loader

093. Зуҳо сураси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).

[1]. Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан
[2]. ва (ўз зулмати билан атрофни) қоплаб турган тун биланки,
Баъзи муфассирлар: «(Биринчи оятдаги) [ад-дуҳаа] куннинг ёруғидир», - деганлар ва [ва дуҳааҳаа] оятини(«Қасамёд этаман Қуёш ва унинг зиёси билан». (Шамс сураси, 1-ояти).)бунга мисол қилиб келтирганлар. Баъзилар эса: «У кундузнинг бир қисми, яъни куннинг аввалидир. Зуҳо намози деган гап бор, бу намоз куннинг чошгоҳ вақтида ўқилади»,(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир, Абдураззоқ, Абд ибн Хумайд, Ибн Мунзир ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 609-бет) - деганлар. «У иссикдан киноядир. Бунга мисол: «Шубҳасиз, сенужойда (жаннатда) оч ва ялангоч ҳам қолмайсан. Шунингдек, сен у жойда ташна ҳам бўлмайсан ва иссиқда ҳам қолмайсан»(Тоҳо сураси, 118-119-оятлар.) оятидир». деган муфассирлар ҳам бор. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Муфассирлардан баъзилари: [ад-дуҳаа] кундузнинг ҳамма вақтидан киноядир. Аллоҳ таоло у ва (иккинчи оятда) зикр қилинган тун билан қасам ичмоқда», - деганлар.
Агар [ад-дуҳаа] калимасидан мурод, куннинг ёруғи.
дан мурод эса, туннинг зулмати бўлса, улар билан ичилган қасам шундай тушунилади: туннинг зулмати кўз очиб юмгунчалик вақг ичида бутун халойиқларни ўз пардаси остига олади. Шунингдек, куннинг ёруғи ўша тун пардасини очиб юборади, кўз очиб юмгунчалик вақт ичида барча халойиқларни ёруғликка чикаради. Ваҳоланки, ана шу парданинг оғирлигини ёки ўша ёруғликнинг енгиллигини ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло кун ва тундаги ана шу мўъжиза буюк бўлгани учун улар билан қасам ичган.
Агар [ад-дуҳаа] калимасидан мурод, кун ва туннинг айнан ўзи бўлса, улар билан қасам ичилаётганининг сабаби улар ичида яратиб қўйилган кўплаб манфаатлардир.
[изаа сажаа] ояти борасида турлича фикрлар мавжуд. Айрим муфассирлар(Бу гапни Мужоҳид розияллоҳу анҳудан Фарёбий, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Жзрир, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансу 6-жуз, 609-бет.) унга «эгаллаб олган» деган маънони берганлар
Баъзи муфассирлар унинг маъноси «сукунатга чўмган, сокинлашган» деганидир,(Бу гапни Қатода розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир, Абдураззоқ, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир ривоят қилган. Ўша манба.) дейдилар.
Яна баъзи бир муфассирлар (эса оятдаги): [изаа сажаа] ибораси «ўраб олса, зулмат билан қопласа, ҳар бир нарсани ўраб олиб, беркитса», - деган маънода бўлиб, беркитиш маъносидаги    [ат-тасжияту] ўзагидан олинган, арабларда [юсажжаа қабрул маръати], яъни аёлнинг қабри тўсилади ва ўраб турилади, деган гап бор»,(Шу маънодаги гапни Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан Абд ибн Ҳумайд, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Ўша манба.) - дейдилар.

[3]. (Эй Муҳаммад!) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ!
Қасам мана шу оят учун ичилган. Бу суранинг нозил бўлиш сабаби хусусида ҳар хил гаплар айтилган. Баъзиларнинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса ҳақида сўрашса ёки бирор нарса талаб қилишса, у зот алайҳис-салом «Инша Аллоҳ», деб истисно қилмаган ҳолда «Шу ишни эртага қиламан ёки унинг жавобини эртага айтаман», дер эдилар. Ана шунинг учун ҳам у зотга бир неча кунлар давомида ваҳий келмаган. Натижада кофирлар: «Муҳаммаддан Рабби воз кечди, уни ёмон кўриб қолди», - деганлар.
