loader

025. Фурқон сураси

Маккада нозил қилинган ушбу сурайи карима етмиш етти оятдан иборат бўлиб, бу сурада ҳам бошқа Макка суралари каби асосан Исломий ақийда, тавҳид, нубувват - пайғамбарлик асослари ва Қиёмат аҳволи баён қилинади.
Сура ушбу Фурқонни - Ҳақ билан ботилни ажратиб бергувчи Китобни Муҳаммад алайҳис-саломга Буюк Оллоҳ таоло нозил қилганини таъкид-лаш билан бошланади.
Сўнгра: «Нега пайғамбар фаришта эмас, балки оддий одамларга ўхшаб таом еб, бозорларда юрадиган инсондан бўлар экан», дейдиган саркаш мушрикларнинг даъволари қатъий ҳужжатлар билан рад этилади.
Яна бу сурада доҳий «дўст»ларнинг васвасаларига учиб ўз иймон-эътиқод ва дину-диёнатларидан воз кечган кимсалар Охиратда бу қилмишларидан афсус-надомат чекиб бармоқларини тишлаб қолишлари ҳақида огоҳантириб ўтилади.
Сўнгра айрим пайғамбарларнинг қиссалари зикр қилиниб, уларни ёлғончи қилган кофир қавмлар қандай азоб-уқубатларга ва ҳалокатларга гирифтор бўлганлари эслатилади.
Сура ниҳоясида эса Раҳмон бандалари - ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифатлари ва уларни жаннат неъматларига эришишларига сабаб бўладиган хулқ-атворлари тасвирланади.
Қуръони Каримда, Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган барча Илоҳий Китоблар Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи Китоб, деб аталаверади. Ушбу сурага ном бўлган Фурқондан мурод эса, Оллоҳ таоло нозил қилган сўнгги Китоб бўлмиш Қуръони Азимдир.

Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан

1. Оламлар (яъни, инс ва жин олами) учун (Охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом)га Фурқон - Куръонни нозил қилган Зот - Оллоҳ Баракотли - Буюкдир.
Ушбу муборак суранинг илк ояти “Таборак” калимаси билан бошланади ва Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг баракот Соҳиби эканлигини, яъни, жамийки хайру барака Ёлғиз Унинг Қўлида эканлигини эслатиб, бандаларига ато этган энг баракотли неъмати Ўзининг Каломи Қуръони Мажид эканли-гини таъкидлайди. Жаноби Ҳақ бу ўринда Қуръонни Фурқон яъни, бўлиб-ажратиб бергувчи деб атайди. Дарҳақиқат, ҳар бир мусулмон инсон учун ҳақ билан ботилни ажратиб бергувчи ягона мезон Қуръондир. Ким мўмин-у ким кофир эканлигини хдм, нима яхши-ю нима ёмон, нима савобу нима гуноҳ, нима ҳалол-у нима хдром эканлигини ҳам мусулмон инсон Қуръон оятларини ўқиб, тадаббур қилиш билан ажратиб олади. Ушбу Китоб мўмин учун Ҳақ Йўлни кўрсатиб, ботил йўллардан ажратиб беради, бошқача айтганда, Оллоҳ таолонинг Раҳматига - жаннатига олиб борадиган Йўл қайси-ю, Унинг азобига - дўзахига олиб борадиган йўллар қайси эканлигини аниқ ажратиб - кўрсатиб беради. Мана шу муборак Каломни Жаноби Хдқ субҳонаху ва таоло Ўзининг буюк бандаси ва суюкли Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга токи у зоти бобаракот бутун инс ва жин олами учун энг сўнгги огоҳлантиргувчи бўлсинлар деб нозил қилди.
Ояти каримада Ҳақ таоло Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламни “Менинг бандам” деб шарафлайди ва бу билан Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам ибодат-бандаликда энг юксак чўққида - Оллоҳ таолонинг Ўзи у зотни “Менинг бандам” дейдиган улуғ ва олий мақомда эканликларини таъкидлайди хдмда Оллоҳ таоло яратган халқнинг энг улуғи бўлган Инсоннинг энг олий фазилати Оллоҳнинг бандаси - кули бўлиш эканлигини таъкидлайди. Зотан, хдр бир мўмин-мусулмоннинг энг буюк орзуси «мени ҳам Оллоҳ бандам деса эди» деган орзудир. Кимгадир ёки нимагадир кул бўлиш инсоннинг хилқатида бор бўлган хислатдир. Бировлар Оллоҳнинг махлуқотига - тоғ, тош, куёш, ой ёки олов каби нарсаларга, ёхуд ўзлари қўллари билан ясаб олган бут-санамларга сиғиниб қуллик қилсалар, бошқа бировлар дунёга, мол-давлатга, мансаб-лавозимга кул бўлиб яшайдилар. Биров ўзига ўхшаган бир махлуққа - инсонга куллик қилиб, унинг истак ва хоҳишларини ўзига фарз билиб кун ўтказса, яна бири ўз нафсига, унинг ҳою-ҳавасларига бандадир. Бу тоифаларнинг барчаси йўлдан озган, агар махлуқларга қуллик қилишдан тийилиб, тавба қилмасалар, Ҳидоят йўлига юрмасдан дунёдан ўтиб кетсалар, у ҳолда ёлғон дунё деб чин Охиратларини куйдирган бахтсиз бандалардир. Лекин, алҳамдулиллоҳ, ҳаёти дунёда шундай инсонлар ҳам бўлган, бор ва иншооллоҳ, келажакда ҳам бўлурки, улар буюк Оллоҳдан ўзга ҳеч ким ва ҳеч нарсага қуллик қилмайдиган, аксинча Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзига ибодат - бандалик қиладиган ва бу буюк кулликни ўзлари учун энг улуғ шараф деб биладиган мусулмонлардир, Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг энг буюк Бандаси ва энг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнингумматлари - издошларидир.

2. (Оллоҳ) шундай Зотки, осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Уникидир, Унинг боласи йўқдир, подшоҳликда Унинг учун бирон шерик йўқдир ва У барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйгандир.
Ушбу ояти каримада Оллоҳ таоло Ўзининг буюк Сифатларидан тўрт сифатни зикр қилади: биринчи Сифат: “(Оллоҳ) шундай Зотки, осмонлар ва Ернинг подшоҳлиги Ёлғиз Уникидир”. Осмонлар ва Ердаги жамийки нарсанинг Ҳақиқий Подшоҳи - Эгаси Ёлғиз Оллоҳ таолодир. Бас, У Ўз мулки - мамлакатини Ўзи хоҳлагандек тасарруф қилишда мутлақ салтанатга ҳам Эгадир. У Ўз мулкидаги барча нарсанинг устида чексиз Қудратга ҳам Эгадир - У Ўзи хоҳлаган нарсани йўқдан бор қилади - яратади, хоҳлаган нарсасини йўқ қилади, хоҳлаганига ҳаёт беради, хоҳла-ганини ўлдиради ва Ўзининг Илоҳий Ҳикмати андозасида Ўзи хоҳлаган иш-амалга буюради, Ўзи хоҳлаган ишдан қайтаради.
Иккинчи Сифат: “Унинг боласи йўқдир” - ушбу жумла “Ийсо Масиҳ Оллоҳнинг ўғли”, дейдиган масиҳийларга, “Узайр Оллоҳнинг ўғли”, дейдиган яҳудларга ва “Малоикалар Оллоҳнинг қизлари”, дейдиган динсиз мушрик кимсаларга қарши Илоҳий Раддиядир. Оллоҳ таоло ҳеч кимга муҳтож эмас, барча Унга муҳтождир. Жумладан У Буюк Зот оила, фарзандга муҳтож бўлиш айбидан мутлақо Покдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадиси Қудсийда шундай дейилади: Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Оллоҳ таоло шундай деди: “Одам боласи Мени ёлғончи қилди. Ҳолбуки, унинг бундай қилишга ҳаққи йўқ эди. Яна у Мени ҳақорат ҳам қилди. Ҳолбуки унинг бундай қилишга ҳам ҳаққи йўқ эди. Мени ёлғончи қилгани шуки, унинг даъвосича, Мен уни Қиёмат Куни аввал қандай бўлган бўлса, ўшандай ҳолатда қайта тирилтира олмас эмишман. У Мени ҳақорат қилгани: “Оллоҳнинг боласи бор”, деганидир. Мен оила ва фарзанд тутиш айбидан Покдирман”. “Саҳиҳи Бухорий” ва “Саҳиҳи Муслим”да ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда Жаноби Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Оллоҳдан кўра эшитган азийятига сабр қилгувчироқ ҳеч ким йўқ. Улар (яъни, кофирлар) “Оллоҳнинг боласи бор”, дейишади, У эса яна уларга ризқ ҳам, соғлик ҳам бераверади”, деб марҳамат қилганлар. Демак, Оллоҳнинг Бирлигини - Танҳо Маъбуди барҳақлигини тан олмаслик Оллоҳнинг Борлигини тан олмаслик билан баробар куфрдир. Ахир, Осмонлар ва Ердаги барча нарсани, ўшалар ичида Узайрни ҳам, Ийсони ҳам, малоикаларни ҳам Ёлғиз Ўзи яратган бўлса, ҳамма нарса - хоҳлайдими-хоҳламайдими -УнингЎзига бўйсуниб турган бўлса, қандай қилиб ўша махлуқлардан кимдир бирови Холиққа фарзанд бўлиши мумкин?! Албатта, Оллоҳ таборака ва таоло ҳар қандай айбу нуқсондан, жумладан фарзанд тутиш айбидан ҳам мутлақо Покдир.
Учинчи Сифат: “подшоҳликда Унинг учун бирон шерик йўқдир” - чунки мутлақо тенгсиз Қудрат, чексиз Билим ва Ҳикмат Соҳиби бўлган Оллоҳ таоло ҳеч қандай шерик ёки ёрдамчига муҳтож эмасдир.
Тўртинчи Сифат: “У барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйгандир”. Яъни, борлиқдаги жонли-ю жонсиз, катта-ю кичик нарсаларнинг барча-барчасини Танҳо Ижодкори Оллоҳ таолодир, бирон нарса ёки кимса ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган эмас, балки уларнинг ҳар бирини Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло йўқдан бор қилиб, ҳар бирига ўзига хос сифатлар ато этиб, ҳар бирининг тақдирини аниқ белгилаб қўйгандир.
Ушбу оятда зикр қилинган Илоҳий сифатлар Ихлос сурасида тўласича мужассамдир: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «У - Оллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У Якка-ю Ёлғиздир). Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўратади, аммо У ҳеч кимга мухдож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Оллоҳнинг ўғил-қизи хдм, ота-онаси ҳам йўқдир. У Азалий ва Абадий Зотдир). Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир”. (Ихлос сураси, 1-4-оятлар).

3. (Мушрик кимсалар) эса, У Зотни қўйиб, бирон нарса ярата олмайдиган, (балки) ўзлари яралгувчи бўлган, (ўзгалар у ёқда турсин, ҳатто) ўзларига ҳам бирон зиён ё фойда етказишга эга бўлмайдиган ва на (бировларга) ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на қайта ти-рилтиришга эга бўлмайдиган «илоҳлар»ни ушлаб олдилар (яъни, ўшаларга сиғиндилар).
Яъни, Қурайш қабиласидаги мушрик кимсалар, балки ҳамма замон ва макондаги барча мушриклар ҳам Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига ибодат қилишдан бош тортадилар ва ўзларича бизга Оллоҳ хузурида қувват-ҳимоячи бўлади, бизларнинг гуноҳларимизни Оллоҳдан сўраб шафоат қилади, деб турли-туман бут-санамларни ўзлари учун илоҳ қилиб оладилар ва токи ўша ўзлари ясаб олган, “олиҳа”ларига сиғиниб - чўқинмагунлари-ча кўнгиллари таскин топмайди. Ажабки, улар иззат-кувватни энг хор ва ожиз нарсалардан истайдилар - Қудратли Холиқдан эмас, ожиз махлуқлардан, жонсиз бутлардан сўраб дуо-илтижо қиладилар. Энг кулгили, балки энг ачинарли жойи, мушрик кимсалар ўзлари сиғиниб топинадиган бутларини тош, ёғоч, темир ва бошқа нарсалардан ўз қўллари билан ясаб оладиларда, кейин уларни илоҳлар, деб, яъни Ер-у осмонларни, бутун коинотни яратган Оллоҳ таолонинг шериклари, деб даъво қиладилар ва: “Мана шу (бизлар сиғинаётган бутларимиз) Оллоҳ ҳузурида бизнинг қўлловчиларимиз бўлади”, дейдилар.
Мушрикларнинг нақадар нотавон кимсалар эканликлари ҳақида бошқа бир оятда ўта ибратли мисол келтирилади: “Эй инсонлар, сизлар Оллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутлар ҳақида бир зарбулмасалга қулоқ тутингиз! - Аниқки, агар фаразан барчалари бирлашганларида ҳам, ҳатто бир дона чивинни ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни қутқариб ҳам ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”. (Ҳаж сураси, 73-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло томонидан келтирилган ва ҳақиқат эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайдиган бу ибратли мисол мушрик-бутпарастларнинг нақадар нодон кимсалар эканликларини аниқ-равшан кўрсатиб берадиган Илоҳий ҳужжат-далиллардан биридир.
Дарҳақиқат, ақалли бир чивинни ҳам ярата олмайдиган тош, кесак ва ёғочларни илоҳ деб сиғинадиган бутпарастдан-да нодонроқ кимса бўли-ши мумкинми?! Ахир ўша жонсиз бут-санамлар, агар фаразан барчалари бирлашганларида ҳам, обидлари уларнинг олдиларига ҳадя қилиб келтириб қўйган ширинликларни энг ҳақир ҳашарот бўлган чивин тортиб олиб кетадиган бўлса ўшани ундан қайтариб олишга ҳам қодир эмаслар-ку?! Бас, мана шу аён ҳақиқатни ўз кўзлари билан кўриб-билиб туриб, ана ўша ожиз-нотавон бутларга дуо-илтижо қиладиган, улардан ҳожатларини раво қилишини сўраб ялиниб-ёлворадиган кимсалардан-да ақлсизроқ кимса бўлиши мумкинми?! Агар ақлий жиҳатдан ожиз бўлмасалар улар ана ўша нотавон тош-ёғочлардан ҳожатларини сўрармидилар?! Агар чекдан ошган нодон ва жоҳил бўлмасалар ўша ўзлари ясаб олган жонсиз бутларини Ер-у осмонларни ва улардаги бор жонли-ю жонсиз махлуқотни йўқдан бор қилган Парвардигори оламга - Танҳо Маъбуди Барҳақ бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога шерик деб билармидилар?! Албатта, йўқ!

4. Кофир бўлган кимсалар: «(Қуръон) фақат (Муҳаммад) ўзи тўқиб олган бир ёлғондир. Унга бу (ёлғонни тўқишда) бошқа бир қавм (айрим аҳли Китоблар) ёрдам қилган», деб куфр келтирдилар ва бўҳтон қилдилар.
Калбий ва Муқотил айтади: “Ушбу ояти Макка мушрикларидан бўлган Назр ибн Ҳорис ҳақида нозил қилинган. У аҳли китоблардан Аддос, Ясор ва Жабр исмли Таврот Китобини ўқиб, ундаги оятларни сўзлаб юрадиган кишиларнинг Исломни қабул қилганларини ва Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига қатнаб юрганларини кўриб, оятда зикр қилинган сўзларини айтганида, Оллоҳ таоло бу сўзларни зулм ва бўҳтон эканлигини айтиб рад қилди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Назрга ўхшаган кофирларнинг Каломуллоҳ ҳақида қилган мазкур бўҳтонларига бошқа оятларда ҳам ниҳоят даражада ҳаққоний, мантиқий ва ўта кескин раддия берилади: “Балки улар: «Уни (яъни, Қуръонни Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дерлар?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Оллоҳни қўйиб кучларин-гиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура келтиринглар-чи!” (Юнус сураси, 38-оят).
Ушбу ояти карима Макка мушрикларига ва дунёдаги қолган барча мушрик-кофирларга ўта оддий ва шу билан баробар ўта мантиқий бир савол билан мурожаат қилади. Яъни, кимда-ким Қуръоннинг Каломуллоҳ эканига ишонмайдиган бўлса, уни Муҳаммаднинг ўзи ичидан чиқариб тўқиб айтмоқда, дейдиган бўлса, у ҳолда ўша кимсалар қўлларидан келган барча воситаларни ишга солиб, Оллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларини ҳам ёрдамга чақириб, ҳаммалари бир бўлиб, лафзи ва маъноси Қуръон каби етук, мукаммал ва ҳеч қачон, ҳеч ким томонидан ўзгартиришнинг имкони бўлмаган биргина сурани келтирсинлар-чи!
Асло келтира олмайдилар! Бу иш Макка мушрикларининг ҳам, улардан кейин дунёга келиб-кетган бирон кимсанинг ҳам кўлидан келмади, демак, ҳеч кимнинг қўлидан келмаслиги аниқдир.
“Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Куръонни ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, агар бир-бирларига бу ишда ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар”. (Ал-Исро сураси, 88-оят). Яна бошқа бир сурада шундай дейилади: “Агар Биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангизлар, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринглар ва Оллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринглар - агар ростгўй бўлсангизлар. Энди агар бундай қилолмасангизлар - ҳаргиз қилолмайсизлар ҳам - у ҳолда кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзаҳдан қўрқингларки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир.” “(Бақара сураси, 23-24-оятлар).
Ҳақиқатан, Қуръони Карим Оллоҳ таолонинг энг улуғ Мўъжизасидир. Оллоҳ таоло барча пайғамбарларига мўъжизалар юборган, лекин Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга юборган Қуръонидек Мўъжизани у зотни бошқа бирон пайғамбарга юбормаган.
Ушбу Буюк Калом фасоҳат ва балоғатда (гўзаллик ва комилликда) шундай олий мақомдаки, бу юксакликка кўтарилиш башар тоқатидан ташқари бўлган бир ишдир.

5. Яна улар дедилар: «(Бу) аввалгиларнинг афсоналаридир, (Муҳаммад) уларни кўчириб олган. Бас, (бу афсоналар бировлар томонидан) унга эрта-ю кеч ўқиб берилур».
Дарҳақиқат, мушрик-кофирларнинг орасида ояти каримада мазкур бўлган сўзларни айтган кимсалар ҳам бор эди. Ана шундай даъвогарлардан бири Макка мушрикларидан Назр ибн Ҳорис исмли кимса эдики, муфассир уламоларнинг айтишларича, ояти кариманинг нозил қилинишига ана ўша мушрикнинг айтган сўзлари сабаб бўлган. У кимсанинг касби тижорат бўлгани учун Форс, Рум ва бошқа юртларга қатнаб турар, у жойларда эшитгани - ажамларнинг “Рустами достон”, “Калила ва Димна”, каби афсоналарини ёдлаб олиб, Маккага қайтиб келгач, ўзининг ҳамтовоқларига айтиб берар ва: “Муҳаммаднинг қадимда ўтган умматлар ҳақида айтаётган сўзлари ҳам мана шунга ўхшаган афсоналар”, деб, мутлақо ҳақиқат бўлмаган бемаъни даъволар қилар эди.

6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз уларга) айтинг: «Уни осмонлар ва Ердаги (барча) сир-асрорни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У Мағфиратли Меҳрибон бўлган Зотдир».
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз уларнинг сўзларини рад этиб, Ҳақни ҳақ қилиб айтингки, ушбу Қуръонни бирон инсон ёза олмайди, уни осмонлар ва Ердаги яширин сирларни, яъни, ғайб оламини биладиган Зот нозил қилгандир. Шунинг учун ҳам Қуръон оятлари сизларни ўз фасоҳат ва балоғати билан ожиз қолдирди - сизлар унга ўхшаган бирон оят келтира олмадингиз ва ҳеч қачон келтира олмайсизлар ҳам. У Китобда ўтмишда бўлган воқеалар ва келажакда бўладиган ҳодисалар ҳақида шундай хабарлар берилдики, ғайб сирларини Билгувчи Зотдан ўзга бирон кимса улардан хабардор эмасдир. Бас, сизлар қандай қилиб Қуръон оятларини аввалгилардан қолган афсоналар дея оласизлар?!
“Албатта У Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир”.
Яъни, Оллоҳтаоло азалий - абадий Мағфират ва Марҳамат Соҳибидир. Шунинг учун ҳам У айтаётган ноҳақ ва бўҳтон сўзларингиз учун сизларни дарҳол азоб-уқубатга гирифтор қилмайди, ҳолбуки, сизлар бу бўҳтонларинигиз сабабли устингиздан тинмай азоб ёғилишига лойиқ ва мустаҳикдирсизлар. У Меҳрибон ва Мағфиратли Зот сизларнинг тавба қилиб Тўғри Йўлга юришларингизни ва аввал қилган гуноҳларингизни кечириб юборишни истайди. Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада ҳам очиқ айтилгандир: “Ахир, улар Оллоҳга тавба қилиб, У Зотдан мағфират қилишини сўрамайдиларми?! Оллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон-ку!” (Моида сураси, 74-оят).
Яъни, қачонгача улар ўзларининг сохта эътиқодларида, ботил сўзларида оёқ тираб тураверадилар?! Ахир, ширкдан тавба қилиб, Ёлғиз Оллоҳга қайтиб ҳақиқий мўмин-мусулмон бўлмайдиларми, Ундан қилиб ўтган гуноҳларини мағфират қилишини сўраб дуо-илтижолар қилмайдиларми?! Ахир Оллоҳ таоло кечирим сўраган бандаларини Кечиргувчи, Ёлғиз Ўзига ибодат қилган бандаларига беҳад Меҳрибон Зот-ку!
Субҳоналлоҳ! Яратган Парвардигоримизнинг Лутфу Карам ва Раҳмати нақадар кенг! Ўзининг ҳаққига шунча ёлғонлар тўқиган, туҳмат-бўҳтонлар қилган кимсаларни ҳам “тавба қилинглар, мағфират сўранглар, Мен гуноҳларингизни кечириб, сизларга Ўз Меҳру Марҳаматимни кўргузай”, деб иймонга, Исломга чорламоқда!

