Икки юз йигирма етти оятдан иборат бўлган «Шуаро» сураси ҳам Макка сураларидандир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Шуаро” Маккада нозил бўлган, магар ундан шоирлар хусусида айтилган сўнгги тўрт оят Мадинада нозил қилинган”, дейди.
Ушбу сурайи карима Қуръоннинг Оллоҳ таоло томонидан нозил қилинган очиқ-равшан оятлардан иборат Илоҳий Эслатма эканини таъкидлаш билан бошланиб, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга мушрикларнинг иймонсизликларидан қайғурмаслик кераклигини уқтиради ва улар яқинда - Қиёмат Кунида Оллоҳнинг азобига дучор бўлишлари ҳақида хабар беради.
Бу сурада аввал ўтган айрим пайғамбарлар ҳақида Фурқон сурасига нисбатан бир мунча батафсилроқ ҳикоя қилиниб, уларнинг барчалари бир нарсага - Якка-ю Ягона Оллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг Ўзига ибодат қилишга даъват этганлари айтилади ва уларни ёлғончи қилган кимсаларнинг топган оқибат-ҳалокатлари тасвирланади.
Сура ниҳоясида сўз яна Қуръонга қайтиб, унинг жинлар келтирган чўпчак ё шоирлар битган шеър эмас, балки Оллоҳ томонидан Жаброил фаришта воситасида очиқ араб тилида нозил қилинган Илоҳий Китоб эканлиги таъкидланади.
Бу сурадан Оллоҳтаолонинг иймонли ва иймонсиз шоирлар ҳақидаги оятлари ҳам ўрин олгани сабабли у «Шуаро - Шоирлар» сураси деб аталгандир.
Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан
1. То, Син, Мим.
Қуръони Каримда бир неча суралар мана шундай ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Бу ҳарфларга аксари муфассир уламолар бирон тафсир айтмайдилар, балки уларнинг маъноси Ёлғиз ОллоҳтаолонингЎзигагина аён, бу Оллоҳ таоло Ўзи биладиган сир, дейдилар.
Ушбу ҳарфлар хусусида Бақара сурасининг илк ояти тафсирида баён қилинди.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтади: “Албатта, ҳар бир Илоҳий Китобнинг (одамлар ақлу-фаҳмидан яширилган) бир сири бўлади. Қуръоннинг сири мана шундай ҳуруфи муқаттаот - маънодан узилган ёлғиз-ёлғиз ҳарфлардадир”. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).
Аммо уламолар орасида ушбу ҳарфларга маъно айтганлари ҳам бор.
Масалан, “Жомиул-баён, “Маолимут-танзийл” ва бошқа тафсирларда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, “Алиф, Лом, Ро”нинг маъноси: “Аналлоҳу аро”, яъни “Мен - Оллоҳ, Кўриб тургувчиман”, деганидир.
Заҳҳокдан ҳам шундай тафсир ривоят қилинди.
Саид ибн Жубайр эса: “Суралар аввалида келадиган: “Алиф, Лом, Ро” ва “Ҳо, Мим”, ҳамда “Нун” ҳарфлари бирлашган ҳолда Оллоҳ таолонинг “Ар-Раҳмон” деган Сифатига далолат қилади”, дейди. Дарвоқеъ, Ҳақ тао-лонинг биз “Меҳрибон” деб маъно айтадиган “Ар-Раҳмон” сифати Алиф, Лом, Ро, Ҳо, Мим ва Нун хдрфларидан иборатдир.
Ўрганишни бошлаганимиз ушбу суранинг илк ояти бўлмиш “То, Син, Мим” ҳарфлари эса, улуғ муфассир Мужоҳид наздида суранинг исмидир. Жаъфар ибн Муҳаммад бўлса; “То - Тубо дарахти, Син - Сидратул-мунтаҳо - жаннатдаги нилуфар дарахти, Мим - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам”, деб тафсир қилади.
2. Ушбу (оятлар) Китоби Мубийн оятларидир.
Ояти каримадаги Китоби Мубийндан мурод Қуръони Мубийндир. Чунки бошқа бир сура аввалида Қуръон мубийн сифати билан келгандир: “Алиф, Лом, Ро. Ушбу (оятлар) Китобнинг - Куръони Мубийннинг оятларидир”. (Ҳижр сураси, 1-оят).
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламга нозил қилган Китобини Китоби Мубийн - очиқ-равшан Китоб деб сифатлашига сабаб, ушбу Китобни иймон ва ихлос билан тиловат қилган ва унинг оятларини англаб билган инсонга икки олам сирлари очилади, Ҳақ таолонинг Ҳақ Йўли аниқ-равшан кўр, яхшилик нима-ю, ёмонлик нима, қай бир иш савоб-у, қай бир иш гуноҳ, нима ҳалол-у, нима ҳаром - барчаси аён бўлади.
Қолаверса, дунё ва Охират, Ер-у осмонлар ҳамда улардаги бор жонли-жонсиз махлуқот ҳақида, ўтмиш ва келажак ҳақида ҳеч бир китоб Қуръони Мубийн каби аниқ-равшан баён қилиб бера олмагани ҳам ушбу Китобнинг барча нарсани Билгувчи Зот томонидан нозил бўлганига ва ягона очиқ-равшан Китоб эканига далолат қилади.
3. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз?! (Асло бундай қила кўрманг)!
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Пайғамбар алайҳис-саломга хитоб қилиб, қавмлари Қуръони Каримни Ҳақ Каломуллоҳ, деб иймон келтирмасалар сабр қилиш лозимлигини, уларнинг иймонсизликларидан ранжиб, сиқилиб ўзларини ўтдан-чўққа урмасликлари кераклигини таълим беради ва бу билан у зотнинг зиммаларига юкланган вазифа, албатта, ҳар бир одамни Тўғри Йўлга ҳидоят қилиш эмас, балки барчага Ҳидоят Йўлини кўрсатиш эканлигини, уларни ҳидоят қилиш ёки залолатга кетказиш эса, Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Қўлидаги иш эканини уқтиради. Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар Сиз у (мушрик)ларнинг ҳидоят топишларига ташна бўлсангиз, бас, (билингки), Оллоҳ Ўзи йўлдан оздирадиган кимсаларни ҳаргиз ҳидоят қилмас ва улар учун бирон ёрдамчи ҳам бўлмас”. (Наҳл сураси, 37-оят).
Дарҳақиҳат, Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Макка аҳлини Ҳақ Йўлга даъват қилиб Оллоҳ субҳонаху ва таоло томонидан нозил бўлган Қуръон оятларини ўқиб берар эканлар, уларнинг ҳар бири Дини Исломни қабул қилиб Ҳидоят Йўлига киришини жуда-жуда хоҳлар, аммо ҳаётда бунинг аксини кўриб, уларнинг ўз ширкларида оёқ тираб турганларидан, Тўғри Йўлга юришни ҳеч хоҳламаётганларидан беҳад ғам-ғуссага ботар эдилар. Шунда Ҳақ таоло Ўз Элчисига таскин-тасаллий бериб ушбу оятни нозил қилди ва Оллоҳ адаштириб қўйган кимсалар ҳеч қачон Тўғри Йўлга юрмасликлари, уларга ҳеч ким ёрдам ҳам бера олмаслиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда мана бу оятда ҳам айтилган:
“Кимни Оллоҳ адаштириб қўйса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас. (Оллоҳ) ундайларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилур”. (Аъроф сураси, 186-оят).
4. Агар Биз (уларнинг мўмин бўлишларини) хоҳласак, уларга осмондан бир оят-мўъжиза нозил қилиб, у сабабли бўйинлари эгилиб қоларди. (Лекин Биз буни истамаймиз, зеро, иймон-ишонч ночор-ноиложликдан эмас, балки қалб қаноати билан ихтиёрий бўлиши лозимдир).
Ушбу ояти кариманинг энг гўзал тафсири мана бу оятлардир: (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар Парвардигорингиз хоҳлаганида, бутун Ер юзидаги барча кишилар иймон келтирган бўлур эдилар. Ахир Сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қилурмисиз? (Яъни, бундай қилиш дуруст эмасдир. Чунки киши ўз ихтиёри билан келтирган иймонгина ҳақиқий - мақбул иймондир).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, ушбу ояти карима Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериш учун нозил қилингандир. Чунки у зот барча одамлар иймон келтириб мўмин-мусулмон бўлишларини хохдар ва воқеъда ундай эмаслигини кўриб ниҳоят даражада ғам-ғусса чекар эдилар. Бас, Ҳақ таоло Ўз Элчисига фақат Унинг томонидан Лавҳул-Маҳфузда саодатманд бўлиш ёзилган кишиларгина мўмин бўлишлари, У Зот томонидан бадбахтлик қисмати ёзилган кимсалар эса ҳеч қачон иймон келтирмасликлари ҳақида хабар берди. (“Тафсири Куртубий”).
Пайғамбар алайҳис-саломнинг зиммаларидаги рисолат - вазифалари фақат Оллоҳ таолонинг Ҳақ Динига даъват қилиш, инсонларга панд-насиҳат билан Тўғри Йўлни кўрсатиш экани ҳақида, уларни ҳидоят қилиш эса Ёлғиз Оллоҳ таолонинг ихтиёридаги иш экани тўғрисида бошқа оятларда ҳам такрор-такрор айтилади: “Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, Сиз фақат бир панд-насиҳат қил-гувчидирсиз, холос. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз”. (Ғошия сураси, 21-22-оятлар). “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), аниқки, Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Оллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ Билгувчидир”. (Қасас сураси,56-оят).
Ушбу оят Пайғамбар алайҳис-саломнинг амакилари Абу Толиб ҳақида нозил бўлгандир. Маълумки, Абу Толиб Муҳаммад алайҳис-саломни болалик чоғларидан бошлаб ўз оталиғига олиб, то умрининг охиригача ҳам у зотга ҳомийлик қилган бўлса-да, ўзи Исломга кирмаган эди. Абу Толиб Пайғамбаримизни ўз ўғлидек яхши кўрар ва у зотни мудом бошқа мушрикларнинг хуружларидан ҳимоя қилиб келар эди. Шунинг учун ҳам Абу Толибга ўлим соати яқинлашганида Пайғамбар алайҳис-салом уни кофир ҳолда ўлиб кетишини истамай: «Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ», денг, мен Қиёмат Кунида сизни мўмин ҳолда вафот қилган деб гувоҳлик берай», деганларида, у: «Мен сенинг йўлинг ҳақ эканлигини биламан, аммо одамлар: «Абу Толиб ўлимдан қўрқиб иймон келтирди», дейишларини хоҳламайман», деб жавоб берган экан. Шунда, ўзининг суюкли амакиси дунёдан беиймон кўз юмаётганидан беҳад ғам-ғуссага тўлган Пайғамбарига Ҳақ таоло юқоридаги оятни нозил қилган.
5. Уларга Раҳмон томонидан бирон бир янги Эслатма келмас, магар келса, албатта, улар ундан юз ўгирувчи бўлдилар.
Ушбу ояти каримада сўз гарчи Макка кофирлари ҳақида борсада, унинг ҳукми барча замон ва маконлардаги динсиз кимсаларга баробар тааллуқлидир. Чунки уларнинг дилларидаги ўйлари ҳам, тилларидаги сўзлари ҳам бир-бирларига қуйиб қўйгандек ўхшашдир. Яъни, барча кофир-золим кимсалар Оллоҳ таолонинг азалий Каломи бўлмиш Қуръон оятларига беписандлик ва шак-шубҳа билан қарайдилар. Қачон уларга ЯратганнингЎзи томонидан нозил қилинган бирон оят-эслатма етиб келса, динсиз кимсалар диққат-эътибор билан тинглаш ва у Илоҳий Калом мағзини чақишга ҳаракат қилиш ўрнига қалблари ғафлат ботқоғига ботган ҳолларида уни масхара қилиб куладилар ва ўзаро висир-висир қилишиб: “Ахир бу Муҳаммаднинг ўзи тўқиб-бичган сеҳр-сафсатаку! Муҳаммад қандай қилиб пайғамбар бўлсин, ахир у ҳам худди сизларга ўхшаган оддий бир одамку! Пайғамбар дегани инсонлардан чиқмаслигини, у фақат фаришталардан бўлишини жуда яхши биласизлар-ку! Наҳотки кўриб-билиб туриб Муҳаммад келтирган сеҳр-жодуга алданиб кетаверсангизлар?!” дейдилар. Албатта, мушрик-кофирлар бундай сўзларини ўзларидан бошқа бировлар эшитиб қолмаслиги учун ниҳоятда махфий қилиб айтадилар. Лекин ҳамма нарсадан Огоҳ Зот уларнинг висир-висирларини ҳам эшитди ва Ўз Элчисига ваҳий билан етказди
6. Мана улар (Ҳақ Қуръонни) ёлғон дедилар. Бас, яқинда уларга ўзлари масхара қилган нарсанинг хабарлари (яъни, оқибати) келур.
Ояти карима янада аниқ-равшанроқ ҳолда бошқа бир сурада ҳам кел-ган ва алақадри ҳол тафсир қилиб ўтилган эди: “Мана, уларга Ҳақ (Қуръон) келганда уни ҳам ёлғон, дедилар. Энди яқинда уларга ўзлари масхара қилувчи бўлган нарсанинг хабарлари келажак (яъни, Қуръонда айтилган хабарлар ҳақ эканлигини билиб оладилар)”. (Анъом сураси, 5-оят).
Ушбу оятда ҳам сўз Макка мушрикларининг Ҳақ Сўзга қулоқ солмасликлари ҳақида беради. Аммо моҳият эътибори билан ояти карима ҳамма замон ва маконлардаги Ҳақ Сўзни эшитмайдиган, Ҳақ Йўлга юрмайдиган кимсалар ҳақидадир.
Ҳақ таоло бу ўринда Қуръони Азимни Ҳақ, деб номлайди.
Ҳақиқатан, Ер юзида, одамлар қўлида то Қиёматгача қоладиган, бирон ёлғон аралашмайдиган бирдан-бир Ҳақ Калом Қуръондир. Бас, ким Ҳақиқатни билмоқчи бўлса, Ҳақ таолони рози қилмоқчи бўлса, бошқалар жаҳолат зулматларида адашиб - улоқиб юрганда Ҳақ Йўлни топиб юрмоқчи бўлса, у ҳолда дунё ва Охират саодатига эришмоғига сабаб бўладиган Каломуллоҳга мурожаат қилсин, у Китобда келган хабарларга иймон келтирсин, кўрсатмаларига амал қилсин, ана шунда излаганини топади - икки дунё саодатига эришади.
Аммо ким Ҳақ таоло ҳузуридан келган Ҳақ Каломни ёлғон деса, унинг кўрсатмаларига итоат этмаса, ундан юз ўгирса, Қуръон ва унга иймон келтирганлар устидан кулса, бир сўз билан айтганда, ҳар бир оятидан ҳикмат ёғилиб турган, инсон ўйлаб топган сўз эмаслигини дўсту душман тан олган Ҳақ Китобни ёлғон, деса, демак, у бошқа ҳеч қандай мўьжизага ишониши мумкин эмас.
Макка мушриклари худди ана шундай ишонмайдиган тоифадан эдилар.
Ҳақ таоло уларнинг уч турли сифатини баён қилди - улар Ҳақдан юз ўгиргувчилар, Ҳақни ёлғон деювчилар ва Ҳақни масхара қилиб кулувчилар эканликларини айтди ва яқинда улар масхара қилган нарса Ҳақиқат эканини билиб қолишлари ҳақида хабар берди.
Дарвоқеъ, ушбу оятлар нозил бўлганидан кейин кўп ўтмасдан, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинайи мунавварага ҳижрат қилиб, у жойда Исломий жамият барпо бўлгач, Макка мушриклари янги дунёга келган у жамиятни йўргакда ҳолида қириб йўқ қилиб юбориш учун Мадинага юриш қилиб, Бадр қудуғи яқинида ўзларидан саноқ ва қувватда уч баробар кам бўлган мусулмонлар билан бўлган жангда шармандаларча мағлуб бўлдилар ва уларнинг Куръонни масхара қилган катталарининг ўликлари ўша жойда қолди - Куръон ҳақ Калом эканини Ислом Ҳақ Дин эканини, Муҳаммад алайҳис-салом Ҳақ Пайғамбар эканликларини ўз кўзлари билан кўришди.
Лекин Ҳақни ёлғон деганларнинг ҳақиқий-мангу жазолари Қиёмат Кунида берилади: “Албатта, сизлар унинг (ҳақиқатан ҳам Илоҳий ваҳий эканлиги ҳақидаги) хабарни (озгина) вақтдан сўнг (яъни, Қиёмат Кунида) билиб олурсизлар”. (Сод сураси, 88-оят).
7-8. Ахир улар Ерга боқмайдиларми?! - Биз унда барча ранг-баранг саховатли - серҳосил (ўсимлик) навларидан қанчасини ундириб қўйганмиз-ку! Албатта, бунда оят - ибрат бордир. (Лекин Макка мушрикларининг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Яъни, нега мушрик-кофир кимсалар ҳеч бир тадаббур-тафаккур қилмасдан Ҳақ Каломуллоҳни ёлғон, дейдилар ундан юз ўгирадилар, масхара қилиб куладилар?! Ахир улар, агар узоқни кўра олмасалар мана шу оёқлари остидаги Ерга - тунроққа ибрат назари билан боқсалар бўлмайдими?! Шунда Оллоҳ таоло оддий қора тунроқдан инсонлар учун, нафақат инсонлар, балки жамийки жонзот учун емиш бўладиган ранг-баранг мева дарахтларини, дон-дунларни ва ўт-ўланларни қанча-қанчасини ундириб кўйганини кўрадиларку! Ҳатто инсоният Отаси бўлмиш Одам алайҳис-саломни ҳам Оллоҳ таоло мана шу Ердан - тупрокдан ундириб чиқардику - яратдику! Шаъбий раҳима-ҳуллоҳ айтади: “Одамлар ҳам Ердан униб чиққан “дарахтлар”дир. Бас, ким жаннатга кирса, у серҳосил дарахтдир, ким дўзахга кирса, у куриган ўтиндир”.
Албатта, ҳар бир ибрат-эътибор назари билан қарай оладиган инсон учун Оллоҳ таолонинг ушбу мўъжизасида - ўлик тупроқдан жамийки дов-дарахтларни ундириб чиқаришида буюк оят-ибрат бор, У Зотниннг тенгсиз Қудрат, чексиз Илм ва бандаларига бениҳоя Меҳр-Марҳамат Соҳиби эканглигига далолат бор.
Лекин ҳамманинг кўз ўнгида бўлган мана шу Ҳақиқатдан ҳамма ҳам ибрат олмайди. Шунингучун ҳам “(Макка мушрикларидан) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар”. Чунки Ҳақ таолонинг Тақдири Азалида уларга иймон неъмати насиб этмаслиги ёзилган эди.
9. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, албатта, Парвардигорингиз - Ёлғиз Унинг Ўзи хоҳлаган ишни қилишга Қодир, барча нарсада Ғолиб, кофирларга ўта Қаҳрли, мўминларга эса, бениҳоя Меҳрли бўлган Зотдир. Шунинг учун ҳам У гуноҳ қилган бандаларини дарҳол жазоламасдан, уларга тавба қилишлари, тузалишлари учун муҳлат беради, аммо агар улар гуноҳ-маъсиятларидан тавба қилмасдан, хатоларидан тийилмасдан, ботил йўлларидан қайтмасдан ўтадиган бўлсалар, албатта ундай бадбахт кимсалардан Ўз Қаҳру Қудрати билан интиқом олади.
10-11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), эсланг, Парвардигорингиз Мусога: «Сен золим қавмга - Фиръавн қавмига боргин, улар (Мендан) қўрқмайдиларми?!», деб нидо қилган эди;
Ушбу ояти каримадан бошлаб Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга аввал ўтган пайғамбарлар қиссаларидан сўзлайди ва дастлаб элчи-пайғамбарлар орасида энг кўп синов-имтиҳонларга дуч келган, жуда кўп мўъжизалар соҳиби бўлган ва золим подшоҳ Фиръавн томонидан бениҳоя кўп жабру жафолар кўрган Мусо алайҳис-салом ҳақида, унга ато этилган энг буюк мўъжиза - Мусонинг Оллоҳ таоло билан бевосита сўзлашгани хусусида хабар беради. Албатта, Жаноби Ҳақнинг Қуръони Каримда ўтмишдаги элчи-пайғамбарлар хабарларини келтириши беҳикмат эмас эди.
Бу ҳақда бошқа бир ояти каримада шундай дейилади: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз Сизга элчи-пайғамбарларнинг хабарларидан дилингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни сўйлаб берурмиз. Бу қиссаларда Сизга Ҳақиқат ҳамда барча мўминлар учун панд-насиҳат ва эслатмалар келди”. (Ҳуд сураси, 120-оят).
Демак, Қурони Азимда зикр қилинган қиссалар, илгари ўтган пайғамбарларнинг қавмлари ҳақидаги хабарлар жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, Ҳақ таолонинг аввалги элчилари бошига тушган қийинчилик-машаққатлар, уларга жоҳил қавмлари томонидан кўрсатилган қаршиликлар, берилган турли озор-азийятлар зикр қилинишидан мақсад, Унинг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга - у зот мушриклар бераётган озор-адоватлардан изтиробга тушган пайтларида таскин-тасаллий бериш, зиммаларидаги ўта оғир вазифани бекаму-кўст адо этишлари учун ўзларига ишонч, кўнгилларига сабр-тоқат ва куч-қувват ато этиш экан. Дарҳақиқат, жаҳолат ботқоғига томоқла-ригача ботиб қолган одамларни куфрдан тозаланишга чақиришда, ота-боболаридан бошлаб қон-қонларига сингиб кетган ширк ва динсизликдан кечишга ва Оллоҳ таоло буюрган Ҳақ Йўлга юришга даъват қилишда - Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз зиммаларида бўлган бу буюк ва ўта оғир вазифани буюрилганидек адо этишларида - мазкур пай-ғамбарларнинг қиссалари у зотга маънавий кўмак бўлар, Оллоҳ таоло ҳар доим, ҳар қандай шароитда Ўз элчиларига ғалаба ато этгани ҳақидаги оятлардан хабардор бўлиб, ишончларига яна ишонч қўшилар эди.
Энг муҳими, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга сўйланган мазкур қиссалар одамлар томонидан ўйлаб топилган ёки ростга ёлғонни қўшиб-чатиб ёзилган афсоналар бўлмасдан, Ҳақ таоло тарафидан айтилган Ҳақиқатдир.
Бундан ташқари, ушбу қиссалар барча мўминлар учун Тўғри Йўлни кўрсатиб турадиган ибратли панд-насиҳат ва уларни Оллоҳтаоло кофирларга қандай балолар юборишидан огоҳлантириб турадиган Илоҳий Эслатмадир.
Ҳақ таолонинг Ўзига маълум бўлган Ҳикмат сабабли Қуръондаги пайғамбарлар ҳақида хабар бергувчи қиссалар бир ўринда яхлит ҳолда зикр қилинмасдан бўлак-бўлак ҳолда турли сураларга жо қилинган. Жумладан, ўрганаётганимиз Мусо алайҳис-салом қиссаси ҳам бундай мустасно эмасдир. Қиссанинг аввали ҳам айрим лавҳалари тафсир қилиб ўтганимиз сураларда баён қилингач, ушбу сурайи каримада Ҳақтаоло Ўз Элчисига ва у зотнинг барча умматларига ўша ибратли қиссадан яна бошқа бир бўла-гини эслатиб, гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, Сиз ўз қавмингизга Мусо қиссасини тиловат қилиб беринг. Оллоҳ таоло унга Тури Сайно тоғида бевосита сўзлаб: Сен золим Фиръавн ва унинг адашган қавми олдига бориб сўрагин-чи, нега улар Оллоҳдан қўрқмасдан қуфр келтирмоқдалар, Бани Исроил қавмини қул қилиб, уларнинг ўғил фарзандларини ўлдирмоқдалар?! деб буюрганида -
12-13-14. Мусо айтди: «Парвардигорим, (албатта, мен сенинг Амрингга итоат этурман - у золим қавм олдига борурман, фақат) улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман ва дилим сиқилур, менинг тилим ҳам равон эмасдир, бас, (Мисрда - Фиръавн зулми остида яшаб турган биродарим) Ҳорунга (ҳам) пайғамбарлик юборгин, (у менга ёрдамчи бўлсин). Яна уларнинг наздида менинг бир гуноҳим ҳам бор (яъни, улар мени бир мисрлик - қибтий йигитни қасддан ўлдиришда айблайдилар), бас, (у қавм Сенинг Фармонингни уларга етказмасимдан) мени ўлдириб қўйишларидан қўрқурман».
Яъни, Мусо алайҳис-салом Ҳақ таолонинг Амрини эшитгач, ниҳоят даражада тазарруъ ва хокисорлик билан унинг наздида ушбу Амри Илоҳийни адо этишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган айрим сабабларни Парвардигорга арз қилди. У айтди: “Парвардигорим, албатта, мен Сенинг барча Амр-Фармонларингга сўзсиз итоат этурман. Фақату золим қавм сўзларимни эшитиб-эшитмасданоқ менинг Сен томонингдан юборилган элчи эканлигимни инкор этиб ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман ва юрагим сиқилади. Бунинг устига қўрққан ва сиқилган вақтимда тилим ҳам равон сўзлай олмай дудуқланиб қоламан. Оғам Ҳорун эса мендан кўра тили бурро, сўзлари равон. Шу боисдан Ҳорунни ҳам мен билан бирга элчиликка танласанг эди ва у рисолат юкини кўтаришда менга елкадош-ёрдамчи бўлса эди. Парвардигорим, мен у золим қавм олдига ёлғиз ҳолда боришдан чўчиётганимнинг албатта ўзингга яхши маълум бўлган яна бошқа бир сабаби ҳам бор - мен Фиръавининг қавми бўлган Қибт қабиласи олдида гуноҳкорманки, Миср заминидан чиқиб кетишимга ҳам ўша гуноҳим сабаб бўлган. Мен ўзим билмаган ҳолда бир қибтликни ўлдириб қўйганман. Энди қўрқаманки, уларнинг олдига бориб зиммамдаги вазифамни адо этиб улгурмасимдан у қавм мени ўлдириб, элчилигимдан кўзда тутилган мақсад ҳосил бўлмай қолмасмикан. Бас, агар оғам Ҳорун менга ҳамроҳ бўлса, уни ҳеч нарсада айблай олмасдилар ва мабодо менга у золим қавм бирон зиён етказган чоғларида ҳам, Ҳорун Сен буюрган вазифани адо қилган бўлар эди”.
Ояти каримадаги Мусо алайҳис-саломнинг: “Яна уларнинг наздида менинг бир гуноҳим ҳам бор”, деган сўзларига сабаб бўлган воқеа Қасос сурасининг мана бу оятида зикр қилинади: “(Кунлардан бирида Мусо) шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган (пешин) пайтида кирган эди, унда икки киши урушаётганини кўрди. (Улардан) бири ўзининг жамоатидан (яъни, бани Исроил қавмидан) ва бири душманидан (яъни, қибтийлардан) эди. (Бас, Мусонинг) жамоатидан бўлган киши душман томондан бўлган кимсага қарши ундан ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб қўйди. (Сўнг қилиб қўйган иши-дан пушаймон бўлиб), деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у йўлдан ургувчи очиқ душмандир”. (Қасас сураси, 15-оят).
15. (Оллоҳ) деди: «Йўқ, (улар ҳаргиз сизларни ўлдира олмаслар). Бас, (у золим қавм олдига биродаринг Ҳорун билан) иккингиз Бизнинг оят-мўъжизаларимиз билан боринглар! Албатта, Биз сизлар билан бирга (уларнинг жавобларини) Эшитгувчидирмиз.
Ушбу ояти карима бир вақтнинг ўзида Ҳақ таоло томонидан Ўз элчиси-га берилган кафолатдир, ҳеч кимдан қўрқмасдан Ёлғиз ЯратганнингЎзига ишониш ва суянишга буйрукдир ҳамда бадгумонликдан қайтаришдир.
Жаноби Ҳақ Мусо алайҳис-саломнинг дуосини ижобат қилганига ва унинг оғаси Ҳорун алайҳис-саломни ҳам элчилик-пайғамбарлик учун танлаганига ишорат қилиб, икковингиз боринглар ва уларга Биз сизларга ато этган оят-мўъжизаларни кўрсатинглар, Биз эса, сизлар билан у қавм ўртасида қандай савол-жавоб ўтса, барчасини Эшитгувчимиз, деб таъкидлади.
Бу ҳақда бошқа бир оятда ҳам айтилгандир: “(Оллоҳ) айтди: “Қўрқ-манглар. Шак-шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман - (барча нарсани) эшитиб, кўриб турурман”. (Тоҳа сураси, 46-оят).
Уламолар айтадилар: “Қачонки Мусо ва Ҳорун алайҳимас-саломнинг қалбларида инсон табиатида бор бўлган қўрқув ҳисси пайдо бўлгач, Оллоҳ таоло ушбу ояти карима билан уларни хотиржам қилди ва Ўзи улар билан бирга экани, яъни, ҳар қандай бало-офатдан уларни ҳифзу ҳимоясида асраши ҳамда улар билан Фиръавн ўртасида бўладиган барча гап-сўз ва воқеаларни эшитиб-кўриб туриши, бинобарин, у золим подшоҳ на уларга ва на уларнинг қавми бўлган бани Исроилга бирон зиён етказа олмаслиги ҳақида хабар берди.
16-17. Энди Фиръавн олдига боринглар-да, «Биз барча оламлар Парвардигорининг элчисидирмиз. (Сен қўл остингдаги) бани Исроил (қавми)ни бизга қўшиб (она юртлари - Шом заминига қўйиб) юборгин», деб айтинглар!
Яъни, энди сен, эй Мусо, оғанг Ҳорун билан иккингиз биргаликда Мисрга, золим подшоҳ Фиръавн олдига боринглар-да, аввало унга ўзларингизни оламлар Эгаси томонидан юборилган элчилар эканлигингизни билдиринглар, сўнгра зиммаларингиздаги рисолат - вазифани унга етказиб: “Сен неча юз йиллардан буён қул қилиб ишлатаётганинг Бани Исроил қавмини озод қилиб, бизга қўшиб ўз юртларига қўйиб юборгин”, деб айтинглар.
“Маолимут-танзийл” ва “Танвийрул-азҳон” тафсирларида ривоят қилинишича, тўрт юз олтмиш йил умр кўрган Фиръавн Бани Исроил қавмини тўрт юз йил давомида қул қилиб, мислсиз зулм-зўравонликлар кўрсатиб келар эди. Бу узун муддат ичида у қавмнинг саноғи олти юз ўттиз минг кишига етган эди.
