loader
Foto

Европаликлар нигоҳидаги “Европа фатҳи”

Мазкур “хавф” босими остида сиёсий саҳнада “Европа таназзули” ҳақида қичқирувчи башоратчилар ва “исломофоб”лар пайдо бўлмоқда. Қуйида Ғарб ОАВларида чоп этилиб келинаётган огоҳлантириш маъносидаги мақола ва қарашларнинг умумийлаштирган маъносини эътиборингизга ҳавола этамиз.  Мақолада “мўътадил” исломофобларнинг нутқтаи назари акс этирилган бўлиб, ушбу ғояларни халққа сингдиришга қаттиқ ҳаракатлар бўлмоқда... Биз ҳам уларнинг позицияси билан таншиб қўйсак фойдадан ҳоли бўлмайди...

Бироқ, ким нима деса ҳам Аллоҳ, дегани бўлади!



Ҳозирда Исломнинг қудратли тўлқини деярли  қаршиликсиз Европани тўлиқ қамраб олмоқда. Статистик ҳисоб-китоблар туб европаликларга ҳеч қандай умид қолдирмаяпти. Демографик коллапс энди башорат эмас, балки шундоқ кўриниб турган воқеъликка айланди. Ўртача ҳисоб бўйича, Европада бир оиладаги кўпайиш коэффициенти 1,4 фарзанддан ошмаяпти, оддий кўпайиш учун эса бу миқдор   2,1га тенг бўлиши керак. Муҳожир мусулмонлар оиласида эса, туғилиш кўрсаткичи 3,6ни ташкил қилади, яъни туб европаликларникига қараганда уч баробарга кўп.

Ғарбий Европада туғилган 16-20 фоиз чақалоқлар мусулмон оилаларида дунёга келмоқда. Брюссел ва Европанинг бошқа йирик шаҳарларида янги чақалоқларга қўйилган энг кўп исм Муҳаммад бўлмоқда. ОАВларнинг бераётган маълумотларига кўра, Европа мамлакатларида туғилиш рекорд даражага тушиб кетган, бу  хатто-ки иккинчи жаҳон урушининг сўнгги даврларидаги кўрсаткичдан ҳам ўтиб кетди. Франция ҳарбий кучларининг 15 фоизи, Швейцариянинг эса 20 фоизини мусулмонлар ташкил қилади.

Мусулмонлар сони нисбатан кўпроқ саналадиган Францияда Шимолий ва Қора Африкадан келган муҳожирлар сони, ушбу давлат аҳолисининг, турли маълумотларга қараганда, 10 – 15 фоизини ташкил этишга улгурган. Бугунги кунда кечаётган демографик мойиллик экстраполяция қилинадиган бўлса, 2030 йилга келиб, мусулмонлар сони 25 фоизга етади. Маҳаллий аҳоли ғоя ва мафкура жиҳатидан тарқоқлигини инобатга олиб айтиш мумкин-ки, якдил блок сифатида овоз берадиган мусулмонларга Франциядаги сиёсий жараёнларни ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи  ва ижро қилувчи тармоғида   ўз назоратларига олишлари имконини бериши мумкин.

Машҳур шарқшунос Бернард Льюиснинг жорий асрнинг охирига келиб Ислом олами Европани тўлиқ қамраб олиши ҳақидаги шов-шувли  башорати огоҳлантириш сифатида янграган эди. Бундай бўлишига ҳеч ким шак-шубҳа қилаётгани ҳам йўқ, масала фақат Европа қай тарзда исломийлашиши ҳақида бормоқда. Ғарб пессимистлари Европанинг Ислом диёрига айланишининг асосий уч варианти ҳақида баҳс юритишмоқда.

Эгасиз ва сабил қолган, ҳаётий шижоати сўниб, озодлик сари интилиши батамом барҳам топган ночор Европа ўтган асрда ўзига мажбуран қарам қилинган ривожланмаган давлатлардан келган “келгинди”ларга  қаршилик кўрсата олмай, итоат қилишга мажбур бўлганча, ўз уйида айтилмаган меҳмондай шумшайиб қолади. 1975 йили француз ёзувчиси Жан Распай томонидан зиддиутопик саналган «Тақводорлар қамоқхонаси» асарида Европага айнан  шундай қисматли якун башорат қилинган эди.