7-8. Яна улар (масхара қилишиб) дедилар: «Нега бу Пайғамбар (оддий одамлардек) таом ер ва бозорларда юрар?! Унга (пайғамбарлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта туширилиб, у билан бирга (одамларни) огоҳлантиргувчи бўлса эди. Ёки унга (осмондан) хазина ташланса (ва у бозорларда савдо-сотиқ билан тирикчилик ўтказмай ўша хазинадан сарф қилиб яшаса) эди, ёхуд унинг учгун бир боғ бўлиб, у (фақат ўша боғдан) еб-ичса эди». Золим кимсалар (мўминларга): «Сизлар фақат бир сеҳрланган - ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз», дедилар.
Ибн Исҳоқ, Ибн Жарир ва Ибн Мунзир Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилишларича, Макка мушрикларининг катталаридан Утба ибн Робийъа, Абу Суфён ибн Ҳарб, Назр ибн Ҳорис, Абул-Бахтарий ибн Ҳишом, Валид ибн Муғийра, Абу Жаҳл ибн Ҳишом ва бошқалар тўпланишиб бир-бирларига: “Муҳаммадга одам юборинглар ва у билан сўзлашиб, баҳслашиб, уни оқлаб қўйинглар”, дейишди. Улар юборган одам келиб: “Эй Муҳаммад, қавмингнинг улуғлари сен билан гаплашиб олиш учун тўпландилар”, деди. Бас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига келган эдилар, улар: “Эй Муҳаммад, бизлар сени оқлаб кўйиш учун чақиртирдик. Бас, агар сен айтаётган сўзларинг билан мол-дунё топмоқчи бўлсанг, биз сенга ўз молларимиздан тўплаб берайлик, агар мансаб-мартабани кўзлаётган бўлсанг, биз сени улуғимиз, деб эълон қилайлик, агар подшоҳ бўлмоқчи бўлсанг, биз сени ўзимизга подшоҳ қилиб олайлик”, дейишди. Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Мен сизлар айтаётган нарсаларни нима қиламан? Мен сизларга келтирган нарсани сизлардан мол-дунё талаб қилиш учун ёки сизларнинг улуғингизга айланиш учун ёки сизларга подшоҳ бўлиш учун келтирганим йўқ, балки Оллоҳ мени сизларга Элчи қилиб юбор-ди ва менга Китоб нозил қилиб, мени сизларга хушхабар етказувчи ва огоҳлантирувчи бўлишимни амр қилди. Бас, мен сизларга Парвардигоримнинг Рисолатини еказдим ва сизларга самимий-рост сўзладим. Энди агар сизлар мен келтирган нарсани қабул қилсангизлар, у сизларнинг дунё ва Охират-даги насибангиз бўлади, (яъни, жуда катта манфаатга эга бўласизлар), агар рад этадиган бўлсангизлар, у холда мен то Оллоҳ ўртамизда Ўз Ҳукмини чиқаргунича, сабр қилурман”. Шунда улар: “Эй Муҳаммад, агар сен бизнинг сўзларимизни қабул қилмайдиган бўлсанг, у ҳолда агар чиндан хдм ўзинг даъво қилаётганингдек Пайғамбар бўлсанг, биз сенинг Парвардигоринг наздидаги манзилат-мартабангни билишимиз учун ўша Парвардигорингдан сўра, сенинг ёнингга бир фариштани юборсин, у сен айтаётган сўзларни рост деб тасдиқлаб турсин ва сенинг томонингда туриб бизга мурожаат қилсин, яна ундан сўра, сенга олтин-кумушдан боғу бўстон ва қасрлар куриб берсин, сени бизлар кўриб турган муҳтожликдан чиқариб юборсин, чунки сен ҳам худди бизлар каби бозорларда савдо-сотиқ қилиб ризқ истаб юрибсан”, дейишди. Бас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен ҳеч қачон бундай қилмайман - Парвардигоримдан сизлар айтаётган нарсалар-нинг биронтасини ҳам сўрамайман. Чунки мен бунинг учун юборилган эмасман. Оллоҳтаоло мени мўминларга жаннат ҳақида хушхабар элтгувчи ва кофирларни дўзах азобидан огоҳлантиргувчи қилиб юборгандир”, дедилар. Шунда Оллоҳтаоло ушбу оятларни нозил қилди. (“Тафсири Мунийр”дан).

9. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қаранг, улар Сиз учун қандай мисоллар келтирдилар-а?! Бас, улар (Ҳақ Йўлдан) оздилар. Энди улар Тўғри Йўлни топишга қодир эмаслар.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушрик-кофир кимсалар Сизни бир камбағал-муҳтожсан, деб айбласалар, бир сеҳрланган-ақлдан озган деб туҳмат қилдилар, гоҳо ёлғончисан деб даъво қилсалар, гоҳо “Муҳаммад ҳам бир шоирда, деб иғво қилдилар. Бу каби сўзлари билан улар ўзларининг тамоман ақлсиз кимсалар эканликларини намойиш қилдилар, Ҳақ билан ноҳақни мутлақо ажрата олмасликларини кўрсатдилар. Улар ўзларининг туғён ва залолатларида шу қадар адашиб кетдиларки, бу ҳолларида ҳеч қачон Тўғри Йўлни топишга қодир бўлмайдилар!

10.    (Оллоҳ шундай) Баракотли - Буюк Зотдирки, агар хоҳласа, Сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни, улар айтган боғу-хазинадан) яхшироқ нарсани - остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни пайдо қилур ва Сиз учун қаср-саройларни барпо қилур.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, дунё ва Охиратдаги хайру бараканинг барчаси Парвардигорингиз Қўлидадир. Агар У Зот хоҳласа мушрик-кофир кимсалар талаб қилаётган нарсалардан яхшироғини Сизга мана шу ҳаёти дунёнинг ўзида ато этади, яъни, Сизга Охират диёрида ато этишни ваъда қилган жаннат-боғларни ва муҳташам қасрларни, беҳисоб бойлик-хазиналарни мана шу дунёдаёқ ато этади. Бу иш Оллоҳучун осондир. Лекин Оллоҳ таоло у неъматларни Сиз учун ўткинчи дунёда эмас, мангу Охиратда бўлишини ихтиёр қилди, токи Сиз дунёга машғул бўлиб зиммангиздаги буюк Рисолат - Элчиликни адо этишдан қолмаслигингиз учун Оллоҳ таолонинг иродаси шундай бўлди.
Хайсума розияллоҳу анҳу айтади: “Пағамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Агар ҳоҳласангиз биз Сизга Ер хазиналарини ва уларнинг очқичларидан илгари бирон Пайғамбарга ато этмаган, келажакда ҳам бирон кимсага берилмайдиган бойликларни ато этамиз ва бу хазиналар Сиз учун Оллоҳ таоло ҳузурида - Охират диёрида ваъда қилинган бирон нарсани камайтирмайди”, дейилган эди. Аммо у зот “Ўша неъматларнинг барчаси мен учун Охиратда жамланса”, дедилар. (“Тафсири Мунийр”дан).
Яна бир муборак ҳадисларида ҳам айтдилар: “Парвардигорим мен учун Макка ерини олтин қилишни таклиф этди, лекин мен: “Йўқ, ё Роббим, мен бир кун оч, бир кун тўқ юрайин. Оч қоладиган куним Сенга та-зарруъ ва дуо-илтижо қилурман, тўқ бўлган куним эса, Сенга ҳамду сано ва шукроналар айтурман!”, дедим.
Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам ўзлари учун фақирликни танлаганларининг сабаблари кўпдир. Биринчидан, агар у зот бой-бадавлат бўлганларида, одамлар у кишига дунё илинжида эргашган бўлар эдилар. Бас, Оллоҳ таоло Ўзининг Элчиси учун фақирликни ихтиёр этди. Токи ким у кишига эргашмоқни мақсад қилса, фақат Охират саодатини истагани учун мақсад қил-син, Иккинчидан, Оллоҳтаоло фақир-мискинларнинг қалбларига Раҳмат назари билан боқиб Ўз Элчисини ҳам фақир бўлишини ихтиёр этди, токи фақир кишилар Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг ҳам фақир киши эканликларини билиб тасаллий топсинлар. Учинчидан, Пайғамбар алайҳис-саломнинг фақир камбағал бўлганлари Оллоҳтаоло наздида дунё нақадар арзимас нарса эканлигига бир далилдир. Бу ҳакда Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам айтган эдилар. “Агар Оллоҳ таолонинг наздида дунёнинг бир пашша қанотича вазни-қиймати бўлганида эди, кофирга ундан бир ютум сув ҳам бермаган бўлур эди”. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).

11. Йўқ, улар (Қуръон оятларига боқмайдилар, чунки улар Қиёмат) Соатини ёлғон, деганлар. Соатни ёлғон деган кимсалар учун Биз ловуллаган оловни - дўзах ўтини тайёрлаб қўйгандирмиз.
Яъни, мушрикларнинг Оллоҳ таоло Танҳо Маъбуди Барҳақ эканлигини инкор этишлари ҳам, Қуръон Каломуллоҳ эканлигини рад этишлари ҳам, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончи қилишлари ҳам, У Зотдан ҳеч ақл бовар қилмайдиган нарсаларни талаб қилишлари ҳам ҳамма-ҳаммаси фақат бир нарса сабабли - улар ҳар бир инсон ҳисоб-китоб қилинадиган Қиёмат Соати албатта келиши муқаррар эканлигига ишонмагнлари сабаблидир. Чунки Қиёмат борлигига иймон келтирган инсон улар каби оғзига келганини ўтлайвермайди, балки ҳар бир сўзни оқибатини ўйлаб, Эртага жавоб беришини ҳис қилиб, кейин сўзлайди. Энди кимда-ким у Соатни ёлғон деса ва шундай ботил эътиқод билан дунёдан ўтадиган бўлса, Оллоҳ таоло ундай кимсалар учун мангу ловиллаб ёниб турадиган дўзахни яратиб қўйгандир.

12. (Дўзах) уларни узоқ жойдан кўрган вақтидаёқ унинг хайқириқ ва бўкиригини эшитурлар.
Яъни, қачонки дўзах Қиёмат Соатини ёлғон деган кимсаларга олисдан - ҳадиси шарифда ворид бўлишича, беш юз йиллик масофадан кўрингандаёқ, улар дўзахнинг ғазабдан ҳайқираётганини ва унда ёнаётган олов тиним билмасдан ловуллаб - бўкираётганини эшитиб, қочганини жой топа олмай қоладилар!
Дарҳақиқат, Оллоҳ таолонинг кофирлар учун тайёрлаб қўйган азоби бўлмиш дўзахнинг важоҳати шу қадар мудҳиш эканки, уни кўрган нафақат кофирлар, балки мўминлар ҳам даҳшатга тушар эканлар. Ибн Жарийр Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинишича, жаҳаннам бир марта оҳ тортганида бирон муқарраб фаришта ва бирон пайғамбар қолмасдан титроққа тушиб юзлари билан ерга йиқиладилар, ҳатто Иброҳим алайҳис-салоту вас-салом ҳам тиз чўкканларича “Роббим бу Кун мен Сендан ёлғиз ўзимни сўрайман”, деб илтижо қилади. (“Тафсири мунийр”дан)

13-14. Қачон улар кишанланган ҳолларида (дўзахдан) тор бир жойга ташланганларида ана ўша жойда (ўзларига) ўлим тилаб қолурлар. (Шунда уларга дейилур): «Сизлар бугун бир ўлимни эмас, кўп ўлимларни тиланглар (чунки сизлар бутун умрларингизни куфру исёнда ўтказганларингиз учун кўпдан-кўп азоб-уқубатларга дучор бўлурсиз»),
Юқоридаги ояти каримада кофирлар жаҳаннамни олисдан кўрганларидаги аҳвол тасвирлангач, энди ушбу оятларда уларнинг қай ҳолатда дўзахга ташланишлари ва у жойларда не аҳволга тушишлари ҳақида хабар берилади. Бу ўта даҳшатли манзара бўлиб, Оллоҳ таоло ҳар бир ко-фирни бир вақтнинг ўзида устма-уст бир неча азобга гирифтор қилади: аввало улар дўзахга шунчаки итқитиб юборилмайди, балки қўл-оёқлари қимирлай олмайдиган қилиб боғланиб кишанланган ҳолларида ташлана-дилар, иккинчидан дўзах улар учун шу қадар тор-у танг жойга айланадики, ёниш азоби устига сиқилиб-эзилиш азоби ҳам қўшилиб, улар тилларидан бошқа аъзоларини қимирлата олмай қоладилар. Тиллари эса: “Вой ўлим, жон ўлим, қаёқдасан, кела қолмайсанми?”, дейди ва ўлим улар учун энг тансиқ неъматга айланиб қолади. Шунда уларга айтилади: “сизлар бугун фақат бир бор ўлим сўрамангалар, балки кўп бор ўлим сўранглар, чунки сизлар ҳали шундай хилма-хил, бири биридан қаттиқроқ ва ҳеч қачон тўхтамайдиган-тугамайдиган азоб уқубатлар билан азобланасизларки, ўзларингиз учун қанча ўлим сўрасангизлар ҳам камлик қилади”.
Уламолар айтадилар: “Кофирларнинг борар жойлари бўлган дўзахнинг тортанг бўлишининг сири, уларнинг қалблари худди шундай тор ва танг эди, шу қадар тор эдики, у қалбларга нури иймон сиғмаган эди. Қалбларидан иймон жой олган “мўминларнинг борар жойлари эса, бениҳоя кенг бўлган ва эни осмонлар ва Ерга тенг бўлган жаннатлардир”. (Оли-Имрон сураси, 133-оят)”

15-16. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга) айтинг: «Ўша (дўзах) яхшироқми ёки тақводор зотларга ваъда қилинган, улар учун мукофот ва борар жой бўлган мангу жаннатми?!” Улар - ўша жойда мангу қолгувчи бўлган кишилар учун хоҳлаган нарсалари (муҳайёдир). Бу Парвардигорингиз зиммасидаги сўралгувчи ваъда бўлди.
Юқорида Қиёмат Кунига ва у Кунда ҳисоб-китоб бўлишига ишонмаган кимсаларга бериладиган ҳақли жазо - дўзах азоби баён қилингач, ушбу оятларда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўз Элчисига гўё шундай амр қилади: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз мушрик-кофир кимсалардан сўраб кўринг-чи, улар учун ўша жон чидагис азоб-уқубатлар яхшироқмикан ёки Оллоҳдан қўрқадиган, Унинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтадиган мўмин бандаларига ваъда қилинган мангу жаннат ва у жойда абадул-абад бахт-саодат ва роҳат-фароғатда яшаш яхшироқми?! Агар улар, албатта, жаннат яхши дейдиган бўлсалар, - ҳолбуки, бунда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир, - у ҳолда нега улар ўзларини тўппа-тўғри дўзахга олиб бориб ташлайдиган куфр ва ширк йўлига тушиб олдилар ва ўзларининг бу ботил йўлларидан чиқиб, иймон ва тақво йўлига юришни хоҳламаяптилар?! Албатта жаннат фақат тақволи мўминларга ваъда қилинган, уларнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган солиҳ амаллари учун мукофот қилиб бери-ладиган фақат уларнинг борадиган жойлари бўлган мангу маскандир. Жаннатда мўминлар учун кўнгиллари тилаган барча нарса муҳайёдир ва улар ўша жойда абадул-абад барҳаёт бўлурлар “Бу Парвардигорингиз зиммасидаги сўралгувчи ваъда бўлди”.
Уни мўминлар Оллоҳ таолодан бир умр сўрайдилар: “Парвардигоро, бизларга ҳам Ўз элчиларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато қил ва бизларни Қиёмат Кунида шарманда қилмагил! Албатта Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан”. (Ол-и Имрон сураси, 194-оят). Уни мўминлар учун Оллоҳ таолонинг нурдан яратган бегуноҳ махлуқоти бўлмиш малоикалар ҳам дуо-илтижо қилиб сўрайдилар: “Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жан-натларга дохил қилгин. Албатта Сенинг Ўзинггина Кудрат ва Ҳикмат Соҳибидирсан. Ўзинг уларни ёмонликлардан асрагин. Кимни ўша Кундаги (Қиёматдаги) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан, унга раҳм-шафқат қилибсан. Мана шу буюк саодатдир”. (Ғофир сураси, 8-9-оятлар).

17-18. (Оллоҳ) уларни (яъни, мушрикларни) ҳам, улар Оллоҳни қўйиб ибодат қиладиган нарсаларни ҳам тўплаб (у бутларга): «Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизларми ёки уларнинг ўзлари (Тўғри) Йўлдан оздиларми?», дейдиган Кунда; Улар дерлар: «Эй Пок Парвардигор, бизлар учун Сендан ўзга бирон дўст тутиш жоиз бўлган эмасдир (бас, қандай қилиб ўзгаларни бизга бандалик қилиб сиғинишга мажбурлаб йўлдан оздирайлик)?! Лекин Сен уларни ва ота-боболарини (узоқ умр ва мўл-кўл ризқу рўз билан шундай) фойдалантирдингки, ҳатто улар (Сенинг Ўзингни) эслашни ҳам унутдилар ва ҳалок бўлгувчи қавм бўлиб қолдилар”.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло жамийки халойиқ бир буюк майдонга - маҳшаргоҳга тўпланадиган Қиёмат Кунидан бир лавҳани - ҳаёти дунёда Ёлғиз Оллоҳтаолодан ўзга нарса ва кимсаларга сиғиниб ўтган мушрик кимсалар ва уларнинг маъбудлари рўбарў қилинганларида бўладиган савол-жавобни зикр қилади. Ояти карима очиқ ва равшан далолат қилишича, ўша Кунда Ҳақ таоло мушрик-кофир кимсалар ўзлари учун илоҳ қилиб олган малоикалардан, Ийсо ва Узайр алайҳимас-саломдан, бут-санамлардан, уларни тилга киритиб, шунингдек, фиръавн каби ўзларини илоҳ деб эълон қилган подшохдардан: “Менинг анави бандаларимни сизлар йўлдан оздирдингизларми ёки уларнингўзлари (Тўғри) Йўлдан оздиларми?”, деб сўрайди.
Шунда мушриклар илоҳ қилиб олган кимсалар ва нарсаларнинг барчаси бир овоздан: “Эй Пок Парвардигор, биз учун ҳеч бир ҳолда Сендан ўзга бирон нарса ёки кимсани дўст тутиш дуруст бўлган эмас-ку, демак, бошқа бирон кимса учун ҳам Сендан ўзгага сиғиниш-ибодат қилиш жоиз эмасдир. Бас, биз уларни ҳеч қачон бизларга ибодат қилинглар, деб даъват қилган эмасмиз, бу ишни уларнинг ўзлари бизнинг амримизсиз ва розилигимизсиз қилдилар, биз уларнинг ўзларидан ҳам, келтирган ширкларидан ҳам безормиз. Чунки биз Сендан ўзга бирон Дўсти Мададкор йўқ, деб эъти-қод қилиб туриб қандай қилиб бошқаларни ширк келтиришга чақирамиз. Йўқ асло ундай қилмаганмиз, лекин Сен Ўзинг уларга ва ота-боболарига шундай неъматларни ато этдингки, улар ноз-неъмат ва роҳат-фароғатга ботиб қолдилар, натижада Сен элчиларинг орқали нозил қилган Тўғри Йўлни бутунлай унутиб қўйдилар ва аста-секин ҳалок бўлгувчи қавмга ай-ланиб қолдилар”, деб жовоб беришади. Шундай савол-жавоблардан бири хақида бошқа бир оятда ҳам хабар берилган: “Эсланг, (эй Муҳаммад алай-хис-салом), Оллоҳ: «Эй Ийсо ибн Марям, одамларга: «Оллоҳни кўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар», деб сен айтганмидинг?!», деганида, (Ийсо) айтди: «Эй Пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмаску. Агар айтган бўлганимда Сен, албатта, билар эдинг. Зотан, Сен дилимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг ҳузурингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг Билгувчисисан”. (Моида сураси, 116-оят.)
Ушбу оятларда сўз Қиёмат Кунида барча халойиқ олдида Ҳақ таоло Ўзининг солиҳ бандаси ва элчиси Ийсо алайҳис-саломни сўроққа тутиши ҳақида боради. Жаноби Ҳақ биз бандаларига эслатаётган Ўша Соатда савол ўта кескин тарзда қўйилар экан - Оллоҳ таоло Ўзининг элчиси бўлган бандасидан: “Эй Ийсо ибн Марям, одамларга: “Оллоҳга қўшиб мени ва онамни ҳам илоҳ тутинглар”, деб, сен айтганмидинг?!”, деб сўрар экан. Албатта, ҳар ишни Билгувчи Зотга Ийсо алайҳис-салом бу сўзни айтмагани жуда яхши маълумдир. Демак, гарчи бу савол-жавоб Оллоҳтаоло билан Унинг солиҳ бандаси Ийсо ўртасида бўлса ҳам, аслида Ийсо ва унинг онаси шаънига туҳмат қилиб: “Ийсо ва Марямга ибодат қилишимиз буюрилган”, деб у иккисини Оллоҳга ширк келтириб ўтган насронийларга қаратилгандир. Ҳақ таоло Ўша Соатда маҳшаргоҳда тўпланган барча инсонлар, жумладан жамийки насронийлар олдида Ўзининг мўмин қули Ийсонинг елкасидан бу туҳматни олиб ташлаш ва Ийсо билан Марямни худо деб ширк келтирган насронийларнинг жиноятларини уларнинг бўйнига бутун халойиқ - гувоҳлар олдида қўйиш учун Ийсога шундай савол берар экан.
Аммо Ийсо, Оллоҳ таолонинг энг ҳокисор, энг итоатли қулларидан бири бўлган Ийсо - у кишига Оллоҳнинг салавотлари ва саломи бўлсин - Яратганнинг бу саволини эшитганида қўрқувдан томир-томирларигача бўша-шиб суяклари қисирлаб кетар ва: “Пок Парвардигорим, - барча айблардан, жумладан, шерик тутиш айбидан ҳам Пок ва Юксак бўлган Хожам, мен Сенинг бир ожиз кулингман-ку, “хожаман”, деб айтишга қандай ҳаддим бўлсин? Ахир ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку. Агар шундай нодуруст гапни айтган бўлганимда Сен шак-шубҳасиз буни билар эдинг. Чунки менинг ичимдаги бутун сир-асрорим Ўзингга маълум, аммо мен Сенинг ғайбингни, Ўзинг биз кулларингдан яширган, бизга билдирмасликни ирода қилган нарсаларни мутлақо билмасман. Ёлғиз Сенинг Ўзинг Алломул-ғуюб - барча ғойибларни Билгувчисан”, деб жавоб қилар экан.

19. (Эй мушриклар), мана, (сизлар илоҳ деб сиғинган нарсалар) сизларни айтаётган сўзларингизда ёлғончи қилдилар. Энди (дўзах азобини ўзларингиздан) буриб юборишга ва (ўзингизга) бирон ёрдам қилишга қодир эмассизлар. Сизлардан ким золим - мушрик бўлса, Биз унга катта азобни тотдирурмиз!
Яъни,у Кунда мушрик-кофир кимсалар сиғиниб ўтган маъбудларнинг барчаси Оллоҳ таоло ҳузурида тилга кириб, ўзларининг ҳеч қандай маъбуд эмасликларини ва уларни Танҳо Маъбуди Барҳақ бўлмиш Парвардигорга ширк келтирган мушриклардан безор эканликларини айтганларидан сўнг Ҳақ таоло ҳаёти дунёда ширк келтириш ва мушрик ҳолда ўлиш билан ўз жонларига жабр қилган кимсаларга Ўзининг адолатли Ҳукмини эълон қилади: “Энди сизлар ҳеч қандай йўл билан бошларингизга тушадиган дўзах азобидан қочиб қутула олмайсизлар ва ҳеч кимдан ҳеч қандай ёрдам ҳам ола билмайсизлар”.
“Сизлардан ким золим-мушрик бўлса, Биз унга катта азобни тотдирурмиз!”.
Ояти карима сўнггида Ҳақ таоло барча инсонларга хитоб қилиб, сизлардан кимда-ким Ҳақ Йўлга юрмасдан зулм, яъни, мушриклик йўлига кирадиган бўлса, албатта Биз унга энг катта азоб бўлган дўзах азобини тотдирурмиз”, деб қаттиқ огоҳлантиради. Оятдаги зулмдан мурод ширк эканлигига мана бу ояти карима ҳам далилдир: “Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Оллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Лукмон сураси, 13-оят).

20. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз Сиздан илгари юборган бар-ча элчилар ҳам, шак-шубҳасиз, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Биз сизларнинг баъзиларингизни баъзиларингиз учун фитна - синов қилиб қўйдик (яъни, Сизнинг оддий одамлар каби фақирона кун кечиришингиз ҳам бошқалар учун бир синовдир. Чунки агар Биз Сизни бой-бадавлат қилиб қўйганимизда, улар Сизга мол-дунёнгиз учун итоат қилган бўлур эдилар). Сизлар (Бизнинг бу синовимизга) сабр қила олурмисизлар? (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорннгиз Кўриб тургувчи бўлган Зотдир.
Ушбу ояти карима суранинг 7-оятида зикр қилинган мушрикларнинг сўзларига жавобдир. Воҳидий ва Ибн Жарир Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, қачонки Макка мушриклари Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг фақир-камбағал киши эканликларини айблаб: “Нега бу Пайғамбар (оддий одамлардек) таом ер ва тирикчилик ғамида бозорларда юрар?!” дейишганида, у зот ғамгин бўлдилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчисига хитоб қилиб, илгари ўтган барча элчилар ҳам Одам наслидан бўлганларини, улар ҳам барча ин-сонлардектаом еганларини ва касб-тижорат қилиб бозорларда юрганларини ва бу нарсалар уларнинг элчилик вазифаларини адо қилишларига тўсиқ бўлмаганини ёки уларнинг обрў-мартабаларини тушириб қўймаганини айтади. Бу мавзу бошқа оятларда ҳам баён қилингандир: “Биз у (элчи-пайғамбар)ларни таом емайдиган бир жасад қилган эмасмиз ва улар мангу ўлмайдиган кишилар ҳам эмас эдилар”. (Анбиё сураси, 8-оят).
Яъни, Оллоҳ таоло пайғамбарлик учун танлаган бошқа кишилар ҳам худди ҳамма инсонлар каби инсоний хусусиятларга эга эдилар - улар ҳам еб-ичардилар, ғамгин ва шод бўлар эдилар, хасталикларга чалинардилар, умрларининг маълум бир қисми уйқу ва бир қисми уйғоқлик билан ўтар эди. Улар ҳам Оллоҳ таоло белгилаб қўйган муддатича яшаб, ажал соатлари етиб келганида дунёдан ўтар эдилар, ҳеч қайсилари бу дунёда мангу яшаш учун яратилган эмас эдилар, бошқача айтганда, пайғамбарлардан биронталари еб-ичмайдиган ва то Қиёмат қадар ўлмай яшайдиган фаришталар қавмидан эмас эдилар.
Дарҳақиқат, Оллоҳ таоло элчи-пайғамбар қилиб танлаган инсонларнинг бошқа кишилардан ажратиб турадиган нарса фақат уларнинг фозил аҳлоқ эгалари бўлганлари, ҳар бир амални мукаммал адо этишлари ҳамда уларга ҳақиқатан Оллоҳтаолонинг элчи-пайғамбари эканликларига далолат қилиб турадиган Илоҳий мўъжизалар ато этилгани эдики, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўша элчи-пайғамбарлардан бири ва уларнинг сўнгги - хатм қилгувчиси эдилар. Энди у зоти бобаракотнинг фақир-камбағал ҳолда ҳаёт кечирганларига келсак, албатта, бу ҳам беҳикмат эмас, эканки, оят давомида бу ишда қандай Ҳикмат борлиги ҳамма нарсани кўриб-билиб тургувчи Зот томонидан аниқ баён қилиб берилди: “Биз сизларнинг баъзиларингизни баъзиларингиз учун фитна - синов қилиб қўйдик (яъни, Сизнинг оддий одамлар каби фақирона кун кечиришингиз ҳам бошқалар учун бир синовдир. Чунки агар Биз Сизни бой-бадавлат қилиб кўйганимизда, улар Сизга мол-дунёнгиз учун итоат қилган бўлур эдилар). Сизлар (Бизнинг бу синовимизга) сабр қила олурмисизлар? (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорннгиз Кўриб тургувчи бўлган Зотдир.”
“Саҳиҳи Муслим”да Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳ таоло айтди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Мен Сизни имтиҳон қилгувчидирман ва Сиз билан ўзгаларни ҳам имтиҳон қилгувчидирман”.
“Муснади Аҳмад”да ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам: “Агар мен хоҳлаганимда, Оллоҳтаоло олтин ва кумуш тоғларини ёнимда юргазиб қўяр эди”, дедилар.
“Саҳиҳи Бухорий”да ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга пайғамбар малак бўлиш ёки Элчи банда бўлиш ихтиёри берилди. Бас, у зот элчи банда бўлишни танладилар.
Муқотил айтади: “Ушбу оят Қурайш мушрикларининг катталаридан Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Валид ибн Муғийра, Ос ибн Воил ва бошқалар ҳақида нозил бўлган. Улар Абу Зарр Ғифорий, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Аммор ибн Ёсир, Билол, Суҳайб ва Абу Ҳузайфанинг қули Салим розияллоҳу ан-хум каби камбағал ва мискин саҳобийларни кўрган вақтларида: “Биз ҳам мана шу қашшоқ қулларга ўхшаб мусулмон бўлишимиз керакми?” деб масхара қилдилар. Шунда Оллоҳтаоло у фақир-бечора мўминларга хитоб қилиб: “Сизлар (Бизнинг бу синовимизга) сабр қила олурмисизлар? Парвардигорингиз кўриб тургувчи бўлган Зотдир”, деди. Яъни, Ҳақ таоло гўё: “Эй мўмин бандаларим, сизлар душманларингиз томонидан кўраётганингиз бу озор-азийятларга, кофир-мушриклар бой-бадавлат бўлганлари ҳолда сизлар фақир-мискинлиқца, йўқчилик-қийинчиликда ҳаёт-кечиришга сабр-тоқат қила олурмисизлар? Бу ишлар сизлар учун бир Илоҳий имтиҳон эканлигини билурмисизлар?”, дейди ва солиҳ бандалар ушбу имтиҳондан сабр-тоқат билан ўтганларидан кейин бошқа бир сурада мушрикларга хитоб қилиб: “Ҳақиқат шуки, Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азийятларингизга) сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофотладим - улар ҳақиқий (бахт-саодатга) эришгувчидирлар” (Мўминун сураси, 111-оят). (“Тафсири Мунийр”дан).
Дарҳақиқат, бу олам синов оламидир. Ҳақ таоло одамларни бир-бирлари билан имтиҳон қилади. Ҳасани Басрий розияллоҳу анху айтади: “Кўзи ожиз одам: “Нега Оллоҳ мени кўр қилиб қўйди? Агар хоҳласа, мени ҳам фалончига ўхшаган кўрадиган қилиб қўйса бўлардику”, дейди. Фақир-мискин кимса: “Оллоҳ агар хоҳласа, мени ҳам фалончига ўхшаган бой-бадавлат қилиб қўйса бўлардику”, дейди. Бемор-хаста киши эса: “Оллоҳ агар хоҳласа, мени ҳам фалончига ўхшаган соғлом қилиб қўйса бўлардику”, дейди”. Ва мўмин бу Оллоҳнинг синови эканлигини билиб, сабр қилади, яъни, Оллоҳ таолонинг имтиҳонидан ўтади ва Унинг Ажр-Мукофотига сазовор бўлади, кофир кимса эса, Яратганнинг Иродасига қарши чиқмоқчи бўлиб, Унинг азобига гирифтор бўлади.
Бу мазмун бошқа бир оятда хдм зикр қилинган: “Биз сизларни (сабр-тоқатларингизни синаш учун) ёмонлик билан ҳам, (шукр қилишингизни билиш учун) яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз. (Кейин барчаларингиз) фақат Бизгагина қайтарилурсизлар”. (Анбиё сураси, 35-оят).
Демак, бу ҳаёти дунё тўласича инсонлар учун имтиҳон ва синов экан. Бас, киши бошига тушадиган бало-мусибатлар қандай имтиҳон бўлса, унга бериладиган шодликлар, турли неъматлар ҳам худди шундай имтиҳон эканки, бу имтиҳон ва синовлардан қандай ўта олганимизни барчамиз Қиёмат Кунида, Оллоҳтаоло ҳузурига қайтиб, ҳисоб-китоб қилинганимизда билиб олар эканмиз. Шунингучун ҳам буюк саҳобий амирул-мўминийн Умар розияллоҳу анҳу: “Бизлар балоли кунлар билан имтиҳон қилинганимизда сабру тоқат қилдиг-у, аммо шодлик кунлари билан имтиҳон қилинганимизда шукри неъмат қилмадик... Кимга дунёсида кенглик берилса-ю, у бу неъматнинг ўзи учун бир алдов-имтиҳон эканини билмаса, у ақлдан озган кимсадир”, деган эди. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).

21. (Қиёмат Кунида) Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган (яъни, у Кундан қўрқмайдиган) кимсалар: «Бизларга (Муҳаммаднинг ҳақиқатан ҳам пайғамбар эканлигини тасдиқлайдиган) фаришталар туширилса эди ёки бизлар Парвардигоримизни (ўз кўзимиз билан) кўрсак (ва У бизларга Муҳаммаднинг ҳақиқий Пайғамбар эканлигини билдирса) эди», дедилар. Дарҳақиқат, улар ўзларига бино қўйиб ҳадларидан ошдилар ва жуда катта кетдилар.
Ояти каримада сўз Макка кофирлари ҳақида боради. Улар Қиёмат Кунига ишонмаганлари ва у Кунда Оллоҳтаоло ҳузурида ҳисоб-китоб қилинишдан қўрқмаганлари учун, шунингдек, ўзларининг ботил динларини оқлаш ва Пайғамбар алайҳис-саломнинг устидан масхара қилиб кулиш учун ояти каримада зикр қилинган сўзларни айтдилар. Уларнинг Ҳақ Йўлга юрмаслик ва ҳақ Пайғамбарга иймон келтирмаслик учун айтган бу каби сўзлари-талаблари бошқа сураларда ҳам зикр қилинган эди, ўз ўрнида алақадриҳол тафсир қилиб ўтилди: “Улар дедилар: «Токи бизларя учун Ерни ёриб, (ҳеч тўхтамай турадиган) бир чашма чиқариб бермасанг, биз сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз. Ё сенинг хурмозор ва узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб-очиб дарёларни оқизиб қўймагунингча; ёки ўзинг бизга даъво қилганингдек, осмонни устимизга парча-парча қилиб туширмагунингча; ёки Оллоҳни ва тўп-тўп фаришталарни олдимизга келтирмагунингча; ёки сенинг олтиндан (қурилган) бир уйинг бўлмагунича, ёхуд ўзинг (кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча (ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз). Токи, бизларга (ҳар биримизга) биз ўқийдиган (ва сенга эргаши-шимиз буюрилган) китоб туширмас экансан, бу (осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз». Айтинг: «Парвардигорим, (ҳар қандай айбу нуқсондан) Покдир, мен эса, фақат элчи-пайғамбар бўлган бир одамдирман». (Ал-Исро сураси, 90-93-оятлар).
“Дарҳақиқат, улар ўзларига бино қўйиб ҳадларидан ошдилар ва жуда катта кетдилар”.
Чунки агар улар кибр-ҳавога берилмаганларида ва ўзларидан кетмаганларида Оллоҳ таолонинг Элчисига бундай мантиқсиз ва бемаъни саволларни беришга журъат қилмаган бўлар эдилар. Боз устига, кофир-мушрик кимсалар бу каби сўзларни ҳақиқатни билиш учун эмас, балки ҳақ Пайғамбарга иймон келтирмаслик, итоат этмаслик учунгина айтар эдилар. Бу ҳақда мана бу ояти каримада хабар берилган: “Агар Биз (Макка мушрикларига улар талаб қилаётган) фаришталарни туширганимизда ва ўликлар (қабрларидан тирилиб келиб) уларга гапирганлари-да ҳамда барча нарсани (халойиқни) уларнинг олдида очиқ-аён тўплаганимизда ҳам улар иймон келтирувчи бўлмайдилар, магар Оллоҳ хоҳласагина (иймон келтирурлар). Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар”. (Анъом сураси, 111-оят).
Ҳақ таоло Ўз Расулига хитоб қилиб гўё шундай дейди: Эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар фаразан Биз у мушриклар олдига осмондан кетма-кет фаришталарни туширсак ва мушриклар уларни ўз кўзлари билан қайта-қайта кўришса, Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканингизга у фаришталар гувоҳлик беришса ва мушриклар ўз кулоқлари билан фаришталарнинг сўзларини эшитишса; агар Биз улар талаб қилишганидек, ўлиб кетган ота-боболарини қайта тирилтирсак ва у ўликлар мушрикларга сўзлаб, Охират ҳаёти бор эканини, Муҳаммад алайҳис-салом ҳақ Пайғамбар эканликларини айтишса; агар Биз мушриклар сўраган нарсаларнинг ҳаммасини уларнинг рўбарўсида тўплаб-жамласак - уларнинг ҳамма талабларини ҳозир-у нозир қилиб қўйсак, ана ўшанда ҳам улар ўз кўзлари билан кўриб турган мўъжизалардан ибрат олмайдилар, иймон келтирмайдилар, магар Оллоҳ таоло уларнинг иймон келтиришларини хоҳласагина иймон келтирадилар.

22. Улар фаришталарни кўрадиган Кун! У Кунда жиноятчи кимсалар учун бирон хушхабар бўлмас! Ва (фаришталар уларга) дерлар: «(Ҳар қандай хушхабар сизлар учун) бутунлай ҳаромдир».
Юқоридаги ояти каримада мушрик-кофир кимсаларнинг: “Бизларга фаришталар туширилса эди”, деб ҳадларидан ошишлари зикр қилингач, ушбу оятда Ҳақ таоло албатта кунлардан бирида улар фаришталарни кўришлари аниқ эканини айтади ва у кунда куфр келтиришдек оғир жиноятни қилган кимсалар учун ҳеч қандай хурсандчилик бўлмаслиги ва фаришталар уларга “Ҳар қандай хушхабар сизлар учун бутунлай ҳаромдир”, дейишлари ҳақида огоҳлантиради. Оятдаги “у Кун”дан мурод, ҳар бир банданинг ажали етиб жони узиладиган кундир. Фақат ўша кунда инсонлар уларнинг жонларини олиш учун келган ўлим фаришталарини кўрадилар. Улар мўминларнинг жонларини олар эканлар: “Кўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, Охиратда ҳам сиз-ларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) Мағфиратли ва Меҳрибон Зот томонидан бўлган зиёфатдир”. (Фуссилат сураси, 30-32-оятлар), дейдилар. Аммо жиноятчи кофирларнинг жонини олганларида эса: “Ҳар қандай хушха-бар сизлар учун бутунлай ҳаромдир”, дерлар. (“Тафсири Мунийр”дан).
Мужоҳид ва Атийя Авфий каби муфассирлар оятдаги “у Кундан мурод Қиёмат Кунидир дейдилар. Атийя айтади: “Қиёмат қойим бўлганида фаришталар мўминларни жаннат хушхабари билан кутиб оладилар. Бу ҳолни кўрган кофирлар уларга ҳам шундай хушхабар бўлишини орзу қиладилар. Шунда фаришталар уларга: “Ҳар қандай хушхабар сизлар учун бутунлай ҳаромдир”, дейдилар”. (“Тафсири Куртубий”дан).

23. (Зотан), Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйдик.
Исломий ақидага кўра Ёлғиз Оллоҳга иймон келтирмасдан туриб қилинган ёки Ягона Оллоҳни кўзламасдан хўжакўрсинга қилинган ҳар қандай яхши амал ҳам худди ҳавода учиб юрган чанг-тўзон каби фойдасиздир. Шу боисдан бут-санамлар йўлида қилинган ёки яхши ном чиқариш учун риёкорлик билан қилинган «савоб иш»ларнинг эгалари учун Қиёмат Кунида бирон ажр-мукофот бўлмас.

24. Жаннат эгалари эса у Кунда энг яхши қароргоҳ ва энг гўзал истироҳатгоҳларда бўлурлар.
Ояти каримадаги биз “истироҳатгоҳ” деб ўгирган “мақийл” калимасининг асли - масдари “қайлула”, яъни, “пешин вақтидаги уйқу” дегани бўлиб, мақийл - пешин вақтида ухлаб ором оладиган жой маъносини англатади. Демак, ояти кариманинг далолатича, Оллоҳ таолонинг Раҳматига жаннатига сазовор бўладиган мўминлар Қиёмат Кунида ҳали туш пайти бўлмасданоқ жаннатга ҳукм қилиниб, пешин вақти кирганида жаннатда-ги ўзларига ажратилган гўзал қароргоҳларида истироҳат қилаётган бўлар эканлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Қиёмат Кунида ҳали туш вақти кирмасданоқ, жаннат аҳли жаннатда ором олаётган, дўза-хилар эса, дўзаҳца “ором олаётган” бўладилар. (“Тафсири Бағавий”дан).
Аҳли жаннатнинг у жойдаги ором - истироҳатлари бошқа бир сурада шундай тасвирланади: “Шак-шубҳасиз, жаннат эгалари бу Кунда (ўзлари истаган - орзу қилган) иш(лари) билан шод-хуррам бўлгувчидирлар. Улар ўз жуфтлари билан бирга соя-салқин жойлардаги сўриларда ястаниб ўтирурлар. Улар учун у жойда (ҳар турли) мева-чева мавжуддир ва улар учун чорлаган - истаган нарсалари ҳозирдир. (Уларга) Меҳрибон Парвардигор томонидан салом айтилур.” (Ёсин сураси, 55-58-оятлар).
Ҳадиси шарифда ворид бўлишича, «Жаннат эгалари ўзларига ваъда қилинган ноз-неъматлар ичида роҳат-фароғатда эканлар, баногоҳ устларида бир Нур пайдо бўлур. Бошларини кўтариб... «Ассалому алайкум, эй аҳли жаннат!», деб турган Парвардигори оламни кўрурлар».

25. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), осмон булут билан ёрилиб, фаришталар (Ер юзига) бир ажиб тарзда туширилган (Қиёмат) Кунини (эсланг)!
Ояти каримада Қиёмат Кунида содир бўладиган ўта ажиб ва даҳшатли ҳодисалардан бири зикр қилинади. Яъни, у Кунда бирданига само юзини тўсиб турган парда - булутлар бўлиниб, ҳар томонга сурилиб, осмон дарвозалари очилади ва ундан қўлларида бандаларнинг номайи аъмолларини тутганларича бир ажиб тарзда фаришталар тушиб келадилар. Уларнинг саноқлари Ердаги жамийки инсу жиннинг ададидан кўп бўлади! Бу ғаройиб манзара - Ер яратилиб, унда ҳаёт бошланганидан буён содир бўлмаган осмоннинг ёрилиб-очилиш ҳодисаси ҳақида бошқа оятларда ҳақида хабар берилган: “У Кунда сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар! Осмон ҳам очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди! Тоғлар ҳам (минглаб йиллар ўрнашиб турган жойларидан жилдирилиб), сайрга чиқарилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди!” (Набаъ сураси, 18-20-оятлар). “Осмон ёрилга да; Юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида; Дарё-денгизлар (ўртасидаги тўсиқ-тўғонлар) очилганида; Қабрлар тўнкариб қўйилганида (яъни, уларнинг ичидаги инсонларга жон ато этилиб, Ер юзига чиқарилганларида); (Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча) нарсаларни (яъни, яхши-ёмон амалларини) билур!” (Инфитор сураси, 1-5-оятлар). “Ана ўша Кунда Воқеа воқеъ бўлур! (Яъни, Қиёмат қойим бўлур!) Ва осмон ёрилур! Чунки (осмон) у Кунда заиф бўлиб қолур!” (Ал-Ҳаакҳа сураси, 15-16-оятлар).

26. У Кунда ҳақ подшоҳлик Раҳмонникидир. У (Кун) кофирларга кўп қийин Кун бўлур.
Яъни, Қиёмат Кунида бандаларнинг барчалари - шоҳлари ҳам, гадолари ҳам тенг бўлиб қолурлар. Ҳаёти дунёдаги муваққат подшоҳликларнинг барчаси йўқ бўлиб битур ва бутун салтанат ва мутлақ ҳукмронлик Ягона Ҳақ Подшоҳ бўлмиш Меҳрибон Зот - Оллоҳ таолонинг Қўлига ўтур. Бас, ким қандай жазога мустаҳиқ эканлиги, ким жаннати-ю ким дўзахи эканлиги ҳақида Ёлғиз Унинг Ўзи ҳукм қилур. Ҳеч ким Унинг Ҳукмига қарши бора олмас ва у Ҳукмни ўзгартира олмас. “У (Кун) кофирларга кўп қийин Кун бўлур!” У Кунда уларнинг ҳеч қандай зор-у таваллоларига қулоқ солинмас ва тавба-тазарруълари қабул қилинмас! Чунки уларга ҳаёти дунёдалик пайитларида Қиёмат Куни албатта келиши ҳақида қайта-қайта хабар берилиб, унинг нақадар даҳшатли Кун эканлиги такрор-такрор эслатилган эди, лекин улар қулоқ солмаган, эслатма олмаган ва куфру исёнларидан тавба-тазарруъ қилмаган эдилар: “Бас, агар сизлар кофир бўлсангизлар (ўз даҳшати билан) болаларни(нг сочларини оқартириб) чолларга айлантириб қўядиган Кун(нинг азоби)дан қандай сақланурсизлар! У (даҳшатли Кун) сабабли осмон ҳам ёрилгувчидир! (Оллоҳнинг) ваъдаси амалга ошгувчидир! Албатта, ушбу (оятлар) бир эслатмадир”. (Муззаммил сураси, 17-19 оятлар).
Аммо мўминлар учун эса, у Кун енгил ва осон бўлур: “Уларни Буюк Даҳшат маҳзун қилмас. Фаришталар уларни: «Мана шу сизларга ваъда қилинган Кундир», (деб) кутиб олурлар”. (Анбиё сураси, 103-оят).
Абу Саид Худрий розияллоҳу анхудан ривоят қилинди: “Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга “Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ таоло Қиёмат Кунини “миқдори - узунлиги (дунё ҳисобида) эллик минг йил бўлган бир Кун”, (Маориж сураси, 4-оят), деб хабар берди, нақадар узун экан бу Кун”, дейилган эди, у зот: “Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта у Кун мўмин учун шу қадар енгиллатилурки, ҳатто у ҳаёти дунёда ўқийдиган бир фарз намознинг вақгидан ҳам енгилроқ-қисқароқ бўлур”, (“Тафсири Мунийр”дан).

