Маккада нозил бўлғондур ва ул 112 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Яқин келди одамларға аларнинг ҳисоб (вақт)лари. Алар ғафлатға юз ўгирган ҳолдалар.
2. Келмас аларға бир насиҳат Парвардигорларидин, магар эшитурлар ани ўйинға машғул бўлиб туриб,
3. ғофил бўлғон холда диллари. Ва махфий сўз қилишурлар золимлар, дерларки: "Бу киши бизлар каби бир инсон эмасми? Оё, сизлар беҳудаға борурсизларми, ҳолбуки, кўриб турурсизлар?"
4. Пайғамбар деди: "Манинг Парвардигорим ҳар бир сўзни билур, осмонда бўлсин ва ерда бўлсин; Ул эшитгувчи ва билгувчи зотдур".
5. Балки дерлар: "Бу (Қуръон) беҳуда тушлардур! Балки ул ўзи ани тўқигандур! Балки ул шоирдур! Бас, келтирсин бизға бир нишон аввалғи пайғамбарлар юборилган каби".
6. Иймон келтирмади алардин аввал ҳеч бир шаҳарки, Биз ани ҳалок қилдук; оё, булар иймон келтирурларми?
Парвардигор марҳамат қилурки, қайси бир уммат Биздин муъжиза талаб қилса, Биз ани берурмиз, лекин иймон келтирмасалар албатта ҳалок қилурмиз. Худонинг одата шулдур. Бизға маълумдурки, Макка аҳли ҳам муъжиза талаб қилурлар, агар Бизға иймон келтирмаслар, кейин ҳалок қилинурлар. Лекин Биз аларни ҳалок қилмакчи эмасмиз. Ҳикмати Илоҳий аларнинг қолишлариға муқтазодур (ҳукм қилгандур).
7. Ва пайғамбар қилиб юбормадук Биз сиздин аввал магар эрларгинаки, Биз аларға ваҳй юборур эрдук; бас, сўранглар аҳли Китобдин, агар сизлар билмасангиз. Бу ояти шарифа кофирларнинг саййидч олам ҳақларида ҳал хаза илла би ғайри мисликум (бу сизларнинг ўзларингдин бошқа нарса эмаску) деган эътирозлариға жавобдур. Яъни, нақадар пайғамбар дунёға келган бўлса, ҳаммалари башар эрдилар, фаришталар эмас эрдилар. Чунки ҳар умматға ўз жинсидин пайғамбар юборилур. Агар бу сўзға тасдиқ этмасангиз аҳли Китобдин сўранг.
8. Ва қилмаб эрдук Биз аларни (пайғамбарлар) жасадларики, таом емаслар ва алар эмас эрдилар ҳамиша турғувчилар.
9. Кейин Биз аларға берган ваъдамизни рост қилдук, аларға ва хоҳлаган кишиларимизға нажот бердук ва ҳалок қилдук ҳаддин ошғувчиларни. Яъни, пайғамбарларда инсонларда бор тамоми хосият бўлур. Алардаги имтиёз шулки, аларға Худо тарафидин ваҳй келиб, анинг ила халҳни тўғри йўлға солурлар. Аларға Худо мадад берур па душманларин ҳалок этур.
10. Таҳқиқ, Биз тушурдук сизларға бир Китобники, бордур аида насиҳатларингиз; оё, иқрор эмассизларми?
11. Ва Биз нақадар шахарларни ҳалок қилдукки, ахллари золим эрдилар ва пайдо қилдук алардин кейин бошқа қавмни!
12. Вақтики алар Бизнинг берадирган азобимизнинг муқаррарлигини кўрдилар, турган шаҳарларидин қоча бошладилар.
13. (Дедук): "Қочманглар ва қайтинглар ул мақомғаки, анда айшда эрдингизлар, ўз маконларингизға, шоядки сизлар сўралсангизлар!"
14. Алар дедилар: "Вой бизларға, албатта бизлар золимлар эрдук".
15. Бас, алар шундоқ фарёдларида давом этдилар, охирда Биз аларни ўрилган гиёҳ ва ўчирилган ўт каби нобуд қилдук.
16. Биз яратмадук исмонни ва ерни ва ўртадаги нарсаларни ўйин
қилиб.
17. Агар Биз хоҳласакки бир ўйин қилайлук, ани ўз қошимиздин қилўр эрдук, агар қилмоқчи бўлсак.