Бошқа йўли эса, тўғридан тўғри босиб олинишдир. Сон жиҳатидан кўплиги ҳамда диндаги таассуби билан мусулмонлар Европа мамлакатларини босиб олишади, қаршилик кўрсатиш ҳаракатлари шиддат билан бостирилади. Босиб олинганлар зиммийларга айлантирилади ва жизя тўлайдилар.

Ва ниҳоят, учинчиси - фуқаролар уруши. Таназзулга юз тутган цивилизацияда яшаб қолиш учун европаликларнинг бир қисми ўнглар партияси атрофида йиғилиб олишган. Уларга четдан келган, “радикал”  имомларга “мурид” бўлган, миялари “ғоявий бузилган” ёш мусулмонлар армияси қарши туради. Европа тўрт юз йил аввалги тарихига қайтиб кетмоқда: у даврда қитъа минглаб ёстиқларни қурутган диний урушлар гирдобида эди (биргина Олмонияда юз берган ўттиз йиллик урушда аҳолининг учдан иккиси ҳалок бўлган).

Санаб ўтилган барча уч сценарий хаёлпарастларнинг парвозига қувват беради, аммо уларни амалга ошириш даражасини аниқлаш қийин - чунки, бу сценарийлар илмий асосга эга бўлмаган демографик башоратлар негизида қурилган. Охирги икки асрдан бери аҳоли ўсиш динамикасини аниқ башорат қилиш ҳеч кимнинг қўлидан келмаяпти. Демографик кўрсаткичлар силсилавий хусусиятга эга бўлиб, унинг келажакдаги йўналишини ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмайди.

Ислом дунёси ҳам баъзи демографик омиллардан четда эмас. Баъзи аломатларга кўра, мусулмон дунёсида ҳам туғилиш кескин равишда тушиб бормоқда. Европадаги мусулмонлар диаспорасининг кўпайиши туб аҳоли вакилларига қараганда анча ортда қолмоқда. Фатҳ учун керак бўлган янги авлоднинг кўпайиши ҳам бир икки авлодгагина етадиганга ўхшайди. Шу давр ичида кўзланган мақсадни амалга ошириб бўлармикан?

Европадаги мусулмонлар диаспораси яхлит эмаслигини ҳам инобатга олиш керак. Франциялик мусулмонларнинг аксари – араб, бербер ва Франциянинг Шимолий Африкадаги собиқ колонияларидан бўлса, Буюк Британия мусулмонлари асосан Покистон ва бангладешликлардир, Германия мусулмонлари эса, турк ва курдлардан иборат. Улар орасида азалий адоват ҳам бор, масалан араблар туркларни ёқтиришмайди. Буларнинг барчасини бир чизиққа бирлаштириш осон иш эмас.

Бироқ булар, ўзи шундоқ ҳам пишиб қўлга тушгунча кутиб ўтирмасдан мусулмонлар Европада ўз мавқеини янада мустаҳкамлашга бошқа имкониятлари йўқ дегани эмас. Урушсиз ва демографик жараёнларнинг салбий оқибатларини кутмасдан ҳам мусулмонлар экспансиясининг бошқа характердаги турини ҳам тасаввур қилиш мумкин.

Мусулмонлар қўллаши мумкин бўлган самарали сиёсий стратегияларни изоҳлашга мўлжалланган Халқаро ҳарбий энциклопедиянинг собиқ муҳаррири Ж. Р. Данн юқоридаги каби воқеалар ривожини таҳлил қилмоқда. Ушбу стратегия ўз эгаларига омад келтириш эҳтимоли ўта юқори. Чунки у Европанинг ҳаммага маълум бўлган нозик жойларидан - биринчи навбатда, буйруқбозлик, сиёсий турғунлик, кўпмаданиятлилик ва киборлар орасида ҳукм сурувчи тушкунликдан фойдаланган ҳолда қурилади.