27-28-29. У Кунда золим кимса қўлларини (бармоқларини) тишлаб (надоматлар қилиб) дер: «Э, қани эди мен ҳам Пайғамбар билан бир йўлни тутганимда; Э, ўлим бўлсин менга, қани эди мен фалончини дўст тутмаганимда; Аниқки, менга Эслатма - Куръон келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени йўлдан оздирди». (У Кунда) шайтон (ҳаёти дунёда ўзига эргашган) инсонни ёрдамсиз қўйгувчидир».
Бу оятлардаги «золим» Уқба ибн Абу Муайт, фалончи эса Убай ибн Халафдир. Уқба Пайғамбар алайҳис-саломнинг даъватларини қабул қилиб Исломга кирганидан сўнг ўша дўсти Убай уни йўлдан оздириб, васвасага солиши оқибатида муртад бўлиб, диндан чиқади. Мазкур оятларда Оллоҳ таоло ана шундай шайтонларнинг васвасаларига учиб ўз динларидан воз кечадиган золимларнинг Қиёмат Кунидаги аҳволини тасвирлайди ва у шайтонлар Охиратда бирон ёрдам бермаслигини таъкидлайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда мазкур воқеа тафсилоти баён қилингандир: “Уқба ибн Абу Муайт қачон бирон сафардан саломат қайтиб келса, таом тайёрлаб, қавмининг катталарини чақирар эди. У кимса Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан тез-тез ҳамсуҳбат бўлиб тургани учун бир куни сафардан қайтиб таом тайёрлаб одамларни чақирганида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳам чақирди. Қачонки таом келтирилганида Пайғамбар алайҳис-салом мен токи сен “Ла илаҳа иллаллоҳ ва анний расулуллоҳ”, яъни, ҳеч қандай Илоҳ йўқ, фақат Оллоҳ борлигига ва мен Оллоҳнинг Элчиси эканлигимга гувоҳлик бермагунингча таомингни емайман”, деган эдилар, Уқба: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан расулуллоҳ”, яъни, “Гувоҳлик бераманки, ҳеч қандай Илоҳ йўқ, фақат Оллоҳ бордир ва Муҳаммад Оллоҳнинг Элчисидир”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳ алайҳи ва саллам унинг таомидан едилар. Уқба Убай ибн Халаф исмли мушрик кимса билан дўст эди. Бас, қачонки у ўша Убай ибн Халафга бўлиб ўтган воқеа ҳақида айтиб берган эди, у “Эй Уқба сен собиий бўлиб қолибсан-ку!” деди. (Собиийлар, муфас-сирлардан Қатоданинг айтишича, фаришталарга ибодат қиладиган кимсалардир). Уқба айтди: Худо ҳаққи мен ҳеч қандай собиий бўлганим йўқ. Менинг уйимга бир одам кирди, аммо токи мен унинг ҳақ Пайғамбар эканлигига гувоҳлик бермагунимча таомимдан емаслигини айтди, мен бўлсам унинг уйимдан таомланмасдан чиқиб кетишидан уялиб, у истаган гувоҳликни бердим ва у таомимдан еди”. Шунда Убай: “Мен эса, токи сен унинг олдига бориб юзига тупурмагунингча ҳаргиз сендан рози бўлмайман”, деган эди, Уқба унинг айтганини қилди. Бас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сени Маккадан ташқарида йўлиқтирсам, албатта бошингни танангдан жудо қилурман”, дедилар. Бас, Уқба Бадр кунида мусулмонларга асир тушди ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уни қатл қилишга буюрдилар, Убай ибн Халафни бўлса, Уҳуд ғазотида Пайғамбар алайҳис-салом ўз қўллари билан қатл қилдилар. (“Тафсири Бағавий”дан).
Ушбу оятлар бизларга ёмон дўст кишини барча яхшилик ва фазилат-лардан, ҳатто энг бебаҳо бойлиги бўлмиш иймонидан ҳам маҳрум қилиб қўйиши мумкинлигини уқтиради. Уламолар мазкур оятлар тафсирида айни мавзудаги бир қанча ҳадисларни ривоят қилганлар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши дўстининг динидадир. Бас, ҳар бирингиз ким билан дўст тутинаётганига боқсин (яъни, яхши ўйлаб, теран мулоҳаза қилиб, сўнгра дўстлашсин)”, деб буюрганлар. (Абу Довуд ривояти).
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва салламнинг: “Дўстлашсанг, фақат мўмин билан дўстлашгин ва таомингни фақат тақволи киши есин”, деганларини эшитгани ҳақида сўзлайди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Пайғамбар соллоллоху алайҳи ва саллам дедилар: “Солиҳ дўст билан ёмон дўстнинг мисоли, худди мушк кўтариб юргувчи ва босқон боскувчига ўхшайди. Мушк кўтариб юргувчи ё сенга ундан ҳадя қилади ёки сен ундан харид қиласан ёхуд ҳеч бўлмаса унинг хушбўйидан баҳраманд бўласан. Темирчининг босқонини боскувчи эса ё кийимларингни куйдиради ёки унинг томонидан келиб турадиган бадбўй ҳид димоғингда қолади”. (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ибн Аббос розияллоху анхумо айтади: “Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, дўстларимизнинг яхшиси қайси дўст?”, деб сўралган эди, айтдилар: “Бир кишики, уни кўриш Оллоҳтаолони ёдигингизга туширади, сўзини эшитиш илмингизни зиёда қилади ва унинг амали сизларга Охиратни эслатади”.
Молик ибн Дийнор айтади: “Яхшилар билан бирга харсангтош ташишинг - сен учун ёмонлар билан ҳалво еганингдан яхшироқдир”. (“Тафсири Қуртубий”дан).

30. Пайғамбар (алайҳис-салом) айтди: «Ё Парвардигорим, қавмим (Қурайш қабиласи) ушбу Куръонни тарк этилган - ташлаб юборилган нарса қилиб олдилар-ку!”.
Яъни, Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам қавмларининг бадқилиқларидан, тубан сўзларидан Парвардигорга шикоят қилиб деди: “Ё Роббим, қавмим Қурайш ушбу Қуръонга кулоқ солмадилар, унга иймон келтирмадилар, уни тинглаш ва ҳукмларига итоат этишдан юз ўгирдилар!”
Дарҳақиқат, мушрик-кофир кимсалар Қуръонга - Оллоҳ таоло нозил қилган Китобга мутлақо қулоқ солмадилар. Бу ҳакда бошқа бир оятда ҳам айтилган: “Кофир бўлган кимсалар (бир-бирларига “Муҳаммад тиловат қилаётган вақгда) сизлар бу Куръонга қулоқ солманглар ва (уни ўзгаларга ҳам эшиттирмаслик учун оғизларингизга келган гапни) жаврайверинглар (шунда) шояд ғолиб бўлсангизлар”, дедилар”. (Фуссилат сураси, 26-оят).
Улар Қуръон тиловат қилинаётган вақтда уни ўзлари ҳам, бошқалар ҳам эшитиб - тушуниб қолмасликлари учун бир зум ҳам жим турмасдан, тинмасдан тамоман бошқа нарсалар ҳақида сўзлашга тушар эдилар.
Чунки улар кофир, иймонсиз қавм эдилар. Бовужуд, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Роббим, нега бу қавм Сенинг Каломингга кулоқ солмайдилар? Нега Қуръон тиловат қилинаётганида жим турмайдилар? Нега унга ишонмайдилар, ҳукмларига амал қилмайдилар? Нега Қуръондан юз ўгирадилар?”, деб шикоят қилар эканлар, ушбу шикоят ўзларини мусулмон санаб юрган кишилар орасидаги айрим Қуръон ўрнига қўшиқ, мусиқа эшитишни афзал биладиган ёки Қуръон ўқиса ҳам унинг мағзини чақишга, маъноларини тушунишга ҳаракат қилмайдиган ёки маъноларини тушунса ҳам билган илмига амал қилмайдиган ёки Холиқнинг - Яратгувчининг Каломини қимматбаҳо матоларга ўраб баланд токчаларга олиб қўйиб, ўзлари махлуқлар - яралганлар ичларидан тўқиб ёзган ёлғон-яшиқ шеър, достон ва яна алла қандай афсоналарни ўқиш билан қимматли вақтларини - умрларини зое қиладиган кимсалар устидан ҳам қилинган шикоят эмасмикан?! Кўзларимиз очилса эди! Албатта, ушбу ояти карима аввал Қуръондан айрим сураларни ва ҳатто бутун Қуръонни ёд олиб, сўнгра ташлаб, яъни унутиб юборадиган “аҳли Қуръонлар” учун ҳам қаттиқ огоҳлантиришдир, чунки ёд олинган Қуръонни кейин унутиб юбориш, ҳадиси шарифда айтилишача, гуноҳи кабиралардандир. Яна бир муборак ҳадисларида Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, қалблар ҳам худди темир занглаганидек занглайди”, дедилар. “Уларни нима билан тозаланади?”, деб сўралган эди. “Қуръон тиловати ва Оллоҳнинг зикри билан”, деб жавоб бердилар. (“Танвийрул-азҳон"тафсиридан. Ҳаким Термизий томонидан ривоят қилинган).

31. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз (Сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун ҳам жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Парвардигорингизнинг Ўзи етарли Ҳидоят қилгувчи ва Ёрдамчидир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Биз худди Сиз учун қавмингиздаги мушрик-кофир кимсаларни душман қилиб қўйганимиз каби Сиздан илгари ўтган барча пайғамбарлар учун ҳам мужрим-мушриклардан душманлар қилиб қўйганмиз, улар ҳам худди Сизга ўхшаб, ўз қавмлари томонидан турли адоватлар кўрганлар, озор-азийятлар чекканлар ва ўзлари-нинг зиммаларидаги рисолат - вазифаларини адо этиш йўлида барча машаққатларга сабр-тоқат қилганлар. Бас, Сиз ҳам улар каби сабр қилинг ва зиммангиздаги рисолатни адо этаверинг, Менинг Ўзим Сизни ғолиб Қилгувчиман, Тўғри Йўлга ҳидоят Қилгувчиман. “Парвардигорингизнинг Ўзи етарли ҳидоят Қилгувчи ва Ёрдамчидир”.
Ояти каримада Ҳақ таоло Макка мушрикларининг зулму ситамларидан қаттиқ азийят чекаётган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериб: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, худди Сизга Қурайш кофирларини душман қилиб кўйганимиздек, Биз илгари ўтган ҳар бир пайғамбарга ҳам инсу жиндан бўлган шайтонларни душман қилиб кўйганмиз. Демак, бундай балога фақат Сиз мубтало бўлганингиз йўқ”, дейди.
Дарҳақиқат, пайғамбарлар тарихига боқсак, масалан, Иброҳим алай-ҳис-салом Оллоҳнинг Халили - Дўсти эди, унга Намруд подшоҳ душман қилиб қўйилди. Мусо алайҳис-салом Калимуллоҳ - Оллоҳ таоло билан бевосита сўзлашган пайғамбар эди, унга Фиръавн душман қилиб қўйилди. Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам Ҳабибуллоҳ - Оллоҳ таолонинг энг севикли кули ва сўнгги Элчиси эдилар, у зотга Абу Жаҳл ва Қурайш кофирлари душман қилиб қўйилди, яъни, банданинг Оллоҳ таоло наздидаги манзилат-мартабаси қанча баланд бўлса, унинг душманлари ҳам шунча кучли ва кўп бўлар экан.

32. Кофир бўлган кимсалар: «Куръон унга (Пайғамбар алайҳис-саломга) битта тўплам бўлган ҳолида нозил қилинса эди», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз (Қуръон) билан Сизнинг дилингизга матонат - устуворлик ато этиш учун мана шундай қилдик (яъни, Қуръон-ни бўлиб-бўлиб нозил қилдик) ва уни дона-дона қилиб ўқиб бердик.
Мушрик-кофирларнинг ояти каримада мазкур бўлган бу сўзлари ҳам худди бошқа сўзлари каби Қуръоннинг Ҳақ Каломуллоҳ эканлигини, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳақ пайғамбар эканликларини инкор қилиш учун ўйлаб топган бир баҳоналари эди, холос. Энди улар: “Эй Муҳаммад, агар сен ҳақиқатан ҳам Оллоҳтомонидан юборилган Элчи-Пайғамбар бўлсанг, бизларга Қуръонни бутун ҳолида келтирмайсанми? Мусога Таврот, Довудга Забур ва Ийсога Инжил бир бутун ҳолда туширилганку?” дедилар. Ҳолбуки, Қуръони Азимнинг энг Буюк Илоҳий Мўъжиза эканлигига унинг бир бутун ҳолида ёки бўлиб-бўлиб нозил қилинишининг мутлақо дахли йўқдир. Балки аксинча, Қуръон оятлари барчаси бирданига эмас, бўлиниб-бўлиниб, йиллар давомида нозил қилинишида ушбу Китобнинг Ҳақ Каломуллоҳ эканлигига далолат қиладиган оят-аломатлар ва ибратли ҳикматлар бордир-ки, уларнинг айрим-лари ҳақида оят давомида ва қуйида келадиган оятда хабар берилди: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз у (Қуръон) билан Сизнинг дилингизга матонат-устуворлик ато этиш учун шундай қилдик (яъни, Қуръонни бўлиб-бўлиб нозил қилдик) ва уни дона-дона қилиб ўқиб бердик”.
Дарҳақиқат, Қуръон оятларининг бир неча йил давомида бўлиб-бўлиб нозил қилиниши Пайғамбар алайҳис-салом ва у зотнинг оз сонли асҳоб-ларига Оллоҳтаолонинг Шариатида собитқадам бўлишлари ва Оллоҳнинг оятларини яхши англаб ёд олишлари учун жуда зарур эди. Чунки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам, у зотга тобе бўлган саҳобалар ҳам уммий, яъни, хат-саводи йўқ кишилар эдиларки, агар Қуръон уларга дафъатан бир бутун ҳолида нозил қилинадиган бўлса, унинг ҳамма оятларини бирданига ёд олиш, хукмларини тўла-тўкис англаш ва у ҳукм-фармонларга бекаму кўст амал қилиш деярли имконсиз иш бўлар эди.
Қолаверса, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг вақти-вақти билан у зотга Қуръон оятларини олиб тушиб дона-дона қилиб ўқиб берадиган фаришта Жаброил алайҳис-саломни ўз кўзлари билан кўриб туришла-ри ҳам ғайратлари янада жўш уришига сабаб бўлар ва зиммаларидаги рисолатни адо этишларида ҳамда жоҳил қавм тарафидан етаётган озор-азийятларга сабр-матонатли бўлишларида ўта муҳим аҳамият касб этар эди.
Шунингдек, Қуръон оятлари йигирма уч йил давомида бўлиб-бўлиб нозил қилиниши Шариат аҳкомларини одамлар зеҳниятига инқилобий эмас, тадрижий йўл билан сингдирилиши учун Ҳакими Алийм Зот томонидан танланган гўзал Илоҳий услуб эди. Чунки жоҳилий урф-одат ва аънаналар қон-қонига сингиб кетган ҳар қандай қавмдан бирданига ўрганган одатларидан воз кечиб, бутунлай бошқа қадриятларни қабул қилиш талаб этиладиган бўлса, улар тўнларини тескари кийиб - ҳеч қандай эслатма - огоҳлантиришга қулоқ солмасликлари, ҳеч қандай панд-насиҳатни қулоққа олмасликлари аниқдир. Бас, Жаноби ҲақнингЎз оятларини ойма-ой, бўлиб-бўлиб, ҳар замонда одамлар орасида пайдо бўлган мушкил масалаларга жавоб тариқасида нозил қилишида - жамийятни ва ҳар бир шахсни босқичма-босқич, аста-секинлик билан тарбиялаб боришида Буюк Илоҳий Ҳикмат бордир. Шундай ҳикматлардан яна бири куйидаги ояти каримада зикр қилинади -

33. Улар Сизга (Қуръонни айблаш учун) бирон мисол келтирадиган бўлсалар, албатта Биз Сизга ҳақ (жавоб)ни ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, қачон Макка мушриклари Қуръонни ва Сизни айблаш учун ўзлари тўқиб олибми ёки аҳли Китоб яҳудий ва насронийлардан ўрганиб олибми бирон ботил - асоссиз мисолни келтирадиган бўлсалар, уларга бериладиган жавоб тайёрдир - Биз Сизга уларнинг ботил сўзларини йўқ қилиб юборадиган Ҳақ жавобни ва ҳар қандай ақлли инсон англаб қабул қиладиган энг гўзал баённи тахт қилиб келтириб қўйдик. Бас, у иймонсиз кимсалар Сизни ёлғончи қилиш учун хоҳлаган масал - сафсаталарини тўқиб-бичаверсинлар, Биз ўша онда Сизнинг ҳақ Пайғамбар эканлигингизни, Қуръоннинг Каломуллоҳ эканлигини ва Исломнинг Ҳақ Дин эканлигини аниқ-тиниқ баён қилиб берадиган оятларни Сизга нозил қилиб, улар тўқиган сафсаталарнинг барчасини йўққа чиқарурмиз.
Бу мавзу бошқа бир оятда ҳам баён қилинган: “Биз Ҳақ - Куръонни ботил - ёлғоннинг устига отурмиз, бас, (Ҳақиқат ботилни) эзиб-янчиб, баногоҳ (ботил) йўқ бўлгувчидир”. (Анбиё сураси, 18-оятдан).

34. (Улар шундай) кимсалардурки, юзтубан ҳолларида жаҳаннам томонга судралурлар - ана ўшалар энг аҳволи ёмон ва бутунлай йўлдан озган кимсалардир.
Ояти карима Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга иймон келтир-масдан у зотга қарши турли иғво-бўҳгонлар қилган, Қуръондан айб ахтариб ҳар хил ботил масаллар тўқиган кимсаларнинг Охират диёрида топадиган оқибатлари ҳақида хабар беради. Анас розияллоху анхудан ривоят қилинди: “Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, Қиёмат Кунида кофир юзи билан юргазиладими?”, деб сўраган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни икки оёғида юргазиб кўйган Зот юзи билан юргазишга Қодир бўлмайдими?”, дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти. “Тафсири Куртубий”дан).
Имом Аҳмад Ҳузайфа ибн Усайддан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу шундай деди: “Менга ростгўй ва сўзи ростлиги тасдиқланган зот - Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Албатта, Қиёмат Кунида одамлар уч тоифа бўлиб маҳ-шаргоҳга тўпланадилар: бир тўп отлиқ ҳолларида, қоринлари тўқ, устлари бут бўлади, яна бир тўп яёв ҳолларида, югурганларича келадилар, яна бир тўп эса, юзтубан ҳолда бўлиб, фаришталар уларнинг юзларини ерга судраганча дўзахга тўплайдилар. (“Тафсири Мунийр”дан).
Бу ҳакда бошқа оятларда хдм хабарлар бордир: “Биз Қиёмат Кунида уларни кўр, соқов ва кар бўлган ҳолларида юзлари билан (юргазиб маҳшаргоҳга) тўплаймиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Ҳар қачон (жаҳаннамўти) сусайса, Биз уларга оловни зиёда қилурмиз”. (Ал-Исро сураси, 97-оятдан). “Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): «Дўзах азобини тотиб кўринглар!», (дейилур)”. (Қамар сураси, 48-оят).

35-36. Қасамки, Биз Мусога Китоб - Таврот ато этдик ва у билан бирга биродари Ҳорунни вазир қилиб, дедик: «Бизнинг оятларимизни ёлғон деган қавм (Фиръавн ва унинг қавми) олдига боринглар!» Бас, (икковлари бориб Оллоҳнинг Динига даъват қилган вақтларида улар ўз куфрларидан қайтишмагач), Биз уларни (денгизга ғарқ қилиш билан) қириб юбордик.
Юқоридаги оятларда Макка мушрикларининг Қуръон, пайғамбарлик ва Охиратда қайта тирилиш атрофида қилган шубҳалари зикр этилгач, энди ушбу ва куйидаги оятларда Ҳақ таоло улар ибрат олиб кўзлари очилиши учун илгари ўтган бир неча пайғамбар ва уларнинг қавмлари ўртасида бўлиб ўтган можароларни мухтасар ҳолда зикр қилади. Дастлаб сўз Мусо алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида боради. Жаноби Ҳақ Макка мушрикларининг жаҳолат ва иймонсизликларидан бениҳоя озурдадил бўлган Ра-сулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериб гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз Биз юборган элчи-пайғамбарлардан ёлғончиқилинган ва келтирган мўъжизалари рад этилган биринчи элчи эмассиз. Мана Биз Сиздан илгари Мусога ҳам Таврот Китобни нозил қилдик ва оғаси Ҳорунни унга вазир-ёрдамчи қилиб, икковларини Фиръавн ва унинг қавмига ўзимизнинг оят-мўъжизаларимиз билан элчи қилиб юбордик. Лекин улар бизнинг элчиларимизга иймон келтирма-дилар, Мусо кўрсатган тўққиз мўъжизадан биронтасига ҳам ишонмасдан у мўъжизаларни ёлғон-сеҳр дедилар ва охир-оқибатда биз у кофир қавмни денгизга ғарқ қилиб, қириб юбордик”. Динсизлик, иймонсизликнинг оқибати албатта ҳалокат бўлишини очиқ-ойдин кўрсатиб тургувчи бу ибратли қисса бошқа оятларда ҳам зикр қилинган: “(Эй Мусо), сен оғанг (Ҳорун) билан бирга Менинг оят-мўъжизаларимни (одамларга) олиб боринглар ва Менинг зикримда сусткашлик қилманглар! Иккингиз Фиръавннинг олдига боринг, чунки у («Мен худоман», деб) туғёнга тушди. Бас, сизлар унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд у панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса. Улар дедилар: “Парвардигоро, дарҳақиқат, биз (агар уни Сенга иймон келтиришга даъват этсак), у бизга шош-қалоқлик қилишидан (яъни, шошқалокдик билан бизни азобга гирифтор қилишидан) ёки бадтар туғёнга тушишидан қўрқмоқдамиз”. (Оллоҳ) айтди: «Кўрқманглар. Шак-шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман -(барча нарсани) эшитиб, кўриб турурман. (Тоҳа сураси, 42-46-оятлар).
«(Эй Мусо), сен Фиръавннинг олдига боргин, чунки у (куфру исён билан) ҳаддидан ошди. Бас, (унга) айтгин: «Сенинг (куфр иллатидан) покланишга рағбат-хоҳишинг борми? Мен сени Парвардигоринг (Йўли)га ҳидоят қилсам, бас, сен (У Зотдан) қўрқсанг». Сўнг (Мусо) унга бир улкан мўъжиза кўрсатган эди, (Фиръавн уни) ёлғончи қилди (яъни, Мусога: «Сен сеҳргарсан», деб туҳмат қилди) ва (Оллоҳ таолога) осий-итоатсиз бўлди. Сўнгра (фисқу фасодни ёйиш йўлида) саъй-ҳаракат қилган ҳолида (Мусодан) юз ўгириб кетди. Сўнг (ўз одамларини) тўплади-да, жар солиб: «Мен сизларнинг энг юксак парвардигорингиздирман», деди. Бас, Оллоҳ уни ҳам Охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни, дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди, Охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур). Албатта, бу (қисса)да (Оллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир. (Ван-назиот сураси, 17-26-оятлар).
Юқоридаги оятларда Мусо алайҳис-саломнинг даъватини қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва Охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Оллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишла-ри таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан кўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқ экан.

37. Нуҳ қавмини (эсланг)! Қачонки, улар элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилишгач, Биз уларни ғарқ қилиб юбордик ва Биз уларни одамлар учун оят-ибрат қилиб қўйдик. Яна Биз у золим-кофир кимсалар учун (Охиратда ҳам) аламли азоб тайёрлаб қўйгандирмиз.
Уламоларнинг айтишларича, Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми фақат уни, яъни Нуҳнинг ўзини ёлғончи қилган бўлсалар-да, - чунки у замонда Нуҳдан бошқа пайғамбар юборилмаган эди - ояти каримада “пайғамбарлар”, деб кўплик шаклида айтилишига сабаб, Оллоҳ таоло юборган бирги-на пайғамбарни ёлғончи қилиш барча пайғамбарларни ёлғончи қилиш билан баробар эканлигидир. Шунинг учун ҳам Исломий ақида барча пайғамбарларга баробар иймон келтиришни буюради. Шунинг учун ҳам яхудийлар илгари ўтган пайғамбарларга иймон келтирсалар-да, Ийсо алай-ҳис-саломга ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаганлари сабабли кофир бўлганларидек, насронийлар ҳам илгари ўтган пайғамбарларга иймон келтирсалар-да, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаганлари сабабли кофир бўлдилар.
Яна Нуҳ алайҳис-саломга қайтсак, назари ожизимизда, Нуҳ ҳақида ояти каримада элчилар ибораси қўлланишига яна бир сабаб, унинг ёлғиз ўзи бир неча элчининг вазифасини бажаргани бўлса керак. Чунки Оллоҳ таоло у солиҳ бандасига бошқа бирон пайғамбарга бермаган узун умр ато этди ва у тўққиз юз эллик йил давомида ўша қавмдан қанча авлод дунёга келган бўлса, ўша авлодлардан ҳар бири учун гўё янги юборилган элчидек уларни “ла илаҳа илллалоҳ” деб иймон келтиришга бевосита даъват этди ва ўзи ҳақида Ҳақ таоло томонидан элчи эмас, элчилар ибораси кўлланишига лойиқ бўлди. “Аниқки, Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди (аммо улар иймон келтирмадилар), бас, уларни золим-кофир бўлган ҳолла-рида тўфон (балоси) тутди”. (Анкабут сураси, 14-оят).