18. Балки, Биз ҳақни ботилға отурмиз, ул анинг бошин ёрур, кейин ботил ногахон нобуд бўлур ва сизлар учун войдур бу деб турган сўзларингиздин.
19. Ва Анинг тасарруфидадур кимики осмонларда ва ердадур ва ул зотларики, Анинг ҳузуридадурлар, Анға бандаликдин на ор қилурлар ва на чарчарлар.
20. Тасбеҳ айтурлар кечаси ва кундузи ва бўшашмасдин.
21. Оё, алар ер жинсида шундоқ маъбудлар тутдилармики, алар ул ўликларни тиргизурлар?
22. Агар бўлса эрди ерда ва осмонда Худодин бошқа маъбудлар, албатта ер ва осмон бузулур эрди. Бас, покдур арш соҳиби бўлғон Худо аларнинг баёнларидин!
23. Андин сўрамаслар ул нарсадинки, қилур ва алардин сўрарлар.
24. Оё, алар Аллоҳ таолодии бошқа маъбудлар тутдиларми? Сиз денг: "Келтиринглар далилларингизни! Будур ман билан бўлғонларнинг Китоблари ва мандин аввалғилар Китоблари. Балки аларнинг кўплари ҳақни билмаслар, бас, андин алар юз ўгирдилар".
Яъни, манингдаъвоим шулдурки, 6у умматнинг ўзи ва Китоблари Қуръони карим ва аввалғи умматлар ўзлари ва Китоблари Таврот ва Инжил — ҳаммалари тавҳидда муттафиҳдурлар. Лекин жоҳиллар ҳақиқатни билмаслар. Агар аларда ақл ва хуш бўлса эрди, ҳақ сўзни эшитғач, ани ташлаб қўймай, амал қилур эрдилар.
25. Ва юбормадук Биз сиздин аввал ҳеч бир пайғамбарни, магар ваҳй юборур эрдук анғаки, Мандин бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдур. Бас, Манғагина ибодат қилинглар. Яъни, тамом пайтмбарлар тавҳид ақидасиға ижмоъ қилгандурлар. Ҳеч бир пайғамбардин тавҳид хилофиға ҳеч нарса содир бўлмагандур.
26. Алар дерларки: "Аллох ўғил тутибдур". Покдур Ул андин, балки (авлод деган бу зотлари) муаззиз бандалардурлар.
27. Андин илгари ўтиб сўз қила олмаслар ва Анинг ҳукми ила иш қилурлар.
28. Худо билиб турур аларнинг олдиларида бор нарсани ва орқаларида бор нарсани ва алар шафоат қилмаслар магар Худо хушнуд бўлғон киши учун ва алар Анинг ҳайбатидин қўрқиб турурлар.
29. Ва кимики деса алардинки: "Ман Худодурман!" - анға Биз
дўзах ила жазо берурмиз. Биз шундоқ жазо берурмиз золимларға!
30. Оё, кўрмадиларми зотларики, тахқиқ, осмонлар ва ер (аввал) банд эрдилар, кейин Биз очдук аларни ва пайдо
қилдук Биз сувдин ҳар бир тирик нарса. Оёки, иймон келтирмаслармн?
31. Ва пайдо қилдук ер юзиға (тоғларни), токи аларни қимирлатилмасин. Ва пайдо қилдук анда очиқ-очиқ йўлларни, токи алар йўл топсинлар.
Яъни, осмонлар ва ер олами адамда бир-биридин алоҳида эмас эрди, ҳар иккиси бир-бириға қўшилган эрди. Кейин қудрат қўли ҳар иккисин бир-биридин ажратди ва ҳар қайсисин алоҳида-алоҳида қилиб бшди. Шул ҳолда ҳат ҳар иккисин оғзи банд эрди: на осмондан ёғин келур эрди ва на ердин гиёҳ бўлур эрди. Аллоҳ таоло инсонлар фойдалари учун ҳар иккисин оғзин очди, юқоридин сув кела бошлади, ердин гиёҳлар уна бошлади ва нақадар жондор махлуқлар дунёда пайдо бўлур, ғолибий сувдин бшю бўлур. Эмди қудратнинг муқаррар нишонларин кўриб туриб мункирлар Анинг вўжудиға ва ёлғизлигиға иймон келтирмасларми? Ва ўшал зот халҳ осойиши учун бунда тоғларни яратди, токи ер қимирлаб ҳаммани паришон қилмасин ва тоғлар ораларида катта-катта йўллар пайдо қилдики, ҳамма халқ бир-бирлари ила алоқада бўлсинлар.
