кўрган марсасиға.
12. Оё, сизлар жанжал қилурсизларми анинг ила кўрган нарсасин хақинда?
13. Ва албатга кўргандур ани яна бир бор
14. Сидрат ул-мунтахо (энг охирги чегарадаги нилуфар) қошиндакн,
15. Анинг қошиндадур жаннат ул-маъво (ором биҳишти).
16. Вақтики ўраб олур эрди сидра (нилуфар)ни ул нарсаки, ўраб олур эрди.
17. Тоймади назар ва на ҳаддин ошди;
18. тавдиқ, албатга кўрди Парвардигорин нишонларин буюкларини.
юборгувчи Худо эрди, лешн аш келтиргувчи ва таълим бергувчи зот ниҳоятда кўп қувватларт соҳиб бўлюн буюк баҳодир, хушсурат фариштадурларки, ул жаноби Жаброил аминдурлар. Бу зот пайғамбарлик келган замоннинг бошларида осмоннинг шарқий кунорасида курсида ўлтирган ҳолда тўғри туриб саййиди олам пайғамбарға кўриндилар. Ул вақт осмонтнг ул кунорасидин бу кунорасиға бул жаноб жисмлари ила тўлгани. маълум бўлди. Кейин Жаброил алайҳиссалом тубан (пастға) тушдилар ва онҳазрат пайғамбарға ул қадар яқин бўлдиларки, ўртадаги масофа икки камон ё андин ҳам кам миқдорда эрди. Ул вақт Аллоҳ таоло ўзинипгхос бандасиға ваҳй юборди. Андин ғолибан сураи муддассирнингибтидоий оятлари муроддур. Ҳазрати расули акрам Жаброил алайҳиссалом ўз кўзлари ила кўрдилар, ичларида маълум эрдики, бу кўз Жаброилнингўзин кўриб турибдур. Эмди, эй мункирлар, сизлар пайғамбарнинг кўрганликлариға ишонмай жанжал қилурсизларми? Ҳолбуки, расули акрам ул зотни меърож кечаси етти осмон уапида Сидрат ул-мунтаҳо ҳошида ҳам кўргандурлар. Ул буружи беҳиштни ҳам кўрдилар. Ул вақт Парвардигорнингнурлари ва тажаллийси ул дарахтни тамом ўраб олган эрди. Ўшал кеча, Ибн Аббос ривоятларича, саййиди олам Парвардигори меҳрибонни ўз кўзлари ила кўрдилар, на кўзлари жойидин тойди ва на ҳаддин ошди.
19. Оё. кўрдингизларми Лот ва Уззани
20. ва бошқа учинчи Манотни?
Яъни, ҳадсиз буюклик ва жамол соҳиби бўлғон Парвардигори азим муқобилида бу ҳақир ва залил нарсалар номларин олмак нақадар журъат ва беҳаёликдур. Лот, Узза, Манот уч бутнинг номидур. Ахли Макка қошларида биринчи даража улуғ бут Узза эрдики, Маккаға яҳин бир мақомда эрди. Икканчи даража Лот эрдика, Тоифда эрди. Охирги даражада Манот эрдики, Маккадин кўп узоқ Мадинаға яҳин бир ерда эрди. Қурайш жамоаси тавоф ҳилганларида буни ўқир эрдилар: "Ва-л-Лоту ва-л-Узза хаулоил ғарониқул уло ва инна шафо ан хунна литартажи". Тафсир кшпобларида бу мақомда бир қисса нақл қилурлар. Жумҳури муҳаддисларнинг усулларича, саҳифа етмагандур.
21. Оё, сизларға ўғил, Худоға қиз бўлсинми?
22. Ул ҳолда бу тақсим беинсоф тақсим бўлур!
Араблар жоҳилиятда ўзлари қизни ёмон кўрур эрдилар ва ҳам фаришталарни Худонинг қизлари деб эътиқод этур эрдилар.
23.    Улар фақат шундоқ номларики, номи муқаррар қилдингизлар аларни сизлар ва ота-боболарингиз. Тушурмади Худо анинг субутиға хеч бир далил. Эргашурлар алар фақат гумонгагина ва нафслари хохлаган нарсаға, холбуки, келгандур аларға Парвардигорларин
тарафидин хидоят.