38. Од, Самуд (қабилаларини) ва қудуқ эгаларини (яъни, Шуайб пайғамбарни ёлғончи қилганлари сабабли қудуққа қулаб ҳалок бўлган кимсаларни) ҳамда шу орадаги кўпдан-кўп асрларни ҳам (эсланг)!
Қадимул айёмда ўтган Од ва Самуд қабилалари ўзларига юборилган пайғамбарлар Ҳуд ва Солиҳ алайҳимас-саломни ёлғончи қилганлари ва у икки элчи келтирган Ҳақ Динга - “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасига иймон келтирмаганлари сабабли Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб ҳалок қилиб юборилганлари ҳақида аввал ўқиб-ўрганганимиз алоҳида сура ва оятларда ҳам такрор-такрор айтилди ва алақадриҳол тафсир қилиб ўтилди.
Энди ояти каримада зикр қилинган “қудуқ эгалари” бўлса, аксари тафсир китобларида ёзилишича. Шуайб алайҳис-саломнинг қавми бўлиб, бутпарастлардан эдилар. Уларнинг жуда кўп чорва моллари ва ўзлари ҳам, чорва ҳайвонлари ҳам сув ичадиган қудуқлари бор эди. Қачонки Оллоҳ таоло у қавмга Шуайб алайҳис-саломни элчи қилиб юборгач, улар пайғамбар даъват қилган Хақ Динга кирмадилар аксинча Шуайб пайғамбарни масхара қилишиб, унга тинмасдан озор беришда давом этдилар. Оқибатта уларнинг устига ҳам Од ва Самуд қабилаларининг куни тушди - бир куни ҳаммалари чорва моллари билан ўша қудуқлари атрофида тўпланганларида, бир лаҳзада қудуқ емирилиб, барчалари мол-ҳоллари билан унинг тубига қуладилар ва кўз очиб юмгунча муддатда қудуқлари қабрларига айланиб, устларидан қудуқ атрофида тизилган сон-саноқсиз харсанг тошлар босиб қолди.
Ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Элчисига мана шу зикр қилинган уч қабила - Од, Самуд ва қудуқ эгалари яшаб ўтган замонларнинг орасида яна қанча-қанча қавмлар Ҳақ Динни қабул қилмаганлари сабабли ҳалок бўлиб кетганларини эслатиб, айтади -

39. Биз уларнинг барчаларига мисоллар - далиллар келтирдик ва (Бизнинг панд-насиҳатларимиз кор қилмагач), барчаларини бутунлай йўқ қилиб юбордик.
Яъни, турли асрларда ҳалокатга гирифтор қилинган қавмлардан ҳар бирига Биз аввало Ўз элчи-пайғамбарларимизни юбориб, улар орқали куфрнинг оқибати, албатта, ҳалокат эканлиги ҳақида ибратли мисоллар келтирганмиз, қайта-қайта огоҳлантирганмиз ва уларга ҳеч қандай эслатма-огоҳлантиришлар таъсир қилмаганидан ва куфру исёнларидан қайтмаганларидан кейингина ҳаммаларини ҳалок қилиб юборганмиз.
Мана бу ояти карима ҳам айни мазмундадир: Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ таолонинг Элчиси эканликларига иймон келтирмаган Макка мушрикларини қаттиқ огоҳлантиради, уларнинг устларига ҳам илгари ўтган ва ўзларига юборилган пайғамбарларга иймон келтирмаганлари учун ҳалок қилин-ган қавмларнинг куни тушиб қолиши мумкин эканлигини эслатади.
Дарҳақиқат, асрлар давомида Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб алайҳимус-салом каби кўп пайғамбарларнинг қавмлари уларга иймон келтирмаганлари сабабли ҳалок бўлиб кетганларига кўҳна тарих гувоҳ эди ва бу фожеалар одамлар ўртасида машҳур бўлиб, авлодлардан авлодларга ўтиб айтилиб келар эди, Ернинг ҳар тарафларида Оллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлган қавмлардан қолган харобалар, култепалар борлигидан Макка мушриклари ҳам хабардор эдилар.
Ояти карима Макка мушрикларини ва жамийки динсиз кимсаларни аввалги асрларда ўтган иймонсиз қавмлар устига тушган бало ва офатлар уларнинг ҳам бошларига тушиб қолмасидан илгари ўзларини ўнглаб, Ҳақ Йўлга юришга ва ҳақ Пайғамбарга иймон келтиришга чақиради. Ахир “оқил бир кишики, бошқа бировнинг бошига тушган мусибатдан панд-насиҳат олиб ўзини ўнглаб олади”, дейилади-ку.

40. Аниқки, улар (яъни, Макка мушриклари ўзларининг сафар-саёҳатларида) энг ёмон ёмғир (яъни, тош) ёғдирилган шаҳардан ўтгандирлар. Наҳотки уни кўрмаган бўлсалар?! Йўқ, (албатта, кўрганлар, лекин кўриб ибрат олмаганлар, чунки) улар қайта тирилишдан умидсиз бўлган кимсалардир.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумо айтади: “Қурайш қабиласи тижорат учун ҳар йили Шомга сафар қилганларида йўлларида, албатта, Лут пайғамбарнинг қавми яшаган шаҳарлар олдидан ўтар эдилар. Буни Оллоҳ таоло Ўз Китобида хдм таъкидлаган: “(Эй Макка аҳли), аниқки, сизлар эрта-ю кеч уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Ахир ақл юргизмайсизларми (яъни, Лутнинг қавми бошига тушган ҳалокат сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми)?!”. (Вас-саффот сураси, 137-138-оятлар). “Дарвоқеъ, уларнинг (яъни, Лут қавмининг шаҳри ва Шуайб қавмининг шаҳри) иккиси ҳам очиқ йўл устидадир. (Яъни, уларни кўриб ибрат олмайсизларми?)” (Ҳижр сураси, 79-оят). (“Тафсири Куртубий”дан).
Демак, Макка мушриклари шак-шубҳасиз, Шом сафарида йўлларида Лут қавмидан қолган харобаларни кўриб ўтар эдилар ва ўз пайғамбарига кофир бўлган қавмнинг бошига Оллоҳтаолонинг қандай қаттиқ балоси ёғдирилганига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлар эдилар, лекин улардан биронтасининг хаёлига “Муҳаммадни ёлғончи қилганимиз учун бизларнинг бошимизга ҳам мана шунга ўхшаган балолар тушиб қолмасмикан?”, деган ўй келмас, кўриб турган нарсаларидан ибрат-эслатма олмас эдилар. Чунки уларнинг гарчи юзларидаги кўзлари кўрса-да, кўнгил кўзлари кўр эди, диллари қоп-қора зимистон эди, қалбларига иймон нури кирмаган эди. Иймон билан мунаввар бўлмаган қалб эса, Ҳақиқатни кўра олмайди, қалби кўр кимса кўзи билан кўрган нарсадан ибрат олмайди. Хусусан, ўлганларидан кейин, албатта, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб ва жазо-мукофот борлигидан умидвор бўлмаган кимсалар ҳеч қачон холис савоб иш қилмайдилар, ҳеч қандай гуноҳдан қайтмайдилар, Оллоҳтаолонинг Раҳматидан умид қилмайдилар, унинг азобидан қўрқмайдилар, демакки ҳеч қачон Тўғри Йўлга юрмайдилар!

41-42. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қачон улар Сизни кўрсалар: «Оллоҳ мана шуни элчи қилиб юборибдими?! Агар (илоҳларимиз) устида сабр қилмаганимизда (яъни, маҳкам турмаганимизда) ҳақиқатан, у бизларни ўз илоҳларимиздан адаштириб (йўлдан) оздираёзди-я», деб Сизни, албатта, масхара қилгурлар. Яқинда азобни кўрган вақтларида ўзлари ким йўлдан озганроқ эканини билиб олурлар!
Оллоҳ таолонинг Элчисини - Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўрган вақтларида ҳар сафар масхара қилиб у зотнинг устидан куладиган ва: “Оллоҳ элчиликка шундан бошқасини топа олмабдими?! Ях-шиям биз ўзимизнинг илохдаримизни (яъни, бут-санамларимизни) ҳимоя қилиб маҳкам турдик. Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни илоҳларимиздан воз кечтириб, адаштириб қўйиши аниқ эди”, деб иғво қиладиган мушрикларнинг бошида Макка зодагонларидан бўлган Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқлари турар эдилар. Улар ҳақиқатан ҳам барчалари Абу Жахд - жаҳолат отаси эдилар. Агар шундай бўлмаганида ўзлари Муҳаммад Амин - ишончли, ҳеч қачон омонатга хиёнат қилмайдиган Муҳаммад деб номлаган инсондан, то қирқ ёшга киргунларича бирон ёлғон сўз айтмаганига ўзлари гувоҳ бўлган инсондан у зот ўзларига Оллоҳтаоло томонидан ваҳий нозил бўлаётганини айтганларида шубҳаланмаган ва у зотни ёлғончи қилмаган бўлар эдилар. Лекин улар ўтакетган нодон-жоҳил кимсалар бўлганлари учун ҳам ўзлари жуда яхши таниган инсондан шубҳаландилар. У зот етказган Қуръон оятларига ишонмадилар ва ҳатто Оллоҳнинг Элчисини ҳақоратлаб масхара қилишгача бориб етдилар. Энг кулгулиси, балки энг ачинарлиси, улар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам даъват этган Ҳидоят Йўлини адашиш-залолат, деб атадилар ва бир-бирларига: “Сал бўлмаса Муҳаммад бизларни адаштириб қўяёзди-я,” дейишиб энг тўғри йўл бутпарастлик деб даъво қилдилар. Шунинг учун Ҳақ таоло: “Яқинда азобни кўрган вақтларида ўзлари ҳам ким йўлдан озганроқ эканини билиб олурлар!”, деб уларни қаттиқ огоҳлантирди ва дарҳақиқат, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Бадр жангида ўша Абу Жаҳл бошлиқ масхарабозларнинг ҳаммаси ким йўлдан озганроқ эканлигини ўз кўзлари билан кўрдилар - шармандаларча мағлубиятга учраб, ўта аянчли суратда ҳалок бўлдилар.
Ислом тарихидаги илк жанг бўлган Бадр ғазоти ва унда Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошлиқ бўлган оз сонли мўминлар Абу Жаҳл бошлиқ мушрикларнинг жуда катта лашкари устидан тарихий ва мўъжизавий ғалабага эришганлари айрим саҳобалар Бадр сураси деб номлайдиган Анфол сурасининг аввалидан бошлаб батафсил баён қилингандир.

43. Хабар беринг-чи, ким ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олган (яъни, нафснинг бандасига айланиб қолган) бўлса, бас, Сиз унга вакил-кафил бўлурмисиз?!
Ояти карима Танҳо Илоҳ бўлмиш Оллоҳ таолога ибодат-қуллик қилишдан бош тортган кимсалар ўзларининг ҳавойи нафсларига қуллик қиладиган кимсалар эканлиги ҳақидадир.
Ҳақ таоло Ўз Элчисига хитоб қилиб, у зотнинг вазифаси нафси истаган нарсага сиғиниб кетаверадиган мушрик кимсаларнинг устида вакил-кафил бўлиб, улардан ҳар бирининг устида туриб қандай қилиб бўлса ҳам Ҳақ Динга киргазиш эканлигини уқтиради. Дарвоқеъ, Макка мушриклари (шунингдек жамийки мушрик кимсалар) нимага сиғинишларидан қатъий назар, аслида ўзларининг нафс хоҳишларига қуллик қиладилар. Ибн Аббос розияллоҳу анхумо айтади: “Мушриклардан бўлган ҳар бир кимса тошдан бут ясаб олиб унга сиғиниб-чўқиниб юрар, сўнгра агар ундан чиройлироқ бошқа тошни кўриб қолса, аввалгисини ташлаб юбориб, кўнглига ёқиб қолган бошқа тошга чўқинаверар эди. (“Тафсири Бағавийдан). Бас, Жаноби Ҳақ Ўзининг элчисига: “Сизнинг вазифангиз ундай ақлсиз кимсаларни зўрлаб Динга киргазиш эмас, балки фақат биз Сизга нозил қилган ваҳийни бандаларимизга етказиш, холос”, дейди. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам такрор-такрор айтилган: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз уларнинг устида (дину иймонга) зўрлагувчи эмассиз. Бас, ушбу Куръон билан Менинг (кофирларни азоб-укубатга гирифтор қилиш ҳақидаги) ваъдамдан қўрқадиган кишиларга панд-насиҳат қилинг!” (Коф сураси, 45-оят).
“Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, Сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос. Сиз улар-нинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз. Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса; У ҳолда Оллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар! Зеро, Ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир! Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам Ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!” (Ғошия сураси, 21-26-оятлар).

44. Ёки Сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзга) қулоқ соладилар ёки ақл юргизадилар, деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро), улар (Ҳақни англамасликларида) фақат бир чорва ҳайвонлари кабидирлар, холос. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!
Яъни, Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз Макка мушрикларининг кўпчилиги Сиз келтирган Ҳақ Сўзга қулоқ солади ёки эшитганларини тушунишга ҳаракат қилади, деб ўйлайсизми? Ундоқ эмасдир. Уларнинг кўплари худди чорва ҳайвонлари каби ҳеч нарсани эшитмаган ва тушунмаган ҳолларида кўзингизга бақрайиб қараб тураверадилар, балки улар йўлдан озишликда ўша ақлсиз ҳайвонлардан ҳам бадтарроқдирлар! Ояти каримада Макка мушрикларининг ҳаммалари дейилмасдан кўплари дейили-шига сабаб, улардан айримлари келажакда Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб Тўғри Йўлга ҳидоятланишлари Ҳақ таолога маълум эди.
Мушрикларнинг бениҳоя ақлсиз махлуқлар эканлиги ҳақида бошқа оятларда ҳам айтилган: “Уларнинг диллари бор-у англамайдилар. Кўзлари бор-у кўрмайдилар, қулоқлари бор-у эшитмайдилар”. (Аъроф сураси, 179-оятдан). Яъни, уларнинг қалблари бор, аммо у қалблар тошдан ҳам қаттиқ ва касал, яъни бузуқ бўлгани сабабли Ҳақиқатни англамайдилар, Ҳақ сўзни тушунмайдилар, барча яхшиликлар Оллоҳ таоло буюрган ишларда ва барча ёмонликлар Оллоҳ таоло қайтарган ишларда эканини билмайдилар. Уларнинг қарашлари ўта юзаки. “Улар Охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар”. (Рум сураси, 7-оят). Улар савоб ҳақида ўйламайдилар, азобдан қўрқмайдилар. Демак, улар ақлли мавжудот бўлган ҳолларида ақлсиз махлуқот каби яшайдилар. Уларнинг кўзлари бор, аммо кўрган нарсаларидан ибрат олмайдилар, Оллоҳ таолонинг оятларига ибрат кўзи билан назар солмайдилар - Ҳақ Йўлни кўрмайдилар.
Уларнинг қулоқлари ҳам бор, аммо улар беҳуда-ёлғон-кераксиз-фойдасиз сўзларни жон қулоқлари билан эшитганлари ҳолда ўзлари учун энг керакли-нажотбахш Сўзни - Оллоҳ ва Расулининг Сўзини эшитмайдилар, яъни, эшитишни истамайдилар ёки эшитсалар ҳам, эшитмагандек яшай-дилар. Демак, бундай кимсаларнинг ақлсиз - бор ғами фақат ейиш, ичиш ва шаҳвоний нафсини қондириш бўлган ҳайвонлардан ҳеч қандай фарқлари йўқдир, балки улар Тўғри Йўлни топа олмасликда ўша чорва ҳайвонларидан ҳам бадтарроқдирлар. Чунки чорва ҳайвонлари ўз эгаларига бўйсунадилар, улар эса ўз Эгаларига - Яратган Парвардигорлари бўлмиш Оллоҳ таолога бўйинсунмайдилар, чорва ҳайвонлари ўзлари учун фойдали ишни қилиб, зарарли ишлардан узоқ бўладилар, улар эса ўзлари учун дунё ва Охиратда фақат фойда келтирадиган Ҳақ Йўлга юриш ўрнига қайсарлик ва жоҳиллик билан ўзлари учун ҳар икки дунёда фақат зиён келтирадиган куфр - залолат йўлларида адашиб-улоқиб юраверадилар.
Бас, ҳақиқий ғофил-нодон ва ақлсиз махлуқлар чорва ҳайвонлари эмас, балки ана ўша динсиз кимсалардирки, бу ғафлатлари билан улар албатта жаннат роҳатларига эмас, жаҳаннам азоб-уқубатига лойиқдирлар.

45-46. Парвардигорингизнинг (Қудратини) - сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа уни сокин - жилмас қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра қуёшни унга (яъни, соянинг борлигига) далил қилдик. Сўнгра уни йиғиб аста-секин Ўзимизга тортиб олдик.
Ушбу икки оятни муфассирлар қуйидагича тафсир қиладилар: Субҳи содиқдан то қуёш чиққунича уфқда ёйилган қоронғулик билан ёруғлик ўртасидаги ҳолат - Оллоҳ Ер юзи узра ёйиб кўйган бир соядир. У Зот агар хоҳласа уни кетмайдиган қилиб қўяр эди, лекин Оллоҳ таоло чиқаётган қуёшни соя борлигига далил қилди - зеро, нур бўлмаса соянинг борлиги билинмас - ва У Зотнинг Ўзи қуёш кўтарилган сари у соя - пардани Ер юзидан аста тортиб олди.
Дарҳақиқат кеча-кундуз соатлари ичидаги энг гўзал пайт, энг хуш соат субҳи содиқ билан қуёш чиқиши ўртасидаги тонг пайтидир. Чунки туни билан оғриб чиққан бемор ҳам ўша соатда бир оз ором олади, кун бўйи тўхтамасдан юрган йўлчи ҳам ўша вақтга келиб андак тин олади, субҳидамнинг соф ҳавоси бутун баданга шифо ва ором бахш этади. Тонг ёришиб, чор-атроф аста-секин оқаришиб боргани сари қисқа ўлим ҳисобланмиш уйқудан уйғонган инсон ўзида ажиб бир енгилликни ҳис қилиб, баданидаги энг майда томирларигача қон-қувват таралаётганини сеза бошлайди ва вужудида яна кун бўйи елиб-югуриб кундуз юмушларини адо этиши учун етарли бўлган куч йиғилиб қолганини англай бошлайди. Бандаларини худди бирданига уйдан кўчага чиқариб кўйгандек, тундан кундузга чиқариб кўймасдан, кеча ва кундуз ўртасидаги бир соат фурсатда бутун замин узра бениҳоя улкан сояни ёйиб юбориб сўнгра қуёш чиқа боргани сари уни аста-секинлик билан йиғиштириб оладиган Парвардигори олам нақадар Қудратли, нақадар бандаларига Меҳрибон!

47. (Оллоҳ) сизлар учун кечани (ўраб олгувчи) бир либос, уйқуни (баданларингиз учун) бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир.
Ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳақиқат ҳам Роббул-аламийннинг бандаларига нечоғли Меҳр-Марҳамат Соҳиби эканлигинингяна бир исботи-дир. Дарҳақиқат тун зулмати то тонг отгунича бамисоли бир улкан қора ли-бос янглиғ Ер юзидаги жамийки нарсалар устини ўраб қоплаб кўзлардан яширади ва гўё юқоридан чироқўчириб қўйилади, сўнгра инсонлар устларига тун кўрпасини ёпиниб олганларича уйқуга чўмадилар ва Оллоҳтаоло улар-нинг бутун баданлари, асаблари - жамийки ҳис қилгучи аъзолари кундузги чарчоқлардан том маънода ором олиши учун тамомий ҳаракатдан узиб, уларни тун бўйи гўё жонсиз жасадларга айлантириб кўяди ояти каримадаги биз ором деб ўгирган “субат” калимасининг луғавий маъноси “узилиш”, деганидир - ва қачонки чарчоқлари ёзилиб, баданлари ором олгач, устларидаги тун кўрпасини оҳиста тортиб олиб, кундуз кириши билан уларни қайтадан “тирилтиради”. Сўнгра улар яна янгиттан, янги куч-ғайрат билан ўз тирикчиликларига машғул бўладилар. Зотан Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар куни янги тонгни қарши олганларида: “Оллоҳга ҳамд бўл-син, У бизни ўлганимиздан кейин яна тирилтирди. (Қиёмат Кунида барча инсонларни) қайта тирилтириб, Ўз ҳузурига тўплаши ҳам ҳақдир”. (Бухорий, Аҳмад, АбуДовуд ва Термизий ривояти) дейишлари, албатта, беҳикмат эмасдир.

48-49. У Ўз Раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборган Зотдир. Биз ўлик шаҳар-масканларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учун осмондан пок қилгувчи сувни ёғдирдик.
Мана бу оятлар ўрганаётганимиз ояти кариманинг энг гўзал тафсиридир: “У шундай Зотки, Ўз Раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб олгач, Биз уни (булутни, чанқоқ) ўлик маконга ҳайдаймиз. Бас, унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқарурмиз. Биз ўликларни ҳам (ўз жойларидан) мана шундай чиқарурмиз. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар”. (Аъроф сураси. 57-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ер-у осмоннинг, дунё ва Охиратнинг Танҳо Эгаси Ўзи эканини, бандаларига ризқ-рўз бериш ҳам, Уларни ўлдириб-тирилтириш ҳам Ёлғиз Ўзининг Қўлида эканини бир гўзал мисол билан баён қилади. У Зот ёмғир Ўзининг бандаларга ёғдирган Меҳри-Раҳмати эканини айтиб, шамоллар эса худди денгиз-дарёларда юк тўла кемаларни ҳайдаб юрганидек, осмонда ҳам сув тўла кемаларни - вазмин булут-ларни ҳайдаб юрадиган паҳлавон лашкарларга ўхшатилади. Дарвоқеъ, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, “шамоллар ва сув Оллоҳ таолонинг лашкарларидандир”. Ояти каримада Яратганнинг Амри билан у лашкарлар сув тўла булутларни ўлик маконга - қақраб ётган ерларга хдйдаб бориб, Оллоҳтаоло у ерларга ёмғир ёғдириб гулзор-экинзорларга, мевали боғларга айлантириб қўйгани каби Қиёмат Кунида жамийки Ер остида ётган жонсиз жасадлар устига ҳаёт ёмғирини ёғдириб - тирилтириб Ернинг устига чиқариб қўйиши ҳақида хабар берилади ва “Шояд эслатма-ибрат олсангизлар”, деб инсонларни ўз кўзлари билан кўриб турган, йил сайин уларнинг кўз ўнгида такрорланиб турадиган “ўлик Ернинг тирилиши” ҳодисасидан ибрат олиб, Охиратдаги тирилиш ҳам ҳақ эканига иймон келтиришга чақирилади.
Бу муҳим мавзу Қуръони Карим оятларида такрор-такрор эслатилади: “Оллоҳнинг Ўзи шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатгач, Биз уни ўлик шаҳарга ҳайдаб, унинг ёрдамида ўлган Ерни тирилтирдик. (Қиёмат қойим бўлган Куни) қайта тирилиш ҳам шунинг ўзидир”. (Фотир сураси, 9-оят). “Оллоҳ шундай Зотдирки, шамолларни юборур, бас, улар булутни ҳайдар, сўнг (Оллоҳ булутни) Ўзи хоҳлагандек ёюр ва (агар хоҳласа) уни бўлак-бўлак қилур, бас, Сиз уларнинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсиз. Энди қачон (Оллоҳ) уни Ўзи хоҳлаган бандаларига етказса, баногоҳ улар шод-хуррам бўлурлар. Ҳолбуки, улар устларига (ёмғир) ёғдирилишидан олдин мутлақо ноумид эдилар. Бас, Сиз Оллоҳнинг Раҳмати - ёмғирнинг изларига қаранг - У қандай қилиб Ерни ўлганидан кейин тирилтирди-я?! Ҳеч шак-шубҳасиз, мана Шу (Оллоҳ) ўликларни ҳам Тирилтиргувчидир. У барча нарсага Қодирдир”. (Рум сураси, 48-50-оятлар).
Ояти каримада Ҳақ таоло: “Биз осмондан тоҳур - пок қилгувчи сувни ёғдирдик”, дейди. Тоҳур калимаси уламоларнинг айтишларича, тоҳир - тоза, деган сўзнинг муболаға шакли бўлиб, ўта тоза, яъни, ўзи ҳам тоза-пок, бошқа нопок нарсаларни ҳам пок қилгувчи деган маънога далолат қилади. Сувнинг бу сифати бошқа бир оятда ҳам таъкидланган эди: “(Оллоҳ таоло) сизларни поклаш учун устингизга самодан сув - ёмғир ёғдирган эди”. (Анфол сураси, 11-оятдан).
Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайуҳи ва салламдан денгиз ҳақида сўралганида: “Унинг суви тоҳур - пок қилгувчи, ўлиги яъни, унда ўлиб қолган денгиз ҳайвонлари) ҳалолдир”, дедилар. (Абу Довуд,Термизий ва бошқалар ривоят килганлар).