Яна баъзи муфассирлар айтадиларки, Пайғамбар алайҳис-саломга ваҳий келиши кечикканидан қаттиқ бетоқат ва нотинч бўлдилар. У зотнинг бетоқат ва нотинч бўлганларини кўрган Хадича розияллоҳу анҳо: «Менинг фикримча, Раббингиз Сиз-дан воз кечди, Сизни ёмон кўриб қолди», деганида «Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ!» - ояти нозил бўлган.
Бу суранинг нозил бўлиши аслида қандай бўлгани бизга маълум эмас. Агар қурайшликларнинг гапи учун нозил бўлган бўлса, ичилаётган қасам уларнинг гапларини рад этиш учун ичилган бўлади. Иккинчи гап, яъни бу сура Хадича розияллоҳу анҳонинг гапи учун нозил бўлган, деган фикрга келсак, бундай бўлиши ҳақиқатдан йирокдир. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломдан воз кечмаганини ҳам, у кишини ёмон кўриб қолмаганини ҳам Хадича онамиз билганлар. Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўзи юборган пайғамбарларнинг ҳеч биридан воз кечмайди, деб эътиқод қиладиган ҳар бир мўмин-мусулмонга ҳам бу нарса маълумдир. Чунки Хадича розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Рабби воз кечмагани ва у зотни ёмон кўриб қолмаганини Аллоҳ таоло қасам ичмаса ҳам, тасдиқлар эдилар. Шунинг учун қасам ичишда ҳеч қандай маъно йўқдир. Юқорида билдирган фикрларимиз (Зуҳо сурасининг нозил бўлиши сабабларидан бири деб айтилган) бу сабаб ҳақиқатдан йироқ эканига далил бўлади.
Сўнгра оятни улар айтгандан бошқасига буриб таъвил қилиш бизнинг фикримиздагига ўхшашроқ ва улар айтган гапларга яқинроқ бўлар эди. Яъни Пайғамбар алайҳиссалом мақсадлари ва одатлари ўзларига қарши чиққан кишилар орасидан фаришталардан иборат ёрдамчилари ва тарафдорлари йўқ бўлганларини ўлдириш ва ҳалок қилиш бўлган фиръавнлар ва золимларга пайғамбар қилиб юборилган эдилар. Қолаверса, у зотнинг қўлларида одамларнинг диллари ва қалбларини ўзларига мойил қилишда фойдаланай десалар, ортиқча мол-давлат ва кенглик ҳам мавжуд эмасди. Чунки бир инсонни унинг душманлари эканини била туриб душманлари ихтиёрига топширган, у билан душманлари ўртасини ҳеч бир ёрдамчиларсиз, тарафдорларсиз ва кенг мол-давлатсиз холи қолдирган киши ҳақида у ўша инсонни хор қилди. ташлаб қўйди, ундан воз кечди, деб айтилади. Чунки одатда бу каби ишлар ана шундай инсонларга нисбатан амалга оширилади. Ана шу пайтда «Ундан воз кечди, уни ёмон кўриб қолди», - дей-дилар. Мушрикларнинг: «Унга (пайгамбарлигини тасдиқлайди-ган) бирор фаришта туширилиб, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлса эди. Еки унга (осмондан эҳтиёжи учун) хазина ташланса эди ёхуд унинг учун бир бог бўлиб, у (бог)дан овкртланса эди» «Бу Қуръон икки шаҳар(нинг бири)дан бўлган улуг одамга нозил қилинганида эди» ва шу каби сўзлари ана шу маънода келган. Бинобарин, бу оятни муфассирлар ўзлари айтган маънога бу-риб таъвил қилмаганларида уни биз айтиб ўтган маънога буриб таъвил қилиш тўғрироқ бўлар эди.