32. Ва бино қилдук Биз осмонни шифт қилиб муҳофазат учун ва алар осмон нишонларидин юз ўгиргандурлар.
33. Ва улдур Ул зотики, яратибдур кечани ва кундузни, қуёшни ва ойникн, хаммалари ўз фалакларида сузиб турурлар.
34. Ва бермадук Биз хеч бир инсон учун сиздин илгари х;амиша яшамакни! Оё, агар сиз агар ўлсангиз, алар хамиша турурларми?
35. Ҳар бир нафас олғувчи ўлим мазасин тотғувчидур ва Биз мубтало қилурмиз сизларни имтих.он учун ёмон ҳолға ва яхши ҳолға ва Биз тарафға қайтарилурсизлар.
36. Қачон кўрсалар сизни кофирлар масхара қилишдин бошқа ишни қилмаслар, (дерлар): "Оё, шулдурми ул одамики, (иҳонат ила) ёд қилур маъбудларингизни?" Ва алар ўзлари Раҳмоннинг ёдиға мункирдурлар.
37. Яратилгандур инсон шошйлишдин! Анқариб кўрсатурман сизларға нишонларимни; Мандин тез талаб қилманглар!
38. Алар дерлар: "Қачон вужудға келур бу ваъда, агар рост сўзлик бўлсангизлар?"
39. Кошки билсалар кофирлар ул вақтники, анда қайтара олмаслар ўз юзларидин ўтни ва на ўз орқаларидин ва на аларға мадад етур!
40. Балки ул аларға бирдан келур ва хушларин йўқотур, кейин алар ани қайтаришға қодир бўлмаслар ва на аларға мухлат берилур!
41. Ва таҳқиқ, масхара қилгандурлар пайғамбарларни сиздин аввал, кейин ўраб олгандур аларни масхара қилганларни ул нарсаки, алар анға қулур эрдилар.
42. Сиз денг: "Ким сақлар сизларни кеча ва кундузда Раҳмон азобидин?" Балки алар Парвардигорларин ёдидин юз ўгиргандурлар!
43. Ё алар учун шундоқ маъбудлар бормики, сақлар аларни Биздин бошқа? Алар ўз-ўзлариға ёрдам бера олмаслар ва на аларни Биздин бир кимса қутқара олмас.
44. Балки Биз фойдалантирдук аларни ва ота-боболарини шунға қадарки, узун бўлди аларға умр. Оё, алар кўрмаслармики, тахқиқ, Биз аларнинг ерлариға кам қилмоедамиз ани атрофидин? Оё, алар яна ғолиб бўлурларми?
Яъни, муҳофазат қилғувчи зотнинг Худо эканлигин ва бутларнинг ҳар нарсадин ожиз экаилигин ҳаммалари яхши билурлар, мана Биз ўзларин ва ота-боболарин узун муддатдин бери ғоятда ишонтириб келдик. Ҳеч бир азоб аларға юбормадук, булар шунға мағрур бўлиб, Худо паёмин ва пайғамбар насиҳатларин эшитмадилар. Эмди Биз оҳиста-оҳиста Ислошш оламға тарқатмоқдамиз. Ва куфр ерларни кам қилиб, кенг бир жаҳонни аларға танг этмоқдамиз, Бу воқеадин ибрат олмасалар, яна ҳам мусулмонларни мағлуб этиб ўзлари ғолиб бўлмоқчиларми?
45. Сиз денг: "Ҳақиқат шулдурки, ман сизларни ваҳй мазмуни ила қўрқитурман" ва карлар чақирган овозни эшитмаслар, вақтики қўрқитилурлар.
46. Ва агар етса аларға Парвардигорингиз азобидин оз бир миқдор албатта дерлар: "Вой бизларға1 Бизлар албатта золимлар эрдук!"
47. Ва қўюрмиз Биз адл торозуларини қиёмат куни. Кейин қилинмас ҳеч кимға зарра қадар зулм. Агар бўлса (амал) ҳардал донаси баробарида, Биз ани ҳозир қилурмиз. Ва Биз ҳисоб олишда ҳикоя қилурмиз!
Ҳардал калимаси арабийдур, форсийда анинг номи сипандони ҳиндудур. Ниҳоятда майда дондурки, мазаси тездур, араблар бир нарсани ниҳоятда кичик демоқчи бўлсалар, ҳардал донаси каби кичик деб таъбир қилурлар. (Ҳардал — горчиқа, горчиқа уруғи).
