Мадинада нозил бўлғондур ва ул 78 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон ва ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Эй инсонлар, Парвардигорингиздин қўрқинг! Таҳқиқ, қиёмат зилзиласи буюк бир нарсадур.
2. Ул кунки ани кўрурсиз; ғофил бўлур ҳар бир сут эмизгувчи хотун эмизиб турган боласидин, ташлар ҳар бир қоринда боласи бор хотун боласини. Ва кўрурсан одамларни мастдек, ҳолбуки, алар маст эмаслар. Ва лекин Худонинг азоби қаттш$дур.
Қиёматнинг азим зилзиласи иккидур: биринчи қиёматнинг ўзида бўладур, иккинчи қиёмат тайин келганда бўлур, бу мақомда иккинчи зилзила мурод бўлса, оят маъниси соф ва равшандур.
3. Баъзи одамлар шундоқдурларки, Худо ҳақида илмсиз сўзлашурлар ва тобе бўлурлар ҳар бир саркаш шайтонға.
4. Ёзилганларнинг хусусидаки, таҳқиқ, ким ани дўст тутса, албатта ул ани гумроҳ қилур ва жаҳаннам азобиға йўллар.
Яъни, Аллоҳ таолонинг хайр берган нарсалари ҳақида жанжал қилурлар, жаҳолатларидин ажиб бўлмаган шубҳаларни тарқатурлар. Жиндин ё инсондин бўлғон шайтон ўз тарафчға чақирса, гпездин анинг тарафиға юриб қолурлар. Ҳолбуки, бу нарса қарор топгандур: ким анға дўстлик қилса, йўлдин оздирур ва охири жинни қилур.
5. Эй инсонлар! Агар сизлар шак-шубҳада бўлсангизлар иккинчи тирилишдин, бас, таҳқиқ, яратдук Биз сизларни тупроқдин, кейин маний қатрасидин, кейин уюган қондин, кейин бир бурда гўштдин, сурат тортилгандур анға ва сурат тортилмагандур, токи равшан қилайлик сизларға (буни).
Яъни, манийдин уюган қон бўлур ва қондин гўшт пора бўлур, кейин баъзи боланинг сурати ва хилҳати тамом бўлибтушур ва баъзи бола чала тушур. Яъни, Биз сизларға соф баён қилурмиз, токи ўз аслларингизни яхши билингларки, бундин кўп номаълум ақидалар сизларға маълум бўлур.
Ва тўхтатурмиз бачадонларда қайси боланики, хохласак муайян муддатғача.
Яъни, ҳар қайси болани ўз онасин қорнида нақадар муддат сақламак муносиб бўлса, шу қадар сақланур.
Кейин чиқарурмиз сизларни ёш бола қилиб, кейин тарбия қилурмиз то еткунларингизғача йигитлик қувватиға. Баъзиларингиз вафот қилдирилур ва баъзиларингизни еткизилур ярамас умрға қадар, токи билмай қолсин бир нарса билгандин кейин. Ва кўрурсан ерни қуриган ҳолда ва кейин қачон Биз ёғдирсак анға сувни харакатға келур ва кўтарилур ва ундурур қисм-қисм завқлик нарсаларни.
6. Бу ҳаммаси шунинг учундурки, албатта Аллоҳдур ҳақ ва албатта Ул тиргизур ўликларни ва албатта Ул хамма нарсаға қодирдур
7. ва албатта қиёмат келгувчидур - анда ҳеч шак йўқдур! - ва албатта Аллоҳ тиргизур қабрларда ётганларни.
8. Ва баъзи инсонлар шундоқ бўлурки, жанжал қилур Худо ҳақида илмсиз ва ҳидоятсиз ва равшан бир Китобсиз
9. ёнин бурган ҳолда, токи гумроҳ қилсин Худонинг йўлидин. Бордур анинг учун дунёда расволик ва тоттирурмиз анға қиёмат куни куйиш азобин.
10. (Ва дермиз анға): бу нарса ул амаллар сабабидиндурки, илгари юборибдур икки қўлинг ва таҳқиқ, Худо бандалариға зулм қилғувчи эмасдур.
