Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
[1]. Қасамёд этаман пишқириб чопадиган,
Али каррамаллоҳу важҳаҳу (Каррамаллоҳу важҳаҳу: уни Аллоҳ улуғласин!) ва Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо:
(Оятдаги [ал-одиёт]дан мурод) туялардир»,(Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим Аъмаш орқали Иброҳим розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 652-бет.) - деган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва ундан бошқа тафсир
аҳллари: «Улар [ал-одиёт]дан мурод) отлардир»(Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Анборий («ал-Масоҳиф»да), Ҳоким (саҳиҳ деган), Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Уша манба.) - дейишган. Бироқ Алий розияллоҳу анҳу: «Бу Бадр кунидаги (отларнинг ҳолати)дир», - деган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо эса: «Бу ҳаж вақтидаги (ҳолат ҳақида)дир»,(Ибн Жарир, Абд ибн Ҳумайд ривоят қилган. Ўша манба.) - деган.
«(Оятдаги [ал-одиёт]дан мурод) отлардир», - деган
муфассирлар шундай дейдилар: «Отларнинг пишқириб чопиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнатган, аммо дараги у зотга кеч қолган бир сарийя (Сарийя: 5-10 тадан 300-400 тагача жангчидан тузилган ҳарбий бўлинма. «Ал-қомус», 516-бет.) ҳақидадир. Ушанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қаттиқ ғамга ботганларида Жаброил алайҳиссалом (мазкур сурада) зикр қилингани ва сифатланганидек қилиб, улар ҳақидаги хабарни олиб тушган. Натижада бу хабардан мўминлар хурсанд бўлганлар».
Агар (мазкур ҳолат) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганидек, сарийя ва отлар ҳақида бўлса,(Баззор, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим, Дорақутний, Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 652-бет.) Аллоҳ таолонинг у билан нега қасам ичаётганини бир неча хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, у ғайбга тегишли илмлар жумласидандир. Чунки уларнинг (Расулуллоҳ алайҳиссалом жўнатган сарийянинг) ҳолатлари ва отлар билан боғлиқ сифатларни фақатгина осмондан бўладиган ваҳий ёки шу нарсанинг (бевосита) шоҳиди бўлган киши орқали билиш мумкин. Ҳеч бир шоҳид уларнинг олдида бўлмагани ҳолда Расулуллоҳ алайҳиссалом улар ҳақида хабар берганлар, сўнгра ўша сарийя у зот алайҳиссалом хабар берган тарзда уларнинг олдиларида намоён бўлган. Мусулмонлар бу орқали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг Расули эканини, у зот бу хабардан Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган ваҳий орқали бохабар бўлганликларини билиб олганлар. Бу - пайғамбарликнинг энг катта мўъжизаларидан биридир.
Иккинчиси, (мазкур оятда) зикр қилинганидек, Аллоҳ таоло отларнинг кучлилиги, тезкорлиги ҳамда нигоҳларининг ўткирлиги билан қасам ичган бўлиши мумкин. Чунки отлар ой чиқмаган қоронғу ва нурсиз кечада чопадиган бўлса, тез чопган-лари учун туёқлари билан урган тошлардан ўт чиқади. Инсон бундай пайтда тепаликка кўтарилиши ёки ундан тушиши у ёқда турсин, текис жойда ҳам чопишга қурби етмайди. Шунингдек, тезкор ёки ўртача чопган вақтларида чанг қўзғатишлари билан ҳам (қасам ичган бўлиши мумкин).
Ёки мусулмонлар душман энг бехабар бўлган бир вақт-тонгда уларнинг устига бостириб боришдан кўзлаган мақсадларига эришганлари ва муродларига етганликларини зикр қилган.
Сўнгра оятдаги [ал-одиёт] билан ҳамда унинг васфи бўлмиш (суранинг давомида) зикр қилинган [ал-мурийат] ва бошқалар билан қасам ичилишида учта хушхабар мавжуд:
Биринчиси, уларга ҳеч нарса бўлмаган.