Ривоят қиладиларки, Мусо алайҳис-салом Оллоҳ таолонинг Амри билан Мисрга, туғилиб ўсган жойига у ердан чиқиб кетганидан ўн бир йилдан кейин яна қайтиб келиб аввал ўз ҳовлисига кирди ва оғаси Ҳорун билан кўришиб, дарҳол унга: “Оллоҳтаоло иккимизни элчиликка танлади ва Фиръавннинг олдига бориб, уни Оллоҳнинг динига даъват қилиши-мизни буюрди”, деб турганида ичкаридан уларнинг сўзларини эшитиб чиққан онаси Мусони кўриб қичқириб юборди ва: “Фиръавн сени ўлдириш учун қидиртирмоқда-ку! Агар унинг олдига ўз оёқларингиз билан кириб борадиган бўлсангизлар, иккингизни ҳам ўлдиради”, деди.
Лекин Мусо алайҳис-салом унинг сўзлари билан тўхтамади ва оғаси билан Фиръавн қароргоҳига қараб йўл олдилар. Саройга етиб бориб дарвозани қоққанларида, ичкаридан чиққан дарбон уларни кўриб “Кимсизлар?” деб сўраган эди, Мусо: “Мен оламлар Эгаси юборган элчи бўламан”, деб жавоб қилди. Дарбон Фиръавннинг олдига кириб: “Бир кимса: “Мен оламлар Эгасининг элчисиман”, деб киришга изн сўраяпти, деган эди, у: “Изн бергин, ажабмас, бир кулишсак”, деди.
Бас, икковлон у золим подшоҳ олдига кирдилар ва Оллоҳ азза ва жал-ланинг рисолатини унга етказдилар. Фиръавн Мусо алайҳис-саломни таниди ва -
18-19. «Биз сени чақалоқлигингдан ўз ичимизда (яъни, саройи-мизда) тарбияламаганмидик, сен бўлсанг умрингнинг бир неча йилида орамизда турган ва кейин нонкўрлардан бўлиб қилган қилмишингни қилган эдинг-ку!” деди.
Фиръавн бу сўзлари билан Мусога гўё: “Сен ўзинг кимсан-у, энди бизга нима қилишимиз кераклигини ўргатмоқчи бўласан?!”, демоқчи эди. Дарҳақиқат, у золим подшоҳнинг миннат қилиб айтган сўзлари воқеда бўлган эди - Мусо алайҳис-салом чақалоқлигидан Фиръавн хонадонида ўсган эдики, бу воқеа тафсилоти ўз ўрнида бошқа сураларда баён қилинади.
Мусо алайҳис-салом Фиръавн хонадонида умрининг қанча муддатини ўтказгани ва у қанча умр кўргани ҳақида “Танвийрул-азҳон” тафсирида шундай дейилади: Мусо у хонадонда чақалоқлигидан ўттиз ёшга киргунича турди, сўнгра Мадян шаҳрига чиқиб кетиб у жойда ўн йилдан ошиқроқ муддат яшади.
Кейин яна Мисрга қайтиб, ўттиз йил давомида мисрликларни Оллоҳ таолонинг динига даъват қилди, сўнгра, Фиръавн ва мушрикларни денгизга ғарқ қилиб юборилганларидан кейин яна эллик йил умр кечирди. Демак, Мусо алайҳис-салом бир юз йигирма йил умр кўргани маълум бўлади.
Энди Фиръавннинг Мусо алайҳис-саломга “нонкўрлик билан қилган қилмишингни қилдинг”, деб айб тақашига сабаб, Мусо билмасдан бир уриб ўлдириб қўйган кимса Фиръавннинг хос новвойи эди. Шунинг учун у Мусо пайғамбарга сен мен берган нон-тузни унутиб менинг хос одамларимдан бўлган бир кишини ноҳақ ўлдирдинг, деяётган эди.
20-21. (Мусо) айтди: «Ўшанда у (қилмиш)ни мен адашган - билмаган ҳолда қилган эдим. Сўнг сизлардан қўрққанимдан қочиб кетдим. Кейин Парвардигорим, менга Ҳукм - илм ҳадя этди ва мени (Ўзининг) элчиларидан қилди.
Яъни, эй Фиръавн, менинг вазифам, сен менга илгари қандай яхшилик ёки ёмонлик қилган бўлишингдан қатъий назар сенга Оллоҳтаолонинг Фармонини етказишдир. Тўғри, хдқиқатан ҳам мен бундан ўн бир йил аввал сен айтган ўша қилмишни қилганман. Лекин у ишни мен сенга нонкўрлик қилиш ёки бир инсонни нохдқ ўлдириш қасдида эмас, балки бир мушт билан хдм одам ўлиб қолиши мумкинлигини билмаганимдан қилганман. Кейин менга сенинг одамларинг мени ўлдириш учун излаб юрганлари маълум бўлди ва мен қўрққаним сабабли сизлардан қочиб Мадян шаҳри томон чиқиб кетдим. Мазкур воқеа ҳақида мана бу оятларда хабар берилади: “Шаҳарнинг нариги тарафидан бир киши шошганча келиб: «Эй Мусо, (Фиръавн) одамлари сени ўлдириш учун тил бириктирмоқдалар. Бас, сен (бу шаҳардан) чиқиб кетгин. Албатта, мен сенга холис бўлган кишилардандирман!», деди. Бас, у қўрқувга тушиб, (ортидан етиб келиб қолишларига) кўз тутган ҳолда у ердан чиқиб, деди: «Парвардигорим, Ўзинг менга бу золим қавмдан нажот бергин!». (Қасас сураси, 20-21-оятпар).
Сўнгра Мадян шаҳрида ўн йилдан ортиқ муддат яшаганимдан кейин мана шу туғилган юртимга - Мисрга қайтиб келаётган чоғимда бир воқеа содир бўлди - Парвардигорим менга Ҳукм, яъни ҳар бир иш устида тўғри ҳукм юргиза олишим учун етарли бўлган илм ва ҳикмат ато этди ҳамда мени ўзининг элчиларидан қилиб сайлаб, сенга элчи қилиб юборди. Бас, агар сен иймон келтирсанг омон қоласан, инкор қилгувчилардан бўлиб, кофир ҳолингда қолсанг, албатта, ҳалок бўласан!
22. Энди ўша сен менга миннат қилаётган неъмат ҳам (аслида) сен бани Исроилни қул қилиб олганингдир!».
Бу оятни шундай тушунмоқ лозим: «Эй Фиръавн, сен мени болалигимдан тарбиялаб ўстирганингни менга миннат қилмоқдасан. Аслида нима сабабдан мен сенинг саройингга келиб қолдим? Сен бани Исроил қавмини қул қилиб, уларнинг барча ўғил болаларини ўлдираётганинг учун онам мени аниқ ўлимдан қутулиб қолармикан, деб сандиққа солиб дарёга оқизганида сенинг хотининг мени дарёдан тутиб олган эди-ку! Агар сен бани Исроил қавмига бундай зулму ситамлар қилмаганингда мени ҳам ўз ота-онам тарбиялаган бўлар эди-ку! Ана ўша қилмишингни неъмат деб аташга уялмайсанми?!». Бу оят ўзга юртларни босиб, ўзига қарам қилиб олган, сўнгра «Биз сенларни тарбиялаб одам қилганмиз», деб даъво қиладиган барча мустамлакачиларга берилган жавобдир.
23. Фиръавн деди: «Оламларнинг Парвардигори (деганинг) нимаси?»
Яъни, қачонки Мусо алайҳис-салом ўзининг инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатли - пухта сўзлари билан Фиръавнни енгиб қўйгач, у малъун подшоҳ Мусони юқоридаги каби сўзлар билан мот қилиб бўлмаслигини англади ва гапни бошқа ёққа буриб, энди Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг бутун оламлар Парвардигори эканлигини инкор эта бошлади ва: “Оламлар Парвардигори - нима ўзи?!”, деди. Чунки у қавмига бошқа сўзларни айтиб юрар эди: “Фиръавн деди: “Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билмасман”. (Қасас сураси, 38-оятдан). “Сўнг (ўз одамларини) тўплади-да, жар солиб: «Мен сизларнинг энг юксак парвардигорингиздирман!», деди”. (Ван-назиот сураси, 23-24-оятлар).
Бас, Мусо алайҳис-салаом у малъуннинг ҳақорат ва масхара оҳангида айтган: “Оламлар Парвардигори - нима?”, деган саволига жавоб бериб -
24. Айтди: «Агар сизлар аниқ билмоқчи бўлсангизлар, (Оллоҳ) осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори - Хожасидир».
Яъни, Мусо алайҳис-салом Фиръавн ва унинг атрофидагиларга хитоб қилиб айтдики, агар сизлар “оламлар Парвардигори”, деган сўзнинг мазмунини далил-исботи билан тушуниб, пухта ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангизлар, у ҳолда билингларки, борлиқ фақат Миср заминидан иборат эмас, балки Ер-у осмонлардаги ой-у юлдузлар, денгиз-дарёлар, тоғу тошлар, дов-дарахтлар, инсоният, ҳайвонот ва наботот ҳамда Ер-у осмон ўртасидаги ҳаво, кушлар ва фазодаги барча жонли-жонсиз нарсалар - буларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида оламлар бўлиб, уларни йўқдан бор қилгувчи Холиқи ва Танҳо Парвардигори - тарбия қилгувчи Эгаси - Оллоҳтаолодир!”.
Албатта, Мусо пайғамбарнинг ушбу ҳақ сўзи жоҳил ва золим подшоҳга ёқмади. Чунки у бутун оламнинг эгаси ўзимман, деб даъво қилар эди ва унинг қавми бўлган қибтийлар ҳам мана шу сафсатага ишонар эдилар. Шунинг учун у Мусо алайҳис-саломнинг сўзини бўлиб, Оллоҳ таолонинг элчиси устидан масхара қилиб кулиб -
25. Атрофидаги (аъён)ларига: «Кулоқ солмайсиз-ларми?», - дебди.
Яъни, Фиръавн Мусо алайҳис-салом айтган сўзлар саройда ҳозир бўлган аъёнларга (уларнинг саноғи, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, беш юз киши эди) таъсир қилишидан кўрққани учун уларга қараб: “Бунинг айтаётган сўзларини эшитяпсизларми?! Мен “Оламлар парвардигори - нима ўзи?”, деб сўрасам, бу бўлса тўғри жавоб беришдан қочиб, унинг моҳияти нима эканлигини айтиш ўрнига сифатлари-ю, қиладиган ишлари хдқида сўзламокда”, деди. Фиръавн бу сўзи билан Мусо алайҳис-саломнинг устидан кулмоқчи ва бунинг ақли расо эмас, шу сабабдан тўғри жавоб бера олмаяпти”, деб камситмоқчи бўлди. Лекин аслида аксинча эди, яъни, Фиръавннинг оламлар Парвардигори ким? дейиш ўрнига гўё жонсиз ва ақлсиз нарса ҳақида сўраётгандек “у нима ўзи?” деб сўраши, унинг бениҳоя ақлсиз махлуқ эканлигини очиқ кўрсатиб турар эди.
26. (Мусо) айтди: «Сизларнинг Парвардигорингиз ҳам, ўтган ота-боболарингизнинг Парвардигори ҳам (Ёлғиз Оллоҳдир)».
Мусо алайҳис-саломнинг ушбу сўзлари бир зарб билан Фиръавнни у ҳеч қандай далилсиз даъво қиладиган Робб - Хожа мартабасидан қул - банда мартабасига тушириб, Ёлғиз Оллоҳ таоло унинг ва қавмининг хдм, ўтган ота-боболарининг ҳам Робби - Парвардигори эканлигини исбот этарди. Ушбу сўзлардан Фиръавн ва унинг қавми ҳам худди ўтиб кетган ота-боболари каби ўткинчи махлуқлар эканликлари, оламлар Парвардигори эса, ҳеч қачон йўқ бўлмаган ва ҳеч қачон йўқ бўлмайдиган азалий ва абадий Зот эканлиги равшан бўлар эди. Бас, бу хдқиқатни рад этгани бирон сўз топа олмаган -
27. (Фиръавн) деди: «Сизларга элчи қилиб юборилган пайғамбарингиз шак-шубҳасиз, жиннидир».
Фиръавннинг бу сўзи худди жиннихонадаги жинни шерикларига қараб: “Шу жойдан ташқаридагиларнинг ҳаммаси жинни”, деганига ўхшар эди. Ҳақиқатан ҳам у қавм шу қадар залолат ботқоғига ботиб қолган эди-ларки, уларнинг эътиқодларидан бошқа эътиқодда бўлган ва уларнинг ақллари бовар қилмайдиган Тўғри Сўзни айтган инсонни, албатта, ақлдан озган деб ўйлар эдилар (“Тафсири Бағавий”дан). Лекин Мусо алайҳис-салом аҳмоққа жавоб - сукут қабилида иш тутиб, Фиръавннинг сўзини жавобсиз қолдирди ва зиммасидаги рисолатни етказишда давом этди
28. (Мусо) айтди: «Агар сизлар ақл юргиза олсангизлар, (билингларки, Оллоҳ) машриқ ва мағрибни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори - Хожасидир».
Яъни, “Эй худолик даъво қилгувчи золим шоҳ, ва эй ўша махлуққа сиғинаётган жоҳил қавм, агар сизларда ақл бўлса, яъни, агар сизлар жинни бўлмасангизлар, у ҳолда ақлларингизни ишлатинглар ва борлиққа ибрат назари билан боқинглар, шунда оламлар Парвардигори нақадар Буюк Қудрат Соҳиби эканлигини Фиръавн эса ўта чекланган салтанат эгаси эканлигини яна бир бор кўрасизлар. Назар солинглар ва ибрат олингларки, Фиръавн фақат бир мамлакатга, яъни Мисрга подшоҳдир, бинобарин унинг ҳукми бошқа бирон мамлакатда ўтмайди. Аммо мени сизларга элчи қилиб юборган Оллоҳ таоло эса кунчиқардан кунботаргача мавжуд бўлган барча-барча мамлакатларнинг Танҳо - Эгасидир”.
Мусо алайҳис-саломнинг ушбу ҳақ сўзларини эшитгач, жавоб айтиш-га мажол топа олмаган Фиръавн ҳақ Сўзга бўйинсуниш ўрнига, бундай ҳолларда ҳамма замонлардаги золим подшоҳлар қиладиган қилиқни қилди, яъни, дўқ уриб, зўравонлик қилишга ўтди -
29. (Фиръавн) деди: «Қасамки, агар сен мендан ўзгани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндон аҳлидан қилиб қўюрман!»
Ривоят қилинишича, Фиръавннинг бир кишини зиндонга ташлаши ўлдиришдан ҳам ёмонроқ эди, чунки у жойдан ҳеч ким қайтиб чиқмас эди. У ҳар бир маҳбусни чукур қилиб кавланган зиндонга якка-якка ҳолда ташлар ва то зиндонбанд бўлган киши ўша чукурда очлик ва ташналик азобидан ўлмагунича ундан ҳеч ким хабар олмас эди. Албатта Мусо алайҳис-салом ҳам бу нарсадан хабардор эди. Шунинг учун у малъун подшоҳ Мусога: “Агар сен мени илоҳ деб тан олмасдан, ўзинг айтган оламлар Парвардигорига ибодат қиладиган бўлсанг, албатта, сени зиндонга ташлайман”, демасдан, “албатта, мен сени ўша ўзинг билган зиндон аҳлидан қилиб қўйурман, яъни, ўлдирурман”, деди.
30. (Мусо) айтди: «Агар мен сенга (ўзимнинг ҳақиқатан ҳам Оллоҳнинг элчиси эканлигимга далолат қиладиган) очиқ нарса - мўъжиза келтирсам ҳам-а?».
Яъни, “Агар мен сенга бутун оламлар Парвардигори - Эгаси бўлмиш Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг мавжудлигига ва мен У Зот юборган элчи эканлигимга очиқ-равшан далолат қиладиган Илоҳий мўъжиза кўрсатсам ҳам сен мени зиндонбанд қилаверасанми?”. Мусо алайҳис-саломдан бу сўзларни эшитган Фиръавн зора Мусо кўрсатмоқчи бўлган ўша мўъжизадан бирон нуқсон топиб уни шарманда қилсам, деган ўй билан -
31. «Қани, (мўъжизангни) келтир, агар рост сўзловчилардан бўлсанг», деди.
Яъни, Фиръавн: “Сенда пайғамбарман, деган даъвойингнинг ростлигини тасдиқлайдиган ҳужжат борми? “Агар бор бўлса - келтир ўша ҳужжатингни!”, деди. Шу пайт Мусо алайҳис-саломнинг қўлида бир асо бор эди. У Фиръавнга: “Қўлимдаги нима?”, деган эди, у: “Асо” деди.
32-33. Бас, (Мусо) асосини ташлаган эди, баногоҳ у очиқ - ростакам аждарга айланди. Кўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди, (ҳолбуки, Мусо қорамағиз одам эди).
“Бас, (Мусо) асосини ташлаган эди, баногоҳ у (асо) очиқ - ростакам аждарга айланди”.
Мусо алайҳис-саломнинг асоси ҳақида имом Бағавий ва Қозий Байзовий тафсирларида мана бундай маълумотлар айтилади: “Ушбу асо жаннат ёғочидан бўлиб, узунлиги Мусо алайҳис-саломнинг бўйига баравар - ўн газ (тахминан етти метр) эди.
Унинг икки шохи бор бўлиб, улар қоронғуда нур сочиб турарди. Бу асони Одам алайҳис-салом ўзи билан жаннатдан Ерга олиб тушган ва у зотдан кейин зурриётлари орасидан чиққан пайғамбарлар қўлида мерос бўлиб қолиб, охири Шуъайб алайҳис-саломга текканида, у киши куёвлари бўлмиш Мусо алайҳис-саломга берган эди”.
“Маолимут-танзийл”, “Танвийрул-азҳон” ва “Муқтатаф мин уювнит-тафосир” тафсирларида ривоят қилинишича, Мусо алайҳис-салом қўлидаги асони ерга ташлаганида, у тўсатдан бир даҳшатли, ёлдор, эркак аждарҳога айланади ва оғзини катта очганича Фиръавн томонга ташланади. Буни кўрган Фиръавн қўрққанидан тахтидан сакраб туриб, ўзини эплай олмай шармандали ҳолда қочиб борар экан, Мусо алайҳис-саломга: “Эй Мусо, сени юборган Зотнинг номи билан сўрайман, уни тўхтатгин, мен сенга иймон келтираман бани Исроилни сен билан ўз юртларига жўнатаман”, деб қичқиради. Мусо алайҳис-саломнинг қўлидаги асо илонга айлангани ҳақида бошқа бир оятда ҳам хабар берилган: “Асойингни ташлагин!» Бас, қачонки (Мусо) унинг илондек қимирлаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. (Шунда Биз дедик): Эй Мусо, қўрқмагин! Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарларим қўрқмаслар”. - (Намл сураси, 10-оят).
Шунда Мусо пайғамбар уни ушлаганида яна аввалги ҳолига қайтиб, асога айланади.
Тариҳда бўлган бу воқеа - Оллоҳ таолонинг Амри билан ёғоч асонинг аждарҳога айланиши, агар Оллоҳхоҳласа, бир нарса тамоман бошқа нарсага айланиб қолиши мумкин эканига очиқ-равшан далилдир. Чунки агар бу ҳодиса ҳақиқат эмас, хаёл - сеҳр бўлганида биринчидан ояти каримадаги “очиқ-ростакам аждарҳо”, деган таъкиднинг маъноси қолмаган бўлар эди, иккинчидан эса, бу воқеа Мусо алайҳис-саломнингҳақ пайғамбар эканини кўрсатадиган ҳужжат-мўъжиза сифатида келтирилмаган бўлар эди.
Ўшанда аждарҳонинг Мусо алайҳис-салом қўлида яна оддий асога айланганини кўриб, ўзига келган Фиръавн Мусога: “Яна бошқа оят-мўъжизанг ҳам борми?”, деган эди, у: “Ҳа”, деди ва - “Қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди (ҳолбуки, Мусо қорамағиз одам эди)”.
Ушбу мўъжизалар ҳақида Ҳақ таоло бошқа сураларда шундай хабар беради: “(Оллоҳ) айтди: «Уни (Ерга) ташлагин, эй Мусо!» Бас, (Мусо) уни ташлаган эди, баногоҳ (мўъжиза юз бериб), у юрадиган - жонли илон бўлиб қолди. (Оллоҳ) деди: «Уни ушла! Қўрқмагин, Биз уни ав-валги ҳолига қайтарурмиз. Кулингни қанотингга - қўлтиғингга тиққин, у ҳеч қандай зиён-заҳматсиз оппоқ-нурли бўлиб чиқур. (Бу) иккинчи мўъжиза (бўлур). Биз сенга (Ўзимизнинг нақадар Қудратли эканимизга ва сенинг ҳақ пайғамбар эканингга далолат қиладиган) буюк мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (шундай қилдик).” (Тоҳа сураси, 19-23-оятлар). “Қўлингни чўнтагингга солгин, у ҳеч қандай дардсиз оппоқ бўлиб чиқур. (Бу мўъжизалар сен) Фиръавн ва унинг қавмига (олиб борадиган) тўққиз оят-мўъжиза ичида (бордир). Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар”. (Намл сураси, 12-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Ўзи қора мағиз одам бўлган Мусо алайҳис-салом Оллоҳтаолонинг Амри билан кўлини чўнтагига солиб қайта чиқарганида, у кўл оппоқ бўлиб ўзидан шу қадар нур сочар эдики, Ер-у кўкни ёритиб юборар эди. Қайта чўнтагига солганида эса оддий қўлга айланар эди”, дейди.
34-35. (Фиръавн) атрофидаги одамларга: «Шубҳасиз, бу (Мусо) билимдон - ўткир сеҳргардир. У ўз сеҳри билан сизларни Ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?», деди.
Ушбу икки оят бир оз фарқ билан Аъроф сурасида ҳам келган эди: “Фиръавн қавмидан (яъни, қибтийлардан) бўлган кимсалар (Мусо алайҳис-саломнинг бу мўъжизаларини кўргач): дедилар: «Шубҳасиз, бу (Мусо) билимдон - ўткир сеҳргардир». У сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи”. (Фиръавн айтди): “Нима дейсизлар?». (Аъроф сураси, 109-110-оятлар).
Фиръавннинг қавми ҳам унинг ўзи каби Мусо алайҳис-салом келтирган мўъжизаларни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин ҳам унинг ҳақ пайғамбар эканига иймон келтирмадилар, балки уни ўткир сеҳргар деди-лар. Қибтийларнинг бу сўзлари Фиръавнни тасдиқлаш учун айтилган эди. Чунки “(Фиръавн) атрофидаги одамларга: “Шубҳасиз, бу (Мусо) билимдон-моҳир сеҳргардир”, деган эди. (Шуъаро сураси, 34-оят).
Ўша замонда одамлар орасида сеҳргарлик жуда авж олгани учун уларнинг ҳаммалари Мусо алайҳис-саломни ўша сеҳргарлардан бири, Фиръавннинг ўрнини олиб Мисрни эгаллаш учун сеҳр-жодусини ишлатмоқда, деб ўйлаган эдилар. Шунинг учун Мисрнинг туб аҳолиси бўлган Қибтийлар Фиръавнга ва унинг аъёнларига: “Мусо сизларни сеҳр-жоду қилиб юртингиз Мисрдан чиқармоқчи ва у ерларга ўз қавми бани Исроилни ҳукмдор қилмоқчи”, дейишган эди, Фиръавн: “У ҳолда нима қил дейсизлар? Мусо ва унинг оғасини қатл қилиб юборайми”, деб улардан кенгаш сўради.
36-37. Улар дедилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургинда, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишилар юборгин, улар сенга жамийки ўткир сеҳргарларни келтирсинлар».
“Маолимут-танзийл”да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ҳамда Ибн Исҳоқ ва Суддий раҳматуллоҳи алайҳимодан ривоят қилинишича, қачонки Фиръавн Мусо алайҳис-салом кўрсатган мўъжизалар мисолида Оллоҳ таолонинг Қудратини кўргач, лол-ҳайрон бўлди-ю, аммо Мусони ҳақ пайғамбар, деб иймон келтириш ўрнига жуда ўткир сеҳргар экан, энди уни ўзига ўхшаган сеҳргарлар ёрдами билангина енгиш мумкин, деб ўз одамларининг маслаҳати билан Мусо ва Ҳорунни ушлаб турди ва бани Исроил қавмидан бўлган жуда кўп кулларни сеҳргарлар юрти бўлган Фархо деган жойга сеҳр-жодуни ўрганиб келишлари учун юборди. У жойдаги ўткир сеҳргарлар уларга сеҳр илмини ўргатдилар. Фиръавн сеҳргарларнинг энг каттасини чақириб, юборган одамлари ҳақида сўраганида у: “Мен уларга сеҳр илмини шу қадар пухта ўргатдимки, Ер юзидаги бирон сеҳргарнинг уларга кучи етмайди, магар осмондан қўллаб туриладиган сеҳргар бўлсагина уларни енгиши мумкин”, деб жавоб қилади. Шундан кейин Фиръавн ўзининг мамлакатида-ги бирон сеҳргарни қолдирмасдан йиғиб келиш учун одамларини Мисрнинг ҳар тарафига, барча шаҳарларига жўнатди ва Мусо алайҳис-салом билан маълум бир куни йиғилиб, уни синаб кўриши ҳақида ваъдалашди.
38. Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.
“Тафсири Табарий”да ривоят қилинишича, сеҳргарлар Мисрнинг Искандариясида тўпланганлар.
Уларга ваъда қилинган “маълум кун” ҳақида мана бу ояти каримада айтилган: “(Мусо) айтди: “Сизларга ваъда қилинган вақт ясан-тусан кунидир. Одамлар чошгоҳда тўпланурлар”. (Тоҳа сураси, 59-оят).
Яъни, Мусо ва Ҳорун алайҳимас-саломни, Оллоҳ азза ва жалланингулуғ элчилари бўлмиш у икки солиҳ бандани золим подшоҳнинг айтган дағда-ғали сўзлари мутлақо чўчитмади, подшоҳидан фуқаросигача ҳаммаси куфр ботқоғига ботган бутун бир жамият билан бўладиган тўқнашув у икки мусулмонни хавотирга ҳам солмади. Шунинг учун Мусо алайҳис-салом дарҳол, ҳеч иккиланмасдан, уларнинг ҳар йили ўзларининг ҳайитлари бўлган наврўзни нишонлаш учун ясан-тусан қилиб тўпланадиган ва подшоҳидан фуқаросигача ўйин-кулги қилиб рақсларга тушадиган бош майдонларини ваъдагоҳ қилиб белгилади ва ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини барча баробар ўз-кўзлари билан кўриб-билиб, гувоҳ бўлишлари учун кундузи, чошгоҳ пайтида тўпланишларини айтди. Чунки у Ҳақиқат, албатта, қарор топишига ишонар ва бу тарихий ҳодисага имкон қадар кўпроқ инсон гувоҳ бўлишини ҳамда унинг овозаси бошқа юртларга етиб боришини истар эди.
Дарвоқеъ, иш Оллоҳ таолонинг Марҳамати билан у солиҳ банда орзу қилганидек бўлди ва мазкур воқеа тафсилоти то Қиёмат қадар бутун дунё тиловат қиладиган Каломуллоҳ қатларидан жой олди, ҳамма замон ва маконлардаги иймон аҳли учун улуғ ибрат бўлиб қолди.
39-40. Ва одамларга: «Сизлар ҳам тўпланиб бўлдингларми? Агар сеҳргарлар голиб бўлиб чиқсалар, эҳтимол бизлар ўшаларга эргашурмиз», дейилди.
Фиръавн ўзи Миср мамлакатининг ҳар тарафидан чақириб тўплаган ўткир сеҳргарлар Мусо ва Ҳорун алайҳимас-салом устидан ғалаба қозонишларига қаттиқ ишонар эди. Шунингучун бу воқеага имкон қадар кўпроқ одам гувоҳ бўлшини хоҳлар эди. У золим подшоҳ Оллоҳ таолонинг элчиларини бутун халқ олдида шарманда қилмоқчи ва бу билан одамларни бутунлай ўзининг ботил йўлига оғдириб олмоқчи эди.
41-42. Энди қачонки, сеҳргарлар келишгач, Фиръавнга: «Агар биз ғолиб бўлсак, бизлар учун мукофот бўлурми?», дейишди. У: «Ҳа, у ҳолда, албатта, сизлар (менинг) яқинларимдан бўлурсизлар», деди.
Фиръавн мамлакатниниг ҳар тарафидан чақириб тўплаган сеҳргарлар саноғи тўғрисида уламолардан турли ривоятлар бор. Муқотил: “Сеҳргарлар адади етмиш иккита бўлиб, уларнинг катталари Қибтлик икки киши, қолган етмиш киши эса бани Исроил қавмидан эди”, дейди. Аммо сеҳргарлар саноғи бундан минг баробар кўп деган уламолар ҳам бордир. Масалан, Икрима: “Улар етмиш минг киши эди”, деган бўлса, Мухдммад ибн Мункадир: “Саксон мингта эдилар”, дейди. (“Маолимут-танзийл” тафсиридан).
“Муқтатаф” тафсирида зикр қилинишича, гарчи бу сўзлар ишончли санад билан айтилмаган бўлса-да, (яъни, саҳиҳҳадисларда ривоят қилинмаган бўлсада), лекин у сеҳргарлар катта жамоат бўлгани ва барчалари Мисрнинг турли қишлоқ-шаҳарларидан Фиръавнга ёрдам қилиш учун келгани аниқдир. Уларнинг адади қанча бўлганини Оллоҳ таоло яхшироқ Билгувчидир.
Сеҳргарлар Фиръавннинг олдига келибоқ: “Агар биз сеҳргарликда Мусодан устун бўлиб, уни енгадиган бўлсак, сен бизни қилган ишимизга яраша мукофотлайсан”, деб ўз шартларини қўйишган эди - “У: «Ҳа, (агар ғолиб бўлсангизлар), албатта, сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар», деди” (Аъроф сураси, 114-оят).
Яъни, Фиръавн уларга агар ғолиб бўлсалар катта мукофотлар бериш-дан ташқари уларни ўзининг энг яқин одамлари қаторига қўшишни ваъда қилди.
Калбий айтади: “Фиръавн у сеҳргарлар агар ғолиб бўлсалар, саройдаги мажлис - шоҳона зиёфат маросимларига энг аввал кириб, энг кейин чиқадиган кишилардан бўлишларини айтди”.
43-44. Мусо уларга: «Ташлагувчи бўлган нарсаларингизни (яъни, асо ва арқонларингизни) ташланглар», деди. Бас, улар арқон ва асоларни (Ерга) ташладилар ва: «Фиръавннинг қудратига қасамки, ал-батта бизларгина ғолиб бўлгувчидирмиз», дедилар.
Ушбу ибратли воқеа ҳақида Аъроф сурасида бундай хабар берилади: “Улар айтдилар: «Эй Мусо, ё сен (қўлингдаги асони) ташла, ёки биз (ўзимизнинг кўлимиздаги нарсаларимизни) ташлаймиз». (Аъроф сураси, 115-оят).
Сеҳргарларнинг бу сўзларини муфассир уламолар икки хил тафсир қилганлар. Биринчи тафсир: Улар ўзларига ҳаддан ортиқ ишонганлари, ғолиб бўлишимиз аниқ деб ўйлаганлари ва Мусо алайҳис-саломни менсимаганлари учун шундай деганлар.