11. Ва баъзи одамлар шундоқдурки, ибодат қилур Худоға бир чеккада туриб: кейвн агар анға бир яхши нарса учраса, анинг ила ором топур ва анға агар бир мусибат етса, юзи ила қайтиб кетур (куфрға), зиёнға учради у дунёда ҳам, охиратда ҳам. Ана шулдур равшан зиён.
12. Даъват қилур Худони қўйиб шундоқ нарсағаки, ул анға на зарар етказа олур ва на фойда бера олур, ана шулдур узоқ бир гумроҳлик.
13. Даъват қилур шундоқ кишиғаки, анинг зарари фойдасидин яқинроқдур. Албатта ёмон мададкордур ва ёмон ёрдур.
14. Тахқиқ, Аллоҳ дохил қилур ул зотларники, иймон келтирдилар ва қилдилар яхши
ишларни, шундоз жаннатларғаки, оқиб турур остларида ариқлар. Таҳқиқ, Худо ннманнки хоҳласа қилур.
15. Қайси бир одам гумон қилур эсаки, Аллоҳ (расули акрамға) ҳаргиз дунёда ҳам, охиратда ҳам мадад қилмас, у киши бир ипни тепаға оссин, кейии ани кессин ва боқсинки, анинг бу тадбири ани ғазабға солган нарсани кеткизурми?
Яъни, агар букофирлар ва ҳосидлар саййиди олам пайғамбаримизнинг музаффарлиғиға хафа бўлиб, ичлари ачиса, қўлларидин келган чорани кўрсалар ва шуни ҳам билсинларки, бир ипни уйларин томиға боғлаб, яна бир тарафин бўйинлариға солиб ўзларин осиб ўлдирсинлар. Ё бир ипни осмонға боғлаб, тепаға чиҳиб кесиб келсинлар. Баъзи муфассирлар маъни берибдурларки, ғараз шундоқ қилсалар ғазаблари кам бўлурмикин.
16. Мана шундоқ қилиб тушурдук Биз Қуръовни равшан оятлар қялиб ва албатта Худо ҳидоят қилур кимники хохласа.
17. Таҳқиқ, одамларики иймон келтирдилар ва одамларики яхудий бўлдилар ва юлдузпарастлар ва насронийлар ва маъжусийлар ва одамларики мушрик бўлдилар, албатта Худо ҳукм қилур алар ўрталариға қиёмат куни. Албатта Худо ҳар бир нарсадин хабардордур!
Собиий фирқаси юлдузпарасшлардур. "Жалолайн" кшпобида яҳудийларнинг бир фирҳаси дебдур. Маъжус — оташпараспиар, аларда ҳолиқ иккидур: бирин хайри ҳолиҳи дерларки, номи Яздондур, яна бирин ёмонлик ҳолиқи дерларки, номи Аҳрамандур. Яъни, тамоми мазҳаблар ва фирқалар низо ва хилофларин амали муҳокама ва фазилати ҳиёмат куни Парвардигори олам ҳузурида бўлур. Ул кун ҳаммаларин алоҳида қилиб ҳар фирқани ўз маҳомиға юборур.
18. Оё, кўрмадингми, тахқш;, Худоға сажда қилур кимики осмонлардадур ва кимики ердадур; ва кун ва ой ва юлдузлар ва тоғлар ва дарахтлар ва хайвонлар ва кўп одамлар ҳам ва кўп одамлар борки, собит бўлғондур анға азоб. Ва кимники Худо хор қилибдур, бас, йўқдур ани ҳурмат қилғувчи. Албатта Худо хоҳлаган нарсасин қилур. Саждадин бош тортган сабабларидин азоби Илоҳийға мустаҳиқ бўлдилар. Яъни, Аллоҳ кимнинг ёмон феълларин шумликдин хор ва расво ҳиллшкчи бўлса, ани хорлик чуҳуридин ҳеч ким қутҳара олмас.
19. Бу икки фирқа душманлардур, жанжал қилишдилар Раббиларин хақида; бас, ул жамоағаки кофир бўлдилар, бичилур алар учун либослар ўтдин, қуйилур бошлари устидин қайноқ сув.
20. Эриб чиқиб кетур анинг ила қоринларда бор нарсалар ва (кабоб) бўлур терилари.
21. Ва бордур алар учун темирдин гурзилар.