Иккинчиси, ҳужум душманларга қарши бўлган.
Учинчиси, улар ўртача тезликда чопганлар.
Улар(оятдаги[ал-одиёт])дан мурод, туялардир, бу
ҳолат ҳаж вақтида бўлади, деган уламолар уларнинг тезкор юришларини, қоронғу кечаларда водийлар бўйлаб тепаликка кўтарилиш ва пастликка тушиш асносида жадаллик билан чопишларини (қасам ичилишга сабаб сифатида) зикр қилганлар.
[2]. (чопганда туёқларидан) чақмоқ чақнатадиган,
Сўнгра юқоридаги мазкур таъвилга кўра [фалмурияти қодҳан] ояти «Юриши ва чопиши тез бўлгани учун тошни тошга уриб, ундан ўт чиқарадиган туялар», деган маънони англатади. Отларда эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, туёқларининг кучли зарбаси назарда тутилган бўлади.
[3]. тонг пайтида (ёв сари) бостириб борадиган,
Юқоридаги таъвилга кўра, баъзи муфассирлар (бу оят би-лан): «Тонг пайти уруш бўладиган ўша жойлар ва водийларга қўниб, жойлашишлари назарда тутилган», - деганлар.
Тонг пайтида уларнинг уруш майдонлари ва водийлардан чиқиб келишлари (назарда тутилаётган) бўлиши ҳақиқатга яқинроқдир. Чунки тонг пайти у ерлардан чиқиб, ортга қайтиш вақтидир, у ерда туриб қолиш вақти эмас.
Ёхуд ўша пайтда уларни душманлар ва мусулмонларга ёмонликни ният қилган (бошқа) кимсалар қарши олганларида ёв сари бостириб борувчи отлар уларга қарши ҳужумга ўтгани (назарда тутилган) бўлиши мумкин.
Агар ўша ерда бирор душман бор бўлса:
[4]. бас, ўша пайтда (ортида) чанг қолдирадиган,
[5]. шу (чанг) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб борадиган (от)лар биланки,
Юқоридаги таъвилга кўра,(Яъни «Оятдаги [ал-одиёт]дан мурод, туялардир», деган таъвилга кўра.) (ушбу оятда зикр қилинган «жамоа»дан мурод) ҳаж вақтидаги ўша таниш жамоадир. «Юқоридаги оят отлар ҳақидадир», - деган уламолар(нинг таъвилларига кўра) отлар душман жамоасининг ўртасига кириб бориши (назарда тутилган) бўлади.
[6]. ҳақиқатан, (кофир бўлган) инсон Парвардигори (ато этган неъматлар)га ношукрдир!
Сўнгра (юқоридаги оятларда) қасам ичилган нарса - бу [иннал инсаана ли Роббиҳи лаканувд] оятидир. Яъни инсон ўз Раббисининг неъматларига ўта ношукр бўлиб, уларнинг шукрини қилмайди. Унинг ношукрлиги ҳаётида бошига тушган мусибатлар ва ўзига етган қийинчиликларни доим гапириб юриши, аммо Аллоҳ таоло ўзига инъом этган неъматларни унутиб қўйиши ҳамда шу неъматлардан бир лаҳзага бўлсин айро тушмайман, деб гумон қилишидир. Шунинг учун ҳам Ҳасан (Басрий): [ал-кануд] - мусибатларини санаб, неъматларни унутадиган кимсадир»,(Ибн Жарир, Саъид ибн Мансур, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим, Байҳақий («Аш-Шуъаб»ида) ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 654-бет.) - деган. Баъзи манбаларда: [ал-кануд] инфоқ қилишда хасислик қиладиган бахил ва зиқна одамдир»,(Бу гапни Ҳасан Басрий ва Қатода розияллоҳу анҳумодан Байҳақий ўзининг «Шуъабул имон» номли асарида ривоят қилган. Уша манба.) дейилган.