48. Бердук Биз Мусоға ва Ҳорунға хақ ва ботилни ажратувчи Китоб ва равшанлик ва насиҳат муттақийлар учун,
49. (шундоқ муттақийларки), қўрқурлар Раббиларидин кўрмай ва алар қиёматдин ҳам қўрқурлар.
Яъни, Тавроти шарифки, ҳақва ботилни, ҳидоят ва адашишни, ҳалолва ҳаромни ажратур, жаҳл ва ғафлат зулматидин равшанликка чиқарур ва аҳли тақвоға насиҳат қилур. Алар Худодин қиёмат кунида кўриладиган воқеалардин қўрқиб турарлар.
50. Бу Қуръон муборак бир насихатдурки, ани Биз тушургандурмиз. Оё, сизлар анға мункирсизларми?
51. Ва таҳқиқ, Биз бериб эрдук Иброҳимға анға муносиб ҳидоятни бундин аввал ва Биз ани яхши билур эрдук.
Яъни, ҳазрати Муҳаммад мустафо, ҳазрати Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлардин аввал Биз Иброҳим алайҳиссаломға анинг аъло қобилият даражасиға муносиб бўлғон ҳидоятни ато қилган эрдук, балки йигит бўлмасдин ёш болалик вақтида Биз ани йўлға солган эрдук. Анда бор истеъдод, қобилият ва камолоти илмия ва амалиядин Биз хабардор эрдук.
52. Вақтики, деди ул отасиға ва қавмиғаки: "Нимадир бу ҳайкалларки, сизлар анға мужовардурсизлар (ибодат қилурсизлар)?"
53. Алар дедилар: "Биз оталаримизни бу нарсаларға ибодат қилиб турган топдук".
54. (Иброҳим) деди: "Албатта сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам равшан гумроҳликда эрдингазлар".
55. Алар дедилар: "Оё, сан бизларға ҳақни келтирдингми, ё ўйин қилурсанми?"
56. Деди: "Балки сизларнинг Раббиларингиз осмонларнинг ва ернинг моликидур, аларни яратибдур ва ман бу сўзға гувоҳлардиндурман.
57. Ва қасам Худоғаки, ман албатта бутларингиз иложин қилурман сизлар орқа ўгириб кетганларингиздин кейин!"
58. Иброҳим бутларни майда-майда қилди, фақат бир йиригини қўйиб дедики, токи алар анға ружуъ қилурлар.
Яъни, бу нарсалар сизларға маъбуд бўла олмаслар. ҲақиқатдаФаббиларингиз осмонларни ва ерни яратган молики ҳақиқийдурки, манинг ақидам шулдур ва ман бу ақидаға шаҳодат берурман. Кейин Иброҳим алайҳиссалом оҳиста дедиларки, ман бутларингиз чорасини кўрурман. Бу сўзни эшитсалар ҳам парво қилмадилар. Кейин шаҳар аҳли ташқариға сайлға кетди. Ул вақт ҳазрати Иброҳим болтани олиб бутларни синдирдилар. Бир катта бутни синдирмай кўйдилар, анинг кўйниға болтани осиб қўйдиларки, ҳамма бу воқеани шул бутдин кўрсин.
59. Алар дедилар: "Ким бизнинг маъбудларими&а бу ишни қилибдур, албатта ул золимлардиндур!"
60. Алар дедилар: "Биз эшитдук, бир йигитники, ани Иброҳим дейилур, алар ҳақинда сўзлар эрди".
61. Алар дедилар: "Келтиринглар ани одамлар кўзлариға, токи алар гувоҳ бўлурлар".
62. Алар дедилар: "Оё, бу ҳаракатни маъбудларимизға сан қилдингми, эй Иброҳим?"
63. Ул деди: "Йўқ, балки бу ишни буларнинг катталари мана бу қилгандур, сўранглар булардин, агар сўзлаёлсалар".
Ҳазрати Иброҳимнинг аларға берган бу жавоблари хилоф воқеа хабар бермак тарзида эмас эрдики, ани ёлғон дейилса. Балки бу жавоб аларнинг жаҳолат ва ҳамоқатларин маълум қилмак учун айтилган бир фарзий даъводурки, аларни илзом этмак учун қилингандур. Баҳс ва мунозарада бундоқ сўзлар бўлур.