50. Ва Биз у (сув)ни эслатма-ибрат олишлари учун (одамлар) орасида тақсимлаб қўйдик, (аммо) одамларнинг кўплари фақат куфрони неъмат қилишнигина истадилар.
Яъни, Биз Ўзимиз осмондан ёғдирган ёмғирни Ўз хоҳишимиз билан бўлиб-тақсимлаб қўйганмиз - бир жойга ёғдирсак, бошқа жойга ёғдирмаймиз, шамолнинг ҳаракатини ҳам Ўзимиз белгилаб қўйганмиз, у Биз хоҳлаган тарафга булутларни ҳайдайди, айрим жойларга Бизнинг Амри-миз билан тўхтаб, ёғин ёғдириб ўтса, айрим жойлардан тўхтамасдан ўтиб кетаверади. Буларнинг ҳаммаси ёмғир-сув Бизнинг буюк неъматимиз эканлигини инсонлар кўришлари, эслатма-ибрат олишлари ва Бизга шукроналар айтишлари учундир. Лекин аксари одамлар Бизга оби раҳмат ёғдирганимиз учун шукр қилиш ўрнига фалон юлдуз учгани учун, фалон юлдуз ўрнидан кўчгани учун ёғингарчилик бўлди”, дейишиб куфрони неъмат - кўрнамаклик қиладилар.
Бу хусусда саҳиҳ ҳадис ҳам ворид бўлгандир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни ёмғирли кечадан сўнг асҳобларига: “Парвардигорингиз нима деганини билурмисизлар?”, дедилар.Улар: “Оллоҳ ва Унинг Элчиси билгувчироқдир”, деган эдилар, у зот айтдилар: “Оллоҳ таоло: “Бу тонг бандаларимдан Менга мўмин бўлганлар ҳам, Менга куфр келтирганлар ҳам бўлди. Бас, кимки (бу тунда ёққан ёмғирни кўриб): “Оллоҳ таолонинг Фазли ва Раҳмати билан устимизга ёмғир ёғди”, деган бўлса, ўша киши Менга мўминдир, юлдузга кофирдир. Аммо кимда-ким: “фалон-фалон юлдузлар ўрнидан кўчгани учун ёмғир ёғди”, деган бўлса, ўша кимса Менга кофир, юлдузга мўминдир”, деди”. (Муслим ривояти).

51-52. Агар Биз хоҳласак ҳар қишлоқ-шаҳарга бир огоҳлантиргувчи - пайғамбар юборган бўлур эдик. (Лекин Биз барча қишлоқ-шаҳарларни Охират азобидан огоҳ қилиш вазифасини Сизнинг зиммангизга юкладик, эй Муҳаммад алайҳис-салом)! Бас, Сиз ҳаргиз кофир кимсаларга итоат этманг ва (Қуръон) ёрдамида уларга қарши қаттиқ курашинг!
Ушбу ояти каримада Исломий Рисолатнинг аввал ўтган пайғамбарлар адо қилган вазифадан фарқи - фазилатини баён қилади. Яъни, ўтган пайғамбарлар Оллоҳ таолонинг Амри билан фақат ўз қавмдош, миллатдошларига хос бўлган муваққат таълимотларни келтирган бўлсалар, сўнгги Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам то Қиёмат дунёга келадиган барча инсонларга - миллатидан, тилидан, ирқидан қатъий назар, жамийки инсоният оламига Элчи қилиб юборилганлари, демак, Ер юзида яшайдиган ҳамма инсонлар у зотга иймон келтиришлари ва итоат этишлари фарз эканлиги, фақат шундагина ҳаёти дунёда Оллоҳ таоло рози бўладиган Тўғри Йўлга ҳидоят топишлари, Охират диёрида эса Яратган-нинг Раҳматига эришишлари аниқ эканлиги айтилади.
Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам барча оламларга, ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юборилганлари ҳақида бошқа оятларда ҳам хабар берилган: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), дарҳақиқат, Биз Сизни барча оламларга фақат Раҳмат (яъни, Оллоҳнинг Раҳмати-жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик.” (Анбиё сураси, 107-оят). “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз Сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга -(мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи бўлган ҳолингизда, Элчи қилиб юбордик. Лекин кўп одамлар билмаслар.” (Сабаъ сураси, 28-оят).
“Саҳиҳайн”да Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоху анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳам бу ҳақда аниқ қилиб айтганлар: “Менга ўзимдан аввалги пайғамбарлардан биронтасига берилмаган беш нарса берилди: “Менга бир ойлик масофадаги қўрқув билан ёрдам берилди (яъни, бир ойлик масофа нарида турган кофирлар ҳам мендан кўрқадиган қилиб қўйилдилар); мен учун Ер масжид ва покловчи қилинди (яъни, мен ва умматларим учун фақат масжидларда эмас, ҳамма жойда намоз ўқишга ва таҳорат, ғусл учун сув топилмаса ёки бирон хасталик сабабли сув ишлатиш мумкин бўлмаса, Ерга қўл теккизиб юз ва қўлларини силаш билан таяммум қилишга рухсат берилди) бас, умматимдан қай бир кишига қаерда намоз вақти етса, ўша жойда намоз ўқийверсин; мен учун ғазотда тушган ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди; менга шафоат (яъни, гуноҳкор бандаларни шафоат қилиш - Оллоҳ таолодан уларнинг гуноҳларини сўраш ҳуқуқи) берилди; аввал пайғамбар фақат ўзининг қавмига юборилар эди, мен эса барча одамларга юборилдим”.
Демак, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг зиммаларига юкланган вазифа ҳам аввал ўтган элчи-пайғамбарларнинг вазифаларига нисбатан оғирроқ ва шарафлироқдир. Яъни, бутун оламни Ҳақ Йўлга даъват этиш асло осон иш эмасдир. Лекин Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчисига шундай буюк Илоҳий Мўъжиза ато этдики, бундай улуғ Инъом аввал ўтган элчи-пайғамбарлардан биронтасига ато этилмаган эди. Ушбу Мўъжиза - Қуръони Азим ўзининг беандоза гўзал назми ва тенгсиз фасоҳат-бало-ғати билан, Оллоҳ таолонинг Раҳмати - жаннатига элтадиган Тўғри Йўлни аниқ ажратиб-белгилаб бериши билан, то Қиёматгача ҳамма замон ва ма-конларда пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мушкила-муаммоларга бирдан-бир тўғри жавобни - энг тўғри ечимни тақдим этиши билан ҳамда ўткинчи ҳаёти дунёдан кейин, албатта, келадиган ҳақиқий-мангу ҳаёт - Охират ҳаёти ҳақида, ундаги мўминларга интизор бўлиб турган мангу саодат ва кофир-мунофиқларни кутиб турган абадий азоб-уқубат ҳақида бера-диган башорат ва огоҳлантиришлари билан Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга нафақат Макка кофирларига, балки Ер юзидаги жамийки динсиз-кофир кимсаларга қарши курашиш ва улар устидан ғалаба қозонишлари учун етарли бўлган куч-кудрат бахш этар эди. Шунинг учун Ҳақ таоло Ўз Элчисига: “Бас, Сиз ҳаргиз кофир кимсаларга итоат этманг ва (Қуръон) ёрдамида уларга қарши қаттиқ курашинг!”, деб амр қилди ва бу Илоҳий Амр барча уммати Муҳаммадга баробар тегишлидир.

53. (Оллоҳ) икки денгиз - дарёни буниси чучук - ширин, униси шўр - тахир қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида (бир-бирларига аралашиб кетишдан тўсиб турадиган) тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда қилиб қўйган Зотдир.
Ушбу ояти каримада Оллоҳ таоло нақадар Буюк Қудрат Эгаси эканлиги ҳеч рад этиб бўлмайдиган, яъни, воқеъда, ҳамманинг кўз ўнгида содир бўлиб турган далиллар билан баён қилинади. Бу ҳакда бошқа бир сурада ҳам айтилган: “У Зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар”. (Раҳмон сураси, 19-20-оятлар). Албатта, ҳар бир ақли расо инсон бу ҳолни мулоҳаза қилиб кўрганда хаёлига “Нега бундай бўлди? Ахир шўр денгизнинг суви ёнгинасида оқиб турган чучук сувли дарёга уриб, уни хдм шўр-тахир қилиб кўйиши керак эди-ку?”, деган ўй келиши аниқцир. Ояти карима мана шу ҳақли саволимизга Ҳақ таолонинг жавобидир. Мен денгиз-дарёнинг ўртасига бирининг шўри иккинчисига ўтиб кетмаслиги учун тўсиқ-парда қилиб қўйганман, лекин сизлар, эй инсонлар, у пардани кўришга қодир эмассизлар”, дейди Жаноби Ҳақ.

54. У сувдан - нутфадан башарни (яъни, инсонни) яратиб, сўнг уни насл-насаб (эгаси) ва қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Дарҳақиқат, Парвардигорингиз (ҳар ишга) Қодирдир.
Ҳақ таолонинг тенгсиз Қудрат Эгаси эканлигига яна бир ёрқин далил мана шу ояти каримада зикр қилинган Ҳақиқатдир: Оллоҳ таоло оддий сувдан - ҳақир бир нутфадан комил хилқатли, гўзал қад-қоматли башарни - инсонни яратди ва уни насл-насаб эгаси бўлган эркак ҳамда мусоҳара - қудалашиш билан унга жуфти ҳалол бўладиган аёл қилиб икки жинсга тақсимлаб қўйди. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, Охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?! Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Оллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларни (пайдо) қилди. Ана Ўша (Оллоҳ) ўликларни тирилтиришга Қодир эмасми?! (Албатта, Оллоҳ бунга Қодирдир)!” (Қиёмат сураси, 36-40-оятлар).
“Танвийрул-азҳон” тафсирида айтилишича, ояти каримада одамзотни башар деб талқин этилиши, унинг бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ яралишидан бутун башараси (яъни, териси, пўсти) кўриниб турадиган, жун-юнг билан қопланмаган ҳолида яралгани эътибори биландир. Бу талқин одамзот маймундан тарқаган деб даъво қиладиган “маймунзода”ларнинг сўзлари ботил эканлигини кўрсатиб турадиган Илоҳий далилдир.
Ояти каримада яна бир ўта муҳим нукта баён қилинмоқдаки, уни англамасдан оят мазмунини тўла англаб бўлмас. Яъни, Яратган башариятни яратибоқ, насл-насаб эгаси ва бир-бири билан куда-анда қилиб қўйганининг ҳикмати, бенасаб ва қуда-анда бўлмасдан (яъни, шаръий никоҳ билан боғланмасдан) урчиб-кўпайиб кетаверадиган кимсаларнинг башар-инсон номига нолойиқ жонзотлар эканини баён қилишдир. Чунки насабсизлик, тўғри келган билан топишиб кетавериш ҳайвонларнинг ишидир.
Инсонлар насаб ва мусоҳара - қудалашиш билан бир-бирларига қай тариқа маҳрам бўлишлари ҳақида Нисо сурасининг 23-24-оятларида ба-тафсил баён қилинган ва алақадриҳол тафсир қилиб ўтилган эди.

55. (Мушрик кимсалар) Оллоҳни қўйиб, ўзларига фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Кофир ўз Парвардигорига қарши (шайтонга) ёрдамчи бўлган кимсадир.
Ояти карима мушрикларнинг Оллоҳтаоло шаънига буҳтон қилишлари, Унинг оятларини ёлғон дейишларидан бошқа яна бир жиноятлари ҳақида хабар беради: мушриклар гарчи Яратгувчи - Холиқ Ёлғиз Оллоҳтаолонинг Ўзи эканини тан олсалар-да, - “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), қасамки, агар Сиз улардан: «Осмонлар ва Ерни ким яратган?», деб сўрасангиз, албатта: «Уларни Кудратли ва Билгувчи (Оллоҳ) яратган», дерлар”. (Зуҳруф сураси, 9-оят) - Ўша Танҳо Маъбуди Барҳақнинг Ўзига тоат-ибодат қилиш ўрнига уларга бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган жонсиз бут-санамларга сиғинадилар. Бир ояти каримада бутпараст мушрикларга хитоб қилиб шундай дейилади: “Аниқки, сизлар Оллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам ҳатто бир дона чивинни ярата олмаслар, агар биронта чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан) қутқариб ҳам ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир”. (Ҳаж сураси, 73-оят). Энг кулгили, балки энг ачинарли жойи, мушрик кимсалар ўзлари сиғиниб топинадиган бутларини тош, ёғоч, темир ва бошқа нарсалардан ўз кўллари билан ясаб оладилар-да, кейин уларни илохдар деб, яъни, Ер-у осмонларни, бутун коинотни яратган Оллоҳтаолонинг шериклари деб даъво қиладилар ва: “Мана шу (бизлар сиғинаётган бутларимиз) Оллоҳҳузурида бизнинг қўлловчиларимиз бўлади”, дейдилар”. Улар ниҳоят даражада жоҳил-нодон бўлганлари сабабли ўша жонсиз бутлари Охиратда уларни шафоат қилади деб ишонадилар. Мушрик кимсаларнинг аҳволи шудир. Аммо ояти карима мазмунини теранроқ англасак, унда зикр қилинган ширк аломатлари ай-рим ўзларини мусулмон санаб юрган кишиларда ҳам топилиб қолишини кўриб афсусланамиз. “Ал-муқтатаф мин уювнит-тафосийр” тафсирида: “Бу замонда кўп одамлар ўтиб кетган улуғларнинг мақбараларини зиёрат қилар эканлар, у қабрларни тавоф қилиб, қабр эгаларидан ҳожатларини раво қилишларини сўрашлари ва шундай қилсак албатта улар Охиратда Оллоҳ таоло ҳузурида бизларни шафоат қиладилар деб эътиқод қилишлари ҳам Оллоҳтаолога ширк келтириш билан баробардир”, дейилади.
“Кофир ўз Парвардигорига қарши (шайтонга) ёрдамчи бўлган кимсадир”. Чунки кофир-мушрик кимсаларнинг уларга сон-саноқсиз неъматлар ато этган Парвардигорлари бўлмиш Оллоҳтаолога осий бўлиб, ҳеч кимга ҳеч қандай фойда ёки зиён етказа олмайдиган бутларга ибодат қилишлари улар шайтоннинг малайлари эканликларини Ҳақ таолонинг Ҳақ Динига қарши шайтонга ёрдам бераётганларини кўрсатади.

56. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз Сизни фақат (мўминларга жаннат) хушхабарини етказгувчи ва (кофирларни Охират азобидан) огоҳлантиргувчи қилиб юбордик.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз Макка мушрикларининг ий-мон келтирмаганлари учун асло маҳзун бўлманг, улар Сизга итоат этмаётганларига парво ҳам қилманг. Чунки Сизнинг зиммангиздаги рисолат-вазифа уларни зўрлаб-мажбурлаб Исломга киритиш эмас, балки Биз Сизни фақат ўзингизга нозил қилинаётган оятларни уларга тўла-тўкгис етказиш билан мўминларга Охират диёрида жаннат неъматлари мунтазир бўлиб тургани ҳақида хушхабар беришингиз, кофирларни эса дўзах азоби кутиб тургани ҳақида огоҳлантиришингиз учун Элчи қилиб юборганмиз.
Бу мавзу бошқа бир оятда яна аниқроқ баён қилинади: “Эй Пайғамбар (алайҳис-салом), Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган (барча) нарсани (инсонларга) етказинг! Агар (бу Фармонга амал) қилмасангиз, Унинг элчилигини (бандаларига) етказмаган бўлурсиз, Оллоҳ Сизни одамлардан (уларнинг зараридан) сақлагай. Албатта, Оллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмас”. (Моида сураси, 67-оят).
Ушбу ояти каримада Оллоҳ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, зиммаларидаги вазифалари Оллоҳ таоло нозил қилган Динни тўласича, бирон оятни қолдирмасдан етказиш эканини таъкидлайди ва Ўзи у зотни инсонлар томонидан бўладиган ҳар қандай ёмонликлардан сақлашга Кафил экани ҳақида хабар беради. Шунингдек, ушбу оят мазмунидан инсонларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилиш Ёлғиз Оллоҳнинг Қўлида экани, Элчининг зиммасида эса фақат Парвардигори томонидан нозил қилинган ҳар бир оятни тўкмасдан-сочмасдан, яширмасдан бандаларга етказиш Рисолати - Вазифаси бор экани аниқ равшан бўлади.
Ҳақ таоло Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга Ўзи нозил қилган оятлардан биронтасини яширмасдан тўла-тўкис етказишни буюрар экан ва агар бирон оятни етказмасалар, барча оятларни етказмаган бўлиб ҳисобланишларини айтиб огоҳлантирар экан, у зот мудом Оллоҳнинг ҳимоясида эканликларини, одамлардан ҳеч ким ҳеч қандай зиён етказа олмаслигини айтиб, кофирлар бирон ёмонлик қилишга йўл топа олмасликлари ҳақида хабар беради. Бу Илоҳий Кафолатдан кейин Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам янада хотиржам бўлиб, Ўз Рисолатларини етказишда давом этдилар.
Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда Оиша розияллоху анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламни саҳобалар кечалари қўриқлаб чиқар эдилар. Қачонки ушбу оят нозил бўлгач, у зот бошларини чодирдан чиқариб посбонларга: “Эй инсонлар, бораверинглар, Оллоҳ таоло мени сақлашга Кафил бўлди”, дедилар”.

57. Сиз «Мен сизлардан бунинг учун ҳеч қандай ҳақ сўрамайман, фақат (ораларингиздан) Парвардигор томонга йўл тутишни хоҳлаган кишилар (чиқиб қолишини умид қиламан, холос»), деб айтинг!
Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам айтишга буюрилаган бу сўзларни илгари ўтган барча элчи-пайғамбарлар ҳам айтган эдилар. Улар ҳам ўз қавмларини Ҳақ Йўлга даъват қилганлари учун улардан ҳақ сўрамаганлар, холисанлиллоҳ ўз зиммаларидаги рисолат-вазифаларини адо этганлар. Бас, Жаноби Ҳақ Ўзининг сўнгги Элчисига ҳам қавмларига мазкур сўзларни айтишларини буюрди, токи улар: “Муҳаммад айтаётган сўзлари учун ҳали бизлардан ҳақ сўрайди, у қандай бўлмасин бирон дунёвий фойдани кўзлаб жон куйдириб даъват қиляпти”, деб ўйламасинлар. Йўқ, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳтаолонинг оятларини етказганлари учун улардан бирон нарса кутмас эдилар, магар кутсалар, мана шу Қуръон оятларини эшитаётган кишилар орасидан Парвардигор томонга йўл тутишини ихтиёр қилган инсонлар чиқиб қолармиканлар, мўминларнинг сафлари кўпаярмикан деб умид қилар эдилар, холос.

58. Ва ҳеч қачон ўлмайдиган Тирик Зотга таваккул қилинг ҳамда У Зотга ҳамду сано билан тасбеҳ айтинг! У Ўз бандаларининг гуноҳларидан етарли Огоҳ бўлган Зотдир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ўзингизнинг зиммангиздаги рисолатни адо этар - қавмингизга Қуръон оятларини етказар экансиз, ҳар бир ҳолингизда ва ҳар бир ишингизда ўткинчи одамларга эмас, балки Мангу Барҳаёт Зотга - Ёлғиз Оллоҳ таолога суянинг, барча ишларингизни Унга топширинг ҳамда доимо У Зотга ҳамду санолар айтиш билан бирга Унинг ҳар қандай айбу нуқсондан Пок ва беайб Парваригор эканлигини эътироф этинг, яъни, тилингиз “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳ - Оллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклайман” деган ҳамду тасбеҳдан тинмасин! Зотан, Унинг Ўзи Сизга Кифоя қилгувчидир, ёмонларнинг ёмонлик-гуноҳларидан етарли даражада Огоҳдир. Бас, У ҳар бир кишини қилган амалига яраша мукофотлайди ёки жазолайди, қилинган хдр бир иш-амал учун Қиёмат Кунида ҳисоб сўрайди.
Албатта, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Амрига тўла-тўкис итоат этдилар ва ўзларининг муборак ҳадисларида биз - умматларига ҳам Оллоҳга ҳамд ва тасбеҳ айтишни таълим бериб “Кимда-ким ҳар куни юз марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, унинг гуноҳлари гарчи денгиз кўпикларича бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар. (Термизий ривояти).