(Оятнинг зоҳирига мувофиқ аслида) ҳар бир инсон зикр қилинганидек (ношукр) бўлиши керак бўлиб чиқади. Бироқ мўмин банда Аллоҳ таоло берган неъматларнинг шукрини қилиш-га уринади, бу иш учун бор куч-ғайратини ишга солади. Бошига тушган мусибатларга сабр қилади. Бу оят ҳам қуйидаги оятлар кабидир: [иннал инсаана хулиқо ҳалуъаа],(«Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир». (Маъориж сураси, 19-оят).)
[хулиқол инсану мин ъажал].(«(Ҳақиқатан) инсон шошқалоқ қилиб яратилгандир». (Анбиё сураси, 37-оят).) Бу - барча инсонлардир. Сўнгра «намозхонлар»ни,(«Фақат намозхонлар бундан мустасно». (Маъориж сураси, 22-оят).) яъни мўминларни уларнинг ичидан ажратиб олди.
Бинобарин, [иннал инсаана ли Роббиҳи лакануд] ояти) қуйидаги маънони ифодалайди: «Ҳар бир инсон ана шунақа табиат ва хилқат билан (шошқалоқ ва ношукр қилиб) яратилган. Аммо мўмин банда ўзи яратилган ўша табиатдан чиқиб кетиш ва уни ўзгартириш учун ўз жонини машаққатга қўяди. Бу худди йиртқичлар ва бошқа ҳайвонлар кабидирки, улар табиатан инсонлардан ётсираб, улардан қочадиган қилиб яратилган. Аммо қўлга ўргатиш билан улар ҳам инсонларнинг олдиларида жойлашиб оладиган, чақирсалар, олдиларига борадиган бўлиб қоладилар».
[7]. Яна у бунга (ношукр эканига ўзи) гувохдир.
Баъзи уламолар айтадиларки, ўша инсон бу дунёда қилиб ўтган амалларининг барчасига охиратда, албатта, гувохдир. Яъни «Балки (у кунда) инсон (аъзолари) ўзининг зарарига гувоҳлик берувчидир»(Қиёмат сураси, 14-оят.) оятида келгани каби ўша нарсанинг (ўз амалларининг) шоҳиди бўлади ва билиб олади.
Айрим муфассирлар: [ва иннаҳу], яъни ўша инсон бахиллиги ва инфоқ қилишдан воз кечгани учун [лашаҳийд], яъни мол-давлатини сақлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилишда бошқаларга ишонмасдан ўзи бош-қош бўлади», деб маъно берганлар.
Яна айрим муфассирлар эса: [ва иннаҳу], яъни Аллоҳ таоло [ъалаа заалика лашаҳийд], яъни бохабар
зот бўлиб, «...на кичик ва на катта (гуноҳни) ҳолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди»(«(Сўнгра ҳар бир кишининг) номаи аъмоли (ўз қўлига) қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: «Ҳолимизга вой! Бу қандай китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди?» дейишларини кўрурсиз. (Улар) қилган (барча) амалларни нақд ҳолда топурлар. Раббингиз ҳеч кимга зулм қилмас» (Каҳф сураси, 49-оят).) оятида келгани каби уни ҳисобга олиб сақлаб қўяди», - деганлар.
[8]. Яна у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилувчи)дир.
Яъни ўша инсон мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир. Аллоҳ таоло инсоннинг бахиллигини, мол-дунё масаласида хасислигини зикр қилар экан, уни хайр-эҳсон қилмади ва саховат билан сарфламади, демоқда. Тепада айтиб ўтганимиздек, бу ҳар қандай инсоннинг табиатида бор нарсадир. Бироқ мўмин банда ўзининг табиатида бор нарсани машаққат чекиш орқали чиқариб ташлашга уринади. Кучи етганича хайр-эҳсон қилади. Бу ўринда зикр қилинган «муҳаббат»дан мурод, афзал кўришни ёқтириш бўлиб, ўзини ўзгалардан афзал кўради, деган маънодадир.