64. Кейин ўз ишларида фикр қилдилар ва дедилар: "Ўзларингиз золимдурсизлар". Яъни, бир-бирлариға дедиларки, Иброҳим сўзин эшитиб туриб бутхонани очиб қўйиб кетдингиз ва бутларингизни муҳофазат қилмадингиз. Эмди айб ўзларингиздадур, золим ўзларингдурсизлар.
65. Кейин бошлари (хижолатдин) тубан бўлди, дедилар: "Санға маълумдурки, булар сўзламаслар".
66. Иброҳим деди: "Оё, Худони қўйиб сизлар шундоқ нарсаға чўқинурсизлармики, ул сизларға бирор нарсада на фойда еткирур ва на зарар еткирур?
67. Туф сизларға ва ул нарсаларғаки, сизлар Худони қўйиб анға чўқинурсизлар. Оё, ақл юргизмайсизларми?"
68. Алар дедилар: "Иброҳимни куйдиринглар ва маъбудларингизға мадад беринглар, агар қилғувчи бўлсангизлар!"
69. (Вақтики алар ани ўтға ташладилар). Биз дедук: "Эй ўт! Совуқ бўлғил ва саломатлик Иброҳим учун".
70. Ва алар хоҳладиларки, анға ёмонлик қилсинлар, кейин Биз аларни нуқсонға солдик.
71. Нажот бердук Биз анға ва Лутға ва (юбордук аларни) бир мамлакатғаки, бутун ахли жахон учун анда баракот пайдо қилиб эрдик.
Яъни, Шом мамлакатиға.
72. Ва бердук Биз анға Исхоқни ва Яъқубни хам зиёда ва ҳаммаларин яхши бандалар қилдук.
73. Ва қилдук Биз аларви пешволарки, ҳукм ила халқнн ҳидоят қилурлар ва вахй юбордук Биз аларғаки. Алар яхши шпларни қилсинлар ва намозларин ўқисинлар ва закотларин берсинлар ва ҳаммалари Бизға ибодат қилур эрдилар. 74. Ва Лутға Биз бердук ҳукмни ва илмни ва қутқардук Биз ани бир шахардинки, (халқи) ёмон ишларни қилур эрдвлар; тахқиқ, алар гунохкор, ёмон қавм эрдилар!
75. Ва зоҳир қилдук Биз Лутни ўз рахматимизға: таҳқиқ, ул яхшилардиндур!
76. (Ёд қилдук) Нуҳни, вақтаки ул нидо қилди бундин аввал, бас, қабул қилдук дуосини ва қупқардик аяи ва ахлларини буюк ғамдин.
77. Бердук анға аввал қавм хилофиға мададки, ёлғон дедилар Бизнинг оятларимизни; таҳқиқ, алар ёмон қавм эрдилар, кейин Биз аларнинг ҳаммаларин ғарқ этдук.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом тўҳҳиз юз эллик йилғача қавмлариға таблиғва насиҳат қилдилар. Бу узун муддатда алардин кўп оғир жафоларни чекдилар. Ва охир дуо қилдилар, Аллоҳ таоло дуоларин қабул этди, кофирларни тўфон ила ғарқ қилди. Ва ҳазрати Нуҳни ҳамроҳлари ила тўфон балосидин ва кофирлар жафосидин нажот берди.
78. (Ва ёд қилинг) Довудни ва Сулаймонни ҳам, вақтики алар иккалалари ҳукм қилур эрдилар бир экин ҳақида, вақтики кечқурун ўтлаб қўйди анда бир жамоа қўйлари ва Биз аларнинг ҳукмларида хозир эрдук.