22. Ҳар бор алар ғамгин бўлиб андин чиқмоқчи бўлсалар яна аларни анға қайтарилур ва (дейилур): "Татинглар ўт азобини!"
Яъни, мусулмонлар ва тамоми кофирлар бир-бириға нухолиф бўлғон икки тоифадурт, муслумонлар ўз Парвардигорларин ҳукмиға таслим ва ишоат қилурлар, кофирлар эса, яҳудийлари ва насорийлари ва маъжуслари ва мушрикшри ва собиийлари ва бошқалари ҳаммалари маъбудлари беқавл темир; анинг учун кофир бўлдилар. Эмди аларнинг жазолари шул бўлурки, жаҳаннам ўти аларни ўз қучоғиға олур. Кейин ўтдин бўлғон тўқмоқ урилиб бошлари ёрилур. Ҳар бор аларни бўғиб, жониға ҳийин бўлса, фаришталар гурзилар ила уриб қайтарурлар, аларнингжаҳаннамдаги ҳолатлари ҳамиша шул бўлур.
23. Таҳқиқ, Аллоҳ дохил қилур одамларники, иймон келтирдилар ва яхши ншларни қилдилар шундоқ жаннатларғаки, остларидин ариқлар оқиб турур ва анда аларға зеварлар кийгизилур, яъни, тиллодин бўлғон билакузуклар, марваридлар ва либослари анда ипак бўлур. 24. Ва хидоят қилинди буларни дунёда сўзни яхшиснға ва хидоят қилиндилар Худонинг йўлиға.
25. Таҳқиқ, одамларики кофир бўлдилар ва тўсурлар Худони халқвинг йўлидин ва Масжидн Ҳарамдинки, қилгандурмиз (ани ибодатхона) ҳамма одамлар учун, баробардур анда иуқим хам ва хориждин келган хам. Ва кимики хохласа анда эгриликни зулм ила тотдирурмиз анға дардлик азоб.
26. Ва (ёд қилинг) вақтикй, тайин қилпб бердук Иброҳимға хонаи Каъбани ва (дедук): "Шерик қилма Манға хеч нарсани ва пок тут Манинг уйимни тавоф қилғувчилар ва рукуъ ва сужуд қилғувчилар учун.
Уламолар дебдурларки, Каъбаи шарифанинг ерлари илгаридин муҳшарам, муаззам бир ер эрди. Бир неча йилдин кейин ул ернингўрни бенишон бўлиб кетган эрди. Кейин ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломға Байтуллоҳни тавоф қилмак учун ҳукм берилди. Ул муҳтарам ерни тайин ҳилиб берилди, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ўз ўғиллари Исмоилни баробар олиб Каъбаи шарифни таъмир ҳилдилар. Юқорида Масжиди Ҳарам зикрлари бўлғон эрди, ул муносабат ила Каъбанинг бинолари ва Каъбаға мутааллуқ баъзи ҳукмлар баён қилингандур. Парвардигор ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломға ҳукм берурки, бу муборак уйнинг бунёдини тавҳид устиға қўйғил, ҳеч ким бу ерға келиб танҳо Худодин бошқаға ибодат қилмасин. Макка кофирлари бу ҳукмға шундоҳ амал қилдиларки, Каъбанинг атрофлариға бут қўйиб кўйдилар. Саййиди олам пайғамбаримиз аларнинг нажосатидин Каъбани тамоман пок қилдилар.
27. Ва овоз бер одамлариға хаж ҳақидаки, келсинлар санинг тарафингға пиёда ва ориқ туяларға минибки, келурлар узоқ йўлдин,
28. токи хозир бўлсинлар ўз манфаатлариға ва ёд қилсиилар Худонинг номин маълум кунларда ва ул жонворларники, бериб қўйибдур Худо аларға тўрт оёқлик ҳайвонлардин: кейин енг алардин ва едиринг бечора муҳтожға!