Юқоридаги номлар соҳаби бўлюнлар ҳақиҳатан йўҳ нарсалардур. Араблар ўзларича ҳар қисм номлар бериб, маъбуд билиб юрарлар. Худо тарафидин на ҳужжат ва на далил йўҳдур. Алар нафспараст бир тоифа бўлмасалар, Худо юборган ҳмдоятни қўйиб, беҳуда гумон ва хаёлларға эргашурларми?
24.    Оё, берилурми инсонға хар бир нарсаяики, у таманно қилур?
25. Бас, Худонинг ихтиёридадур охират ва дунё.
26. Нақадар фаришталар бордур осмонларда, нафъи қилмас шафоатлари ҳеч бир нарсаға, магар фақатХудо изн бергандин кейин шундоқ кимса учунки, Худо ани хохлар ва ризолик берур!
27. Таҳқиқ, ул зотларики, иймон келтирмаслар охиратға, от қўюрлар фаришталарға урғочи ном ила
28. ва йўқдур аларда бу нарсаға хеч бир илм; эргашурлар фақат гумонғагина ва гумон албатта фойда бермас хақ исботида ҳеч бир нарсани!
29. Юз ўгиринг ул кишидинки, юз ўгирибдур Бизнинг зикримиздин. Ва хоҳламабдур дунё хаётидин бошқа бир нарсани.
30. Шулдур аларнинг етган ерлари илмдин; тахқиқ, сизнинг Парвардирорингиз — Ул яхши билурки, ким анинг йўлидин озибдур ва Ул яхши билурки, ким йўл топибдур.
31. Аллоҳнинг ихтиёридадур нима нарсаки осмонларда ва нима нарсаки ердадур, охир шулки, Ул жазо берур ёмон иш қилганларға амаллариға мувофиқ ва жазо берур яхши иш қилганларға яхшилик билан,
Мушриклар гумон қилурларки, бутлари алар ҳақларинда шафоат қилурлар. Бу бекорчи ишончдур, инсоннинг ҳар бир хоҳиши қўлга келмас. Дунё ва охират подшоҳи Ул яккаю-ягонадур. Анинг қошида бутларнинг нима қийматлари бордур? Фаришталарт, ҳамиша осмонда ибодатға машғулдурлар, Худо изн бермаса, алар ҳам шафоат қила олмаслар. Охиратға иймони бўлмиғон бандалар ниҳоятда бепарво бўлиб, оғизлариға келган сўзни айтурлар ва гумон ила иш кўрурлар, илмдин маҳрумдурлар. Эй ҳабибим, ҳар тм Бизнинг ёдимиздин юз ўгирибдур ва охиратни қўйиб дунё орқасида ҳайрон ва саргардон юрибдур, сиз ҳам андин бепарво бўлинг, аларнинг илмларин ниҳояси шулдур. Аллоҳ таоло йўл топган ва йўлдин озган бандаяарин Ўзи яхши билур. Бутун жаҳон салтанати Анинг қўлидадур. Оқибат Ул ҳар бир бандасин аҳвол ва аъмолиға мувофиқ жазо ва сазо берур.
32. ул зотларики сақланурлар буюк гунохлардин ва уятсизликлардин, майда гунохлардин бошқа; албатта Парвардирорингиз мағфирати кенгдур!
"Ламам" (майда гуноҳлар) калимаси таъсирида қарама-қарши сўзлар бордур. Баъзилар дебдурт, бир гуноҳни хаёлю келтирилса ва ани амалю оширмаса, ул ламамдур. Баьзилар дерларт, майда гуноҳлар ламамдур ва баъзилар дерларки, бир гуноҳни қилинса ва анга давом этилмаса, ё бир гуноҳдин тавба қилинса, ана шу ламамдур. Анинг учун бандасин ҳар бир катта ва кичик гуноҳлар устида афв этадур, тавбасин қабул ҳилур ва гуноҳкор бандасинмаъюс қшшас.
Ул яхши билур холларингизни, вақтики яратди сизларни ердин ва вактики сизлар болалар эрдингаз оналарингаз қоринларида. Бас, мақтаманглар ўзларингизни; Ул яхши билурки, ким тақво зилйбдур!
Инсон учун муносиб шулдурки, ҳамиша ўз аслин унутмасин, қайси бир камолға ноил бўлса, ани Худонинг тафвиқи деб билсин, ўзин ҳар лаҳза айбдор ва ноқобил зътиқод этсин, ҳеч бир ҳусн ва камолиға мақтанмасин.