Бутун Европага ҳали натижаси қандай бўлиши ноаниқ бўлган уруш эълон қилганидан кўра, эришиш осон бўлган мақсадни олдиларига қўйса бўлар эди, яъни мусулмон жамоатларининг тўлиқ сиёсий автономияси ғоясини илгари суриш керак. Францияда шундай автономиялар ҳақиқатга айланиб бўлди. Йирик шаҳарлар атрофида 800 га яқин мусулмон анклавлари пайдо бўлиб, ўша жойларда мамлакат қонуни эмас, балки шариат жорий қилинган. Бу ҳудудларга на ҳукумат вакиллари на полицияга киришга рухсат бор. Айнан шу ҳудудлар кейинчалик Европа фатҳи учун қулай плацдарм вазифасини ўташи мумкин.

Ушбу стратегия, аввало, сиёсий таркибга таянади, уюшган зўравонлик эса террористик ҳаракатлар шаклида айнан тактик характерга эга. Иккинчиси - кўлами жиҳатидан чекланган ва аниқ шарт-шароитга боғлиқ бўлиб, аҳоли ва ҳокимиятга қурқинч ҳиссини ёйиш вазифасига буйсунади. Мисол тариқасида, Париж ва бошқа йирик шаҳарлар яқинида 2005 йилнинг октябрь ойида мусулмон аҳоли томонидан амалга оширилган тартибсизликларни олиш мумкин. Уларни шу тариқа назорат қилиш мумкинки, бунинг учун қўрқувда қолган аҳоли орасида зўравонликлар изидан чиқиб кетган ҳолда кучайиб боради, деган ҳаёл пайдо бўлиши керак. "Ёппасига" оммавий тартибсизликлар инфратузилма, биринчи навбатда, коммунал хўжалик корхоналари ва транспорт тугунларига ҳужум қилиш билан биргаликда кузатилади, зеро мақсад - иқтисодиётни издан чиқаришдир, шунингдек ўзбошимчалик хиссини янада кучайтириш мақсадида кўзга кўринган жойлар ва маданият обидаларига нисбатан вандализм харакатлари ҳам содир этилади. Ушбу кампаниянинг яна бир ажралмас қисми сайёҳларга ҳужум қилиш бўлиб, бунда муҳим бўлган сайёҳлик соҳасини издан чиқариш кўзланади.

Барча ғоя шундан иборат-ки, аҳолига унинг “иҳоталангани” ҳамда хукумат ҳам жиловлай олмайдиган шайтоний “қора кучлар”нинг тўлиқ хукми остида эканлигини сингдиришдир. Аммо, террор қатъий дозаланган бўлиши, ва унда “шахидизм”га ўрин бўлмаслиги лозим. “Шаҳидлар” билан мулоқот қилишдан фойда йўқ, ўз-ўзига қасд қилиш ҳолатлари эса, алал-оқибат европаликларни тиз чўктириш ва кечирим сўраш ўрнига, уларда ноумидлик ҳуружининг ғазабга ва фаол қаршиликка айланишига сабабчи бўлади. Мазкур кампания босқичма-босқич ривожланиб бориши ҳамда ҳукумат учун унга қарши чоралар кўриш имконини бермаслиги керак. Айниқса, марказ-ўнг кучларга таянган хукуматлар қаттиқ босим остида қолади, зеро уларга ирқи ва этник ҳамжиҳатлик душманлари тамғасини “ёпиштириш” унчалик қийинчилик туғдирмайди. Бу масалада - сўл матбуот ва сиёсий мухолифатга муҳим роль ажратилади, зеро улар ҳозирда “террористлар” билан очиқдан-очиқ ҳамкорлик қилмоқда, айниқса фаластинликларга, ўзларини “эзилган мусулмон камчилиги”га ҳамдард эканларини ҳар қадамда кўз-кўз қиладилар...               

Юртдаги ваҳима ва умидсизлик даражаси, матбуотдаги аюҳаннос учига чиққанида аниқлик билан ҳисоб-китоб қилинган вақтдаги операциянинг иккинчи босқичи бошланади: энди саҳнага "тинчлик ўрнатувчи" - "муътадил мусулмонлар"нинг тинчликни зориқиб кутган вакили чиқиб келиб¸ ўзларининг радикал биродарларини жиловлашга тайёр бўлишади. Албатта ушбу "тинчлик ўрнатувчига" турли хил халқаро ҳамкорлик лойиҳаларида, салобатли ва хайрли ишлар билан шуғулланувчи ташкилотларда аъзолик тайёрлаб турилган бўлади. Унинг вазифаси - ўзини мўътадил қилиб кўрсатиш тасаввурини шакллантириш, террористик камчиликга ва реакцион ҳукуматга ягона муқобил ечим бўлиб кўринишдир. У ўзини гуёки ушбу тартибсизликни даф қилиб, терроризмни инига киритиб юборишга қодирдек тутади. Террористик портлашлар ва сўл томоннинг даъвати асносида "тинчлик ўрнатувчи" ҳукумат билан музокарага киришади. Ундан бошқа ҳеч ким йўқ – у ҳар бир тараф учун энг мақбул шахсдир.