59. У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра Ўз Аршига истиво қилган Зотдир. (У) Раҳмондир. Бас, У Зот ҳақида барча нарсадан Хабардор Зотдан, (яъни, Оллоҳ таолонинг Ўзи)дан сўранг!
Ушбу ояти кариманинг тафсирини биз Оллоҳ таоло буюрганидек, Унинг Ўзидан сўраймиз, яъни Куръони Азимдаги айни мазмундаги бошқа оятларга мурожаат қиламиз: “(Эй инсонлар), албатта, Парвардигорингиз осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз Аршига ўрнашган Оллоҳдир. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз Амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ҳам, буюриш ҳам Ёлғиз Уникидир. Барча оламлар Парвардигори - Оллоҳ Баракотли - Буюкдир”.
Ушбу ояти каримада барча оламларнинг, жумладан биз инсонларнинг Танҳо Роббимиз бутун борлиқни - осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги барча нарсани олти кунда яратган Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонингЎзи эка-ни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ экани таъкидланади. Муфассир уламолар: “Ўзи хоҳлаган нарсани бир лаҳзада йўқдан бор қилишга Қодир бўлган Зот осмонлар ва Ерни олти кунда яратгани ҳақида хабар бериш билан биз инсонларга ишларни шошилмасдан, пухта қилишни таълим беради”, дейдилар. Ҳадиси шарифда: “Шошилмаслик Оллоҳдан, шошқалоқлик шайтондан”, дейилишининг маъноси ҳам пгудир.
Уламолар: “Фақат гуноҳлардан тавба қилишда, қарзни айтилган муддат битиши билан тўлашда, меҳмон чақиришда, қиз болани бўйига етиши билан турмушга чиқаришда, вафот қилган кишини дафн этишда ва жунубликдан ғусл қилишда - фақат мана шу ишлардагина (шошилишлик) чиройли саналади”, дейдилар.
Мужоҳид ва Аҳмад ибн Ҳанбал: “Ояти каримада зикр қилинган олти кундан мурод - Охират кунлари бўлиб, ҳар бир кун дунё ҳисобида минг йилга баробардир”, дейди ва: “Дарвоқеъ, Парвардигорингиз наздида-ги бир кун сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йил каби бўлур”, оятини келтиради. (Ҳаж сураси, 47-оят). Бу тафсирга кўра осмонлар ва Ер Оллоҳ таоло томонидан дунё ҳисобида олти минг йилда яратилган деган маъно чиқади. Ҳолбуки, “Бирон нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида Унинг иши фақатгина «Бўл», демоқлигидир. Бас, у (нарса) бўлур - вужудга келур”. (Ёсин сураси, 82-оят).
Ҳақ таоло осмонлар, Ер ва улардаги бор нарсани олти кунда яратгани ҳақида бошқа оятларда батафсилроқ хабар берган: “Айтинг: «Ҳақиқатан ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган Зотга кофир бўлурмисизлар ва ўзгаларни Унга тенглаштирурмисизлар?! Ўша (Оллоҳ) барча оламларнинг Парвардигори-ку?! У Зот (Ернинг) устида тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қилди ҳамда ўша (Ер)да унинг емишларини (яъни, Ер аҳлининг ризқу рўзларини) тўла тўрт кунда белгилаб - тақсимлади. (Бу тафсилот) сўрагувчилар учундир. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга: «(Менинг Амри-Фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!», деган эди, улар: «Ўз ихтиёримиз билан келдик, (амрингга бўйинсундик)», дедилар. Бас, икки кунда етти осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга (унга буюрилган) иши-вазифасини ваҳий қилди (билдирди). Ва қуйи осмонни чироқлар-юлдузлар билан безадик ва (уни офат-балолардан) сақладик. Бу Қудратли ва Билгувчи Зотнинг Тақдири - Ўлчовидир. (Фуссилат сураси, 9-12-оятлар).
Мазкур оятлар Қуръонда бир неча ўринларда келган - Оллоҳ таоло осмонлар ва Ерни олти кунда яратгани ҳақидаги оятларнинг тафсилотидир. Яъни, Ҳақ таоло Ерни икки кунда яратиб, тўрт кун деганда унинг ризқу рўзини ҳам тақсимлаб-бўлиб бергани ва олти кун, деганда эса етти осмонни ҳам яратиб бўлгани баён қилиб берилди”.
“Сўнгра Ўз Аршига ўрнашди”.
Албатта, биз - ожиз инсонлар Қодир Оллоҳнинг Арши Аълосини ҳам, У ЗотнингЎз Аршига қай суратда ўрнашишини ҳам тасаввур қилишга ожизмиз. Зотан, ғайб оламида рўй берадиган воқеа-ҳодисаларнинг сурат-кайфиятини тасаввур қилиш биз бандалардан талаб ҳам қилинмайди. Балки аксинча, бизнинг бурчимиз Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифда ожиз ақлимиз бовар қилмайдиган ғайб олами ҳақида айтилган хабарларни ўқиган пайтимизда уларнинг ҳақ хабарлар эканига иймон келтириб, тафсилот ва кайфиятини Оллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилишдир. Солиҳ салафлар мана шундай йўл тутганлар. Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳнинг илм мажлисида “(У Зот) Ўз Аршига истиво қилган Раҳмондир”, ояти ўқилган эди, бир кимса: “ОллоҳЎз Аршига қай ҳолатда ўрнашди?” деди. Шунда Молик бошини қуйи солиб, ўйга толди, ҳатто терлаб кетди. Анча вақт ўтгач, бошини кўтариб, ҳалиги сўраган кимсага қараб: “Ўрнашгани аниқ, бу хабарга иймон келтириш вожиб, аммо унинг қандай кайфият-суратда содир бўлганини билишдан ақлларимиз ожиз, у ҳақда сўраш (яъни, албатта, кайфиятини билишим керак дейиш) бидъатдир. Менинг ўйимча, сен йўлдан озган кимсасан”, деди ва уни мажлисдан ҳайдаб чиқаришни буюрди. Ушбу жумладаги биз “ўрнашди”, деб тафсир қилган “иставо” феъли Бақара сурасида ҳам келган ва у жойда “юзланди”, деб тафсир қилинган эди. Мавзу муҳимлиги сабабли биз бу ўринда ўша сурайи каримадаги оятни яна бир бор тафсири билан келтирамиз: “У шундай зотки, Ердаги бор нарсани сизлар учун яратди. Сўнгра самога юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани Билгувчидир. (Бақара сураси, 29-оят).
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ушбу ояти карима аввалида Ердаги катта-ю кичик ҳар бир нарсани Ўзи яратганини - йўқдан бор қилганини ва буларнинг барчасини инсон учун қилганини таъкидлайди. Ибни Жарир Табарий “Жомиъул-баён” тафсирида баён қилишича, бу жумла ўтган оятнинг узвий давомидир. Яъни “Сизларнингўлик танангизга жон ато этган, сўнгра ажалларингиз етиб бу дунёдан ўтганларингиздан кейин, яна қайта тирилтириб, Ўз ҳузурига тўплайдиган, Ердаги барча жонли-жонсиз нарса-ларни сизлар учун яратиб, сизларга хизматкор қилиб қўйган Оллоҳ таолога қандай қилиб кофир бўласизлар-а?! дейилмоқчи”.
Оятнинг иккинчи бандида Жаноби Ҳақ инсонни, Ерни ва ундаги бор нарсаларни яратганидан кейин осмонларга юзланиб, уларни етти қават қилиб тиклагани ҳақида хабар бериб, Ўзининг барча нарсани Билгувчи эканини уқтиради. Яратган Парвардигоримиз осмонлар ва Ерни қандай, қай ҳолатда, қай бирини аввал, қай бирини кейин яратгани ҳақида турли оятларда, ҳар тарафлама баён қилиб берадики, иншооллоҳ, Каломуллоҳ мазмуни билан танишиб - ўрганиб бориш баробарида Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзигина хабар бериши мумкин бўлган бу бебаҳо маълумотлардан баҳраманд бўлиб борамиз. Ҳозир эса оятдаги “иставо” феълининг мазмунини ўргансак. Бу сўз арабчада “юзланди, юксалди, тикланди, ўрнашди, эгаллади” каби маъноларда келадики, биз тафсиримизда бу ўринда “юзланди” маъносини олган бўлсак, бошқа оятларда айни мана шу “иставо” сўзини “ўрнашди” маъносида тафсир қилганмиз. Айтиб ўтганимиздек, бу сўз ҳар икки маънода ҳам қўлланади. Лекин ҳар қандай феъл ёки сифат Оллоҳ таолога нисбат берилганида тамоман ўзгача маъно касб этишини аниқ билишимиз зарур. Масалан, билим сифатини олсак, инсон билмаган нарсасини кўриб, ўрганиб, ўша нарса ҳақида билимга эга бўлиши мумкин ва вақт ўтиши билан билган нарсаларини унутиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қолаверса, инсон иқтидори ниҳоят даражада чекланган бўлиб, у нарса ёки ҳодисанинг асл-моҳиятини эмас, балки зоҳирий кўриниши - суратинигина билиши мумкин. Аммо Оллоҳ таолонинг Билими эса кейин пайдо бўлган эмас, балки аслий - азалий, ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайдиган абадий, нарса ёки ҳодисанинг ҳам зоҳири - сурати ҳақидаги, ҳам мағзи-моҳияти ҳақидаги Ҳақиқий Билимдир. Оллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи, дейилганида У Қудратли Зот ҳар бир нарсани у нарса вужудга келиб пайдо бўлишидан илгари ҳам, борлигида ҳам, йўқ бўлиб кетганида ҳам бирдай билиб туришини, балки ўша нарсани Ўзи пайдо қилиб, Ўзи унга ҳаёт бериб, Ўзи унга ўлим беришини тушунамиз. Шунга ўхшаш Оллоҳ Кўргувчи, дейилганида У Зот ҳар олти тарафни, у тарафлардаги ҳар бир нарса ёки воқеани зоҳирини ҳам, ботинини ҳам туб-тубигача азалий ва абадий кўриб-билиб туриши тушунилиши лозим. Ана энди ўрганаётганимиз ояти каримадаги “Сўнгра самога юзланди” жумласидаги “юзланди” калимасини англашда ҳам биз ўзимизнинг қосир тасаввуримиз билан аввал бошқа тарафга қараб турган эди, энди само тарафга қаради, деб ёки самога юзланган пайтида бошқа тарафлардан юз ўгирди, деб тушуниб олсак хато қилган бўламиз. Балки биз бандаларнинг бор ҳаддимиз ва ҳаққимиз Каломуллоҳда ёки Ҳадиси Шарифда биз тасаввур қилишга ожиз бўлган сўзга ёки муташобиҳ оятга дуч келганимизда унинг луғавий мазмунини тушуниш билан кифояланиб, моҳиятини, қандай содир бўлганини - кайфиятини Оллоҳга ҳавола қилиш-дир. Акс ҳолда, ўзи тасаввур қилишга ожиз бўлган нарсаларни ўзгаларга “тушунтиришга, таъвил - шарҳ” қилишга чиранган кимса ўзи ҳам адашиб, бошқаларнинг ҳам адашишига сабаб бўладики, Меҳрибон Оллоҳимиз барчамизни бундай балодан асрасин. Ҳақ таоло бизларга ҳам мана бу оятида таърифлаган “Илмда собитқадам бўлган кишилар” қаторига кириш бахтини насиб этсин. “У Сизга Китоб нозил қилган Зотдирки, у (Китоб-дан) шу Китобнинг асли - моҳияти бўлган муҳкам - аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа муташобиҳ - тушуниш қийин бўлган, фақат муҳкам - равшан оятлар ёрдамидагина ҳақиқий маъноси маълум бўладиган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Бас, дилларида (Ҳақ Йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. - Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини (ҳақиқий маъносини) Ёлғиз Оллоҳгина билур. - Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир», дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар”. (Оли-Имрон сураси, 7-оят).

60. Қачон (мушрикларга): «Раҳмонга сажда қилинглар», дейилса, улар: «Раҳмон (деганинг) нимаси, яна? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?!», дейишар ва (бу сўз) уларни янада (иймондан) йироқлаштирар.
Ушбу ояти карима навбатдаги сажда оятидир.
Бундай оят ўқилганда ўқувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Оллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.
Чунки Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳар гал сажда ояти ўқилганида сажда қилар эдилар ва саҳобаларини ҳам сажда қилишга буюрар эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиб сажда қилса, ундан шайтон четланиб: “Менга ўлим бўлсин, Одам боласи сажда қилишга буюрилди-да, сажда қилиб жаннати бўлди, мен бўлсам сажда қилишга буюрилдим-у, бош тортиб дўзахи бўлдим”, деб йиғлайди”, деди-лар. (Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди: У: “Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон қироат қилиб сажда оятларини ўқиганларида сажда қилар эдилар ва биз ҳам у зот билан бирга сажда қилар эдик”, деди. (Бухорий ривояти).
Аммо мушрик-кофир кимсалар эса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Раҳмонга, яъни, барча мавжудотни Ўз Раҳмат-Марҳамати билан ийжод қилган Меҳрибон Зотга сажда қилинглар”, деб буюрсалар, Оллоҳ таолонинг Раҳмон деган Исми ҳам борлигидан бехабар бўлганлари учун сажда қилишдан бош тортишар ва: “Раҳмон деганинг нимаси яна? Эй Муҳаммад, сен сажда қил деб буюрган нарсага агар уни танимасак-билмасак ҳам сажда қилаверамизми?!”, дейишар эди.
Дарҳақиқат, улар Раҳмон Оллоҳ таолонинг Ўзи эканлигини билмас {    эдилар. Ривоят қилинишича, баъзи мусулмонлар намозларида: “Ё Оллоҳ, ё Раҳмон”, деб Оллоҳ таолонинг турли Исмларини айтиб дуо қилишаётганини кўрган мушриклар: “Муҳамад ва унинг асҳоби ёлғиз Оллоҳга ибодат қиламиз деб даъво қиладилар-у, мана булар бўлса “Ё Оллоҳ, ё Раҳмон”, деб икки илоҳга дуо қиляптилар”, деган эдилар. Шу боисдан ҳам “Раҳмонга сажда қилинглар”, деган Амри Илоҳий уларнинг янада дину иймондан йироқлашишларига сабаб бўлган эди.

61.    Осмонда буржларни барпо қилган ва унда чироқни (яъни, қуёшни) ва нурли ойни пайдо қилган Зот Баракотли - Буюкдир.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло нафақат Ернинг, балки осмонларнинг ҳам Эгаси экани таъкидланиб, Унинг чексиз ва тенгсиз Буюк Қудратига далолат қиладиган бир ҳодиса - Жаноби Ҳақ самода буржлар - қасрлар бунёд қилгани ва уни боқиб ибрат олгувчилар учун катта-кичик юлдузлар билан зийнатлаб қўйгани ҳақида хабар берилади. Осмондаги осмонўпар қасрлар маъносини англатувчи буржларнинг саноғи ўн иккита бўлиб, номлари: ҳамал, савр, жавзо, саратон, асад, сунбула, мийзон, ақраб, қавс, жадий, далв ва ҳутдир. Осмоннинг кунботар тарафларида бино қилинган бу буржлар қуёш, ой ва бошқа буюк сайёраларнинг ўн икки ой давомида ботадиган - қўнадиган манзилларидир.
Бу ҳақда бошқа сураларда ҳам айтилгандир: “Қасамки, Биз осмонда буржлар барпо қилдик ва кўрувчи-кузатувчилар учун уни (қуёш, ой ва юлдузлар каби сайёралар билан) зийнатлаб қўйдик”. (Ҳижр сураси, 16-оят).
Ояти каримадаги “чироқ”дан мурод қуёш эканлиги бошқа бир оятда очиқ баён қилинади: “Оллоҳ етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини ва ойни улардаги нур-ёруғлик қилиб, қуёшни эса (нур сочгувчи) чироқ қилиб қўйганини кўрмадингларми?!”. (Нуҳ сураси, 15-16-оятлар).

62.    У Зот эслатма-ибрат олишни истаган ёки шукр қилишни истаган кишилар учун кеча билан кундузни (бир-бирига) ўринбосар қилиб қўйди.
Юқоридаги ояти каримада ой ва қуёш зикр қилингач, ушбу оятда у икки буюк сайёра самода сайр қиладиган вақт - кеча ва кундуз зикр қилинди. Ҳар икки оят ҳам Оллоҳ таолонинг тенгсиз Қудрат ва бандаларига бениҳоя Меҳр-Марҳамат Соҳиби эканлигига далолат қилади. У Зотнинг кеча билан кундузни тўхтовсиз равишда бирининг ўрнини иккинчиси олиб турадиган қилиб қўйишида ҳақиқатан ҳам эслатма-ибрат олишни истайдиган, Яратганга ҳамду сано айтишни хоҳлайдиган инсон учун улуғ имконият бор. Чунки у тунда унутган ёки ухлаб қолиб улгурмаган яхши амалини унинг ўринбосари бўлган кундузида адо этиши мумкиндир, ёки аксинча, кундузи тирикчилик ташвишлари билан банд бўлиб бажара олмаган вазифаларини унинг ўрнини босган осойишта тунги соатларда ба-жариши имконияти бордир.
Икки шайх (яъни, Бухорий ва Муслим) наздида саҳиҳ бўлган ҳадиси шарифда айтилишича: “Албатта Оллоҳ таоло кундузи гуноҳкор бўлган киши тавба қилиши учун тунда Қўлини ёзиб турар, тунда гуноҳкор бўлган киши тавба қилиши учун кундузи Қўлини ёзиб турар”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам тунги Қуръон қироатини (яъни, намозни) ўтказиб юборган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: “Эй Умар, Оллоҳ таоло сен ҳақингда оят нозил қилди”, дедилар ва: “У Зот эслатма-ибрат олишни истаган ёки шукр қилишни истаган кишилар учун кеча билан кундузни (бир-бирига) ўринбосар қилиб қўйди” оятини ўқидилар, сўнгра: “Тунда ўтказиб юборган нафл ибодатларингни кундузингда қазо қилгин, кундузи ўтказиб юборган нарсаларингни тунингда қазо қилгин”, дедилар”. (“Тафсири Мунийр”дан).

63. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари шундай кишилардирки, Ерда ҳокисорлик билан юрадилар, жоҳил кимсалар уларга (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладилар.
Юқоридаги оятларда мушрик-кофир кимсаларнинг жаҳолатлари, Қуръон ва Пайғамбар алайҳис-салом ҳақида айтган ноҳақ сўзлари зикр қилингач, энди ушбу ояти каримадан бошлаб бир неча оятларда мўминлар - Меҳрибон Парвардигорнинг севикли бандалари қандай сифат-фазилатларга эга бўлишлари ҳақида сўз боради. Ояти каримада уқтирили-шича Жаноби Ҳақ Менинг бандаларим, деб шарафлаган мўминларнинг дунё бандаларидан, нафс бандаларидан фарқлари энг аввало уларнинг эл орасидаги юриш-туришларида яққол кўриниб туради. Улар кўча-куйда юрганларида кибр-ҳаво билан юрмайдилар, бошқаларга юқоридан қарамайдилар. Негаки улар Ҳақ таолонинг Луқмони Ҳаким тилидан айтган: “Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва Ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Оллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир” (Лукуион сураси, 18-19-оятлар) панд насиҳати ҳар бир мўминга буюрилганини биладилар ва қўлларидан келганича Яратганнинг мазкур Амрига итоат қиладилар. Шунингдек, Раҳмоннинг бандалари, агар уларга жоҳил кимсалар турли ҳақорат сўзларини айтиб, озор берсалар, у нодонларнинг ҳақоратларига ҳақорат билан жавоб бермайдилар, балки “Омон бўлинг-лар”, деб ўтиб кетаверадилар, ҳатто уларга: “Мана шу ҳақоратларинг ўзларингга қайтсин”, деб ҳам жавоб қилмайдилар. Чунки Раҳмоннинг суюкли бандалари Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу панд-насиҳатларига амал қиладиган кишилардир. Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳузурларида икки киши жанжаллашиб қолиб, бири иккинчисини ҳақорат қилганида, ҳақоратланган киши “Алайкас-салом, яъни, мана шу “дуойи саломинг” ўзингга қайтсин”, деган эди, у зот ҳақоратланган кишига қараб: “Билгилки, бир фаришта иккингизнинг ўртангизда туриб мана бу сени ҳар сўкканида: “Йўқ, бундай ҳақоратга сен ўзинг лойиқроқсан”, деди. Қачонки сен унга: “Алайкас-салом”, деганингдан кейин эса, сенга қараб: “Йўқ, ўзингга қайтсин, бу ҳақоратга сен лойиқроқсан”, деди”, деб огоҳлантирдилар. (Имом Аҳмад ривояти, “Тафсири Мунийр”дан).
Ривоят қилинишича, Қиёмат Кунида Оллоҳ таоло бутун халойиқни жамлаганида, жарчи: “Фазл аҳллари қайдасизлар?” деб жар солади. Шунда оз сонли кишилар ўринларидан туриб, шошганларича жаннат томонга юрадилар. Бас, малоикалар уларни кутиб олиб: “Биз сизларни жаннатга шошаётганларингизни (яъни, биринчилардан бўлиб жаннатга кириб кетаётганларингизни) кўрмокдамиз”, деганларида, улар: “Биз фазл аҳлларимиз”, деб жавоб қиладилар. Малоикалар: “Сизларнинг фазилатларингиз нимадир?” деб сўраганларида, улар айтадилар: “Бизга зулм қилинганида сабр қилдик, бизга ёмонлик қилинганида кечирдик, бизга жоҳиллик қилинганида, биз ҳалимлик қилдик”. Бас, уларга: “Жаннатга киринглар! Амал қилгувчиларнинг ажри нақадар яхши!”, дейилади. (“Танвийрул-азҳон”тафсиридан).
Мўминларнинг ояти каримада зикр қилинган ушбу сифатлари - бировларга озор бермаслик ва ўзларига озор-азийят етган вақтида жавоб қайтармасдан ҳалимлик билан уни кўтариш - уларнинг ўзлари каби инсонлар билан бўладиган муомалаларидаги фазилатларидир. Энди куйидаги оятларда Раҳмон бандаларининг У Зот билан бўладиган муомалаларида кўзга ташланадиган сифатлари зикр қилинади.

64. Улар тунларини Парвардигорлари учун сажда қилиб ва (жой-намоз устида) тик туриб ўтказадиган кишилардир.
Яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари ором ва истироҳатучун берилган кечаларини ҳам фақат уйку ва роҳат-фароғат билан ўтказмасдан унинг бир қисмида бедор бўлиб, Парвардигорлари учун У Зот фарз қилган тунги намоз хуфтонни адо қилганларидан кейин яна қанча суннат ва нафл намоз-ларида Оллоҳга сажда қилиб ва тик турган ҳолларида тиловатлар қилиб бедор бўладилар. Ҳақ таоло Ўзининг Раҳматига сазовор бўлгувчи тақволи бандаларини таърифлар экан, бошқа сураларда шундай хабар беради: “Ал-батта, тақводор зотлар (у Кунда) Парвардигор ўзларига ато этган нарсаларни (ажр-мукофотларни) қабул қилган ҳолларида жаннатлар ва чашмалар устида (бўлурлар). Зеро, улар бундан илгари (яъни, ҳаёти дунёдалик чоғларида) чиройли амаллар қилгувчи эдилар. Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар (қилган саҳву-хатолари учун Парвардигордан) магфират сўрар эдилар”. (Ваз-зариёт сураси, 15-18-оятлар). “Уларнинг ёнбошлари ўрин-жойларидан йироқ бўлур (яъни, тунларини ибодат билан ўтказишиб, оз ухлайдилар). Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик билан дуо-илтижо қилурлар ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар”. (Сажда сураси, 16-оят). “Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмда - тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, Охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг Раҳмат-Марҳаматидан умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми)?!”. (Зумар сураси, 9-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Ким хуфтон намозидан кейин икки ёки ундан кўпроқ ракъат намоз ўқиса, бас, у киши тунни Оллоҳучун сажда қилган ва тик турган ҳолда ўтказибди”. (“Тафсири Бағавий”дан).
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анхудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, бас, у гўё кечанинг ярмида тик турибди, ким тонг-бомдод намозини жамоат билан ўқиса, бас, у гўё тун бўйи намоз ўқибди”, деб марҳамат қилдилар. (Муслим ва Бағавий ривоят қилганлар).

65-66. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг жаҳаннам азобини бизлардан нари қилгин. Дарҳақиқат, унинг азоби кетмас - мангу (азобдир). Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир», дейдиган кишилардир.
Яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаётларини тоат-ибодат билан ўтказаётган бўлсаларда, қилган солиҳамаллари билан хотиржам бўлиб қолмасдан доимо сажда ва қиёмларида, намозлари адоғида Оллоҳ таолодан жаҳаннам азобини улардан нари қилишини сўраб дуо-илтижолар қилади-ган, ундаги азоб ҳеч тугаб битмайдиган мангу азоб эканлигини - жахдннам энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жой эканлигини жуда яхши англайдиган кишилардир. Ояти каримада Ҳақ таоло Ўзининг суюкли бандалари қандай кишилар эканлигини бениҳоя ибратли бир мисол билан баён қилади. Яъни, улар гарчи ўзлари ҳусни хулқ ва ҳокисорлиқца бошқаларга ибрат, тоат-ибодатда барчага ўрнак бўлсалар-да, доимо дуоларида гўё бирон яхши амал қилмагандек катта қўрқув билан, гўё Оллоҳ таолодан жаннат неъматларини сўрашдан ҳаё қилган каби У Зотдан жаҳаннам азобидан паноҳ беришини сўрайдилар. Бу хусусда бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган эди: Улар: “Парврдигоро, бизлар Сенга иймон келтирганмиз”, дер эканлар, гўё “Бизнинг Сенга бўлган иймон-ишончимиздан бошқа бирон яхши ишимиз йўқ, фазилатимиз йўқ, гунохдаримиз эса беҳад кўп. Аммо Сен Марҳаматли Хожамизсан, бандаларингга Меҳрибонсан, Сенинг Фазлу Карамингдан умидвор бўлиб биз осий қулларинг илтижо қилиб сўраймиз, Ўзинг гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни дўзах азобидан асра”, дейдилар. Эътибор қилайлик, Жаноби Ҳақ бизга Ўзининг тақволи, солиҳ амалли, жаннати бандалари қиладиган дуони таълим беради, аммо улар дуоларида “яхши амалларимизни қабул айла”, дейишга ҳадлари сиғмай “гуноҳларимизни мағфират айла”, дейдилар, гўё ҳеч бир солиҳ амал қилмаган каби, “жаннатларингга киритгин”, дея олмай, “бизни дўзах азобидан асра”, дейдилар, гўё “бошимдан оёғимгача гуноҳкор бўлсам, қай юз билан Яратган Эгамдан жаннат сўрайман” деган каби. Ушбу Илоҳий дуони ўрганар эканмиз, дафъатан ўзимизнинг жуда оз ва ўта нуқсонли амалларимизни такрор-такрор эслашларимиз, дуо қилганимизда хдм ҳеч тортинмай саккиз жаннатнингҳаммасини сўрашларимиз ёдимизга тушса, Ҳақтаолонинг ушбу оятидан ҳар ишда, жумладан, дуо қилишда ҳам камтарлик, ҳокисорликни ўргансак, Каломуллоҳни тўғри тушунаётган бўламиз, иншооллоҳ.
Шу ўринда буюк имомимиз Абу Ҳанифа розияллоху анҳунинг Оллоҳ таолодан барча жаннатларга киритишини сўраб дуо қилаётган кишига қараб: “Биродар, сен билан мен қайси қилган яхши амалимиз учун Оллоҳдан жаннатлар сўраймиз? Гуноҳларимизни кечиришини сўрайлик”, деган сўзлари нақадар Қуръонга мувофиқ эканини ҳам билиб оламиз.