Мушрикларнинг: «Ҳақиқатан, Рабби ундан воз кечди», - деган сўзларида шу нарсага далолат борки, улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини билганлар, ҳатто буни эътироф қилиб шу гапни айтганларидан сўнг: «Раббингиз Сиздан воз кечгани йўқ» ояти нозил бўлган.
Иккинчидан, анавилар айтган гапга асосан, агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (Қуръонни) ўзларидан тўқиб чиқарганларида уни тўқиб чиқаришдан тўхтамаган бўлар эдилар. Улар: «Муҳаммаддан Рабби воз кечди», - демасликлари учун ҳам Пайғамбар алайҳиссалом тўқиб чиқаришда мудом давом этар эдилар. Шундай экан, ваҳийнинг тўхтаб қолиши шуни кўрсатадики, Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг буйруғига асосан хабар берганлар, шу ишга буюрилган бўлганлар.
Сўнгра Аллоҳ таоло (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) манави фиръавнлару золимларга анави кофирлар Муҳаммадни Рабби хорлаб қўйди, ташлаб қўйди, ёмон кўриб қолди, демасинлар учун пайғамбар қилиб юборилмаган эканини, бироқ етказишга буюрилган нарсани етказиш керак бўлган кишиларга етказишлари йўлида у зотга ёрдам ва кўмак берган ҳолда пайғамбар қилиб юборган эканини, у зотни ёмон кўриб қолмаганини, аммо олиб келган динлари ғолиб бўлиши, номлари кўп тилга олиниши учун танлаб, саралаб олганини хабар қилмоқда. Ана шу ишларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигини тасдиқлайдиган улкан аломат бор. У ҳам бўлса шуки, Пайғамбар алайҳиссалом ўзларига қарши чиққанларни ўлдириш ва йўқ қилишни мақсад қилиб олган кимсаларга пайғамбар қилиб юборилганлар. Оқибатда уларнинг барчаларини енгиб, ғолиб келганлар, ҳатто ўзларига яқин ёки ўзларидан олисда бўлган кишилар орасида ҳам исломни ошкор қилганлар.

[4]. Албатта, Сиз учун охират (саодати) дунё (фароғати) дан яхшироқдир.
Аллоҳ таоло: «Дунёда Сизга берилган шараф, номингизнинг (қиёмат кунига қадар) зикр қилиниши ҳамда фиръавнлар устидан ғолиблик билан бирга охират Сиз учун дунёдан кўра яхшироқдир», - деб Пайғамбар алайҳиссаломни охиратга қизиқтириб, у зотдан дунёга бўлган мойилликни сўндирмоқда.
Ёки: «Шубҳасиз, Сизнинг саъй-ҳаракатингиз охират учун бўлмоғи Сизга муносиброқдир. Зотан, у Сиз учун дунёдан кўра яхшироқдир», - демоқда. Бу ҳам: «Эй инсон! Албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Раббингга (яъни Унинг мукофоти ёки жазоси сари) борувчисан, бас, (сўнгра) У зотга йўликувчисан»(Иншиқоқ сураси, 6-оят.) ояти сингаридир.

[5]. Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз.
Яъни охиратда Сиз ўзингизга берилган улуғлик ва шарафдан рози бўлурсиз.
Баъзи муфассирлар шундай деганлар: «Яъни Яқинда Раббингиз Сизга номингиз зикр қилиниши, улуғлик, мартаба ва душманлар устидан ғолиблик каби (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз».
Эҳтимол, «Сизга умматингиз борасида Сиз кутиб, умид килиб юрган нарса - уларни шафоат қилишни ато этурки, Сиз ундан рози бўлурсиз», деган маънодадир.
Баъзи одамлар айтадиларки,(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Жарир, Байҳақий («Шуъабул имон»да), Хатиб («Талхисул муташобиҳ»да) ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 610-бет.) (Қуръондаги) энг умидбахш оят мана шудир, чунки Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбар алайҳиссаломга у зотни рози қиладиган нарсани ато этишини ваъда қилган. У зот алайҳиссалом эса ўз умматлари дўзахда бўлишига рози бўлмайдилар.