Иккинчи тафсир: У сеҳргарлар одоб юзасидан Мусо алайҳис-саломга аввал бошлаш ихтиёрини берганларки, Оллоҳнинг элчиси олдидаги мана шу одоблари кейин уларнинг иймон келтиришларига ва Фиръавн олдида эмас, балки Оллоҳ таоло ҳузурида муқарраб - Оллоҳга яқин бандаларга айланишларига сабаб бўлган.
«(Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаган эдилар, одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар». (Аъроф сураси, 116-оят).
Яъни, Мусо алайҳис-салом - Оллоҳтаолонингҳақ пайғамбари бўлмиш у улуғ зот Ҳақиқат ғалаба қилишига аниқ ишонгани учун хотиржам ҳолда: “Сизлар ташланглар”, деди.
Ҳикоя қилишларича, шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ олдида минглаб сеҳргарлар кўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганла-рида бутун водий устма-уст мингашиб-қалашиб ётган илонларга тўлиб кетган экан. Одамлар бу ҳолдан даҳшатга тушиб қоладилар, ҳатто Мусо пайғамбарни ҳам хавотир эгаллаб олади, шунда...
“Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик”. (Аъроф сураси, 117-оят).
45. Сўнг Мусо асойини ташлаган эди, баногоҳ у (асо) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади.
Бу куфр билан иймон ўртасидаги кураш эди. Бир тарафда ўзини худо деб даъво қилган Фиръавн, унинг сеҳргарлари ва сон-саноғи йўқ динсиз кимсалар, иккинчи тарафда эса, Оллоҳнинг икки солиҳ бандаси ва элчиси - Мусо ва Ҳорун алайҳимас-салом турар эдилар. Яъни, саноқсиз кофирларнинг рўбарўсида фақат икки мусулмон турар эди. Кучлар тенг эмас эди. Сеҳргарлар ташлаган таёқ ва арқонлар илонларга айланиб, одамлар даҳшатга тушиб қолганларида - кўринишидан куфр ғолиб кела бошлаганида Ҳақ таоло Ўзининг солиҳ бандаси ва пайғамбарини - Мусо алайҳис-саломни қўллади, унга: “Қўлингдаги асойингни ташлагин”, деб ваҳий юборди ва шу пайт буюк мўъжиза юз берди - Мусо ташлаган асо даҳшатли аждар-ҳога айланиб, сеҳргарлар одамларнинг кўзига илон қилиб кўрсатган таёқ ва арқонларнинг биронтасини қолдирмасдан ютиб, йўқ қилиб юборди ва томошабин бўлиб турган одамларга ҳам ҳамла қилмоқчи бўлди, яъни, сеҳргарлар тўқиган ёлғон билан бирга у ёлғонга маҳлиё бўлганларни ҳам йўқ қилиб юбормоқчи бўлди. У аждарҳодан қочиб қутулмоқчи бўлган жуда кўп одамлар издиҳомда ҳалок бўлдилар. Шунда Мусо алайҳис-салом Оллоҳнинг Амри билан у аждарҳони ушлаган эди, ўша онда у эски ҳолига қайтиб, асога айланди. Бу мўъжизани ўз кўзлари билан кўриб турган сеҳргарлар: “Агар Мусо кўрсатган нарса ҳам бизники каби сеҳр бўлганида, бизнинг арқон ва таёқларимизни йўқ қилиб юбора олмаган бўлар эди”, дедилар.
46-47-48. Бас, у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида Ерга ташланиб: «Барча оламларнинг Парвардигорига - Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар.
“Дуррул-мансур” тафсирида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ва яна бир неча саҳобадан ривоят қилинишича, мазкур воқеа рўй беришидан бир кун олдин Мусо алайҳис-салом сеҳргарларнинг каттаси билан учрашиб: “Менга айтгинчи, агар мен сендан ғолиб бўлсам, сен менинг ҳақ пайғамбарлигимга иймон келтирасанми ва мен келтирган диннинг ҳақ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганида, у сеҳргар: “Эртага мен шундай сеҳр кўрсатаманки, бирон сеҳр ундан ғолиб бўла олмайди. Бас, Оллоҳга қасамки, агар сен менга ғолиб бўлсанг, албатта мен сенга иймон келтираман ва сенинг ҳақ пайғамбар эканингга гувоҳлик бераман”, деб жавоб берган эди. Мусо алайҳис-салом ва сеҳргарлар амири ўртасидаги бу савол-жавоб Фиръавннинг кўз ўнгида бўлган эди.
Ҳақиқатан ҳам сеҳргарлар асонинг ростакам аждарҳога айланганини кўришгач, бу ҳеч қандай сеҳр эмас, балки инсон зотининг қўлидан келмайдиган ҳақиқий мўъжиза эканини аниқ билдилар ва ўзларини тута олмай, дарҳол саждага ташландилар ҳамда иймон келтирганларини очиқ эълон қилиб: “Бизлар барча оламларнинг Парвардигорига - Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик”, дедилар.
Ҳақ таоло уларни Ҳақ Йўлга ҳидоят қилди - улар ҳақ нима, ботил нима эканини ажратдилар. Ҳолбуки, ўша куни эрталаб ҳам улар ботилни ҳақ деб эътиқод қилиб, кофир подшоҳ Фиръавнга сиғинадиганлар қаторида эдилар. Шунинг учун ҳам у сеҳргарларнинг Мусо алайҳис-салом кўрсатган мўъжизани кўриб кўзлари очилгач: “бизлар барча оламларнинг Парвардигорига иймон келтирдик”, деб саждага йиқилар эканлар, уларнинг сажда қилаётганини кўриб турган Фиръавн - ўзини худо фаҳмлаган у золим подшоҳ: “Оламлар Парвардигори, деганда мени на-зарда тутмоқдасизларда-а?”, деб сўради ва улар: “Йўқ, бизлар Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик”, дейишиб, энди ҳеч қачон, ҳеч қандай махлуққа сиғинмасликларини, Ёлғиз Оллоҳ таолонинг Ўзига қуллик қилишларини эълон қилдилар. (“Маолимут-танзийл”тафсиридан).
49. (Фиръавн) айтди: «Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, у (Мусо) сизларга сехр ўргатган каттангиздир. Энди яқинда билурсизлар - албатта, мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни (дорга) осурман».
“Мен сизларга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?!”. Фиръавннинг Мусо алайҳис-саломга иймон келтирган кишиларга қарата айтган бу сўзлари унинг нақадар мустабид ва жоҳил кимса эканини аниқ билдириб турибди. У ҳамма нарса, ҳатто инсонларнинг мўмин ёки кофир бўлишлари ҳам фақат унинг буйруғи билан бўлишини истар эди. Иймон келтириш фақат қалб амри билан бўлишига ақли етмайдиган даражада жоҳил эди.
У золим подшоҳ Миср мамлакатидаги ҳамма одамлар фақат унга сиғиниб - сажда қилишларини хоҳлар эди, ҳатто ўзини худо, деб эълон қилган эди: “Фиръавн: «Эй одамлар, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирон илоҳ борлигини билган эмасман. Бас, сен, эй Ҳомон, лойни пишириб, (ғишт қуйиб) мен учун бир (баланд) қаср бино қил, шоядки мен (унинг устига чиқиб) Мусонинг худосини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончи кимсалардан деб ўйламоқдаман», деди”. (Қасас сураси, 38-оят).
Шунинг учун у жоҳил махлуқ ундан рухсат сўрамасдан Оллоҳ таолога иймон келтириб, Унга сажда қилган инсонларга ғазаб ва дағдаға қилди.
Фиръавннинг сеҳргарлар иймонга келганларидан кўрқишига яна бошқа бир сабаб ҳам бор эди - у буларнинг мўмин бўлиб, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилганларини кўриб, улардан ибрат олиб, бошқалар ҳам иймон йўлига юриб кетишларидан қўрқар эди. Шу боисдан у Мисрликлар ўзига сиғинишда давом этишлари ва Мусо алайҳис-саломни ёмон кўриб қолишлари учун ўртага мана бу икки шубҳани ташлаб кўйди - сеҳргарларнинг Мусо билан тиллари бир, улар Миср аҳли бўлган Қибтийларни ўз юртларидан жудо қилиб мамлакатни ўзлари эгаллаб олиш учун тил бириктириб, мана шу томошани - сеҳргарлар Мусо билан мусобақа қилиб енгилишгач, унга иймон келтиришлари ва Оллоҳга сажда қилишлари томошасини ўйлаб топганлар, деб даъво қилди. Сўнгра бошқаларни қўрқитиб қўйиш учун мўминларга нисбатан мисли кўрилмаган жазо беришини эълон қилди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Одамларнинг қўл-оёқларини қарама-қаршисига чопиб, сўнгра дорга осиш жазосини тарихда биринчи бўлиб Фиръавн ўйлаб топган”, дейди. (“Тафсири Куртубийдан). Аммо Оллоҳ таолонинг Ҳидоятига мушарраф бўлган мўминларга золим подшоҳнинг дағ-дағаси ва ҳақсиз жазоси заррача таъсир қилмади -
50-51. Улар дедилар: «Зарари йўқ. Зеро, бизлар Парвардигори-мизга қайтгувчидирмиз. Албатта, бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни кечириб юборишини умид қилурмиз».
Чунки улар иймонсиз ҳолда бир золим махлуққа сиғиниб яшагандан иймон билан ўлиш афзал эканини билиб қолган эдилар. Фақат ўлимгина уларнинг Фиръавн зулмидан озод қилинишларига ва Оллоҳ таоло ҳузурига борганларида Унинг Жамолини кўришларига сабаб бўлишини англаган эдилар. Шунинг учун ҳам у мўмин бандалар уларни дорга осиб ўлдириш билан таҳцид қилаётган золим подшоҳнинг юзига тик боқиб: “Кўлингдан келган. ишни қилавер, унинг бизга ҳеч қандай зиёни бўлмас. Сен бизларга берадиган азоб бир соатлик азобдирки, агар биз унга сабр қилсак, мангу роҳатга эришурмиз. Зотан, биз ўша азоб - ўлим орқали Меҳрибон Парвардигоримиз ҳузурига қайтурмиз. Умидимиз борки, Миср заминида энг биринчи бўлиб Оллоҳ таолога ва У Зот юборган элчилар Мусо ва Ҳорун алайҳимас-саломга иймон келтирганимиз шарофатидан Парвардигоримиз бизларнинг аввал қилган хато-гуноҳларимизни мағфират қилур”, дедилар. Бу ҳақца бошқа бир ояти каримада ҳам айтилган: “Улар дедилар: «Бизлар хдргиз ўзимизга келган очиқ ҳужжат-мўъжизаларни ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сени танламай-миз. Бас, қилгувчи бўлган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу ҳаёти дунёдагина ҳукм қилурсан. Бизлар эса хатоларимизни ва сен бизларни мажбур қилган сеҳргарликдан иборат (гуноҳимизни) мағфират қилармикан, деб Парвардигоримизга иймон келтирдик. Оллоҳ(нинг ажр-мукофоти) яхшироқ ва (азоби) боқийроқдир”. (Тоҳа сураси, 72-73-оятлар).
Оллоҳ таолонинг Ҳидояти билан иймон неъматига эришган у мўминлар золим подшоҳга ҳақиқатни айтдилар. Яъни, уларнинг Фиръавн олдида фақат биргина “айблари” бор эди - улар махлуққа сиғинишни бас қилиб, Холиққа иймон келтирган эдилар, шунинг учун ўзини худо деб фаҳмлаган ва ҳаммани ўзига сиғинишини истайдиган махлуқ улардан ўч олмоқда эди. Аммо қалблари иймон нури билан мунаввар бўлган инсонлар эса махлуқнинг ўчидан эмас, Холиқнинг азобидан қўрқар эдилар, дорга осилишдан эмас, иймондан ажраб, яна қайта динсизлик чоҳига қулашдан кўрқар эдилар, шунинг учун улар Яратганга илтижо қилишиб, Ундан икки нарсани сўрадилар. Биринчиси, Фиръавн уларнинг қўл-оёқларини кесиб дорга осаётган вақтда сабр-бардошни устларидан қуйишини, гўё бошларидан оёқларигача сабрга айлантириб қўйишини сўрадилар.
Иккинчиси, ўлим фариштаси уларнинг жонларини олар экан, фақат мусулмон ҳолларида вафот қилдиришини сўрадилар.
Чунки Мусо алайҳис-салом уларни Исломга даъват қилган эди ва улар Мусога иймон келтириш билан мусулмон бўлган эдилар. Энди уларнинг бирдан-бир орзулари мусулмон ҳолда ўлиш эди. Зотан, Одам Атодан тортиб, то Муҳаммад алайҳис-саломгача барча пайғамбарлар мусулмонлик-ка, яъни, Ягона Оллоҳнинг Ўзига бандалик қилиб бўйинсунишга даъват қилганлар. Улар гўё бир занжир бўлиб, у занжирнинг биринчи ҳалқаси Одам алайҳис-салом бўлсалар, охирги ҳалқаси Муҳаммад алайҳис-саломдир. Шунинг учун Мусо пайғамбарга иймон келтирган кишилар ҳам Оллоҳ таолодан фақат Унинг Ўзига бўйинсунувчи, яъни мусулмон бўлган ҳолларида жонларини олишни илтижо қилдилар.
“Тафсири Бағавий”да Қосим ибн Абу Баззадан ҳикоя қилинишича, у мўмин бандалар Мусо алайҳис-салом келтирган Илоҳий мўьжизани кўргач, унинг ҳақ пайғамбар эканига иймон келтириб саждага йиқилганларида бошлари саждада турган ҳолларида Ҳақ таоло уларга яна бир буюк мўъжизани кўрсатди - улар жаннат ва дўзахни, жаннат аҳлига бериладиган ажр-мукофотларни ҳамда ўзларининг жаннатдаги манзилларини кўрдилар! Шунингучун саждаларидан бош кўтарибоқ: “Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган очиқ ҳужжат-мўъжизаларни ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сени танламаймиз. Бас, қилгувчи бўлган ҳукмингни қилавер...” деган сўзларини айтдилар ва фиръавннинг уларни дорга осиш билан дағдаға қилиб, сўнгра “ана ўшанда қай биримизнинг (яъни, менинг ёки Мусонинг худосининг) азоби қаттиқроқ ва боқийроқ эканини билиб олурсизлар!”, деган сўзларига жавобан: “Оллоҳ(нинг берадиган ажр-мукофоти) яхшироқ ва (азоби) боқийроқдир”, дедилар.
Қачонки малъун Фиръавн ҳеч қандай таҳдид билан у солиҳ бандаларни иймон йўлидан қайтара олмаслигига кўзи етгач, Миср ахдидан бўлган яна бошқа қибтийлар ҳам уларга эргашиб кетишларидан қўрқиб у мўминларни қатл этишга ҳукм қилди. Ибн Аббос розияллоху анхумо айтади: “Улар куннинг аввалида динсиз сеҳргарлар эдилар, унинг охирида эса, буюк шаҳидларга айландилар”. (“Ал-Мук,татаф мин уювнит-тафосийр” тафсиридан).
52. Биз Мусога: «Бандаларим (яъни, бани Исроил қавми) билан тунда йўлга чиққин! Албатта, сизларнинг изингизга тушилур (яъни, Фиръавн ва унинг кўшини ортингиздан қувиб етур»), деб ваҳий юбордик.
Барча иймон эгалари учун то Қиёмат қойим бўлгунича буюк ибрат бўлиб қоладиган бу тарихий ҳодиса, муфассир уламолар ёзишларича, мана бундай рўй берган эди: Қачонки Ҳақ таоло бани Исроилга Мисрдан - куллик ўлкасидан нажот беришни ирода қилгач, ўзининг кулларидан ажраб қолишни истамайдиган Фиръавннинг қалбига шундай хавотир солиб қўйдики, натижада у кутилмаганда Мусо ва Ҳорунни ўз хузурига чақириб, “Ўзинглар ҳам, бани Исроил қавми ҳам, биронтанглар қолмасдан менинг халқим орасидан чиқиб кетинглар ва ўзларинг айтиб юрган Роббингизга сиғинаверинглар”, деди. Бу хушхабардан бениҳоя шодланиб, Оллоҳга шукроналар айтган Мусо ва унинг оғаси Ҳорун алайҳимас-салом ўз қавмлари бани Исроил билан йўлга ҳозирлик кўра бошладилар. Яъқуб алайҳис-салом билан бирга Миср заминига кириб келганларида бор йўғи етмиш икки кишидан иборат бўлган бу қавм Мисрдан чиқар эканлар, саноқлари, Абдуллоҳ ибн Масьуд розияллоҳу анху таъкидлашича, олти юз минг нафардан кўп эди.
Оллоҳ таолонинг Амри билан бани Исроил қавми Мусо ва Ҳорун алайҳимас-салом етовларида Шоми шарифни кўзлаб йўлга тушганларидан кейин Фиръавн аъёнлари унинг олдига кириб: “Қулларинг қочиб кетишди-ку”, дейишганида - ана ўшандагина бу золимнинг кўзи ярқ этиб очилди ва аввал айтган сўзидан қайтиб, “Биз нима қилиб қўйдик ўзи? Ўз ихтиёримиз билан тайёр дастёр - қулларимиздан маҳрум бўлиб қолаверамизми?!”, деди ва уларнинг ортидан қувиб етиб Мисрга қайтариш ҳаракатига тушиб қолди.
53-54-55-56. Бас, Фиръавн: «Аниқки, улар (яъни, бани Исроил қавми) бир ҳовуч оломондирлар. Дарҳақиқат, улар (қўл остимиздан беизн қочиб чиқиб кетишлари билан) бизни ғазаблантирдилар. Албатта, бизлар барчамиз ҳушёр - тайёр турмоғимиз лозим!», деб барча шаҳарларга (аскар) йиғувчиларни жўнатди.
Шундай қилиб, золим подшоҳ бепоён Миср мамлакатининг ҳамма шаҳар-қишлоқларидан уни худо қилиб олган қибтийлардан шу қадар катта саноқдаги лашкар йиғдики, уларнинг олдида олти юз минг кишидан иборат бўлган бани Исроил қавми ҳақиқатан ҳам жуда оз - бир ҳовуч оломон бўлиб қолар эди. Ояти каримада хабар берилишича, Фиръавн ўзининг ҳадди ҳисобсиз лашкарига бани Исроил қавми ундан ижозат олмасдан қочиб кетганларидан ташқари уларнинг аёллари тўйга бормоқчимиз деб қибтий аёллардан сўраб олган катта миқдордаги олтин-кумушдан ясалган қимматбаҳо тақинчоқларни ўғринча олиб чиқиб кетганларини айтди ва аскарларни бани Исроил ортидан қувишга тезлатиш учун у қавмни уч сифат билан сифатлаб, деди: “Биринчидан, ўша бани Исроил қавмининг саноғи жуда оз, демак, тезлик билан уларнинг изидан тушиб қувиб етиш ва ҳаммаларини ўлдириб юбориш ёки аср қилиб олиб қайтариб келиш ҳамда ҳаммаларини қайтадан ўзимизга қул ва чўрилар қилиб олиш жуда осон ишдир. Иккинчидан, у қавм ҳар вақт ўзларининг турли фитна ва макр-ҳийлалари билан биз қибтийларнинг юракларимизни сиқиб, жонимизга тегиб кетган. Мана, бу сафар ҳам қанча молу дунёмизни ўғирлаб кетишди, бизга қуллик қилишдан бош тортиб, динимизга қарши чиқишди.
Учинчидан, биз қибтликлар ҳаммамиз жуда ҳушёр, огоҳ ва энг кучли қурол-аслаҳага эга бўлган халқ эканлигимизни кўрсатиб қўйиш учун ҳам мен у хиёнаткор-қўрқоқ қавмнинг изидан етиб бориб, ҳаммаларини қи-риб ташлашни истайман!”. (“Тафсири Мунийр”дан).
57-58-59. Бас, Биз уларни (яъни, Фиръавн ва унга эргашганларни) боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал маскандан айирдик. Шундай қилиб, Биз у (боғу бўстон ва хазина)ларга бани Исроилни ворис қилдик.
Яъни, золимларнинг золими бўлган Фиръавн ва уни худо қилиб олган қибтийлар ўзларининг бениҳоя гўзал масканларини қасру саройларини, боғ-у роғ ва оқар сувли булоқларини ҳамда ҳисобсиз хазина - мол-у дунёларини ташлаб, бани Исроил қавмининг изидан чиқиб кетар эканлар, бу диёрга энди ҳеч қачон қайтиб келмасликларини ва биронталари қолмасдан денгизга ғарқ қилиниб ҳалок бўлиб кетишларини хаёлларига ҳам келтирмас эдилар. Оллоҳ таоло у золим қавм қалбига қандай қилиб бўлса ҳам ўз масканларидан чиқиб, Мусо ва унинг қавмини қувиб етиш, дарду балосини солиб қўйган эди. Бас, улар кўлларида турган улуғ неъматни ўз ихтиёрлари билан денгизда ғарқ бўлиб кетиш балосига алишдилар. Уларнинг зулмидан қочиб кетаётган бечора қавмга эса, қилган сабр-тоқатлари эвазига Ҳақ таоло Фиръавн ва унинг одамлари кўл остидаги жамийки неъматларни мерос қилиб берди. Улар бир лаҳзада қулликдан чиқиб, хурлик ва истиқлолга эга бўлдилар. “Ва (Миср ва Шомдаги) Ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига бечора саналган қавмни (яъни, бани Исроилни) ворис қилиб қўйдик. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сабр-тоқат қилганлари сабабли бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердаги бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб кўйишни истаймиз», деган) гўзал Сўзи тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми ясаб - қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик”.
Олис мозийда бўлиб ўтган бу воқеа Оллоҳ Йўлида қийинчилик-машаққатларга сабр қилган бандаларига Ҳақ таоло мана шу дунёнинг ўзида ҳам гўзал мукофотлар ато этишига тарихий ва ибратли бир мисол бўлиб қолди.
Ҳақ таолонинг Амри билан Мусо алайҳис-салом ва унинг оғаси Ҳорун алайҳис-салом Миср ва Шомда тўрт юз йилдан буён ҳукмронлик қилиб келаётган золим подшоҳга, қудратли салтанат, давлат ва саноқсиз лашкарлар эгаси бўлган Фиръавнга - унинг куфру туғёнига қарши чиқдилар. У икки пайғамбарга Миср ерида хорланган, қулга айланган бечора бир қавм - бани Исроил иймон келтириб эргашдилар ва Оллоҳнинг икки элчиси ҳамда уларга иймон келтирган бечора қавм ғолиб бўлди, дунёда энг кучли давлат, саноқсиз лашкарлари билан бирга золим Фиръавн мағлуб бўлди, у динсиз қавмнинг биронталари қолмай ҳалок бўлди, бино қилган қасру саройлари вайроналарга айланди! “Албатта, бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни, сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир”. (Қоф сураси, 37-оят).
Воқеа тафсилоти қуйидаги оятларда баён қилинади -
60. Бас, (Фиръавн ва лашкарлари) тонг пайтида уларни қувиб етдилар.
Яъни, Фиръавн ўзининг сон-саноқсиз одамлари билан қуёш чиқар паллада бани Исроил қавмини қувиб етди. Улар денгиз соҳилига етиб келгач, йўлларини йўқотиб тўхтаб қолган эдилар. Ортларидан мўр-малахдек бостириб келаётган беҳадду ҳисоб лашкарни олисдан кўрган бани Исроил қавми орасида ваҳима бошланди.
61. Сўнг қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Мусонинг асҳоби: «Бизлар аниқ тутилдик, (чунки олдимизда ҳеч қандай йўл йўқ, фақат денгиз бор)», дедилар.
Яъни, қачонки ҳамма ёққа ёруғ тушиб, Фиръавн лашкарлари билан бани Исроил қавми бир-бирларини аниқ кўришгач, сон-саноқсиз қибтийларнинг жуда яқин келиб қолганларини кўрган бани Исроил қавми қаттиқ кўрқувга тушиб: “Бизлар шак-шубҳасиз қўлга тушдик, чунки бундай катта лашкарга қарши туриш ва улар билан жанг қилишга мутлақо кучимиз етмайди, ҳеч қаёққа қочиб ҳам кета олмаймиз, чунки олдимизда ҳеч қандай йўл йўқ, бас, фақат душманларимиз кўлида ҳалок бўлиш ёки денгизга ғарқ бўлиб кетиш қолди, холос”, дедилар. Улар: “Эй Мусо, сен бизларга ваъда қилган зафар, ғалаба қаёқда қолди? Мисрликлар қўлида қул бўлиб қолганимиз биз учун мана бу саҳрода ҳалок бўлиб кетганимиз-дан яхшироқ эди”, дея бошладилар.
62. (Мусо) айтди: «Йўқ, аниқки, Парвардигорим мен билан биргадир. Албатта, У мени (нажот) йўлига бошлар”.
Мусо алайҳис-саломнинг шундай таҳликали соатда ҳам қўрқмасдан, ҳеч қандай ваҳимага тушмасдан мазкур сўзларни айтишига сабаб, у зот Оллоҳ таолонингуни ва оғаси Ҳорунни Фиръавн олдига элчи қилиб юборган чоғида айтган: “Биз сизлар билан биргамиз”, (суранинг 15-ояти), деган сўзларига қаттиқ ишонар эди. Шунинг учун у ўз қавмига: “Йўқ, Фиръавн ва унинг одамлари бизга ҳеч қачон ета олмайдилар, чунки Парвардигорим мен биландир ва У албатта мени улардан халос қилур ва нажот йўлига бошлаб, Ўзи менга ёрдам қилур”, деди.
63-64-65-66. Бас, Биз Мусога: «Асойингни денгизга ургин», деб ваҳий юбордик. Бас, (у асосини текизган эди, денгиз ўртасидан) бўли-ниб ҳар бир бўлак (тўлқин) баланд тоғ каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар). Биз кейингиларни (яъни, Фиръавн ва унинг қўшинини) ҳам ўша (йўлга) яқин қилдик. Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик. Сўнгра кейингиларни (денгизга) ғарқ қилиб юбордик.
Мусо алайҳис-салом Яратганнинг Амри билан қўлидаги асони олдила-ридаги кўпириб-тўлқинланиб турган баҳри Қулзумга, ҳозирда Сувайш номи билан машҳур денгизга текизган эдики, баногоҳ, унинг кўпириб-тошиб турган ҳар бир тўлқини гўё баланд тогдек қотиб, тўлқинлар ўртасида қуп-қуруқ йўллар пайдо бўлди ва Мусонинг қавми олдиларида очилган ушбу нажот йўлига қадам қўйдилар. Бу фавқулодат ҳолни кўриб уларнинг ортидан қувиб келаётган Фиръавн ва унинг лашкари ҳам тўхтамасдан уларга эргашди. Аммо Мусо ва унинг қавми денгизнинг нариги соҳилига чиқиб олишлари билан, ҳали Фиръавн барча одамлари билан денгиз ўртасида эканлар, соҳилга чиқиб олган бани Исроилнинг шундоқ кўз ўнгида Оллоҳ таоло Мусо алайҳис-саломга ваъда қилган мўъжиза юз берди - бир зумда денгизни қайтадан сув қоплади ва Фиръавн ҳамда унинг одамларидан биронтаси қолмай сувга гарқ бўлиб кетдилар! Мана шундай қилиб, Жаноби Ҳақ Ёлғиз Ўзи биладиган Илоҳий Ҳикмат сабабли Ўзининг бандаси ва элчиси бўлмиш Мусо ҳамда унга иймон келтирган мўмин бандалари шарофатидан бани Исроил қавмини Фиръавн зулмидан халос қилди.
Ана ўша вақтда, бостириб келаётган денгиз тўлқинларини кўриб, ўлими кўзига аниқ кўриниб қолганида Фиръавн ўзининг ҳеч қандай худо эмаслигини, (ҳолбуки, шу пайтгача у ўзини худо, деб даъво қилиб, барча инсонлар унга сажда қилишларини талаб қилиб келар эди), балки ҳамма сингари оддий одам эканини бўйнига олиб, Ягона Оллоҳ таолодан ўзга бирон илоҳ йўқлигига иймон келтирганини айтади ва: “Мен мусулмонлардан, яъни Оллоҳ таолога итоат қилгувчиларданман”, дейди.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумодан ривоят қилинишича, Жаброил алайҳис-салом Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга ушбу оятни етказар экан, неча асрлар илгари рўй берган ва ўзи гувоҳ бўлган ўша воқеани ҳикоя қилиб деди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар Сиз ўшанда - Фиръавн денгизга ғарқ бўлар экан, “Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Бани Исроил иймон келтирган Ёлғиз Оллоҳгина борлигига иймон келтирдим. Мен мусулмонлардандирман”, деганида мен унга Оллоҳнинг Раҳмати етиб қолишидан қўрққаним учун денгиз остидаги балчиқдан олиб унинг оғзига тиқаётганимни бир кўрганингизда эди”. (Термизий ривояти).
Лекин ўшанда Жаброил алайҳис-салом қўрққан иш бўлмаган - бутун ҳаёти давомида одамларга зулму зўравонлик қилиб келган золим подшоҳ Фиръавн, ўша “мен худоман”, деб даъво қилган махлуқ Оллоҳнинг Раҳматига эриша олмаган, Ҳақ таоло унинг сўнгги нафасида келтирган иймо-нини қабул қилмаган эди. Бу ҳақда қуйидаги оятларда хабар берилган: “Энди-я! Ахир сен илгари (яъни, шу пайтгача) итоатсизлик қилган ва бузғунчи кимсалардан бўлган эдинг-ку!”. (Юнус сураси, 91-оят). Яъни, Фиръавн ҳалок бўлишига аниқ кўзи етганида ўзининг иймон келтирганини, мусулмон бўлганини айтгач, унга ғойибдан шундай овоз келди: “Энди иймон келтирдингми?! Ахир сен то шу вақтгача фақат итоатсизлик қилдинг-ку, бузғунчилардан бўлдинг-ку?! Энди, ҳаётдан умидинг бутунлай узилганда, денгизга ғарқ бўлиб кетишингга кўзинг етганида, ўлиминг кўзингга кўринганида иймон келтирдингми?! Сенинг ҳолингдаги кимсанинг иймони ҳаргиз қабул бўлмас!”.
Аксари тафсир уламолори ояти каримада зикр қилинган сўзлар Фиръавнга Жаброил алайҳис-салом томонидан айтилган, деб тафсир қилганлар.
Ушбу ва қуйида келтирилган оятлар Дини Ислом таълимотидаги: “бутун ҳаётларини куфр ва даҳрийлик билан ўтказиб, ниҳоят жонлари чиқар пайтида Оллоҳга иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари мақбул эмас”, деган ақийданинг асосидир. “Энди қачонки улар Бизнинг азобимизни кўришгач, «Якка-ю Ягона Оллоҳга иймон келтирдик ва (илгари Оллоҳга) шерик қилиб олганимиз бутларга кофир бўлдик», дедилар. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бергувчи бўлмади - (Бу) Оллоҳнинг (барча) бандалари ҳақидаги ўтган Йўли - Қонунидир (яъни, азоб тушган вақтида келти-рилган иймоннинг фойдаси бўлмас) - Ва ўшанда кофирлар зиёнкор бўлдилар”. (Ғофир сураси, 84-85-оятлар).
“Бас, бугун Биз ўзингдан кейинги кишиларга оят - ибрат бўлишинг учун сенинг жасадингни қутқарурмиз. Дарҳақиқат, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар (яъни, улардан ибрат олмайдилар)”. (Юнуссураси, 92-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Фиръавнга - денгизга ғарқ бўлиши олдида иймон келтирган у золим подшоҳга энди унинг жонини ҳалокатдан қутқармаслигини, аммо унинг зулмидан нажоттопган бани Исроил қавмига ва бундан кейин дунёга келадиган барча одамларга, хусусан, ўзларини худо фаҳмлаб фуқароларига зулм-зўравонлик қиладиган барча золим подшоҳларга - фиръавнчаларга ибрат бўлиши учун, улар зулмнинг оқибати нима бўлишини ўз кўзлари билан кўришлари учун унинг жонсиз жасадини балиқларга ем қилмай, денгиз қаърига чўктириб юбормай, бус-бутун ҳолида соҳилга чиқариб ташлаши ҳақида хабар беради. Албатта, Фиръавн жасадининг бу тарзда “нажот” топиши ва орадан неча асрлар, қанча минг йиллар ўтсада, бузилмасдан бус-бутун ҳолда сақланиб туриши у золимнинг Оллоҳ таоло наздида хурмат-эътиборга эга бўлгани учун эмас, балки одамларга ибрат бўлиши учундир. Яратганнинг Қудрати нақадар Буюк эканини бутун оламга кўрсатиш учундир. Бу ҳолат худди қатл қилинган жиноятчининг жасади дарҳол кўмиб юборилмай, кўрганларнинг кўзлари очилиб ибрат олишлари, яъни, улар ҳам ана ўша мунофиқ қилган жиноятга қадам босмасликлари учун кўчаларда айлантириб юрилишига ўхшайди.
“Тафсири Бағавий” ва “Тафсири Қуртубий” китобларида ривоят қили-нишича, қачонки Мусо алайҳис-салом Фиръавн ва одамлари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганида денгиздан эсон-омон ўтиб олган бани Исроил қавми ишонмадилар ва: “Фиръавн денгизга ғарқ бўлиб ўлиб кетаверадиган одам эмас”, дедилар. Шунда Оллоҳ таоло денгизга амр қилди, бас, у Фиръавннингжонсиз жасадини соҳилга чиқариб ташлади ва одамлар уни қип-қизил ҳўкизга ўхшаб ётганини ўз кўзлари билан кўрдилар.
Албатта, бундай таъсирли тарихий ҳодисадан хабардор бўлганида олис мозийда ўтган бир золим кофирнинг ўзи денгизга ғарқ бўлиб кетсада, жасади чиримасдан, бузилмасдан бус-бутун ҳолида томошахонада турганини кўрганида ибрат оладиган, Оллоҳ таолонинг Қудратига қойил қоладиган ҳамда кўрганларидан тўғри хулоса чиқариб, хатоларига тавба-тазарруъ қилиб, дарҳол иймон йўлига кирадиган кишилар ҳам бордир, аммо Жаноби Ҳақ қуйидаги ояти каримада таъкидланганидек -
67-68. Албатта, бунда (яъни, Фиръавн ва унинг қавми ҳалокатида) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Яъни, ушбу тарихий қиссада - Мусо алайҳис-салом ва унга иймон келтирган мўминлар учун бир лаҳзада денгиз қуриб, ўртасидан йўллар очилишида ва улар билан кетма-кет келаётган Фиръавн ва унинг лашкарлари учун эса, ўша йўллар устини бир зумда яна сув босиб, ҳаммалари денгизга ғарқ бўлиб кетишларида ибрат назари билан қараган инсонлар учун Оллоҳ таолонинг чексиз Қудратини ва Мусо алайҳис-салом ҳақ Пайғамбар эканлигини очиқ кўрсатиб турадиган буюк ибрат бор, мўминлар охир-оқибатда албатта нажот топишларига, кофирлар эса, ҳалок қилинишларига аниқ далолат бор, Роббул-оламийн бўлмиш Зот кофирлардан куни келганида албатта интиқом олгувчи Буюк Қудрат Соҳиби эканлигига, мўмин бандаларига эса, албатта нажот бергувчи Улуғ Марҳамат Эгаси эканлигига ҳеч инкор қилиб бўлмайдиган ҳужжат бор. Лекин, таассуфки, Мисрда қолган ва кейин воқеадан хабар топган қибтийларнинг ва ушбу мўъжизани ўз кўзлари билан кўрган бани Исроил қавмининг кўплари ҳеч қандай ибрат олмадилар - иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Ушбу оятларда Макка мушрикларининг Ҳақ Динга иймон келтирмаётганларидан бениҳоя озурдадил бўлган Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бордир.
69. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг!
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, энди Сиз Макка мушрикларига ўша, “биз отамиз Иброҳимнинг динидамиз”, деб даъво қилиб юрадиган жоҳил кимсаларга Иброҳим алайҳис-салоту вассалом ҳақидаги ҳақиқий хабарни ўқиб беринг, улар Иброҳим қандай эътиқод эгаси бўлганини яхши билиб олсинлар.
Ушбу ояти каримадан пайғамбарлар ҳақидаги иккинчи қисса бошланади. Юқоридаги оятларда Мусо, Ҳорун алайҳимас-салом ва Таврот Китоби ҳақида хабар берилгач, энди улардан неча аср илгари ўтган, пайғамбарлар отаси ҳисобланмиш буюк пайғамбар Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-салоту вас-салом қиссаси баён қилинади.
70-71. Эсланг, у отаси ва қавмига: «Сизлар нимага ибодат қилмоқдасизлар?», деганида улар: «Бут-санамларга ибодат қилмоқдамиз. Бас, биз уларга ибодат қилишдан ҳеч қачон ажралмаймиз», дедилар.
Ушбу ва қуйидаги оятларда мазкур бўлган савол-жавоблар Иброҳим алайҳис-саломнинг ҳақиқатдан ҳам ёш болалик чоғиданоқ Тўғри Йўлда бўлганини кўрсатадиган далиллардандир. Шунингучун ҳам Ҳақтаоло бандаларини ўша воқеани эслаб, ибрат олишга буюради. Ўшанда ёш Иброҳимнинг тоза табиати отаси Озар ва қавми мубтало бўлган мушрикликни қабул қилмай,улардан: “Нега сизлар эртадан кечгача мана бу жонсиз ҳайкалларга чўқиниб умрларингизни ўтказмоқдасизлар?! Уларнинг қандайдир кароматлари борми? Айтингларчи, бу ишларингизнинг тўғри эканлигига бирон ҳужжатларингиз борми ўзи?”, деб сўраганида, улар қилаётган ишларининг ҳақлигига албатта ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмадилар ва бу ишни зарур деб ҳам билмадилар, балки у жоҳил қавмнинг жавоби фақат: “Булар оддий ҳайкал эмас, бизлар сиғинадиган бут-санамлардир, уларга ибодат қилишни ҳеч қачон тарк этмаймиз”, дейишлари бўлди. Албатта, Иброҳим алайҳис-саломга у ҳайкалларнинг оддий тош ва ёғочлардан ясалгани жуда яхши маълум эди, чунки унинг отаси Озар ёғочдан ҳар хил бутлар ясайдиган уста эди. Демак, у фақат қавмнинг кўзлари очилармикан деб юқоридаги саволни берган эди. Қачонки уларнинг жавобларини эшитгач, -
72-73. (Иброҳим) айтди: «Дуо-илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз) сизларни(нг дуо-илтижоларингизни) эшитадиларми ёки сизларга фойда ё зиён етказа оладиларми?!».
Яъни, ана ўша бут-санамларингиз сизлар қилаётган дуо-илтижоларингизни эшитадиларми? Агар астойдил сиғинсангизлар, сизларга фойда етказиб ризқ-рўзларингизни кўпайтирадиларми ёки аксинча, уларга сиғинмай қўйсангизлар, сизларга зиён етказиб, бошларингизга бало-мусибатлар соладиларми? Аниқки, у жонсиз бут-санамларингиз сизга ҳеч қандай фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдилар. Бас, уларга сиғинишларингизда, дуо-илтижолар қилишларингизда, қандай маъно бор? Ахир обид ўз маъбудига унинг манфаат етказишидан ёки зиён-захматни даф этишидан умидвор бўлгани учун сиғинади-ку?!
74. Улар дедилар: «Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга ибодат) қилишларини кўрганмиз (шунинг учун бизлар ҳам бутларга ибодат қиламиз).
Яъни, бутпараст мушриклар дедилар: “Йўқ, бутларимиз бирон сўзни эшитмайдилар, ҳеч қандай фойда хдм етказа олмайдилар ва бизлардан бирон зиённи ҳам кетказа олмайдилар. Бизларнингу бут-санамларга сиғиниш-имизнинг бирдан-бир сабаби, бизлар ота-боболаримизни доим мана шу бут-санамларга сиғинганларини кўрганмиз. Демак, бизлар ҳам уларнинг изларидан бориб,улар қилган ишни қилиб, бутларимизга сиғинаверамиз”.
75-76-77. (Иброҳим) айтди: «Сизлар ўзингиз ҳам, қадим-қадим ота-боболарингиз ҳам ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар?! Шак-шубҳасиз, улар мен учун душмандир (бас, мен уларга ҳеч қачон ибодат қилмайман), магар барча оламлар Парвардигоригагина (ибодат қилурман)”.
Ушбу оятлардан то 87-оятгача Иброҳим алайҳис-саломнинг мушрик қавмга айтган сўзлари зикр қилинади. Дастлаб у мушриклар сиғинадиган бут-санамларга ишора қилиб, сўз бошлади: “Эй бутпараст қавм, менга айтингларчи, сизлар ҳам, илгари ўтган ота-боболарингиз ҳам ибодат қилиб келаётганингиз мана шу бутларингиз обидларига, яъни сизларга бирон-бир фойда етказганми ёки бошларингизга тушган бирон бало-мусибатни кетказганми ёхуд уларга сиғинмаган кишиларни бирон азоб-уқубатга гирифтор қилганми?! Мана шу кўрмайдиган, эшитмайдиган, сўзламайдиган демакки, ҳеч кимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган жонсиз тошлар нима сабабдан сизлар сиғинишингизга лойиқ бўлган “илоҳлар”га айланиб қолдилар?! Бас, агар уларда заррача таъсир кучи бўлса, мана менга қўлларидан келган ёмонликларини қилсинлар-чи? Аниқки, улар ҳеч нарса қилишга қодир эмаслар. Худди мана шу сабабдан улар менинг душманим-дир, мен уларнинг душманиман, уларга ҳеч қачон сиғинмайман, уларга парво ҳам қилмайман, улар ҳақида ўйламайман ҳам!” Иброҳим алайҳис-саломнинг бу сўзлари Оллоҳтаоло юборган ўзга пайғамбарлари томонидан ҳам динсиз қавмларга қарата айтилган эди: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз уларга Нуҳ ҳақидаги хабарни тиловат қилинг - у қавмига (бундай), деган эди: «Эй қавмим, агар сизларга (орангизда узоқ йиллар яшаб) турганлигим ва Оллоҳ оятларини эслатишим огирлик қилган бўлса, бас, мен Оллоҳнинг Ўзига суяндим - таваккул қилдим. Энди бутларингиз билан бирга билган ишларингизни қилаверинглар. Ке-йин қилаётган ишларингиз ўзларингизга махфий бўлиб қолмасин (яъни, бемалол, ошкор иш тутаверинглар, мен парво қилмайман). Сўнгра менга нисбатан (хоҳлаган) ҳукмингизни қилаверинглар ва менга муҳлат ҳам берманглар”. (Юнус сураси, 71-оят). (Ҳуд) айтди: «Албатта, мен Оллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг Оллоҳни қўйиб, (Унга сохта-ёлғон “худо”ларни) шерик қилишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб, менга қарши билган ҳийлангизни қилаверинглар. Кейин менга муҳлат ҳам бермай қўя қолинглар. (Яъни, қўлингиздан келган ҳийла-найрангларингизни дарҳол, кечиктирмай қилаверинглар). (Худ сураси, 54-55-оятлар).
Ушбу қиличдек кескир сўзлар Оллоҳтаоло Тўғри Йўлга ҳидоят қилган ёш бир йигитнинг бутун бутпарастлар олами устидан ҳеч иккиланмасдан, қўрқмасдан истеҳзо қилиб кулиши эди. Сўнгра у сўзида давом этиб деди: “Билингларки, албатта, менинг ҳам ўзим ибодат қилиб сиғинадиган Маъбудим бордир. Лекин У Зот асло сизлар сиғиниб-чўқинадиган бутлар эмас, балки жамийки оламларнинг Парвардигори бўлмиш Танҳо Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолодир. Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишни менинг зим-мамга вожиб - вазифа қилиб қўйган жуда кўп сабаблар бордир -
78. У мени яратган Зотдир, бас, Ўзи мени ҳидоят қилур.
Яъни, мени ва жамийки махлуқотни йўқдан бор қилган, ҳамма вақт - дунёда ҳам, Охиратда ҳам, ҳар бир ишда мени Тўғри Йўлга ҳидоят қиладиган Парвардигорим Унинг Ўзидир.
“У (барча нарсани) яратиб, расо қилиб қўйган Зотдир. У (ҳар бир нарса учун муносиб йўлни) белгилаб, (У нарсани ўша йўлга) ҳидоят қилиб қўйган Зотдир”. (Аъло сураси, 2-5-оятлар).
79. Менга таом берадиган ҳам, сув берадиган ҳам Унинг Ўзидир.
Яъни, менга ризқ-у рўзимни ҳам Унинг Ўзи берур. Осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик Ерни тирилтирадиган ҳам, ундан бандалари учун ризқ бўлсин деб турли-туман дон-дун ва меваларни чиқарадиган ҳам, турли чорва ҳайвонларини яратиб, улардан айримларини инсонларга улов-хизматкор қилиб, айримларини эса, юнг-териларини инсонлар учун иссиқ-совуқдан сақлайдиган кийим-бош, сут-қаймоқ ва гўшт-ёғларини тўйимли овқат қилиб қўйган Зот ҳам Унинг Ўзидир.
80. Касал бўлиб қолсам Унинг Ўзи менга шифо берур.
Муфассир уламолар Иброҳим алайҳис-саломнинг қачон Оллоҳ менга дард-касаллик берса, Унинг Ўзи ўша дарддан шифо беради, дейиш ўрнига қачон касал бўлиб қолсам, деб касаллик нисбатини ўзига бериб сўзлашида буюк одоб намунаси бор, дейдилар. Яъни, ҳар қандай касалликнинг сабабчиси инсоннинг ўзи - унинг нафси эканлигига, шифо эса, Оллоҳ таоло томонидан бандасига берилган инъом эканлигига ишора бор, дей-дилар. Дарҳақиқат, касаллик ҳақидаги сўз юқоридаги оятда зикр қилинган ейиш-ичишдан кейиноқ айтилишида ҳам, ҳар қандай дард-касаллик-ка еб-ичишлик, хусусан, ажратмасдан, текширмасдан, меъёрни билмасдан еб-ичавериш сабаб бўлишига далолат бордек.
81. Мени ўлдирадиган ҳам, сўнгра (Қиёмат Кунида қайта) тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир.
Яъни, жамийки махлуқотга, жумладан менга ҳам, ҳаёт, сўнгра ўлим, сўнгра яна ҳаёт берадиган Зот Оллоҳ таолонинг Ўзидир, Ундан ўзга ҳеч ким бу ишга қодир эмасдир. Унинг Ўзи мен учун белгилаб кўйган ажал-муддат битганида мени ўлдирур, сўнгра Қиёмат Куни келганида, ҳаёти дунёда қилган амалларимни ҳисоб-китоб қилиш ва жазо-мукофот бериш учун Унинг Ўзи мени яна қайта тирилтирур.
82. Унинг Ўзидан мен жазо (яъни, Қиёмат) Кунида хато-гуноҳларимни кечиришини умид қилурман.
Чунки дунё ва Охиратда бандаларнинг гуноҳларини кечириб юборишга Ёлғиз УнингЎзи Қодирдир. “Ҳар қандай гуноҳни Ёлғиз Оллоҳгина мағфират қилур”. (Ол-и Имрон сураси, 135-оятдан).
Иброҳим алайҳис-салоту вассаломнинг гарчи Оллоҳ таолонинг элчиси сифатида гуноҳлардан маъсум бўлса-да, Яратгандан мағфират умид қилиши биз гуноҳкор бандалар учун ибрат мактабидир. Унинг ушбу ва юқоридаги оятларда Роббул-оламийннинг чексиз ва беқиёс Қудратига далолат қиладиган айрим Сифатларини зикр қилишдан кўзлаган мақсади - мана шу каби Буюк Сифатларга эга бўлмаган ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳақиқий Илоҳ бўлиши мумкин эмаслигини ўз қавмига баён қилишдир.
83. Парвардигорим, менга ҳикмат - илм ҳадя этгин ва мени солиҳ (бандаларинг) қаторига қўшгин.
Юқоридаги оятларда Оллоҳтаолонингулуғ элчиси ўзининг дунёга келганидан бошлаб то вафот қилгунига қадар Ҳақ таолонинг Лутфу Марҳамати остида ҳаёт кечиришини зикр қилиб, энди келажакда, Охират диёрида ҳам Унинг мағфиратидан умидвор эканлигини айтгач, У Зот шаънига ҳамду санолардан кейин Унинг Ўзига муножот қилиб дуо-тилакларини айта бошлайди. Иброҳим алайҳис-саломнинг ушбу дуолари Қуръони Азимда муҳрланиши билан келажак мусулмон авлодлари учун гўзал таълим ва ибрат намунаси бўлиб қолди. У дастлаб Парвардигордан ҳукм, яъни, ҳар қандай вазиятда тўғри ҳукм чиқариш учун ҳикмат-донишмандлик ва илм-маърифат ато этишини ҳамда уни ҳамиша, дунёда ҳам, Охиратда хдм яхшиларга яқин қилиб кўйишини сўради. Албатта Ҳақ таоло Ўз элчисининг дуосини ижобат қилди ва бу хдкда бошқа бир ояти каримада хабар берди: “Биз (Иброҳимга ўғли) Исҳоқ ва (набираси) Яъқубни ҳадя этдик ҳамда пайғамбарликни ҳам, (барча самовий) Китобларни ҳам унинг зурриётига (хос) қилдик ва унга шу дунёда ҳам ажри-мукофотини бердик, албатта, у Охиратда ҳам солиҳ зотлардандир”. (Анкабут сураси, 27-ояти).
84. Яна мен учун кейин келгувчилар тилларида рост мақтовлар қилгин.
Ҳақ таоло Ўз элчисининг ушбу дуосини ҳам мустажоб қилди. Бу ҳақда мана бу оятларда айтилгандир: “Биз унга бу дунёда чиройли (мақом-мартаба) ато этдик (зеро, барча динларнинг аҳллари Иброҳим алайҳис-саломнинг номларини ҳурмат билан тилга оладилар). Албатта, у Охиратда ҳам солиҳ - яқинларимиздандир”. (Наҳл сураси, 122-оят).
Иброҳим алайҳис-саломга ҳаёти дунёда ато этилган чиройли мақом-мартабанинг мисолларидан бири, ҳар бир мусулмон беш вақт намозида Оллоҳтаолодан Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳамда у зотнинг аҳли байтларига салавот ва баракот тилаганида Иброҳим алайҳис-салом ва у зотнинг аҳли байтларига ҳам салавот ва баракот тилашидир. Яна бир мисол, дунёдаги барча динларнинг вакиллари Иброҳим алайҳис-саломни яхши кўриб, доим ҳурмат билан тилга олишларидир. Шунингдек, у зотга кексайган чоғида Оллоҳ таоло Исмоил ва Исҳоқ алайҳимас-салом каби солиҳ фарзандлар ато этгани ҳам у зотга мана шу дунёда ато этилган чиройли мақом-мартабалардандир.
“Албатта, у Охиратда ҳам солиҳ - яқинларимиздандир”.
Ушбу жумлада Ҳақ таоло Иброҳим алайҳис-саломнинг ҳаёти дунёда Тўғри Йўлдаги тоат-ибодатли солиҳ бандалардан бўлгани каби Охиратда ҳам ва, албатта, жаннатдаги энг юксак манзилларда ҳам солиҳ бандалар билан Оллоҳ таолонинг яна бошқа элчи-пайғамбарлари билан бирга бўлиши аниқ эканлиги ҳақида хабар беради.
“Сўнгра Биз, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сизга Ҳақ Йўлдан то-йилмаган Иброҳимнинг миллатига -Динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик”. (Наҳл сураси, 122-оят).
Ушбу ояти карима Иброҳим алайҳис-салоту вас-саломга ҳаёти дунёда ато этилган энг чиройли - энг улуғ мартаба ҳақида хабар беради. Яъни, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўзининг энг суюкли бандаси, энг улуғ Элчиси бўл-миш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга Тўғри Йўлга юришда бобокалонлари Иброҳим алайҳис-саломнинг Дини бўлмиш Ислом Йўлига эргашишни буюриб, яна бир бор Иброҳимнинг ҳеч қачон ҳақ Йўлдан тойилмаганини ва мушриклардан бўлмаганини таъкидлайди. Ҳақ таолонинг ушбу Фармонидан Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-саломга берилган энг улуғ шараф ва каромат, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ақийдада у зотга эргашишлари эканлиги маълум бўлади.
Бу хусусда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Айтинг: «Парвардигорим мени Тўгри Йўлга, Рост Динга - Ҳақ Йўлга мойил бўлган Иброҳимнинг миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди”. (Анъом сураси, 161-оят).
“Яҳудий ёки насроний бўлинг, ҳидоят топасиз”, дедилар. (Яъни, яхудийлар яхудий бўлинг, деди, насронийлар насроний бўлинг, деди. Айтинг, эй Муҳаммад алайҳис-салом), балки биз Ҳақ Йўлдан тойилмаган Иброҳим миллатига - Динига (эргашамиз). У мушриклардан бўлмаган ЭДИ. (Бақара сураси, 135-оят).
85. Ва мени ноз-неъматлар боғининг ворисларидан қилгин.
Яъни, Ё Роббим, Ўзинг мени кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ноз-неъматлар боғи бўлмиш жаннат аҳлларидан қилгин ва мен у жойда худди отасидан қолган меросдан ўзи хоҳлагандек фойдаланадиган ворис каби жаннат неъматларидан абадул-абад баҳраманд бўлиб роҳат-фароғатда яшай.
86. Отамни ҳам мағфират қилгин. У шубҳасиз, адашганлардан бўлди.
Иброҳим алайҳис-саломнинг нима сабабдан мушрик отаси ҳаққига дуо қилгани мана бу ояти каримада айтилган: “Иброҳимнинг ўз отаси учун мағфират сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачонки унга (отаси) Оллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай алоқани узди (яъни, унинг учун мағфират сўрашни тўх-татди). Албатта, Иброҳим кўнгилчан ва ҳалимдир”. (Тавба сураси, 114-оят).
Яъни, Иброҳим алайҳис-саломнинг отаси Озар учун мағфират сўрагани мўминлар мушриклар учун мағфират сўрашлари мумкин эканига далил бўлмайди. Чунки у ўртада ваъда бўлгани учунгина ўша ишни қилган эди.
Уламолар ояти каримадаги “унга берган ваъдаси сабабли эди”, жумласини икки хил тафсир қиладилар: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Иброҳимнинг отаси Озар Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-салоту вассаломга Ёлғиз Оллоҳга иймон келтириб, бутлардан юз ўгириш ҳақида ваъда берган, шунинг учун Иброҳим отаси учун Оллоҳ таолодан мағфират сўраган эди. Бас, қачонки у ваъдасини бажармай, кофирлигича ўлганидан кейин Иброҳим алайҳис-салом унинг Оллоҳ таолонинг душмани эканини билди ва унинг учун мағфират сўрашни бас қилди”, дейди.
Бошқа уламолар эса: “Иброҳим алайҳис-саломнинг ўзи отасининг Исломга киришидан умидвор бўлиб, унга: “Агар Исломни қабул қилсанг, “мен Парвардигоримдан сени мағфират қилишини сўрайман”, (Мар-ям сураси, 47-оят) деб ваъда қилган эди ва мана шу ваъдасига биноан “аҳдига вофодор бўлган Иброҳим” (Ван-нажм сураси, 37-оят) “Отамни ҳам мағфират қилгин”, деб унинг учун мағфират сўраган эди”, дейдилар. (“Тафсири Бағавий”дан).
87. Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин».
Яъни, Ё Роббим, жамийки халойиқ қайта тирилиб, ҳисоб-китоб учун маҳшаргоҳга тўпланадиган Қиёмат Кунида ҳамманинг кўз ўнгида, ҳаёти дунёда қилган хатоларимни юзимга солиб мени шарманда қилмагайсан, жаннатингга ворис бўлишлик саодатидан маҳрум қилиб қўймагайсан. Ҳақ таолонинг Халили бўлмиш Иброҳим алайҳис-салату вас-саломнинг қилган дуо-муножотлари сўнггида айтган бу сўзлари Оллоҳ ва Қиёмат Кунига иймон келтирган ҳар бир инсон учун улуғ дарсдир, Жаноби Ҳақдан сўрайдиган нарсаларимизнинг энг муҳим ва асосийси нима эканлигини ўргатадиган буюк ибратдир. Чунки -
88-89. У Кунда мол-у давлат ва бола-чақа фойда бермас; Магар Оллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур).
Яъни, У Кунда, агар киши Оллоҳ таоло ҳузурига куфр ва нифоқдан пок, тоза қалб билан чин мўмин ҳолида бормайдиган бўлса, уни Оллоҳнинг азобидан ҳеч нарса қутқара олмайди. Ҳатто унинг Ер юзи тўла мол-у давлати бўлиб, ҳаммасини Оллоҳ Йўлида сарф қилиб юборса-да, ва ёки авлод-зурриётлари жуда кўп бўлиб, ҳаммасини Оллоҳ Йўлига фидо қилиб юборса-да, бу нарсалар унга ҳеч қандай фойда бермайди, уни дўзах азобидан сақлай олмайди. Демак, Охират азобидан нажот топишни истаган инсон энг аввал иймон билан мунаввар бўлган тоза қалб эгаси бўлмоғи лозим, ана шунда у Оллоҳдан қўрқадиган, эзгу амаллар қиладиган мусулмон бўлади ва Қиёмат Кунида мана шу иймони, тақвоси ва солиҳ амали билан Оллоҳнинг Раҳматига - жаннатига эришади. Зотан, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам айтган: “Инсон баданида бир тишлам гўшт бор, агар у соғ-тоза бўлса, бутун бадан соғ бўлади, агар у бузилса, бутун бадан бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”, деган муборак сўзларининг асл мазмуни ҳам мана шудир.
90-91. (У Кунда) жаннат тақводор бўлган зотларга яқин қилинди. Дўзах йўлдан озган кимсаларга кўрсатиб қўйилди.
Ушбу оятлардан бошлаб Ҳақ таоло мўмин бандаларига Қиёмат Кунидаги бир гўзал, умидбахш манзара ҳақида хабар бериб, кофирлар учун эса, у Кунда қўрқув устига қўркув, азоб устига азоб, шармандалик ва ҳеч фойдасиз афсус-надоматлар бўлиши аниқ эканлигини айтиб, қаттиқ огоҳлантиради. Ўша Кун ва ундаги воқеа-ҳодисалар содир бўлишида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқлиги сабабли мозий - ўтган замон шаклида хабар берилди. Демак, Парвардигордан қўрқувчи мўмин-мусулмонлар учун у Кунда жаннат шу қадар яқин қилиб қўйиладики, улар ҳали жаннатга кир-масларидан маҳшаргоҳда турган жойларидан ундаги бениҳоя гўзал манзарани ва ўхшаши йўқ ноз-неъматларни кўриб турадилар ва ўша неъматларнинг барчаси ўзлари учун тайёрлаб қўйилганини билиб Яратганга ҳамду санолар айтадилар. Аммо ҳаёти дунёда Тўғри Йўлдан озиб, иймон ва тақводан бенасиб бўлган кофир ва мунофиқ кимсаларга эса, тушадиган дўзахлари ҳали унга кирмасларидан, маҳшаргоҳда турган ҳолларида аниқ-тиниқ кўрсатилади ва улар у жойдаги ўта даҳшатли манзарани кўриб, ўзларининг албатта ўша жаҳаннамга ташланишларини аниқ билиб, куфр билан ўтказган ҳаётларига минг-минг афсуслар қилиб турадилар.
92-93. Ва уларга: «Сизлар Оллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган бутларингиз қани?! Улар сизларга ёрдам бера олурми ёки ўзлари ёрдам ола билурми?!», дейилди.
Яъни, ҳаёти дунёда Ҳақ Йўлдан озиб мушрик ҳолда яшаб ўтган кимсаларга Қиёмат Кунида: «Сизлар Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишни тарк этиб сиғинган бутларингиз, ўша, бошларингизга ғам-ташвиш тушганида ёрдам сўраб дуо-илтижо қиладиган “илоҳлар”ингиз қани?! Мана бу Кунда улар сизларга ёрдам бериб, дўзаҳцан тўса оладиларми?! Сизларни эмас, ҳеч бўлмаса ўзларини азобдан қутқара оладиларми?! дейилади. Аниқки, у бут-санамлар на унисини ва на бунисини қила оладилар. Балки, аксинча, у тош-ёғочлар ҳам, уларнинг обидлари ҳам жаҳаннам ўтинига айланадилар!
94-95. Бас, у (бут)лар ва йўлдан озган кимсалар ҳамда иблис лашкарлари (яъни, кишиларни Ҳақ Йўлдан оздирган доҳийлар)нинг барчалари оёқлари осмондан қилиниб устма-уст (дўзахга) улоқтирилди.
Яъни, дўзахга аввал мушриклар умр бўйи сиғиниб ўтган бут-санамлар оёқлари осмондан қилиб ташланадилар ва бу ҳолни уларни “илоҳ” деб сиғинган кимсалар ўз кўзлари билан кўриб ва нажот топишдан бутунлай умидлари узилиб: “Биз мана шу қўлларидан ҳеч иш келмайдиган тош-ёғочларга дуо-илтижолар қилдикми?!”, деб ҳасратларидан чанг чиқиб турган чоғларида навбат ўзларига етади ва у йўлдан озган кимсалар уларни Тўғри Йўлдан оздирган иблис малайлари бўлмиш доҳийлари билан бирга кетма-кет, устма-уст дўзах чоҳига итқитиладилар. Дўзах бениҳоя чуқур жарлик бўлганини сабабли унга улоқгирилган кимсалар то тубига етиб боргунларича гўё бир марта эмас, қайта-қайта улоқтирилгандек бўладилар!
96. Улар(нинг барчалари дўзахдан жой олишгач), бир-бирлари билан талашиб-тортишар эканлар, дедилар:
Яъни, дўзахдан жой олган инсу жиндан иборат бўлган барча йўлдан озган кимсалар, уларни Ҳақ Йўлдан озишларига сабаб бўлган доҳийлари ва сиғинган бутлари энди бир-бирлари билан уруш-жанжал қилиб, талашиб-тортишиб, ҳасрат-надоматлар билан дейдилар -
97-98. «Оллоҳга қасамки, албатта, биз сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенг, деб билган пай-тимизда очиқ залолатда бўлган эканмиз.