67. Улар шундай кишилардирки, инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида - мўътадил бўлур.
Яъни, Оллоҳ таолонинг суюкли бандалари барча ишда, ҳатто инфоқ-эҳсон қилишда ҳам исроф ёки бахиллик қилмасдан адолат йўлини танлайдиган кишилардир. Ҳасани Басрий розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсирида айтади: “Улар Оллоҳ таолога гуноҳ қилинадиган ишларга инфоқ қилмай-дилар ва Оллоҳтаоло буюрган ишлардан ҳеч нарсаларини аямайдилар”.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: “Агар инсон бор молини Ҳақ Йўлда, яъни ўз ўрнига ишлатиб юборса ҳам табзир қилган бўлмайди, аммо бир тангани ноўрин жойга ишлатадиган бўлса, у табзир қилгувчи - ноўрин сочиб-совургувчи кимсадир”.
Алий каррамаллоҳу важҳаху айтади: “Сенинг ўзинг учун, аҳли байтинг учун исроф қилмай, ноўрин совурмай ишлатган сарф-харажатинг ва қилган садақаларинг сеникидир, аммо сенинг эл кўрсин, одамлар эшитсин деб сарфлаган нарсанг бўлса, шайтоннинг насибасидир”.
Бир киши жуда кўп хайр-эҳсон қилар эди. Баъзи одамлар бу ишни исрофгарчилик деб ҳисоблашгани учун унга: “Исрофда хайр йўқ”, дейишган эди, у: “Хайрда исроф йўқ”, деб жавоб берди”. (“Ал-Муқтатаф мин уювншп-тафосийр” тафсиридан).
Ояти кариманинг ўзига хос тафсири мана бу оятдир: “Ва (бахиллик билан) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, (исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва хасратда ўтириб қолурсиз”. (Ал-Исро сураси, 29-оят).
Ушбу ояти карима бахил кимсани кишанбанд бўлгани сабабли кўли бўйнига боғланиб қолган қулга ташбеҳ қилиш билан мўминларни бахиллик иллатидан қайтаргани каби хайр-саховатлар қиладиган кишиларни сахийликда ҳам меъёрни ушлашга, исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақиради. Демак, юқоридаги оятларда буюрилганидек, муҳтож инсонларга инфоқ эҳсон қилишда ҳам мўътадил бир меъёрни маҳкам ушлаб, бахиллик ҳам қилмасдан, шу билан баробар исрофгарчиликка ҳам йўл кўймасдан муҳтожларнинг ҳожатларини чиқариш лозимдир. Чунки ўзи бой-беҳожат бўлгани ҳолда муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзмасдан бахиллик қилган кимса ҳақли равишда таъна-маломатларга дучор бўлганидек, қўлидаги бор нарсасини бериб юбориб, ўзи ва қарамоғидагиларни оч-яланғоч ҳолда қолдирган киши ҳам ҳасрат-надоматда қолиши тайиндир.
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам хайр-садақа қилгувчи киши билан бахил кимсани икки кишига ўхшатиб мисол келтирдилар. У икковига ҳам темирдан бўлган тўн кийдирилган бўлиб, у темир тўнлар икковини ҳам кўлларини кўкрак-бўйинларига ёпиштириб қисиб қўйгандир. Шунда хайр-садақа қилгувчи киши садақа қилгани сари темир тўн тугмалари бирин-кетин ечилиб, ҳатто тўни унинг оёқларига тушиб, босган изларини ўчириб ерда судралиб қолади. Бахил кимса эса, ҳарчанд садақа қилмоқчи бўлади-ю, аммо устидаги темир тўнининг бирон тугмаси ечилмасдан, қисилган қўлларини янада маҳкамроқ қисиб, қимирлай олмасдан тураверади”. (“Тафсири Қуртубий”дан).
Ушбу ояти карима нозил қилинишига қуйидаги воқеа сабаб бўлгани айтилади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Бир гўдак бола Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнингуйларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, онам Сиздан бир кўйлак беришингизни сўрамоқда”, деди. Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурларида ўша онда ўзларининг устларидаги кўйлакларидан бошқа бирон кўйлаклик мато йўқ эди, шу сабабдан ҳалиги болага: “Яқин соатларда сен сўраган нарса келиб қолар. Бошқа вақт келгин”, деб қайтариб юбордилар. Бола ҳеч қанча вақт ўтмай яна келди ва: “Онам ус-тингиздаги кўйлакни бўлса ҳам беришингизни сўрамоқда”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уйларига кириб кўйлакларини ечдилар-да, болага бериб юбориб, ўзлари эгниларига киядиган бирон нарса йўқ уйларида қамалиб ўтириб қолдилар.
Бир оздан кейин Билол азон айтиб намозга чақирди. Одамлар Пайғамбар алайҳис-саломни кутиб турдилар, аммо у зот чиқавермадилар. Асҳобларининг кўнглига хавотир тушиб, бир киши хабар олиш учун уйларига кирган эди, у зотнинг кийимсиз ўтирганларини кўрди. Мана шу пайтда ҳар бир ишда иқтисодли бўлишни таълим бергувчи ушбу ояти карима нозил бўлди. (“Маолимут танзил”тафсиридан).

68-69-70. Улар шундай кишилардирки, Оллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар, Оллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ва зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур. Қиёмат Кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда мангу хору зор бўлур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб солиҳ амал қилса, бас, Оллоҳ ана ўша кишиларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Оллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир.
Ушбу оятларнинг нозил қилинишига сабаб бўлган воқеалар ҳақида имом Бухорий, Муслим ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган мана бу муборак ҳадисларда айтилгандир: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди: “Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан: “Энг катта гуноҳ қайси?”, деб сўраган эдим, айтдилар: “Сени яратган Оллоҳга бирон нарсани тенг қилмоқлигинг!” Мен: “Сўнгра қайси?”, деб сўрадим. У зот: “Сен билан бирга таомланишидан қўрқиб ўз болангни қатл қилишинг”, дедилар. Мен яна: “Сўнгра қайси?”, деб сўраган эдим, у зот. “Қўшнингнинг жуфти ҳалоли билан бузуқлик қилишинг”, дедилар. Бас, Оллоҳ таоло Ўз Элчисининг сўзларини тасдиқлаб ушбу оятларни нозил қилди”.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинди: “Ширк аҳлидан бўлган кўплаб қотилликлар қилган, кўплаб зинокорликлар қилган одамлар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келишиб: “Албатта, сен айтаётган, даъват қилаётган ишлар жуда чиройли. Энди сен бизларга қилган гуноҳларимизга нима каффорат бўлиши (яъни, уларни ўчириб юбориши) тўғрисида ҳам хабар берсанг эди”, дейишганида ушбу уч ояти карима ва Зумар сурасидаги: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Оллоҳнинг Раҳмат-Марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Оллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир”. (Зумар сураси, 53-оят) ояти нозил бўлди.
Бухорий ва бошқалар Ибн Аббос розияллоху анҳумодан ривоят қилдилар: “Қачонки Фурқон сурасидаги: “Улар шундай кишилардирки, Оллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга дуо-илтижо қилмаслар, Оллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ва зино қилмаслар” ояти нозил қилинганида Макка мушриклари: “Бизлар ноҳақ қотилликлар қилганмиз, Оллоҳ билан бирга бошқа илоҳларга ҳам сиғинганмиз, бузуқликлар ҳам қилганмиз”, дейишгач, ушбу: “Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб солиҳ амал қилса, бас, Оллоҳ ана ўша кишиларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Оллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир” ояти нозил бўлди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўзининг суюкли бандаларига хос бўлган энг муҳим сифатлардан яна уч сифатни зикр қилади: улар ҳеч қачон Оллоҳ таолога ширк келтирмайдилар - Оллоҳдан ўзга бирон нарса ё кимсага сиғинмайдилар; ҳеч қачон ноҳақ қон тўкмайдилар; зинокорлик қилмайдилар ва умрлари давомида мана шу учта энг оғир жиноятдан биронтасига қўл урмаганлари шарофатидан Раҳмоннинг суюкли бандалари бўлишдек буюк бахтга эга бўладилар. Аммо кимда-ким Танҳо Маъбуди барҳақ бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолога ширк келтирадиган бўлса ё бирон жонни ноҳақ ўлдирса ёки зинокор бўлса, ундай кимсанинг жазоси неча баробар қилиб берилиши аниқдир. Чунки ширк Оллоҳ таолонинг ҳақига тажовуз-корлик қилишдир, қотиллик инсоният ҳақига тажовуз қилишдир, зинокорлик эса, инсон номусига тажовуз ва насл-насаблар бузулиб-булғаниб кетишига, жамиятда бенасаб валадизинолар кўпайишига сабаб бўладиган ҳамда одамлар орасида ҳаёсизлик ва беномуслик каби ҳайвоний иллатлар урчишига олиб келадиган энг оғир жиноятдир. Бас, кимда-ким мана шу уч жиноятдан бирини қилса, у албатта дунёда ҳам, Охиратда ҳам энг оғир жазога мустаҳиқдир. Бу мудҳиш жазо - унинг жаҳаннам оловида мангу хўрланиши, абадул-абад ёнишидир. Ушбу оятларда зикр қилинган мавзу Анъом сурасининг 151-оятида ҳамда Ал-Исро сурасининг 31-32-33-оятла-рида ҳам мазкур бўлган ва алақадриҳол тафсир қилиб ўтилган эди.
Жаноби Ҳақ мазкур жиноятларни қилган кимсаларга берадиган жазоси бениҳоя қаттиқлигини айтиб огоҳлантиргач, мана бу: “Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб солиҳ амал қилса, бас, Оллоҳ ана ўша кишиларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга ай-лантириб қўюр. Оллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир” оятида гуноҳкор бандалар учун тавба эшигини очиб, ўзининг тенги йўқ Кечиргувчи ва Меҳрибон Зот эканлигини эслатиб, кимда-ким ҳаётининг бир қисмида ана ўша айтилган жиноятларни қилган бўлса ҳам, кейин сидқидилдан қилмишларига тавба қилиб, ўтмишидаги гуноҳ-маъсиятларидан астойдил афсус-надоматлар чекиб, ҳаётининг қолган қисмини ҳақиқий мўмин ҳолида Оллоҳ ва Унинг Элчиси буюрган солиҳ амалларни адо қилиб ўтказса, ундай кишиларнинг ёмонликларини ўчириб юборишга ва аввалги гуноҳларини кечириб юборишга ваъда қилади ҳамда Қиёмат Кунида уларнинг қилган ёмонликларини яхшилик-савоб амалларга айлантириб қўйиши ҳақида хабар берди.
Абу Зарр Ғифорий розияллоху анху айтади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат Кунида бир кишини келтирилиб: “Унга қилган кичик гуноҳларини кўндаланг килинглар”, дейилади ва катта гуноҳлари кўрсатилмайди. Бас, “Мана бу, мана бу гуноҳларни қилганмисан?”, дейилганида у биронтасини инкор қилмасдан иқрор қилиб, ўзича катта гуноҳ-ларидан кўрқиб туради. Сўнг: “Унга қилган ҳар бир ёмонлиги ўрнига савоб ато этинглар!” дейилганида, у киши: “Менинг қилган бошқа гуноҳларим ҳам бор эди-ку, уларни бу ерда кўрмаяпман-ку?”, дейди”, дедилар”. Абу Зарр: “Мен Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам бу сўзларни айтар эканлар, кулганларини, ҳатто озиқ тишларигача кўринганини кўрдим”, деди, сўнгра ушбу оятни ўқиди. (Муслим ва Аҳмад ривоят ҳилганалар. “Танвийрул-Азҳон ” тафсиридан).

71. Ким тавба қилгач солиҳ (амал) қилса, бас, у ҳақиқатдан ҳам Оллоҳ(нинг ризо-магфирати)га қайтган бўлур.
Яъни, қай бир мўмин банда тавба қилгач, аввал йўл қўйган ҳато ва гуноҳларини буткул тўхтатиб, ҳаётининг қолган қисмида қўлидан келганича фақат Дини Ислом буюрган солиҳ амалларни қилса, ана ўша инсон ҳақиқатан ҳам тавба қилган, яъни, шайтоннинг йўлидан бутунлай воз кечиб Оллоҳнинг Йўлига қайтган бўлади. Йўқ, агар тавба қилдим деганидан кейин ҳам яна илгари қилиб юрган гуноҳларини тўхтатмасдан давом этдираверса, у залолат йўлидан воз кечмаган, демакки, Оллоҳнинг Тўғри Йўлига қайтмаган кимсадир. Демак, қилган тавбаси чинми ёки тил учида айтилган куруқ сўзми эканлиги кишинингўша тавба қилганидан кейинги иш-амалидан, ҳаёт тарзидан маълум бўлади.

72. Улар (яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон-гуноҳ ишларга гувоҳ бўлмайдиган ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўта-диган кишилардир.
Яъни, Раҳмон бандаларининг сифатларидан яна бири, улар ёлғон, яъни, гуноҳ бўлган тадбирларга ҳозир бўлмайдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ояти каримадаги “ёлғонга гувоҳ бўлмайдилар” иборасини “мушрик-кофирларнинг ҳайит-байрамларига қатнашмайдилар”, деб тафсир қилган, Мужоҳид ва Муҳаммад ибн Ҳанафийа эса, оятдаги “шаҳода-туз-зур”дан мурод - мусиқа базмлари, деб тафсир қиладилар. Яна “шаҳодатуз-зур” иборасининг ёлғон гувоҳлик бериш деган маъноси ҳам борки, Имом Бухорий ва Муслим Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ёлғон гувоҳлик бериш энг катта гуноҳлардан эканлигини қайта-қайта таъкидланди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уч бор: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар берайинми?” дедилар. Биз: “Ҳа, ё Расулуллоҳ”, деган эдик, у зот: “Оллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлишлик”, дедилар ва ёнбошлаган ҳолда эдилар, ўтириб олиб давом этдилар: “Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик беришлик, огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик беришлик!” Бас, шу сўзларини тинмасдан такрорлайвердилар, ҳатто биз (қўррқанимиздан ичимизда): “Сукут қилсалар - тинчлансалар эди”, деб юбордик”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ёлғон гувоҳлик берган кимсани қирқ дарра урди ва юзига қора суртдириб, сочини қирдириб, бозор-гузарларни айлантиришга буюрар эди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Демак, Оллоҳ таолонинг суюкли бандалари, ояти каримада хабар берилганидек, ҳеч қачон ёлғон гувоҳлик бермайдилар. Шариати Исломийа ҳукмида, ҳаром-гуноҳ ҳисобланадиган тадбирларга ҳозир бўлмайдилар ва иттифоқо ана ўшандай лағв - бехуда ва бефойда ишларнинг олдидан ўтиб қоладиган бўлсалар, у жойда тўхтаб ўзларини кир қилмасдан олий-жаноблик билан юзларини ўгирган ҳолларида ўтиб кетадилар. Бу ҳақда бошқа бир оятда янада аниқроқ айтилган: “Улар қачон беҳуда (сўз ё ишни) эшитсалар, ундан юз ўгирурлар ва: «Бизларнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизларнинг амалларингиз ҳам ўзларингиз учундир. Омон бўлинглар. Бизлар нодон кимсалар (билан ҳамсуҳбат бўлиш)ни истамаймиз», дерлар”. (Қасас сураси, 55-оят).

73. Улар шундай зотларки, Парвардигорларининг оятлари зикр қилинганида у (оят)лар устига гунг ва кўр ҳолларида йиқилмайдилар.
Яъни, Раҳмоннинг суюкли бандаларига Парвардигор-нинг оятлари билан панд-насиҳат қилинганида жоҳил-нодон кимсалар каби кўру кар бўлиб олиб ўзларини орқага ташламайдилар ёки у оятларни яхши эшитиб-англамасданоқ, мутаассиблик билан амал қилмайдилар, балки Парвардигор нозил қилган ҳар бир оятни аввало жон қулоқлари билан тинглаб, маъно-мазмунини тўла англаб, Ҳақ Йўл мана шу эканлигини қалб кўзлари билан кўриб-ишониб, Оллоҳ таолонинг ҳар бир Эслатмасига онгли равишда амал қиладилар.

74. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзлар қувончини ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир.
Раҳмоннинг суюкли бандалари қиладиган ушбу дуойи хайр мўминлар жуфти ҳалоллари, авлод-зурриётлари ва ўзлари ҳақига қиладиган энг яхши дуодир. Чунки Оллоҳ таоло Тўғри Йўлга ҳидоят қилган мўмин банданинг кўз қувончи - энг катта шодлиги умр йўлдоши ва фарзандлари ҳам унга эргашиб иймон ва Ислом буюрган амалларни қилаётганларини кўришлигидир. Қай бир оилада мана шундай Исломий иқлим устивор бўлса, ўша оила чинакам бахтли оиладир. Акс ҳолда эса, яъни, агар оила бошлиғи мусулмон бўлса-ю, хотин-болалари залолатда бўлса, ҳаётда бундан ортиқ азоб йўқдир. Шу сабабдан ҳар бир мўмин Оллоҳ таолога ёлвориб, улуғ бир ҳадя ато этишини - унга жуфти ҳалоли ва ўғил-қизлари ҳам Тўғри Йўлда барқарор бўлиб, солиҳ амаллар қилаётганларини кўрсатишини ҳамда ўзини ва оила аъзоларининг барчасини тақвода тақводорларга намуна, пешқадам қилиб қўйишини сўрайди.
Зотан, ушбу ояти карима нозил қилинган замонда бир оилада турли эътиқоддаги кишилар жамланиб қолиши кўп содир бўлар эди. Ибн Жарир Табарийнинг “Жомиул-баён” китобида ояти карима тафсирида Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳунинг ушбу сўзлари келтирилади: “Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам аввалги пайғамбарлар юбориладиган ҳолатлардан ҳам ёмонроқ бўлган бир шароитда - осмондан ваҳий нозил қилиниши асрлар давомида тўхтаб қолган, том маънодаги жоҳилият замонида пайғамбар қилиб юборилдилар. У зот одамлар бутларга сиғинишдан афзалроқ дин йўқ деб ишониб юрган бир вақтда Ҳақ билан ботилнинг ўртасини ажратиб берадиган ва ота билан болани ҳам бир-биридан ажратиб юборадиган Фурқонни - Қуръонни келтирдилар. Ҳатто, Оллоҳ таоло ҳидоят қилиб дил қулфини Ислом учун очиб қўйган киши ўзининг боласини, отасини ва ё оға-инисини кофир ҳолларида қолганларини кўриб, демакки, улар ўлганларидан кейин дўзахга киришларини билгач, унинг севикли кишилари дўзах аҳлидан эканликларини ўйлаб дунё кўзига қоронғу бўлар эди. Шундай пайтларда ҳар бир мусулмон ўрганаётганимиз ояти каримада мазкур бўлган улуғ дуони ўқиб, Оллоҳ таолодан буюк бир ҳадя ато этишини сўрар эдилар. “Яъни, “Парвардигоро, бизга умр йўлдошларимиз, ўғил-қизларимиз, яъни барча яқинларимиз ҳам Сенга ибодат қилаётганларини кўришдек буюк шодликни ҳадя этгин”, деб дуо қилар эдилар”. Албатта, ушбу дуойи хайр барча замонлардаги мусулмонларнинг яқинлари ва ўзларининг ҳақларида қиладиган энг яхши дуоларидандир.

75-76. Ана ўшалар сабр-қаноат қилганлари сабабли (жаннатдаги муҳташам) хоналар билан мукофотланурлар ва у жойда (фаришталар томонидан) салом ва омонлик билан қарши олинурлар, ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ, (энг гўзал) манзилдир.
Яъни, Раҳмоннинг суюкли бандалари юқорида (63-оятдан 74-оятгача) зикр қилинган сифат-фазилатлари шарофатидан албатта улуғ Илоҳий Мукофотга сазовор бўладилар. Уларга мўмин бўлганлари учун, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилганлари учун ҳаётлари давомида бошларига тушган машаққатли синовларга дош берганлари ва буюрилган тоат-ибодатларни адо этишда сабр-тоқатли бўлганлари сабабли жаннатдаги алоҳида-алоҳида ўхшаши йўқ муҳташам ва музайян хоналар мукофот қилиб берилади. Уларни ўзлари учун ажратилган мазкур хоналарда малоикалар: “Хуш келибсиз-лар, ассалому алайкум”, деб қарши олиб, ҳақларига мангу бахт-саодат ва омонлик тилаб дуо қиладилар. Улар жаннатдаги ўша мунаққаш хоналари-да, олий манзилларида мангу қоладилар ва ҳеч қачон у жойларидан маҳрум қилинмасдан, ҳаёти дунёдаги каби чиқариб юборилмасдан абадул-абад роҳат-фароғатда яшайдилар. Дарҳақиқат, қароргоҳларнинг энг гўзали, турадиган жойларнинг энг чиройлиги ана ўша жаннат хоналаридир. Бас, ҳар бир оқил инсон, агар у чиндан ҳам оқил-доно бўлса, бутун ҳаёти давомида пок ақида билан, солиҳ амаллар билан ана ўша олий манзилгоҳни қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоғи ва Ҳақ таолога дуо-илтижо қилиб, унга ҳам ана ўша улуғ маскандан жой ато этишини сўрамоғи лозим.

77. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас. Сизлар эса (эй мушрик-кофирлар, У Зот юборган Пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Бас, албатта, (азоб-укубат) сизларга лозим бўлур».
Сурайи кариманинг ушбу сўнгги оятида Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, барча инсонларга мана бу ҳақиқатни аниқ баён қилишни ва қаттиқ огоҳ-лантиришни буюради: эй инсонлар, юқоридаги оятларда зикр қилинган Раҳмоннинг суюкли бандалари мазкур улуғ мукофот - жаннат неъматларига фақат ўзларининг саъй-ҳаракатлари, яъни, Оллоҳтаолога сидқи дилдан тоат-ибодат ва дуо-илтижолар қилганлари сабабли сазовор бўлдилар. Чунки улар Ҳақ таолонинг: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Ваз-зариёт сураси, 56-оят) деган Сўзини тўғри англаб, ўзларининг дунёга келишларидан кўзда тутилган мақсад Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишлари - Унинг Ўзига сиғиниб, дуо-илтижо қилишлари эканлигини тўғри тушундилар ва қилган ибодат ва дуо-илтижолари шарофатидан Оллоҳ таолонинг улуғ ажр-мукофотига эришдилар. Бас, агар сизлар ҳам ўша бахтли бандалар каби Яратганга иймон келтирмас, ибодат ва дуо-илтижолар қилмас экансизлар, у ҳолда сизларнинг бошқа ақлсиз жониворлардан ҳеч қандай фарқингиз қолмайди ва Парвардигор сизларга Раҳмат назари билан боқмайди, қандай азоб-уқубатларга гирифтор бўлишларингизга парво ҳам қилмайди. Ахир Оллоҳтаоло бандаларига бениҳоя Меҳрибон Зот бўлгани боис сизларга Парвардигорингиз нозил қилган оятларни етказгувчи буюк Элчини - Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни юборди. Аммо ораларингиздаги кофир кимсалар у зотни ёлғончи қилдилар, тинимсиз озор-азийятлар етказдилар. Бас, ундай нонкўрларга Оллоҳнинг Элчисига иймон келтирмаганлари учун, албатта, Оллоҳнинг азоби лозим билур!
Ҳақ таоло ушбу тафсиримизни чин ихлос билан ўқиган оға-ини ва опа-сингилларимизга дунё ва Охиратдаги ҳар қандай азоб-укубатлардан паноҳ берсин ва барчаларимизни Ўзининг суюкли бандаларидан бўлишимизни насиб айласин!
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг тавфиқ ва инояти билан Фурқон сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.

Орқага Олдинга