Ҳазрати Довуд алайхиссалом пайғамбардурлар. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом фарзандлари бўлиб, ул жаноб ҳам набийдурлар. Аллоҳҳар иккилариға ҳукумат ва қуввати файз, илм ва ҳикмат ато қилгандур. Ҳазрати Сулаймон ажиб сўзларни ҳилур эрдиларки, эшитгувчилар ҳайрон қолурлар. Бир куни Довуд алайҳиссалом хизматлариға бир жанжал келдики, бир кишининг экиниға кечқурун бир неча одамнинг эчкилари ўтлаб туриб, нуқсон берибдур. Ҳазрати Довуд таҳқиқларида экинға бўлғон зиён кирган эчкилар қийматлариға баробар бўлғон сабабидин эчкиларни экин эгасиға берилсин дедилар. Ҳазрати Сулаймон дедиларки, эчкиларни экин эгалари олиб сутини ичиб турсин ва эгалари экинға сув қуйиб тарбия қилсинлар. Экин аввалғидек бутса, эгаси олиб, эчкиларни қайтарсин. Бунда икки тарафға ҳам нуҳсон бўлмас. Ҳазрати Довуд ҳам буни эшитиб хурсанд бўлдилар, ота ва боланинг буҳукмлари Худои таоло ҳузурида эрди. Лекин зиёда тўғрироқ ҳазрати Сулаймон ҳукмлари эрди. Худоға ҳам шул ҳукм мақбул эрди. Аллоҳҳазрати Довуд алайҳиссаломға ҳусн сурат ва икки давлат ато қилган эрди. қачон ул жаноб Забурни пайғамбарона ўқисалар, ё Худоға тасбеҳ, ҳамд айтсалар, тоғлар ва паррандалар ва даррандалар баробар нола қилар эрдилар. Бу нарса қудрати Илоҳия ҳошида ҳеч бир мушкул эмасдур. Жонсиз нарсалар ҳам Анинг тасбеҳиға машғулдурлар. Парвардигор Довуд алайҳиссаломға темирларни мусаххар қилган эрди, аларни эгиб, енгил ва мустаҳкам янги уруш кийимларини қилур эрдилар, тош умматлари сақлансинлар.
79. Бас, қилмадук ҳукм тариқасин Сулаймонға ва ҳар иккилариға. Бердук ҳукмни ва илмни ва мусаххар қилдук Довудға тоғларники, тасбеҳ айтур эрдилар баробар ва қушларни ҳам ва Биз шундай қилғувчидурмиз.
80. Ва таълим бердук анға бир қисм кийим ясамакники, сақласпн сизларни урушларингиз зараридин. Оё, сизлар шукр қилурсизларми? 81. Ва (мусаххар қилдук) Биз Сулаймонға тез шамолники, юрур эрди хукми ила ул мамлакат тарафиғаки, Биз ани баракот замини қилган эрдук ва Биз хар бир нарсани билурмиз. Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом дуо қилган эрдилар, Аллоҳ дуоларин қабул этиб, шамол ила жинни ул жанобға мусаххар айлади. Кейин бир тахт тайёр қилдирдилар, анға аъёни давлат ила баробар ўлтирур эрдилар. Ва зарурийнарсаларни ҳам баробар олур эрдилар. Кейин шамол шиддат ила келиб тахтни кўтариб кетур эрди, юқориға борғач, бироз мулойим бўлур эрди. Ямандин Шомға ва Шомдин Яманға бир ойлик йўл эрди, лекин ҳаво жуда шиддатда еткирур эрди, баракот замини Шом мамлаттидур.
82. Ва (мусаххар қилдук) баъзи шайтонларники, анинг (яъни, Сулаймон) учун дарёға шўнғир эрдилар ва андин бошқа ишви ҳам қилур эрдилар ва Биз аларға нигоҳбон эрдук. Шайтонлардин мурод саркаш жинлардурки, аларни дарёларға шўнғитиб, остларидин гавҳарлар чиқартирур эрдилар. Умматлар ишларида ҳам оғир мушкул ишларни қилдирур эрдилар. Чунончи, катта ҳовуз тби иншоотларни қилдирур эрдилар, лекин алар ҳазрати Сулаймонға зарар еткиза олмасдилар, балки ул жаноб аларни сеҳрларға боғлатиб қўюр эрдилар.
83. Ва (ёд қилинг) Аюбии ҳам, вақтики ул нидо қилди Парвардигориға: "Таҳқпқ манға азият етиб турибдур, Сан меҳрибонлар меҳрибонидурсан!"
84. Кейин Биз анинг дуосин қабул этдук ва андаги азиятни олиб қўндук ва бердук анға ахлларини ва аларға ўхшашларини хам алар ила марҳамат бўлсин деб, Биздин ёдгор бўлсин деб ибодат қилғувчиларға.
Ҳазрати Аюб алайҳиссаломни Худо дунёда ҳар жиҳатдин хопшржам қилди; уйлари, моллари, чўри ва ғуломлари, яхши авлодлари ва мақбул хотунлари бор эрди. Аллоҳ имтиҳонға мубтало қилди. Экин куйиб, моллари ўлиб кетди, авлодлар том остида қолиб ўлдилар, дўстлар қочиб кетдилар, этлариға яралар пайдо бўлиб, қуртлаб кетди, биргина хотунларин ҳамроҳ қилди. Охир ул ҳам зерикди. Кейин дўсту душман баробар таъна ҳилди, Парвардигорға дуо қилдилар, кейин Аллоҳ ўлган авлодлариға икки баробар авлод берди ва ердин чашма пайдо ҳилди. Андин ичиб чўмилдилар, хасталиклари ариди, ибодат қимшкка ибрат бўлди.