Бу “ўйин”га тикилган восита ва ресурслар қанчалик юқори эканлигини, музокараларнинг секин ва оғриқли тарзда, вақти-вақти билан қонли тўқнашувлардаги узилишлар билан ўтиши эслатиб туради. Алал оқибат, вазият критик нуқтага етиб, мамлакат инқироз билан юзма-юз келади. Унинг энг кулминацион нуқтасида эса - “тинчлик ўрнатувчи”га суиқасд амалга оширилади. Бу “ўзгартирилмайдиган” инсон бирор зарар топмаганини кўрган жамият улкан “уҳҳ”  тортади. Лекин, у ўлиб кетишига бир баҳя қолгани ва хукуматнинг ўз қарашларидан воз кечмаётганидан таассуф қилади ҳамда томонлар ўртасидаги воситачилик вазифасидан воз кечишини айтиб қўрқитади. Хукуматнинг эса уни қайтариш ва капитуляция шартларини қабул қилишдан бошқа чораси қолмайди. Бу шартларни бажариш эса, жамиятнинг эркин нафас олиши учун, дастлаб кўринишда унчалар қийинчилик туғдирмайди. Баъзи сўл ОАВларнинг фикрича, агар таҳлил қилинса, мусулмонларнинг талаби - ақл бовар қиладиган даражада оддий. Уларнинг мақсади, мамлакат таркибидаги баъзи ҳудудларни “мустақил” ёки “ўз-ўзини бошқарувчи сиёсий бирлашма” сифатида, яъни ҳақиқатда давлат ичидаги ўз полицияси, суди, мактаблари ва хоказолари бор бўлган мустақил давлат сифатида тан олинишидир.

Албатта, ушбу жамият мусулмон озчиликка коммунал ва бошқа хизматларни кўрсатишига тўғри келади. Ижтимоий муҳофаза ҳақида эса айтиб ўтириш ҳам шарт эмас. Аммо, ўтмишдаги азобларию, ҳозирги камситилишлари эвазига мусулмонлар «товон» пули талаб қилишга ҳақли, шундай эмасми? Мусулмонларнинг бу талаблари қабул қилинган тақдирда ҳам, мавжуд ҳолатнинг нимаси ҳам ўзгарар эди? Эски тузумда узоқ яшаган америкалик Брюс Бауэр, ўзининг “Европа мудраган паллада” китобида ёзишича, фаровон давлатларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш хизматлари тобора мусулмон озчиликка кўпроқ хизмат кўрсатишга ўтмоқда. Масалан, Даниянинг 5% аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлишига қарамай, давлатнинг ижтимоий ҳимоя дастурларига сарф қилаётган 40 фоиз харажатлари уларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Бундан ташқари, европаликлар ўзлари билмаган ҳолда мусулмонларга ўлпон тўлаб келмоқда. Мусулмон ёшлари орасида  “радикал” имомлар ёрдамида жиноятлар ошиб бормоқда. Уларнинг айтишича, таслим бўлган Европа аҳолисини талон-тарож қилиш мумкин экан ва бу жизянинг бир тури  эмиш. Шундай экан сифат юзасидан ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ. Миқдор юзасидан эса, сарф-ҳаражатлар ошади ва жуда сезиларли бўлади. Истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам солиқларни кўтариш керак бўлади, чунки мусулмонларни таъминлаш керак. Умуман олганда буларнинг ҳаммаси арзимас нарсадир: тинчлик ва хотиржамлик учун пул тўлаш кераклигини ҳамма тушуниб турибди. Озгина пул тўласак тўлабмизда, ҳеч нарса бўлиб қолмайди. Ижтимоий дунё шунга арзийди.