33. Оё, кўрдиигизми ул кишиники, юз ўгирди?
34. Бир оз мол берди ва қўл тортди?
Бу оятлар Валид ибн Муғайра ҳақида нозил бўлғондур. Саййиди олам пайғамбаримиз насиҳатларини эшитиб ва дили бир оз Ислом тарафиға мойил бўлиб эрди. Куфр жазосидин қўрқиб яҳин эрдики, Исломш қабул этса. Бир кофир келиб ани манъ қилди ва деди: санингҳамма гуноҳларингни ман устимға олурман, лекин фалон миқдорда мол берурсан. Валид қабул қилиб, бир оз мол берди, кейин банд қилиб тутди.
35. Оё, анинг қошида бордурми ғайб илмики, ул ҳар нарсани кўриб турур?
36. Оё, анга хабар берилмаганми Мусо сахифаларида бор нарсадин
37. ва Иброхим сахифаларида бор нарсадинки, ул сўзни бутун қилди:
Яъни, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўз аҳд ва иқрорларин мукаммал қилдилар.
38. (мазмуни шулдурки), кўтармас ҳеч бир кўтаргувчи бошқанинг юкин,
39. шулдур инсон учун фақат ўз амалидин (ҳаракатидин) 40. ва албатта анинг саъйи (амали) оз кунда кўрилур,
41. кейин берилур анга жазокн, ул мукаммал жазодур
42. ва албатга Парвардигорингиз тарафиғадур ниҳоя (охирги чегара)
43. ва албатта Улдурки, кулдирур ва хам йиғлатур
44. ва албатта Улдурки, ўлдирур ва тиргизур
45. ва албатта Улдурки, яратибдур ҳар икки қисмни эр ва хотинни
46. манийдин, вақтики туғилур
47. ва албатта анинг зиммасиғадур иккинчи яратиш
48. ва албатта Улдурки, бой қилур (инсонни) ва муҳтож қилур
49. ва албатта Улдур Шеъро номли (юлдузнинг) Рабби Шеъро бир буюк юлдуздурки, баъзи араблар анга чўҳинур эрдилар ва оламнинг аҳволиға анинг таъсири буюкдур, деб билур эрдилар. Билмадиларт, ул ҳам Худонинг тмтарин бир махлуқидур.
50.    ва албатта Улдурки, халок қилибдур аввалги одийларни
Яъни, ҳазрати Ҳуд алайҳиссалошинг қавмлари.
51.    ва самудийларни ва боқий қолдирмади ҳеч кимни
52. ва Нуҳ қавмин ҳам алардин аввал, албатта алар эрдилар зиёда золим ва зиёда саркаш Неча йиллар ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломға озор бердилар ва бу одобсизликларни бошқаларға мерос қолдирдилар.
53. ва ағдарилганларни ерға урди. Яът, ҳазрати Лут алайҳиссалом қавмларин машҳурлари.
54. Бас, ўраб олди аларни ул нарсаки, ўраб олди. Яъни, тош бўрони.
55.Эмди Парвардигорингнинг қайси неъматлариға шак қилурсан, (эй инсон).
Яъни, булардек золим ва фасодчиларни ҳалок айлаб, дунёни алардин тозаламак ўзи ҳам. Худонинг буюк инъомидур.
56. Бу пайғамбар аввалги пайғамбарлар каби (бир неъмат)дур.
Яъни, аввалги пайғамбарларға калтафаҳмлик қилганлар оқибатлари нечук бўлғон бўлса, бу жанобға нофармон бўлюнлар андин зиёда азобға мустаҳиқ эрурлар.
57. Яқин келди қиёмат;
58. йуқдур анинг учун Худодин бошқа зоҳир қилгувчи.
Яъни, ани муайян Худодин бошқа бир зот билмас ва қачон ул бўлса, ҳеч ким ани
қайтаролмас.
59. Оё, бу сўздин таажжубланурсизларми
60. ва кулурсизларми ва йиғламассизларми
61. ва сизлар ғофилдурсизларми?
62. Эмди сажда қилинглар Худоға ва бандалик қилинглар! Қиёмат яқин, лекин Худо ва расулдин эшитгач, лозим эрдики, инсонлар анинг хавфидин ҳамиша йиғласинлар ва ўйин-кулгуни қўйсинлар. Афсуски, ҳолат аксича бўлди.

Орқага Олдинга