85. Ва (ёд қилинг) Исмоилни ва Идрисни ва Зулкифлни ҳам... Ҳаммаларн сабрлик бандалардин эрдилар.
Ҳазрати Исмоил ва ҳазрати Идрис алайҳисаломларнинг бироз баёнлари сураи Марямда ўтди. Жаноби Зулкифл ҳақларида ихтилоф бордурт, пайғамбардурларми. Чунончи, бу мақомда пайғамбарлар ила баробар зикр қилинибдурлар. Ё бир солиҳ киши эрдиларми, дебдурларки, бир одамю Худо учун зомин бўлиб йиллар қамоқда қолиб кетибдурлар. Асрий мусаннифлардин баъзилари Зулкифли Ҳарқил деган зотдур дебдурлар. Ҳазрати Юнус қавмлари бутпараст эрдилар, тавҳидға даъват берсалар қабул этмадилар, охир алар ҳақлариға дуобад қилиб, хафа бўлиб чиқиб кетдилар. Худо ҳукмиға мунтазир бўлмадилар, охир дарёда кемадин ўзларин ташладилар. Балиқ қорнида бир муддатғача турдилар ва анда бу дуони қилдилар. Дуолари қабул бўлиб, яна ўз қавмлари қошиға қайтиб келдилар, ҳавмлариға Худо раҳм этиб, тавбаларин қабул этди, қилган гуноҳни алардин кўтарди.
86. Ва дохил қилдук Биз аларни раҳматимизға; албатта алар яхшилардиндурлар.
87. Ва (ёд қилинг) Юнус (Зуннун)ни, вақтики ул кетди ғазаб қилиб ва хаёл қилдики, Биз ани тутмасмиз. Кейин нидо қилди зулматлар ичинда: "Йўқдур Сандин бошқа ҳеч бир маъбуд, Сан покдурсан, таҳқпқ, ман золимлардин эрдим!"
88. Кейин Биз анинг дуосин қабул этдук ва қупқардук ани ғамдин ва мана шундоқ важот берурмиз мўминларға.
89. Ва (ёд қилинг) Закариёни... вақтики нидо қилди Раббиға: "Эй, Парвардигорим! Қўймағил мани ёлғиз ва Сандурсан ҳаммадив яхшироқ ворис!"
90. Кейин Биз қабул қилдук анинг дуосии ва бердук анға Яҳёни ва дуруст қилдук анинг учун хотунини; таҳқиқ, алар ҳаммалари яхши ишларда югуришур эрдилар ва дуо қилар эрдилар Бизға умид этиб ва қўрқиб ва эрдилар Биз учун ожиз!
91. (Ёд қилинг) ул хотунники, сақладн ўз номусин... кепин дам урдук анға ўз руҳимизни ва қилдук Биз ани ва ўғлини аҳли оламға нишон.
92. Таҳқиқ, будур сизларнинг умматларингнз биргина уммат ва Мандурман сизларнииг Раббиларингиз, бас, Манға ибодат қилннг.
Яъни, Худо бирдур, сизларнинг дунёларингизнинг асли ҳам бирдур. Тамоми пайғамбарлар аслида ҳаммалари бирдурлар, бир пайғамбарнинг таълими айнан бошқа пайғамбарлар таълимлари бўлур, фиръалар (шаҳобчалар)да бўладиган ихтилофлар замон янгиланишиға боқиб бўлғон бўлур. Ул ихтилоф айний ҳикмат ва маслаҳатдур.
93. Ва булар ўзаро дин ишларин бўлак-бўлак қилиб юбордилар; хаммалари Бизға қайтурлар.
94. Эмди кимики яхши ишларни қилса ва ўзи мўмин бўлса, бас, ношукрлик қилинмас анинг мехнатиға ва албатта Биз ани ёзиб қўюрмиз.
95. Қайси бир шаҳарни Биз халок қилган бўлсак, мумкин эмасдурки, аларнинг (аҳллари) яна қайтиб келсинлар
96. то вақтики очилур Яъжуж ва Маъжуж бандлари ва алар ҳар бир баландликдин югуриб кела бошларлар.