29. Кейин кеткизсинлар таналарин кирларин ва вафо қилсинлар назрлариға ва тавоф қилсинлар эски уйни. Каъба биноси тамом бўлғач, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом бир тоғ устиға чиқиб овоз қилдиларт: "Эй умматлар, Худо сизға ҳажни фарз қилди, эмди ҳажға келинглар". Аллоҳ бу овозни ҳар бир жонға еткурди, кимғаки ҳаж тақдир бўлғон бўлса, анинг жони "лаббайка" деган бўлур. Ўшал шавқда беҳисоб инсон ҳажға ҳозир бўлур, баъзилари шундоқ узоқ йўлдин келурларки, туялари йўл юриб озиб кетур. Бу сафардин маҳсуд охиратларини ва дунёвий манфаатларини ҳосил қилсинлар. Ва ёд қилсинлар Худонинг номин қурбонлик жонворларни сўйиш вақтларида, яъни, "бисмиллоҳи, Аллоҳу акбар" десинлар. Маьлум кунлар зулҳижжанинг аввами ўн кунидур ё ул кун қурбонлак кунларидур. Бу кунларда зикриллоҳнинг фазилати кўпдур ва Парвардигор марҳамат қилурки, қурбонлик қилғувчилар ўз қурбонликларингиздин беринглар мусибат етган муҳтожларға, кейин, яъни, ўнинчи зулҳижжа куни ҳожилар сочларин ва тирноқларин олиб ғусл қилсинлар, кейин либосларин кийсинлар ва қурбонлш вожиб бўлғонлар ҳайвонларин сўйсинлар, кейин Маккаға тавофу зиёрат учун борсинлар ва назрлари бор одамлар назрлариға вафо қилсинлар. Баъзи олимлар назрлардин мурод маъниси ҳаж (урф-одатлари) ё вожиботи ҳаж дебдурлар. Бу маъқулроқ кўрилур.
30. Будур ҳукм! Ва квмики таъзим қилса Худо ҳарам қнлган (муқаддас қилган) нарсаларни, ул анинг учун Парварднгор қошида яхшироодур. Ва ҳалол қилинди сизларға ҳайвонларни, ўқиб эшиттирилур сизларға. Эмди узоқ бўлинг ифлос бутлардин ва тортилинглар ёлғон сўздин.
31. Худоғагина воил бўлвб, шерик қалмаган ҳолда Анға (кимсани). Ва кимики шерик қилур Худоға, бас, гўё ул одам йиқилибдур осмондин, кейин қушлар ани бўлиб олиб кетур, ёки шамол авв узоқға олиб бориб ташлар.
32. Будур ҳукм! Кимвки ҳурмат қилса Худонинг азамат вишонларнн, албатта ул дилларнинг тақвосидур. Шаоируллоҳ азим ширк эмасдур, балки айни Худонинг таъзимидур. Шаоируллоҳ, яъни, муҳтарам нарсалар Байтуллоҳ, Арофат, Мино, Сафо ва Марва, масжидлар учун гурбонлик жонворидур.
33. Бордур сизларда ҳайвонларда манфаатлар маълум бир муддатғача, кейин аларнинг етншлари Байтуллоҳғачадур.
34. Ҳар бир уммат учун муқаррар қилгандурмиз қурбонликни, ёд қилсинлар Худонинг номин, Худо аларға берган тўрт оёқлик ҳайвонларнн сўйиб устинда. Бас, сизларнинг маъбудларингиз биргива Худодур; эмди ёлғиз Анивг ҳукмида бўливглар; ва башорат беринг, (эй ҳабиб), ул мутеъ ожвзларға
35. кв, алар қачон Худони ёд қилсалар двлларв қўрқур ва сабр қилғувчидурлар аларға етгав кулфатларға ва вамозлариға давом этувчидурлар ва Бвз аларға берган варсадвв харж қилурлар.
36. Ва қурбонлик туяларин Бнз свзлар учув Худонинг ввшовларвдвв қвлдук; свзлар учув авда хайр бордур. Бас, ёд қилинг Худовввг вомвв аларвв сўйишда турғвзвб саф қилиб. Кейин алар қачон ёнбошлариға йиқилсалар евглар авдвв ва едиринглар қаноатлик муҳтожға ва сўровчи муҳтожға. Мана шувдоқ мусаххар қилдук ҳайвовларвв свзларға, токи свзлар шукр қилинглар.