«(Қуръондаги) энг умидбахш оят Аллоҳ таолонинг «Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади»,(Нисо сураси, 110-оят.) - деган сўзидир», деган муфассирлар ҳам бор ва бу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг сўзидир.
Бизнингча, оятларнинг ичидан энг умидбахши бу - Аллоҳ таоло унда Уз пайғамбарларини мўминлар учун истиғфор айтишга буюрган, шунингдек, фаришталарни ҳам улар учун истиғфор айтишга буюрган ва улар мўминлар учун истиғфор айтган оятлардир.

[6]. (Эй Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!
«Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?!» оятларида, шунингдек, «Сиз илгари бирор китобни тиловат қилувчи эмас эдингиз ва қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузгунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлур эдилар»(Анкабут сураси, 48-оят) ояти ва шу кабиларда зикр қилинган ҳолатлар зоҳиран олиб каралганда бу гаплар эгасини бадном қилиш учун айтиладиган гаплардир. Бироқ бу ҳолатларнинг зикр қилинишида бир қатор яхшиликлар мавжуд. Улар - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нусрат ва мададнинг башорати берилаётгани, у зотнинг расул ва пайғамбарликларига далолат қилаётганидир. Чунки юқорида зикр қилинган ҳолатларга қарамай, сўзнинг амалга ошиши ва диннинг ғолиб бўлиши кенгчилик ҳолати, сабаблар ва воситалар кучли ҳамда ишончли бўлган ҳолатидаги ғаройиблигидан кўра улканроқдир.
Ёки «(Эй Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камба-ғал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?!». Шу ва шу каби оятлар ўша кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни бўҳтонда, (Қуръонни) ўз ичларидан тўқиб чиқаришда айблаганлари учун нозил бўлган бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло бу оятлар орқали хабар бермоқдаки, етим ва камбағал киши илм-маърифатда барча инсонларни ожиз қолдирадиган тарзда ўз ичидан тўқий оладиган ва ижод қиладиган даражага ета олмайди. Чунки унда мана шу иш учун сарф қиладиган мол-давлат ва Ўзидан тўқиб чиқарадиган даражага етиш учун (бу йўлдаги) машаққатларга бардош мавжуд бўлмайди.
Шунингдек, «Сиз илгари бирор китобни тиловат қилувчи эмас эдингиз ва кўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузгунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлур эдилар»(Анкабут сураси. 48-оят.) оятида зикр қилинган ҳолатлар ҳам худди шу сингаридир. Чунки улар: «Унга (Муҳаммадга Қуръонни) бирор одам ўргатмоҳда»(Наҳл сураси, 103-оят.) - дер эдилар. Инсонлар, шубҳасиз, ёзиш-чизиш билан таълим оладилар. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда мазкур ҳолатлардан ҳеч бирининг йўқлиги у зот алайҳиссалом Аллоҳ таоло ёрдами билангина билимга эга бўлганларини кўрсатади.
(Эй Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Яъни Сизни етим ҳолда топиб, Сизга бош-пана берди.
Мазкур оятдаги «бошпана бермадими?» иборасини бир неча хил талқин қилиш мумкин:
Биринчиси, Сизни етим ҳолда топиб, то Сиз етишган даражага етгунингизга қадар тарбиялаши, ҳар қандай озор-азиятлар ва офатлардан ҳимоя қилиши, барча яхшилик ва хайрли ишларга етаклаши учун амакингизникига жойлаб қўйди.
