Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
[1]. (У) зарба берувчидир.
[2]. Зарба берувчи недур?!
[3]. (Эй Муҳаммад!) зарба берувчи нима эканини Сизга не ҳам англатур?! (У қиёмат кунидир.)
[ал-қориъа] ояти ҳақида (Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ) шундай деган: «Арабларда [ал-қориъа] калимаси «ниҳоятда оғир фалокат» маъносини билдиради. Бу калима мазкур ўринда қиёмат кунидаги қаттиқ қўрқинчнинг сифати бўлиб, Аллоҳ таоло бу билан ўзининг бандаларига эслатма бермокда ҳамда ўша куни содир бўладиган ҳолатлар ва ишларнинг қўрқинчларидан уларни ҳайратга солмоқда. Аллоҳ таоло ўзининг Китобида ўша кунни унда содир бўладиган турли ҳолатларнинг баъзилари билан номлаган. Масалан, [ал-ҳааққо],(Ҳаққо сураси.) [ал-воқеа] (Воқиъа сураси.) ва шу кабилар
сингари. Худди шунга ўхшаб [ал-қориъа] ояти ҳам ўша
куннинг ҳолати ва шиддати билан уларга эслатмадир. Токи ўз ишларининг оқибатини тафаккур қилсинлар, охиратда уларни кутиб турган азоб ҳақида ақл юритсинлар ва пировардида Аллоҳ таоло қайтарган ишлардан ўзларини тийсинлар.
Сўнгра Аллоҳ таоло Одам болаларининг ичида бир нафсни яратиб қўйдики, унинг воситасида дунё лаззатлари ва шаҳватларига ноил бўладилар. Уларда бир ақлни яратиб қўйдики, унинг ёрдамида ишларнинг охирлари ва оқибатларини ёдда тутадилар. Бу нарса улардаги сергакликни оширади ва қалб кўзини каттароқ очиб қўяди. Сўнгра ақл баъзан нафсни ўзи томонга чорлайди. Бориб-бориб у ақл чорлаган нарса - оқибатда умидвор қилинган нарсанинг мукофотига мойил бўлиб қолади. Баъзан нафс ақлни ўзига чорлайди. Ана шунда у дунё шаҳватларидан иборат бўлган лаззатли нарсаларга интиладиган ва майл қўядиган бўлиб қолади. [иннан нафса лааммаротун
бис суъи илла ма роҳийма Роббий](«Нафсимни оқламайман. Зеро, нафс ёмонликка ундовчидир. Фақат Раббим раҳм қилганлар бундан мустаснодир. Албатта, Раббим кечиримли ва раҳмли Зотдир». (Юсуф сураси, 53-оят).) ояти ҳам ана шундай таъвил қилинади. Яъни У зот бандасига раҳм қилиб, уни ёмонликни танлашдан ҳимоя қиладиган бўлса, ёки У ўз бандасига раҳм қилса, ҳатто унинг интилишини ишларнинг оқибатидан келиб чиқадиган жазо ёки мукофотга қаратиб қўйса, (бундан мустаснодир). Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ўз бандаларига ўша кунда уларни қарши оладиган даҳшатларни эслатмоқда. Токи улар ўша куннинг ташвишини қилиб ақлларини ишга солсинлар ва у ҳакда эслатма олиб, Аллоҳ қайтарган ишлардан ўзларини тийсинлар. Ёки Аллоҳ уларга ўша кунда ваъда қилган мукофотни ёдга олсинлар ва бу билан хайрли ишларга яна ҳам иштиёқманд бўлсинлар.
[4]. У куни одамлар тўзитиб юборилган кўршапалаклар каби бўлурлар.
Муфассирлар бу оятнинг таъвили юзасидан бир неча хил фикрларни илгари сурганлар. Бироқ натижа ўлароқ уларнинг барчаси битта маънога бориб тақалади.
Жумладан, улардан баъзилари: «(Бу оят) учишни истаган пайтда тарқалиб кетадиган чигирткалар каби (бўлурлар)», деган маънони англатади», - деганлар.
Яна баъзилари: «Бир-бири билан аралаш-қуралаш бўлиб кетадиган чигирткалар каби (бўлурлар), деган маънодадир»,(Бу гапни Ибн Зайд розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган.) деганлар.
Муфассирлар орасида (бу оятнинг таъвилида) шундай деганлар бор: «Оловга интилиб, куйиб кетадиган, тўзғиган парвона-лар каби (бўлурлар)».(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жарир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 655-бет.)
Бу таъвилларнинг барчаси ўша куннинг даҳшатидан ҳайрат ва изтиробга тушиш маъносини ифодалайди. Бунинг асли қуйидаги оятдир: «...ҳамда одамларни «маст» ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби цаттиҳдир».(«Уни кўрадиган кунингизда ҳар бир эмизикли она эмизиб тургани (боласи) ни унутар ва ҳар бир ҳомиладор ўз ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни «маст» ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттикдир». (Ҳаж сураси, 2-оят).)
Шундай қилиб, Аллоҳ таоло гўё шундай демокда: «Улар ўша куннинг даҳшати ва қийинчилигидан худди қаёққа учишни, қаерда ўрнашишни ва қаерга қўнишни билмай турган қуш сингари ҳайратга тушиб қолурлар».
[5]. Тоғлар эса титилган юнг каби (ҳавода учиб юрадиган) бўлур.
Баъзи муфассирлар (оятдаги) [кал ъиҳнил манфуш] иборасига): «Бўялган юнг каби» деган маънони берганлар. Яна баъзилар эса: «Юнгдан бўлган титилган нарса каби», деганлар.