Бунинг эвазига мусулмонлар миллат ҳимояси ва ташқи ишлар бўйича ваколатни чин холислик билан давлатнинг зиммасида қолдиришга тайёрлар – табиийки, ислом асосида қурилган давлатларга нисбатан бўлувчи муомалалар бундан мустасно. Айтмоқчимизки, улар Исроил бўйича сиёсатни ҳам ўз тизгинларига олмоғи лозим бўлади - ахир «сионистлар» европаликларга эмас, мўмин-мусулмонларга зулм қилмоқда-ку? Шу ва шунга ўхшаш вазифаларни мусулмонлар юқоридаги сабабларга кўра ўз гарданига олиши керак бўлади. Ва албатта, улар ўзларига нисбатан душманлик кайфиятида бўлганлар орасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қила олишлари учун БМТ ва Европа Иттифоқига ўз вакилларини юбориши керак бўлади. Натижада, бу қарор туфайли, постмодернистик колониал режимларнинг тарихий моделида кўзгудай тескари аксланиб, аввалгидай ғарбий тузумлар ўз мустамлакаларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ва кўпинча боқиш каби ишлар бўлмайди, балки бунинг тескариси амалга ошади. Фақат бунда бир фарқ бор: янги мустамлакалар қарам бўлиб қолган давлатлардан ташкил топади, мусулмон метрополиялари эса марказда қолиб, исломлаштиришга хизмат қилади ҳамда мусулмонларнинг Европа анклавлари ҳукуматини “террор”га қарши курашишда жиловлаб туриш юклатилади.

Террорчиларнинг етакчилари айнан шу моделни танлаши эҳтимоли ана шулардан иборатми? Бироқ, айнан шундай бўлиши хавотирига ўрин йўқ. Ўз қонхўрлиги ва кенг оммага руҳий таъсир кўрсатиш борасидаги кучли эҳтироси ила танилган террорчилардан, ўзлари эскидан афзал билиб келган «серқон» хатти-ҳаракатлар тактикасини, душман зирҳидаги нозик нуқталарни қидириб топишга асосланган кураш турларига, гарчи ушбу кураш турлари нисбатан самарали кечса-да, сермазмун, ранг-баранг бўлмаслиги боисигина, Ғарб бахтига алмаштиришларини кутиш амри маҳолдир. Зеро, фашизмда кўзланган мақсадларни рўёбга чиқариш борасида Ж. Р. Данн томонидан тавсифланган кураш модели жуда истиқболлидир. Айни вақтда бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларида мусулмон жамоаларининг автономияси бор нарсадир. Юқорида зикр қилиб ўтилган Брюс Бауэр қуйидагиларни ёзган:

 “Франциядаги давлат ижтимой хизматлар вакили минтақанинг шимолида жойлашган Рубэ шахридаги мусулмон ҳудуднинг имомига бўлган хурмати юзасидан у билан учрашув ўтказди. Ушбу имом ўзининг ҳудудини исломий деб эълон қилган ва киришни чеклаб қўйган эди. Буюк Британияда эса, имомлар ҳукумат Брэндфорднинг айрим ҳудудларини шариатга бўйсунадиган қилиб расмий равишда эълон қилишларини талаб қилишмоқда.  Даниядаги мусулмонлар ҳам Копенгагеннинг баъзи туманлари учун шунга ўхшаш статус жорий қилинишини талаб қилишмоқда. Белгиянинг Синт-Янс-Моленбекнинг мусулмон аҳолиси (Брюсселдаги бир туман) ўз ҳудудларини Белгиянинг бир қисми эмас, балки Ислом дунёсининг бир бўлаги деб ҳисобламоқдалар. Мазкур ҳудудга ғайридинларнинг кириши тақиқланган. Британиялик социолог Патрик Сукдео “Телеграф” газетасига ўзи суҳбатлашган баъзи имомларнинг сўзларини келтирган: унга кўра, яқин орада Буюк Британиянинг барча ҳудудларидаги мусулмон анклавлари тўлиқ ўз-ўзини  бошқаришга ўтади. Британия хукуматининг мусулмонларни барча талабларини қондириб келаётганига қараганда, бошқача фикрлашга ўрин қолмаяпти. Шундай қилиб, Европа цивилизацияси Исломга таслим бўлмоқда.

Интернет маъалумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади