loader
Foto

Ҳадями ёки пора?

Швейцария қонунларига кўра, маълум бўлишича, 100 долларгача бўлган миқдор, 100 дан 1000 гача бўлган швейцария франки ҳадя ёки чойчақа саналади, олинган мукофотдан йирик миқдорда солиқ ундирилади, 1000 франкдан ортиқ олингани эса жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Ҳар биримиз миннатдорчилик рамзи сифатида ёки байрам муносабати билан шифокор, ўқитувчи, раҳбарга совға беришимизга тўғри келган. Лекин ҳамма ҳам совға қайси ҳолларда шунчаки совға эмас, балки пора бўлишини билмайди. Келинг, пора ва совға ўртасидаги фарқни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз, агарда сиз қимматбаҳо совғани олиб қўйган бўлсангиз нима қилиш керак, пора олиш ва бериш учун қандай жавобгарлик назарда тутилган.

Кенг тарқалган янглиш мулоҳазаларга қарамасдан, аслида поранинг энг кам миқдори йўқ. Жиноят қонунчилигида поранинг минимал миқдори белгилаб қўйилмаган (1 сўм ҳам пора бўлиб қолиши мумкин), асосийси – бу қарама-қаршилигида қандайдир ҳаракат қилиш ёки ҳаракатсизликни бажариш.

Айни дамда қонун оддий совғаларни истисно қилади, пора берувчининг талабига кўра қандайдир қарши ҳаракатлар қилиш истаги бўлмаса, бу пора саналмайди. Россия Федерациясида уч минг рублдан ошмаган совғалар пора ҳисобланмайди. Лекин нархи уч минг сўмдан ошадиган совғалар Россия Федерацияси, минтақа ёки муниципалитетнинг мулки деб тан олинади ва совғани олган хизматчи ўзи ишлаётган органга уни топшириши лозим.

Исломга кўра совға нимаю, пора нима эканлигини қандай ажратиш мумкин?

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бизга бир – биримизга совға улашишни тавсия қилганлар. Уларнинг вазифаси – инсонлар орасида яхши муносабатларни ўрнатишдир. Айнан шу сабабли росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Бир-бирингизга ҳадя берингиз, ўзаро муҳаббатингиз ортади», деганлар (Бухорий «Ал-адабул-муфрад»да  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар)

Лекин ўз иши учун маош олувчи хизматчи иши билан боғлиқ ҳеч қандай совға олиш ҳуқуқига эга эмас. Бунинг исботи Бухорий ва Муслим томонидан Абу Хумайда Саадийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисидир: Абу Ҳумайд ас-Соъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар алайҳиссалом Аъддан ибн Лутайба деган одамни садақага ишга қўйдилар. У қайтиб келганида:

“Бу нарса сизларга. Бу нарса менга ҳадя қилинди”, деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар ва сўнгра:

“Аммо баъд. Мен сизлардан бир кишини Аллоҳ менга топширган ишда бир ишга қўяман. У эса келиб: «Бу нарса сизларга. Бу нарса менга ҳадя қилинди», дейди. Ота-онасининг уйида ўтириб кўрсин-чи, унга ҳадя келармикин?! Кўрамиз, гапи тўғримикан! Аллоҳга қасамки, Сиздан кимки, бирор нарсани ноҳақдан олса, албатта, қиёмат куни уни кўтарган ҳолида келади. Зинҳор бирортангизни Аллоҳга мулоқот бўлганингизда пишқириб турган туями, бўкириб турган сигирми ёки маъраб турган қўйни-ми елкасида кўтариб юрганини билмайман”, дедилар-да, қўлларини қўлтиқларини оқи кўрингунча баланд кўтариб: “Эй бор Худоё! Етказдим-ми?!” дедилар» (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд).



Кўпчилик олимлар бешинчи халифа деб атайдиган Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ олмани жуда ҳам яхши кўрган ва бир куни мусулмонлар билан бирга ўтирганида ҳозир уни жуда хоҳлаётганини айтган. Шу пайт тасодифан қўшниси унга сават тўла олмани совға қилиб жўнатган. Шунда халифа миннатдорчилик хати ёзиб, совғвни орқасига қайтариб юборган. Инсонлар ундан нима сабабдан яхши кўрган олмаларини қабул қилмаганлигини сўрашда, Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ уларга бундай жавоб берган: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам совғаларни олар эдилар, лекин мен бу совға порага ўхшаётганлигидан қўрқаман”. Олимларнинг фикрига кўра қандайдир мақсадларда ортиқча пул бериш мумкин эмас, ҳаттоки у чойчақа бўлса ҳам, чунки сизнинг официантга бераётган порангиздир, ҳолбуки сиз ундан сизга яхшироқ хизмат кўрсатишини ёки унга чойчақа бермаганларга қараганда яхшироқ таом келтиришини кутмоқдасиз. Шундай экан, ишчи ҳам кимнидир ажратиб, унга алоҳида энг яхши хизматни кўрсатиши керак эмас, аксинча, у ҳаммага бирдай яхши муносабатда бўлиши лозим. Агарда қўшимча берилаётган пуллар порага ўхшаш бўлмаса ёки мақбуллик белгиси сифатида бўлса, бунинг ҳеч қандай ножўя жойи йўқ, мисол учун, сиз уларни камбағалга ҳамдардлик маъносида ёки ишчига эҳтиёжи бўлганлиги учун беришингиз.

Савол: Замонавий ҳаётдаги порага шариатнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Агарда дин сиз ва бизга ўхшаган инсонларнинг бошидаги фикрларга мувофиқ қурилганда эди, мен ўз фикримни билдирган ва сизнинг фикрингизга қўшилган ёки унга қарши чиққан бўлардим... Лекин ҳақиқий дин – инсон ўй ва фикрларининг натижаси эмас. Дин Аллоҳ таоло томонидан унинг пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръон ва Суннат кўринишида юборилган ваҳийга асосланиб чиқарилган қарорлардан қурилади. Бизнинг динимиз эса бу ҳақда шундай дейди:

Агар инсон ва унга жоиз бўлган нарса ўртасида тўсиқ пайдо бўладиган бўлса, ва агар у жоиз бўлган нарсасидан ноҳақ тўсувчи золимга муайян ришват (пора) бериши керак бўлса, у ҳолда бу инсонга ситамдан озод бўлиш учун пора беришга рухсат этилади. Шунингдек, у ҳаммасини борича қолдириб, золимга ҳеч нарса бермасдан ситамга чидаши мумкин.

Фақиҳлар қуйидаги мисолни келтиришади:

Маккага бориб ҳаж амалини бажаришни истаётган зиёратчини йўлда одамлар тўхтатиб қўйишди ва уни қўйиб юборишмаяпти, йўлини давом эттириши учун эса муайян ҳақ талаб қилишаяпти... Бундай вазиятда қуйидагича қарор қилинади: шу сабабдан ундан ҳаж амалини бажариш мажбурияти олиб ташланади ва унинг олдига танлов қўйилади: - ҳажни унутиб, уйга қайтиш;

- пора бериб, ҳаж амалини бажариш учун йўлни давом эттириш.

Бундай ҳолларда фақат пора олган киши зиммасига катта гуноҳ қўйилади. (Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг “Маа ан-нас” китобидан)

Манбалар асосида Абу Муслим тайёрлади