Агар биринчи таъвилга асосланиладиган бўлса, оятнинг маъноси - яна Аллоҳ билувчироқ - қуйидагича бўлади: «Уша куни тоғлар у куннинг оғирлиги сабабидан ранг-баранг юнг сингари турли рангларга киради». Ахир сиз Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига қарамайсизмики, У шундай деган: «Сиз тогларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз»,(«Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрарлар» (Намл сураси, 88-оят).) яна: «(Эй Муҳаммад!) Улар Сиздан тоглар (ҳиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, бас, айтинг: «Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур».(Тоҳо сураси, 105-оят.)
Шундай экан, ана шу маънога кўра бу (оятдаги тоғлар) ҳам худди ўшандай бўлади.
Агар кейинги таъвилга асосланиладиган бўлса, у ҳолда оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: «Қанчалик қаттиқ ва салобатли бўлишига қарамай, тоғлар ўша куннинг даҳшатидан титилган юнг каби ғовак ва кучсиз бўлиб қолади». Чунки мана шу (зикр қилинган ҳолат) тоғларнинг энг кучсиз ҳолатидир.
Қатода: «Аллоҳ таоло одамларни чўпони йўқ қўйларга ўхшатган, У қўйлардан киноя қилиб юнгни зикр қилган», деган.
[6]. Бас, энди (ўша куни) кимнинг тарозида тортилган нарсалари (савобли амаллари) оғир келса,
[7]. ана ўша қони-қарли маишатда (жаннатда) бўлур.
[8]. Аммо кимнинг тарозида тортилган нарсалари (савобли амаллари) енгил келса,
Уламолар тарозунинг таъвилида бир неча жиҳатдан ихтилофга боришган. Бироқ уларнинг ичидан бизнинг фикримизга энг яқини иккита жиҳатдир.
Биринчи жиҳат: [сақулат маваазийнуҳу] оятидан мурод барча мўминлар, [ва амма ман хоффат маваазийнуҳ] дан мурод эса барча кофирлардир. Бунга сабаб шуки, мўмин банда Аллоҳ таолонинг ҳаққини улуғ билар ва Унинг ҳадларини бажо қилар экан, унинг учун ўша куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида аҳамият ҳам, қадр-қиммат ва эътибор ҳам бўлади. Кофир банда ўша ишларни тарк қилар экан, унинг аҳамияти ҳам, қадр-қимматию эътибори ҳам енгиллашиб кетади. Бу гап - яна ҳам Аллоҳ билувчироқ - обрў ва мартаба маъносида ишлатилади.
[лифулаанин ъинда фулаанин вазнун ва қийматун],(Ҳадлар: Аллоҳ таоло буйруқ ва қайтариқлар билан ўрнатган чегаралар. «Ал-қомус», 574-бет.) [Лайса ли фулаанин ъиндаҳу заликал вазну],(Яъни «Фалончанинг фалончи наздида ўша аҳамияти йўқдир».) дейилади. Бу ерда ҳам худди шундай келган.
Иккинчи жиҳат: Аллоҳ таоло ўша Одам болаларининг амалларини ёзиб борадиган фаришталарни бохабар қилмаган қалбдаги яширин нарсаларнинг тарозуда тортилишидир. Маълумки, бу иш фақатгина мўминлардан содир бўлади, кофирлардан эмас. Биз тарози масаласини юқорида(Раҳмон сураси, 7-ояти назарда тутилмоқда.) сўзлаб ўтган ва баён қилиб берганмиз. Шунинг учун бу ўринда гапни қисқа қиламиз. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
оятидаги [родия] калимасига муфассирлардан баъзилари [мардийя] деб маъно берганлар. Яъни жаннат аҳли ўша ҳаётдан рози бўладилар. Шунинг учун ҳам у рози бўлинган ҳаётдир. Яна баъзилар: «Рози бўлувчи», деган маънони берганлар ва бунга «отилувчи» маъносини ифодалайдиган [мааин даафиқ] отилиб чиқувчи бир «сув»дан яралган». (Ториц сураси, 6-оят)..) оятини мисол қилиб келтирганлар.
«Аллоҳ таоло розиликни ҳаётга нисбат бериб зикр қилди, чунки у сабабли (жаннат аҳли) рози бўладилар», деган муфассирлар ҳам бор.
[9]. унинг жойи (дўзахдаги) «жарлик»дир.
[10]. Унинг нима эканини Сизга не ҳам англатур?!
[фа уммуҳу ҳаавияҳ] оятига (изоҳ беришда) муфассирлардан баъзилари шундай деганлар: «Кофир кимса дўзахнинг бағридан «бошпана» топгани учун ҳам Аллоҳ таоло уни «кофирнинг онаси» деб атади».(Бу гапни Ибн Зайд розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир ривоят қилган.)
Яна айрим муфассирлар: «(Мазкур оятда зикр қилинган) [ал умм] калимасидан мурод, бошнинг тепа қисмидир. (Шунга кўра мазкур) оят: «У жаҳаннамга бошининг тепа қисми билан тўнтарилган ҳолда улоқтирилади», деган маънони ифодалайди»,(Бу гапни Икрима ҳамда Абу Холид Волибий розияллоҳу анҳумодан Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 655-бет.) - деганлар.
(Оятда келган)[ҳаавияҳ] калимаси «уни олиб пастга шўнғийди», - деган маънодадир. Яъни унинг учун барқарорлик ҳам, жим туриш ҳам бўлмайди(Яъни дўзах уни олиб ўзининг энг пастки ерига томон шўнғишда бардавом бўлади).
[11]. (У) (дўзахдаги) ловуллаб ёнувчи оловдир.
Яъни у дўзах аҳлини қизитиб, куйдирадиган оловдир.
Баъзи бир муфассирлар: [наарун ҳаамияҳ] ояти «ҳарорати кучли (ўт) деган маънодадир», деганлар. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!