Яъни, ҳаёти дунёда Ҳақ Йўлни кўрмасдан, Ҳақ Сўзга қулоқ солмасдан кўр-у кар бўлиб ўтган мушрик-кофир кимсаларнинг кўзлари энди, дўзах-дан жой олганларидан кейингина ярқ этиб очилади ва ҳеч қандай афсус-надомат фойда бермайдиган кунда ўзлари “илоҳ” қилиб олган бут-санамларига қараб: “Оллоҳга қасамёд қилиб айтамиз-ки, ҳаёти дунёдалик пайтимизда сизларни Ёлгиз Хожамиз, бутун оламларнинг Эгаси бўлмиш Оллоҳ таолога тенг бўлган илоҳларимиз, деб ширк келтирганимизда жуда катта хатога йўл кўйган эканмиз. Мана бугун Қиёмат Кунида сизларнинг биз обидларингизга эмас, хатто ўзларингизга ҳам ҳеч қандай ёрдам қила олмасликларингиз аён бўлди. Акс ҳолда сизлар биз билан дўзахга таш-ланмасдан ўзларингизни қутқариб олган бўлар эдингизлар”, дейдилар ва яна ўзларини оқлаш учун баҳона ахтариб айтадиларки -
99. Аниқки, бизларни жиноятчи («доҳий»)лар йўлдан оздирдилар.
Мушрикларнинг Қиёмат Кунида ўзларини Оллоҳ таолонинг ҳақли жазосидан қутқариш учун айтадиган бу каби сўзлари ҳақида Ҳақ таоло бошқа оятларида ҳам хабар берган: “Яна улар «Парвардигоро, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (Тўғри) Йўлдан оздирдилар. Парвардигоро, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин», дедилар”. (Аҳзоб сураси, 67-68-оятлар).
Бундай баҳоналаридан ҳеч қандай нафъ бўлмагач, улар ниҳоят даражада тушкунлик ва умидсизликка тушиб айтадилар -
100-101. Энди бизлар учун на қўлловчилар ва на бирон жонкуяр дўст бордир.
Яъни, мушрик-кофир кимсалар Қиёмат Кунида мўминларни пай-ғамбарлар, малоикалар ва Оллоҳ йўлида чин дўст бўлган қадрдонлари қўллаб, Оллоҳтаолодан уларнинг гуноҳларини мағфират қилишини сўраб дўзахга ташланишдан қутқараётганларини кўришгач: «Бугун бизлар учун на бирон қўллаб-қувватловчи - Оллоҳдан гуноҳларимизни сўраб олгувчи бор ва на бизнинг ғамимизни ейдиган чинакам дўст бор, деб ҳасрат-надомат қиладилар.
Мушриклар ҳаёти дунёда ўзлари сиғинадиган бут-санамлари уларни Оллоҳ таоло ҳузурида қўллаб-қувватлашларига ишонар эдилар, уларга дунё-ю Охиратда ҳар қандай азоб-уқубатдан кутқариш ҳақида ваъда берган инсонлар ичидан чиққан шайтон “дўст”ларнинг ваъдаларидан умидвор эдилар. Лекин у Кунда, дўстман деган ҳар қандай кас ҳам ҳақиқий жонкуяр дўст эмаслиги аён бўлади. Чунки “У Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Оллоҳ Йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)”. (Зухруф сураси, 67-оят).
102. Қани энди биз учун қайтадан (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак».
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло кофирларнинг Қиёмат Кунида дўзахни ўз кўзлари билан кўрган вақтларидаги ахдолларини зикр қилади. Яъни, улар Қиёмат даҳшатларига гувоҳ бўлишиб, азоб фаришталари уларни дўзахга кўндаланг қилишиб, сўнгра дўзахга киришгач ва унинг шиддатини яқиндан кўришгач, бу даҳшатли азобдан қай йўл билан бўлса ҳам қутулишни орзу қилишиб: “Қани энди биз учун қайтадан (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак”, дейишлари аниқдир.
Аммо Қиёмат қойим бўлганидан кейин энди қилмишга жазо олиш муддати етиб келган бўлади, у жойдан ҳеч ким қайтиб кела олмайди. Бас, ақлли инсон қўлида турган энг бебаҳо сармоясини - умрининг ҳар соатини ғанимат билиб ўша Кун даҳшатларини бир зум бўлсин, кўз ўнгидан қочирмай иймон билан солиҳ амаллар қилишга, гуноҳлари учун тавба қилиб олишга сарфлайди ва Парвардигори ҳузурига ёруғ юз билан бориш тадорикини кўради.
103-104. Албатта, бунда (яъни, Иброҳим ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Ушбу икки оят ўрганаётганимиз сурайи кариманинг 8-9-оятларида ҳам ўтган ва алақадриҳол тафсир қилинган эди.
105. Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди (яъни, Нуҳни ҳам, бошқа пайғамбарларни ҳам инкор қилдилар).
Нуҳ алайҳис-саломнинг қавми ўзларига элчи қилиб юборилган Нуҳни ёлғончи қилган эдилар. Лекин ояти каримада улар жамийки элчиларни ёлғончи қилганлари ҳақида хабар берилди. Бунга сабаб, Оллоҳ таоло юборган бир элчи-пайғамбарни ёлғончи қилган кимса барча элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилган бўлади. Чунки барча пайғамбарларнинг зиммаларига юкланган вазифа битта - қавмларини Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилишга чақиришдир.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериб, гўё шундай дейди: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, агар Макка мушриклари Сизнинг ҳақ Пайғамбарлигингизга ишонмасдан ёлғончи қилаётган бўлсалар, Сиз асло маҳзун бўлманг, балки уларнинг озор азийятларига сабр қилаверинг. Чунки пайғамбарлар ичида ўз қавмидан азийят чеккан ёлғиз Сиз эмасдирсиз ва қавмлар ичида ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларга озор-азийятлар етказиб уларни ёлғончи қилган қавм фақат Макка мушриклари эмасдир.
Балки ўзларига нажот йўлини кўрсатиш учун келган элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилиш, уларга иймон келтирмаслик жуда олис замонлардан, Нуҳ алайҳис-саломнинг қавмидан бошлангандир”.
106-107-108. Ўшанда уларга ўзларининг биродарлари бўлмиш Нуҳ айтган эди: «(Оллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли элчидирман. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!
Ушбу оятларда сўз аввалида Нуҳ алайҳис-салом ўзи элчи қилиб юборилган қавмнинг биродари эканлиги зикр қилиниши, албатта беҳикмат эмасдир. Мазкур сўз, биринчидан, Нуҳ алайҳис-салом гарчи у динсиз қавмга диндош бўлмаса-да, насабдош эканлигини, яъни, улар танимайдиган бегона киши эмаслигини билдиради. Иккинчидан, у малоикалардан эмас, балки инсон қавмидан эканлигига далолат қилади. Учинчидан, Нуҳнинг у қавмга душман эмас, балки ҳақиқий жонкуяр дўст-биродар бўлгани, шунинг учун ҳам уларни нажот йўлига даъват қилгани маълум бўлади. Бас, ўшанда Нуҳ алайҳис-салом уларга хитоб қилиб, деди: “Эй қавмим, нега сизлар турли бут-санамларга сиғиниб-чўқинмоқдасизлар?! Ахир Ёлғиз Маъбуди Барҳақ Оллоҳ таолодан, Унинг азобидан кўрқмайсизларми?! Билингларки, мен Оллоҳтаоло томонидан сизларга юборилган омонатдор-ишончли элчиман, Менинг ҳеч қачон омонатга хиёнат қилмаслигим сизларга аввалдан маълум. Бас, сизлар Оллоҳдан кўрқинглар ва Ёлғиз УнингЎзига тоат-ибодат қилинглар ҳамда сизларга буюраётганим - иймон ва тавҳидда - Оллоҳ таолони Танҳо Маъбуди Барҳақ, деб эътиқод қилишда менга итоат қилинглар! Чунки мен сизларнинг бирода-рингиздирман ва ҳаргиз сизларга ёмонликни раво кўрмайман”.
109-110. Мен сизлардан бу (даъватим) учун бирон ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!».
Яъни, Нуҳ алайҳис-салом у жоҳил қавмга яна шундай деди: “Эй қавмим, мен сизлардан айтган панд-насиҳатларим учун, сизларни Ёлғиз Оллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмасдан чин ихлос билан ибодат қилишга чақирганим учун менга ҳақ тўланглар, деб мол-дунё сўраётганим йўқки, сизлар мен ҳақимда бадгумон қилиб: “Бу Нуҳ дунё тўплаш учун бизларни ўзининг динига чақиряпти”, деб ўйласаларингиз. Билиб қўйингларки, мен қилган даъват ва насиҳатларим учун Ёлғиз Оллоҳ таолодан ажр-мукофот умид қиламан”.
“Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!” Чунки мен сизларни Ҳақ Йўлга даъват этар эканман, бунинг учун сизлардан бирон нарса талаб қилмайман”.
111. Улар дедилар: «Сенга пасткаш (ялангоёқ) кимсалар эргашган бўлса, бизлар сенга иймон келтирурмизми?».
У жоҳил қавм наздида, Нуҳ алайҳис-саломнинг “айби” унга фақатгина қавмдаги фақир-мискин (қавмнинг айтишича, “пасткаш-ялангоёқ”) кишилар эргашгани экан.
Пайғамбарлар тарихига қаралса, ҳар доим уларнинг даъватларига ўзлари юборилган қавмнинг зодагон, бой-бадавлат кишилари қарши туришгани кўрилади. Қолаверса, аксари мол-давлат ва салтанат эгалари бошқалар уларга итоат этишига ўрганиб қолганлари учун ўзлари бировга эргашишни - агар у биров Оллоҳ таоло юборган элчи бўлса ҳам - ор деб биладилар, бошқача айтганда, тўплаган мол-давлатлари аксари ҳолларда уларни Ҳақ Йўлга юришдан тўсиб туради. Фақир-мискин кишиларда эса бундай тўсиқлар йўқдир. Шунинг учун ҳам узун тарих давомида Оллоҳ таоло юборган пайғамбарларга аввал-бошда, албатта, камбағал-бечора кишилар иймон келтириб, итоат этганлари маълумдир.
Бунинг бир мисоли, Рум мамлакатининг подшоҳи Ҳирақл Макка зо-дагонларидан бўлган Абу Суфёндан Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари ҳақида сўраб-суриштирганида сўз орасида: “Муҳаммадга одамларнинг бой-бадавлат зодагонлари эргашдиларми ёки заиф-бечораларими?!, деб сўраган эди, Абу Суфён: “Унга заиф-бечоралар эргашдилар”, деди. Шунда Ҳирақл: “Оллоҳнинг элчиларига одатда энг аввал камбағал-бечоралар эргашадилар”, деди. (“Тафсири Мунийр”дан).
112-113-114-115. (Нуҳ) айтди: «Мен уларнинг қандай касбкор қилишларини билмасман. Уларнинг ҳисоб-китоби Ёлғиз Парвардиго-римнинг зиммасидадир. Агар сизларда инсонийлик ҳисси бўлганида эди, (бундай сўзларни айтмаган бўлар эдингизлар). Мен (сизларнинг сўзингизга кириб) иймон келтирган кишиларни (ҳузуримдан) ҳайдагувчи эмасман. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман, холос».
Нуҳ алайҳис-саломнинг, инсонлик шарафини фақат мол-дунё билан ўлчайдиган, одамгарчилик ҳиссидан бутунлай маҳрум бўлган қавмга айтган сўзлари бошқа оятларда ҳам зикр қилинган ва алақадриҳол тафсир қилинган эди: “Эй қавмим, мен сизлардан бу (даъватим) учун мол-дунё сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат Оллоҳнинг Зиммасидадир. Ва мен (сизларнинг сўзингизга кириб) иймон келтирган кишиларни (ҳузуримдан) ҳайдагувчи ҳам эмасман. Чунки улар Парвардигорга рўбару бўлгувчидирлар (бас, агар камбағал бўлганлари учун уларни ҳузуримдан ҳайдасам, албатта Қиёмат Кунида Парвардигорга устимдан шикоят қилурлар). Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман”. (Ҳуд сураси, 29-оят).
Яъни, Нуҳ алайҳис-салом у жоҳил қавмга яна шундай деди: “Эй қавмим, мен сизлардан айтган панд-насиҳатларим учун, сизларни Ёлғиз Оллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмасдан чин ихлос билан ибодат қилишга чақирганим учун менга ҳақ тўланглар деб мол-дунё сўраётганим йўқки, сизлар мен ҳақимда бадгумон қилиб: “Бу Нуҳ дунё тўплаш учун бизларни ўзининг динига чақиряпти”, деб ўйласаларингиз. Билиб қўйинг-ларки, мен қилган даъват ва насиҳатларим учун Ёлғиз Оллоҳ таолодан ажр-мукофот умид қиламан”.
“Ва мен иймон келтирган кишиларни (ҳузуримдан) ҳайдаггувчи ҳам эмасман. Чунки улар Парвардигорга рўбарў бўлгувчидирлар. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман”.
Яъни, мен Оллоҳга иймон келтирган, Унинг танҳо Илоҳ эканини тан олган, бутлардан юз ўгирган ва мени ҳақ пайғамбар деб ортимдан эргашган кишиларни фақат мискин-бечора бўлганлари сабабли, сизлар каби олий насаб, бой-зодагон бўлмаганлари сабабли ўз ҳузуримдан ҳайдагувчи эмасман. Чунки улар эртага Қиёмат Кунида Парвардигор ҳузурида турганларида Оллоҳ таоло улардан насл-насаб ва мол-давлатлари ҳақида эмас, балки ҳаёти дунёда қандай амал қилганлари ҳақида сўрайди. Бас, агар мен уларни камбағал бўлганлари учун ҳузуримдан ҳайдасам, албатта Қиёмат Кунида Оллоҳ таолога устимдан шикоят қилурлар. Лекин сизлар бу талабингиз билан кишинингулуғ ёки пасткашлигини унинг бой ёки камбағаллиги билан ўлчайдиган нодон қавм эканингизни билдирдингиз”.
Ибн Журайждан ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳис-салом ўз қавмини Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга даъват қилганида улардан бир неча мискин-бечора кишилар унга эргашиб Ҳақ Йўлга юрадилар. Аммо қавмнинг бой-бадавлат, насл-насабли зодагонлари эса: “Эй Нуҳ, агар бизлар сенга эргашишимизни истасанг, атрофингдаги анави ялангоёқларни ҳайдаб юбор. Агар ундай қилмасанг, у ҳолда биз ҳеч қачон сенга эргашмаймиз, чунки биз у пасткаш, гадойлар билан бирга бўлишни хоҳламаймиз”, дейишди.
Шунда Нуҳ уларга ояти каримада келтирилган ва қуйидаги оятларда келадиган сўзларини айтди.
Жуда олис ўтмишда қолиб кетган у кофир қавм катталаринингўзларига юборилган пайғамбарлардан талаб қилган нарсаларини кейинги асрларда келган пайғамбарларнинг қавмлари ҳам талаб қилишди. Хусусан, Оллоҳ таолонинг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам Қурайш қабиласининг катталари у зотга чин ихлос билан иймон келтирган Билол, Аммор ибн Ёсир, Абу Ҳузайфанинг қули Солим, Усайднинг қули Солиҳ, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Миқдод ибн Амр, Воқид ибн Абдуллоҳ - Оллоҳ барчаларидан рози бўлсин - каби фақир, мискин саҳобаларни ўз ҳузурларидан ҳайдаб юборишларини талаб қилишганида, Ҳақ таоло мана бу ояти каримани нозил қилди: “(Эй Муҳаммад алайҳис-са-лом), Сиз эрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни (ҳузурингиздан) ҳайдаманг! Сизнинг зиммангизда уларнинг ҳисоб-китобларидан ҳеч нарса йўқдир ва сизнинг ҳисоб-китобингиздан уларнинг зиммаларида ҳеч нарса йўқдир. Бас, уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолманг!”. (Анъом сураси, 52-оят).
116. Улар дедилар: «Қасамки, эй Нуҳ, агар сен (бу сўзларингни) бас қилмасанг, албатта, тошбўрон қилингувчилардан бўлурсан!».
Яъни, Нуҳ қавмининг унга айтган охирги сўзлари мана шу бўлди. Нўҳ алайҳис-саломнинг оз эмас, кўп эмас, нақд тўққиз юз эллик йил мобайнида у кофир қавмнинг аждодларидан тортиб неча-неча авлодларигача сабр-тоқат билан қилган даъватларига уларнинг жавоблари: “Эй Нуҳ, агар сен бизнинг динимизни айблашдан ва бутларимизни сўкишдан тўхтамайдиган бўлсанг, қасам билан айтамизки, албатта, сени тошбўрон қилиб ўлдирамиз”, дейишлари бўлди. У бадбахт қавм Оллоҳнинг элчисига ишонмадилар, Ҳақ Йўлга юришдан бутунлай бош тортдилар.
117-118. (Шунда Нуҳ) айтди: «Парвардигорим, қавмим мени ёлғончи қилдилар. Энди Сен Ўзинг мен билан уларнинг орасини очиб қўйгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўмин кишиларга нажот бергин».
Яъни, кофир ва жоҳил қавм томонидан ёлғончи қилинган Нуҳ алай-ҳис-салом уларнинг Тўғри Йўлга юришларидан бутунлай умиди узилгач, Яратганга илтижо қилиб, Унинг Ўзи Ҳақ Ҳукми билан ким ҳақ-у ким ноҳақ эканини кўрсатиб қўйишини, яъни мўминларга нажот беришини, кофирларни эса Ўзининг азобига гирифтор қилишини сўраб дуо қилди. Албатта, у улуғ пайғамбар қилган дуо Ҳақ таоло томонидан мустажоб бўлди -
119-120. Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлган кишиларга (одамлар, ҳайвонлар ва паррандалар билан) лиқ тўла бўлган кемада нажот бердик. Сўнгра (уларга нажот берганимиздан) кейин қолганларни ғарқ қилиб юбордик.
“Танвийрул-азҳон” тафсирида ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳис-саломга иймон келтирганлари учун Оллоҳ таоло нажот берган кишилар фақат қирқ эркак ва қирқ аёл эди, холос. Қолган қавмнинг ҳаммаси -уларнинг ичида Нуҳ алайҳис-саломнинг аёли ва бир фарзанди ҳам бор -кўнгил кўзлари кўр бўлгани учун Оллоҳнинг элчисини ёлғончи қилишиб, оқибат-натижада шу дунёнинг ўзидаёқ Оллоҳ таоло юборган тўфонда ғарқ бўлиб кетдилар. Мана шундай қилиб Ҳақ таоло ушбу қиссада Ўзининг дўстлари учун душманларидан қандай интиқом олганини баён қилди ва Ўзининг: “Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз”. (Ғофир сураси, 51-оят), деган Сўзи Ҳақ эканини барча инсонларга кўрсатиб қўйди.
“Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса ғарқ қилиб юбордик. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), огоҳлантирилган(ларидан кейин ҳам иймон келтирмаган) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг!”.
Ҳақ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб, у зот орқали барча инсонларни огоҳлантиради, уларни Оллоҳнинг оятларини ёлғон дейдиган кимсаларнинг оқибати қандай бўлишини кўриб ибрат олишга, ўша қавмнинг куни бошларига тушиб қолмаслиги учун дарҳол Қуръон Оллоҳнинг Каломи эканига иймон келтириб, унинг кўрсатмаларига амал қилишга чақиради. Бу оят биринчи навбатда Макка мушриклари учун Илоҳий Огоҳлантиришдир.
Демак, Оллоҳтаоло бандаларга Ўз томонидан элчилар юбориб, у элчи-пайғамбарлар ўз қавмларини огоҳлантирмагунларича, яъни уларни Оллоҳтаоло буюрган Хдқ Йўлга даъват қилмагунларича ва у қавмлар ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилиб, Оллоҳ таолонинг оялларини инкор қилмагунларича, У Зот уларни ҳалок қилмас экан. Ана ўша, огоҳлантирилсалар хдм кўзлари очилмагани - Тўғри Йўлга юрмаганлари сабабли мана шу ҳаёти дунёнинг ўзида жуда ёмон оқибатга - тўфон остида қолиб ҳалок бўлишга дучор қилинган биринчи қавм Нуҳ алайҳис-саломни ёлғончи қилган қавм эди.
121-122. Албатта, бунда (яъни, Нуҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Ушбу икки оят ўрганаётганимиз сурайи кариманинг 8-9-оятларида ҳам ўтган ва алақадриҳол тафсир қилинган эди.
123-124-125-126-127. Од (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга ўзларининг биродарлари бўлмиш Худ айтган эди: “(Оллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли элчидирман. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен бу (даъватим) учун сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир”.
Ушбу беш оят суранинг 105-дан 109-гача бўлган оятларининг айни такроридир, демак, ўша оятларнинг тафсири ушбу оятларга ҳам шарҳ бўлади. Фақат, у жойда Нуҳ алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида сўзланган бўлса, бу оятларда Худ пайғамбар ва унинг қавми Од қабиласи ҳақида сўз боради. Ҳуд алайҳис-саломнинг қавми бўлган Од ҳам қадимий қабилалардан бўлиб Иброҳим алайҳис-салом замонидан ҳам илгари ўтишган. Шунингучун бўлса керак, Куръони Азимда уларнинг қиссаси Нуҳ алайҳис-салом қиссасидан кейиноқ зикр қилинди. Од қабиласининг манзили Яман мамлакатидаги Уммон ва Ҳазрамавт шаҳарларининг ўртасидаги қумтепаларда жойлашган бўлиб, чиройли, боғроғли серҳосил ерлар эди. Оллоҳтаоло у қавмга ўзларининг қаби-ладошлари бўлган Ҳуд алайҳис-саломни элчи қилиб юборди. Шунинг учун ҳам ояти каримада: “Одга ўз биродарлари Ҳудни (элчи қилиб юбордик)”, дейилади. Бу жумладан Ҳуд насл-насаб жиҳатидан Од қабиласига мансуб экани билиниши билан бирга у малоикалардан эмас, инсон наслидан экани ҳам маълум бўлди. Демак, у қабиладагилар ўз қавмдошлари бўлган Худнинг сўзларини жуда яхши англаганлари, хулқ-атворидан тўла хабардор бўлганлари сабабли у қилган даъватни дарҳол тасдиқлаб, у айтган йўлга осонлик билан юришлари керак эди. Ҳуд алайҳис-саломнинг уларга айтган сўзи ҳам илгари ўтган Нуҳ алайҳис-саломнинг ўз қавмига айтган сўзининг айни ўзи эди. Яъни, Ҳуд Од қабиласини Ёлғиз ОллоҳтаолонингЎзига ибодат қилишга,Унга ширк келтирмасликка чақириб, уларга Оллоҳ таолонинг азобига гирифтор бўлиб қолишдан кўрқиш кераклигини эслатди. Чунки улар мушрик қавм бўлиб, ўзларича Садо, Самуд ва Хаттор, деб ном кўйиб олган бутларига сиғинар эдилар.
128-129. Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги қиладиган белги - баланд бинолар қураверасиз-ларми?! Ва гўё мангу яшаб қоладигандек, қаср-саройлар соласизларми?!
Нақл қилишларича, Од қабиласи ҳою-ҳавасга жуда берилган бўлиб, ўз шаҳарларидан ташқаридаги йўл ёқаларига ҳам ўйин-кулги қиладиган баланд-қимматбаҳо иморатлар қуришар ва ўзлари яшайдиган уй-жойларни ҳам гўё ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаддан ортиқ мустаҳкам ва нақ-шу нигорли қилиб қуриб бутун умрларини мана шундай беҳуда ишларга сарфлашар ва бу билан фахрланиб, мақтаниб юрар эдилар.
Муҳтарам ўкувчи! Эътибор беринг, замонамиз боёнларининг кўплари Охиратни унутиб, дунё ҳо-ю ҳавасларига берилишда худди ўша Од қабиласига ўхшаб кетмайдими?!
“Тафсири Мунийр”да Ибн Абу Ҳотам раҳимахуллоҳцан ривоят қилинишича, Абуд-Дардо розияллоху анҳу Дамашқ шаҳри атрофидаги Ғувта водийсини мусулмонлар ҳаддан ортиқ ҳашаматли қаср-саройлар ва дарахт-зорлар билан тўлдириб ташлаганларини кўриб уларнинг масжидларига кирди ва ўрнидан туриб: “Эй Дамашқ аҳли”, деб нидо қилди. Унинг овозини эшитиб йиғилган жамоатга қараб аввал Оллоҳ таолога ҳамду сано айтди-да, сўнгра деди: “Уялмайсизларми?! Уялмайсизларми?! Ўзларингиз ея олмайдиган нарсаларни йиғиб-тўпламоқдасизлар! Яшай олмайдиган бинолар қурмоқдасизлар! Ета олмайдиган нарсалар ҳақида орзу-хаёллар сурмоқдасизлар! Билингларки, сизлардан илгари ҳам кўп аср-авлодлар йиғиб-тўплаганлар, ўта мустаҳкам қасрлар бино қилганлар, узун-узун орзу-ҳаваслар қилганлар, кейин эса орзулари армонларга айланди, йиғиб-тўплаганлари ҳалокатларига сабаб бўлди, гўзал масканлари, қасру саройла-ри улар учун қабр бўлиб қолди! Од қабиласи Адан ва Аммон ўртасидаги бор нарсани зулму зўравонлик билан эгаллаб ўзлариники қилиб олган эдилар, (ҳаммалари Оллоҳнинг азобига гирифтор қилиниб, ҳалок бўлиб кетдилар)!
Мана энди ўша кучли-қудратли, золим-зўравон ва орзу-ҳавасларга берилган Од қабиласидан қолган меросни мендан икки тангага сотиб оладиган киши борми?! Огоҳбўлинглар!”
130-131. (Эй Од қабиласи), қачон сизлар (бирон кишини жазолаш учун) ушласангизлар бераҳмларча ушлайсизлар?! Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!
Яъни, эй қабиладошлар, сизлар дунёга жуда ҳарислигингиз ва ўйин-кулгига муккадан кетганларингиздан ташқари тошбағир ва золим-зўравон қавмсизлар! Шу сабабдан бирон айб билан қўлингизга тушган кимсани жазолаган вақтларингизда ўта бераҳмлик билан жазолайсизлар. Демак, Од қабиласининг баланд тепаликларга бири биридан баланд бинолар қуришлари ўзларини бошқалардан баланд эканликларини кўрсатиш учун бўлса, гўё мангу яшайдигандек, ўта мустаҳкам қаср-саройлар бино қилишлари дунёда абадий қолишни яхши кўришларига далолат қилса, одамлар билан қиладиган муомалаларида доимо зулм-зўравонлик қилишлари ва бу қилмишлари учун, албатта, жазо берилишини ўйламаганлари бу жоҳил қавмнинг бандалик ҳаддидан чиқиб, илоҳлик даъво қи-лишга яқинлашиб қолганларига далолат қилади. Шунинг учун Ҳуд алай-ҳис-салом у қавмга панд-насиҳат қилиб: “Энди бу нотўғри ишларингизни тарк этинглар, Оллоҳ таолонинг берадиган жазосидан қўрқинглар ва менга эргашиб, мен сизларни чақираётган тавҳидга - Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилишга ўтинглар, адл ва инсоф йўлига юринглар ҳамда беҳуда орзу-ҳаваслардан воз кечиб, бандалик ҳадларингизга қайтинглар”, деди ҳамда уларга Оллоҳ таоло ато этган айрим неъматларни эслатди -
132-133-134. Сизларга ўзларингиз биладиган (неъматлар) билан мадад берган Зотдан (Оллоҳдан) қўрқингиз! У сизларга чорва ҳайвон-лари ва ўғиллар билан, боғлар ва булоқлар билан мадад берди-ку!
Яъни, сизлар Оллоҳ таолонинг азоб ва ғазабидан кўрқингларки, У Зот сизларга ўзларингиз жуда яхши биладиган улуғ неъматлар билан мадад берган Мададкорингиздир - У сизларни чорва ҳайвонлари билан қўллаб-қувватлади-ки, сизлар у жониворларнинг сутини ичасизлар, гўштини ейсизлар, тери ва юнгларидан ўзларингиз учун кийим-бош қиласизлар. Чорва ҳайвонларидан яна бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин эканлиги бошқа бир ояти каримада зикр қилинган эди: “Ва Оллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизл ар учун чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунларингизда ва қўнадиган кунларингизда енгил кўтариб кета оладиган уй-ўтовлар (бунёд) этди ҳамда (қўйларнинг) жунидан, (туя-ларнинг) юнгидан ва (эчкиларнинг) тивитидан маълум бир вақгга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва матолар (яратди)”. (Наҳл сураси, 80-оят).
Шунингдек, Оллоҳ таоло сизларга кўзларингизни кувончи бўлган авлод-зурриётлар, серҳосил боғу бўстонлар ва зилол чашмалардан тинмас-дан оқиб келадиган оби ҳаёт - сув неъматларини ҳам ато этдики, мана шу улуғ неъматлари шукронаси учун ҳам сизлар Оллоҳ таолога ибодат қилишларингиз ва У Зотга бирон нарсани ширк келтирмасликларингиз лозимдир. Акс ҳолда эса -
135. - Мен сизларнинг устингизга, албатта, Улуғ Куннинг - Қиёматнинг азоби (тушиши)дан қўрқурман».
Яъни, агар сизлар мени ёлғончи қилиб, итоат этмасангизлар ва ўз ширкларингизда оёқ тираб туриб олсангизлар, у ҳолда қўрқаманки, албатта, устингизга кофирлар учун бениҳоя даҳшатли бўлган Қиёмат Кунида Оллоҳ таолонинг азоби тушгай: “Ушбу оятлардан маълум бўладики, Ҳуд алайҳис-салом Од қабиласини ҳам чиройли сўз ва тарғиботлар билан, ҳам қўрқитиш ва огоҳлантириш йўли билан, ҳам ибратли панд-насиҳатлар билан Оллоҳ таолога иймон келтиришга даъват этди, аммо у кофир қавмга бу сўзларнинг биронтаси кор қилмади.
136-137-138. Улар дедилар: «Сенинг ваъз-насиҳат қилишинг ёки ваъз қилгувчилардан бўлмаслигинг бизлар учун баробардир. Албатта, бу (қилаётган ишларимизнинг ҳаммаси) аввалгилардан қолган одатдир, холос. Бизлар азоблангувчи эмасмиз”.
Яъни, Од қабиласидаги кофир кимсалар Оллоҳтаолонинг элчиси уларга айтган шунча панд-насиҳат ва даъватдан кейин унга: “Эй Ҳуд, сен бизларни ота-боболаримизнинг динидан чиқараман деб овора бўлма! “Бизлар сенинг гапинг билан ўз илоҳларимизни тарк қилгувчи эмасмиз. Бизлар сенга иймон келтиргувчи эмасмиз”. (Худ сураси, 53-оятдан). Бас, сенинг бизга ваъзу иршод қилишинг ёки қилмаслигингнинг ҳеч қандай фарқи йўқдир. Чунки бизларнинг бу ҳаётимиз, урф ва анъаналаримиз ўзимиз ўйлаб топган нарса эмас, балки аввал ўтган ота-боболаримиздан қолган одатдир. Биз ўшаларга эргашамиз, улар қандай яшаб ўтган бўлсалар, худди шундай яшаб ўтамиз. Сен айтаётган қайта тирилиш, ҳисоб-китоб қилиниш жаннат, дўзах деган нарсалар қуруқ сўзлардир. Бизлар бу сўзларга ишонмаймиз. Ҳаёт фақат мана шу яшаётган ҳаётимиздир. Бундан бошқа ҳеч қандай ҳаёт йўқдир. Демак, уни ўзимиз хоҳлагандек ҳою ҳавас ва айш-ишратлар билан ўтказишимиз керак. Ҳеч қандай қайта тирилиш йўқдир, сен айтган улуғ Кун ҳам ёлғондир, демак, бизлар қилган қилмишларимиз учун ҳеч қачон азоблангувчи эмасмиз”, дедилар.
139-140. Бас, улар (Ҳудни) ёлғончи қилишгач, Биз уларни ҳалок этдик. Албатта, бунда (яъни, Ҳуд ва унинг қавми бўлмиш Од қабиласи ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Ҳуд алайҳис-саломни ёлғончи қилган Од қабиласидаги кофир кимсаларни Ҳақ таоло қандай ҳалок қилгани ҳақида мана бу ояти каримада хабар берилади: “Энди Од (қабиласига келсак), бас, улар бир даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар”. (Ал-Ҳааққа сураси, 6-оят).
Албатта, Ҳуд алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида сўзланган ушбу қиссада ҳам ибрат оламан деган одамлар учун буюк ибрат бор, лекин Од қабиласидагиларнинг ҳам, улардан кейин дунёга келган одамларнинг ҳам кўплари ҳеч қандай ибрат олмадилар, Оллоҳ таолонинг Ҳақ Динига иймон келтиргувчи бўлмадилар ва Оллоҳ таоло кофирларни ҳалок қилгувчи, мўминларга Ўз Раҳмат-Марҳамати билан нажот бергувчи Танҳо Ғолиб Зот эканлигини билмадилар.
“Энди Од (қабиласига)га келсак, бас, улар Ер юзида ноҳақ кибр-ҳаво қилдилар ва: «Куч-кувватда бизлардан зўрроқ ким бор?”, - дедилар. - Ахир улар ўзларини яратган Зот - Оллоҳ куч-кувватда улардан Зўрроқ эканини билмадиларми?! - Ва улар Бизнинг оятларимизни инкор қилгувчи бўлдилар. Бас, Биз уларга мана шу ҳаёти дунёда хор - расво қилгувчи азобни тотдириб қўйиш учун нахслишум кунларда устила-рига бир даҳшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса шак-шубҳасиз, янада хор қилгувчирокдир ва уларга (ўзлари сиғиниб ўтган бутлари томонидан ҳеч қандай) ёрдам берилмас”. (Фуссилат сураси, 15-16-оятлар).
141-142-143-144-145. Самуд (қабиласи) пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга ўзларининг биродарлари бўлмиш Солиҳ айтган эди: (Оллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли элчидирман. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен бу (даъватим) учун сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
Ушбу беш оят суранинг 105-дан 109-гача, шунингдек, 123-дан 127-гача бўлган оятларининг айни такроридир, демак, ўша оятларнинг тафсири ушбу оятларга ҳам шарҳ бўлади. Фақат, у оятларда Нуҳ ва Ҳуд алайҳимас-салом ва уларнинг қавми ҳақида сўзланган бўлса, бу оятларда Солиҳ пайғамбар ва унинг қавми Самуд қабиласи ҳақида сўз боради. Бас, маълум бўладики, ушбу сўзлар Оллоҳтаоло томонидан юборилган ҳар бир элчи ўз қавмига панд-насиҳат қилиб ва ўзининг кимлигини танитиш ҳамда зиммасидаги вазифани англатиш учун айтадиган сўзлардир.
Мадина ва Шом ўртасидаги бир водийда жойлашган Ҳижр шаҳрини маскан тутган. Самуд қабиласи ўзидан аввал ўтган, Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилмаганлари ва унинг пайғамбари Ҳуд алайҳис-саломга иймон келтирмаганлари учун ҳалок бўлган Од қабиласи қолдириб кетган обод, гўзал ва серунум ерларга эга бўлишиб, у ерларнинг пастликларида - текис жойларида боғ ховлилар, қасрлар қуришиб, тоғларида эса тошлардан йўниб мустахқам қалъалар бино қилишиб, ёз фаслларида пастда дехқончилик, боғбонлик қилиш билан серҳосил ерлардан фойдаланишиб, қишда эса тошдан йўнилган, қор-ёмғир ва совуқдан ҳимоя қиладиган мустаҳкам қалъаларда айш-у ишрат билан умр ўтказар эдилар. Оллоҳ таоло уларга аввал ўтганларга нисбатан узун умр, куч-қувват, мустаҳкам соғлик каби неъматларни ҳам бекаму-кўст қилиб берган эди.
Солиҳ пайғамбар ўз қавмини Оллоҳ таоло ато этган бундай неъматлар учун шукр қилишга, Унга ибодат қилишга чақириб, тўқликка шўхлик қи-лишдан, ношукрликдан ва Ерда мушриклик билан турли фисқу фасод ишлар қилиб юришдан қайтаради.
146-147-148. Сизлар ўша жойдаги нарсаларда - боғлару булоқларда, экинлар ва мевалари ғарқ пишган хурмозорлар ичида тинч-омон ҳолларингизда қўйиб қўйилурмисиз (яъни, шундай ноз-у неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!
Яъни, эй қавмим, сизлар Оллоҳ таолога ибодат қилмаган, аксинча Унга ширк келтирган ва фиску фужурга берилган ҳолларингизда ана ўша жойларингиздаги ноз-неъматлар ичида - боғ-у бўстонларда, зилол сувли булоқларнинг бўйларида, мевалари ҳил-ҳил пишиб турган хурмозорлар-у серҳосил экинзорларда бошларингизга бирон кулфат-мусибат тушмасдан, сизларга ҳеч ким тегмасдан мангу тинч-омонликда айшу ишратга ғарқ бўлиб яшамоқчимисизлар?! Оллоҳтаоло сизларни бу куфру исёнларингизга жазо бермасдан ташлаб қўяверади деб ўйлайсизларми?! Асло ундоқ эмасдир! Агар сизлар Оллоҳ таолодан қўрқмасангизлар ва Унинг элчисига - менга итоат этмасангизлар, албатта, У сизларни Ўзи ато этган барча неъматларидан маҳрум қилади ва ҳаёти дунёда ҳам, сўнгра Охират диёрида ҳам даҳшатли азоб-уқубатларга гирифтор қилади!
149-150. Сизлар бўлса, калондимоғлик билан тоғлардан уйлар йўнмоқдасизлар. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!
Яъни, сизлар бўлса, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек мақтанчоқлик ва кибр-ҳаво билан тоғлардан ҳам йўниб тош қасрлар бино қилмоқдасизлар! Ҳолбуки у қаср ва қалъаларда яшашга ҳеч қандай эҳтиёжларингиз йўқ. Чунки шаҳарда, текис ерлардаги уй-жойларингиз ва қасру саройларингиз ҳам керагидан ортиқчадир. Бас, энди Оллоҳдан қўрқинглар, менга итоат этинглар ва кераксиз иморатлар эмас, балки сизларни яратган ва шундай улуғ неъматларни сизларга ризқ қилиб берган Парвардигорингизга ибодатлар қилинглар.
151-152. Сизлар Ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!».
Муқотил ва бошқа муфассир уламолар айтадилар: “Ушбу оятда мазкур бўлган бузғунчи кимсалар кимлар экани ва уларнинг мақсад-ғаразлари, ҳаддан ошишлари нимадан иборат бўлганлиги ҳақида мана бу оятларда хабар берилган: “У шаҳарда бирон тузук иш қолмай, Ер юзида бузгунчилик қилиб юрадиган тўққиз нафар кимса бор эди. Ўшалар Оллоҳ номига қасам ичишиб (бир-бирларига) айтдилар: «Албатта (Солиҳни) ва унинг аҳли-тобеъларини тунда ҳалок қилурмиз, сўнгра унинг валийсига - қавм-қариндошларига: «Бизлар (на Солиҳнинг ва на) унинг аҳли-тобеъларининг ҳалокатига гувоҳ бўлган эмасмиз. Албатта, бизлар ростгўй кишилардирмиз”, деймиз”. Улар (Солиҳ ва унинг тобеъларига қарши) макр қилдилар. Биз ҳам бир “макр” қилдикки, улар сезмай ҳам қолдилар”. (Намл сураси, 48-50-оятлар).
Оллоҳтаолонинг элчиси Солиҳ алайҳис-салом Самуд қабиласига жон-куярлик билан жуда кўп панд-насиҳатлар қилди. Лекин у бадбахт қавм пайғамбар даъватига ҳеч қулоқ солмади.
153-154. Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган - ақлдан озган кимсалардандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан, холос. Бас, агар (пайғамбарман, деган даъвойингда) ростгўйлардан бўлсанг, бирон оят-мўъжиза келтир!».
Яъни, Самуд қабиласидаги кофир-мушрик кимсалар уларни Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилишга даъват қилган Солиҳ алайҳис-саломнинг сўзларига итоат этиш ўрнига: “Эй Солиҳ, сен сеҳр-жодуга ботиб ақлдан озиб қолибсан. Чунки сен айтаётган сўзлар ақл-ҳуши жойида бўлган одамнинг сўзи эмасдир. Ахир сен ҳам худди ўзимизга ўхшаган еб-ичадиган оддий инсон бўлсанг, фаришта бўлмасанг, Қандай қилиб “мен Оллоҳтаоло юборган элчи-пайғамбарман” дея оласан?! Бас, агар мана шу қилаётган даъвойинг - Оллоҳ орамиздан сени танлаб пайғамбар қилиб юборгани рост бўлса, бизларга сўзларингни тасдиқлайдиган бирон ҳужжат - оддий инсон қила олмайдиган бирон мўъжиза келтиргин, шунда бизлар сенга итоат этамиз”, дедилар. У: “Сизларга қандай ҳужжат кўрсатишимни истайсизлар?” деб сўраганида, улар тоғ четида ётган бир харсанг тошни кўрсатиб: “Сен бизга мана шу тошни қорнида ўн ойлик боласи бўлган бир туяга айлантириб берсанг, ана ўшанда биз сенинг ҳақ пайғамбар эканингга ишо-намиз”, дейишди. Солиҳ алайҳис-салом: “Агар мен шу ишни қилсам сизлар иймон келтириб мени тасдиқлашингиз аниқми?”, деб сўраган эди, улар: “Ҳа”, дейишиб, қасам ичишди. Шунда Солиҳ икки ракъат намоз ўқиб ва Парвардигорга дуо қилиб сўраган эди, уларнинг кўз ўнгида ҳалиги тош ёрилди ва унинг ичидан қорнида ўн ойлик боласи бор бир улкан туя чиқди, сўнгра худди ўзига ўхшаган кўркам бўталоқ туғди.
155-156-157. У айтди: «(Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир. Яна унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ Куннинг - Қиёматнинг азоби ушлар». Бас, улар (туяни) сўйиб юбориб, надомат қилгувчиларга айландилар.
“Тафсири Бағавий”, “Тафсири Қуртубий” ва бошқа тафсир китобларида ривоят қилинишича, Солиҳ пайғамбарнинг дуоси билан харсанг тошдан тирик туя чиқиб, болалаганидан кейин Солиҳуларга туяни ўзи хоҳлаган ерда ўтлашига тўсқинлик қилмасликларини буюрди ва қабила сув ичадиган қудуқ бир кун уларники, бир кун туяники эканини айтиб, у қабиладагилардан ҳеч ким туяга бирон ёмонлик қилмаслиги кераклигини тайинлади. Шундай қилиб пайғамбарнинг мўъжизаси бўлиб келган туя бўталоғи билан Самуд қабиласида яшай бошлади. У шу қадар улкан эдики, навбати келган кунда кудуққа бошини солганича, то унда бирон томчи сув қолмагунича бош кўтармай ичиб тугатар эди, сўнгра ёнбошлаб ётар ва бутун қабила уни соғиб ҳамма идишларини тўлдириб олганидан кейингина ўрнидан туриб ётоғига кетар эди. Улар ўша куни сув ўрнига сут ичар эдилар. Самуд қабиласидаги юқоридаги оятларда зикр қилинган бадбахт кимсалар ҳамма учун кут-барака бўлиб яралган ана ўша туяни сўйиб юбордилар. Улардан бири туяни тор жойга қамади, яна бири найза отиб унинг оёқларини яралаб тиз чўктиргач, кўкрагига пичоқ тортиб сўйиб юбордилар. Кофирларнинг бу йиртқичлигини кўрган бўталоқ улардан қочиб онаси чиққан харсанг олдига бориб уч марта ўкирган эди харсанг ёрилди ва бўталоқ унинг ичига кириб кўздан ғойиб бўлди.
Айрим уламолар: “Қиёмат олдида Ер остидан чиқадиган жонивор ана ўша харсанг тош ичига кириб кетган бўталоқдир”, дейдилар. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай хабар берилади: “Қачон (кофирларнинг) устига Сўз - (ваъда қилинган азоб) тушганида, (яъни, Қиёмат яқинлашиб қолганида) Биз улар учун Ердан бир жонивор чиқарурмиз. У уларга одамлар Бизнинг (Қиёмат, албатта, келиши ҳақида хабар берган) оятларимизга ишонмаганлари, мана энди ўша ваъда қилинган Соат келгани ҳақида сўзлар. (Намл сураси, 82-оят).
Ҳадиси шарифда ҳам айтилишича, охир замон бўлганда Ер остидан мисли кўрилмаган бир ҳайвон чиқиб Оллоҳ таолонинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни лаънатлар ва шу ҳодисадан кейин Қиёмат қойим бўлиши аниқдир.
Воқеадан хабар топган Солиҳ пайғамбар у кофирларга қараб: “Бўталоқнинг уч марта ўкириши сизларнинг уч кунгина ҳаётингиз қолганига ишорадир. Уч кундан кейин албатта устингизга Оллоҳнинг азоби тушиб биронтангиз қолмасдан ҳалок бўлишингиз муқаррар”, деган эди, туяни ўлдиришга қатнашган тўққиз нафар кофир ўзаро тил бириктиришиб Солиҳни ўлдирмоқчи бўлишди ва: “Келинглар, Солиҳни ўлдирайлик, агар у айтган сўзлар рост чиқиб ҳаммамиз уч кундан кейин ҳалок қилинадиган бўлсак, у ҳолда уни ўлишимиздан аввал ҳалок қилайлик, агар у бизни алдаб қўрқитаётган бўлса, у ҳолда бу ёлғончилиги учун уни туясига қўшиб қўяйлик”, дейишди.
Бу тарихий воқеа ҳақида ўрганаётганимиз ушбу сурайи каримадан кейинги Намл сурасида янада батафсилроқ хабар берилади.
158-159. Уларни азоб ушлади. Албатта, бунда (яъни, Солиҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парварди-горингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Самуд кофирлари туяни ўлдирганларидан кейин икки кун ўтгач, тунда Солиҳ алайҳис-салом ва унга иймон келтирган инсонлар қабилани ташлаб чиқиб кетдилар ва Фаластин қумликларига бориб ўша ерни манзил тутдилар. Ваъда қилинган учинчи куннинг тонги отганида Самуд қавми ҳали ўлмасларидан кафанларига ўралиб, ўзларига ўликларга сепиладиган хушбўй атирлардан сепиб ўлимларини кутиб бир ерга, бир осмонга қараб, азоб қаёқдан келишини билмасдан ерда ётар эдилар. Ўша куни душанба эди. Кун чошгоҳга борганида осмондан шундай даҳшатли бир қичқириқ келдики, барча момақалдироқларнинг ва Ердаги овоз чиқарадиган ҳамма нарсанинг овози унга жамланган эди. У қичқириқ зарбидан Ер титроққа тушди ва барча кофирларнинг юраклари бир лаҳзада ёрилиб, на ёши ва на қариси қолмасдан “турган жойларида тўкилдилар”.
Жобир розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Самуд қабиласи ҳақида сўзлаб: “Оллоҳ таоло Ўз азобини юборган куни у кофир қавмдан осмон томи остидаги Ернинг шарқу ғарбида юрган ҳар бир кимсани ҳалок қилди. Фақат улардан Абу Руғол исмли бир киши ўша куни Оллоҳнинг ҳарамида эди. Оллоҳнинг ҳарами уни Оллоҳнинг азобидан тўсди. Аммо ҳарамдан чиққан соатида унга ҳам қавмига етган азоб етиб ҳалок бўлди ва ўша ерга дафн қилинди, унинг ёнида бир олтин новда бор эди, уни ҳам ўша қабрга кўмилди”, дедилар ва Абу Руғолнинг қабрини асҳобларига кўрсатдилар. Бас, саҳобалар дарҳол тушиб қабрни кўлларидаги қиличлари билан кавлаб очган эдилар, ундан олтиндан ясалган бир новда чиқди.
“Тафсири Бағавий”да зикр қилинишича, Оллоҳнинг азоби у кофир қавмга тушишига саноқли соатлар қолганида у жойдан Солиҳ алайҳи-салом билан бирга чиқиб кетиб нажот топган мўминларнинг сони тўрт мингта эди. Айрим аҳли илмларнинг айтишларича, Солиҳ пайғамбар унга иймон келтирган мўминлар билан бирга йўлга тушгач: “Эй қавмим, бу диёр Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлди. Энди биз Оллоҳтаолонинг ҳарамига, Унинг Ўзи тинчлик ва омонлик маскани қилиб қўйган шаҳарга йўл оламиз”, деди. Бас, ўша соатда барчалари ҳажга иҳром боғладилар ва Маккайи мукаррамага етиб боришиб, то умрларининг охиригача ўша шаҳарда турдилар. Солиҳ алайҳис-салом ҳам ўз қавми орасида яна йигирма йил яшади ва эллик саккиз ёшида Маккада вафот қилди.
Имом Бухорий ва Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Табук ғазотида Ҳижрга тушганларида (Самуд қабиласи Оллоҳ таолонинг қаҳрига учраб ҳалок бўлган жой) асҳобларига у ердаги қудуқдан сув олиб ичмасликни ва ишлатмасликни буюрдилар.
Саҳобалар: “Биз ундан сув олиб ҳамир ҳам қилиб кўйган эдик”, дейишган эди, олган сувларини ҳам, ҳамирни ҳам ташлаб юборишни буюрдилар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом саҳобаларига: “Оллоҳнинг азобига гирифтор бўлган бу қишлоққа сизлардан ҳеч бирингиз кирмасин. Агар билмай кириб қолсангизлар, сизларга ҳам ўшаларга етган азоб етмаслиги учун Оллоҳ таолога дуо қилиб йиғлаган ҳолда ўтиб кетинглар, унинг сувидан ҳам ичманглар”, дедилар. (Бухорий, Муслим ва Аҳмад ривоятлари).
160-161-162-163-164. Лут қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди. Ўшанда уларга ўзларининг биродарлари бўлмиш Лут айтган эди: «(Оллоҳдан) қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли элчидирман. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен бу (даъватим) учун сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
Ушбу оятлар юқорида тафсир қилиб ўтилди, фақат бу ўринда сўз Лут алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида боради.
165-166. Сизлар бутун оламлардан (ҳеч бир инсон қилмаган ишни қилиб, аёлларга уйланиш ўрнига) эркакларга яқинлашурмисиз?! Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қилурмисиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан тажовуз қилгувчи қавмдир-сизлар».
Юқоридаги оятларда Нуҳ, Ҳуд ва Солиҳ алайҳимус-саломнинг қавмлари ўзларига юборилган Оллоҳнинг элчиларига итоат этмаганлари учун Унинг даҳшатли азобларига гирифтор қилиниб ҳалок бўлганлари ҳақида хабар берилгач, энди бу оятларда тўртинчи қисса - Лут алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида сўз боради ва унинг панд-насиҳатларини олмасдан дунёда мисли кўрилмаган бузуқлик қилганлари учун ҳалок бўлган қавм ҳақида хабар берилади.
Лут алайҳис-салом Иброҳим алайҳис-саломнинг оғаси Ҳороннингўғли бўлиб, Иброҳим алайҳис-салом кофирлар томонидан оловга ташланганида ёнмасдан, бирон жойи лат ҳам емасдан соғ-омон чиққанини кўргач, унинг ҳақ пайғамбар эканни билиб, биринчи бўлиб иймон келтиради. Бу ҳақда Ҳақ таоло шундай хабар берилади: “Бас, Лут унга (Яъни, Иброҳим алайҳис-саломга) иймон келтирди. (Иброҳим) айтди: “Албатта, мен Парвардигорим (буюрган томон)га ҳижрат қилгувчидирман. Албатта, Унинг Ўзигина Қудрат ва Ҳикмат Эгасидир”. (Анкабут сураси, 26-оят).
Иброҳим алайҳис-саломнинг бу сўзларини эшитгач, Лут ҳам у билан бирга ҳижрат қилади, у билан икки дарё оралиғида, сўнгра Мисрда, сўнгра Шом шаҳарларида бирга бўлиб, Урдуннинг шарқида жойлашган Саддум деган шаҳарда туриб қолади. Оллоҳтаоло Лут алайҳис-саломга ваҳий юбориб, уни ўша шаҳар аҳлига элчи қилади.
Саддум аҳолиси ўта бадхулқ кимсалар бўлиб, одамлар олдида ҳеч уялмасдан, ҳаё қилмасдан ҳайвонлар ҳам ҳазар қиладиган бузуқликларни қилишар - эркаклар аёлларга уйланиб оила қуриш ўрнига эркаклар билан бесоқолбозлик қилишар, савдогарларнинг йўлини тўсиб, молларини талон-тарож қилиш ва қароқчилик билан шуғулланишар эди.
Бу ҳақда Ҳақ таоло Ўз Китобида хабар беради: “Лут ўз қавмига: “Албатта, сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди. Ҳақиқатан ҳам сизлар (хотинларингизни кўйиб) эркакларга борурмисизлар; йўлтўсарлик - қароқчилик қилурмисизлар; мажлисларингизда ёмон ишлар қилурмисизлар?”, деганини эсланг”! Бас, (Лут) қавмининг жавоби фақат “Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Оллоҳнинг азобини келтирчи”, дейишлари бўлди”. (Анкабут сураси, 28-29-оятлар).
Лут алайҳис-салом уларни бундай бузуқ ишлардан қайтариб панд-насиҳатлар қилади, Оллоҳнинг балоси бошларига тушиб қолиши мумкинлигини, қилаётган бу жиноятлари исроф - чегарадан чиқиш эканини айтиб уларни қайта-қайта огоҳлантиради, аммо улар пайғамбарнинг сўзларига парво ҳам қилмай ўз бузуқчиликларини давом эттираверадилар, ҳатто Лут уларга насиҳат қилишини тўхтатмагач, у бузуқ қавм бир уни ва тобеъларини шаҳардан ҳайдаб чиқариш билан, бир тошбўрон қилиб ўл-дириш билан кўрқитиб таҳдид қила бошлайдилар.
167. Улар дедилар: «Қасамки, агар (бу сўзларингдан) тўхтамасанг, эй Лут, албатта, сургун қилингувчилардан бўлурсан!».
Яъни, Саддум аҳли - шаҳватнинг қулига айланиб, бузуқлик ботқоғига ботиб бўлган бу қавм Лут алайҳис-саломнинг холис панд-насиҳатларидан мутлақо таъсирланмадилар - бузуқликларидан қайтмадилар, балки аксинча, уларни покликка, инсоний ҳаёт кечиришга даъват қилган зотни ва унга иймон келтирган инсонларни: “Булар ҳаддан ташқари покиза одамлар эканми?”, деб масхара қилдилар ва покиза, диндор одамлар билан бир шаҳарда туришни ҳам истамасликларини айтишиб, - (эътибор қилайлик, уларнинг нопок ва жирканч кирдикорлари, айтаётган сўзлари ҳозирги замондаги - мелодий йигирма биринчи асрдаги ўзлари учун динсизликни “дин”, ахлоқсизликни “ахлоқ” қилиб олган жамиятлардаги кимсаларнинг аҳволларига нақадар ўхшаш), - Лут пайғамбарни ва унга тобеъ бўлган оз сонли мўминларни шаҳардан ҳайдаб чиқармоқчи бўлдилар.
Ҳатто Лут алайҳис-саломга: “Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Оллоҳнинг азобини келтирчи”, дейишгача боришди.
168-169. У айтди: «Албатта, мен сизларнинг (бу) ишларингизни ёмон кўргувчиларданман. Парвардигорим, Ўзинг менга ва аҳлимга (яъни, менга иймон келтирган кишиларга) улар (кофирлар)нинг қилаётган амаллари (оқибати)дан нажот бергин».
Яъни, Лут алайҳис-салом у кофир ва тажовузкор қавм қилган таҳдидларга жавобан: “Мен сизларнинг бу ҳайвоний кирдикорларингиздан жирканадиган кишилардандирман. Шунинг учун сизлар турган жойда туришдан ҳам ҳазар қиламан”, деди ва Ҳақ таолога илтижо қилиб: “Парвардигорим, Ўзинг менга ва аҳлимга (яъни, менга иймон келтирган кишиларга) улар (кофирлар)нинг қилаётган амаллари (оқибати)дан нажот бергин”, (169-оят) деб дуо қилди.
Албатта, Ҳақ таоло Ўз элчисининг бу дуосини ижобат қилди ва унинг ҳузурига кофир қавмнинг қилмишига яраша жазо бериш - уларни ҳалок қилиш учун малоикаларини юборди. Лут пайғамбарга иймон келтирмаган кофир қавмни ҳалок қилиш учун юборилган фаришталар йўл устида ўзларига Ҳақ таоло томонидан буюрилган яна бир вазифани адо қилиб ўтдилар - улар Иброҳим алайҳис-салоту вас-саломни зиёрат қилдилар ва унга кексалик чоғида яна бир фарзандли бўлиши - Исҳоқ исмли ўғил кўриши ҳамда ундан Яъкуб исмли бола дунёга келиб, Яъкубдан тарқаган зурриётлар ичидан жуда кўп пайғамбарлар чиқиши ҳақида хушхабар бердилар. Сўнгра унга ўзларининг Лут қавмини ҳалок қилиш учун юборилганларини айтадилар. Иброҳим алайҳис-салом биродари Лутга ҳам бирон азийят етиб қолмаса эди, деб хавотирга тушганида улар Лут алайҳис-салом ва унга иймон келтирган кишиларга Оллоҳ таоло нажот беришини айтиб Иброҳимни хотиржам қиладилар. Куйидаги оятларда Ҳақтаоло шу ҳақда хабар беради.
170-171-172-173. Бас, Биз унга ҳам, барча аҳли тобеъларига ҳам нажот бердик. Магар (азоб остида) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг кофир қавм томонида бўлган хотинига нажот бермадик). Сўнгра бошқаларни ҳам ҳалок қилдик. Ва уларнинг устига бир ёмғир (яъни, тош) ёғдирдик. Бас, (азоб ҳақида) огоҳлантирилган (лекин ўзларининг нопок қилмишларидан қайтмаган) кимсаларнинг ёмғири нақадар ёмон бўлди.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Лут алайҳис-салом қавмидаги кофирларни ҳалок қилиб, мўминларга нажот бергани ҳақида хабар берар экан, ҳар бир кўнгил кўзи кўр бўлмаган, кўрганидан ибратли хулоса чиқаришга қодир бўлган инсонни осий-жиноятчи қавмнинг оқибати қандай бўлганини кўришга буюради, лўттибозлик - эркак эркак билан жинсий алоқада бўлиши - шу дунёнинг ўзидаёқ Оллоҳ таолонинг интиқомига дучор қиладиган энг оғир жиноят экани тўғрисида қатъий огоҳлантиради.
Лут алайҳис-салом у қавмда ўттиз йил туриб, уларни бундай нопокликни тарк этиб, инсоний ҳаёт кечиришга даъват қилди, аммо улар ўзлари учун холис насиҳатгўй бўлган пайғамбарнинг сўзига қулоқ солмай, оқибатда қирилиб кетдилар.
Лўттибозлик нақадар жирканч ва мудҳиш жиноят эканлиги ҳақида ҳадиси шарифда ҳам кўп огоҳлантиришлар бор. Байҳақий ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу адайҳи ва саллам дедилар: “Оллоҳтаоло халқидан етти тоифасини етти осмон устида туриб лаънатлади. У етти тоифадан олтитасини бир мартадан лаънатлади, бир тоифани эса уч марта лаънатлаб: “Ким Лут қавми қилган ишни қилса, у малъундир, малъундир, малъундир”, деди”.
Ибн Можжа ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Лут қавми қилган ишни қилса, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам тошбўрон қилинглар!”, деб буюрдилар.
Ибн Адий ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар: Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: “тўрт тоифа эрта-ю кеч Оллоҳнинг ғазабида бўлади”, дедилар. “Улар кимлар, ё Расулуллоҳ?”, деб сўралган эди: “Ўзларини аёлларга ўхшатиб олган эркаклар, ўзларини эркакларга ўхшатиб олган аёллар, ҳайвонга ётган кимса ва эркакка ётган эркак”, дедилар.
Халифа Усмон ибн Аффон розияллоху анҳу одамларга хутба қилар экан, деди: “Билиб олинглар, тўрт тоифа мусулмоннинг қони ҳалолдир: “Бировни ноҳақ ўлдирган қотил қатл қилинади, оилали киши зино қилса тошбўрон қилинади, Исломга кирганидан кейин муртад бўлган кимсага ўлим жазоси берилади ва Лут қавми қилган ишни қилган кимса ҳам ўлдирилади”.
Тобеинлардан бўлган улуғ муфассир Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ: “Лут қавми қилган ишни қилган кимса агар осмон ва Ердаги бор сув билан ғусл қилса ҳам нажаслигича қолади”, деди.
174-175. Албатта, бунда (Лут ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Ушбу икки оят юқорида бир неча бор ўтди ва ала-қадриҳол тафсир қилинди.
176-177-178-179-180. Дарахтзор эгалари (яъни, Шуайб пайғамбар қавми) пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Ўшанда уларга Шуайб айтган эди: «Оллоҳдан қўрқмайсизларми?! Албатта, мен сизлар учун ишончли элчидирман. Бас, Оллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Мен бу (даъватим) учун сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир”.