97. Ва яқин келиб қолди рост ваъда, бас, ногахон хол шул бўлурки, тепаға боқиб қолур кофирларнинг кўзлари ва (дерлар): "Эй воҳ бизларғаки, бу холдин биз ғафлатда эрдук, балки бизлар золим эрдук!" 98. Таҳқш$, сиз мушриклар ва ул нарсаларки, Худони қўйиб аларға ибодат қилурсизлар, ҳаммаларингиз жаҳаннам тутантуруғидурсизлар, анға кирарсизлар!
99. Агар бу (бутлар) рост маъбуд бўлсалар анға кирмас эрдилар ва алар хаммалари анда ҳамиша турарлар.
100. Анда аларнинг нолалари бўлур ва анда алар сўз эшитмаслар.
101. Тахқиқ, ул зотларики, аввалда аларға Бизнинг тарафимиздин яхшвлик муқаррар бўлғовдур, алар дўзахдин шундоқ узоқ бўлурларки,
102. анинг овозин ҳам эшитмаслар ва алар диллари хоҳлаган варсаларда доям қолурлар.
103. Ғамға солмас аларни буюк хафв ва олғали келурлар фарвшталар, (дерлар): "Будур ўшал кунларингизки, сизларға ваъда қилинур эрди!"
104. (Ёд влввг) ул кувнвкв, Биз ўрармвз осмоввв мазмувлар ўралгав Китобларви ўрагави каби; ҳамчунонки ибтвдо қилган эрдук халқнинг авваливи, шундоқ ява пайдо қилармиз, Бизға лозим ваъдадур. Албатта Бвз авв қилғувчидурмиз! 105. Ва таҳқшқ, Биз ёзгавдурмиз Забурда (Тавротдив) кейинки, ерға албатта Манинг яхшв бавдаларим молик бўлурлар.
Аллоҳ тарафидин комил ва вафодор бандалариға ваъда берилгандурки, аларни дунёда ҳам, охиратда ҳам ғолиб ва музаффар қилур ва дунё ериға ҳам алар меросхўр бўлурлар. Бу хабарни осмоний Китобларда ва пайғамбарлар тилларидин эълон қилингандур. Довуд алайҳиссалом - Забурларида "содиҳ ерға ворис бўлур экан" жумласи мавжуддур. Бу хабарға мувофиқ уммати Муҳаммадийянинг комил ва вафодорлари бўлғон содиқ бандалар узун муддатға қадар ернинг шарқва ғарбға осмоний ҳукумат жорий қилдилар. Иншоаллоҳ имом Маҳдий ва Масиҳ алайҳиссалом замонларида яна бу башорат жилвасин кўрсатур.
106. Албатта бордур бу (Қуръон)да етарлик мазмун ибодат қилғувчи қавм учун!
107. Ва Биз сизни юбордук фақат раҳмат қилиб тамом ахли жаҳон учун.
Ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз тамоми аҳли жаҳон учун раҳмат қилиниб юборилгандурлар. Эмди қайси бир бадбахт бураҳматдин фойда ололмаса, ул анинг ноқобиллигидур.
108. Сиз денг: "Ҳақиқат шулдурки, манға ваҳй келурки, сизларнинг маъбудларингиз биргина Ҳақ маъбуддур ва эмди сизлар ишонурсизларми?"
109. Кейин агар алар юз ўгирсалар, сиз денг: "Ман сизларға соф хабар қилднм ва ман билмасман, оё, яқиндурми сизларға ваъда қилинган нарса ё узоқдурми?
110. Худо яхши билур балавд сўзни ва яхши билур ул нарсаники, беркитурсизлар.
111. Ва ман билмасман шояд бу таъхир (азобни кечикитириш) сизлар учун фитнадур ва фойдалантирмакдур бир муддатғача".
Яъни, тездин азоб бўлмаслик сизларнинг хайрларингиздурки, шояд ҳақиқатин тушуниб, разолатдин ҳайтсангизлар, ёхуд дунёда шафоат муддатин мукаммал қилиб олмакларингиз учун бўлур.
112. Сиз денг: "Эй Раббим, хукм қил ҳақ ила! (Ва денг аларғаки), бизнинг Раббимиз бехад меҳрибондур, ёрдам тиланур Андин ул нарсағаки, сизлар баён қилурсизлар!"
Яъни, биз пайғамбарлар жамоалари кофирларнинг ботил хирқатларин (ташландиқларин) муқобилиға Андин тилармиз, Ужамоаға ниҳоятда меҳрибондур, ҳамиша ҳақ ила ҳукм қилур, биз Анинг адолат ва карамиға эътимод этурмиз.