[9]. Ахир, у билмайдими, (қиёмат қойим бўлиб), қабрдагилар (тирилтирилиб) чиқарилганида,
[10]. ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида
У зот - яна ҳам Аллоҳ билувчироқ - шундай демокда: «Ахир инсон ўз Раббисининг қудрати ва ҳукмронлиги, уни йўқдан бор қилишдаги ҳикматини ҳамда қабрлардаги нарсаларни (ўликларни) чиқариб олиб, ҳаётга қайтаришини билмайдими?!» Ёки [афалаа яъламу] ибораси «қабрдагилар (тирилтири-либ) чиқарилганида ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида билади», деган маънода бўлади.
Сва ҳуссила маа фис судур]. Аллоҳ таоло шундай демоқда: «Ахир у (ўз Раббиси) дилдаги нарсани (сирларни) ажратиб, уни ошкор қилиб кўрсатишини, шунингдек, (сирларни) унда ажратилмаган ва ошкор қилинмаган ҳолда қолдирмаслигини, аксинча уни ошкор қилиб, ажратиб беришини ҳам билмайдими?!» «Сирлар фош қилинадиган (қиёмат) куни»(Ториқ сураси, 9-оят.) ояти бунга мисолдир. [ва ҳуссила маа фис судур] оятида шу нарсага далолат борки, амалларнинг содир бўлиши ва холислиги, улар учун савоб ёки жазо берилиши қалблар ҳамда ниятлар сабаблидир, амалларнинг ўзи туфайли эмас. Зеро, У зот: «Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида», - деган.
[11]. ана ўша кунда, албатта, Парвардигорлари улардан (қилиб ўтган ишларидан) хабардор-ку!
Яъни ана ўша кунда, албатта, уларнинг Парвардигорлари дунёда улар қилиб ўтган ишлардан хабардордир.
Сўнгра У ўша нарсани (уларнинг қилиб ўтган ишларини) билишидан келиб чиқиб, уларни ҳисобга тутади ва уларни жазолайди (ёки мукофотлайди). Луғатшунос олимлар, хусусан, Абу Авсажа шундай деган: [добҳан]: [ад-добҳу] - кўкракдаги товушдир.
(Унинг феъл шакли) [добиҳа, ядбаҳу], (ўзаги) [добҳан], фоили (аниқлик нисбатидаги сифатдоши) [добиҳун] дир.
[Фа асарна биҳи нақъан],(Шу суранинг 4-ояти.) яъни «туёқлари билан чанг кўтарган». [ан-нақъу] чанг, гард маъносида, [ан-нуқуъ] эса унинг кўплигидир.
[Фа васатна](Шу суранинг 5-ояти.) ибораси [ат-тавассут]дан олинган бўлиб, «ўртада бўлдилар», [кануд](Шу суранинг 6-ояти.) лафзи «жуда ношукр», [ҳуссила] калимаси «синалмоқ, имтиҳон қилинмоқ», дегани бўлиб, «синаб кўрдим», деган маънода [ҳассолту] деб айтилади.
Муфассирлардан баъзилари, хусусан, Қутабий шундай деган: [вал-одиёти] отлардир. [ад-добҳу] чопаёт-ган вақтдаги отларнинг бўғзидан чиқадиган товушдир.
Баъзи бир манбаларда: [ад-добҳу] ва [ад-добъу] юришда бир хил (ҳолат)дир. «Туя оёқларини чўзиб югурди», деган маънода [добаҳатин нақоту] ва [добаъатин нақоту] деб айтилади.
(Шу суранинг 10-ояти) [фалмурияти](Шу суранинг 2-ояти.) ибораси «Туёқлари билан ўт чақнатадиган (отлар)», деган маънони англатади. [ал-ардул кануд] ҳеч нарса унмайдиган ер маъносидадир. [буъсиро](Шу суранинг 9-ояти.) калимаси «остин-устун қилиб ағдарди», деган маънодадир.
[ва ҳуссила маа фис судур] ояти «Дилларнинг ичидаги яхшилик ва ёмонликнинг, шак-шубҳа ва аниқ имон-нинг ўртаси ажратилса», - деган маънони англатади. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!