Ушбу оятлар ҳам юқорида тафсир қилиб ўтилди, фақат бу ўринда сўз Шуайб алайҳис-салом ва унинг қавми ҳақида боради. Бу қавмнинг ояти каримада “дарахтзор эгалари”, деб номланишига сабаб, Оллоҳтаоло бу қавмга қишин-ёзин тўхтовсиз мева берадиган қуюқ дарахтзор боғларни маскан қилиб берган эди. лекин улар Оллоҳтаолога шукр қилиш, Ёлғиз УнингЎзига ибодат қилиш, У Зот юборган элчи Шуайб алайҳис-саломга ҳақ пайғамбар деб иймон келтириш ва итоат қилиш ўрнига Оллоҳ таолога ширк келтириш, йўлтўсарлик қилиш, савдо-сотиқларида тош-тарозидан уриб қолиш ва яна бошқа жиноятлар билан ўзларига ҳам бошқаларга ҳам зулм қилдилар.
Шуъайб алайҳис-салом Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-салоту вас-саломнинг авлодларидан бўлиб, тарихчилардан Ато ибн Исҳоқ ва бошқаларнинг айтишларича, у Шуъайб ибн Мийкоил ибн Ясхара ибн Мадян ибн Иброҳимдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва Ибн Жубайрдан ривоят қилинишича, Шуъайб аъмо - кўзи ожиз киши эди, баён қилиш ва ҳужжат келтиришда жуда қувватли, қавмига қилган мурожаатларида сўзи бутун бўлгани учун Расулуллоҳ соллолоху алайҳи ва саллам қачон Шуъайб зикр қилинса: “У пайғамбарлар хатиби - воъизи”, дер эдилар.
Мадян шаҳри - Шуъайб алайҳис-саломнинг аждодларидан, Иброҳим алайҳис-саломнинг ўғли бўлган Мадян ибн Иброҳим яшаб, обод қилган шаҳар бўлиб, Шуъайб ана ўша шаҳар аҳлига Оллоҳ таоло томонидан элчи қилиб юборилган. Мадян Урдуннинг жанубий шарқида жойлашган шаҳардир. У шаҳар аҳолиси Оллоҳ таолони қўйиб, бут-санамларга ибодат қиладиган, одамлар билан муомалада ғирром, тош-тарозидан уриб қо-лишни одат қилиб олган кимсалар эди. Бас, Шуъайб алайҳис-салом энг аввал уларни Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилишга даъват қилиб, Танҳо Оллоҳ таолодан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ эканини айтди. Яъни, Шуъайб ҳам ўз қавмига Одам алайҳис-саломдан бошлаб Муҳаммад соллолоху алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар ўз қавмларига айтган ягона ҳақиқатни - Оллоҳнинг ҳеч қандай шериги йўқ эканини, бас, УнингЎзигагина қуллик қилиш фарз эканини айтди ва ўзининг пайғамбарлик рисолати -
вазифаси билан юборилиши Парвардигор томонидан уларга келган ҳужжат эканини таъкидлаб, дарҳол қавмдошларини уларнинг орасида кенг ёйилган бир иллатдан - ўзгалар билан қиладиган савдо-сотиқларида одамларнинг ҳаққидан уриб қолишдан қайтарди ва нарсаларни тўғри ўлчаб, тўғри тортишга буюрди. У сўзида давом этиб айтди -
181-182. Ўлчовни тўла ўлчанглар ва камайтириб ўлчаб бергувчилардан бўлманглар! Ва тўғри тарози билан тортинглар!
Ушбу икки оятда буюрилган Илоҳий Амр одамлар ўзаро олди-сотди муомалаларида адолатли бўлишларига чақириқдир ва бировнинг молини ноҳақ ейишдан қайтаришдир. Бу мавзу нафақат Шуъайб қавми, балки ҳам-ма замонларда яшайдиган инсонлар учун ўта зарур ва долзарб мавзудир.
Шунинг учун Ҳақ таоло бошқа оятларда ҳам бировларнинг ҳақларига хиёнат қиладиган кимсалар ҳалок бўлишлари ҳақида огоҳлантиради: “(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир. Улар ўзларининг улуғ бир Кунда - одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?! Йўқ, (бировларнинг ҳақларидан уриб қолишдан ҳазар қилинглар)! Чунки (бундай) фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмолла-ри, албатта, Сижжийнда бўлур! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз?! (У) битилган китобдир. (Мутаффифун сураси, 1-9-оятлар).
Сижжийн - уламоларнинг таъкидлашича, етти қават Ер остида тургувчи, инсу жиндан бўлган кофирларнинг номаи аъмоллари битиб кўйиладиган бир китобдир.
183-184. Одамларга нарсаларини камайтириб берманглар ва Ер юзида бузғунчилик қилиб санқиб юрманглар! Ҳамда сизларни ҳам, (сизлардан) аввал яралган умматларни ҳам яратган Зот - Оллоҳдан қўрқинглар!».
Юқоридаги ояти каримада Шуайб алайҳис-салом қавмини ўлчов ва тарозидан уриб қолишдан қайтаргани зикр қилинган бўлса, бу оятда энди уларни савдо-сотиқ муомалаларида адолатли бўлишга - сотадиган нарсаларини ўлчаб-тортиб бераётганларида тўла-тўкис қилиб, имкони бўлса бир оз ортиғи билан ўлчаб-тортиб беришга чақиргани, умуман ҳар қандай олди-бердида ҳақцорнинг хдққини ҳеч ҳам камитмасдан, аксинча, одамлардан олган нар-саларини комил суратда қайтариб беришга буюргани ҳамда Ердаги ҳаётлари мобайнида барча ишларда Тўғри Йўлни маҳкам тутиб, бузғунчиликнинг барча турларидан олис бўлишга даъват қилгани ҳақида хабар берилди.
Ҳақ таоло Шуъайб пайғамбар тилидан айтган бу Илоҳий Сўз ҳам нафақат Мадян аҳлига, балки бутун башариятга қаратилгандир.
Дарҳақиқат, Ҳақ таоло Ерни яратганида уни ўнглаб, яъни, бекаму-кўст, гўзал ва инсонлар роҳат-фароғатда яшашлари учун салоҳиятли қилиб яратгандир. Сўнгра Меҳрибон Парвардигор инсонларга мана шу Ерда қандай қилиб бахтли ҳаёт кечиришни ўргатсинлар деб Ўзининг элчиларини юборди ва улар ўзларига нозил бўлган Илоҳий Ваҳийлар воситасида иймонли инсонларга Тўғри Йўлни кўрсатиб ўтдилар, мўмин-мусулмонлар Оллоҳнинг элчилари ўзларига ўргатган Илоҳий Интизомга риоя қилиб, мана шу ўзлари учун яхшироқ эканини билиб, Ерда бахтли ҳаёт кечирди-лар. Аммо динсиз, иймонсиз кимсалар эса ҳавойи нафсларига кул бўлиб, пайғамбарлар келтирган таълимотлар билан ўнглаб қўйилган Ерда бузғунчилик қилиб, ўзгаларга зиён етказиб дунё-ю Охиратларини куйдирдилар.
Минг-минг йиллар давомида Оллоҳтаоло юборган пайғамбарлар карвони навбатма-навбат келиб, жоҳил ва динсиз қавмлар томонидан бузилган Ерни ўнглаб, унда Илоҳий интизомни ўрнатиб турдилар ва бу ҳол то сўнгги Пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга Қуръони Азим нозил бўлиб, у Азиз Китобда то Қиёмат ҳеч ким ўзгартира - буза олмайдиган Комил Дини Ислом таълимоти келгунича давом этди. Ўрганаётганимиз оятларда зикр қилинган Шуъайб алайҳис-салом ҳам ўша пайғамбарлар силсиласининг бир халқаси бўлиб, зиммасидаги вазифа - бузилган ўлкани ўнглаш - динсиз қавмини иймон ва Исломга даъват қилиш эди, алдов, хиёнат ва зулм йўлига кириб кетган кимсаларга инсо-ний ҳаёт қандай бўлишини ўргатиш эди. Шунинг учун у Мадян аҳлини Ёлғиз Оллоҳга иймон келтириб, Унинг Ўзигагина ибодат қилишга чақир-ганидан сўнг уларни бошқалар билан қиладиган муомала-муносабатларида ҳалол йўлни танлашга, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилишга даъват қилди ва ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштириб олиш -ўнгланган Ерни бузиш эканини айтиб огоҳлантирди ҳамда яна бир марта уларни ҳар бир иш-амалда Оллоҳ таолодан кўрқишга буюрди.
185-186-187. Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган ақлдан озган кимсалардандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан, холос. Албатта, бизлар сени ёлғончи кимсалардан, деб гумон қилурмиз. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмондан бир парчасини ташлаб юбор!».
Яъни, Шуайб алайҳис-саломнинг қавми ҳам худди Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми бўлган Самуд қабиласидаги мушрик-кофир кимсалар каби ўзларига Оллоҳ таоло томонидан элчи қилиб юборилган элчига: “Эй Шуайб, сен жодуланиб, ақлдан озган одамсан. Чунки сен айтаётган сўзлар ақлли одам айтадиган сўз эмасдир. Ахир сен ҳам худди ўзимизга ўхшаган оддий инсон бўлсанг, малоикалардан бўлмасанг, қандай қилиб мен Оллоҳ таолонинг сизларга юборган элчисиман” дея оласан?! Шунинг учун хдм биз сени шак-шубҳасиз, ёлғончи кимсалардан, деб биламиз?”, дедилар. Аммо булар жаҳолатда Самуд қабиласидан ҳам ошиб тушдиларки, улар Солиҳ пайғамбардан ўзининг чиндан ҳам Оллоҳнинг элчиси эканлигига далолат қила-диган бирон мўъжиза кўрсатишини талаб қилган бўлсалар, Шуайб пайғамбарнинг қавми ундан: “Агар “пайғамбарман” деган сўзинг рост бўлса, осмонни бўлак-бўлак қилиб, бир бўлагини устимизга ташлаб юборгин-чи”, дедилар. Кофирларнинг Ҳақ Сўзига кулоқ солмасликларида, ҳақ пайғамбарга итоат этмасликларида бир-бирларига қанчалар ўхшаш эканликлари мана бу оятларда зикр қилинган Қурайш мушрикларининг Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламга айтган сўзларида ҳам яққол кўриниб туради: “Улар дедилар: «Токи бизлар учун Ерни ёриб, (ҳеч тўхтамай турадиган) бир чашма чиқариб бермасанг, биз сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз. Ё сенинг хурмозор ва узумзор боғинг бўлиб, унинг ўртасидан ёриб-очиб дарёларни оқизиб қўймагунингча; ёки ўзинг бизга даъво қилганингдек, осмонни устимизга парча-парча қилиб туширмагунингча; ёки Оллоҳни ва тўп-тўп фаришталарни олдимизга келтирмагунингча; ёки сенинг олтиндан (қурилган) бир уйинг бўлмагунича, ёхуд ўзинг (кўз олдимизда) осмонга кўтарилмагунингча (ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз). Токи, бизларга (ҳар биримизга) биз ўқийдиган (ва сенга эргашишимиз буюрилган) китоб туширмас экансан, бу (осмонга) кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз».(Ал-Исро сураси, 90-93-оятлар).
188. У айтди: «Парвардигорим Ўзи сизларнинг қилаётган амалларингизни жуда яхши Билгувчидир (яъни, сизлар қандай азобга мустаҳиқ бўлсангиз Оллоҳ Ўзи билиб жазойингизни бергувчидир)».
Яъни, “сизларнинг куфру исёнларингизни, ўлчов ва тарозидан уриб одамларни алдаётганларингизни ПарвардигоримнингЎзи жуда яхши Билгувчи ва ҳаёти дунёда ҳам, Охират диёрида ҳам қилаётган амалларингизга яраша Жазолагувчидир. Сизларнинг устингизга бало ва азоб тушириш менинг қўлимдаги иш эмасдир. Мен фақат сизларни Ҳақ Йўлга даъват қилгувчиман, холос”. Ояти карима Шуайб алайҳис-салом ўз қавмидан қанча озор-азийятлар чеккан бўлса ҳам, уларни дуойи бад қилмасдан, ҳамма ишни Оллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилганига далилдир. Лекин кофир қавм пайғамбарнинг бу огоҳлантиришидан ҳам тўғри хулоса чиқармади.
189. Бас, улар (Шуайбни) ёлғончи қилишгач, уларни «соябон» кунининг азоби ушлади. Дарҳақиқат, у улуғ-даҳшатли Куннинг азоби эди.
Ҳақ таоло у бахтсиз қавмни қандай азобларга гирифтор қилгани хдқида бошқа оятларда хдм хабар берган: “Қачонки Бизнинг Фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, Шуайбга ва у билан бирга иймон келтирган кишиларга Ўз Раҳматимиз билан нажот бердик. Золим кимсаларни эса даҳшатли қичқириқ тутиб, гўё (ҳеч қачон дунёда) яшамагандек, турган жойларида тўкилиб қолдилар. Огоҳ бўлингизким, Мадян (қавми) ҳам худди Самуд (қабиласи) каби ҳалокатга учради”. (Худ сураси, 94-95-оятлар).
Ушбу оятларда Мадян аҳли кофир, золим қавм бўлганлари ва ўзларига юборилган пайғамбарга итоат этмаганлари учун Ҳақ таоло уларни ҳалок қилиб юбориш тўғрисида Фармон юборганида, у қавм гўё бу дунёда бир кун ҳам яшамагандек, турган жойларида тутдек тўкилиб қолганлари, Шуайб алайҳис-саломга ва унинг ҳақ пайғамбар деб иймон келтирган кишиларга эса, У Зот Ўз Фазлу Раҳмати билан нажот бергани зикр қилинади.
Ибн Аббос розияллоҳу анхумодан ривоят қилинишича, Оллоҳ таоло ҳеч қачон турли замонларда яшаган икки қавмни бир хил азоб билан ҳалок қилмаган, магар Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми Самуд қабиласи ва Шуайб алайҳис-саломнинг қавми бўлмиш Мадян қавмигина бир хил азоб билан - Ер-у кўкни ларзага солувчи даҳшатли қичқириқ биан ҳалок қилинганлар. Фақат Солиҳ алайҳис-саломнинг қавми оёқлари остидан келган даҳшатли қичқириқдан юраклари ёрилиб ўлган бўлсалар, Шуайб алайҳис-саломнинг қавми устларидан келган даҳшатли қичқириқдан ҳалок бўлдилар. (“Тафсири Куртубий”дан).
Аллома Ҳофиз ибн Касир ўзининг “Қуръони Азим тафсири” китобида айтади: “Оллоҳтаоло ушбу оятда Шуайб алайҳис-саломнинг қавми устла-ридан келган даҳшатли қичқириқдан ҳалок бўлганлари ҳақида хабар беради. Аъроф сурасида эса улар зилзила балоси билан ҳалок бўлганлари айтилгандир: “Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойлари-да тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).” (Аъроф сураси, 91-оят).
Шуаро сурасида бўлса, у қавм “Соябон” кунининг азобига гирифтор бўлиб, барчалари тириклай ёниб кетганлари баён қилинган: “Бас, улар (Шуайбни) ёлғончи қилишгач, уларни «соябон» кунининг азоби ушлади. Дарҳақиқат, у улуғ-даҳшатли Куннинг азоби эди.” (Шуаро сураси, 189-оят).
Уламолар айтишларича, Оллоҳ таоло Шуайб алайҳис-саломнинг қавмини Шуайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлаган экан. Шунда улар нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига - очиқ саҳрога чиққанларида, Оллоҳ таоло уларнинг устига “соябон” қилиб бир булут юборган ва улар ўша «соябон» остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай ёниб кетган эканлар.
Бас, маълум бўладики, у бадбахт қавм учун зилзила, қаттиқ қичқириқ ва “соябон” каби уқубатларнинг барчаси жамланган экан. Яъни, улар даҳшатли иссиқдан қочиб булут соясига тўпланганларида ундан салқинлик ўрнига олов ёғилди. Сўнгра осмондан бир даҳшатли қичқириқ келиб, унинг зарбидан Ер титрашга тушди ва шу онда уларнинг жонлари баданларидан чиқиб, жасадлари совиб, улар тошдек қотиб қолдилар.
190-191. Албатта, бунда (яъни, Шуайб ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар. Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз - Унинг Ўзи (кофирлар устидан) Ғолиб, (мўминларга) Меҳрибондир.
Ушбу сурада ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ҳақида етти қисса зикр қилинди. Оллоҳтаоло Ўзининг сўнгги Пайғамбари Муҳаммад алайҳис-саломга Макка мушрикларининг иймонсизликларидан беҳад озор чекиб турган пайтларида аввалги пайғамбарларнинг қиссаларини сўйлаш билан у кишига таскин-тасалли бериб, бундай иймонсиз кимсалар илгари ҳам бўлганини ва бундан кейин ҳам албатта бўлишини билдиради. «Албатта, бунда оят-ибрат бордир».
192-193-194-195. Албатта, (ушбу Қуръон) барча оламлар Парвардигорининг Танзилидир (нозил қилган Китобидир). Уни, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сизнинг қалбингизга (Охират азобидан) огоҳантиргувчилардан бўлишингиз учун Руҳул-Амин - Ишончли Руҳ (яъни, Жаброил) очиқ-равшан арабий тил билан нозил қилди.
Ушбу оятлар Қуръони Азимнинг энг Буюк Илоҳий Мўъжиза, Ҳақ Каломуллоҳ эканини баён қилади. Ушбу Китоб Пайғамбар алайҳис-саломнинг сўзлари эмас, балки Оллоҳ таоло томонидан у зотга нозил қилинган Калом эканини исботлайдиган оятлар Қуръонда такрор-такрор келади.
Ҳадиси Қудсийда ҳам Ҳақ таоло: “Менинг бандам (яъни, Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам) ростгўйдир, у Мен томондан етказган ҳар бир сўз ҳақдир”, деб Қуръон тўласича Унинг томонидан нозил қилинган ваҳий эканини таъкидлайди. (“Тафсири Мунийр”дан).
Ояти каримада Куръони Карим Оллоҳтаолодан бошқа биров томонидан тўқиб чиқарилган бўлиши мутлақо мумкин эмаслиги айтилади. Чунки у Калом фасоҳат - гўзаллиги ва балоғат - етуклиги билан, ўта катта маъноларни саноқли сўзларда ифодалаши билан, ўқиган-тинглаган кишига берадиган, бошқа бирон жойдан топиб бўлмайдиган ҳаловати билан, ғайб оламидан етказган хабарлари билан, буюрган қонун-қоидалари ҳеч қачон эскирмаслиги билан ва ниҳоят, ҳар бир калимаси мўминнинг ҳам дунёсига, ҳам Охиратига фойдали эканлиги билан ўзининг Каломуллоҳ эканини, махлуқ-ларнинг сўзларига мутлақо ўхшамаслигини ўзи исботлаб туради. Тарих китобларидан маълумки, хдтто Макка мушрикларининг энг ашаддийси бўлган Абу Жаҳл ҳам Куръон Каломуллоҳ эканини инкор қила олмайди.
Пайғамбар алайҳис-саломнинг Маккада кечган ҳаётларидан тўла хабардор бўлган бу кофир кимса: “Муҳаммад ҳеч қачон бирон инсонга ёлғон сўзламаганку, энди Оллоҳ шаънида ёлғон сўзлайдими?!”, дейишга мажбур бўлади.
Дарвоқеъ, Қуръоннинг Ҳақ таоло томонидан очиқ араб тилида нозил қилиниши биринчи навбатда айни ўша, Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончи қилаётган мушрик араблар унинг оятларини осон англаб амал қилишлари учун эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Қуръон курайшликлар тушунишлари учун уларнинг тилида нозил қилинди”. (“Тафсири Бағавий”дан).
Оятдаги “арабий” калимасининг бир маъноси “соф араб тилида”, дегани бўлса, иккинчи маъноси, “аён, тушунилиши осон тилда”, деган мазмунни ҳам англатади. Шу маънода “арабий Қуръон” ибораси “очиқ-равшан Қуръон”, дегани бўлиб, суранинг 2-оятида зикр қилинган “Китоби Мубийн - очиқ-равшан Китоб” иборасининг ўзига хос таъкидидир.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло Ўзининг очиқ-равшан Китоби бўлмиш Қуръони Каримни Ер юзига одамлар ақл юритиб, англаб, амал қилишлари учун араб тилидаги Қуръон ҳолида нозил қилганини таъкидлаш билан Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг она тиллари бўлмиш араб тилини шарафлайди, шунингдек, бу тил фасохдт ва балоғатда тенгсиз эканига, жамийки тиллар ичида энг бой, оз сўз билан кўп маънони ифодалашга қодир, бошқача айтганда, Каломуллоҳни инсонлар онгига етказиш учун энг муносиб бир тил эканига ишора қилади. Зотан, Ҳақ таолонинг Ер юзига туширган сўнгги ва ҳеч қачон ўзгармайдиган Каломи учун ана ўша буюк тил танланиши албатта бежиз эмасдир. Аллома Ибн Касир ўзининг “Қуръони Азим тафсири”да бундай дейди: “Араб тили хдр жабҳада бошқа тиллардан афзал ва мукаммал тил бўлгани учун ҳам Илоҳий Китобларнинг энг улуғи бўлмиш Қуръони Карим мана шу энг улуғ тилда энг улуғ Элчига энг улуғ фаришта орқали нозил қилинди ва бу иш Ер юзидаги энг улуғ шаҳарда ойларнинг энг улуғи бўлган Рамазони шарифда бошландики, бу фазилатларнинг барчаси Куръон тенги ва ўхшаши йўқ бирдан-бир мукаммал Калом эканига далолат қилади”.
196-197. Албатта, у (яъни, Қуръон ҳақидаги хабар) аввалгиларнинг Китобларида ҳам бордир. Ахир (Қуръон ҳақида) бани Исроил олимлари ҳам билишлари улар (яъни, Макка мушриклари) учун (Қуръон ҳақиқатан, Оллоҳ томонидан нозил бўлганига) оят-далил эмасми?!
Уламолар ушбу оятларни икки хил тафсир қилганлар: биринчи тафсир, оятдаги “у” калимасидан мурод Қуръондир, чунки юқоридаги ва қуйидаги оятларда сўз Қуръон ҳақида бормоқда. Бу тафсирга кўра оят мазмуни: “Албатта, Қуръон зикри ва у ҳақдаги хабар илгари ўтган пайғамбарларга нозил қилинган Китобларда ҳам бордир. Шунингдек, Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиш фарз эканлиги хусусидаги оятлар, Унинг Зоти ва Сифатларига тааллуқли ҳукмлар ҳамда ибратли панд-насиҳат ва ҳайратомуз қиссалар Қуръони Каримда бўлгани каби аввалги Илоҳий Китобларда хдм мавжуддир.
Иккинчи тафсирга кўра эса, ояти каримадаги “у” калимасидан мурод Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Яъни, у зот ҳақидаги хабарлар аввалги пайғамбарларга нозил бўлган китобларда ҳам бордир. Ушбу тафсирнинг эгалари ўз тафсирларига мана бу ояти каримани далил қилиб оладилар: “Улар шундай кишилардирки, уммий Пайғамбарга - улар номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топадиган Элчимиз (Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашадилар”.
Ушбу Илоҳий жумладан - уммати Муҳаммадни шарафлайдиган, мўмин-мусулмонларга беқиёс умид бахш этадиган ушбу Илоҳий Сўздан аниқ маълум бўладики, Охират диёрида Оллоҳ таолонинг Раҳматига ҳақли бўлиб, Унинг Афв-Мағфиратига эришиб аҳли жаннатлардан бўлиш учун инсонлар - то Қиёмат қойим бўлгунга қадар ҳаёти дунёга келадиган барча инсонлар, қайси тилда сўзлашишларидан, қайси қавмга мансуб бўлишла-ридан қатъий назар, албатта Оллоҳ таолонинг сўнгги Элчисига - номлари илгари нозил бўлган Таврот ва Инжил китобларида ҳам битилган Ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳақ Пайғамбар, деб иймон келтиришлари ва у зоти бобаракот кўрсатган Ҳақ Йўлга эргашиш-лари фарздир. Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни Оллоҳнинг Элчиси, деб иймон келтирмаган ва у зотга эргашмаган кимсалар эса, ким бўлсалар ҳам Яратганнинг Раҳматидан маҳрум бўлишлари аниқдир.
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу (аслида яҳудийлардан бўлган, сўнгра Оллоҳ талонинг Ҳидояти билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб Дини Исломни қабул қилган буюк саҳобий) ай-тади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Тавротда бундай сифатланган: “Эй Пайғамбар (алайҳис-салом), дарҳақиат, Биз Сизни (Қиёмат Кунида) барча умматлар устида гувоҳлик бергувчи, (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ва уммий - илмсиз кишиларни (ширк ва куфрдан) ҳимоя қилувчи элчи қилдик. Сиз Менинг Қулим ва Элчимдирсиз. Мен Сизни Мутаваккил - Ёлғиз Ўзимга таваккул қилиб суянгувчи деб номладим. У қўпол, қаттиққўл эмасдир. У бозорларда бақир-чақир қилиб юргувчи эмасдир. У ёмонликни ёмонлик билан жазоламайди, балки афв қилиб кечириб юборади. Токи у эгриадашган миллатни “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дейдиган қилиб тўғрилаб қўймагунича ва ана ўша калима билан кўр кўзларни, кар қулоқларни, кулфланган қалбларни очмагунича Оллоҳ таоло уни вафот қилдирмайди”. (Байҳаҳий ва Дорамий ривоятлари. Имом Бухорий ҳам ўз тафсирида шу мазмундаги ҳадисни ривоят ҳилган. “Ал-муқтатаф мин уйувнит-тафосийр” китобидан).
Аллома Ибн Касир ўз тафсирида имом Аҳмад Абу Сахр Уқайлийдан ривоят қилинган мана бу ҳадисни келтиради: “Аъробийлардан (саҳройи араблардан) бўлган бир киши айтди: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик пайтларида мен Мадинага савдо моли олиб борган эдим. Бозоримни битиргач, ўзимча: “Мана шу кишига (яъни, Пайғамбар алайҳис-саломга) албатта, бир йўлиқиб, сўзларини эшитиб кетаман”, дедим. У кишини Абу Бакр ва Умарнинг ўртасида кетаётганларида учратдимда, уларга мен ҳам эргашдим. Улар Тавротни нашр қилиб тарқатиб юрадиган бир яҳудийнинг олдига боришди. У ўзининг ўлим тўшагида ётган ўғли устида кўнгли таскин топиши учун Таврот ўқиб ўтирар эди. Бола ниҳоят даражада хушсурат эди. Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам яҳудийга қараб: “Мен сендан Тавротни нозил қилган Зотнинг Номи билан сўрайман, мана шу Китобингда менинг сифатим ва чиқадиган жойим ҳақида хабар берадиган сўзни топасанми, яъни, ўқийсанми”, деган эдилар, у боши билан “Йўқ”, деб ишора қилди. Шу пайт унинг ўғли: “Ҳа, Тавротни нозил қилган Зотга қасамки, албатта биз ўз Китобимизда Сизнинг сифатингиз ва чиқадиган жойингиз ҳақида ўқиймиз. Мен гувоҳлик бераманки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Оллоҳ бордир ва гувохдик бераманки, Сиз Оллоҳнинг Расулисиз”, дедида жон таслим қилди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам бизга: “Бу яҳудийни биродарингиздан узоқ қилинглар”, дедилар, сўнгра у болани ювиб-тараб кафанлашга ўзлари бош-қош бўлиб, жанозасини ҳам ўзлари ўқидилар”.
Ибн Саъд ва Ибн Асокир Ҳайсуманинг қули Саҳлдан ривоят қилдилар. У айтди: “Мен Инжилда Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг наът-сифатларини ўқидим: “У қисқа бўйли ҳам эмас, новча ҳам эмас, оқ юзлидир, сочлари икки елкасига тушиб туради, икки курагинингўртасида муҳр - хол бордир. У садақани қабул қилмайди, эшак ва туя минади. У Исмоил зурриётидан бўлиб, Исми Аҳмаддир”.
Ваҳб ибн Мунаббиҳдан ривоят қилинишича, Оллоҳ таоло Забур Китобида ваҳий қилди: “Эй Довуд, албатта, сендан кейин бир пайғамбар келур. Унинг исми Аҳмаддир”.
Бас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатлари барча Илоҳий Китобларда ва хусусан, Таврот ва Инжилда мазкурдир. Бу ҳақда “Саҳиҳул-Бухорий”да “Уммий Пайғамбар сифати” бобида яна кўплаб ҳадислар ривоят қилингандир.
198-199. Агар, фаразан, Биз (Қуръонни) ажамлардан (яъни, араб бўлмаган кишилардан) бирига нозил қилганимизда, бас, у (Қуръонни) уларга ўқиб берган тақдирда ҳам, унга иймон келтиргувчи бўлмас эдилар.
Ушбу ва қуйидаги оятларда Ҳақ таоло Макка мушрикларининг Қуръон Каломуллоҳ эканини исботлайдиган қанчадан-қанча далил-ҳужжатларга гувоҳ бўлиб туриб ҳам унга иймон келтирмаётганларидан қайғуриб азийят чекаётган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга таскин-тасаллий бериб, мушрик-кофир кимсаларнинг Тўғри Йўлга юрмасликлари ва Қуръонга иймон келтирмасликларининг сабаби уларга Каломуллоҳнинг тили, ёки шакли, ёхуд уни етказган Элчи ёқмаганидан эмас, балки рўзи азалда такдирларига бадбахт бўлиш ёзиб кўйилганидан эканлигини айтади. Шунингучун ҳам, агар фаразан Қуръон араб тилидан бехабар бўлган ажамлардан бирига нозил қилиниб, у киши ўша мушрикларга Каломуллоҳни бутун фасоҳат ва балоғати билан, бирон хато қилмасдан ўқиб берган тақцирда ҳам унга иймон келтирмасликлари аникдир, демак, уларнинг иймонсизликларидан, Хдқни қабул қилмасликларидан қайғуриш ва ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўкдир. Бу мазмун яна бошқа бир оятда хдм таъкидланади: “Агар Биз (Куръонни) ажамий (яъни, араб ти-лида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта, улар: «Унинг оятлари (бизларнинг тилимизда) баён қилинмабдида. (Мухдммаднинг ўзи) араб-ку, (нега унга) ажамий (Куръон тушибди?)», деган бўлур эдилар. Айтинг: «(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун Ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) Шифодир. Иймон келтирмайдиган кимсалар-ни эса кулоқларида оғирлик-карлик бордир ва (Куръон) уларга кўрлик (яъни, қоп-қоронғи зулмат) бўлур. Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирилаётган кишилар (кабидирлар, яъни, гарчи Қуръон оятларини эшитсалар-да, унинг маъно-ҳикматларини англай олмаслар). (Фуссилат сураси, 44-ояти).
Ушбу ояти карима «Қуръон агар ажамларнинг тилида бўлганида бизлар ҳам. унга иймон келтирган бўлардик», деб баҳона қилган айрим мушрикларга жавобан нозил бўлгандир.
200-201. Шунингдек, Биз уни (яъни, Пайғамбарларни ёлғончи қилиш иллатини) жиноятчи кимсаларнинг дилларига солиб қўйганмиз - улар то аламли азобни кўрмагунларича (Қуръонга) иймон келтирмайдилар.