Иккинчиси, Аллоҳ таоло: «У Сизни етим ҳолда топиб, душманларингиздан бирининг паноҳига жойлаб қўйди, ҳатто у Сизни тарбиялаш, Сизга яхшилик ва меҳрибонлик қилишга бош-қош бўлди. Сизни ёмонлик ва озор-азиятлардан ҳимоя қилишга масъул бўлди», - деб Узининг Пайғамбар алайҳиссаломга берган яхшиликлари ва улуғ неъматларини, сўнгра у зотнинг душманларидан бирини ўзларига нисбатан энг шафкатли ва энг меҳрибон инсонга айлантириб қўйганини зикр қилмокда. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Учинчиси, У Сизни етим ҳолда топиб Ўзининг паноҳига олди, Сизга меҳрибонлик қилди, ҳатто пайғамбарлик учун Сизни танлаб, саралаб олгани учун дунё ва охиратда тилларда зикр қилинадиган шахсга айландингиз. Иш шу даражага етдики, Аллоҳ таоло барча инсонларни Сизга муҳтож қилиб қўйди. Сизнинг ишингиз ва шаънингиз етган даражага етиш етимнинг иши эмаски, унинг ҳам иши ва шаъни ўша даражага етса. Сиз ҳатто барча инсонлар орасидан биз юқорида зикр қилиб ўтганимиздек, пайғамбарлик ва барча одамларнинг Сизга муҳтожлиги каби ишлар учун хослаб қўйилган шахсга айландингиз, деб Аллоҳ таоло у зотга берган буюк неъматлари ва кўпдан-кўп яхшиликларини санаб ўтмоқда.

[7]. Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?!
Мазкур оятни бир неча хил тушуниш мумкин. Шулардан бири, яна Аллоҳ билувчироқ, У зот: «Агар Аллоҳ таоло Сизни Ўзининг динига бошлаб қўймаганида, Сизни унга муваффақ қилмаганида гумроҳ ҳолда топган бўлар эди. Чунки у зот алай-ҳиссалом гумроҳ одамлар орасида вояга етаётган эдилар, ҳеч ким у зотни Аллоҳ таолога бошламаган ва чорламаган бўлар эди, аммо У Сизни тўғри йўлга бошлаб ҳидоят қилгани учун ҳам гумроҳ ҳолда топмади», демоқда. Бу оят ҳам Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига ўхшайди: «Дўзах чоҳи ёҳасида турганингизда, сизларни ундан қутҳарди».(Оли Имрон сураси, 103-оят.) Яъни Аллоҳ таоло сизларни дўзахнинг чоҳидан қутқарди. Агар У сизларни қутқармаганида дўзахнинг чоҳи ёқасида турган эдингиз.
Шунингдек, ушбу сўзига ҳам ўхшайди: «Агар (Биз) Сизни (ҳаҳ йўлда) собитҳадам ҳилмаганимизда, уларга бироз мойил бўлишингизга оз ҳолган эди».(Исро сураси, 74-оят.) Чунки инсон зоти нақд бўлиб турган неъматларга мойил бўладиган, энг осон ва энг лаззатли нарсаларни танлайдиган табиат билан яратилган. Бироқ У ўзининг марҳамати ва лутфи билан Сизни ҳақ йўлда собитқадам қилди, (мойил бўлишдан) асраб қолди, Сизни ўз табиатингизга ва у яратилган асл хилқатга ташлаб қўймади. Аллоҳ таоло: «Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?!» - дер экан, худди шу маънони назарда тутган. Яъни У Сизни ҳидоят қилиб қўйган бўлмаганида гумроҳ ҳолда топган бўлар эди. Демак, бу оят замирида Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни ҳидоят қилиб қўйгани, гумроҳ ҳолда топмагани ётибди.