Юқорида мутлақ шаориллуҳ таъзшлин ҳукмин баён қилинган эрди, эмди сареҳ баён қилиндшш, туялар ва бошқа қурбонлик жонворлар ҳам шаориллуҳдур. Аларнинг зотларида ва аларни қурбонлик қилганда сизлар учун хўп фойда бордур, қачон аларни сўймоқчи бўлсангиз Худо нонин тилға олинг. Туяни сўймакда яхши йўл шулдурки, ани қиблаға юзлантириб, тикка турғизиб, ўнг қўлин ё чап қўлин боғлаб ^ўйиб сийнасиға пичоқ солинур. Қачон тамом қон оқиб бўлса ул йиҳилур. Агар туялар кўп бўлса, боғлаб қатор тизиб қўйилур.
37. Етмас Худрға ва аларвввг гўштларв ва ва қонлари ва леквв етур Авға сизлардин тақволарингиз. Мава шувдоқ мусаххар қилди аларвв свзларға, токи ёд қилинг улуғлик вла Худовв свзларға ҳидоят қилинганлиги учун ва башорат беринг яхши амалликларға!
38. Таҳқиқ, Аллоҳ (душмавларвв) даф қилур мўмввлардвв! Албатта Худо яхши кўрмас ҳар бвр хвёватчи вошукр бандани!
Яъни, тарчи Исломнинг аввалида мусулмонларға зулм ва таадди бўлиб, кофирлар зоҳирда ғолиб кўринсалар ҳам, оқибат Аллоҳ таоло мўмин бандаларидин душманлар ҳамла ва азиятларин албатта даф қилур ва аларға ёрдам берур, чунки Аллоҳ хиёнатчи, ношукрликларни ҳаргиз суймас, аларға бериб қўйган нуддати вақтинчадур.
39. Изв берилди урушиб турган мусулмовларға, хамчувовки, аларға зулм бўлди, албатта Аллоҳ буларвввг ёрдамлариға қодврдур,
Яъни, букунғача мусулмонларға жиҳод учун ижозат бершшаган эрди, эмди аларға изн берилди, чунки аларға кўп зулм ва ситам бўлди, Парвардигор бу мазлум бандалариға ёрдам бермакка қудрати етур.
40. ул мазлумларғакв, чиқарилдилар ўз уйларидин ноҳақ, магар шувввг учунки, дерлар: "Бизнинг Парвардвгорвмвз Аллоҳдур". Ва агар бўлмаса эрди Худовввг даф қилиши одамларвинг баъзвларва баъзвларв вла, албатта барбод қилинур эрди насоронинг хвлватхона ва вбодатховаларв ва (яҳудийларнинг) ибодатховаларв ва (мусулмонларшшг) ўз масжвдларики, авда Худовввг аомвв кўп ёд қилввур. Ва албатта Худо ёрдам берур ул кишиғаки, анға ёрдам берур, албатта Худо қувватлик, ғолиб зотдур.
41. Ул зотларики, агар Биз аларға дунёда ҳокимият барсак, намозларин ўқирлар ва закотларин берурлар ва яхши ишға буюрурлар ва ёмон ншдин қайтарурлар. Ва Худонинг ихтиёридадур хамма ишнинг охири!
Ана шул зотлар асҳоби киром ва хусусан хулофои рошидин (тўғри йўлдин борган халифалар) АбуБакр, Усмон, Умар, Али эрдилар. Яъни, букунларда мусумюнлар агарчи заиф ва мағлуб кўринсалар ҳам, оқибатлари Худонинг ихтиёридур. Мумкиндурки, анжомлари зафар ва ғалаба бўлса.
42. Агар булар сизни ёлғончи десалар, таҳқиқ, ёлғончи дедилар булардин илгари Нуҳ қавми ва Од ва Самуд қабилалари,
43. Иброҳим ва Лут қавми.
44. Мадйян ахли ҳам ёлғончи дедилар Мусони ҳам. Кейин Ман муҳлат бердим кофирларға, кейин гирифтор қилдим аларни, бас, нечук бўлди Манинг азобим!
45. Нақадар шахарлар бор эрдики, Биз аларни ҳалок қилдук ва алар золим эрдилар! Эмди алар шифтлари ила йиқилгандур. Ва (хам бир мунча) қуАУЦ бекор бўлғондур ва баланд маҳкам қаср (холедур)!