Яъни, эй Муҳаммад алайҳис-салом, Биз худци аввал, олис-яқин мозийда ўтган турли тоифаларнинг дилларига - Тўғри Йўлга юришдан бош тортган-ларида - куфрни, элчи-пайғамбарларни ёлғончи қилишни ва уларни масхара қилиб устларидан кулишни солиб қўйганимиздек, Сизнинг қавмингиз -Макка мушрикларининг дилларига ҳам, Ҳақ Йўлга юришни хоҳламаганларидан кейин, куфр, ширк, Сизни ёлғончи қилиш ва масхара қилиб устингиздан кулиш иллатларини солиб қўйгандирмиз. Бас, улар токи аламли азобни ўз кўзлари билан кўрмагунларича ҳар қанча мўъжизаларга гувоҳ бўлсалар ҳам на Куръоннинг Каломуллоҳ эканига ва на Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва салламнинг Расулуллоҳ эканликларига иймон келтирмайдилар.
Рўзи азалда қалбларига куфр солиб қўйилган кимсалар ҳеч қачон иймон келтирмасликлари ҳақида мана бу ояти каримада ҳам таъкидланган: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), агар Биз Сизга қоғозга (ёзилган) бир мактуб туширсак ва уни қўллари билан ушлаб кўрсалар ҳам кофир бўлган кимсалар: «Бу очиқ сеҳрдан ўзга нарса эмас», деган бўлур эдилар”. (Анъом сураси, 7-оят).
Макка мушриклари: “Эй Муҳаммад, Тангрига қасамки, то сен бизларга Оллоҳ хузуридан бир мактуб келтирмагунингча ва тўртта фаришта ўша мактубни олиб келиб, бу мактуб Оллоҳ хузуридан келганига ва сен Оллоҳнинг Элчиси эканингга гувоҳлик бермагунларича, биз сенга иймон келтирмаймиз”, дейишганида, ушбу оят нозил бўлди”.
202-203. Бас, у (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келганида эса, улар: «Бизларга (бир оз) муҳлат берилармикан, (албатта, иймон келтирган бўлур эдик)», деб қолурлар.
Ҳақ таоло ушбу оятларда банда учун берилган энг улуғ неъматлардан бири бўлган ҳаёт неъматини бой бериб қўйган кимсалар ҳақида сўзлайди. Уларни ояти каримада хабар берилишича, Қиёмат Кунида Оллоҳ таолога рўбарў бўлишни ёлғон деган, яъни, Охират борлигига иймон келтирмаган кимсалардир. Улар, агар таъбир жоиз бўлса, Охират ҳосили учун экинзор бўлсин деб ўзларига бўлиб берилган ҳаёт ҳовлисини, охири - чегараси қаерда экани Ёлғиз Оллоҳгагина аён бўлган, Унинг томонидан буйруқ бўлиши билан бир лаҳза ҳам тўхтамасдан кўчиб кетиладиган ҳаёт ҳовлисини иймонсизлик билан нопок - гуноҳ амалларга тўлдиришиб, хароб қилишиб, то қачон мана шу ҳовли Эгаси томонидан тўсатдан Охират ҳовлисига кўчиб ўтиш ҳақидаги Буйруқ - ўлим келгач, бутун ҳаётлари давомида тўплаган гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида ўзлари бир умр ишонмай ўтган Охират диёрига чиқиб кетган бахтсиз кимсалардир. Улар-нинг кўзлари фақат ўшанда - Оллоҳ таолонинг бало-азоби бошларига тушганида, дунёдаги насибалари кутилмаганда тугаб қолганидагина ярқ этиб очилади ва: “бизларга яна озгина бўлса ҳам муҳлат берилса эди, албатта иймон келтириб солиҳ амаллар қилар эдик”, деб ҳасрат-надоматлар қилиб қоладилар, лекин энди фурсат бой берилган, тавба дарвозалари ёпилган бўлади ва ўз вақтидан кечиккан афсус-надоматларининг ҳеч қандай фойдаси бўлмайди - улар ҳаётга қайтарилмайдилар!
204. Ҳали улар Бизнинг азобимизни шоштирмоқдаларми?!
Муқотил айтади: “Мушриклар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Эй Муҳаммад, сен қачонгача бизни азоб билан қўрқитасан? Келтирмайсанми ўша азобингни?!” дейишган эди, ушбу: “Ҳали улар Бизнинг азобимизни шоштирмоқдаларми?!” ояти нозил бўлди”. (“Тафсири Куртубий”дан).
Бу қандай жаҳолатки, пайғамбарга итоат этиш билан Оллоҳ таолонинг Раҳматига сазовор бўлишга ҳаракат қилиш ўрнига ундан агар чин пайғамбар бўлса, уларга Оллоҳнинг азобини туширишини, яъни, ҳалокатни талаб қилишса! Аммо не ажабки, пешонасига бадбахтлик битилган қавмлар учун бундай инсоний мантиққа мутлақо тўғри келмайдиган сўзларни айтиш - роҳатни эмас, азобни талаб қилиш одций ҳол экан! Улар дин ва иймон билан инсоний ҳаёт кечиришдан куфр ва исён билан ҳайвонлардек кун ўтказишни ва охир-оқибатда Оллоҳтаолонинг азобига дучор бўлишни афзал билар эканлар! Лекин бундан ҳам ажабланарли нарса, у жоҳил кимсалар уларни Оллоҳ таолонинг Раҳматига, Ҳақ Динга даъват қилган элчиларга аввал: “Бизга ваъ-да қилаётган нарсангни (яъни, Оллоҳнинг азобини) келтиргинчи”, (Аъроф сураси, 70-оят), “Устимизга осмондан бир парчасини ташлаб юбор!” (Шуаро сураси, 187-оят), дейдиларда, сўнгра ўша ўзлари сўраган азоб кутилмаганда бошларига тушганида эса, “Бизларга (бир оз) муҳлат берилармикан, албатта иймон келтирган бўлур эдик”, дейишдан ҳам уялмайдилар!
205-206-207. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), хабар берингчи, агар Биз уларни (узоқ) йиллар давомида (сиҳат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да, сўнгра уларга ваъда қилинаётган нарса (яъни, азоб) келса, (ана ўша пайтда) уларга (ҳаёти дунёда) берилган ҳузур-ҳаловатлари асқотурми?!
Ушбу оятлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан “Ваъда қилаётган азобингни тезроқ келтира қолмайсанми?” деб сўрайдиган ўша Макка мушриклари ҳақида нозил бўлган. Жаноби Ҳақ Пайғамбар алайҳис-саломга ва у зот орқали барча инсонларга хитоб қилиб, гўё шундай дейди:
Мушрик-кофир кимсалар Биз уларни вақтинча фойдалантираётган роҳат-фароғатли ҳаётларига нега бу қадар мағрур бўлиб - алданиб қолмоқдалар?! Гўё бу ҳузур-ҳаловатлари улар учун абадий давом этадигандек! Гўё улар куфру исёнлари учун ҳеч қачон жазога тортилмайдигандек! Гўё ҳаёти дунёда улар кўраётган бу ҳузур-ҳаловат ва роҳат-фароғатлар олдида Оллоҳнинг азоби ҳам ҳеч нарса эмасдек! Нега уни шоштирмоқдалар?! Ахир ўша ваъда қилинаётган азоб уларнинг бошларига тушган Кунда - у Куннинг келишида ва кофирлар, албатта, азобга гирифтор қилинишларида шак-шубҳа йўқдир - ана ўша Кунда уларнинг бу дунёда кўрган узун умр ва роҳат-фароғатлари ҳеч нарса бўлмай қолади-ку! Бу роҳат-фароғатлар уларни азобдан тўса олмайди-ку! Уларга жуда узоқ бўлиб кўринаётган ўша Кун ҳеч кутилмаган бир соатда келиб қоладику! “Чунки улар у (Кун)ни узоқ, деб билурлар, Биз эса унинг яқинлигини билурмиз!” (Маориж сураси, 6-7-оятлар). Ўша Кун келганида уларнинг бу дунёда кўрган узун умрлари бир кунчалик ҳам кўринмай қоладику! “Улар у (Қиёмат Соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!”. (Ван-нозиот сураси, 46-оят).
Ўша Кунда улар ўзлари шоштираётган азобга - дўзахга ҳукм қилинганларида бу дунёда уларга берилган мол-давлатлари уларни мангу азобдан қутқариб қола оладими?! “Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга асқотмас!”. (Вал-лайл сураси, 11-ояти).
Бас, нега улар вақт борида ғафлатларидан уйғонмайдилар, тавба-тазарруъ қилиб Тўғри Йўлга юрмайдилар?!
Айтиб ўтилганидек, ушбу оятлар “Қани ўша айтаётган азобингни келтирмайсанми?”, деб Пайғамбар алайҳис-саломни масхара қилаётган Макка мушриклари ҳақида нозил бўлган. Лекин агар биз ҳа, бу оятлар ўша кофирлар ҳақида эканда, деб ўтиб кетаверсак, ушбу улуғ оятларнинг мазмунини тўла тушуниб етмаган бўламиз. Чунки ушбу оятлар биринчи навбатда биз мусулмонларни Оллоҳ таоло томонидан ато этилган узун умр, ноз-неъмат ва роҳат-фароғатларга алданиб қолмасликка, Охиратда ҳисоб-китоб борлигини унутиб қўймасликка чақирадиган Илоҳий Огоҳлантиришдир. Салафи солиҳларимиз ушбу оятларни худди шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратганлар ва бир-бирларига етказганлар: Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ Каъбани тавоф қилаётганида Ҳасани Басрий розияллоҳу анҳуни кўриб қолди. Ўша кишини бир кўрсам деб орзу қилиб юрарди. Шунинг учун дарҳол у зотнинг олдига бориб: “Менга насиҳат қилинг”, деган эди, у ўрганаётганимиз мана шу оятларни тиловат қилди-ю, бошқа бирон сўз қўшмади. Шунда Ибн Меҳрон унга: “Ҳақиқатан ҳам жуда етук панд-насиҳат қилдингиз”, деди.
Ривоят қилинишича, улуғ тобеийнлардан халифа Умар ибн Абдул-Азиз розияллоҳу анҳу ҳам эслатма-ибрат олиш учун ҳар тонг тахтига ўтирганида ушбу оятларни ўқир эди. (“Танвийрул-азҳон” тафсиридан).
208-209. Биз бирон қишлоқ-шаҳарни ҳалок қилган эмасмиз, магар унинг учун (азоб-ҳалокатдан) огоҳлантиргувчи (пайғамбарлар) бўлган ҳолида (у қишлоқ аҳли ўз пайғамбарларини ёлғончи қилганларидан кейингина келажак авлод учун) эслатма-ибрат бўлсин, деб (ҳалок қилганмиз). Биз золим эмасдирмиз.
Яъни, токи Биз одамларга уларни Тўғри Йўлга етаклайдиган, залолат-дан қайтарадиган, ҳужжат-далиллар билан шариат ҳукмларини баён қилиб берадиган элчи-пайғамбарларимизни юбормагунимизча ва улар ўз зиммаларидаги вазифаларини адо этиб, одамларга Ҳақ Динни етказмагунларича бирон кимсани қилган хато ва гуноҳлари учун азоблагувчи эмасмиз. Аммо қайси бир қавм ўзларига юборилган пайғамбарни ёлғончи қилса, унинг даъватларига қулоқ солмаса, буюрган амалларини қилмаса ва қайтарганларидан тийилмаса, фақат ўшандагина Илоҳий Адолат ва Ҳик-матундай қавмни дунё ва Охират азоби билан жазолашни тақозо қилади.
Бу ҳақда бошқа оятларда ҳам айтилган: “Ва кофир бўлган кимсалар тўда-тўда қилиниб жаҳаннамга ҳайдалди. То қачон улар (жаҳаннамга) келиб етганларида, унинг дарвозалари очилди ва унинг қўриқчилари (кофирларга): «Сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар Парвардигорларингизнинг оятларини сизларга тиловат қилган ҳолларида ва сизларни мана шу Кунингиздаги мулоқотдан огоҳлантирган ҳолларида келмаганмидилар», деганларида улар «Ҳа, (келганлар), лекин азоб Сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир, (бас, бизлар ҳам уларни ёлғончи қилганимиз сабабли мана шу азобга гирифтор бўлдик)», дедилар”. (Зумар сураси, 71-оят).
210-211-212. (Қуръонни Муҳаммад алайҳис-саломга) жинлар олиб тушгани йўқ. Улар учун бунинг имкони ҳам йўқ ва улар бунга қодир ҳам эмаслар. Аниқки, улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилгандирлар.
Макка мушриклари аввал «Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ёзиб олган», деб кўрдилар, лекин бу иғволари фойда бермади, чунки Пайғамбар алайҳис-саломнинг Куръондек беназир Китобни ёзиш эмас, балки уни Китобга қараб ўқиб беришга хдм қодир бўлмаган хатсаводи йўқ киши эканликлари Маккаликларга жуда яхши маълум эди. Шундан кейин, улар «Муҳаммаднинг ҳам бошқа коҳин-фолбинларга ўхшаб ўз жинлари бор, Қуръонни унга ўшалар ўргатадилар», деган янги ёлғонни ўйлаб топдилар. Мазкур оятларда Оллоҳ таоло бу иш жинларнинг қўлидан келмаслигини, улар осмон хабарларини эшитишдан четлатилганларини айтиб, (бу ҳақда Ҳижр сурасининг 17-18-оятларида ҳам зикр қилинган эди) Қуръони Карим У ЗотнингЎзи нозил қилган Китоб эканини таъкидлайди. Суранинг 221-223-оятларида яна шу мавзуга қайтилиб, жинлар кимларнинг олдига тушиши аниқ айтилади.
213. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз Оллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз.
Муфассир уламолар: Гарчи ушбу ояти каримада Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинган бўлса-да, аслида у зотнинг ум-матлари ирода қилинади”, дейдидар. (“Тафсири Қуртубий”). Ҳақиқатдан ҳам, Пайғамбар алайҳис-салом бутун ҳаётлари давомида худди Оллоҳ таоло буюрганидек, ўзларини Ҳақ Дин учун тикиб бошқа бирон динга эгилмасдан, бурилмасдан, бирон нафас ширк ёки зулм томонга мойил бўлмасдан, комил иймон билан Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодат қилиб ўтдилар. Зотан, Ҳақ таоло Ўзининг Элчиси қилиб танлаган зот томонидан Ҳақ Динга тўғри келмайдиган бирон иш содир бўлиши мутлақо мумкин ҳам эмас эди. Бас, маълум бўладики, ояти каримадаги Илоҳий Фармонлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам орқали у зотнинг умматларига, яъни, ҳар бир мусулмон инсонга буюрилмоқда. Ҳақ таоло бу ўринда мусулмон бандасига ўзининг бутун ҳаётини Дини Ислом асосига қуришни, бошқа бирон динга мойил бўлмасдан бор умрини фақат Исломга бағишлашни, бирон ишда мушрикларга ўхшаб қолмасликни, яъни, Оллоҳни қўйиб, ҳеч қандай фойда ёки зиён етказа олмайдиган бут-санамларга дуо-илтижо қилмасликни буюради ва “Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз”, деб огоҳлантиради.
214. Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!
Ушбу ояти карима нозил бўлиши билан Пайғамбар алайҳис-салом қариндошларини йиғиб, уларни Охират азобидан фақат ўз иймон-амаллари билангина халос бўлишлари мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирадилар ва жумладан ўз қизларига қараб шундай дейдилар: «Эй Фотима, қанча сўраб-ёлвормагин, Охират Кунида мен сенга асқотмайман (яъни, Охират азобидан Пайғамбар қизи бўлганинг учун эмас, балки ўз амалинг билангина қутула олурсан)», дейдилар. Бу Муҳаммад алайҳис-саломнинг барча умматларига сабоқдир.
Икки шайх (Бухорий ва Муслим) Ибн Аббос розияллоху анхумодан ривоят қилдилар. У деди: “Қачонки “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Оллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг!” ояти нозил бўлгач, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафо баландлигига кўтарилдилар-да: “Эй бани Феҳр, эй бани Адий”, деб Қурайш қабиласидан бўлган уруғларини чақира бошладилар ва улар тўплангач: “Айтинглар-чи, агар мен сизларга “анави водийда отлиқлашкарлар бор,улар сизларнингустингизга бостириб келмоқчилар”, деб хабар берсам, менга ишонасизларми?”, деган эдилар, тўпланганлар: “Биз сенинг бирон марта ёлғон гапирганингни билмаймиз”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: “Билингларки, мен сизлар учун қаттиқ азоб олдидаги огохдантиргувчидирман”, дедилар.
Бу сўзларни эшитган Абу Лаҳаб: “Қуриб кетгур, бизларни мана шуни айтиш учун тўпладингми?!” деган эдики, “Абу лаҳабнинг қўли қуригай - ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди - ҳалок бўлди!” (Масад сураси, 1-оят) ояти нозил бўлди”. (“Ал-Муқтатаф лшн уювнит-тафосийр” китобидан).
Ушбу ояти карима мазмунидан яна бир нарса - ҳар бир мусулмон зиммасида энг аввал ўзининг яқин қавму қариндошини Ҳақ Йўлга чақириш вазифаси борлиги маълум бўлади.
215. Сиз ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хуш хулқ билан камтарона муомалада бўлинг)!
Албатта, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам Оллоҳ субҳонаху ва таолонинг Амрига итоат қилдилар ва асҳобларига ниҳоятда хушмуомалали, меҳрибон ва раҳмдил бўлдилар. Бу хдқца Ҳақ таолонинг Ўзи “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (Тўғри Йўл - Ҳақ Динга келишингизга) ҳарис - ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир Элчи келди-ку!”, (Тавба сураси, 128-оят) деб гувоҳлик берди.
216-217. Бас, агар улар Сизга итоатсизлик қилсалар, у ҳолда: «Албатта, мен сизларнинг амалингиздан покдирман», деб айтинг ва Ғолиб, Меҳрибон (Оллоҳ)га таваккул қилинг!
Яъни, агар ўша, Сиз Ҳақ Йўлга даъват қилиб огоҳлантирган қариндош-уруғларингиз ва қавмингиздан кимда-ким Сизга итоатсизлик қилса ва ўзларининг куфру исёнларидан қайтмаса, у ҳолда “мен сизларнинг қилаётган бу ишларингиздан безорман, қилмишларингиз учун Қиёмат Кунида ўзларингиз жавоб берасизлар”, деб айтингда, ўзингиз барча ишларингиз-ни Оллоҳ таолога топшириб, душманларидан интиқом олишга Қодир, дўст-ларига бениҳоя Меҳрибон бўлган ўша Ғолиб Зотга таваккул қилинг! Чунки У Зот ҳеч қачон дўстларини хор қилмайди, душманларини эса азиз қилмайди. У осий-кофирларни Ўз Қаҳри билан эзиб қўйишга Қодир Зотдир.
218-219-220. У Сизни (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам, сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам) кўриб турар. Шак-шубҳасиз, У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.
Мазкур оятларни бизга мана бу ояти карима тафсир қилиб беради: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз қандай иш билан (машғул) бўлманг ва у (иш) ҳақида Куръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша (ишлар)га киришган пайтингизда, албатта Биз сизларнинг устингизда Гувоҳ бўлурмиз. Еру осмондаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичиқроқ (ёки) каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий бўлмас - албатта очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуд бўлур”. (Юнуссураси, 61-оят).
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло Ўз Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллолло-ҳу алайҳи ва салламга, сўнгра у зотнинг умматларига хитоб қилиб, уларнинг каттами, кичикми, яхшими-ёмонми барча амалларига Унинг Ўзи Гувоҳ экани ҳақида, шунингдек, осмонлар ва Ердаги - жамийки коинотдаги ҳар бир мавжудот, у бир зарра вазничалик бўладими ёки ундан ҳам кичик-роқми ё каттароқми, барча-барчаси У Зотга аниқ маълум экани, Унинг такдир Китоби Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилгани ҳақида хабар беради.
Ушбу оятларнинг мазмуни ҳақида тафаккур қилган киши Оллоҳ таолонинг Илми бениҳоя кенг эканини, У ҳамма нарсани кўриб-кузатиб тургувчи эканини англайди ва ўзининг қиладиган жамийки амаллари Яратганга маълум эканига яна бир бор аниқ ишонч ҳосил қилади. Ҳатто заррачалик, балки унданда кичикроқ бўлган нарсалар ҳам Оллоҳтаолога аниқ маълум эканини билган мўмин албатта қўлидан келганича яхши амаллар қилишга, гуноҳ-маъсиятлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилади. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло барча ҳаракатларимизни кузатиб, ҳар бир амалимизни билиб, ҳатто дилларимиздаги сирларимиздан ҳам хабардор бўлиб турганини англаб етганимизда, албатта, кўнгилга шундай бир ҳайбат-қўрқув тушади - Пок Парвардигор, агар Ўзинг айбларимиз устига парда ёпмасанг, кечириб юбормасанг, биз осий қулларингни Ўз Раҳматингдан насибадор қилмасанг, ҳолимизга вой! Чунки қилган амалларимиз жуда нуқсонли ва ўта оздир, хато ва гуноҳларимиз эса жуда катта ва бениҳоя кўпдир. Парвардигоро, Ўзинг бизни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгин, ҳаётимизни Сен яхши кўрадиган солиҳ амалларга тўлдириб яшашга муваффақ қилгин.
Ояти каримани англашдан ҳосил бўлган бу баҳра, бу таассурот кишини иймон-итоатга чорлайди, куфр ва маъсиятдан қайтаради.
221-222-223. Мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? (Жинлар) хдр бир гуноҳга ботган товламачига тушади. Улар (жинларнинг сўзига қулоқ соладилар). Уларнинг кўплари ёлғончи-дирлар.
Суранинг 210-оятида Ҳақ таоло: “(Қуръонни Муҳаммад алайҳис-саломга) жинлар олиб тушгани йўқ”, деб Ўз Элчисининг жин-шайтонлар тўқийдиган ёлғон-яшиқ сўзларга қулоқ осиш айбидан пок эканлигини айтган ва жин-шайтонлар Қуръондек Беназир Мўъжиза Сўзни айтишга лойиқ ҳам, қодир ҳам эмасликлари ҳақида хабар берган эди. Энди ушбу оятларда Жаноби Ҳақ Макка мушрикларига ва барча инсонларга хитоб қилиб, жин-шайтонлар кимларнинг олдига бири рост бўлса ўни ёлғон сўзларни олиб тушишлари-ю, кимлар уларнинг сўзларига қулоқ солиб, кейин у сўзларга ўзларидан ҳам кўшиб одамларни алдашлари ҳақида хабар бериб, жинларнинг ердаги дўстлари барча ёлғончи-фирибгар фолбин ва жинкашлар эканлигини айтади.
Уммул-мўминийн Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Албатта, фаришталар булутлар ичига тушиб, осмонда хукм қилинган иш ҳақида бир-бирларига зикр қилганларида, жинлар уларнинг сўз-ларини ўғринча эшитиб олиб, Ердаги коҳинларга етказадилар. Бас, у коҳинлар жинлардан эшитганларига ўзларидан юзта ёлғонни қўшиб сўзлайдилар”. (Бухорий ривояти).
Ушбу оятлар Пайғамбар алайҳис-саломни коҳин-фолбин деб туҳмат қилган мушрикларга Илоҳий Раддиядир. Бу хусусда бошқа оятларда янада равшанроқайтилган: “Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз (инсонларга Қуръон оятлари билан) панд-насиҳат қилаверинг! Чунки Сиз Парварди-горингизнинг Неъмат-Марҳамати билан коҳин-фолбин ҳам мажнун ҳам эмасдирсиз”. (Ват-тур сураси, 29-оят). “Бас, Мен сизлар кўрадиган нарсаларга ҳам, сизлар кўра олмайдиган нарсаларга ҳам қасам ичур-манки, у (Қуръон) шак-шубҳасиз, улуғ Пайғамбарнинг (Оллоҳ даргоҳи-дан келтирган) сўзидир! У бирон шоирнинг сўзи эмасдир! Сизлар (ушбу Қуръон Оллоҳнинг Каломи эканлигига) камдан-кам иймон келтирурсизлар! Ва бирон коҳин-фолбиннинг сўзи ҳам эмасдир. Сизлар камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар!”. (Ал-Ҳаакҳа сураси, 38-42-оятлар).
224-225-226. Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни, ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?!
Бу оятлар барча замонлардаги Оллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият - сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган, ўзлари мутлақо билмайдиган нарсалар ҳақида ҳам ваҳму хаёлларига келган сўзларни шеър қилиб сўз водийларида бемақсад дайдиб юрадиган, озгина дунёвий фойда кўриш ёки шуҳрат топиш учун шеърфурушлик қиладиган, ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом-истеъдодларини маъшуқаларининг таъриф-тавсифларига сарф қиладиган назмбозлар ҳақидадир. Лекин иймонли, эзгу амаллар қиладиган ва доим Оллоҳни ёдда тутадиган ҳамда ёзадиган шеъру достонлари Оллоҳ таолонинг мадҳи ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг наътлари бўлган, инсонларни иймон ва солиҳ амалларга чорлайдиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади.
Ушбу оятларда Ҳақ таоло назмбоз маддоҳлар ва ялтироқ сўзларни маржондай тизиб одамларни фисқу фужурга чақирадиган шоирлар ҳам худди коҳин-фолбинлар каби товламачи фирибгарлар эканликларини, уларнинг ёзганларини ўқиб-ёдлаб ёки ҳар хил куйларга солиб қўшиқ қилиб куйлаб юрадиган кимсалар эса, Ҳақ Йўлидан озган адашган кимсалар эканлигини айтиб огоҳлантиради.
Ушбу оятлар Макка мушриклари орасидаги: “Муҳаммад ҳам бизга ўхшаган бир шоирда Унинг айтаётганларини мен ҳам айта оламан”, дейдиган айрим шоирларга Илоҳий Раддия бўлиб нозил қилинди. Уларнинг сўзлари бошқа оятларда ҳам зикр қилинади: “Балки - дедилар улар - (Муҳаммад ваҳий деб даъво қилаётган сўзлар) - алоқ-чалоқ тушлардир, йўқ, (бу сўзларни) у ўзи тўқиб олгандир, йўқ, у бир шоирдир”. (Анбиё сураси, 5-оят). “Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни, деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?», дер эдилар. Йўқ, (Муҳаммад алайҳис-салом асло мажнун шоир эмасдир, балки) у Ҳақ (Дин)ни олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди. (Вас-саффот сураси, 36-37-оят-лар). “Балки улар (мушриклар: «Муҳаммад), бир шоирдир. Бизлар унга замон ҳодисот-балолари (етиши)ни кутурмиз», дерлар?! Айтинг: «Кутаверинглар! Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчилардандирман. (Қани, балога ким йўлиқар экан)?!». (Ват-тур сураси, 30-31-оятлар).
Ҳазрати Расуллуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг шоир эмасликлари ва у зоти бобаракот инсонларга етказган оятлар мутлақо шеър эмаслиги ҳақида эса, мана бу оятларда очиқ ва аниқ айтилгандир: “Биз (Муҳаммад алайҳис-саломга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир. (Муҳаммад алайҳис-салом тиловат қилаётган нарса) фақат у тирик бўлган кишиларни огоҳлантириши учун ва кофир-лар устига Сўз - азоб ҳақ бўлиши учун (нозил қилинган) бир Эслатма ва очиқ-равшан Куръондир”. (Ёсин сураси, 69-70-оятлар).
Зотан, Муҳаммад алайҳис-салом Оллоҳ таоло томонидан юборилган Пайғамбар эканлар, демак, фақат ва фақат рост сўзламоқлари лозим. Шеърият эса ўз кўтаринкилиги, муболағалари билан (яъни, ўз табиати билан тўла маънодаги) ростгўйликни кўтара олмайди. Билъакс, шоирларнинг эътирофларича ҳам шеърнинг энг ширини энг ёлғонидир. Бинобарин, ўз умматларига бир умр амал қилиб ўтадиган дин арконларини ўргатадиган ва ғайб олами, Охират диёри ҳақида хабар берадиган Пайғамбар шоир бўлиши мутлақо мумкин эмасдир.
227. Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Оллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач), ғолиб бўлган кишилар (яъни, шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар.
Ушбу ояти каримада Ҳақ таоло юқоридаги оятларда зикр қилинган одамларни йўлдан оздиргувчи шоирлардан мутлақо фарқ қиладиган, ўзларининг айтадиган шеъру достонлари билан Оллоҳтаолони,Унинг Элчисини ҳамда Дини Исломни ҳимоя қилиб, инсонларни Ҳақ Йўлга чақирадиган шоирлар ҳам борлигини айтиб, уларнинг сифатларини баён қилади. Бундай фазилатли шоирлар албатта Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг замони саодатларида ҳам бўлгандир. Уларнинг энг машҳурлари Ҳассон ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Каъб ибн Моликлардир. (Оллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Ояти каримада Жаноби Ҳақ айни ўша улуғ бандаларини ва уларнинг издошларини таърифлаб, улар ҳақиқий мўмин бўлганлари ва солиҳ амаллар қилганлари, шеърга машғул бўлиб Оллоҳ таолони унутиб қўймасдан, аксинча, доимо У Зотнинг зикрида бардавом бўлганлари шарофатидан гарчи илгари Пайғамбар алайҳис-саломни ҳажв қилган жоҳилийят шоирларидан, Ҳақни ноҳақ қилмоқчи бўлган золимлардан мағлуб бўлган эсаларда, кейин уларга муносиб жавоб қайтариб, ўткир сўзлари билан Ҳақни ҳимоя қилиб ғолиб бўлганларини айтади ва бу каби ҳақпараст Сўз усталари асло одамларни йўлдан оздиргувчи эмасликларини таъкидлайди. Оят сўнггида зулм қилгувчилар, яъни, Оллоҳ таолонинг Ҳақ Динига қарши тургувчилар, улар хоҳ шоир бўлсин, хоҳ бошқа бўлсин, барчалари тез кунда - Қиёмат Кунида жаҳаннамга ҳукм қилинганларида бутун ҳаётлари давомида қай тарафга қараб кетганларини шак-шубҳасиз билиб олишлари ҳақида қаттиқ огоҳлантиради.
“Шуаро - Шоирлар” деб номланган сурайи кариманинг ушбу сўнгги оятлари мазмунидан маълум бўладики, шеър ҳам худди қора сўз каби икки хилдир. Яъни, диёнатсиз назмбознинг ёлғон ва ҳавойи сўзлар йиғиндиси бўлган, ўқиган-эшитган одамни йўлдан оздирадиган шеъри худди қора сўзда - насрда айтилган ёлғон ва куфр сўз каби қабиҳдир. Иймонли шоирнинг Ҳақни куйлаган, ўқиган - тинглаган кишини фасоҳат билан Ҳақ Йўлга, диёнат ва гўзал хулққа чорлайдиган шеъри эса, худди насрда айтилган Ҳақ сўз каби гўзалдир, ибратлидир.
Бежиз эмаски, Ҳазрати Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, шеърдан айримларида ҳикмат бордир”, деб марҳамат қилганлар. Шунинг учун Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳис-саломга, Оллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардан кейин бизлар-нинг ҳолимиз не кечади, деганларида Ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Мўмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни, қалами) билан Оллоҳ Йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».
Алҳамдулиллоҳ, Оллоҳ таолонинг мадади билан Шуаро сурасининг тафсири ўз ниҳоясига етди.