Иккинчиси, Аллоҳ таоло: «Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб...» - демоқда. Бу гумроҳлик у зотнинг ўз касблари ва ихтиёрлари билан бўладиган эмас, балки инсонлар унинг устида яратилган хилқат сабабидан бўладиган гумроҳликдир. Бу ердаги гумроҳлик билмаслик, бехабарлик маъносидадир. Чунки инсонлар дастлабки ҳолларида билимсиз бўладилар, аммо у ўз касблари сабаб пайдо бўлган билимсизлик эмаски, бу иш учун қоралансалар. Ёки уларда илм бор бўлсаки, унинг учун олқиш олсалар. Бироқ улардаги билимсизлик яралиш жиҳатидан бўладиган билимсизликдир, яралиш жиҳатидан бўладиган гумроҳликдир. Чунки уларда илмни идрок қиладиган восита мавжуд бўлмагани боис билимсизликни касб килишда Унинг иши бўлмайди. Аммо илм ўрганиш воситасини қўлга киритгандан сўнг бўладиган билимсизлик касбий ҳисобланади ва унинг учун инсон кораланади. Худди шу каби илмнинг оқибати ҳам олкиш ёки қораланиш бўлади. Аллоҳ таолонинг «Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?!» - деган сўзи ана шу маънода бўлади. Яъни У зот Сизни яратилишнинг асли ва ёшнинг кичиклигида бўлган ҳолатга кўра гумроҳ ҳолда топиб ҳидоят қилиб, яъни таълим бериб қўйди. Бу ҳолат қуйидаги икки оятлар сингаридир: «Сиз (бундан) олдин на Китобни (Куръонни) ва на имонни (моҳиятини) билувчи эдингиз. Лекин Биз уни (Қуръонни шундай) нур қилдик...»(Шуро сураси 52-оят.) «Сиз илгари бирор китобни тиловат ҳилувчи эмас эдингиз...»(Анкабут сураси, 48-оят.) Мазкур оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирмагани ва таълим бермаганига қадар у зот ҳеч нарсани билмаган эканларини зикр қилган.
Учинчиси, Аллоҳ таоло: «Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб...», яъни Аллоҳ таоло Сизни бохабар қилгунига қадар аввалгиларнинг хабарлари ва қиссаларидан бехабар ҳолда топди», демоқда. Бунга мисол «Биз Сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий ҳилишимиз билан бирга гўзал қиссани айтиб берурмиз. Сиз эса, (эй Муҳаммад!) ундан (ваҳийдан) олдин бехабарлардан (бири) эдингиз»(Юсуф сураси, 3-оят.) оятидир.
Ёки: «Қуръон иши ёхуд ундаги нарсалар борасида Сизни унинг илмидан бехабар ва билимсиз ҳолда топиб, Сизга (уларни) билдириб қўйди», демоқда.
Баъзи муфассирлар шундай деганлар: ««Яна Сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда», яъни ўта гумроҳ одамлар орасида «топиб, ҳидоят қилиб қўйди». Яъни Сизни уларнинг ораларидан чиқариб олди. Агар У Сизни уларнинг орасидан чиқариб олган бўлмаганида улар Сизни ҳам ўзлари бўлган ҳолатга чорлаган ва ўша ишга мажбур қилган бўлар, Сиздан фақат шу ишингизнигина қабул қилар эдилар».(Бу гапни Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан Ибн Мардавайҳ ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 611-бет.) Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!
Баъзи муфассирлар: «Яна Сизни» Макка йўлидан «адашган ҳолда топиб» Сизга унинг йўлини кўрсатиб қўйди», деб маъно берганлар.
Яна айримлари эса: «Яна Сизни чиндан ҳам залолатга кетган ҳолда топиб» тавҳидга ҳидоят қилиб қўйди», деб маъно берганлар. Аммо бу хунук гапдир, чунки бу нарсани у зот алайҳиссаломга нисбат бериш муносиб иш эмас.
Оятга: «Яна Сизни» пайғамбарликдан «ғофил ҳолда топиб» унга йўллаб қўйди», - деган маънони берган муфассирлар ҳам бор ва бу биз юқорида айтиб ўтган гапга яқинроқдир.

[8]. Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой килиб кўймадими?!