Яъни, нақадар обод қуруқликларки, ҳамиша тепасида халҳ ҳужуми кўрилур эрди. Эмди андин тамом ҳолий ташлангандур ва бир қанча баланд ва маҳкам олийшони жойларки, бузилган ва йиқилган ҳолда ётурлар, анда ҳеч бир сукунат қилғувчи зот йўқдур.
46. Оё, алар ер юзида юрмадилармики, пайдо бўлсин дилларики, алар ила тушунсинлар
ва қулоқларикп, алар ила эшитурлар? Таҳқиқ, ҳақиқат шулки, кўзлар кўр бўлмас ва лекин кўр бўлур дилларики, сийналарда бўлур.
Яъни, кўзлари ила кўрилса ва диллари ила ибрахп олинмаса, бундоқ кўрилган нарса кўрилмаган кабидур. Бу сурашда кўзлар соғ, лекин диллар кўзи кўр бўлур. Ҳақиҳий кўрлик будур.
47. Сиздин азобнинг тез келишин тиларлар ва Аллох ўз ваъдасиға ҳаргиз хилоф қилмас
ва таҳқпқ, бир кун Парвардигорин қошинда сизлар санайдирган минг йил кабидур.
48. Ва нақадар шаҳарлар бордурки, Ман аларға мухлат бердим ва алар золим эрдилар, кейин Ман аларни гирифтор қилдим ва Манинг тарафимғадур қайтиш!
Яъни, бир ҳавмни Аллоҳ таоло бир оз кун сазо бермай қўйиб берса, аларнинг қутилиб кетганлари бўлмас. Охир бир кун аларни гирифтор этилур, оқибат Анинг ҳузуриға борурлар.
49. Сиз денг: "Эй инсонлар! Ҳақиқат шулдурки, ман равшан бир қўрқитувчидурман".
50. Эмди одамларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, алар учун бордур мағфират ва яхши ажр.
51. Ва одамларики ҳаракат қилдилар Бизнинг оятларимиз ҳақида ожиз қолдирмакчи бўлиб, ана шулардур дўзахилар.
52. (Эй ҳабиб!), на Биз юбордук сиздин аввал ҳеч бир расул ва ҳеч бир набий, магар ул қачон бир оят тиловат қилса, шайтон (шубҳа) солур анинг тиловатиға, кейин Аллоҳ нобуд қилур шайтон солган шубҳани, кейин маҳкам қилур Худо ўз оятларини ва Аллоҳ билгувчи, хикматлик зотдур!
53. Токи қилсин шайтон солган шубҳани имтихон шундоқ одамлар учунки, дилларида ҳасратлик бордур ва диллари қаттш$дур ва таҳқиқ золимлар албатта узун мухолифатдадурлар!
54. Ва токи билсинлар илм берилган кишиларки, албатта бу нарса ҳақдур, Парвардигорингиздиндур, кенин иймон келтирсинлар Анға ва мулойим бўлсин Анинг учун диллари. Албатта Худо ҳидоят қилғувчидур иймон келтирганларни тўғри йўлға!
Бу мақомда ўтганлардин нақл қилинурки, қироат, тоат ва ҳадис баён қилмак маънисида... (матннинг шу ўрнини ўқиб бўлмади — И.А.) амниятини ўқилган оят ва ҳадис маънисида олинсин, матлаб шул бўлурки, қадимдин одат бўлиб келгандур; қачон бир набий ё расул бир сўз қилсалар, ё Худонинг оятларин ўқиб эшиттирсалар, шайтон ўшал сўзға ё оятға қисм-қисм шубҳалар солур, шайтошшнг бу алҳосин (учрашиш) ботил қилмак учун расул алайҳиссалом Худонинг оятларии эшиттирурларки, тамоми соф ва маҳкам бўлур. Шундоқ яхши ва мустаҳкам сўзларни қиларларки, аларни эшитиб, шак ва шубҳалар қатъиян қолмас. Бовужуд шайтоннинг солған иштибоҳлари дилларида хасталик бўлғон ё диллари қотган жамоа учун Худо тарафидин имтиҳон бўлурки, кимлар дилларин беморлиги ё қаттиқлиғидин заиф ва асоссиз шубҳаға берилиб, шақоват трдобиға йиқилурлар. Ва кимлар ўз илм ва таҳқиқни баракотидин иймон ва ажноб баланд мақомиға бориб ором олурлар. Лекин золим фирқа бундоқ ҳақиқатлардин узоқда ҳолгандурлар. Илмлик бахтиёрлар бу нарсани Худо тарафидин келган ҳақ деб билурлар ва анға иймон келтирурлар ва анинг учун диллари инқиёт айтур. Ҳаҳиқатда Парвардигор ҳам иймон келтирганларни ўз йўлиға ҳидоят қилур.
55. Ва зотларики ҳамиша (Қуръон) хусусидин шакда бўлурлар, алар то қиёмат бирдан келиб қолғунча ё келгунча баракотсиз кун азобин чекурлар.
56. Подшоҳлик ул кун Худоға хос бўлур, хукм қилур алар ўрталариға.Бас, одамларики иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, неъматлар боғларида бўлурлар.
57. Одамларики кофир бўлдилар ва ёлғон дедилар Бизнинг оятларимизни, алар учун бордур хор қилғувчи азоб!
58. Одамларики ватанларидин ҳижрат қилдилар Худо йўлида, кейин ўлдирилдилар ё ўлдилар, албатта Худо аларға бир яхши ризқ берур. Ва албатта Худогинадур хаммадин яхшироқ ризқ бергувчи!
59. Албатта дохил қилур аларни ўзлариға марғуб бир мақомға. Ва албатта Худо билғувчи, ҳалим зотдур.
60. Будур воқеа! Ва кимики ўч олса ўзиға берилган азият баробарида, кейин анға таадди қилинса, албатта Худо анға мадад берур. Албатта Худо афв этгувчи, мағфиратлик зотдур!
Яъни, мазлум золимдин ўзиға етган азият баробарида ўч олса, кейин золим яна тааддқ қилса, ул ҳолда Аллоҳтаоло шзлумға мадад берур. Чунончи, Бадр жангида мусулмонлар кофирлардт ўз ўчларин олдилар, кейин яна кофирлар яна таадди қилиб эрдилар, Аллоҳ мусулмонларға. мадад берди.
61. Бу шунинг учундурки, таҳқиқ, Худо дохил қилур кечани кундузға ва дохил қилур кундузни кечаға. Ва таҳқиқ, Худо эшитгувчи, кўргувчи зотдур!
Яъни, кечани кундузға ва кундузни кечаға айлантирғувчи бир қодири мутлақ учун бу нара осондурки, золимлардин салтанат ва ғолибиятни олиб мазлумларға ато қилсин.
62. Бу шунинг учундурки, албатта Худогина ҳақдур ва албатта ул нарсаки Худони қўйиб (бутларга) ибодат қилурлар, ул ботилдур, албатта Аллоҳгина баланд ва улуғ зотдур!
63. Оё, кўрмадингми, таҳқақ, Худо осмондин сув ёғдирди, кейин ер (гиёҳлар ила) яшил бўлур. Таҳқпқ, Худо нихоятда меҳрибон, хабардордур. Ки, камоли меҳрибонлигидин куфристон қуруқ ерларни Ислом бўрони раҳмати ила чамашстоп қилур ва одам боласининг иймондин маҳрум дилларин Ислом файзлари ила сероб этур ва кишақ бу иноятиға мустаҳиқдурлар, ниҳоятда яхши билур.
64. Анинг мулкидур нима нарса осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур ва албатта Худогина бениёз, мақталган зотдур.
65. Оё, кўрмадингми, таҳқш$г Худо мусаххар қилибдур сизларға нима нарсаки ердадур ва кемани ҳамки, юриб турур дарёда Анинг ҳукми ила? Ва тутиб турур осмонни ерға тушишидин сақлаб, магар ўз изни ила. Албатта Аллоҳ одамларға ниҳоятда шафқатли ва меҳрибон зотдур.
66. Ва Улдур ул зотики, ҳаёт берди сизларға; кейин ўлдирур сизларни, кейин яна тиргизур сизларни. Албатта инсон ношукрдур!
67. Ҳар уммат учун муқаррар қилдук Биз бандалик учун бир йўлки, алар ўшал йўлда бандалик қилурлар. Бас, алар жанжал қилмасинлар сиз ила бу иш хусусида. Ва чақиринг сиз Парвардигорингш тарафиға, сиз албатта тўғри йўлдадурсиз!