Яъни Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди. Яъни охират ишини ҳамда Сизга унинг неъматларини олиб келадиган нарсани кўрсатиб қўйиш билан Сизни беҳожат қилди. Яъни охиратда у зот учун ҳозирлаб қўйган, у зотга ваъда қилган неъматлар ва улуғликлар билан беҳожат қилиб қўйгани натижасида дунё у зот алайҳиссаломга арзимас бўлиб кўринди. Ҳатто зикр қилишларича, дунё Пайғамбар алайҳиссаломнинг наздларида чивиннинг қанотичалик қийматга ҳам эга бўлмаган.(Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бу ўринда Сахд ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисга ишора қилаётган бўлса, ажаб эмас: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар дунё Аллоҳнинг наздида чивиннинг қанотичалик қийматга эга бўлганида кофирга ундан бир қултум сув ҳам бермаган бўлар эди», дедилар». Ибн Можа. «Сунан», Зуҳд китоби, 3-бет; Термизий. «Сунан», Зухд китоби, 13-бет;) Шунинг учун «Чинакам бойлик қалбнинг бойлигидир», деган ривоят бор.(Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр! Сенингча, бадавлатлик мол-давлатнинг кўплигими?» дедилар. Мен: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. У зот: «Сенингча, камбағаллик мол-давлатнинг озлигими?» дедилар. Мен: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Ра-сули!» дедим. Шунда у зот: Шубҳасиз, бадавлатлик - қалбдаги бойликдир. Кам-бағаллик - қалбдаги камбағалликдир», дедилар. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 2-жуз, 96-бет; Байҳақий. «Шуъабул имон», 12-жуз, 545-546-бетлар.) Аллоҳ таоло Ўзининг лутфу марҳамати билан Пайғамбар алайҳиссаломда у зотни беҳожат қиладиган бир ҳолатни пайдо қилиб қўйган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунончи, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улаб рўза тутишдан қайтарганлари, «Сиз улаб рўза тутасиз-ку, эй Аллоҳнинг Расули?» дейилганида: «Мен Сизлардан бировингиз каби эмасман, Раббим мени таомлантириб сув ичириб қўяди», - деганлари ривоят қилинган.(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 3-жуз, 170-бет; «Сунани Термизий», Рўза китоби, 62-бет.) Эҳтимол, бизга маълум бўлмас-да, Пайғамбар алайҳиссаломда Аллоҳ таолонинг бирор марҳамати бўлиб, у зотни ўша марҳамати билан беҳожат қилиб қўйгандир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироқдир!
Баъзи бир муфассирлар: «Аллоҳ Сизни Хадича розияллоҳу анҳонинг мол-давлати билан бой қилиб қўйди», - деган маъ-нони берганлар. Яна айримлари эса «Сизни бой қилиб қўйди», яъни У Сизга ато қилган ризқ билан рози қилиб, қаноатланти-риб қўйди, деб маъно берганлар.

[9]. Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қироатларида бу оят [Фа аммал ятийма фа лаа такҳар] деб ўқилган. [ал-каҳру] дўқ-пўписа қилишдир.(Бу гапни Мужоҳид розияллоҳу анҳудан Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жуз, 612-бет.) Аллоҳ таоло гўё: «Дўқ-пўписа қилманг!» демоқда. Оятдаги [фа лаа тақ ҳар] иборасининг маъноси: «Етимни унинг ўз ҳақидан маҳрум қилманг, унга ҳақини ва молини беринг», - дегани бўлиши ҳам мумкин. Ёки бу гапни «Сиз етим эдингиз, етимликнинг ҳолатини кўрдингиз, шундай экан, етимга қаҳр қилманг», деган маънода айтгандир. Бу оят: «Сизни етим ҳолида топмадими, сўнг уй-жой берди» оятининг давоми ўлароқ, «Ана шундан сўнг Сиз етимга қаҳр қилманг», деган маънода бўлади.

[10]. Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг!
Сиз олдин муҳтож ва камбағал одам бўлганингиз туфайли камбағаллик ва муҳтожлик нималигини, унинг оғир ҳолати-ни билиб бўлгансиз. Гадони жеркиманг, яъни унга дўқ-пўписа қилманг, аммо бирор нарса беринг.