68. Ва агар алар жанжал қилсалар сиз ила, сиз денг: "Худо яхши билур қилиб турган ишларингизни!"
69. Худо ҳукм қилур ўрталарингизға қиёмат куни ул нарса ҳақидаки, анда ихтилоф қилур эрдингизлар.
70. Оё, билмадингизми, таҳқиқ, Аллоҳ таоло билиб турур нима нарсаки осмонда ва ердадур? Албатта бу ҳаммаси Китобдадур; албатта бу нарса Худоға осондур!
Яъни, эй мухотаб, бу санға маълум эмасмики, Аллоҳнинг илми танҳо инсонларниш аъмоллариға мунҳасар (ўраб олган) эмасдур. Балки ер ва осмонларда бор ҳар нарсаға муҳитдур. Баъзи ҳикматларға биноан ўшал илмға мувофиқ атмоми воқеалар "Лавҳ ул-маҳфуз"да ва одия боласшшнг аъмоллари аларнинг номаи амалларида ёзиб кўйилгандур. Анға мувофик, қиёмат куни муҳокама бўлур ва бу қадар нарсаларни баробар билмак, ёзиб қўймак ва анға муносиб ҳуш қилмак Худоға ҳеч мушкул эмасдур.
71. Ва (мушриклар) Худони қўйиб шундоқ нарсаларға ибодат қилурларки, алар учун Худо ҳужжат тушурмагандур ва ул нарсағаки, анинг учун аларда далил йўқдур. Ва йўқдур золимлар учун ҳеч бир мададкор!
72. Ва қачонки ўқилур алар қошида Бизнинг оятларимиз равшан, кўрурсиз кофирларнинг чеҳраларида (хоҳламаганликларидин) ёмон бир шаклни. Яқиндурки, ҳамла қилсинлар ул мусулмонларғаки, ўқирлар алар қошларида Бизнинг оятларимизни. Сиз денг: "Оё, ман сизларға бундин ҳам номарғуб нарсадин хабар бермайми?" Ул дўзахдурки, ваъда қилибдур Худо кофир бўлғонларға. Ёмон жойдур ул.
73. Эй инсонлар! Баён қилинур бир мисол, сизлар ани эшитинглар! Албатта ул зотларики, сизлар Худони қўйиб аларға ибодат қилурсизлар, алар ҳеч қачон биргина қора пашшани ярата олмаслар, агарчи ҳаммалари анинг учун жам бўлсалар ҳам ва агар пашша алардин бир нарсани тортиб олиб кетса, ани ондин халос қила олмаслар. Ожиздурлар, ибодат қилғувчи ҳам ва ибодат қилинғувчи ҳам! 74. Алар Худони ўз марҳаматиға таъзим қилмадилар. Таҳқиқ, Худо қувватлик, ғолиб зотдур.
Мушриклар ҳазрати Вожиб таолони ўз азимат ва манзиратиға лойиҳ бир суратда азм этмадиларки, ҳар бир заиф ва нотавон нарсани Анға шерик этдилар. Ҳолбуки, Анинг иззат ва қувватин муқобилда ҳар қандоқ буюк муқарриб (яқин) фаришт%лар ва пайғамбарлар ночордурлар,
75. Аллоҳ хоҳлаб муқарраб қилур фаришталардин, пайғамбарлар ва одамлардин. Албатта Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи зотдур. 76. Билиб туриб нима нарсаки аларнинг олдиларидадур ва Худо тарафиға қайтарилур тамом ишлар.
Аллоҳ таолонинг қувват ва қудратин нишони шулдурки, бандалардин кимни муносиб ва лойиқ кўрса, мартабада рисолат ва пайғамбарликка тайин этур. Чунончи, фаришталардин Жаброил ва Микоил алайҳиссалом тби зотларни ва инсонлардин ҳазрати Иброҳим ва жаноби саййиди олам каби зотларни сарафроз этур ва аларнинг ҳар бир ҳолларидин воқиф турур.
77. Эй мўминлар, рукуъ қилинглар ва сажда қилинглар ва бандалик қилинглар Парвардигорингизға ва қилинглар яхши ишни, умид бордурки, нажот топурсизлар!
78. Ва жиҳод қилинглар Худо йўлида, шундоқки, Анға муносиб бўлур!