Эҳтимол, бу оят қайтариқ ўрнида эмас, буйруқ ўрнида келган, бироқ ана шу гадоларга яхшилик қилиш, уларга эҳсон қилишга бўлган буйруқ ўрнида. Бир нарсани инкор қилиш билан унинг зиддини исботлаш жоиз. Бунга мисол «(лекин уларга) бу савдолари фойда қилмади»,(Бақара сураси, 16-оят.) яъни зарар келтирди, деган маънодаги оятдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ушбу ҳадис ҳам шу қабилдандир: «Агар олдингизга бирор соил келса, токи у ўзининг тиланишидан фориғ бўлмагунича унинг гапини бўлманг. Сўнг унга юмшоқлик ва мулойимлик билан жавоб қайтаринг: ёки енгил бир нарса бериш билан ёки чиройли жавоб қайтариш билан. Чунки баъзан сизнинг олдингизга инсон ҳам, жин ҳам бўлмаган киши келиб, Аллоҳ таоло сизларга топшириб қўйган нарса борасида қандай йўл тутишингизни кўради».(Қуртубий. «Ал-жомиъу ли аҳкаамил Қуръаан», 3-жуз, 310-бет.)

[11]. Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!
Мазкур оятни икки хил талқин қилса бўлади: Биринчиси, Аллоҳ таоло: «Инсонларга Аллоҳ таоло уларга инъом қилиб берган неъматлар ҳақида сўзланг, токи уни билсинлар ва у неъматларнинг шукри бор бўлган ишларни тўкис адо этсинлар», - демоқда. Ёки: «Инсонларга Аллоҳ Сизга инъом қилиб берган нарса - мана бу Қуръонни сўзлаб беринг», - демоқда. Чунки Қуръон Аллоҳ таолонинг Пайғамбар алайҳиссаломга берган неъматлари ичида энг улуғидир. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга ўзларига берилган неъматларни сўзлаб беришни амр қилмоқда, токи у зотга инъом қилган буюк неъмати - инсонлар учун хослаб олинганларини билсинлар. Зеро, Аллоҳ уларни ана шу Пайғамбарнинг умматлари ва кавмидан қилиб қўйди. Ёки у зотга Қуръонни ўқиб, унинг ичидагиларни сўзлаб беришни буюрмокда.
Абу Рожа Уторидийдан ривоят қилинади: «Бизнинг олдимизга Имрон ибн Ҳусойн устида биз аввал ҳам, бундан кейин ҳам кўрмаган ипак қўшиб тайёрланган ёпинчиқ билан кириб келди ва шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло бандага бирор неъмат берганида Уз неъматининг аломатиниунда кўришнияхши кўради», деганлар».(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 4-жуз, 438-бет; Ибн Касир. «Тафсирул Қуръонил азим», 1-жуз, 283-бет.)
Атийя Абу Саъиддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Берган неъматларининг аломатини бандаси устида кўришни яхши кўради. У зорланиш ва ўзини хор қилиб кўрсатишни ёмон кўради», - дедилар».(Байҳақий. «Шуъабул имон», 8-жуз, 262-263-бетлар.)
Абул Аҳвас Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулушюҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло кимга бирор яхшилик ато этган бўлса, унинг устида кўриниб турсин. (Нафақа қилишни) ўз қарамоғингда бўлганлардан бошла. Ортганидан нафақа қил. Учма-уч қилиб яшаганинг учун маломат қилинмайсан. Узингни ночор аҳволга солиб кўйма», дедилар».(Байҳақий. «Сунан ал-кубро», 4-жуз, 332-333-бетлар.)
Яҳё ибн Абдуллоҳ ўз отасидан, у эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирор бандага мўл-кўл давлат берган бўлса, устида кўриниб турсин», дедилар».(Аҳмад ибн Ҳанбал. «Муснад», 2-жуз, 402-бет) У зот бу билан садақа бериш ва яхшилик қилишни назарда тутганлар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган «(Нафақа беришни) ўзингдан бошла» ҳадиси бунинг далилидир. Адабиётшунос олимлар шундай деганлар: [ъаала] муҳтож бўлиб қолди,[аъаала] эса оила аъзолари кўпайди, деганидир. «Унга жой бердим» деган маънода араблар [асжайтуҳу] дейдилар». Айтадиларки, (оятдаги    [лаа танҳар] калимасининг ўзаги бўлмиш) [ал-интиҳор] дағал ва қўпол гап маъносидадир. Яна ҳам Аллоҳ билувчироҳдир!

Орқага Олдинга